cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА газетасининг расмий канали

"O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА" газетасининг расмий канали

Show more
Advertising posts
607
Subscribers
-424 hours
-97 days
-2330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Форумнинг ялпи сессиясида БМТ Бош котиби ўринбосари Татяна Молчан, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Сингапур Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ҳам қатнашмоқда. Сессияга CNN телеканали журналисти Ричард Квест модераторлик қилмоқда. Айни дақиқаларда ялпи сессияда Президентимиз нутқ сўзламоқда. Facebook|Instagram|X
Show all...
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади. Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
Янгиерда мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди, бу бемор, унинг яқинлари учун ниҳоятда қул келмоқда Тиббиётдаги ислоҳотлар сабаб, Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳам тиббий кадрлар салоҳияти ва сонини ошириш, аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш, илгарилари хорижда ва пойтахтда ўтказилгани каби мураккаб ва юқори технологик ташхислаш ва даволаш йўлга қўйилгани аҳолини соғлиқ билан боғлиқ муаммоларини эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш имконини бермоқда. Муассасанинг олий тоифали ва малакали мутахассислар ташаббуси ва изланиши сабаб Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси, унинг хирургия бўлимида хавфсиз ўсма, нафас олиш аъзолари бошқа касалликлари, ўт қопи ва ўт йўллари, кўз соҳаси, қон томир тизими, қорин бўшлиғи, буйрак, сийди йўллари, простата бези аденомаси, таянч ҳаракат тизими , тери ва тери тўқималари билан боғлиқ мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиёти йўлга қуйилди. — Жарроҳларимиз томонидан нафас олиш аъзолари билан боғлиқ 26 дан, қон-томир тизими билан боғлиқ 18 дан , хавфсиз ўсма билан боғлиқ 50 дан ортиқ мураккаб, қорин бўшлиғи билан боғлиқ 158 дан, буйрак ва сийдик йўллари билан боғлиқ 10 дан, ортиқ юқори технологик, хуллас 300 га яқин мураккаб ва юқори технологик амалиёт ўтказилди,дейди Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Даврон Ибрагимов. Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, Янгиер шаҳрининг Бинокор маҳалласида истиқомат қиладиган, 1972 йилда туғилган Зуҳра Сангирова жорий йилнинг 22 апрель санасида ўнг қовурға ости соҳасидаги оғриқ, кўнгил айнаш, оғиз қуриши, аччиқ ўтли зарда аломатлари билан мурожаат қилганди. Унга мутахассисларимиз томонидан ўт тош касаллиги, сурункали тошли холецистит ташхиси қўйилди ва оператив даво сифатида унда юқори технологик, лапароскопик Холецистэктомия, жигар ости соҳасини дренажлаш амалиёти бажарилди. Қувонарли томони, ушбу амалиётни хирургия бўлимимиз жарроҳлилари, олий тоифали жарроҳ З. Расулов, О. Абдулҳакимов, анестезиолог Б. Холмаматовлар муваффақиятли амалга оширди. Энг муҳими, шу ва шунга ўхшаш, қорин деворини очиқ кечмасдан Янгиерда ўтказилган, юқори технологик, лапароскопик амалиёт беморларни қисқа вақтда оёққа туриб кетишида, операциядан кейинги тикланиш даврини қисқаришига сабаб бўлиб қолмай, бемор ва унинг яқинларини бошқа, турдош шифохоналарга овораю сарсон бўлиб боришини олдини олмоқда. Хуллас, бундай қўллай имконият, нафақат янгиерлик, Ховос, Зомин, Зарбдор, Сардоба туман аҳолиси, қолаверса, Қушни Тожикистон Республикасидан даво умидида келган беморлар учун ҳам хуш келмоқда. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

Энг кам пенсия миқдори оширилди Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ⁃ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ⁃ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.
Show all...
Самарқанднинг энг билимдон, зукко ҳамширалари аниқланди Самарқанд шаҳридаги "Нурафшон" маданият саройида “Ҳамшира – 2024” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. ——— Samarqandning eng bilimdon, zukko hamshiralari aniqlandi Samarqand shahridagi “Nurafshon” madaniyat saroyida “Hamshira – 2024” ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi.
Show all...
Зарафшонлик шифокорлар мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказишди 16:05 01 Май 2024 Жамият  208  0  Фото: "Халқ сўзи" Темур ЭШБОЕВ/ «Халқ сўзи». Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси травматолог шифокорлари томонидан оғир тан жароҳати олган 20 ёшли беморда мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли амалга оширилди. — Беморда ўнг томонлама чаноқ суягини очиқ усулда экстрамедулляр остеосинтез қилиш ҳамда ташқи металл мосламалар ёрдамида перкутан МОС қилиш амалиёти ўтказилди, — дейди тиббиёт бирлашмасининг травматолог шифокори Э. Аҳатов. — Ҳозирда бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда ва маълум муддат шифокорлар назорати остида бўлади. Бундай турдаги жароҳатлар бемор ҳаёти учун ўта хавфли бўлиб, ўз вақтида амалиёт ўтказилмаса, ортга қайтмас асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, ўтган йилнинг август ойида илк бор Зарафшонда буйрак кўчириш операцияси муваффақиятли амалга оширилган эди. Бу каби мураккаб жарроҳлик операцияларининг ўзлаштирилиши наинки Зарафшон, балки Қизилқумнинг шимолий ҳудудларидаги Томди ва Учқудуқ туманлари аҳолиси учун ҳам тиббий хизмат сифатини оширишга замин яратиши шубҳасиз.
Show all...
#no_comment 👩🏻‍⚕️ Айни кунларда юртимиз бўйлаб "Ҳамшира-2024" кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. 🩺 Самарқанд вилоятида ўтган тадбирда ҳам вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларидан иштирок этган ҳамширалар орасидан энг яхшилар аниқланди.
✅ Вилоят босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали онкогинекология бўлими ҳамшираси Нодира Меликовага кўрик-танловнинг Республика босқичи йўлланмаси тақдим этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
🏢 Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази — Ўзбекистон ҳамшираларининг замонга мос билим ва малакаларни ўзлаштиришларида салмоқли ҳисса қўшиб келаётган муассаса.
👩🏻‍⚕️ Ҳамшираларнинг билим ва малакасини ошириш учун яратилган кенг шароитлар...
💻 Замонавий компьютер технологиялари...
🦺 Сўнгги турдаги симуляцион хоналар...
💾 Электрон ахборот ресурслари...
🖥 Инсон омилидан буткул халос бўлган имтиҳон жараёнлари...
📹 ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги репортажида марказ имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
Бугун Тошкент шаҳрида фавворалар куни нишонланади. Байрам дастурлари пойтахтнинг бир нечта жойларда ўтказилади: 1️⃣ Tashkent City – 18:30 дан 21:30 гача; 2️⃣ Сеҳрли шаҳар – 11:00 дан 21:00 гача; 3️⃣ Анҳор истироҳат боғи – 18:00 дан кейин; 4️⃣ Seoul Mun – 18:00 дан кейин. 👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
Show all...