cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Бухоро вилояти УЖКХК Бошқармаси

Иссиқлик тизими, сув ва окава таъминоти ҳамда ширкат муаммолари. По вопросам отопления, горячей, холодный воды, канализации и ширката. @buxkomxizmat Наша группа обсуждений: 📣@uyjoykomxizmat Диспетчерская служба қисқа рақам📲☎️1184 ☎️📲65 225-21-77

Show more
Uzbekistan68 898The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
175
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. “Бугун муҳокама қиладиган учта масаламиз бевосита инсон қадри билан боғлиқ, халқимизни рози қилишга қаратилган. Уларни бажармасликка ҳеч қайси раҳбарнинг ҳаққи йўқ. Кун тартибидаги биринчи масалада ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қиламиз. “Ташаббусли бюджет” портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта ёки жами таклифларнинг 25 фоизи ҳам ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқлиги масаланинг долзарблигини кўрсатмоқда”, деди давлат раҳбари. Бу борада Андижон тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Вилоятдаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, олис ва чекка маҳаллалардаги 23 километр қум-шағал йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилди. Ушбу 31 та маҳаллада асфальт-бетон ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинди. Бу ишларнинг ҳисобига 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалди. Энг асосийси, кластер ўзи қурган йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан учта масала - йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича устувор вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари муҳокамаси ўрин олган. — Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. На повестке дня три вопроса - приоритетные задачи по развитию дорожной инфраструктуры и улучшению внутренних дорог, реализация общенационального проекта "Яшил макон", дополнительные меры по упрощению оказания государственных услуг, сокращению бюрократических барьеров и развитию национальной системы государственных услуг. Facebook|Instagram|Twitter
Show all...
Бухоро вилоятида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари бошлаб юборилди. Бугун "Келажак" уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатадиган Алпомиш кўчаси 8-кўп квартирали уй мисолида Вилоят кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташаббуси билан уйнинг ички иситиш тизимини босим остида ювиш бўйича кўргазмали тадбир ўтказилди. "Бухороэнергомарказ" АЖ раҳбарияти иштирок этган мазкур тадбирда худудда жойлашган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ва соҳа мутахассислари ҳам таклиф этилдилар. Тадбирда малакали мутахассислар барча йиғилиш иштирокчиларига уйларнинг ички иссиқлик тизимини босим остида ювиш бўйича маълумотлар бериб, уни амалда кўрсатиб бердилар. https://t.me/buxorovilujkxkb
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️«Ўзгидромет» ҳафта охирида чанг тўзони кузатилишидан огоҳлантирди Жорий йилнинг 8 - 11 апрель кунлари республикамиз ҳудудларида шамол кучайиши, айрим жойларида эса чанг-тўзонлар кузитилиши кутилмоқда. “Ўзгидромет” хабарига кўра, 8 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17 - 22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23 - 25 м/с гача кучайиши мумкин. ❗️11 апрель санасида республикамиз айрим ҳудудларида (Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари) шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи томонидан “Бюджет ташкилотларида ичимлик суви таминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилинишини ўрганиш тизимини ташкил этиш тўғрисида” чиқарилган 13 сонли бўйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Сувинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси мутасаддилари “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ ходимлари билан биргаликда Бухоро вилояти бюджет ташкилотларининг ичимлик сувидан фойдаланишни ўрганиш жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланиб жойида бартараф қилинди. Камчиликга йўл кўйган жисмоний ва юридик шахсларга нисбаттан маъмурий чоралар кўлланилди. https://t.me/buxorovilujkxkb
Show all...
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги ""Алпомиш" ва Т.Фароғий кўчалари кесишмаси, "Тожмаҳал" тўйхонаси ёнидаги пиёдалар йўлаги остидаги қувурларнинг шикастланиши оқибатида атроф-муҳитга зангли сув оқиб чиқиши кузатилаётганлиги тўғрисида мурожаат эълон қилинган эди. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутасаддилари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ мурожаатни жойида бориб ўрганди ва зудлик билан "Бухоро сувтаъминот" АЖ, ҳамда "Бухороэнергомарказ" АЖ нинг таъмирлаш бригадалари жалб қилинди. Айни дамда махсус техникалар ёрдамида сув қувурларни таъмирлаш ишлари бошланганлигини маълум қиламиз. Якуний натижалар бўйича қўшимча маълумот берилади. Бухоро вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати. https://t.me/buxorovilujkxkb
Show all...
Repost from O‘zsuvta'minot
Joriy yil 5-aprel kuni Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirining birinchi o‘rinbosari, “O‘zsuvta’minot” AJ boshqaruvi raisi Sohib Saifnazarov “Qodiriya” suv inshootida bo‘lib, inshoot hududida joylashgan har bir obyektning ish jarayonini ko‘zdan kechirdi. 📝Aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish bo‘yicha ko‘rsatmalar berildi. —————————————- 5 апреля текущего года первый заместитель министра жилищно-коммунального обслуживания, председатель правления АО «Узсувтаъминот» Сахиб Саифназаров посетил Кадырьинское водное сооружение и осмотрел процесс работы каждого объекта, расположенного на территории сооружения. 📝Даны указания по устранению выявленных проблем и недостатков. Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Show all...
Repost from KOMMUNAL
#МУРОЖААТЛАР_ТАҲЛИЛИ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Уй-жой фонди инспекциясига жорий йилнинг биринчи чорагида юридик ва жисмоний шахслар томонидан жами 728 та мурожаат келиб тушган: - уй-жой ва унга туташ ҳудудларни сақлаш қоидалари бузилганлиги бўйича - 69 та; - уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудлардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги бўйича - 33 та; - мулкдорлар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар бўйича - 152 та; - нотурар жойларнинг техник ҳолати бузилганлиги бўйича - 40 та; - уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёлаш жараёнларидаги камчиликлар юзасидан - 14 та; - умумий фойдаланадиган жойларда таъмирлаш-тиклаш ишлари тизимли олиб борилмаганлиги юзасидан - 48 та; - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг фаолиятидан норози аҳоли мурожаати - 4 та; - мулкдорлар мажбурий бадаллари мақсадсиз сарфланаётганлиги ҳамда мажбурий бадал миқдоридан норози аҳоли мурожаати- 116 та; - кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг фаолиятидаги бошқа қонунбузилиш ҳолатлари ва камчиликлар юзасидан - 205 та; - турли масалаларга оид - 44 та. Келиб тушган 728 та мурожаатнинг 468 таси қаноатлантирилган, 1 таси қаноатлантирилмасдан қолдирилган (рад этилган). 161 та мурожаат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган ва 1 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа мутасадди идораларга йўналтирилган. 97 та мурожаат ҳозирда кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, “Ишонч телефони”га келиб тушган 65 дан ортиқ мурожаат бўйича жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилган. 👉https://t.me/kommunaluzb
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланади. Унда халқ таълими тизимини ривожлантириш миллий дастурининг лойиҳаси ҳам тақдимот қилинади ва кўриб чиқилади. — Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание, посвященное результативности проводимых реформ в сфере народного образования. Будет представлен и рассмотрен проект национальной программы по развитию системы народного образования. Facebook|Instagram|Twitter
Show all...
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Коррупция — тараққиёт кушандаси Ёдингизда бўлсин! Пора олиш, пора бериш, пора олди-бердисида воситачилик қилиш жиноят ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210- (Пора олиш), 211- (Пора бериш) ва 212- (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) – моддаларига мувофиқ ушбу жиноятларни содир этган шахснинг камида 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинишига сабаб бўлади. https://t.me/buxorovilujkxkb
Show all...