cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали Веб-сайт: buxoro.uz Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Матбуот котиби: @olimjuraev Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22 Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Show more
Advertising posts
28 564Subscribers
-2824 hours
-3017 days
-1 36030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Kun_hikmati Агар оёқда тик туришга мажолинг бўлмасада, лек тик туришга сабабинг бўлса, қўрқма, йиқилмагайсан. Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
👍 8
Бухорода Нижний Новгород шаҳри кунлари (+видео) Кўҳна ва боқий Бухорода “Нижний Новгород шаҳри кунлари” бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан Юрий Шалабаев бошчилигидаги делегация вакиллари Бухорода меҳмон бўлиб турибди. 🎥 https://youtu.be/_8ZmgS0Lj9Q Батафсил: https://uza.uz/posts/593026 📱Мобил илова 👉 iOS | Android O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор
Show all...
👍 8👏 3
😄 “Ахборот 24” информацион дастури Бухоро бозорлари хорижликлар эътиборида Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
👍 2😁 1
⚡️Азиз бухороликлар! Сиз ўз бизнесингизга эга бўлмоқчимисиз? Ёки тадбиркорлик фаолиятингизни ривожлантиришни истайсизми? Бу борада муаммога дуч келдингизми? Унда tadbirkor.buxoro.uz порталига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. Мазкур платформада тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ташаббускорлар томонидан йўлланган аризаларни онлайн тарзда кўриб чиқиш ва уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилган. Платформага келиб тушаётган ариза ва шикоятлар соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиб борилади. Шунингдек, юртдошларимиз @tadbirkor_murojaati_hokimlik_bot орқали ҳам мурожаат ва таклифларини юборишлари мумкин. Ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида бўлади. ❗️Эслатма: Мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради. Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
😁 3👍 1👎 1
⚡️Бугун, 28 апрель куни Бухоро шаҳри ва Қоровулбозор туманида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди. Маълумки, юртимизда 2019 йилдан бошлаб “Халқаро Тошкент Марафони” ҳамда 2020 йилдан бошлаб эса “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси доимий равишда ўтказиб келинмоқда. Мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида бир вақтда ташкил этилган спорт тадбири соғлом турмуш тарзи тарафдорларини ўзида жамлади. "Бир ватанда, бир вақтда, бир масофада, бир мақсадда, бирга югурамиз!" шиори остида ташкил этилган оммавий югуриш марафони Бухоро шаҳридаги “Ситора” болалар боғи олдидан старт олди. Мусобақа стартида сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов Янги Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини ошириш, баркамол авлодни жисмонан ва руҳан чиниқтириш, уларни эзгу ва хайрли мақсадлар йўлида сафарбар қилиш барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ташкил этишини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлатимиз раҳбари эътиборидаги асосий масалалардан бири эканлигини, спортнинг инсон ҳаёти ва саломатлигидаги тутган ўрни ва роли хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шундан сўнг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 7 мингга яқин иштирокчилар "Арк" қўрғонигача бўлган 3 км масофа бўйлаб, ғолиблик ва саломатлик учун югуришди. Якуний натижаларга кўра аёллар ўртасида 3 км масофадаги беллашувларда Райҳона Рўзиева биринчи, Меҳрибон Мансурова иккинчи ҳамда Диёра Бозорова фахрли учинчи ўринни эгаллади. Худди шу масофада эркаклар ўртасидаги баҳсларда Мадиёр Аслонов ғолибликни қўлга киритган бўлса, Шаҳриёр Бозоров иккинчи, Асилбек Ражабов учинчи ўринга эга чиқди. Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва совриндорларга мутасаддилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Тақдирлаш маросими ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда вилоятимиз санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди. Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
👍 14
Go to the archive of posts