cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ТИЛАК ЖЎРА

Каналимизда Қоракўл фарзанди, «Ўзбекистон Сандувочи» - шоир, таржимон ва олим Тилак Жўра ижоди билан таништириб боришга ният қилинган. Фикр ва таклифларингизни https://t.me/shoyimjonjura га юборинг 11.03.2019

Show more
Advertising posts
241
Subscribers
-124 hours
+237 days
+3730 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Media files
360Loading...
02
Media files
360Loading...
03
Сирли Тилак Жўра ...Тилак аканинг ўзи севиб, ҳузур қилиб ўқийдиган шеъри “Бедана” эди: Бедазорда бедана Бўлиб-бўлиб сайрайди... “Бўлиб-бўлиб”ни шундай оҳанг билан ўқийдики, сўзнинг маъноси билан айтилиш ҳоли бирикиб, яна бошқа, сирли бир маъно англатадигандек туюлади. Айни шу “бўлиб-бўлиб” Тилак Жўра киёфасини яна бир карра кўз олдимга келтириб кўяди. Кибрда сир бор деб ўйламанг, унда сир йўқ. Кибр жуда жўн нарса. Сир – оддийликда. Оддийликнинг ични ичиктирадиган даражадаги ожизлигида, ёлғизлигида. “Ёшлигимдай вафосиз, ташлаб кетди жўралар”, дейди бир шеърида Тилак Жўра. Биз манфаатлар тўри ичида, исканжасида яшаймиз. “Исканжаси” дея орттирворди, деманг, бир дам сукут сақланг, ўйланг. Сезасизки, исканжа сиз учун (биз учун) одатдаги ҳол бўлиб колган. Манфаатлар исканжаси гўёки эркинлик бўлиб қолган биз учун. Нега сирли Тилак Жўра? Бундай соддадил, очиқ (ва ҳимоясиз) одам йўқ эди оламда. Унга “камтар” деган сўз мутлақо тўғри келмайди. У камтарликдан улуғроқ, юксакроқ бир белгига эга эди. У бошқа оламдан, нафсу манфаат йўқ фаришталар оламидан одамлар орасига тушиб қолган ўгай бир вужуд эди гўё. Ерга адашиб тушиб қолган фаришта. Ерда беўхшов кўринадиган фаришта. Сирли Тилак Жўра... Сувон Мели хотираларидан. P.S. Тилак Жўрани таниган-билганлар, аввало, ажойиб инсон, дилбар шоир, дилкаш дўст сифатида ёдга олишади. Шоир ҳаёт бўлганида 2024 йил 77 ёшни қарши олган бўларди. Тилак Жўранинг ўғли, қадрдон шогирд-укалари у ҳақда замондошларининг хотира-мақолаларини жамлаб, китоб тайёрлаган эди бир неча йил аввал. Ҳалигача нашр этишда муаммо бўляпти, чоғи… Шоирнинг ўзига хос шеърияти закий адабиётшунослар томонидан эътироф этилиб, бир қадар таҳлил қилинган. Тилак Жўра зукко адабиётшунос ва таржимон ҳам эди. Ёш тадқиқотчилар ҳам Тилак Жўра ва умуман шу авлод ижодига алоҳида эътибор қаратишларини, янгича, синчков нигоҳ билан таҳлил этишларини истар эдик... @Behzod_Fazliddin #Ёднома #Ижод_ва_эътиқод
811Loading...
04
Тилак Жура хонадони мехмони Назира ас Салом Тилак Жура 77 йиллик таваллудига ташриф буюрди
770Loading...
05
Коркуллик шеритчилар Бобомурот ака ва рафикаси Рукия
780Loading...
06
Media files
740Loading...
07
ўЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ газетаси, 1982 йил 22 январ, 4-сон НОЗИМ ҲИКМАТ ҳақида Тилак Жўранинг мақоласи
810Loading...
08
Media files
840Loading...
09
Sog'inib Yashadim
230Loading...
10
Ўзбекистон адабиёти ва санъати 1991.№4.25 январь .Б.4.
1020Loading...
11
Media files
1030Loading...
12
Media files
1152Loading...
13
“…БОШИМДА БИР ПАРЧА ОСМОНИМ БЎЛСА...” Тошкентда яшаган йилларимиз Чорсу бозори олдида, Себзор олдида, Тинчлик маҳалласида ижарада турардик, шоир Тилак Жўра биздан бир кўча нарида бола-чақаси билан яшар, аммо мен у киши ижарада турганми ёки ўз уйида турганми буни билмасдим. Султонмурод акам билан Тилак аканинг уйларига бориб турардик. Акам Тошкент давлат универстетининг журналистика факультетини тугатиб, Тил ва адабиёт институтида илмий ходим бщлиб ишлар, универстетнинг таржимашунослик кафедраси домлолари Ғайбулла Саломов ва Нажмиддин Комиловлар раҳбарлигида илмий иш олган эди. Ўша йиллар Тилат Жўра ҳам шу кафедрада ишларди. 1981 йилнинг ёз ойларида, Султонмурод акамнинг никоҳ тўйида Ғайбулла Саломов, Нажмиддин Комилов ва Тилак Жўралар келган, тўғриси ўшанда тўй бамисоли шеърият бўстонига айланиб кетган эди. Қишлоғимиз аҳли учун эл ардоғи ва назаридаги таниқли олимларнинг тўйда иштироки ва уларнинг суҳбати катта воқеа бўлган эди. Базмда сўз олган Тилак Жўра келин-куёвларни табриклаб туриб, ҳаяжонланиб кетган ва қўлидаги микрафонни қўйиб, ҳар иккала қўлини осмонга баланд кўтариб оташин ва жўшқин шеърлар ўқиган эди. Қишлоқдошларимиз бу ҳолатни ҳали-ҳали эслаб, давраларда айтиб юришади. Мен билганим Тилак ака содда, камтарин, ҳақиқий шоирларга хос хусусиятларнинг ҳаммаси жамул-жам бўлган инсон эди.У киши ишининг фидойиси, унинг бутун борлиғи шеърият эди. Унинг таржимашунослик бўйича илмий даражага эгалиги ва у бу соҳанинг катта билимдони эканлигидан ҳам оз-моз хабарим бор. Студентлик йилларим бир сафар акам ва мен Ғайбулла Саломовнинг уйларига хом ток қилиш учун ҳашарга борган эдик. Домланинг уйларида Тилак ака ҳам бор эдилар. Тушлик вақти домла Тилак акани қандай қилиб Тошкентга олиб келганликларини , содда ва қайсар онасини бу ишга қандай кўндирганларини, “Тилакжонимни Тошкентга олиб кетсангиз томим сувоқларини ким қилиб беради”, деб кампирнинг зорланганини, Тилак аканинг таланти қишлоқ чангида қолиб кетмасин деб бу ишни қилганларини гапириб берган, бекорга “онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли далада”, дейишмаганда деган эдилар. Ўшанда гап Пушкиннинг “Капитан қизи” асари таржимаси тўғрисида кетди. Хонадон соҳиби Абдулла Қаҳҳор асарни таржима қилишда “Незваный гость, хоже татарина” эпиграфини таржима қилишда ўзига хос йўл тутганликлари тўғрисида гапира туриб, бирдан эслаб қолдилар. Шунда мен “Чақирилмаган меҳмон, йўнилмаган таёқ”, деб таржима қилганлар деб айтдим. Домла мени яхши танимас эдилар, шогиртлари орасида ҳам мен йўқ эдим, шунинг учун у киши менга таажжуб билан қараб: “сиз буни қаердан биласиз?”, деб сўраб қолдилар. Мен тортинмасдан бу ўқувчилик йилларимдан бери ёдимда эканини айтдим. Ўшанда домла “Кўрдингизми, бизнинг ўрта мактабда қанчалик пухта ўқтилади”, деб суҳбатни давом эттирган эдилар. Шу ўринда яна бир воқеани айтишни лозим топдим. Биз катта оилада тарбия топган эдик, Тилак Жўрани ота онам ҳам шахсан танир эди. Шу сабаб оиламиз кутубхонасида ўтган асрнинг 50- йилларидан бошлаб “Шарқ юлдузи” журнали полдан шифтгача териб қўйилган, биз бу журналларни титкилаб турардик оиламизда “Шарқ юлдузи”га ҳар йили обуна бўлинарди. Инсоннинг табиатига хос бир одат бор: газета ёки журналда чиқган асарларни ўқишда, энг аввало, ўзи севган, таниган ёки ўз юрти кишиларининг асарларини биринчи бўлиб мутолаа қилишга киришади. Ҳар сафар “Шарқ юлдузи” журнали келганида биринчилардан бўлиб Тилак аканинг шеърларини ўқирдик. Ғайбулла Саломов жуда катта обрўга эга бўлган, зукко ва қатъиятли олимлардан бири саналарди. Тилак ака эса Ғайбулла Саломовнинг ҳақиқий ва суюкли шоири эди. Кўплар домланинг Тилак аканинг ўз фарзандидек севишини айтиб юришарди. Онамдан ҳам кўп бор суҳбатларда Тилак акани ўз ўғиллари қатори кўришини эшитганман.
783Loading...
14
Студентлик йилларидан Тилак Жўранинг бир шеъри хотирамда муҳрланиб қолган. Қишлоқда кенг далаларда , очиқ осмон остида яшаб юрган бир йигит шаҳарга бориб кўп қаватли уйда яшашдан қийналиб, “Қанийди менинг ҳам бошимда бир парча осмоним бўлса” , деб зорланган экан. Бу шеърни кўп бора такрорлаб юрганман , ҳозиргача ҳам хотирамда сақланиб қолган. Қандай ажойиб ва ўзига хос ўхшатиш. Яна бир воқеа тўғрисида гапирмасам бўлмас. Бир куни ишдан келсам онам рахматли ёнларида “ВЭФ” радиоси ўзлари эса юм-юм йиғлаб ўтирган эканлар. Сабабини сўрасам Ғайбулла Саломовнинг Тилак аканинг ўлими муносабати билан радиода чиқиш қилганликларини , унинг ўлими тўғрисида афсус- надоматлар билан зорланиб гапирганликларидан таъсирланганликларини айтиб бердилар. Кейинчалик Тилак аканинг вафоти муносабати билан домло Ғайбулла Саломовнинг радио орқали чиқишларини ўзим ҳам эшитдим. Ўшанда Тилак акага ачиниш билан бирга, шундай улуғ инсоннинг шогирди эканлигига , ҳаётда шундай қадрдон устоз-шогирдлар борлигига ҳавасим келган. Энди Тилак Жўра жисман орамизда йўқ , аммо теран фикрлари , ҳис-эҳтирослари , рухияти , ҳаётга , инсонларга, табиатга, даврга бўлган муносабати унинг шеърларида яшамоқда ва бугун ҳам ёшларни тарбиялашда хизмат қилмоқда. Тилак Жўранинг адабиёт оламидаги ўрни тўғрисида гапириш менинг вазифамга кирмайди , албатта. Шу ўринда Жалолиддин Румийнинг “Ўлимимдан сўнг мени маърифатли инсонларнинг қалбидан изланг” , деган сўлари айнан Тилак Жўра каби фидойи ва ижодкор инсонлар учун қўллаш тўғри бўларди , деб ҳисоблайман . Яқинда Тилак Жўранинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти томонидан нашр қилинган “Сайланма”си қўлимга тушди. Тилак ака ўзбек шеъриятида ҳам , жаҳон адабиёти ноёб дурдоналарини таржима қилишда ҳам талантли шоир эканига , ўзидан жуда катта мерос қолдириб кетганлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Муҳаммадқосим Олимов. https://t.me/joinchat/VHITmhYpHR1V1BUD
933Loading...
15
Тилак — катта шоир эди, ўзига хос услуби, образлар олами бор унинг, Ўзбекистоннинг олтин ранг бошоқлари, лойшувоқ томларда очилган кизғалдоқлари, хуллас, бетакрор манзаралари чизилган. Меҳнат аҳлининг шукуҳи ажиб бир жонли лавхаларда тасвир этилган шеърини оласизми («Пишиқчилик»), шовиллаган буғдойзорга жўр «Деҳқон қўшиғи»ни оласизми, ойдин тун манзарасини оласизми («Ойдин қўшиқ») барида бир самимият, бир ҳазин ва айни вақтда дилни яйратадиган оҳангни сезасиз. Шоир табиатни ва инсонни бутунлигича севиб тасвирлаш, озод руҳ шукуҳини куйлашни хуш кўрарди. Шеърлари худди ўзидай содда ва мазмунли эди. У шеърни кўз-кўз қилмас, неки юраги буюрса шуни ёзарди. Шу боис шеърлари ҳамон тоза, ҳамон юракка яқин. Юрт соғинчи, дўст соғинчи, онаизор ва гўзал ёр соғинчи унинг севган мавзулари, ой, қуёш, буғдой, бедана, ток нарти, бедазор — унинг хуш кўрган ташбиҳлари эди. Мана бу шеърни тингланг: Соғиниб яшадим, соғиниб ўларман: Юрагимни қўлга олмоқни, Ойдин кечалардан минг бора равшан Нурли бир иморат солмоқни. Ток нартидай сенга чирмашиб, Қучмоқни соғиниб ўларман. Мўридаги тутундек шошиб, Тўзмоқни соғиниб ўларман. Соғиниб ўларман, соғиниб… Бироқ — Ўлим мендан жуда ҳам йироқ. Ҳа, шоир ўлмайди, унинг умри шеърида давом этади, унинг умри «оҳанглар оғушида қолади» ва бизни ток нартидай Ватан танасига чирмашиб яшашга, «олам остонаси Ўзбекистонни» бутун гўзаллиги билан севишга даъват этади. Тилак биз билан биргадир.
641Loading...
16
Айтинг-айтинг, мўмин-мусулмон одам тўнини тескари киймасин экан… — Тилакжон, шоирим, яна озгина сабр керак. Мана, кўрасиз… — Мен сабр қилиб бўлдим, тўйдим, ол ишингни! — деди у баттар жазаваси қайнаб. Умрида биринчи маротаба мени сенсиради. Ўзи икки букилиб, қўли билан кўкрагини чангаллаб турарди. — Қишлоққа, муштипар кекса онамнинг ёнига кетаман. У ёлғиз ва бетоб. — Хўп. Бориб келинг. Аммо ишдан бўшамай туринг. Илтимос. Мана, мени айтди дерсиз. Ҳаммаси яхши бўлади. — «Мен на дейману, қўбизим на дейди!» Бутунлай кетаман бу ёқлардан… — Сабр!.. — дейишимни биламан, у портлаб кетди: — Ҳе, ўша!.. А?! Бундай ҳақоратни умримда биринчи маротаба эшитиб турардим. Яна — кимдан! Бу сўзларни эшитгунча қулоқларим том битса бўлмасмиди?! Ҳозир бўлганларни ҳам барқ ургандай бўлди. У нима қилиб қўйганини охиригача англаб етмай, хонадан отилиб чиқди… Орқасидан қақшаб-титраб қичқирдим: — Ушланглар уни! Орқасига қайтаринг. Қаёқда! Ўша заҳоти кўздан ғойиб бўлган эди. Минбаргоҳ жамоаси якдил бўлиб қарор чиқазди: бўшатилсин! Маломат Тилаквой ўша куниёқ она юртига — Бухоро вилоятининг Саёт қишлоғига жўнаб кетибди… Сабоқни куттириб бўлмайди. Домлаларга илк дафъа ялиниб-ёлвора бошладим: — Ҳой Фалончи, Сиз Тилакнинг дарсини ўтиб туринг. Мулла Нажмиддин, ўзлари ҳам… Яна ким бор?.. Шу зайл ярим йилгача амаллаган бўлдик. Ҳамма обдан чарчади. Асаблар таранглашди. — Домла, шу одамнинг баҳридан ўтинг. Шундан бўлак… Панчо (?) қуриб кетганми! — дея ақл ўргата бошлади бирови. — Дон Кихот (менга ишора) омон бўлса, Панчо-манчолар топилаверади. Келинг, ўзингизни ҳам, бизни ҳам қийнаманг. — Нега энди… Ҳой барака топкурлар, тушунсанглар-чи… — Ўзингиз тушунинг, — деди бошқа бирови. — У Сиздай одамни сўқди-я! Шундайми? — Хўш? — Нимаси — «хўш»?! Бу кўрнамакка устоз ва илмий раҳбарсиз. Билса, ота ўрнидасиз, ахир. — Тўғри… — бир оз тинчитдим аҳли жамоани. — Мулоҳазалар жуда жўяли. Ҳукм қатъий ва адолатли. Бир нарса деёлмайман. Бироқ! Ҳозир у қилган ишига пушаймон бўлиб, ич-ичидан эзилиб юрмаганига ким кафолат бера олади? Мана Сиз, хоним-ойим, Оллоҳга шукрлар қилингким, мужовирсиз. Мусофир, муҳтож бўлиб кўрмагансиз. Камбағал, хаста бир инсон учун бу қандай «неъмат» эканини тасаввур қилолмайсиз. Сиз ўз ёруғ уйингизда, ватанингизда, хеш-ақраболар орасида, ўз ҳаловатингизда ўтирибсиз. А у бўлса… Ичини ит тимдалаяпти ушшг. Агар Сиз ёки истаган биримиз мана шу шоирнинг ўрнида бўлсак, ажабмас, аллақачон эсдан оғиб, бошимиздан тупроқ сочиб ўтирармидик!.. Тўмтоқлик, худбинлик, бурнидан нарини кўролмаслик ёмон нарса. Сизу бизга ўхшаган ўнта дасторлик муқобил-мударрис ҳам мана шу битта «телба» Тилак Жўранинг ўрнини босолмаймиз. Гапимга ишонмасангиз, юрак ютиб, унинг студентларидан сўранг. Киши кечиримлик, бардошлик, кўтаримлик бўлиши керак. Ўз одамимиз! Қисқаси гап шу: аввал мен кетаман бу даргоҳдан, сўнгра — у… Мен бор эканман — у бўлади. Чуқур хўрсиндим. Кўзимда ёш ҳалқоб бўлди. Секин ойнагим устидан қарасам, ҳамма хомуш тортиб, кўзи милтиллаб турибди. Бу ризолик аломати эди. Сездим: инсоний меҳр-оқибат совуқ мантиқни енгди. Дарёга талпинган туядай Талпиндим сўзларинг бағрига. Улар кўп олисда, қоядай Қўлларим етмайди барига. Тутундан толиққан танамда Садосиз сўзларинг зардоби. Илондай чирмашар бўйнимга Бесамар кунларнинг гирдоби. Кимники, ҳей, бу қизил гуллар?
471Loading...
17
Тилакнинг дўстлари кўп эди. Миразиз Аъзам, Саъдулла Аҳмад, Отаёр, Нортўхта Қилич, унинг тез-тез кўришиб турадиган, «ижодий даврадошлик» қиладиган, соғиниб келадиган кишилари эди. Мухлислари ҳам талай эди. Аммо ҳеч ким Ғайбулла Саломовдай Тилак Жўрага ҳам устозлик, ҳам сирдошлик ва ҳам мададкорлик қилмаган. Тилак Жўранинг диссертация ёзиши ўзи бир «достон». Буни кўпчилик билади. У бадиий тафаккур одами сифатида илмнинг инжиқликлари, расмиятчиликларини ҳазм қилолмасди. Шу боис Нозим Ҳикмат ҳақида мақолалар ёзган, диққатга лойиқ янги фикрлари билан шеърий таржима усулларини тадқиқ этгани ҳолда, қайсарлик билан ишни диссертация шаклига келтиришдан «бўйинтовлар», бунинг устига номзодлик имтиҳонлари топшириш талаблари ва боз устига, оила ташвиши, иқтисодий қийинчиликлар бирлашиб, кўнглининг армони, юрагининг дарди бўлган шеър ёзишга халақит бераётганидан эзиларди. Шунда у «исён» қилиб қолар, гоҳида бир-икки кун ишга келмас, дарслари қолиб кетар (баъзан бошқа домлалар ёки Ғайбулла аканинг ўзи ўтарди дарсини), баъзан «бош олиб» ватани — Қоракўлнинг Сайёт қишлоғи, онасининг ҳузурига кетиб қоларди. Ғайбулла Саломов эса буларнинг барчасига чидарди, кафедра ҳам чидарди. Тилак яна ўзи пайдо бўлиб қолар, аввалгидай, берилиб ишга шўнғир эди. Бир марта «бутунлай кетдим энди» деб Бухорога кетиб қолган. Бу гал гап жиддий тус олди шекилли, бир ой чамаси қайтиб келмади. Шунда Ғайбулла ака азза-базза поездга чиқиб Тилакни «излаб» Қоракўлга, Сайётга бориб, шоирни яна Тошкентга олиб кедди. Бу воқеалар замирида бошқа бир муҳим нарса бор эди, назаримда. Яъниким, Тилак йигирма йилча Тошкентда яшаган бўлса ҳам, аммо шаҳарга руҳан «сиғмади», кўниколмади. У қишлоқнинг бепоён далаларини соғинарди, унинг ҳар бир шеъри бундан дарак бериб турарди. У деҳқон боласи, содда, афандинамо, аммо қалби гавҳардай покиза шоир эди. Шунинг учун бўлса керак, у рус шоири Сергей Есенинни жуда севар, Есенин образларига маҳлиё эди. Есенин портрети иш столи устида рўпарасида турарди. Тилакнинг табиати Есенин табиатига ўхшарди, ижоди ҳам руҳан яқин эди. Хуллас, Тилак Жўра номзодлик диссертациясини ёқлади — олим бўлди. Москвадан Радий Фиш оппонент бўлиб келди. Шу куни шоир дўстлари билан байрам қилди — у ниҳоятда хурсанд эди. Тилакдан ҳам кўра Ғайбулла Саломов кўпроқ хурсанд бўлганди ўшанда. Ғайбулла ака гўё ўз ўғли диссертация ёқлагандай, Тилакнинг дўстларига ҳисоб бергандай шод эди. Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Истиқлол ғоялари ичида яшаб, истиқлолни қўмсаб ижод қилди ва истиқлолни кўриб, бахтиёр бир шукуҳ билан руҳан яйради. Афсуски, оғир сурункали хасталик шоирнинг жисмини ожиз қилиб қўйганди. Кейинги йилларда у баракали ижод қилолмади. Аммо у Ватанини озод-эркин кўриб оламдан кўз юмди. Ўша юрак хуружи билан касал ётган охирги дамларда касалхоиага, кейин уйига бориб, Тилакжон билан суҳбатлашган онларим эсимдан чиқмайди. Ранги рўйи синиққан, озиб кетганига қарамай, ўзини тетик тутар, ўзи дастурхон тузашга интилар, илгаригидай руҳи бардам эди. Овози озгина ҳазинлашган бўлса ҳам, лекин дадиллик билан «Худо хоҳласа, тузалганимдан кейин бир туркум шеър ёзаман, туркумнинг сарлавҳаси «Ўзбекнинг армони» бўлади. Яна иккита достон бошламоқчиман, тарихимиз ҳақида. Мавзу ва сюжетини ўйлаб қўйибман», деди.
601Loading...
18
…Ҳамон шоирдан дарак йўқ. Биз томонга узоқ Қоракўлдан ҳар хил миш-мишлар кела бошлади. Биров кўрибди: Тилак кўл бошида балиқ овлаб ўтирган экан. Яна кимдир айтганмиш: аллақандай Санкт-Петербурглик қадимшунос олим Пайкент археологик қазилмасига шоирни қоровуллик вазифасига таклиф қилибди. У ўша Пайкент қабристонида бир неча минг йиллар илгари яшаган ибтидоий жамоа ҳақида тарихий роман ёзаркан. Ў-ҳў! Бундай фавқулодда антиқа хаёлларга берилиш учун шоир Тилак Қоракўлий бўлиш керак. Ниҳоят, бир куни ундан ўз тақдиридан шикоят, руҳий тушкунлик оғушида афсус-надоматлар ила ёзилган мактуб оддим. Хатнинг адоғида уйида бир чакра уни ҳам йўқлигини эслатади. Шу боис, минбаргоҳ бекаси Обида орқали ўзининг ўн беш кунлик маошини биронтадан бериб юборишимизни илтижо қилибди. (Ҳали биз уни хизматидан бўшатмай, ушлаб турганимизни билмайди.) Тезда жавоб хати ёзиб юбордим. Қисқача мазмуни шундай: «Тилакжон, биламан, бу «ривожланган социализм даврида» Сизга қийин бўлди. Жуда. Лекин кимга осон? Шўрлик Зуҳриддиннинг ойдай хотини автомобиль фалокатидан ҳалок бўлди. Саъдулла Аҳмадга осонми? Беш минг сўм елкасида қарзи турибди. Ўйлайсизки… Пушкинга осон бўлган? Ўлими олдидан нақ эллик минг сўлкавой қарзи бор экан. Ҳар хил қаланғи-қасанғилардан. Мулла Тилакий Қоракўлий. «Саётхон боғдадир, боғда» деб хиргойи қилиб, Саётда кўп юраверманг. Айтиб қўяй: қирқ ёш — қалтис ёш. Қалтис! Ҳозиргача ёшлик ҳаваси ва ҳавоси билан анча-мунча мароқли, тиниқ нарсалар ёздингиз. Энди тўққиз тўлғоқ тутмасин, бўтам. Қоп-қора кўмир оташгохда ёниб бўлгач, қип-қизил чўғ бўлиб яшнайди. Атрофга иссиқлик ва нур бера бошлайди… Энди бу ёғига донишманд, сўфий бўлиб қалам тебратасиз, чироғим. Ҳар бир мавсумнинг ўз гашти бўлади. Дилтанг бўлаверманг. Қанчалик таъмирламанг, бу норасо дунёнинг қаддини ростлаёлмайсиз. Биз мусулмонияга Тангри таоло шукроналик туйғусини ҳам ато этган. Куфр қилмай десангиз, шукр қилинг. Қаранг: атрофингиз тўла одам. Тумонат. Бари дўстлар, ёр-биродарлар, устозу шогирдлар. Ие, бундан зиёд бахт борми дунёда «Мавлоно Тилак домламиз ўрнига қайтарилсин!» деб оқ ялов кўтариб юришибди шогирдларингиз, дўстларингиз Тошкандай шаҳри азимда. Айниқса, Нажмиддин Комил акангиз билан Маърифат Шоиноятова опангиз дод солиб юборишди, бу ҳазрати одамсиз кафедра ҳувиллаб қолди, дейишиб. Сиз бўлса ёлғизман, деб йиғлайсиз, бекор гап. Яна нима керак Сизга? Оллоҳ Воҳид. У ёлғиз: Ҳеч кими йўқ. На ота-она, на зурриёт, на қавму қариндош… Илло, Воҳидлик — фақат Оллоҳ таоло ва таборакка ярашади. Инсон ҳеч қачон унутилган, ташландиқ, кераксиз, танҳо деб ҳис этмаслиги лозим ўзини. Чунки унинг Худоси бор. Тангри ўзининг ҳеч бир бандасини унутмайди, ташлаб қўймайди. Биз Оллоҳ билан бирга эканмиз, Оллоҳ ҳамма вақт биз билан бирга. Бундай олганда, Сиз билан мен, тўғри, ота-онадан ёлғиз ўғилмиз. Ёлғиз ва ёлғиз эмасмиз. Зеро, иккаламиз бир-галикда икки кишимиз, бас, ёлғиз эмасмиз. Тағин: икковимиз ҳам Оллоҳнинг паноҳидамиз. Қандай қилиб ёлғиз бўлайлик! Сизнинг орамиздан кетиб қолганингизга мен ишонганим йўқ. Кўниколмасам керак. Мени кимларга ташлаб кетаяпсиз, иним? Ўйлаб кўрдингизми? Фанлар кандидатисиз-а. Ҳазил гапми! Камхарж бўлиб қолибсиз. Ҳечқиси йўқ. Келиб ҳамма маошларингизни олинг. Ҳеч ким Сизни бўшатиб юборган эмас. Барча кафедрадошлар, ҳамкасб дўстларга қуллуқ қилинг. Ўшалар бор экан, ўрнингизни билдиришмади. Амаллашди. Бир куни келадики, ҳаммамиз ҳам ўша борадиган «катта қишлоғимизга» кетамиз. Аммо ҳозир айни яшайдиган, тўлиб-тошиб ижод қиладиган, ёнадиган, қайнайдиган, курашадиган ва яратадиган давримиз. Манзилга энди етдик, деганда ортга бурилиб кетдингиз. Хафа бўлманг: қўрқоқлик ва номардлик бу. Кўнглингизга олманг. Ортга қайтинг. Шундай қайтингки, ҳеч ким билмасин. Ахир, Тилак Жўрасиз қандай дорул-таржима бўлсин?! Мен нима деган одам бўламан, оғайни. Кампирни бир амаллаб кўндирамиз. Энди бўлди. Сал бўлмаса йиғлаб юбораман. Ўзингни маҳкам ушла, шоир иним!» Узоқ йиллар, кўп узоқ йиллар Алдаб келдим ўзимни-ўзим. Меники, деб бу қизил гуллар… Меники, деб ҳар айтган сўзим.
481Loading...
19
Ахир, мен ўзим ҳам аспирантурага ўқишга келиб, бу азим Тошкентда қанча машаққат чекмадим. Китобларимни орқалаб оилам билан етти жойга кўчганман. Менга таниш эди 6у ҳолат. Аммо, барибир, Тилакнинг ҳолатига ачингандай бўлдим. Бироқ сал ўтмай, биз буни унутдик, чунки Тилакжон янги ёзган шеърларини ўқиб бера бошлади. Тингладим. Бошқаларини ўкишини сўрадим. У гоҳ ёддан, гоҳ қоғозга қараб шеър ўқир, завқланиб, ўз шеърларини тушунтирар, қандай ёзилганлигини сўзларди. Бирпасда тор ва димиққан хона кенгайиб кетгандай бўлди,. кўнглим яйради. Бу йигит шунчаки ҳаваскор қаламкаш эмас, у шеъриятнинг шайдоси, истеъдоди ярқ этиб кўринган шоир экани шеърларининг ҳар сатридан билиниб турарди. Буғдойзор далалар, деҳқон терининг сархуш қилувчи ҳидини ифодаларди бу шеърлар. Бирдан устознинг топшириғи эсга тушиб, иккаламиз кафедрага йўл олдик. Таржима назарияси кафедрасининг журналистика факультетида тузилганлиги кўпчиликка эриш туюларди, чунки одатан таржимачилик филология соҳаси ҳисобланган. Аммо ҳаёт шуни кўрсатдики, айни журналистларга таржимачилик кўпроқ керак экан. Ғайбулла Саломов яна бир бор ҳақ бўлиб чиқди: зеро, таржима — ижодий иш, кенг соҳаларни камраб олади. Айнан таржима нашриёт ва редакцияларда ходимларнинг асосий машғулоти бўлиб, таҳрир масаласи ҳам, сўз устида ишлаш маҳорати ҳам, бадиий тил ҳам шу орқали «пишар» ва камол топарди. Бунинг устига, айнан журналистика факультети ижодкор ёшлар таҳсил оладиган жой эди. Шу боис бўлса керак, таржима назарияси кафедраси ўзи кичкина бўлса ҳам, аммо талабаларнинг асосий таҳсил жойига айланди, ёш қаламкашлар, шоирлар бизнинг кафедра атрофига уюшган, ижодий мунозаралар ташкил қилинар, фикр қайнарди. Ана шу мунозара — муҳокамалар марказида Тилак Жўра турарди. Ёш ижодкорлар «Тилак ака» деб унинг этагини тутар, у эса қўлидан келгунча уларга ёрдам берарди. Тилакжонни яхши кўрмаслик мумкин эмасди. Бу содда, деҳқонча табиатли, ростгўй ва тўғри сўзли одам бошқалардан ҳам шуни талаб қиларди, қинғир ва бемаъни ишларни кўрса, хафа бўлар, дили оғрирди. У ўз фикрини мажлисда бўлсин, суҳбатларда бўлсин, яширмай, тўппа-тўғри баён этар, дилида бори тилига чиқиб турарди. Менинг кўз оддимда Тилакжон ўсиб камол топди, кетма-кет учта шеърлар тўплами, сайланмаси чоп этилди, диссертация ёзиб фан номзоди бўлди. Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди. Катта-катта адиблар, танқидчилар оғзига тушди. Аммо Тилак кеккайиб кетгани йўқ. У ўша-ўша дарвеш шоир, хоксор инсонлигича қолди, шоир Тилак Жўра ва ўқитувчи Тилак Жўраев бир-биридан ажралмас эди. Чунки унинг маъруза ва дарслари ҳам шеърият суҳбатлари, гўзал ғоя, гўзал сўзнинг сеҳрини кашф этиш эди. Шу боис талабалар унинг дарсларини интиқлик билан кутардилар. Оддий мулоқотда андак дудуқланиб, тез-тез гапирадиган Тилак маърузада яйраб гапирар, ажабтовур бир енгиллик билан тингловчиларга мураккаб илмий муаммоларни тушун-тириб берарди. Адабиётнинг нозик масалаларини’ нозик ва жуда теран англар, ўзи ҳали номзодлик диссертация ёзмай, кўп тадқиқотчиларга мавзу топиб берар, дис-сертация ва диплом ишлари муҳокамасида ҳам оригинал, тоза фикрлар айтиб, бизларни ҳайрон қолдирарди. Адабиётшунослик ва таржимашуносликни у қуруқ масалалар йиғиндиси эмас, балки жонли бир жараён, эстетик воқеа деб қабул қилар ва шундай ўргатишга мойил эди. Тилакжон, шу тариқа, кафедранинг асосий фикр берувчи кишиларидан бирига айланган эди, уни бир кун кўрмасак соғинардик, у бўлмаса ҳамма гўё бир нарсасини йўқотгандай хомуш ўтирар, у кириб келса, хонага нур киргандай, файз кйргандай бўлар, ҳазил-мутойиба бошланиб кетарди. Яхши одамнинг фариштаси бор деб шуни айтсалар керак. У ҳақиқатдан ҳам фариштали, Худо ярлақаган инсон эди. Мен бу ўринда Тилак Жўра билан Ғайбулла Саломов орасидаги муносабатларга тўхталмасам бўлмас. Булар иккаласи ажралмас ва қиёматли дўст эдилар, йўқ, ота-фарзанддай бир-бирларига яқин эдилар. Ғайбулла ака меҳрибон отадай Тилакнинг эркаликларини кўтарар, унга иложи борича оғир гапирмас, аммо жуда устакорлик билан талаб қўйиб турарди. Тилакнинг ўксик қалбини (у катта шоир ва олим бўлгандан кейин ҳам, барибир ўксик сезарди ўзини) Ғайбулла ака жуда яхши ҳис қиларди.
471Loading...
20
Биз кампиршо билан гўё бошка-бошқа тилда сўзлашаётган эдик. Шунча йил инсон қалбини, таржима илмини ўрганибман-у, мана шу муштипаргина кампирга қолганда ғўлдираб, сира тил тополмайман. У десам бу дейди, бу десам у дейди… Ялиниб ҳам кўрдим, ора-чира ҳазиллашган ҳам бўлдим, ўзимча унга хушомадлар ҳам қилдим. Бари бекор. Наф қилмади. Ўсал бўлдим. Сира бўлмаса, боягидай, ўзини гарангсиган, овсар қилиб кўрсатади. — А? Тағин (нечанчи маротаба!) тушунтирган бўламан. Шеърият, аруз, бармоқ, сарбаст, таржима санъати сирларидан, кафедрамиз ютуқларидан, Тилак бизга жуда кераклигидан баҳс юритаман. — Ўзимаям керак. Тошкентда нима қилади? Уйи йўқ. Ёниб кеттигий. Қийналди бала. Қишлоқ яхши. Ҳовва. Э, кошкийди нима яхши-ю, нима ёмонлигини билмасам. Фан тараққиёти, миллий маданиятимиз тақдири ҳақида гап бораётибди-ку, она тушунгиси келмади. Мен нуқул Тилак Жўранинг зўр шоир-у, зукко олимлигидан, уни Радий Фиш деган катта адиб, Абдулло Ориф, Рауф Парфи, Миразиз Аъзам, Йўлдош Эшбеклар, шаҳри Масковдан Вил Ғани, Георгий Ашкенадзе, Бокуда бутун дунёга таниқли олимлар Рустам Али, Байрам Хорун ўғли Тоҳирбоевлар астойдил ҳурмат қилишини шафе келтирмоқчи бўламан. Ҳатто пошшоликда ҳам уни яхши биладилар, дейман. Мана яқинда Масковдан илмий ёрлиқ келади, сўнгра ундоқ бўлади, бундоқ бўлади, деб лоф ураман. Менинг жаврашларимдан, гўё англашилдики, бизнинг тулпор Тилакбойга яқинда Ўзбекистоннинг энг зўр шоири деган фахрий унвон беришади. Ниҳоят, жумҳурият мустақиллиги мадҳиясини ёзишда унинг пешрав шоир бўлганлиги, ажабмас, бу хизмати учун бугун-эрта унга… нима десам экан… ҳаҳ — орден тегиб қолса ҳам ажабмас… Шу ерга келганда, оғзим қизишиб кетиб, кераксиз гапларни айтиб юборганимни англайман-у, тилимни тишлаб қоламан. Не ажабким, «орден» деганимда кампир бир чўчиб тушди. — А?! Йўғ-ей, айтинг, Тилагима нишон бермасин. Ҳе, қуриб кетсин: Ўзимизди Сулаймон Қурбона аввал ўша нишонни берди-ю, кетидан… турмага солдигий! Бунақаси бўлган эмас Тилак Жўра ўзининг тадқиқоти, илмий изланишларини бадиий ижод билан, ижодни таҳсил — домлачилик, мураббийлик билан қўшиб олиб борди. Шеърият баҳсида, сарбаст таржимасида маҳорат, Владимир Маяковский ва Нозим Ҳикмат, Нозим ва Мақсуд Шайхзода, ҳозирги турк шеъриятидан таржималар, бадиий таржима ва адабий таъсирчанлик, аруз ва эркин шеър мавзуларида зийрак илмий кузатишлар олиб борди. Жўшиб, куйлаб дарс берди. 1986 йилга келиб «Нозим Ҳикмат ва ўзбек шеърияти» мавзуида номзодлик рисоласини гумбурлатиб ёқлади. Инжиқ илмий тадқиқотни ҳам… куйлаб ёқлади. ТошДУ филология факультетининг кўпни кўрган илмий жамоаси биринчи марта шундай ҳимоянинг шоҳиди бўлди. Ёдимда, катта зал шоиру шуарога тўлиб кетганди. Юқорида эслатганимдай, мавлоно Радий Фиш ўзлари Масковдан келиб мутасаддийлик (оппонентлик) қилдилар. Ҳимоя бемуболаға катта шеърият байрамига, ўзига хос мушоирага айланиб кетди. Ўша кезлар шоир халқи чунонам яйрадики, бунақаси бўлган эмас! Тилакнинг «Нозим Ҳикмат издошлари», «Нозим Ҳикмат ва Ўзбекистон», «Ҳозирги турк шеърияти», маълум ва машҳур «Инсон манзаралари» асарига ёзилган «Аср овози», «Нозим Ҳикмат ва ўзбек шеърияти» деган ўнлаб мақолалари ҳеч қачон ўз тароватини йўқотмайди. Агар куйлаб дарс бериш, дарс бериб куйлаш деган таъбирлар рост бўлса, бу ўша бизнинг Тилак Жўрага хос эди. Гавҳари шамчироқ Инсонда гавҳари шамчироқ, деган жавҳар бор. Бу хотира. Ана шу хотира кўзгусида у ўзини, одамларни, бутун ёруғ жаҳонни кўради. Хаёлотнинг тулпор отида дунё кезади… Мен бешта Тилак Жўрани билардим: одамохун, шоир, олим, таржимон, мураббий. Тағин: дўст, улфат, ота, оилапарвар, содиқ шогирд, устод… У олимдан чиққан шоир эмас, шоирдан чиққан олим эди. Ўзидан еттита шеърий тўплам қолдирди: «Райҳон» (1977), «Олам остонаси» (1980), «Юлдузлар табассуми» (1981), «Чорраҳадаги уй» (1983), «Сандувоч» (1988), «Руҳият» (1990), «Саратон» (1991). «Хўрсиниб ботади юлдузлар» мажмуаси нашрга тахт ҳолда турибди. Матбуот саҳифаларида кўплаб шеър, достон ҳамда турк, рус, қорақалпоқ, Лотин Америкаси халқлари адабиётидан қилинган таржималари сочилиб ётибди… Китоб ҳолида чоп қилинганлари ҳам анча. Вақт оғушида яшайди инсон
601Loading...
21
Замондан ортда қолганларни урадилар. Замон билан баравар қадам ташлаганлар, аксарият, дориломон яшайди. Замовдан ўзиб кетганларни эса замоннинг ўзи жазолайди. Тилак Жўра доим Вақтдан баланд, Вақтдан олдинда юришга интилди… У мен билган аллақанча ижодкор, сўзшунос, файласуф, замона ҳозиқларидан устун эди. Кеча ва бугун заминидан туриб эртанинг қадди-басти, юксакларни кўра олди. Қорин бўшлиғидан эмас, юрак минбаридан туриб сўзлади («юрак минбаридан туриб сўзланган нутқ» шеърига ҳавола). Шоир мустабид жоҳилият муҳитида ҳар гал абадийликка даъвогар, гоҳида эса баҳор ҳавосидай тез ўзгариб турадиган сиёсий жазавалар изнида юрмади. У хаёлпараст, онадан янги туғилгандай маъсум, бегидр, ҳур инсон бўлиб қолди сўнгги нафасигача. Шоирнинг бош қаҳрамонлари мавсумий «генсеклар» эмас, оддий одамлар. Ўзи чуқур миллий адиб бўлиши баробаринда, умуман Инсонни куйлади. Партия, «улуғ оға» ҳақида биронта нарсаси йўқ. Узоқни кўзловчи бирон «ёғлиқ мўлжал» ёхуд ялтоқлик билан назм битмади. Тўғри, гоҳо ўзи кашф этган беҳудуд бадиий-самовий кенгликлардан замин қўналғасига тушганида, осий бандаларни кўрганида ҳафсаласи пир бўларди. Зеро, инсон зоти комил ёки фаришта эмас-да. Тилак эса юраги маромини издан чиқазган бадбин ва бадкорлардан эмас, гўё ўзидан домангир бўларди. Бўзтўргайдек бўзлаб бошимда Қора сочин кўксимга ёйиб Мендан нима истайди бу тун? Ахир, шамол мендан не истар Йўлларимга хазонлар сочиб? Йўлимиз-ку бошқа бошқадир… Шамол каби ҳансираб, титраб, Юрак, мендан нима истайсан?! Биласан-ку, менга ҳам оғир Соқов бўлиб сен билан юрмоқ… Нажмиддин Комилов УМИДЛАРИ КЎП ЭДИ 1971 йилнинг январи эди. Мен Тошкент давлат дорилфунуни (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетидаги Таржима назарияси ва нашриёт ишлари кафедрасига энди ишга қабул қилингандим. Кафедра мудири марҳум устозимиз Ғайбулла Саломов билан бир хонада ўтирардик. Менинг андак ҳайрон бўлиб турганимни кўрган домла дедилар: — Кафедра, мулла Нажмиддин, ҳозирча уч кишидан иборат: мен, камина — мудир, сиз — ўқитувчи, Тилакжон — лаборант. Қани ўша лаборантингиз, ахир, у домлалардан олдин келиб ўтирмайдими, хонани саранжомлаб, у ёқ-бу ёғига қарамайдими? Домла индамадилар. Кейин менга қараб: — Ана шу лаборант Тилакни топиб келасиз, сизга биринчи топшириқ шу. — Қаердан топаман уни? — деб сўрадим. — Фалон ётоқхонага борасиз, Тилак Жўра қаерда туради, десангиз, кўрсатишади. Камина домла айтган талабалар ётоқхонасига бордим ва дуч келган талабадан суриштирдим. — Ҳа, шоирми, юринг кўрсатаман, — деди ва ётоқхонанинг иккинчи қаватидаги энг охирги кўримсиз бир эшикни бориб тақиллатди. Ичкаридан «Ким у?» деган овоз келди. «Эшикни очинг, сизни зиёрат қилгани келишибди», деди талаба. Шунда эшик очилиб, жилмайиб турган бир навқирон йигит кўринди. Мен ўзимни таништирдим. У «ичкари»га таклиф қилди. «Ичкари» сўзини тирноқ ичига олганимга сабаб шуки, бу росмана одам яшайдиган хона эмас эди, балки ётоқхонанинг у-бу нарса сақлайдиган жойи эди. Хона тор бўлиб, Тилакнинг ўзи, бир темир каравот ва бир тумбочка зўрға сиғарди. Мен бир амаллаб темир каравотга чўкдим. Хона папирос тутуни ҳиди билан тўлган эди. Билдимки, Тилакжон эндигина қишлокдан келиб, журналистика факультетида сиртдан ўқир ва кун ўтказиш учун лаборант бўлиб ишлар экан. Бу мулойим йигит илм олиш илинжида, шеър илинжида мусофирликнинг оғир машаққатларини бўйнига олган. Кўз олдимга онам сўзлаб берган қаландар дарвешлар келди. Сочларининг ўсиб кетгани, ҳеч нарсага парво қилмай, ўз ҳолига сира ачинмай ижод қилиши, шу бурчак хонада ширин ва бокира туйғулар оғушига ғарқ бўлиб, шеър ёзиши менинг бу йигитга қизиқишимни орттирди, қалбимда бир илиқ-лик сездим.
621Loading...
22
Ғайбуллоҳ ас-Салом ТИЛАК, ТИЛАГИМ Одамлар борки, қандай қилиб сенинг қалбингга, руҳий оламингга, қони жонигга кириб келганини ва бир умрга сен билан бирга қолганини сезмайсан. Ва бир умрга тақдиринг улар билан чамбарчас боғланиб кетади… Бундай соҳибкаромат инсонларсиз сен-сен эмасдай. Ажабмас, улар ҳам сенсиз — улар эмаслар. Бу тоифа одамлар билан бирга кечган онларинг умр бўстонида тоабад сўлмас ҳам сўнмас гултож, машъала бўлиб қолади… 003 Кишилар бир-бирларини ҳидлаб топсалар керак. Кўрмаганмисиз, икки қадрдон узоқ айрилиқ ва ҳижрондан сўнг тўсатдан учрашиб қолганларида, бир-бирини тўйиб-тўйиб ҳидлашаётганини? Дўст орттирмаган киши ўзи-ўзига душман, демишлар буюк Шота Руставели. Дўсти йўқ одамни ўлдиринглар, дейишаркан қадимги римликлар. Аммо мен айтаётган ҳабибларни фақат дўст дейишнинг ўзигина кифоя эмасдай. Чунки дўстлар хам ҳар хил бўлади. Мол дўстинг бошқаю, жон дўстинг бошқа. Биродарлик ҳам камлик қилади. Қадрдон, ҳамкору ҳамдаст, ҳамнафас, ҳамнишин, ҳамдард… Бовужуд, бу сифатларнинг ҳар бири ҳамда барчасини жамловчи яна бир антиқа, тамом янги бир инсоний хислат ва атама кашф этмоқ даркорга ўхшайди. Мен учун ана шундай инсон Тилак Жўра эди… Фалсафа билан шеърият баҳси Тилакжон етмишинчи йилларнинг ўрталарида аспирантурага кирди. Бу салоҳиятли йигитнинг сиймосида бир-бирига зид икки оқим дучлашгандай бўлди. Шоирона ҳурфикрлик билан мирзақуруқ олимлик ақидапарастлиги. Қанчалик тиришмайлик, мажнунваш шоирга олимликнинг сино фикрлаш йўриғини юқтира олмадик. У шоир бўлиб қандай тафаккур қилса, дарсларда домла, маърузачи мақомида ҳам шундай «сайраб» юборарди… Их! Неча марталаб миясига қўйганмиз: «Ҳой Тилакий, унутма: олимликнинг маъниси шуки, бир нарсани ўйласанг ҳам, бошқа нарсани сўйла, барака топкур. Илмий тафаккур қил. Шоирликни унут. Сен Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носирга сажда қиласан. Адабиётнинг фир-қавийлиги ёлғон, дейсан. Социалистик реализм бўлмағур нарса экани ҳақида оғзингдан гуллабсан. Хатто пролетар интернационализмига шубҳа билдириб, миллийликни кўкларга кўтарибсан. Бил, шаккоклигинг сени бир куни хароб қилади, етиб боради… тилингдан осиб қўймасинлар тағин». Қаёкда! Гап кор қилмайди. Талабалар орасига кирдими — булбулигўё бўлиб кетади… Яшавор! Ким яхши — Тилак Жўра яхши. Ёшлар қуруқ «рисолабоп» гапларни эшитавериб, энсаси кўп қотган. Ҳур фикрга, рост гапга ташна. Улар гуруҳ-гуруҳ бўлиб талаб қилишади: «Фалон-писмадон домлалардан роса зерикдик. Профессор бўлишса ўзига. Тилак Жўра кирсин бизга!» Айтишга осон. Ҳар куни ҳар битта дарсхонага биттадан Тилак Жўра ёки Нажмиддин Комилни қаёқдан топаман… Алқисса, студент аҳлининг бундай меҳрибончилиги, Тилаквойнинг шоирона жўмардлиги баримизга қимматга тушди. Нажмиддин домла ҳам талабаларга хуфяки бир чеккадан араб ёзувини ўргата бошлаган. Тасаввуфдан маърузалар ўқиган. Аксига олиб, омадни қарангки, ҳар учаламиз — мен, мулла Нажмиддин билан шоир Тилак фирқасиз бўлиб чиқдик. Партия фаоллари бизга қизил «тавқи лаънатни» ёпиштирди: «Таржима кафедрасида сиёсий-тарбиявий ишлар чатоқ. Бу ерда фирқавий руҳ йўқ». Эҳ, Тилак Жўра, айтмовдимми!.. Бир оз ортта қайтиб… Ўт билан сув ўртасида қийналаман. Ҳали Тилакнинг ТошДУ илмий кенгашида юз фоиз овоз билан ёқланган номзодлик тадқиқоти, орадан бир йил ўтибди ҳамки, анов ёқда тасдиқланмаган. Бир йил-а! Мен ўзимни гаровга қўйиб, боя айтганимдай, ўша собиқ ВАКка қарши расман қаттиқ норозилик билдирганимни ҳеч ким бил-майди. Ичим тўла дард, аммо соқовман. Аҳвол тобора жиддийлашиб борарди. Кун сайин, соат сайин… Бир куни раҳматлик хонага ўқдай отилиб кирди-ю, ишдан кетиш ҳақида учинчи, сўнгги аризани олдимга итқитди. Шундай ҳалим, мўмин-қобил одам исён кўтараётган эди. Аммо кимга ва нимага қарши норозилик бу? Кошки билса: айнан уни ва «у бўлмаган» ўнлаб валломат жабрдийдаларни, деб бу ёқда тутаб ётибману… Умрингизда шундай ўсал ҳолатларга тушиб кўрганмисиз, азиз муштарий? Нима қилиш керак? Ҳар қандай баттол ёки телбага бир амаллаб гап уқтирса бўлар балким.
661Loading...
23
Тўғри, гуллар меники эрур, Меникидир ҳар айтпган сўзим. Нима қилай ахир, уларни, Ўзимники бўлмасам ўзим. Қиёфа ёки заррада — Қуёш. Томчида Қуёш акс этади. Қанчалар оддий, қанчалар ҳайратангиз! Ҳар бир одам баайни ўзи бир зарра-ю, ўзи бир Хуршиди олам. Оллоҳ яратган мўъжиза. Унинг биру борлигига рад этиб бўлмайдиган далил ва кафолат. Бинобарин, у ўзидан нур таратмоғи ва ўзида нурни акс эттирмоғи лозим. Агар бирон ғайри миллат кишиси Сиздан: «Ўзбеклар қандай миллат? Тушунтира оласизми?» деб сўраб қолса, узоқ чайналиб «тушунтиргандан» кўра (тушунтириб бўлмайдиган нарсани қандай тушунтирасиз!) «Ҳим, дарвоқе, ўзбекми? Мана — ўзбек» деб кўрсатадиган одамлар бор ҳаётда. Шундай инсонларни кўрганмисиз, ҳушёр ўқувчим? Улар турган-битгани, бутун вужуди билан миллат. Юриш-туришида, фикрлашида, гапириш оҳангида, қарашида, кулишида, йиғлашида, хўрак ейишида, бировни суйишида, сўкинишида, қарғанишида, қандайдир соф, бетакрор ўзбеконалик бор. Инчунин, бу қанчалик назарногир, майда бўлса, шунча кичик гап ҳам эмас. Миллатни миллат қиладиган аломатлардан бири ўзи шу. Ботиний инсоний-руҳий муштараклик. Ҳаммага ўхшаган миллат эмас. Қандайдир мавҳум қурама бир қавм. Узоқ давом этган турғунлик, шахс инқирози, маънавий чириш даврида миллатнинг дўпписи тор келиб қолди. Жуда катта, маҳобатли бойликлардан маҳрум бўддик. Уларни аста-секин тиклаб ҳам бўлар балким. Бироқ «эскилик сарқити» деб йўқотиб юборилган сон-саноқсиз гавҳарга тенг майда нарсалар, аксарият, миллатнинг қиёфасини тайин этадиган унсурлар: шевалар, удумлар, шарқона муомала, маросим, ахлоқ-одоб, қилиқлар, урф-одат ва таомиллар борки, энди уларни асл ҳолатида тиклаш амри маҳол. Собиқ мустабид тузум инсон камолоти даъвоси билан чиқди-ю, миллатни ва жами миллий қадриятларни жар ёқасига келтириб қўйди. Уларни таг-томири билан қуритиб юборишга маҳкум этди. Моҳият-эътибори билан, «гулла-яшна пролетар интернационализми, йўқолсин шарқона миллийлик!» деган шиорни ўртага ташлади. Миллий тафаккур зайли сийқалашди. Маънавият ғариблашди. Тил шева даражасида торайди. Шевалар чучмаллашди. Кўпчилиги йўқолиб ҳам кетди. Одамлар, ўзлари пайқамаган ҳолда, ўргатилган ва «қайта тарбияланган» тўтиқушларга айлана бошлади… Ашур момо Сиз Тилакжоннинг раҳматлик онасини ҳаётлик чоғида кўрмабсиз, шоирни шоир қилган нарса нима эканини билмабсиз. Мен Ашур момони неча марта кўрган бўлсам, ўзимни шунчалик бахтли-омадли деб биламан. Бул зоти пок Миллат тимсоли, Оналик рамзи бўлиб гавдаланарди кўз ўнгимда. Унга суқланиб қарарканман, қалбим завқ-шавққа тўлар, айни чоғда, ажабки, хомуш тортиб қолардим: шу кетишда юз йилдан кейин Ўзбегимнинг миллий қиёфаси қандай бўларкин, а? 014…Қўйингки, ҳаммаёкда дув-дув гап: «Тилак тушма-гур Тошкентдан қочиб кетибди, домласи ахтариб юрганмиш…»; «Саётда яшириниб ётганмиш»; «Тошкентдан тўйдим, қайтиб бормайман, дебди» ва ҳоказо. Ёзувчи Неъмат Амин аралашди ҳам, бўлмади. Бухоролик шогирдларимиз Садриддин Салим, Самад Азим, Музаффар Бозор, қоракўллик қаламкашлар ҳарчанд далолат қилишмасин, муз эримади… Ахийри, кўрдимки аҳвол таҳликали, ўзим поездга тушиб Қоракўл туманининг Саёт қишлоғига етиб бордим. Тилак анча юмшади. Қайтиб кетишга ҳам рози бўлди. Аммо бир кўрпа касал бўлиб ётган онаси Ашур момо сангу сахт. Сира-сира муросага кўнмайди. — Онажон, мен Тилагийизни Тошкентга олиб кетгани келувдим. Кампир бу гапга мамнун бўлар, деб ўйласам, авзойи бузилди. Гапимни эшитгиси ҳам келмади. — А?.. Мен қўрқа-писа муддаони яна такрорладим, овозимни баланд кўтариб. — Тилакни бермагийман. Ўзима керак. Қариганимда ман-а қарайди, деб туғиб олганман.
521Loading...
24
Бухоро телерадиоканали| Диёр янгиликлари Қоракўлда Тилак Жўра ижодига бағишлаб тадбир ташкил ташкил этилди 🕊Instagram➡️ Qorakol_Car 🇺🇿 Qorako'l Zvezda 👇 https://t.me/+XNeIbGYBRF41Y2Ni
971Loading...
25
Media files
1411Loading...
26
Media files
1391Loading...
27
Media files
1401Loading...
28
Бухоролик машҳур шоир, дилбар, бетакрор, камтар ва дарвеш шоир, олим ва олтин қалб шоир Тилак Жўра ҳаёт бўлганда 77-баҳорни қаршилаб, оиласи ва дўстлари, мухлислари даврасида ҳурмату иззатда бўлар эди. Оллоҳ жойларини жаннатни гулбоғларидан айлаган бўлсин! Мен Тилак Жўрани бир марта ҳам кўрмаганман, ҳамсуҳбат бўлмаганман. Ўғли Орифжон келтириб берган китобларни ўқиб, одамлардан, зиёлилардан, устозлардан у киши ҳақида эшитиб қалбимда ҳайрат ва ҳурмат пайдо бўлган. Китобларини ўқиб чиқиб Тилак Жўрани мухлисига айланганман. Шоир бўлсанг Тилак Жўрадай шоир бўл! Самимий, камтарин, содда ва асл инсон бўлмоқчи бўлсанг Тилак Жўрадай бўл! Бу ёлғончи дунё устидан ғолибона қаҳқаҳа отиб кулиб ўтмоқчи бўлсанг Тилак Жўрадай бўл. Қисқа умри давомида кийиб ўтган яхшилик деб номланган чопонини ечиб ўзи улғайган бешиги устига ёпиб кетган асл шоир Тилак Жўрани ётган жойи жаннат боғидан бўлсин,руҳи-равони мангуга шод бўлсин!.. ШАМСИДДИН САДОИЙ ШЕЪРИ✍️
1361Loading...
29
ЎЗБЕКИСТОН Чайқалиб ётибди нурли бир чаман, Ой билан офтобнинг буюк ватани. Тонг каби жилмайиб бахти очилган, Майсага кўмилиб нурли бадани. Осмон посбонидир бунда бургутлар, Чумчуқ чуғуридан тешилади том. Бу ўлка кўксида ёнар булутлар, Чинор шохларига қўнганида шом. Не-не дарёлар бор,югуриб-елиб, Уммонда қоларлар бир умр яхлаб. Бу чаман бағрига дарёлар келиб Заминга сингарлар,ғўзадай шохлаб. Кўз ёшдек тиниқдир бу элда осмон Шафтоли шохлари қайрилган онда. Нақш олма юзига югурганда қон Офтоб ҳам осилиб,толар армонда. Бу элнинг қадимий ҳар қўшиғида Бежиз олтин дея аталмас тупроқ. Симёғочга қўнган қуш тумшуғида Тилладай нурланиб турибди бошоқ. Чайқалиб ётибди нурли бир чаман, Юлдуздай сочилиб оламга шони. Фидойи ўғилман,ёниб ўпаман Олам остонаси-Ўзбекстонни. ТИЛАК ЖЎРА. 1978 https://t.me/tilakjura1947
9396Loading...
30
ТИЛАК ЖЎРА Ў З Ҳ А Қ И М Д А Қоракўл туманининг қуббадай Сайёд қишлоғида, 1947 йилининг баҳорида Мен туғилганда Отам арпа ўриб, Тикан гуллаб, халили хол этиб, Довуччага тиғ ураркан Қуёш... Шундан бери Қуёш неча бора ботди. Мен бу орада колхозда ишладим, ўрта мактабда, олий мактабда ўқидим, Фан номзоди бўлдим, олтита шеърий тўпламим, бир қанча адабий - танқидий мақолаларим ва таржималарим чоп қилинди. Олти ёшлигимда отам - Рўзи Жўра ўғли оламдан ўтган. Меҳрибон онагинам - Ашур Ҳамро қизининг (У киши ўтган йили 101 ёшларида бандаликни бажо этдилар. Оллоҳимнинг ўзи қўлласин) айтишларича менинг на ота ва на она авлодларимдан ўқимишли, зиёли кишилар ўтмаган экан. Улар ҳаётларининг сўнгги дақиқаларигача колхозда деҳқончилик билан банд бўлишган. Ёлғиз отагинам қизиқарли халқ қўшиқларини айтиб одамларни гоҳ кулдириб, гоҳо йиғлатиб юрган эканлар. Мана, ёшим қирқдан ошди, ҳамон офтобнинг оғушида, умидларнинг этагига осилиб: Оқ қоғоз узра Лабларим пичирлар: Бу кимга шеърдир, Кимга қўшиқ - Мен учун кўнгил бўшатмоқ! Оллоҳга минг қатла шукур, Йўл олдим эзгуликка Кўнглимни бўшатиб... 1993 йил @tilakjura1947 t.me/tilakjura1947
1430Loading...
31
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ҲУРМАТЛИ ГУРУҲИМИЗ АЪЗОЛАРИ. БУГУН БУХОРАЛИК УСТОЗ ШОИР ТИЛАК ЖЎРА ХАЁТ БЎЛГАНЛАРИДА 77-ЁШДА БЎЛАР ЭДИЛАР. КЕЧКИ ЧАТ ДАСТУРИМИЗДА УСТОЗНИ ХОТИРАЛАБ "УСТОЗНИ ЭСЛАБ" ДЕБ НОМЛАНГАН ЧАТ ДАСТУРИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚЧИМИЗ. ДАСТУРНИ ГЎЗАЛ ОВОЗ СОҲИБАСИ УМИДА ЖЎРАЕВА ОЛИБ БОРАДИЛАР. КЕЧКИ 21.00 ДА ҲАММА ИЖОДКОРЛАР ВА ШЕЪРИЯТ ШАЙДОЛАРИНИ ЧАТ ДАСТУРИМИЗДА КУТАМИЗ. https://t.me/dil_ijodgulshani
1521Loading...
32
https://t.me/dil_ijodgulshani
1320Loading...
33
Ғулом Мирзо “Тутдек тўкилди юрагим…” Тут пишиғи. Ҳар қадамда – йўл четидаги дарахтлардан дув-дув тут тўкилади. Гоҳ қўққис кучайган шамол, гоҳ шохларда ғужғон ўйнаб, тутхўрлик қилаётган қушларнинг бежо ҳаракати – иш қилиб, баҳона топилса бас – тут тўкилгани-тўкилган. Гоҳ бошингиздан дўлдек ёғилар экан, тут шинниси сочларингизга қоришиб фиғонингизни чиқаради. Гоҳ қоп-қора асфальт узра зарҳал гиламдай тўшалиб – кўчангизда доғ бўлиб, кўчангизни доғ қилиб – йўлингизни тўсмоққа интилади. Алалхусус, ўзининг борлигини сездириб қўйишни истайди тут. Баъзан, аксинча, йўлак четидаги майсаларнинг қуриётган таналарига – найзага санчилгандек – илиниб, қурт-қумурсқалар ризқига айланади. Сизу-бизга бепарво, безиён бир алфозда қурбон бўлади. Гоҳида оқар сувга чўлп-чўлп тушадию, дунё билан иши йўқдек, жимгина ва беозоргина қайларгадир оқади-кетади. Шундай кезларда ўйга толаман: Тилак Жўра ўзининг “Тутдек тўкилди юрагим” деган ташбиҳини айнан шу мавсумда – тут пишиғи палласида кашф этган бўлса не ажаб. "Имкон қадар образли мисралар туз, сатрларинг ғиж-ғиж ташбиҳларга тўла бўлсин", деб уқтирарди шоир узоқ-узоқ суҳбатларимиз чоғида. "Қайси шоирдан мисол келтиришса, аввало, энг таъсирчан ташбиҳини ёд айтишади. Чунки ташбиҳли сатр, образли мисра мухлиснинг ёдида осон муҳрланиб қолади". "Образ, ташбиҳ – ҳам тахайюл, ҳам тафаккур ҳосили. Ташбиҳ бир вақтнинг ўзида ҳис қилинади, тасаввур этилади, мушоҳада қилинади. Буларнинг бари шеърдаги фавқулодда ташбиҳ таъсири туфайли кечадиган оний жараёнлар бўлса-да, аслида худди шу таъсир кучи кейинчалик мухлиснинг қалбу шуурида мангу муҳрланиб қолади. Шоир учун абадият сари йўл худди шу тахлит бошланмайдими, ахир?!". Ҳа, Устоз, Сиз билан баҳслашмоқчи эмасман. Зеро, бугун ана шу ҳақиқатни ўз ижодингиз мисолида исботлаб турибсиз! Қизиқ, Сиз – “Тутдек тўкилди юрагим” сатри муаллифи, айни тут пишиғида – мевалар дув-дув тўкилиб турган ажиб мавсумда ҳаёт дарахтидан айро тушдингиз – тутдек тўкилдингиз. Қисматми бу? Ташбиҳингизга садоқатингиз шунчалик эдими, Устоз? .. Тутлар юракдек тўкилди, тутдек тўкилди юраклар ўшанда… Неча йилдирки, қалбим ва шууримда Сизнинг ташбиҳингиз мавсуми тут пишиғи билан баб-баробар бошланади. Мана, бу гал ҳам чор-атрофда Тилак Жўранинг ташбиҳи: "Тутдек тўкилди юрагим". Абадият муборак, Устоз! Ғулом Мирзонинг “Жондек азиз хотиралар” (Тошкент–“Машраб”–2023) китобидан https://t.me/tilakjura1947
1391Loading...
34
Бугун – таниқли шоир, таржимон ва адабиётшунос Тилак Жўра таваллуд топган кун Тилак Жўра 1947 йил 26 май куни Қоракўл туманидаги Саёт қишлоғида туғилди. 1956–1966 йилларда ўрта мактабда, 1966–1972 йилларда ҳозирги Миллий университетнинг журналистика факультетида ўқиди. 1978–1981 йилларда аспирантурада таҳсил олди. 1970 йилдан умрининг охирига қадар университетнинг таржима назарияси кафедрасида талабаларга таржима илмидан сабоқ берди. 1986 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлади. Шоирдан “Райҳон” (1977), “Олам остонаси” (1980), “Юлдузлар табассуми” (1981), “Чорраҳадаги уй” (1983), “Сандувоч” (1983), “Руҳият” (1990), “Саратон” (1991) номли етти шеърий китоб, рус, турк, озарбайжон, арман, француз шеъриятидан қилган таржималари, “Ҳозирги турк шеърияти”, “Нозим Ҳикмат ва Ўзбекистон” сингари илмий асарлари мерос қолди. Тилак Жўра ўз ижодида табиат манзараларини, меҳридарё, ҳалол, меҳнаткаш қишлоқ одамларининг ўй-кечинмаларини, орзу-умидларини эҳтиросли мисраларда, ёрқин тимсолларда акс эттирган ноёб иқтидор эгаси эди. Гарчи у анча эрта, 1994 йилда Тошкент шаҳрида, 47 ёшида вафот этган бўлса-да, бугун шоир шеърлари кўп сонли адабиёт ихлосмандлари томонидан севиб ўқилмоқда. Китоблари такрор-такрор нашр этилмоқда.
2467Loading...
35
#Тафаккур_қилинг ОНА НИЯТИ От чоптириб чиқдинг уйингдан, От чоптириб қайтгин, илоҳим! Қўлингдаги жиловинг каби Эркинг бўлсин ўзингда доим. Майли, мени ўйлама, болам, Топганингни сарф қил ўзингга. Лек бировга бўлмагин қарам, Нам тегмасин сира тизингга. Улғайтирдим полвоним дея, Толиққанда дармоним дея. Шамол каби елиб борасан, Олисдаги осмоним дея. Осмонингни олиб қайт, болам, Қолиб кетма осмон васлида. Отанг қурган бу кичик ҳужра Осмондан ҳам кенгдир аслида. От чоптириб чиқдинг уйингдан, От чоптириб қайтгин, илоҳим! Қўлингдаги жиловинг каби Эркинг бўлсин ўзингда доим. ✍Тилак ЖЎРА 👉@Qorakoluzofficial✅
49115Loading...
36
Diyor yangiliklari 24.05.2024.18.00 1. “Ватан манзумаси” деб номланган адабий-маърифий кеча тафсилотлари 2. ёқилғи -энергетика ресурслари нархларини шаклланишини босқичма - босқич бозор тамойилларига мослаштириш давр талаби 3. ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами бепул тадбиркорлик курсларида ўқитилмоқда. 4. Тилак Жўра ижодига бағишлаб тадбир ташкил ташкил этилди. 5. Когонтуманида ахоли томорқаларидан самарали фойдаланилмоқда. 6. Дастуримизда спорт хабари. Футбол бўйича ДХХ кубоги муосабақаларининг Вобкент тумани босқичи ғолиблари аниқланди
1340Loading...
37
https://telegra.ph/SATRLARDA-BAR%D2%B2AYOT-SIJMOLAR-05-25
1240Loading...
38
САТРЛАРДА БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданият ва санъат тарғибот маркази Бухоро вилоят бўлими ташаббуси билан Бухоро Давлат  педагогика институти ҳамкорлигида олийгоҳда  олим, шоир ва таржимон Тилак Жўра ҳамда эл севган шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд кунлари муносабати билан илмий -амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбирда олимлар, ёзувчилар, шоирнинг дўстлари, Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси Назира Ас-Салом,Тилак Жўра оила аъзолари ,ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Конференцияни Бухоро Давлат педагогик институти проректори Ҳафиза Ортиқова кириш сўзи билан очиб берар экан, институтда  ёш олималар томонидан Тилак Жўра ҳаёти ва ижоди, Муҳаммад Юсуф шеърлари талқини борасида олиб борилаётган илмий ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар ҳар иккала шоир ижодида  ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, мустақиллик, эрк ҳақидаги тушунчаларнинг ўзига хос ифодаси, шеърларда табиат ва инсон, тинчлик ва миллий ғурур ҳақидаги фикрларнинг нозик талқини ҳақида сўз борди. “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданият ва санъат тарғибот маркази Бухоро вилоят бўлими раҳбари Матлуба Бозорова, санъатшунос Қорёғди Жумаев, адабиётшунос олим Туркман миллий маркази раҳбари Абдуғаффор Хонов, шоира Мактуба Шайдоларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Назира Ас-Салом сўзга чиқиб, Тилак Жўра ва Муҳаммад Юсуф ижодига кўрсатилаётган бундай эҳтиром адабиётга, шеъриятга, маънавиятга бўлган эҳтиром ва эътибордир, дея алоҳида таъкидлаб ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, ёш олималар Маърифат Ражабова, Гавҳар Рустамова, президент мактаби ўқитувчиси Шаҳноза Гиязоваларнинг маърузаларида Муҳаммад Юсуф ҳамда Тилак Жўра ҳақида келтирилган илмий манбаалар келажакда бу иккала эл фарзанди ижоди мангуликка даҳлдор эканлиги алоҳида эътироф этилди. Анжуманда иштирок этган Турк миллий маркази аъзоларининг чиқишлари, талабаларнинг чиқишлари Тилак Жўра ва Муҳаммад Юсуф том маънода қалбларда мангу  муҳрланган сатрларда баҳаёт сиймолар сифатида қадр топаётганлигини яққол намоён этди. Хусусан, Муҳаммад Юсуфнинг Ватан ҳақидаги шеъри бутун зал томонидан баралла айтилганда ватандан ғурурланиш ҳиссини дилларга жо этди. Тадбир куй-қўшиқларга уланиб чинакам адабиёт байрамига айланди. Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданият ва санъат тарғибот маркази Бухоро вилоят бўлими Матбуот котиби Моҳира Шакарова
1232Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1🔥 1
Сирли Тилак Жўра ...Тилак аканинг ўзи севиб, ҳузур қилиб ўқийдиган шеъри “Бедана” эди: Бедазорда бедана Бўлиб-бўлиб сайрайди... “Бўлиб-бўлиб”ни шундай оҳанг билан ўқийдики, сўзнинг маъноси билан айтилиш ҳоли бирикиб, яна бошқа, сирли бир маъно англатадигандек туюлади. Айни шу “бўлиб-бўлиб” Тилак Жўра киёфасини яна бир карра кўз олдимга келтириб кўяди. Кибрда сир бор деб ўйламанг, унда сир йўқ. Кибр жуда жўн нарса. Сир – оддийликда. Оддийликнинг ични ичиктирадиган даражадаги ожизлигида, ёлғизлигида. “Ёшлигимдай вафосиз, ташлаб кетди жўралар”, дейди бир шеърида Тилак Жўра. Биз манфаатлар тўри ичида, исканжасида яшаймиз. “Исканжаси” дея орттирворди, деманг, бир дам сукут сақланг, ўйланг. Сезасизки, исканжа сиз учун (биз учун) одатдаги ҳол бўлиб колган. Манфаатлар исканжаси гўёки эркинлик бўлиб қолган биз учун. Нега сирли Тилак Жўра? Бундай соддадил, очиқ (ва ҳимоясиз) одам йўқ эди оламда. Унга “камтар” деган сўз мутлақо тўғри келмайди. У камтарликдан улуғроқ, юксакроқ бир белгига эга эди. У бошқа оламдан, нафсу манфаат йўқ фаришталар оламидан одамлар орасига тушиб қолган ўгай бир вужуд эди гўё. Ерга адашиб тушиб қолган фаришта. Ерда беўхшов кўринадиган фаришта. Сирли Тилак Жўра... Сувон Мели хотираларидан. P.S. Тилак Жўрани таниган-билганлар, аввало, ажойиб инсон, дилбар шоир, дилкаш дўст сифатида ёдга олишади. Шоир ҳаёт бўлганида 2024 йил 77 ёшни қарши олган бўларди. Тилак Жўранинг ўғли, қадрдон шогирд-укалари у ҳақда замондошларининг хотира-мақолаларини жамлаб, китоб тайёрлаган эди бир неча йил аввал. Ҳалигача нашр этишда муаммо бўляпти, чоғи… Шоирнинг ўзига хос шеърияти закий адабиётшунослар томонидан эътироф этилиб, бир қадар таҳлил қилинган. Тилак Жўра зукко адабиётшунос ва таржимон ҳам эди. Ёш тадқиқотчилар ҳам Тилак Жўра ва умуман шу авлод ижодига алоҳида эътибор қаратишларини, янгича, синчков нигоҳ билан таҳлил этишларини истар эдик... @Behzod_Fazliddin #Ёднома #Ижод_ва_эътиқод
Show all...
👍 6
Тилак Жура хонадони мехмони Назира ас Салом Тилак Жура 77 йиллик таваллудига ташриф буюрди
Show all...
👍 4
Коркуллик шеритчилар Бобомурот ака ва рафикаси Рукия
Show all...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
ўЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ газетаси, 1982 йил 22 январ, 4-сон НОЗИМ ҲИКМАТ ҳақида Тилак Жўранинг мақоласи
Show all...
👍 1
00:43
Video unavailableShow in Telegram
00:44
Video unavailableShow in Telegram
Sog'inib Yashadim
Show all...
Ўзбекистон адабиёти ва санъати 1991.№4.25 январь .Б.4.
Show all...