en
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Open in Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Show more
No data
Subscribers
-6124 hours
+6 1227 days
+5 27130 days
Posts Archive
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ва фармойиши билан Диёробек Нематжонович Сатторов Ўзбекистон Респ
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ва фармойиши билан Диёробек Нематжонович Сатторов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

КУЧ ТИЗИМЛАРИ БОШҚАРУВИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️⚡️⚡️КУЧ ТИЗИМЛАРИ БОШҚАРУВИДА РАҲБАРЛАР ЎЗГАРИШИ Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди. Азизбек Исроилович Икромов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Даврон Абитович Назармухамедов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️САМАРҚАНДДА ПАТРУЛ ХИЗМАТИМИ ЁКИ ЖАРИМА РЕЖАСИ? Элтузга Самарқанд вилояти ИИБ патрул-пост хизмати ходимлари номидан мурожаа
⚡️САМАРҚАНДДА ПАТРУЛ ХИЗМАТИМИ ЁКИ ЖАРИМА РЕЖАСИ? Элтузга Самарқанд вилояти ИИБ патрул-пост хизмати ходимлари номидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда билдирилишича, патрул хизмати ходимларига кунлик хизмат жараёнида белгиланган меъёрдан ортиқ вазифалар юкланмоқда.
Ходимлар иддаосига кўра, улардан ҳар куни камида 10 нафар фуқарога маъмурий жарима расмийлаштириш талаб қилинмоқда. Агар ушбу кўрсаткич бажарилмаса, 12 соатлик хизмат вақти 16-17 соатгача чўзилаётгани айтилмоқда.
Мурожаатда таъкидланишича, жарима қўллаш жараёни фуқаролар норозилигига ҳам сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, ходимлардан бир кунда 20 та совуқ қурол, хусусан пичоқ аниқлаш вазифаси ҳам талаб қилинаётгани қайд этилган. Бироқ мурожаат муаллифларига кўра, кўчада барча фуқаролар пичоқ кўтариб юрмагани сабабли бундай кўрсаткични бажариш амалда қийин.
Шунингдек, ҳар бир отрядга кун давомида 46 нафар фуқарони спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддаси асосида расмийлаштириш вазифаси юклатилгани айтилмоқда. Агар ушбу “юклама” 12 соат ичида бажарилмаса, ходимлар хизматда яна 16–17 соатлаб қолиб кетишга мажбур бўлаётгани билдирилган.
Ходимлар мазкур ҳолат хизмат вазифаларига нисбатан ортиқча босим келтириб чиқараётганини таъкидлаб, ушбу юкламаларни енгиллаштиришни сўрамоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️ИИВ ТРГОВЧИСИ ВА ЯККАСАРОЙ СУДИ ЖПКНИ ОЧИҚЧАСИГА БУЗДИ Элтуз ихтиёрига келиб тушган расмий ҳужжатлар, суд ажримлари ва фуқа
+3
⚡️ИИВ ТРГОВЧИСИ ВА ЯККАСАРОЙ СУДИ ЖПКНИ ОЧИҚЧАСИГА БУЗДИ Элтуз ихтиёрига келиб тушган расмий ҳужжатлар, суд ажримлари ва фуқаро мурожаати Ўзбекистонда қонун устуворлиги қандай аҳволга тушиб қолганини очиқ кўрсатиб бермоқда. Бу ерда гап тергов ва суд органлари томонидан Жиноят-процессуал кодекси нормаларининг қасддан, очиқ-ойдин ва муттасил равишда бузилиши ҳақида кетяпти. Фуқаро Муродов Шуҳрат Баҳриддинович 130 кундан бери қамоқда сақланмоқда. Ҳолбуки, ЖПКнинг 245–247-моддаларида қамоқда сақлаш муддатлари аниқ ва қатъий белгиланган. Аммо мазкур ишда терговчи ва судя қонунни очиқча оёқости қилган. 2025 йил 22 сентябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти терговчиси, капитан Қамбаров Баҳром томонидан Муродов Шуҳратга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов муддати 3 ой этиб белгиланган. 2025 йил 24 сентябрь куни суд ажрими чиқарилган. Шу 3 ой давомида айбланувчи атиги икки марта сўроқ қилинган. Тергов фаол олиб борилмаган, вақт сунъий равишда чўзилган. 2025 йил 22 декабрь куни қамоқда сақлаш муддати тугаши керак эди. Бу - қонун талаби. Аммо қонунга ва адвокатларнинг бир неча марта огоҳлантирганига қарамасдан терговчи Муродов Шуҳратни яна 36 кун ноқонуний равишда қамоқда ушлаб турган. Бу Сталин даврини ёдга солади. Орадан бир ой ўтиб - 2026 йил 23 январь куни соат тахминан 15:00 да тергов муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор судга тақдим этилган. Судя Ҳожимуродов Жасур эса иш муддати ўтиб кетгани сабабли делони қайтариб юборилган. Бу қарор қонунга тўлиқ мос эди. Бироқ шу куннинг ўзида, соат 22:30 атрофида, айнан шу иш яна Якасарой туман жиноят ишлари бўйича судига киритилади ва судя Ҳожимуродов Жасур тергов муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор тасдиқлайди. Процессуал тартиблар қўпол равишда бузилганига қарамасдан, суд қонунбузарликни қонунийлаштириб берган. ЖПКнинг 245–247-моддаларида белгиланган муддатларни бузиш хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ҳисобланади. Аммо мазкур ишда на терговчи, на судя жавобгарликка тортилаётгани йўқ. Барча жим. Барча кўрмасликка олган. Фуқаро томонидан барча тегишли идораларга мурожаат қилинган. Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти берилган. Аммо апелляция шикояти кўриб чиқилгунга қадар шахс қамоқда қолади. Агар тергов органи шахсий адоват билан иш юритса, суд эса буни қонунийлаштириб берса, фуқаро қаерга мурожаат қилиши керак? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️“ИЛҲОМ” ФОНДИ ЖИДДИЙ МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗ БИЛАН ЮЗЛАШДИ Ўзбекистонда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган “Илҳом”
⚡️“ИЛҲОМ” ФОНДИ ЖИДДИЙ МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗ БИЛАН ЮЗЛАШДИ Ўзбекистонда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган “Илҳом” жамоат фонди тизимида жиддий ижтимоий муаммо юзага келган. Фонд тасарруфидаги ижодий уюшмаларда ишлайдиган тахминан 250 нафарга яқин ходим бир йилдан ортиқ вақт давомида маош олмаган. Расмий маълумотларга кўра, ушбу уюшмалар марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар, сақлаш харажатлари ҳамда фаолиятни таъминлаш учун маблағ бир йилдан буён тўланмаётир. Бу маблағ 13,5 миллиардга етган. Натижада маош тўлаш масаласи тўлиқ корхона ва уюшма раҳбарияти зиммасига қолган. Давлат қарорлари ва ҳисоб-китоблар мавжуд бўлса-да, уларни амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс таъминланмаган. Раҳбарият эса имконият чекланган шароитда иш ҳақини қоплашга уриниб келмоқда. Бир йилдан ортиқ вақт давомида маош олмаган ходимлар қарзга ботмоқда, ижтимоий жиҳатдан ҳимоясиз қолмоқда. Бу эса ижодий соҳада кадрлар оқими, иш унумдорлигининг пасайиши ва тизимнинг заифлашишига олиб келиши мумкин. Энг кескин савол шунда: агар давлат томонидан маблағ ажратилмаса, нега ушбу тизимдан тўлиқ фаолият, тадбирлар ва натижа талаб қилинмоқда? Нима учун ижодий уюшмалар ходимлари йиллаб сабр қилишга мажбур? Мутахассислар бу ҳолатни оддий молиявий қийинчилик эмас, балки қарор қабул қилиш билан уни молиялаштириш ўртасидаги жиддий узилиш сифатида баҳоламоқда. Агар масала зудлик билан ҳал этилмаса, “ижодкорларни қўллаб-қувватлаш” шиори амалда мазмунсиз иборага айланиб қолиши мумкин. Ижодий соҳани қўллаб-қувватлаш баёнот билан эмас, ўз вақтида тўланадиган маош билан бошланади. Бир йилдан ортиқ маош олмаган 250 нафар ходим бу тизимдаги ҳақиқий ҳолатни очиқ кўрсатиб турибди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️МАДВАЗИР ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КИМНИНГ “ТАНКА”СИ? Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида таҳсил олувчи ёшлар тақдирига дир
⚡️МАДВАЗИР ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КИМНИНГ “ТАНКА”СИ?
Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида таҳсил олувчи ёшлар тақдирига директор Бобиршоҳ Нуруллаев, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, гуруҳ раҳбарларию, мутахассис устозлар шунчалар бефарқки, ўқувчиларнинг айримлари йил давомида дарсга келмай, ўз ишлари билан банд.
Айрим ўқувчилари бўлса дарсга кирмайди. Уларнинг "питаги" дискотека, плестейшен, кальянхоналар, масжид, кафе ва кўнгилочар жойлар.
Асосан хореграфия, рассомчилик, скрипка, анъанавий чолғучилик, хонандалик, эстрада чолғучилик, пуфлама бўлимларида ўқийдиган ўқувчилар шундай юришади. Умуман келмайдиганлари директор бошчилигида, ўринбосарлар, гуруҳ раҳбарлари билан долларда "келишиб" дарсга келишмайди. Давомад, таълим тарбия бу мактабда ўта оғир.
Бу ҳолатни тегишли раҳбарлар ва мутасаддилар билса ҳам нимагадир жим. Энг қизиғи, келмаган ўқувчилар учун ўқитувчи дарс ўтмай, маош олиб келяпти. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабда ўқувчидан ўқитувчи кўп.
Шуларнинг ярми Нуруллаев Бобиршоҳнинг қариндош-уруғи, шогирдчалари, қуда-андаси ва ўлик жонлари. Хонанда Юлдуз Турдиева составидаги Одил Саидов, Умид Воҳидов, умуман ишга келмаган Рустам Маъмуров, Жасур Чўллиевларни йиллар давомидаги ҳужжатлари ва ойлик маошларини текширганингизда тўлиқ маош олганини гувоҳи бўласиз.
Лекин улар директор билан гаплашиб ишга келишмайди. Чет эл сафарлари, вилоятлардаги тўй хизматлари кўплигидан улардан директор “доля”сини олиб келмоқда. Декретдаги Азиза ва Нилуфар исмли келинларини жамоа умуман танимайди. Бироқ уларни ҳужжатлари, дарс журналлари тўлиқ тўлдириб ёзиб қўйилади. Билсак, улар шу жойда ишлаб, декретга чиқишган экан.
Биргина директорнинг хотини Нигора Нуруллаева 1.5 ст мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. 0.5 ст бошқа мактабда ҳам ишлайди. Баратов ректорлигидаги хусусий Олий таълимда кундузги, офлайн 2-курс магистратурасида таҳсил олади. Директорнинг ўзи ҳам мактабдан бошқа Бухоро педагогика институтда ўқитувчи – Филормонияда солист лавозимларида ишлаб келяпти. Кечқурун тўй хизматида бўлади.
Булар қайси пайт? Қачон улгуради бунча ишни қилишга? Манфаат тўқнашуви доим бузилганлигини ҳамма билса ҳам ҳеч ким директорга гапира олмайди. Чунки оддий ўқитувчиликдан директор даражасига келтириб қўйган устози Мадвазир Озодбек Назарбеков орқасида "танка" бўлиб турганини бутун Бухоро санъат аҳли, "каттаконлар" яхши билади. Қўрқаниданам, ишдан кетмаслик учунам ҳеч ким Бухорода Мадвазирнинг шогирдига гапиришга "духи” етмайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️“ҚИСИБ ЮРИШ”ДАН ОЧИҚ ЗАРБАГАЧА ЁХУД СОЛИҚДА БОШЛАНГАН КАТТА СИЛКИНИШ Ҳорманг, Элтуз оға. Бош вазир Абдулла Арипов суюклиси
⚡️“ҚИСИБ ЮРИШ”ДАН ОЧИҚ ЗАРБАГАЧА ЁХУД СОЛИҚДА БОШЛАНГАН КАТТА СИЛКИНИШ Ҳорманг, Элтуз оға. Бош вазир Абдулла Арипов суюклиси Шерзод Қудбиевнинг орқасини тозалаш учун унинг ўрнига Кадастр агентлиги директори Фаррух Пўлатовни қурбонликка берган эди. Фаррух Жаҳонгирович орган одамига хос эҳтиёткорликка эга. У Кадастр агентлиги директорлигида кадрлар сиёсатини юритолмади. Бунга Ариповнинг кадастрдаги синфдош-курсдош дўсти Абдишукур Абдуллаев ва Моҳир Валиевлар имкон беришмади. Фаррух Жаҳонгирович Абдулла Арипов қаноти остидаги бу икки ходим билан беллашиб ўтирмади. Тўқ қорним - тинч қулоғим қабилида юраверди. Солиқ қўмитасига ўтказилишдан олдин Фаррух Жаҳонгировичга Абдулла Арипов "қисиб юр" деган кўрсатма берди. Қудбиевни ковламаслик шарти қўйилди. Биласиз, тор кабинетда Абдулла Ариповга нисбатан ишонч йўқолган. Ҳукумат бошлиғига ҳужум стратегияси ожизлик бўлиб кўринади, иродамизни Ариповни оёқ-қўлларини чопиб кўрсатамиз, деган қарор бўлган. Фаррух Жаҳонгирович солиқ қўмитасига ўтаркан Абдулла Ариповга қарши компраматларни тўкиб солишга тайёрлигини билдирди. Фаррух Жаҳонгирович хавфли патронларни портлатди. Сигнал Президент администрацияси томонидан берилди. Администрациянинг асосий устунларидан бири Фаррух Жаҳонгирович билан суҳбат қурди. “Фаррух ока, бардам бўлинг, биз сиз билан” деган далдани берди. Кўриб турганингиз каби Фаррух Пўлатов солиқ соҳасини авра-астарини чиқариб ташламоқда. Яқин орада битта соҳада айни соҳа раҳбарининг қарори билан бундай катта ҳисобда ишдан олиш, тафтиш қилиш ва судга ошириш бўлмаган эди. Кадастр агентлигида жим юрган Фаррух Жаҳонгирович Солиқ қўмитасини тартибга келтиряпти. Лекин бу уринишлар бир мўйловли амакини диққинафас қилмоқда. Кечаги селекторда ҳам Президент солиқ бўйича алоҳида ва яна алоҳида тўхталди. Кўпчиликни ишдан олди. Ҳали баъзиларнинг нафаси узоқ сиқилади.... 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️⚡️⚡️ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИ ЁХУД БАРЧА НИҚОБЛАР ОЧИБ ТАШЛАНГАН КУН Президент видеоселектори мамлакатдаги бутун тизимнинг «ишламаётган жойларини» очиб ташлаган оғир консилиумга ўхшаб кетди. Рақамлар, исм-фамилиялар, аниқ туманлар ва кескин қарорлар – буларнинг барчаси бир нарсани кўрсатяпти: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати билан хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот, солиқ ва бошқарув тизими ўртасида катта жарлик ҳосил бўлиб қолган.
Сўнгги тўққиз йилда Тошкент янги босқичга чиқди: аҳоли миллионга кўпайди, мошиналар икки баравар ортди, ҳар куни яна бир миллион киши келиб-кетади. Янги уйлар, савдо марказлари, офислар, хизматлар, бизнеслар… Қисқаси, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт жуда тез суръатда илдамлаяпти. Лекин ҳуқуқ-тартибот ва бошқа назорат тизимлари шунга мос ишлаяптими? Президентнинг ўзи жавоб берди: “Афсуски, йўқ!”
Бу “йўқ” ортида кўп йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ётибди. Қоғозда профилактика инспектори бор, амалда эса уни маҳаллада топиб бўлмайди: у коммунал қарз йиғади, алиментчи ота изидан қувади, армияга чақирув рўйхатларини тўлдиради, ҳар куни эрталабдан кечгача йиғилишда. Маҳалладаги оилавий зўравонлик, қўшнилар орасидаги жанжал, ёшларнинг хавфли муҳитга тушиши назоратга олинмайди, “қозон ичида қайнаб”, сўнг жиноят сифатида портлайди. Қоғозда “жиноятчилик 2 мингтага камайди” деган гўзал статистика туради, амалда эса ўнлаб маҳаллалар “қизил” ва “сариқ” тоифада қолаверади.
Тошкент шаҳар картасини тасаввур қилсак: баъзи туманлар турли турдаги жиноятлар бўйича “республика чемпиони”. Чилонзорда – оилавий зўравонлик ва безорилик, Юнусободда – босқинлар, Яшнобод билан Мироободда – қотиллик, бошқа жойларда – талончилик авж олган. Жиноятчилик оддий “майда ўғирлик” даражасидан чиқиб, мураккаб, уюшган, пул айланувчи система шаклига ўтиб бўлган.
Наркобозордаги манзарани олайлик. Пойтахтда 4 мингдан ортиқ наркожиноят, 112 та уюшган гуруҳ, 1300 дан кўп жиноят содир бўлган, гиёҳвандларнинг катта қисми ёшлар. Гиёҳванд киши ойига 20–25 миллион сўмни фақат наркотикка сарфлаяпти, бу пулни топиш учун, албатта, у ё жиноятга қўл уради, ё қарз ботқоғига ботади. Энг ёмони – бу одамлар жазони ярмини ҳам ўтамай чиқиб кетаяпти, такроран жиноят қилганлар сони 3 йилда 125 фоизга ошган. Демак, наркобизнес оммалашуви хавфи кундан-кунга эмас, йилдан-йилга ҳам эмас, балки ҳафтадан-ҳафтага ошмоқда, осон пул улар томонга оқиб кетяпти. 👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

⚡️Вақт машинаси: 27 январ - Холокост қурбонларини ёд олиш куни 1945 йилнинг 27 январида Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг даҳ
⚡️Вақт машинаси: 27 январ - Холокост қурбонларини ёд олиш куни 1945 йилнинг 27 январида Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг даҳшатли ўлим лагери — Освенцим (Аушвиц) концлагери иттифоқчи қўшинлар томонидан озод қилинди. БМТ томонидан бу кун геноцид қурбонларини хотирлаш ва бундай фожиалар такрорланмаслиги учун огоҳ бўлиш куни сифатида белгиланган. Бу мудҳиш воқеа инсоният тарихидаги энг қора саҳифалардан бири бўлиб, нафақат ўтмишни эслаш, балки келажак учун сабоқ чиқариш жиҳатидан ҳам ўта муҳимдир. Освенцим: "Ўлим фабрикаси" Польшанинг Краков шаҳри яқинида жойлашган бу мажмуа нафақат концлагер, балки тизимли равишда одамларни йўқ қилиш учун қурилган улкан "фабрика" эди. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда 1,1 миллиондан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти яҳудийлар эди. Шунингдек, ўзбеклар, поляклар, лоллар, ҳарбий асирлар ва бошқа миллат вакиллари ҳам шафқатсизларча қирилган. Бу ерда газ камералари ва крематорийлар узлуксиз ишлаган. Инсонлар устида ваҳшиёна тиббий тажрибалар ўтказилган. Биринчи Украина фронти аскарлари лагерга кириб келганида, у ерда атиги 7 мингга яқин тирик қолган маҳбусларни топишган. Чекинаётган нацистлар ўз жиноятлари изини йўқотиш учун газ камераларини портлатиб, тирик қолган минглаб одамларни "ўлим марши" билан Германия ичкарисига ҳайдаб кетишган эди. Лагерни озод қилган аскарлар ўз хотираларида кўрганларини "инсон ақли бовар қилмайдиган даҳшат" деб таърифлашган. 2005 йил 1 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан махсус резолюция қабул қилинди. Унга кўра, 27 январь — Холокост қурбонларини ёдга олиш халқаро куни деб эълон қилинди. Келажак авлодларга геноцид сабоқларини ўргатиш, тоқатсизлик ва нафратга йўл қўймаслик каби шартлар Халқаро резолюциядан ўрин олган. Бу кун шунчаки тарих эмас, балки бугунги кун учун огоҳлантиришдир. Дунёнинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган этник низолар ва ирқчиликка қарши туриш. Инсон қадр-қиммати ҳар қандай сиёсий ёки мафкуравий мақсадлардан устун эканлигини эслатиш. Освенцим дарвозаси тепасида немис тилида "Arbeit macht frei" (Меҳнат сени озод қилади) деган ёзув бўлган. Бу маҳбусларни алдаш ва руҳий синдириш учун ишлатилган машъум киноя эди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️ОТАДАН УЛУҒ “УСТОЗЛАР” НEГА САРКАЗМНИ ТУШУНМАЙДИ? Насороларнинг муқаддас китоби Инжилда “ҳеч бир бандани муқаддаслаштириб кумирга айлантириб олманг” дейилади. Диний китобларда учрайдиган адекват насиҳатлардан бири бу. Ома шу ўзбек халқи қачон қарама кимнидир муқаддаслаштириб салкам маъбудга айлантиради. Масалан, мана нечи йиллардан бери ўқитувчи ҳаммадан улуғ деб саводсизлар сурувига бардош қилиб юрибмиз. Элтуз бугун Термиз давлат университетидан келган бир мурожаатни ҳазил, сарказм, кесатиқ ва қочирим шаклида кулгуга олди. Талабалар шу хабар билан педагог жамоани шантаж қилаётганини ҳам аниқ ифодаладик. Асосий фоcус Термизга қор ёққан, ёғмаганида эмасди. Зотан мақоланинг бошидаёқ сессия шантажлари хусусида алоҳида тўхталдик. Бироқ Термиз давлат университети жамоаси ўзига қаратилмаган киноядан аразлаб, талабага аталган аччиқ пичинглардан ўпкалаб, давлениеси чиғиб, сахари ошиб кетди.
“Дод, Термизга қор ёғмади, бу расмдаги бино бизди университет эмас” дея соч юлиб ерларга онтариляпти жамоа. Ваҳолангки, собиқ вазир Тошқулов бираднинг университети жамоасига танқид тоши отилмади. Мавзу баҳс талабаларнинг болаларча шикояти эди холос.
Энди Инжилдаги насиҳатга қайтамиз. Ўқитувчи дегани доим ҳам ақлли, доно ва донишманд бўлавермайди. Бизнинг истеҳзони тушунмаган Термиздаги пиейчди ўқитувчиларни, университет матбуот котиблари, ярим ставка тюторлари ўзи киму, энди улар қўйган (таъсир кўрсатган) баҳо нимўларди? Шундай экан, ука-сингиллар, кўнгилни тўқ қилиб “аъло”дан умид узиб ўйнаб-кулиб мустақил ўқийберинг. Талабалик – олтин давр. Термиз давлат университетига қор курайдиган мошина эмас, фаол комментчилар учун мантиқ ва риторикадан малака ошириш дастури зарур. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Дилдора Йўлдошева узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг вафот
Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Дилдора Йўлдошева узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг вафот этди. Марҳума 26 январь оқшомида Тошкентдаги Чиғатой қабристонида тупроққа қўйилди. Элтуз таҳририяти Ниғматилла Тўлқиновичга чуқур таъзия изҳор этади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

⚡️СИЗ ҲАМ РЎЙХАТДАН ЎТДИНГИЗМИ? Сиз ҳам рўйхатдан ўтдингизми? Марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг шу гаплари айнан Ўзбекистонда кечаётган ҳозирги жараёнларга тўғри келяпти, фақат сўзларини мана бундай қилиб сал ўзгартириш керак:
"Ишга келгандан телеграмда тапар-тапар топшириқлар бошланади. Одам топсанг - свет йўқ, свет ёнса - интернет йўқ, иккаласини топсанг - ONE ID дегани ишламайди. Ҳаммасини ишга туширсанг, “ТЕЗКОР ЙИҒИЛИШ” деган СМС келади."
Мана шаҳар-туман ҳокимлари Давлат бошқарув академиясида бир ҳафта ўқиб, тажриба алмашиб келишди. Республикадаги яхши тизимларни ўрганиб келишди, энди ишларимиз сал енгиллашиб, замонавий бошқарувга ўтишар, деб ўйлаб ҳам улгурмадик - якшанба куни соат 16:00 дан кейин “ТЕЗКОР” топшириқ. “Ҳамма иш жойида ишни ташкил қилсин”, деган хабар ҳам келди. Шу пайтда Алишер Навоийнинг: “… қанча қилма тарбия, … бўлур, асло бўлмас одамий”, деган мисралари ёдга тушади. Ўзи бу ўқишнинг фойдаси ўзларидан бошқа ҳеч кимга таъсир қилмаслигини, умуман бошқарув тизимини, тайм-менежмент нима эканлигини тушунмасликларини жума куни бўлган Президент селекторида сўзга чиққан қайсидир туман ҳокимининг гапларидан ҳам билгандик. Ҳурматли Президентга ҳисобот топшириб, сўзининг сўнгида: “Ўқиш жуда зўр бўляпти, айниқса сунъий интеллект бўйича палончи акамизнинг дарсларини бугун селектордан чиқиб, кечаси соат 11 гача бўлса ҳам ўқиймиз”, деганидан билиб олгандик.
Шунчалик ўқиш зўр бўлаётган бўлса, қаршингизда Президент турибди-ку, сўранг: “Ҳурматли Президент, миямиз жуда кучли экан, сунъий интеллектни яхши тушунмадик, бизга яна уч кун ўқишга рухсат беринг”, деб.
Андижон вилояти ҳокими ярим кун вақт сўраганида, Президентимиз бир кунга рухсат бердилар-ку, сизга ҳам бир ҳафтага рухсат берган бўлардилар. Ҳа, майли, гап келганида айтиб қўя қолдик. Шу сунъий интеллектни ўрганган раҳбарлар наҳотки «сон учун қилинган ишда сифат бўлмаслигини» тушунишмаса? 15 январдан барча ташкилот раҳбарлари ўз ходимларидан ЗУДЛИК БИЛАН рўйхатдан ўтиб, сертификат олишни буюришган эди.
"Сертификат олсам, қулоғим тинчийди", деган ходим компьютерхонага кириб, 20 минг сўм бериб: Тезроқ менга сертификат олиб беринг, деди. Компьютер хизматидаги одам эса ходимнинг оила аъзолари нечталигини, томорқасида нима бор-йўқлигини сўраб ҳам ўтирмай, сертификатни олиб берди.
Энди кимга жабр? Яна маҳалла ходимларига жабр. Қачон топшириқни биринчи бўлиб бажаришга эмас, топшириқни сифатли бажаришга интиламиз? Қачон аввал шароитни зўр қилиб яратиб қўйиб, кейин талаб қилишни ўрганамиз? Бунинг учун қаерда, қанча ўқиш керак? Бундай раҳбарларни Элтуз ўқитиши керак тузлаб тузлаб. Муаммони ҳал қилиш ўрнига, муаммони кўтарган ходимни “йўқ қилиш”га уриниш ҳолатларига-ку халқ аллақачон ўрганиб қолди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

АКМАЛХОН ОРТИҚОВ ҚАМАҒДА... Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Акмалхон Ортиқов қўлга олингани ҳақида хабар қилинм
АКМАЛХОН ОРТИҚОВ ҚАМАҒДА... Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Акмалхон Ортиқов қўлга олингани ҳақида хабар қилинмоқда. Тергов ишлари Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилаётгани айтилмоқда. Бугун селектор йиғилишида Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборгани айтилди. Шу боис, кеча агентлик директори Акмалхон Ортиқов ишдан олинган. “Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?”, – деган президент. ДХХ раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилган. Шунингдек, Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилган. “Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупсиявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин”, – деган давлат раҳбари. Акмалхон Ортиқов қамағда. Навбатда ким? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

Сўровнома: Ички ишлар ходимлари учун жорий қилинган имтиёзларга муносабатингиз қандай?
Anonymous voting

Ойлик кам, иш кўп деб, Элтузга шикоят қиладиган ички ишлардаги ака-укаларга яхши хабар демак: Ички ишлар ходимлари учун айрим
Ойлик кам, иш кўп деб, Элтузга шикоят қиладиган ички ишлардаги ака-укаларга яхши хабар демак: Ички ишлар ходимлари учун айрим имтиёзлар: ➖ Жорий йил 1-июлдан пойтахтдаги профилактика ходимларига айнан шу соҳада кўп йиллик стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама берилади; ➖ 1-февралдан юридик олийгоҳни битириб, ички ишлар тизимига ишга кирганларга олийгоҳда ўқиган даври ҳам стажга қўшилади; ➖ Вилоятдан келиб, пойтахт ички ишлар идораларида ишлаётган ходимларнинг уй ижарасига ойлик тўлов 1,8 миллион сўмдан 3,1 миллион сўмга оширилади; ➖ 1-февралдан ички ишлар ходимлари учун қурилаётган уйларнинг 30 фоизи фақат профилактика инспекторларига берилади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИДАН: Сўнгги йилларда давлат бошқарув органларида очиқлик ва шаффофлик сиёсати юритилаётгани ўз натижасини
ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИДАН: Сўнгги йилларда давлат бошқарув органларида очиқлик ва шаффофлик сиёсати юритилаётгани ўз натижасини бермоқда. Лекин бу жараён ҳуқуқ-тартибот идораларининг ишига секин кириб келаётгани, уларнинг фаолияти ташқаридан холис ўрганилмаётгани қайд этилди. Бу идораларнинг ёпиқ ҳолатда ишлаши уларнинг ўзига ҳам, жамоатчиликка ҳам фойда келтирмаслиги, соҳада ўзгариш, ривожланиш бўлмаслиги таъкидланди. Бутун дунёда ҳуқуқ-тартибот фаолияти ва қонунийликни таъминлашга жавоб берадиган адлия тизими эскича ишлаётгани кўрсатиб ўтилди. Энди адлия тизимини ҳам кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада биринчи қадам сифатида Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолиятини “ҳуқуқий аудит”дан ўтказиш тизими йўлга қўйилади. “Ҳуқуқни мухофаза қилиш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, адлия органларининг аниқ роли, янги вазифа ва ваколатлари белгилаб берилади.
“Биз Тошкент шаҳрида жиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим қиляпмиз. Шу боис, пойтахтга республикандан бириктирилган масъуллар туманга тушганда мажлисбозлик билан шуғулланмасдан, аҳоли муаммоларини эшитиши, юқоридаги масалалар бўйича янги тажрибалар қилиб, натижа кўрсатиши шарт”
, – деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида. Йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

Президент Шавкат Мирзиёев: 1500 га яқин тадбиркор фаолият юритаётган ‘Малика’ бозорида уларнинг бор-йўғи тўртдан бири рўйхатд
Президент Шавкат Мирзиёев:
1500 га яқин тадбиркор фаолият юритаётган ‘Малика’ бозорида уларнинг бор-йўғи тўртдан бири рўйхатдан ўтган, шу билан бирга, 25 фоизи ҳатто ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламайди. Бундан ташқари, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўм (деярли 50 миллион доллар) миқдорида савдо тушумлари яширилган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИДАН: Тергов сифатига тубдан ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги усту
ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИДАН: Тергов сифатига тубдан ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Тергов бўйича кадр тайёрлаш бўйича яхлит тизим – Ҳуқуқни мухофаза қилиш академияси ташкил этилди. Унда йилига 200 дан ортиқ терговчи тайёрланяпти. Лекин пойтахтда ички ишларда 100 та терговчи лавозими уч ойдан буён вакант. Бу юклама ҳам бошқа ходимларга тушгани учун сифат йўқолиб бораётгани қайд этилди.
“2025-йил судда 422 та шахс оқлангани судяларнинг мустақил қарор қабул қилаётганидан далолат. Бу, албатта, яхши! Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Шунча шахснинг ноқонуний айбланганига ким жавоб беради? Терговда сон эмас, сифат бўлиши керак. Шу боис, илғор хорижий тажриба асосида тергов идораларининг фаолиятини такомиллаштириш зарур”,
– деди Президент. Манфаатлар тўқнашуви бўлмаслиги учун ички ишлардаги терговчилар ўз хизмат вазифасини ҳудудий ички ишлар раҳбарларидан мустақил олиб бориши жуда муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга тергов органлари фаолиятини ва иш ҳажмига мос равишда штатларни қайта кўриб чиқиб, қарор ва қонун лойиҳалари тўпламини киритиш топширилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИДАН: Президент Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келганини таъкидлади. Ҳозирда ички ишлар тизимидаги патруль-пост, йўл-патруль, профилактика, тезкор-қидирув ва қўриқлаш хизматлари алоҳида-алоҳида ишламоқда. Шунинг учун ҳам чорраҳада турган йўл-патруль ходими жанжаллашаётган икки одамни ажратишни ўз хизмат вазифаси деб ҳисобламайди. Қўриқлаш хизмати ходимининг эса бинодан ташқарида тақиқлаш белгиси остида қолдириб кетилган машина билан иши йўқ. Патруль-пост машинасида хизмат ўтаётган ходим светoфор ишламаётган чорраҳадан оддий ҳайдовчилар қаторида бефарқ ўтиб кетади. «Илғор тажрибада бу тузилмалар ягона организм сифатида ишлайди, полиция “Бу менинг вазифамга киради, буниси кирмайди” деган гапни айтмайди. Ҳар бир ҳолатга “лаббай” деб жавоб бергани учун ҳам аҳоли уларни ҳимоячиси деб билади», – деди Президентимиз. Мутасаддиларга ички ишлар органларининг аҳоли билан бевосита ишловчи, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашувчи тузилмаларини янги тизимга ўтказиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди. Ушбу бўлинмалар учун хизматни ўташ, муомала маданияти, тезкор ҳаракатланиш, куч ва қурол ишлатиш бўйича ягона стандартлар жорий этилиб, улар сервис тузилмага айланиши белгиланди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube