en
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Open in Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Show more
No data
Subscribers
-6124 hours
+6 1227 days
+5 27130 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
January '26
January '26
+10 962
in 44 channels
December '25
+5 513
in 28 channels
Get PRO
November '25
+3 441
in 39 channels
Get PRO
October '25
+12 960
in 38 channels
Get PRO
September '25
+4 629
in 48 channels
Get PRO
August '25
+11 454
in 35 channels
Get PRO
July '25
+3 509
in 86 channels
Get PRO
June '25
+17 547
in 59 channels
Get PRO
May '25
+7 104
in 53 channels
Get PRO
April '25
+8 985
in 29 channels
Get PRO
March '25
+16 050
in 40 channels
Get PRO
February '25
+20 701
in 46 channels
Get PRO
January '25
+9 509
in 69 channels
Get PRO
December '24
+8 414
in 47 channels
Get PRO
November '24
+9 060
in 79 channels
Get PRO
October '24
+5 103
in 63 channels
Get PRO
September '24
+11 915
in 48 channels
Get PRO
August '24
+7 624
in 33 channels
Get PRO
July '24
+4 424
in 39 channels
Get PRO
June '24
+16 293
in 50 channels
Get PRO
May '24
+7 331
in 58 channels
Get PRO
April '24
+12 628
in 55 channels
Get PRO
March '24
+1 131
in 46 channels
Get PRO
February '24
+17 231
in 53 channels
Get PRO
January '24
+10 520
in 58 channels
Get PRO
December '23
+12 920
in 50 channels
Get PRO
November '23
+24 231
in 44 channels
Get PRO
October '23
+22 765
in 46 channels
Get PRO
September '23
+19 184
in 0 channels
Get PRO
August '23
+19 365
in 0 channels
Get PRO
July '23
+2 122
in 0 channels
Get PRO
June '23
+2 415
in 0 channels
Get PRO
May '23
+1 867
in 0 channels
Get PRO
April '23
+2 592
in 0 channels
Get PRO
March '23
+250
in 0 channels
Get PRO
February '23
+694
in 0 channels
Get PRO
January '23
+1 772
in 0 channels
Get PRO
December '22
+1 896
in 0 channels
Get PRO
November '22
+272
in 0 channels
Get PRO
October '22
+3 080
in 0 channels
Get PRO
September '22
+3 219
in 0 channels
Get PRO
August '22
+1 526
in 0 channels
Get PRO
July '22
+2 709
in 0 channels
Get PRO
June '22
+2 101
in 0 channels
Get PRO
May '22
+3 762
in 0 channels
Get PRO
April '22
+2 293
in 0 channels
Get PRO
March '22
+5 858
in 0 channels
Get PRO
February '22
+4 906
in 0 channels
Get PRO
January '22
+6 218
in 0 channels
Get PRO
December '21
+251
in 0 channels
Get PRO
November '21
+192
in 0 channels
Get PRO
October '21
+131
in 0 channels
Get PRO
September '21
+77
in 0 channels
Get PRO
August '21
+558
in 0 channels
Get PRO
July '21
+871
in 0 channels
Get PRO
June '21
+1 201
in 0 channels
Get PRO
May '21
+318
in 0 channels
Get PRO
April '21
+512
in 0 channels
Get PRO
March '21
+498
in 0 channels
Get PRO
February '21
+2 871
in 0 channels
Get PRO
January '21
+1 016
in 0 channels
Get PRO
December '20
+7 329
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
29 January+11
28 January+133
27 January+111
26 January+1 758
25 January+2 623
24 January+47
23 January+68
22 January+2 962
21 January0
20 January+38
19 January+59
18 January+29
17 January0
16 January+13
15 January+27
14 January+2 000
13 January+16
12 January+14
11 January+1
10 January+3
09 January+25
08 January+103
07 January+284
06 January+133
05 January+319
04 January+24
03 January+13
02 January+94
01 January+54
Channel Posts
⚡️Вақт машинаси: 29 январь - Автомобиль асрининг бошланиши Инсоният тарихидаги энг муҳим ихтиролардан бири айнан шу куни расм
⚡️Вақт машинаси: 29 январь - Автомобиль асрининг бошланиши Инсоният тарихидаги энг муҳим ихтиролардан бири айнан шу куни расмийлаштирилган. Немис муҳандиси Карл Бенц дунёдаги илк ички ёнув двигателли автомобиль учун патент олган. Шу билан от аравалар даври тугаб, автотранспорт эраси бошланган. Бу воқеа шунчаки техника янгилиги эмас, балки инсониятнинг яшаш тарзини бутунлай ўзгартириб юборган бурилиш нуқтаси эди. Дунёнинг биринчи автомобил паспорти Карл Бенц ўзининг "Benz Patent-Motorwagen" деб номланган уч ғилдиракли машинаси учун Германия императорлик патент идорасига ариза топширади. Бу ҳужжат - №37435 рақамли патент тарихда ички ёнув двигателли автомобиль учун берилган биринчи расмий ҳужжат бўлиб қолди. Бугунги кун стандартлари билан қараганда, бу "арава" жуда оддий кўринган, аммо ўша пайт учун бу ҳақиқий мўъжиза эди. Бир цилиндрли, тўрт тактли двигателнинг қуввати атиги 0.75 от кучига эга, тезлиги эса соатига 16 км. бўлган. Машина бензин билан эмас, балки дорихоналарда сотиладиган лигроин (тозаловчи восита) ёрдамида ҳаракатланган. Биринчи автомобилнинг "реклама агенти" Гарчи Карл Бенц гениал муҳандис бўлса-да, у жуда тортинчоқ ва ўз ихтиросининг тижорий муваффақиятига шубҳа билан қарарди. Бу ерда унинг рафиқаси Берта Бенц тарих саҳнасига чиқади. 1888 йилнинг августида, эридан бехосдан, Берта икки ўғлини олиб, ушбу машинада Мангеймдан Пфорцхаймгача бўлган 106 километрлик масофани босиб ўтади. Бу тарихдаги илк узоқ масофали автосаёҳат эди. У йўлда тиқилиб қолган ёқилғи қувурини шляпа тўғноғичи билан тозалайди. Ейилган тормозларга тери қоплатиб, дунёдаги биринчи тормоз накладкасини ихтиро қилади. Шунингдек у одамларга автомобиль нафақат ўйинчоқ ёки киборлик белгиси, балки ишончли транспорт воситаси эканини исботлайди. Карл Бенцнинг ихтиросигача ҳам буғ билан ишлайдиган машиналар бўлган, аммо улар жуда оғир, секин ва хавфли эди. Бенцнинг машинаси эса енгил, ихчам ва электр ўт олдириш тизимига эга бўлган. Унда замонавий автомобилларнинг барча асосий принциплари жамланган эди. "Менинг ихтиромга ҳеч ким қизиқмайди деб ўйлагандим, аммо Бертанинг саёҳатидан сўнг буюртмалар кела бошлади," — деб эслаган эди кейинчалик Карл Бенц. Бу ихтиро кейинчалик Готлиб Даймлернинг ишлари билан бирлашиб, бугунги машҳур Mercedes-Benz брендининг асосини ташкил қилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube

2
⚡️“БЕЛЛАКТ” КАША СИФАТСИЗМИ? “Беллакт” кашасидан болам истеъмол қилиб келарди. 26 январь куни олиб келган кашани емади. Қорни
⚡️“БЕЛЛАКТ” КАША СИФАТСИЗМИ? “Беллакт” кашасидан болам истеъмол қилиб келарди. 26 январь куни олиб келган кашани емади. Қорни оч, мажбурлаб ичирдим. Шу кундан ичи кетди. Каша айниб қолган, таъмидан билиниб турибди. Видеода кўрганиздек, тайёрланганда ҳам ажралиб турибди. Боламнинг кашадан мазаси қочди. Ҳалиям бетоб. Яна каша сотиб олишга шароитим йўқ. Дўконга олиб борсам, муддати ўтмаган, деб қайтариб олишмади ҳам, алмаштириб беришмади ҳам. Соғлиқни сақлаш вазирлиги керакли чорани кўрар деган умиддаман. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
23 540
3
⚡️САРИҚ КАСАЛ БЎЛГАН МИГРАНТ РОССИЯДА ИШЛОЛМАЙДИМИ? Россияда мигрантларга босим кучаймоқда. Энди мигрантларнинг тиббий текшир
⚡️САРИҚ КАСАЛ БЎЛГАН МИГРАНТ РОССИЯДА ИШЛОЛМАЙДИМИ? Россияда мигрантларга босим кучаймоқда. Энди мигрантларнинг тиббий текширув касалликлари рўйхати кенгайтирилади. Путин остидаги ҳукумат мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қабмин аъзолари қўллаб-қувватлаган янги таклиф эълон қилинди. Амалдаги қоидаларга кўра, Россияга келаётган меҳнат мигрантлари қатор юқумли касалликлар, ВИЧ инфекцияси, наркотик моддаларга боғлиқлик ва бошқа физиологик ҳолатлар юзасидан мажбурий тиббий текширувдан ўтади. Энди эса ушбу рўйхатни кенгайтириш таклиф қилинди. Янги ташаббус доирасида вирусли гепатит, жумладан B ва C турлари каби касалликларни ҳам мажбурий текширув рўйхатига киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, мигрантлар мамлакат ҳудудига кирганидан кейин белгиланган муддат ичида тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлиши мумкин. Текширув учун вақт чегараси ҳам қатъийлашади демак. Бу чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда миграция соҳасидаги назоратни кучайтиришга қаратилгани баҳона қилинаётир. Мутахассислар фикрига кўра, янги талаблар мигрантлар учун ҳужжатлаштириш жараёнини бироз мураккаблаштирса эам соғлиқни сақлаш тизими учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Соғлигида муаммо бўлган фуқаролар учун эса ишлаш имкони йўқолади. Бу эса Марказий Осиёлик мигрантларнинг аҳволини танг қилади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
26 560
4
⚡️ХОДИМЛАР КЎЧАДА, РАҲБАРЛАР ИССИҚҚИНА ХОНАДА Айни кезда энергетика тизими 2 та босқичда ишламоқда. Биринчиси энерго савдо, и
⚡️ХОДИМЛАР КЎЧАДА, РАҲБАРЛАР ИССИҚҚИНА ХОНАДА Айни кезда энергетика тизими 2 та босқичда ишламоқда. Биринчиси энерго савдо, иккинчиси – экспилатсия. Қашқадарё экспилатсия тизимида ишловчиларга қишги форма берилди. Афсуски вилоятда энерго савдо тизимида ишловчиларга ҳанузгача форма берилмаяпти. Ходимлар кўчада совуқда юпун кийимда, раҳбарлар эса иссиққина кондиционерли хонада ишлашмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
30 684
5
⚡️МАҲАЛЛАНГИЗДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ҚАЙСИ ҚЎШНИНИНГ ҚУРИЛИШИДАН СЎНГ АБГОР ҲОЛГА КЕЛДИ? Қарши тумани Ўзбекистон мустақиллиги маҳалла
⚡️МАҲАЛЛАНГИЗДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ҚАЙСИ ҚЎШНИНИНГ ҚУРИЛИШИДАН СЎНГ АБГОР ҲОЛГА КЕЛДИ? Қарши тумани Ўзбекистон мустақиллиги маҳалла аҳолиси ички йўлнинг илма тешик бўлиб кетганидан норози. Кўчанинг икки томонида янги қурилган ва ҳали битмаган биноларни кўриш мумкин. Бу биноларни кўтариш жараёнида оғир юкли мошинлар маҳаллага қатнагани тайин. Одатда ички йўллар бундай «нагрузкага» мослашмаган бўлади. Шу сабабдан ушбу аянчли ҳолатнинг юзага келишида маҳалла аҳлининг ўзи ҳам қисман масъул. Йўл юзасида цемент қориб, қишин-ёзин шалаббо сувга ботирган, уй олдидаги «захват» ерларни ҳеч бўлмаса чиройли тартибга солмаган фуқароларга ҳам кўзгу тутиш керак ахир. Қарши туман ҳокимлиги шу йўлларни ўтиб-қайтадиган ёш гўдаклар ҳаққи капитал текислаб бериши лозим. Шу билан бирга кўчани кузатув камералари билан жиҳозлаб уста-бузармон уй қурувчиларни назоратга олиш зарур. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
31 339
6
⚡️ҒАЛЛАРОЛ АҲЛИГА КИМ ИМКОНИЯТ ЯРАТИБ БЕРАДИ? Биз тоғли Ғаллаорол туманида яшаймиз. Деҳқончилик қилишнинг имконияти йўқ. Серё
⚡️ҒАЛЛАРОЛ АҲЛИГА КИМ ИМКОНИЯТ ЯРАТИБ БЕРАДИ? Биз тоғли Ғаллаорол туманида яшаймиз. Деҳқончилик қилишнинг имконияти йўқ. Серёғин келганда ўт-ўланлар сув бўлади. Аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Яйловларимиз олдин Қоракўл трестга қарарди. Мана беш йил бўлдики, ўрмон хўжалиги ери деб халқдан мажбурий тўлов қилдиришмоқда. Яйловларни бузиб, ўзлари учун арпа экишмоқда. Йилига яйловларни бузиб, писта-бодом экади. Қиш кунида қарға-қузғинлар ковлаб, еб кетади. Улардан қолгани ёзнинг иссиғида йўқ бўлиб кетади. Баҳорда Тошкентдан текширув келади деб кўчадан топкан кўчатларини ерга қадаб ётибди. Президентимиз халққа имконият яратиб беринглар, деб айтаётган бир пайтда булар бор имкониятни йўққа чиқаришмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
33 011
7
⚡️«UZUM» МАРКЕТ СОЯСИДАГИ ҚАРОҚЧИЛАР — КИБЕРЖИНОЯТНИНГ ЮҚОРИ БЎҒИМЛАРИ КИМ? Куни кеча президент селекторда юмшоққина қилиб ко
⚡️«UZUM» МАРКЕТ СОЯСИДАГИ ҚАРОҚЧИЛАР — КИБЕРЖИНОЯТНИНГ ЮҚОРИ БЎҒИМЛАРИ КИМ? Куни кеча президент селекторда юмшоққина қилиб койиган ички ишлар тузилмасидаги киберхавфсизлик бўлинмаларига бугун жон кирди. Энди улар огоҳ бўлинг дейиш билан чекланмасдан кибержиноятчиларни кўрсатиб ҳам беришяпти. Манов тўда Чилонзордаги панелка дўмни подволида ўрнашиб Uzum маркет мижозларини алдаб-авраб кредит олиш билан шуғулланган. Хўш, шунча пайт бирор назорат органи билмадими буни? Бирор жабрланган дод солиб бўлинмага ариза кўтариб келмадими? Келган, телефон қилган, ариза ёзган – натижа ҳар доимгидек «сан солар» бўлган. Элтуз жамоаси кибер жиноятларга қарши курашиш бўйича реал вазиятни текшириш учун қуйидаги сценарий асосида тажриба ўтказди: Муҳбир «Узум маркет номидан чиққан фирибгарлар мени алдади» дея 71 203 55 11 ишонч рақамига қўнғироқ қилди. Жавоб совуқ, бепарво ва қисқа эди: ҳудудий инспекторга ёки 102 га боғланинг! Бирор маслаҳат ёки аниқ ҳаракат бўлмаса, ҳатто ҳудудий бўлинмага фуқарони тезкор улаб беролмаса бу ишонч рақамидан нима наф бор ўзи? Сўнг 102 га уланиб кибержиноят ҳақида хабар бермоқчи бўлдик. Бироқ меров масъуллар энг машҳур фириб схемасини тушунолмади. «Қандай қилиб Узум сизни алдади?», «Узум билан боғланиб кўрдингизми?» қабилидаги аҳмоқона саволлар янгради. Сўнг бу кибер мутахассис мелиса бўлинмага келиб аризани қўлда ёзиб кетишни амр этди. Иш қанчада ҳал бўлади, ариза қайси босқичлардан ўтади? Саволларимиз жавобсиз қолди. Кибер ҳужум бўлсаю, фуқаро қўлда оқ қоғозга ариза қоралаб ўтирса! Ҳар дақиқа ғанимат бўлган пайти хатто онлайн тезкор ариза юбориш имкони йўқ. Кринж. Хуллас, киберхавфсизлик бўлинмалари тубсиз қудуқ мисоли, аризангиз тушиб ғарқ бўлади. Бу каби кибербункерлар фуқаро маълумотларини қаердан олади? Телефон рақамларни банклар берадими? Алоқа компаниялар узатадими? Ёки барчанинг шахсий маълумотлари жойланган OneID тизими жиноят олами билан ҳамкорми? Аввал шунга ойдинлик киритайлик. Жиноий тўда схемаларининг фақат ижрочиларини қувиб юрган киберхавфсизлик ходимлари касални даволаш ўрнига пешонага нам латта қўйиб истима тушириш билан машғул кўрсавод молдўхтирга ўхшайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
32 816
8
⚡️ОИЛА АЖРИМИ НЕГА ЦИВИЛИЗАЦИЯ ЎЧОҚЛАРИ БЎЛГАН ШАҲАРЛАРДА КЎП? Ўзбекистонда никоҳлар сони камайиб, ажримлар ортмоқда. 2025 йи
⚡️ОИЛА АЖРИМИ НЕГА ЦИВИЛИЗАЦИЯ ЎЧОҚЛАРИ БЎЛГАН ШАҲАРЛАРДА КЎП? Ўзбекистонда никоҳлар сони камайиб, ажримлар ортмоқда. 2025 йил бу фарқ анча сезиларли даражага етди. 2025 йил якунига келиб Ўзбекистонда 267,1 мингта никоҳ қайд этилди, дея хабар берди Статистика қўмитаси матбуот хизмати. 2025 йил январь-декабрь ойларида рўйхатдан ўтказилган никоҳлар сони 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 мингтага кам бўлган. Никоҳланиш коэффициенти 7,1 промиллени ташкил этди. Никоҳларнинг 132,6 мингтаси (49,7 фоиз) шаҳар ҳудудига, 134,5 мингтаси (50,3 фоиз) эса қишлоқ жойларига тўғри келган. Йил давомида 46,9 минг ажрим қайд этилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 1,8 мингтага кўп. Ажримлар коэффициенти 1,2 промиллени ташкил эди. Ажримларнинг асосий қисми шаҳар ҳудудида бўлиб, 28,2 минг (60,1 фоиз)ни ташкил қилди. Қишлоқ жойларида эса 18,7 мингта (39,9 фоиз) ажрим қайд этилди. Ўзбекистонда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳамда вояга етмаганлар билан никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Сал аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида ирсий мутациялар кўплигини маълум қилган эди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
7 306
9
⚡️КИНО МАФИЯСИДА БЕГОНАЛАР ЙЎҚ Президент қарори билан Авазхон Тожихонов Маданият вазирининг кино бўйича биринчи ўринбосари ла+3
⚡️КИНО МАФИЯСИДА БЕГОНАЛАР ЙЎҚ Президент қарори билан Авазхон Тожихонов Маданият вазирининг кино бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири бўлиб, бу олий даргоҳида Тожихоновни ўқиткан. Шу даврда Зафар Юлдашев Давлат бошқаруви академияси ошхонасида тирикчилик қилиш баробарида Ризаевга шогирд тушиб “ўқиган”. Кейинчалик Зафар Юлдашевга тегишли “Kinomania” ва “EZGU FILM ” МЧЖларга 2018-2020 йиллар давомида Ризаев раислигидаги бадиий Кенгаш қарорлари билан олтита фильм (“Илҳақ”, “Исҳоқхон Ибрат”, “Шоду хуррамлик”, “Элпарвар”, “Исломхўжа” бадиий фильмлари ва “Ой шуъласида” қисқа метражли фильми) учун 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилди. Авазхон Тожихоновга тегишли “Play This” МЧЖга ҳам, айнан Ризаев раис бўлган Кенгаш қарори асосида “Эврилиш” фильми берилди. Зафар Юлдашевнинг кино МЧЖларида катта бюджетли “Баҳодир Ялангтуш”, “Илҳақ”, “Исломхўжа” филмлари сўратга олинди, филмлар режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов. Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Тундан тонггача”, “Олинг қуда, беринг қуда”, “Сўнгги қўнғироқ”, “Хизмат доирасидан ташқарида”, “Тундан тонггача-2”, “Омад”, “Тилим қурсин” филмлари оператори эса Иқбол Мелиқузиев эди. Бу ҳазрат ҳозирда кинематграфия агентлиги Бадиий кенгаш аъзоси ва Тошкентдаги ВГИК филиали директори. Кинематография агентлигидаги ҳозирги текширув айнан Тожихонов буйруғи асосида ўтказмоқда, Маданият вазирлиги бўйруғида Назарбековнинг эмас, Тожихоновнинг имзолари турибди. Демак, кино агентлиги талош тўп бўлмоқда – ким оладиё шугинаниё? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
39 691
10
⚡️МИЛЛИАРДЛАР ЙЎҚОЛГАН ТИЗИМ ЁХУД “МУБОРАКНЕФТГАЗ-СУВТАЪМИНОТ”ДА ЯШИРИЛГАН ҲАҚИҚАТ “Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раиси Баҳодир Сидд+7
⚡️МИЛЛИАРДЛАР ЙЎҚОЛГАН ТИЗИМ ЁХУД “МУБОРАКНЕФТГАЗ-СУВТАЪМИНОТ”ДА ЯШИРИЛГАН ҲАҚИҚАТ “Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раиси Баҳодир Сиддиқов давлат маблағларини талон-торож қилишда айбланиб ҳибсга олинди. Ортидан Элтуз таҳририятига келиб тушган ҳужжатлар эса масаланинг асл кўламини очиб ташлайди. 17 декабрь куни лавозимидан олинган Сиддиқов ортидан атиги бир ой ўтиб қамоққа олинди. Бу хабарни биринчи бўлиб Элтуз жамоатчиликка етказди. Энди эса таҳририят ихтиёрида “Муборакнефтгаз-сувтаъминот” МЧЖ фаолияти бўйича расмий ўрганиш ҳужжатлари бор. Уларда келтирилган рақамлар бир корхонадаги тартибсизликни эмас, балки йиллар давомида шаклланган, назоратдан чиққан бутун бошқарув тизимини фош қилади. “Муборакнефтгаз-сувтаъминот” МЧЖ нефт-газ тармоғи учун сув таъминотини таъминлаши керак бўлган стратегик корхонадир. У тўлиқ “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли. Қоғозда - муҳим инфратузилма. Амалда эса, ҳужжатларга қараганда, давлат маблағлари эркин сарфланган, талон-торож қилинган, назоратдан чиққан ширкат. Расмий ўрганиш натижаларига кўра, корхона фаолиятида 74 миллиард сўмдан ортиқ молиявий камомад ва қонунбузарликлар аниқланган. Бу пул бир кунда ёки бир йилда йўқолмаган. У йиллар давомида асоссиз харажатлар, ортиқча тўловлар, назоратсиз харидлар ва давлат мулкининг “изсиз йўқолиши” билан йиғилган. Илгари айрим манбалар томонидан тилга олинган 75 миллиард сўмлик зарар ҳақидаги маълумотлар айнан шу ҳужжат билан тасдиқланмоқда. Қизиғи шундаки, аниқланган камомаднинг фақат кичик қисмигина бартараф этилган. Қолган маблағ турли ҳисоб-китоблар орқали сунъий равишда “камайтирилган”. Ҳужжатларда очиқ-ойдин фактлар бор: ортиқча иш ҳақи ва мукофотлар, асоссиз нақдлаштирилган пуллар, корпоратив банк карталари орқали қимматбаҳо харидлар, ҳатто умуман етказиб берилмаган товарлар учун тўланган маблағлар. Бу ерда шунчаки хато эмас, тизимли суиистеъмол аломатлари кўринади. Асосий воситалар - қувурлар, насослар, ускуналар белгиланган тартибга риоя қилинмасдан ҳисобдан чиқарилган. Айрим мол-мулклар эса ҳужжатларда бор, амалда йўқ. Давлат мулки қаерга кетган? Ким қарор қабул қилган? Ким манфаатдор бўлган? Бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Молиявий интизом билан бирга кадрлар сиёсати ҳам пароканда ҳолатда бўлган. Малакаси йўқ шахслар ишга олинган, ҳужжатсиз қўшимча тўловлар амалга оширилган, манфаатлар тўқнашуви очиқча кузатилган. Пенсия ва ижтимоий тўловлар билан боғлиқ қонунбузарликлар эса назорат тизими деярли ишламаганини кўрсатади. Бу ҳолатларнинг барчаси Сиддиқов раҳбарлик қилган йилларга тўғри келади. Элтузга аввал йўлланган мурожаатларда собиқ раҳбарлар ва уларга яқин доиралар таъсири ҳали ҳам сақланиб қолаётгани айтилган эди. Расмий ўрганиш хулосалари бу даъволарни билвосита тасдиқлайди. Чунки ҳужжатда аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, масъулларни жавобгарликка тортиш ва материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга топшириш таклиф этилган. Бу эса гап фақат бошқарувдаги хато ҳақида эмас, жиноий аломатларга эга ҳаракатлар ҳақида кетаётганини кўрсатади. Бу воқеалар ортида қарийб 400 нафар ходим ва уларнинг оилалари тақдири турибди. Илгари стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона бугун ички низолар, босим ва ишончсизлик муҳитида қолган. Ишлаб чиқариш вазифалари эса иккинчи даражага сурилган. Сиддиқовнинг ҳибсга олиниши ортидан очилган бу ҳужжатлар битта нарсани аниқ кўрсатади: “Муборакнефтгаз-сувтаъминот”даги инқироз тасодиф эмас. Бу йиллар давомида назоратсиз қолган, давлат маблағларига нисбатан бепарво муносабат шаклланган тизимнинг мантиқий якунидир. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
42 171
11
⚡️АСАКАДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИНИ ЭРИ ЎҚУВЧИЛАР КЎЗ ЎНГИДА ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ Элтуз редакциясига Асака туманидан яна бир мудҳиш ҳодиса ҳақида хабар келиб тушди. 2026 йил 27 январ куни Асака тумани, Қўнғирот қишлоғидаги 37-мактабда фожиали воқеа содир бўлди. Маълумотларга кўра, тахминан соат 15:30 ларда мазкур мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси дарс пайтида ўз турмуш ўртоғи томонидан 100–120 нафар ўқувчи кўз ўнгида чавақлаб ташланган. Гувоҳларнинг айтишича, эркак хотинига 28 марта пичоқ зарбаси урган ва ўқитувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳодисадан сўнг эркак мактабдан қочиб, уйига бориб ўзини ҳам пичоқлагани айтилмоқда. Бу мудҳиш воқеа Асака аҳолиси, ўқитувчилар ва бутун Андижон таълим тизими ходимларини ларзага солди. Элтузга мурожаат қилган айрим Асака таълим фидоийлари ва маҳаллий манбаларнинг иддао қилишларича, Андижонда сўнгги йилларда мактабларда содир бўлаётган салбий ҳолатлар - ўқувчилар ўлими, ўқувчи қизларнинг туғиб қўйиши, ўкувчилар ўртасидаги зўравонлик ва бошқа жиноятлар устидан ҳокимият ва таълим раҳбарлари етарли чора кўрмаяпти. Манбаларга кўра, вилоятда таълим соҳаси раҳбариятига нисбатан эътирозлар бор. Хусусан, манбалар Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбарияти иши, мактабларда кадрлар масаласи вақтида ҳал этилмаётганини даъво қилмоқда. Уларнинг қўшимча қилишича, 37-мактаб директори 2025 йил ноябр ойида ишдан бўшатилган, аммо 2026 йил 27 январга қадар мактабга ҳали в.б. директор ҳам тайинланмаган. Мактабни уч ой давомида раҳбарсиз қолдириш ташкилотчилик нуқтаи назаридан жиддий камчилик деб баҳоланмоқда. Фожиа содир бўлган куни - 27 январда, прокуратура ҳодиса юзасидан текширув бошлагандан сўнг, мактаб директори ишга тиклангани ҳақида ҳам маълумотлар келмоқда. Бу бўйича ҳозирча расмий изоҳ берилмаган. Сўнгги йилларда қайд этилган бошқа ҳодисалар Манбалар Андижон вилоятида таълим муассасаларида сўнгги даврда қатор фожиалар кузатилганини айтишади: 1. Баликчи туманида 9-синф ўқувчиси дарс пайтида дугонасини бензин қуйиб ёқиб юборгани айтилди. 2. Шу туманнинг яна бир ўқувчиси келишмовчилик сабаб каналга тушиб ҳалок бўлгани қайд этилди. 3. Андижон шаҳри 30-мактабда 3-синф ўқувчиси очиқ баланд кучланишли электр щитидан ток уриб ўлган. 4. Андижон шаҳри 2-мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. 5. 20-мактабнинг 10-синф ўқувчиси клей ҳидлаш oқибатида ўзини бошқара олмай каналга тушиб ҳалок бўлган. Ҳозирда Асакадаги қотиллик бўйича прокуратура тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
40 547
12
⚡️Вақт машинаси: 28 январь - Парижда Эйфель минораси қурилиши бошланди Парижнинг рамзи ҳисобланган Эйфель минораси қурилишит
⚡️Вақт машинаси: 28 январь - Парижда Эйфель минораси қурилиши бошланди Парижнинг рамзи ҳисобланган Эйфель минораси қурилишит айнан 1887 йил 28 январь куни бошланган. Қизиғи шундаки, ўша пайтда кўплаб француз зиёлилари ва санъаткорлари бу "темир маҳлуқ" шаҳар кўркини бузади деб ҳисоблаб, унга қарши чиқишган. Эйфель минораси нафақат Парижнинг, балки бутун муҳандислик оламининг энг таниқли мўъжизаларидан биридир. Унинг қурилиш тарихи зиддиятлар, техник жасорат ва математик аниқликларга бой. Қурилишдан мақсад ва лойиҳа Минора 1889 йилги Бутунжаҳон кўргазмаси (Exposition Universelle) учун кириш аркаси сифатида қурилган. Бу кўргазма Француз инқилобининг 100 йиллигига бағишланган эди. Аслида ғоя Гюстав Эйфелга эмас, унинг компаниясида ишловчи муҳандислар Морис Кёхлен ва Эмиль Нугьега тегишли бўлган. Эйфель кейинчалик лойиҳани такомиллаштирган ва патентни сотиб олган. Миноранинг шакли шунчаки эстетика эмас, балки кучли шамолга бардош бериш учун ҳисоблаб чиқилган математик ечимдир. Қурилиш ишлари рекорд даражада тез — 2 йил, 2 ой ва 5 кун давом этган. Ўша давр (1887–1889) учун бу ҳақиқий технологик инқилоб эди. Минора "пудлинг" темиридан ясалган 18 038 та деталдан иборат бўлиб, уларни бирлаштириш учун 2,5 миллионта парчин (болт ўрнини босувчи қаттиқ бириктиргич) ишлатилган. Ҳар бир детал Эйфелнинг Париж яқинидаги заводида миллиметр калибригача аниқликда тайёрланган. Агар бирор детал тўғри келмаса, у қайта ишлашга юборилган. Қурилишда 300 га яқин ишчи қатнашган. Эйфелнинг қаттиқ хавфсизлик чоралари туфайли (баландликда ишлашга қарамай) қурилиш жараёнида фақат бир киши ҳалок бўлган. Санъат оламидаги норозилик Минора қурилаётган пайтда Париж зиёлилари унга кескин қарши чиқишган. 1887 йилда машҳур ёзувчилар, жумладан Ги де Мопассан ва Александр Дюма-ўғли ҳукуматга "уч юз метрлик темир устун"ни тўхтатиш ҳақида мактуб ёзишган. Мопассан кейинчалик минорадаги ресторанда тез-тез овқатланиб турган. Сабабини сўрашганда: "Бутун Парижда минора кўринмайдиган ягона жой шу ер", деб жавоб берган. Шунингдек, Эйфель минорасининг юқори қаватида Гюстав Эйфелнинг шахсий кабинети бўлган ва у ерда Томас Эдисон билан суҳбатлашгани эсланади. Миноранинг техник хусусиятлари ва кейинги тақдири Минора Қурилган вақтида 300 метр бўлиб, дунёдаги энг баланд бино эди ва 41 йил давомида шундай бўлиб қолди. У доимий равишда занглашдан ҳимоя қилиниши керак. Шу сабабли минора ҳар 7 йилда бир марта қўлда бўялади, бунинг учун тахминан 60 тонна бўёқ кетади. Аслида Эйфель минораси 20 йилдан кейин бузиб ташланиши керак эди. Уни фақат радиоалоқа учун жуда қулай антенна вазифасини ўтагани сақлаб қолган. Физика қонунларига кўра, металл иссиқда кенгаяди. Шу сабабли, ёзнинг иссиқ кунларида миноранинг баландлиги 15 сантиметргача ўсиши мумкин. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
38 783
13
⚡️ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ТУЖЖОРЛАР, ЎЗБЕКНИ ШИЛИШ УЧУН ЯНА БИР ЙЎЛ ТОПДИМИ? Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментига кирсангиз, ис
⚡️ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ТУЖЖОРЛАР, ЎЗБЕКНИ ШИЛИШ УЧУН ЯНА БИР ЙЎЛ ТОПДИМИ? Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментига кирсангиз, истаган мавзуга мос ҳолатни топишингиз мумкин. Зотан, ўзбек порнуха кўраман деб кирган ёш бачадан тортиб, тўйи олдидан капсула қўйдиришни мақсад қилган қиз, ичига кирган жинни виртуал чиқаришни ният қилган яратиққача - насибасиз қолиб, қуруқ чиқмайди бу сегментдан. Бугун мен Элтуз ўқувчиларига ўзбек интернет сегментидаги порнуха излаганлар, капсула қидирганлар, келинига кун бермайдиган хотин-халажлар ҳақида эмас, динни ниқоб қилиб ҳалқумини ўйлаётган дин тужжорлар ҳақида ёзмоқчиман. Ҳеч йўқ Элтуз ўқувчиларининг ҳар юзтасидан ўнтаси Арабистонда хурмо дарахти экиб берамиз, дея оғиз кўпиртираётган соқолтой рижжоллар ҳақида эшитган, ўқиган, кўрган бўлса ажаб эмас. Зотан Ўзбекистонда қўлига телефон тутган марду заифалар борки, “араблар юртида хурмо экиб, тўхтамайдиган савобга эга чиқинг” дегич диний гаплар билан йўғрилган видеоларни кўриб, тоғдек савоб тагида тўлғонишни хаёл қилади. Видеодаги бу соқолтой рижжол эса эри учун хурмо эктирган аёлни гапириб, бу ишни очиқчасига пропаганда қилмоқда. Ҳатто “охиратда захира бўлади”, дея кафолат ҳам бермоқда - оғзи кўпириб. Бу видеони кўрган Ўзбекистон ичидаги хотин-халаж борки, 24 соат ароқ шишасидан чиқмайдиган алкаш эри учун ҳам хурмо эктириб савоб ёғдиргиси келади. Учинчи қишлоқдаги Абсаттор амақининг ҳовлисига ҳеч йўқ кўк пиёз ҳам экмаган хотини, боласига қишги кийим олиб бериш учун йиғган пулини ҳам ана шу рижжолга ўтказиб бериб, хурмо эктириб, эрини тоғдек савоб тагида қолдиришни мақсад қилган бўлса ажаб эмас. Шунда мен ўйлаб қолдим: Арабистонга бориб хурмо экса савоб, ўз мамлакатига экса савобдан мосуво бўладими? Бу ўзбек мардумида қачон ватанпарварлик ҳисси жўш уради? Қачон у бундоқ кенгроқ фикрлаб, пулини бошқа ўлкадаги рижжолларга қўш-қўллаб узатишни тўхтатади? Бугун мамлакат экологияси кундан-кунга ёмонлашиб бораётгани, шаҳарларимиз чангга, иссиқ тошлоққа айланиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Кўчаларда сояси йўқ, маҳаллаларда ниҳол унмаган жойлар бисёр. Дарахт кесилади, яшил ҳудудлар қисқаради, болаларимиз бетон ва асфальт ичида улғаймоқда. Шундай бир пайтда савоб излаб Арабистонга пул жўнатиш эмас, ўз кўчангда бир ниҳол қадаш минг карра фойдалиroq эмасми? Кўчаларни қўйинг, болангизнинг боғчаси ёки мактабига бориб ниҳол эксангиз, бу яхшиликдан савоб йўқ деб ўйлайсизми? Айнан арабларнинг ерига бориб экиш шартми? Балки ҳадисларда келгандир, бу амалнинг фазилати. Аммо бугунги кунда озгина фикрлаб, бу ишни ўзимизда қилиб, маҳалламизни ўрмонзорга айлантирсак, наҳот савоб ёзилмаса? Сен ўлсанг, қўни-қўшнинг шу дарахт тагида сояланади, мевасидан болангнинг боласи ейди — бунда савоб бўлмайдими? Араб ерига чўп суқсaм, савоб тагида тўлғонаман, дея сўлак оқизган хотин-халажлару, мард-мардакларга айтар гапим битта: ҳозироқ бу ишни тўхтатинг. Ниҳолни уйингизга, кўчангизга, фарзандингиз таълим даргоҳига экинг. Бу ҳам савоб, бу ҳам садақа, бу ҳам келажак учун фойда. Араблашиб кетаётган бу ўзбек мардуми бугун кўзини очмаса, хурмо экиб савоб ваъда қилаётган тавиялар эртага “араб ерида ўлсанг жаннатга тушасан”, деб оғиз йиртиб чиқишдан ҳам тоймайди… Биздан ойтиш, эй мардум! Муаллиф: Элтуз ёзувчилари ака-ука Носир ва Шокир! 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
41 311
14
⚡️ЯНА БИР «АҲЛИ ИЛМ» ВАКИЛИНИНГ БОШИ УЗРА АДОЛАТ ШАРПАСИ СОЯ СОЛМОҚДА Тошкент шаҳридаги бир неча масжидларда, хусусан, Юнусоб
⚡️ЯНА БИР «АҲЛИ ИЛМ» ВАКИЛИНИНГ БОШИ УЗРА АДОЛАТ ШАРПАСИ СОЯ СОЛМОҚДА Тошкент шаҳридаги бир неча масжидларда, хусусан, Юнусобод туманидаги «Мирза Юсуф» (Оқтепа) масжидида имом-хатиб бўлиб фаолият юритган Ҳайбатуллоҳ Рашидов дўмла Саудия Арабистонига қочгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Маълумотларга кўра, дўмла бир аёлнинг Сурхандарёдаги уйини соттириб Тошкентдан уй қибераман деб пулларини олиб, аёл ва касал онасини эса ижара квартирага ўтказиб қочиб кетган. Йил боши аҳли илмга оғир келди. Бирови қамағда, бошқа бир хотинбоз бой дўмланинг боласи касал ва таъминотга мухтожлиги фош бўлди. Мана яна бири қочқинда. Тангри таборак булардан юз ўгирдими?(Фақат) апрс дўмлалар кругига Элтуздан маслаҳат: чоршанба фазилатли кунда бир қайтарма қилиб юборинглар.. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
41 649
15
⚡️ДИНИЙ НИҚОБЛИ ФИРИБГАРЛАРГА КИСЛОРОД ЁПИЛАДИ Умрага бораман деб ҳожатхонасини ремонт қилмасдан тиш ковагида пул йиғиб юрган
⚡️ДИНИЙ НИҚОБЛИ ФИРИБГАРЛАРГА КИСЛОРОД ЁПИЛАДИ Умрага бораман деб ҳожатхонасини ремонт қилмасдан тиш ковагида пул йиғиб юрган ҳар қандай фуқаро апрс ҳожака тадбиркор учун потенциал ўлжа. “Мингта одамни йиғиб, арабга ташлаб, кейин чиройли блоклайман” деган схемада ишловчи ҳожакалар учун замон яна қифинлашди. Ҳукумат янги қарор қабул қилди. Энди Ҳаж ҳам, Умра ҳам «ягона портал» орқали амалга ошади. Яъни — “дўстим бор, арзонга навбатингни чиғориб бераман”, “квота ясаб бераман” деган бизнес касод бўлади. Қарорга кўра: ➖ 2026-йил 1-февралдан — Ҳаж учун, ➖ 2026-йил 1-майдан — Умра учун порталда рўйхатдан ўтмасдан сафaрга жўнатиш қатъиян мумкин эмас. Яъни энди “паспорти билан чиқиб кетди, ўша ерда йўқолиб қолди” деган сериалларга нуқта қўйилади. Кислород ёпилди, апрс бизнесменлар! 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
40 683
16
⚡️ТОШКЕНТДАГИ 67 КЎПРИК ҚУРИЛИШ ТРЕСТИ ИШЧИЛАРИ ИККИ ОЙДАН БЕРИ ПУЛСИЗ ҚИЙИН АҲВОЛДА Элтузга Тошкент шаҳридаги 67 кўприк қури
⚡️ТОШКЕНТДАГИ 67 КЎПРИК ҚУРИЛИШ ТРЕСТИ ИШЧИЛАРИ ИККИ ОЙДАН БЕРИ ПУЛСИЗ ҚИЙИН АҲВОЛДА Элтузга Тошкент шаҳридаги 67 кўприк қурилиш трести ишчилари мурожаат билан чиқишди. Ишчиларнинг таъкидлашича, декабр ойлигини ҳануз олишмаган. « Январ ҳам тугаяпти, ойликдан дарак йўқ. Орада байрам ўтди. Болалар мактабга қайтишди. Уларнинг йўлкирасига ҳам пул тополмай қолдик. Еб-ичишга озиқ-овқатни ҳам насияга оляпмиз. Тошкентда ўтган маошни бир ой кутиб яшаб бўлармиди...» – дейди ишчилар . Улар мутасаддилардан маошни тезроқ тарқатишни илтимос қилишмоқда. Тўғриям-да, қонун ишламаган жойдам ҳақни талаб қилиб бўлардими. Фақат илтимос деб сарғайиш керак. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
41 529
17
⚡️ДЕҲҚОНОБОДА МАКТАБГА АЙЛАНТИРИЛГАН МОЛХОНА АҲВОЛИ Бу мактаб Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бешқўтон МФЙ, Шакарбулоқ қи
⚡️ДЕҲҚОНОБОДА МАКТАБГА АЙЛАНТИРИЛГАН МОЛХОНА АҲВОЛИ Бу мактаб Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бешқўтон МФЙ, Шакарбулоқ қишлоғида жойлашган. Олдин бу бинода мол боқилган, ҳозир эса болалар таълим олишади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
53 439
18
⚡️ОТА-ОНА ВА ФАРЗАНДДАН ВОЗ КЕЧИШГА ДАЪВАТ ҚИЛАЁТГАН ТИЗИМ Ҳурматли масъуллар, соат 20:00 да муҳокама ўтказилади, унгача туга
⚡️ОТА-ОНА ВА ФАРЗАНДДАН ВОЗ КЕЧИШГА ДАЪВАТ ҚИЛАЁТГАН ТИЗИМ Ҳурматли масъуллар, соат 20:00 да муҳокама ўтказилади, унгача тугатиш чорасини кўринг (19:45 да маълумотлар ангиланиб раҳбарга киритилади) Ўқиганингиз бу топшириқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимларга юборилган. Ушбу мурожаатни Элтузга йўллаган манба, таъбир жоиз, раҳбарият топшириғига кесатиқли-шеърий жавоб қайтарган: Ватаним учун жонимни бераман, соат 24:00 да ҳам ишда бўламан. Менга ота-она керакмас, менга фарзандлар керакмас. Бахтимга ишим бўлса бас, Кўзимнинг нури — ватандур! Элтуз изоҳи: Албатта, бу ерда гап шеър ёки ҳис-туйғуда эмас. Бу - давлат идорасида шаклланиб бораётган хавфли ёндашув ҳақида. Хизмат вазифасини бажариш меҳнат қонунчилиги доирасида амалга оширилиши шарт. Соат 20:00 дан 00:00 гача ишлашни “ибрат” сифатида кўрсатиш - қонун нормаларини очиқчасига инкор этишдир. Ўзбекистон қонунчилигида давлат хизматчиси ҳам инсон экани, унинг дам олиш, оилавий ҳаёт, соғлиқ ва шахсий вақтга бўлган ҳуқуқи кафолатланган. Ота-она ва фарзанддан воз кечишни “фидойилик” сифатида тарғиб қилиш эса на маънавий, на ҳуқуқий, на инсоний меъёрларга тўғри келади. Шеърда Ватанга муҳаббат эмас, балки меҳнат эксплуатацияси ҳажв қилинмоқда. Давлат хизмати - қуллик шакли эмас. Фидойилик дегани қонунбузарликка кўз юмиш ёки инсонни ресурс сифатида ҳаржлаб юбориш эмас. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
45 027
19
⚡️ОЙЛИГИГА ПУЛ ҚЎШИБ ЁЗГАН ҲИСОБЧИНИНГ АХЛОҚИ ТУЗАЛАДИМИ? Термизда мактаб бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Ў. Эгамбердиев 202
⚡️ОЙЛИГИГА ПУЛ ҚЎШИБ ЁЗГАН ҲИСОБЧИНИНГ АХЛОҚИ ТУЗАЛАДИМИ? Термизда мактаб бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Ў. Эгамбердиев 2024 йил май ойидан 2025 йил январига қадар UZASBO тизимига сохта маълумотлар киритиш орқали 124 миллион 815 минг сўмни ўзлаштирди. Эгамбердиев дастлабки икки ойда маошига 2-3 миллион сўм қўшиб ёзди. Қарасаки, ҳеч қандай қўрқинчли иш содир бўлмади ва ҳеч ким дарҳол тафтиш бошламади. Шундан сўнг припискалар миқдори кескин ортди. 26, 40, 35 миллион сўмдан қўшиб ёзиб, шу аснода қарийиб 125 миллионни ўғирлади. Бюджетни талон-торож қилиб қамалмаслик учун кўпроқ ўғирлаш керак деган ақидага ишонгандир балки. Термиз суди ҳисобчига 1 йил молиявий жавобгарликка эга лавозимларда ўтирмаслик, маошнинг 20 фоизини ушлаб қолиниб ахлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланиш жазосини тайинлади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
44 595
20
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Азизхон Шарипхонoвич Умархонoв Ўзбекистон Республикаси Ички ишла
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Азизхон Шарипхонoвич Умархонoв Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А. Умархонoв Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.
49 843