189
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-230 days
Posts Archive
«Фотиха» сураси ➖ АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...
«Ясин» сураси ➖ Охиратда чанқоғингизни қондиради ...
«Воқеа» сураси ➖ Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...
«Мулк» сураси ➖ Қабр азобидан сақлайди ...
«Кафирун» сураси ➖ Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...
«Ихлос» сураси ➖ Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...
«Фалақ» сураси ➖ Кулфатдан сақлайди ...
«Нас» сураси ➖ Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...
«Юсуф» сураси➖ Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...
Ёққан бўлса дўстларингизга ҳам улашинг!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
АЁЛЛАРДА ИККИТА ШАЙТОН
@Savollar_kanal 14360-савол
Ассалому алайкум! Биламизки шайтон ҳар бир инсонда бор. Эркакларда бита шайтон бўлса, аёлларда или қизларда 2та шайтон бўлади. Бу қанчалик рост ёлғон эканлигини билмоқчи эдим.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Айнан бундай гапни борлигини билмаймиз. Қуйидаги гап бор ҳадисда:
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَلِجُوا عَلَى الْمُغِيبَاتِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أَحَدِكُمْ مَجْرَى الدَّمِ. قُلْنَا: وَمِنْكَ؟ قَالَ: وَمِنِّي وَلَكِنَّ اللهَ أَعَانَنِي عَلَيْهِ فَأَسْلَمُ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирингизда юради», дедилар. Биз у зотга: «Сизда ҳамми?» дедик.«Менда ҳам. Лекин мен Аллоҳ ёрдам бериб, саломат қолганман», дедилар». Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#Бuсмuллаҳ
Ассалому алайкум!
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик➖омонликда ўтган ҳар бир тонг
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир!!!
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАРИМ!
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/ozbegoyimkanali
Каналмизга СИЗ ҳам КИРИНГ👆🎁
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
Repost from Muslim.uz
🌙 ҲАР БИР МУСУЛМОН УЧУН ВОЖИБ АМАЛ!
🕌 Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги “Ислом нури” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этдилар.
🗣Муфтий ҳазратлари ҳар бир мўмин-мусулмон киши илм ўрганиш ва касб-кор қилишга жидду жаҳд қилиши ва бунинг акси бўлган боқимандалик, дангасалик, таъмагирлик каби иллатлардан йироқ бўлиши лозимлиги ҳақида мавъиза қилиб бердилар.
⏺Манфаатли маъруза давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ҳалол ризқ излаш – ҳар бир мусулмон учун вожибдир”, – деган ҳадиси шарифларини шарҳлаш баробарида соғлом, меҳнатга лаёқатли кишининг ўзи ва аҳли аёли учун касб-кор қилиши – асосий фарзлардан кейинги фарз эканини баён этилди.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари етарли илм-тажрибага эга бўлмай ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол, дейиш гуноҳларнинг каттаси экани, мўмин киши бирор нарсани ҳалол ё ҳаром дейишдан аввал уни яхшилаб ўрганиб чиқиши, бу борада билими етарли бўлмаса уламолардан сўраши зарурлигини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
🌨 ҚИШНИНГ СОВУҚ КУНЛАРИДА УШБУ ДУОНИ ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
⏺ Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
⏺ Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.
🤲 Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.
#duo #дуо #қиш #qish
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
☪️ МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "ИСЛОМ НУРИ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
🕌 Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Ислом нури” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
🤲Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
📍Масжид манзили
📍 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
#муфтий #ташриф
#жума #шайх
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Сарвари оламнинг бир кунлари
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
#tafakkur
Бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас
Исломда инсоннинг дунёга нисбатан позицияси қандай бўлиши кераклиги борасида ниҳоятда гўзал таълимотлар мавжуд. У аввало инсоннинг қалбига юзланади ҳамда унга иффат ва улуғворлик туйғусини ўрнаштиради, очкўзлик ва баднафсликнинг ёмон эканини уқтиради.
Мол-дунёга бўлган муҳаббат бу – виждонни ҳам, танани ҳам парчалайдиган касаллик бўлиб, ўзининг ортидан шармандалик ва хорлик қолдиради. Келинг, мол-дунёга нисбатан ҳаддан зиёд муҳаббат ва уни қўлдан бой бергандаги қаттиқ қайғу ҳолати нимага сабаб бўлишини ушбу сўзлардан билиб оламиз: "Маълум фактлардан бири шуки, фонд биржасида акция баҳоси пасайганида унда иштирок этувчиларнинг қони ва пешобидаги қанд миқдори сезиларли даражада ошиб кетади".
Бу ҳолатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан кўра яхшироқ даво бўлиши мумкинми? У зот алайҳиссалом айтадилар: "Бу мол ёқимли ва ширин. Ким уни нафс сахийлиги билан олса, унга барака берилади. Ким уни нафси интилиши (очкўзлик) билан олса, унга барака берилмайди. У ейди, лекин тўймайди…" (Имом Абу Довуд ривояти).
Мол-дунё гўзал рангли ва таъми ширин мевага ўхшайди. Бундай ширин ва ёқимли нарсага инсон табиати мойил бўлиши эса маълум нарса, лекин баъзи одамлар уни шунчалик истеъмол қиладики, охири ҳазм қила олмай қолади. Улардан баъзилари бошқаларнинг қўлидаги нарсаларни тортиб олиб ўз улушига қўшиб қўяди. Яна баъзилари тўплайдию, лекин оч яшайди, емайди. Баъзиларини қашшоқлик қўрқуви ташвишга солса, бошқаларини кўпроқ нарсага эга бўлиш истаги қийнайди.
Одамларнинг энг фазилатиси – бойлиги билан бирга саховат ва шараф соҳиби бўлганларидир. Улар мол-мулкини йўқотганда на кўз ёш тўкадилар ва на маҳзун бўладилар. Чунки уларнинг нафслари очкўзлик ва мол-мулк кўпайтиришдан йироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Эй одамлар! Бойлик молнинг кўплигидан эмас, (ҳақиқий) бойлик – нафснинг бойлигидир. Аллоҳ азза ва жалла бандасига ёзилган ризқни беради. (Уни) яхшилик ила изланг. Ҳалолни олинг ва ҳаромни тарк этинг" (Абу Яъло ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#duo
🌙 Янги Жумодус соний ойингиз муборак бўлсин!
📆 Бугун ҳижрий 1445 йил Жумодус соний ойининг 1-куни — 2023 йил 14 декабрь пайшанба куни.
🤲 Янги ҳилол (ой)ни кўрганда қилинадиган дуо
اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ
Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.
Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Уйи тинч эркак!
Янада кўпроқ 👇🏼
http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#duo
ТОНГИ ДУО
باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм
Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.
Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Тонгда ўқиладиган дуо
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.
#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
