en
Feedback
ASMAUL XUSNA .Namoz o'qing!

ASMAUL XUSNA .Namoz o'qing!

Open in Telegram
189
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-230 days
Posts Archive
☪️ МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ? 😄Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
+1
☪️ МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ? 😄Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзолигига қабул қилиндилар. Маълумки, бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлида халқаро исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади. Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, у 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликлари Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. 🟢Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб Кенгашга раислик қилади, Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади. 🔘Кенгаш номи араб тилида “مجلس حكماء المسلمين”, ўзбек тилида эса “Мусулмон донишмандлар кенгаши” деб юритилади.
📝 Ташкилотнинг асосий мақсадлари мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш ва бағрикенгликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, илм ва олимларни қадрлайдиган, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлайдиган, бағрикенглик ҳамда бошқаларга ҳурматни қўллаб-қувватлайдиган фаровон жамият барпо этишдир...
⚡️ БАТАФСИЛ #xabar #kengash #muftiy #shayx Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Хушхабар ✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР 🗣2024 йил 9
+9
#Хушхабар ✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР 🗣2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.
🌙 Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Аҳмад Тоййиб жаноблари ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди.
😄Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинганлари тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юксак эътироф этдилар... ⚡️ Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Исломда эркак кишининг вазифалари ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

#odob КУН ҲИКМАТИ Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бизнинг наздимизда одобнинг боши, киши ўз қадрини билмоғидир” (“Ҳил
#odob КУН ҲИКМАТИ Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бизнинг наздимизда одобнинг боши, киши ўз қадрини билмоғидир” (“Ҳилятул Авлиё” китобидан).
Ўз қадрини билмаган киши, ўзгаларнинг ҳам қадрини билмайди.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#muftiy_minbari КЕСКИН ГАПИРИШ - ШИЖОАТЛИ ДЕГАНИ ЭМАС 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

ЖAННАТ КАЛИТИ: "Унутманг, бу дунё имтиҳон дунёси! Баъзи инсонлар аслида сизга содиқ эмаслар. Улар сизга бўлган эҳтиёжларига содиқлар. Эҳтиёжлари ўзгариши билан садоқатлари ҳам ўзгаради." Истиғфорни уйингиздаям, дастурхонингиздаям, йўлингиздаям, бозорингиздаям, ўтиришингиздаям ва қаерда бўлсангиз ҳам айтаверинг. Чунки мағфират қачон тушишини билмайсиз. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ. ❤️ https://t.me/+4B_ugPozcGRhMzdi

🍃​​​​ИСТИҒФОР ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, ғам-ташвишдан, муаммолардан қутуласиз. ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз чароғон, руҳингиз тетик бўлади. ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади. ✅ Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз, ташвишларингиз ариб, ёруғ кунларга етасиз. ✅ Истиғфорни кўпайтиринг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади. ✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди. ✅ Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. ✅ Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб. ✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди. ✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади. Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан. АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛ ЪАЗИЙМ ВА АТУБУ ИЛАЙҲ Жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонизга юбориб, уни ҳам истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

#ДУО 🍃ИБРОҲИМ ВА ИСМОИЛ АЛАЙҲИМАС САЛОМЛАРНИНГ ДУОЛАРИ رَبَّنَا تَقَبَّلۡ مِنَّآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ 📖Ўқилиши: “Роббана тақоббал минна иннака антас самийъ ул ъалийм”. 🔖Маъноси: “Эй Роббимиз! биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан”. (Бақара сураси 127-оят). وَتُبۡ عَلَيۡنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ 📖Ўқилиши: “Ва туб ъалайна иннака антат тавваабур роҳийм”. 🔖Маъноси: “Тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли зотсан”. (Бақара сураси, 128 - оят).

💥 Бугун 4-Феврал “Яхши кайфият“ куни😇 Инсоннинг кайфияти атрофидагиларга юқумли бўлиб, сиз кулсангиз, ҳушфеъл бўлсангиз - ё
💥 Бугун 4-Феврал “Яхши кайфият“ куни😇 Инсоннинг кайфияти атрофидагиларга юқумли бўлиб, сиз кулсангиз, ҳушфеъл бўлсангиз - ёнингиздаги дўстлар, оила аъзолар ва ишхонадагилар ҳам қувонади.  5 КУНЛИК ДУНЁ - ГАМ ЧEКИШГА, СИҚИЛИБ-КУЮНИШГА АРЗИМАЙДИ. Ҳар доим ЯХШИ КАЙФИЯТДА БЎЛИНГ! 👉 🇺🇿BUGUN 24.uz🇺🇿

Repost from Muslim.uz
💬 ҚАРЗГА ЁКИ ҒАМГА БОТГАН БЎЛСАНГИЗ ✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: “Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. Набий алайҳиссалом: “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар. #qarz #duo #mahzunlik #dangasalik #panoh MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#duo Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни агар бирор иш хурсанд қилса: الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ “Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат” (Солиҳ нарсаларни мукаммал қилиш ила неъматлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар. Агар бирор ёмон кўрадиган ишлари содир бўлса: الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ “Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳаал” (Ҳар бир ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#Янгиликлар 📣 “Жумадан жумагача” (02.02.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 00:00 Анонс 00:50 Биринчи Президент хотирасига Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди 01:21 Диний соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 02:38 “Вақф” фонди раиси Қатар элчиси билан учрашди 03:22 Тошкент Ислом институти “Ат-Танал ал-арабий” ташкилоти билан, “Вақф” фонди эса “Cambridge” ўқув маркази билан меморандум имзолади 04:38 30 нафар талаба “Шарҳи Мулло” китобидан ижоза олди 05:26 Воиз уламо ва профессор-ўқитувчилар ёшларга оид чиқишлар қилмоқда 05:53 Хориждаги ишончли диний таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди 06:25 Муфтий ҳазрат “Фотимаи Заҳро” масжидида жума маъизасини қилиб бердилар ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Жумадан_жумагача MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Янгиликлар 📣 “Жумадан жумагача” (02.02.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 00:00 Анонс 00:50 Биринчи Президент хотирасига Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди 01:21 Диний соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 02:38 “Вақф” фонди раиси Қатар элчиси билан учрашди 03:22 Тошкент Ислом институти “Ат-Танал ал-арабий” ташкилоти билан, “Вақф” фонди эса “Cambridge” ўқув маркази билан меморандум имзолади 04:38 30 нафар талаба “Шарҳи Мулло” китобидан ижоза олди 05:26 Воиз уламо ва профессор-ўқитувчилар ёшларга оид чиқишлар қилмоқда 05:53 Хориждаги ишончли диний таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди 06:25 Муфтий ҳазрат “Фотимаи Заҳро” масжидида жума маъизасини қилиб бердилар ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Жумадан_жумагача MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ш
🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари: 🚀 Telegram: https://t.me/shayx_nuriddinxoliqnazar 🔵 Facebook: https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar 🎬 YouTube: https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar 📷 Instagram: https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar 💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz, Фатво марказининг fatvo.uz ва @AhliSunnaValJamoaUz каналлари ҳам фаолият юритади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #shayx #muftiy #sahifalar MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин: 1. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир”, Бақара сураси, 282-оят. 2. Ким ризқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, Талоқ сураси, 2-3 оятлар. 3. Ким ишларида енгиллик истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”, Талоқ сураси, 4-оят. 4. Ким  ҳақ билан ботилни таниб олишга тавфиқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”,  Анфол сураси, 29 – оят. 5. Ким охиратда нажот истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”,  Марям сураси, 72 – оят. 6. Ким жаннат истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир”. Марям сураси, 63 – оят. 7. Ким Аллоҳнинг валиййи, дўсти бўлишни истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”, Юнус сураси, 62 – оят. 8. Билингки, Аллоҳга тақво қилишга тавсия барча аввалгилару охиргиларга бўлган тавсиядир: “Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик”, Нисо сураси, 131 – оят.

ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ Ҳазрати Мусо алайхиссалом Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дедилар: – Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат! Парвардигор айтди: – Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир - деди. Ҳазрати Мусо алайхиссалом тоққа чиқиб, ғорга кирдилар. Қарасалар, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо алайхиссалом: – Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўрадилар. Шунда Парвардигор: – Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, –деди.