cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋

Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар

Show more
Advertising posts
5 946
Subscribers
+324 hours
-1197 days
-26430 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
ВАЛЕНТИН КУНИ • Америкалик телебошловчи Лари Кинг ёшлигини эслаб айтади: • Валентин кунида мени севадиган қиз менга узук совға қилди. • Мен ўша узукни ўзим севган қизга совға қилдим. • Кечқурун ўша узукни яқин дўстимнинг қўлида кўрдим. • Ундан узукни қаердан олганини сўрасам, у узукни севган қизи совға қилганини, дўстим эса уни ўзи севган қизига совға қилишини айтди. • Ўша дўстим севган қиз узукни менга совға қилган ва мени севадиган қиз эди. • Ўлиб кетсин бундай севги!... • Қайси биримиз хиёнаткор эканимизни билмадим... ©️ Абдулқодир Самарқандий саҳифасидан Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
10Loading...
02
АЁЛ ДУОСИ Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди: — Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти! Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман. Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли. Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман. Демак, уйим-жойим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман. Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
2409Loading...
03
#ибрат "Индамаслар оламин сайр айладим..." Аслида ҳар куни ўлимни эслаб туришимиз керак. Шунда иймонимиз янада мустаҳкамланади, ёмон ишлардан кўпроқ тийиламиз, бу дунёга ҳирс қўймаймиз! Кўп-кўп ўлимни эсланг!!! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR
41316Loading...
04
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
3500Loading...
05
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @HIDOYATLAR
2900Loading...
06
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди. Орадан бир неча кун ўтиб, уч киши келди. Улар ўзларини вафот этган савдогарнинг мерос оладиган ёлғиз ўғли деб даъво қилишарди. Қози уларни қозихонага чақиртирди ва текшириш учун бир доска илиб, деворга вафот этган ўша тожирнинг номини илиб қўйди. Кейин қози бояги уч йигитга қараб: “Ким шу номнинг ўртасига мана шу ўқни теккиза олса, ўша йигит меросни олади” деди. Биринчи йигит қўлига ўқни олиб, зарб билан отди. Ўқ мўлжалга тегай деди. Кейин иккинчи йигит келди. У ҳам ўқни зарб билан отди. Ўқ аввалги йигитникидан кўра нишонга анча яқин борди. Навбат учинчи йигитга келди. У ўқни қўлига олганда қўллари титради, юзининг ранги сарғайди, кўз ёшлари оқиб тушиб, юзларини юва бошлади. У қўлидаги ўқни бир четга улоқтирди ва: “Мен отажонимнинг номларига бу ўқни отолмайман. Мен меросга бу йўл билан эришгандан кўра ўша меросдан маҳрум бўлишни афзал биламан” дея қичқирди. Шунда қози у йигитга қараб: “Эй йигит, вафот этган кишининг ҳақиқий ўғли ва шаръий меросхўри сенсан. Булар иккиси эса, муттаҳам ёлғончилардир” деди. P.S.: Асл фарзанд отасининг номига тош отишга ҳам ҳазар қилади! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
9105Loading...
07
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ Ассалом Азизларим, меҳрибонларим! Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим! Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак! Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим! Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз! Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз! Оила аталган нурли қўрғонда, Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз! Фарзандлар камолин кўриб яшангиз! Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз! Уйингиз тўрини нурга тўлдирган, Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз! Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин! Дераза ойнаси қиров бўлмасин! Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша, Хонтахта устига ғубор қўнмасин. Юз билан юзлашиб севиниб яшанг! Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг! Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар, Жаннат ифорига кўмилиб яшанг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
66330Loading...
08
1 май — Халқаро табассум куни... БИРГИНА ТАБАССУМ: • меҳр ва одамийлик калитидир; • зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир; • уйда бахт, ишда муваффақиятдир; • берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар; • ҳориган инсонга ҳордиқ берар; • умидсизга қувонч ва ҳаёт бахш этар; • сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди; • муҳаббат кўпригини мустаҳкамлайди; • баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади; • садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар. Табассумга муҳтож одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг! Табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
1 16240Loading...
09
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним, АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонггингиз муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
76540Loading...
10
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
1 26242Loading...
11
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
70610Loading...
12
Катталардан илтимос! "Топганинг тўйга буюрсин!" деб дуо қилманглар! Шундоғам бутун умр ишлаб топганимиз тўйга кетиб, қолган умримиз қарз тўлаш билан ўтяпти. Менга бу дуо эмас, қарғишдек кўринади! Илтимос, дуо қилсангиз, "Топганинг Аллоҳ йўлига буюрсин" деб қилинг! Зора шунда фарзандлар илмли бўлиб, мискинлар оч қолмасдими, валлоҳи аълам! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
6055Loading...
13
БИРОВГА ЮҚМАЙДИ БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ Қашқирнинг ризқини еёлмайди шер, Ҳалол бўл дунёда, ҳалол ризқинг тер. Ҳамма ҳам ҳаётда ўз ризқини ер, Бировга юқмайди бировнинг ҳаққи. Нафс -ўпқон, нафс- бало, жиловсиз тулпор, Нафси ўт кимсада бўлмайди ҳеч ор. Дейдилар емоқнинг қусмоғи ҳам бор, Бировга юқмайди бировнинг ҳаққи. ✍️Хуршид Карим 🎙Рамзиддин Эгамбердиев
5617Loading...
14
Эрим мени севишининг асосий сабаблари: — Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим; — Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим; — Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим; — Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим; — Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим; — Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим. Ҳозир шу ишлар одатимга айланган! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
5474Loading...
15
Қизим сенинг дунёйинг мўжаз... камалаклар ранги ўчмаган... капалаклар қанотидай нафис... ёмғирлари кирга тушмаган... © Умму Зайнаб Умму Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
58310Loading...
16
ҚОЛОҚЛИК Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади: "Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди: "Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ва 100 йил орқага қайтишни хоҳлар экансиз". Мен дедим: "100 йил орқага қайтиш деганда султон Абдулҳамид дунёнинг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми? Ёки Европадаги қироллар Усмоний султон берган ваколат билан ҳукм қилган даврларни назарда тутаяпсизми? Ёки Усмонийлардан ҳам олдинроқда дунёни мўғул-татар зулмидан халос қилган Мамлуклар даврини назарда тутаяпсизми? Ёки улардан орқароқдаги Аббосийларнинг ер юзининг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми? Ёки улардан олдинроқ Умавийлар ёки Умар розиёллоҳу анҳу ер куррасининг ярмини бошқарган даврни айтаяпсизми? Ёки халифа Ҳорун ар-Рашид Рум подшоҳига: "Мўъминлар амири Ҳорун ар-Рашиддан Румнинг итига" деб мактуб ёзиб юрган пайтларни айтаяпсизми? Ёки Абдурраҳмон Дохил ўз қўшинлари билан Италия ва Францияни қамал қилган пайтларни назарда тутаяпсизми? Бу сиёсий томони... Илмий томондан: Мусулмон олимларидан Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, ибн Рушд, ибн Холдунлар араблар ва ғарбликларга тиббиёт, доришунослик, ҳандаса, фалаккиёт ва шеърни таълим берган замонни айтаяпсизми? Азизлик томондан: Кофир яҳудий биргина мусулмон аёлнинг рўмолини тортганида у аёл: "Во Муътасимоҳ!", деб додлади. Оғизма-оғиз бу гап халифа Муътасимнинг қулоғига етиб борди. Шунда Муътасим қўшини билан келиб яҳудийларни давлат чегарасидан чиқариб юборди. Бугун эса ислом диёрларида аёллар зўрланаяпди. Ҳокимлар масрур. Ўша даврни айтаяпсизми? Ёки мусулмонлар Европада биринчи унивеситетни очишди. Андалусда... Ўша пайтда арабча кийим барча университетларда урф эди. Уни битирувчилар кияр эди. Бугун ҳам ўша кийим ва тепаси текис шляпани битирувчилар кийишади. Шу шляпанинг тепасида бир пайтлар Қуъонни қўйишган битирувчилар. Шуни назарда тутдингизми? Ёки Қоҳира дунёдаги энг гўзал шаҳар бўлган пайтларни айтаяпсизми? Ёки бир Ироқ динори 483 доллар бўлган пайтни айтаяпсизми? Ёки Европалик қочоқлар Искандариядан паноҳ топган, ёки Америка Мисрдан Европани очликдан қутқаришини сўраган пайтни айтаяпсизми? Тушунтириб берарсиз...? ". ©️ Абдулқодир Самарқандий Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
5901Loading...
17
Ушбу фотода бўрилар галасининг кўчиши тасвирланган. Энг олдида қари ва касал бўрилар.Сабаби улар бутун галага юриш темпини беради. Орқада қолиб, халок бўлмаслиги учун улар энг олди сафда жойлашган. Кейинги сафда энг кучли 5 таси химоя вазифасида боради. Ўрта қаторда тўданинг бошқа аъзолари.Улардан кейин яна энг кучли бўрилар. Сафнинг энг сўнгида гала бошлиғи сардор. У бутун галани назорат қилиб боради. Биз ҳам бўриларнинг ушбу ҳаракатидан ўрнак олсак арзийди! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
5978Loading...
18
Фақир киши бозорчига: – Аллоҳ учун менга мевалардан бергин - деди. Сотувчи чириган, айниганларни териб берди. У киши халтага қараса, меваларнинг бари чириган, эзилган экан. Чўнтагидан бир неча майда пул топиб сотувчига узатти ва: — Шу пулга яраша бергин!- деди. Сотувчи меваларнинг яхшисидан териб солди. Фақир киши икки халтани олди ва "Аллоҳим, чириганларини Сен учун, яхшиларини пул учун берди!"  деди... Умида Азиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
59010Loading...
19
БИР ОЯТ "Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!". Зухруф сураси 32 -оят. Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз. Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир. Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган. Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган. Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган. Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган. Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг. Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
70210Loading...
20
Оғиз тўлдириб гапирадиган одамлардан: шубҳаланаман; қўрқаман; эҳтиёт бўламан. Чунки одатда улар уч нарсага ишониб катта гапиришади: куч-қудрати; мол-дунёси; мансаб-мартабаси. Бу ишонган уч нарсаси шунчалик мўрт ва бевафоки, узоқ ва барқарор суяниб бўлмайди. Санжар Саид, журналист •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
6245Loading...
21
#психофакт ОДАТ КУЧИ Америкалик психолог Рик Хэнсон дейдики: Онгимиз -мевазор боғ кабидир, унинг тупроқларида эса ҳар қандай уруғ унаверади. Шундай экан, хаёлингизга фақат яхши фикрларни киритинг. Агар ёмон ӯй-хаёллар миянгизга киришига рухсат берсангиз, худди чирмовуқ каби бутун боғни чирмаб олиши мумкин. Тавсия: ҳар куни ҳаётингизда содир бўлган учта яхши ишни ёзиб қўйишни одат қилинг! Агар шу ишни дойимий одат қилсангиз, хаётингизда фақат яхши нарсаларга эътибор бера бошлайсиз. Бу эса бахтга олиб борувчи энг қисқа йўлдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
6629Loading...
22
​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди. Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди. Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин! ХАЙРЛИ  КУН  НИЯТИ  ПОКЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
92815Loading...
23
Бу дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг 1990 йилдаги сурати. Асосийси, қандай жойда ишни бошлашингиз эмас, ишингизни қандай давом эттиришингиз! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
6264Loading...
24
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! 📖 Telegram.me/HIDOYATLAR     - Асл ибрат макони
1 32753Loading...
25
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!             ​​​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
1 29659Loading...
26
Хайрли тун, қадрдон... Тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин. Аллохга  омонатсиз...! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
84113Loading...
27
Рашқ борасида айтилган энг буюк ибора: Шамчироқни ўчиринглар. Токи ҳеч кимнинг кўзи Фотиманинг соясига тушмасин! ©️ Али розиёллоҳу анҳу P.S.: Саҳобайи киромлар аҳли аёлларининг, ҳатто, сояларини ҳам қизғанган эканлар. Ҳозир эса баъзилар авратларини очиб юришларидан ҳам ор қилишмай қўйишди! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
6828Loading...
28
РИЗҚ ВА МУЛК ҲАҚИДА 🎙Фарруҳ Соипов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
88723Loading...
29
Ким қўлини охирги бўлиб олса, машина ўшаники бўлар экан... Эй жоҳил молпарастлар, икки дунё саодати ваъда қилинган Қуръонга қўлларингни, дилларингни шундай боғлаганингда эди, бу каби хор бўлиб битта темирга ёпишиб ётмас эдиларинг! Илмга шундай иштиёқманд бўлганларингда эди, бугун самоларда бизнинг байроқ ҳилпираган бўлар эди! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
67210Loading...
30
Бир бойнинг уйида меҳмон бўлган йигит хаёл суриб ўтирар экан дўстига шундай деди: — Шу мол-давлатлар бандалар орасида тақсим қилинаётганида биз қаерда эдик-а?! Буни эшитган дўсти уни касалхонага етаклаб борди ва шудай деди: — Мана бу касалликлар тақсимланаётганда-чи?! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
6689Loading...
31
ИШОНИНГ...  ХАММАСИ  ЯХШИ  БЎЛАДИ... Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан... Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак улар сизнинг ҳаётингизда вазифаларини бажариб бўлдилар.. Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди.. Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг.. ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ ИНШААЛЛОҲ..!!! Якинларингизга  узатинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
71613Loading...
32
Сотилган савоб… Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди. Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
73417Loading...
33
❕Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади... ❕Ва аксинча, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади.... ❕Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсон учун қадр-қийматингиз қай даражада эканлигида... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
75714Loading...
34
#ибрат Қишлоқлардан бирида бир хўроз ҳар тонг қичқириб, бомдодга азон айтар ва кишиларни ибодатга чорлар эди. Кунлардан бир кун бўри келиб, хўрозга ҳар тонг уйқусини бузаётганини айтиб, дўқ қилди ва "Яна қичқирсанг, патингни юлиб ташлайман!" дея таҳдид қилди. Бечора бунга кўнди ва эртасидан бошлаб бомдод пайти қичқирмай қўйди. Орадан бир муддат ўтиб, бўри яна келди ва аввалгидек таҳдид қилар экан, хўроздан товуқларга ўхшаб "ку-ку"лашни талаб қилди. Хўроз яна кўнди, "ку-ку"лай бошлади. Орадан кўп ўтмай, бўрининг асил мақсади ошкор бўлди: "Эртага товуқлар каби тухум туғмасанг, сени ейман!" деди. Шунда хўроз фарёд солиб йиғлади: "Эйвоҳ! Кошки азон айтиб ўлиб кетганимда эди!" Аммо энди кеч эди. Мусулмон уммати ҳам бугунги биз кузатиб, ачиниб турган оғир аҳволга бирданига тушиб қолган эмас… Бинобарин, ечим аслиятга, яъни соф динга, асил мусулмончиликка қайтишдадир. ©️ Ҳафиз Абу Убай Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
6792Loading...
35
ДЎСТИМ... Бир хабар ол... 🎙Жавоҳир Халилжонов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
6555Loading...
36
#Кечинма Менинг мени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган дўстим бор. У менга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Бошқа дўстларим мени тарк этганида, риёкорлик қилганида ва ёки йиқилган дамларим ёнимга келишга иккиланиб, бурчак-бурчаклардан қарашиб турганида, у доим ийманмай ёнимга келади. Куйинма, дўстим, дейди, ҳаёт ўзи шунақа... Гоҳи алланарсадан норози бўлиб жаҳл отига минсам, тутақиб ўзимни беобрў қилсам, у менинг ҳовуримдан тушишимни кутиб туради. Роса ҳам пайтини билади-да, аста қулоғимга шивирлайди: бўлди, дўстим, барибир фойдаси йўқ... Кейин биз иккимиз олисларга кетиб қоламиз. Узоқ бир ерларга бориб ҳаммага тескари қараб ўтириб оламиз: "Қўявер, дунё ўзи шунақа!.." Ўша дўстим ким, биласизми? Ўша дўстим ⸺ ўзим! Сизнинг-чи, сизнинг ҳам шундай дўстингиз борми?.. Байрам Али •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
66810Loading...
37
#кечинма Бахтсизлик доно одам учун бошқача, нодон одам учун бошқача таъсирга эга. Донолар бахтсизликка учраганда қатъийлашади, энди нималар қилиш кераклиги ҳақида бош қотира бошлайди. Нодонлар эса бу пайтда ё ҳамдард излаётган бўлади ёки кўнглини ёзиш учун бирор эрмак қидираётган бўлади... Байрам Али •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
6003Loading...
38
Нимани истасак атрофда шуни кўрамиз, қадрдон... Атрофда кўрганларимиз қалбимиз истагини акс эттиради халос...‌‌ Назарингизни назорат қилинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
6271Loading...
39
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Демак бугунги кун бошланди! Янги кунга яхши орзу ниятлар билан қадам қўямиз! Орзу-ниятингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлиши керак. Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўз ўй-хаёлларингиз натижасидир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
6915Loading...
40
ЮРТИМ МАДҲИ ✍Гулжамол Асқарова 🎙Дилноза Кубаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
1 58212Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
ВАЛЕНТИН КУНИ • Америкалик телебошловчи Лари Кинг ёшлигини эслаб айтади: • Валентин кунида мени севадиган қиз менга узук совға қилди. • Мен ўша узукни ўзим севган қизга совға қилдим. • Кечқурун ўша узукни яқин дўстимнинг қўлида кўрдим. • Ундан узукни қаердан олганини сўрасам, у узукни севган қизи совға қилганини, дўстим эса уни ўзи севган қизига совға қилишини айтди. • Ўша дўстим севган қиз узукни менга совға қилган ва мени севадиган қиз эди. • Ўлиб кетсин бундай севги!... • Қайси биримиз хиёнаткор эканимизни билмадим... ©️ Абдулқодир Самарқандий саҳифасидан Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
АЁЛ ДУОСИ Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди: — Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти! Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман. Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли. Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман. Демак, уйим-жойим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман. Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
02:26
Video unavailableShow in Telegram
#ибрат "Индамаслар оламин сайр айладим..." Аслида ҳар куни ўлимни эслаб туришимиз керак. Шунда иймонимиз янада мустаҳкамланади, ёмон ишлардан кўпроқ тийиламиз, бу дунёга ҳирс қўймаймиз! Кўп-кўп ўлимни эсланг!!! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @HIDOYATLAR
Show all...
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди. Орадан бир неча кун ўтиб, уч киши келди. Улар ўзларини вафот этган савдогарнинг мерос оладиган ёлғиз ўғли деб даъво қилишарди. Қози уларни қозихонага чақиртирди ва текшириш учун бир доска илиб, деворга вафот этган ўша тожирнинг номини илиб қўйди. Кейин қози бояги уч йигитга қараб: “Ким шу номнинг ўртасига мана шу ўқни теккиза олса, ўша йигит меросни олади” деди. Биринчи йигит қўлига ўқни олиб, зарб билан отди. Ўқ мўлжалга тегай деди. Кейин иккинчи йигит келди. У ҳам ўқни зарб билан отди. Ўқ аввалги йигитникидан кўра нишонга анча яқин борди. Навбат учинчи йигитга келди. У ўқни қўлига олганда қўллари титради, юзининг ранги сарғайди, кўз ёшлари оқиб тушиб, юзларини юва бошлади. У қўлидаги ўқни бир четга улоқтирди ва: “Мен отажонимнинг номларига бу ўқни отолмайман. Мен меросга бу йўл билан эришгандан кўра ўша меросдан маҳрум бўлишни афзал биламан” дея қичқирди. Шунда қози у йигитга қараб: “Эй йигит, вафот этган кишининг ҳақиқий ўғли ва шаръий меросхўри сенсан. Булар иккиси эса, муттаҳам ёлғончилардир” деди. P.S.: Асл фарзанд отасининг номига тош отишга ҳам ҳазар қилади! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Show all...
00:16
Video unavailableShow in Telegram
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ Ассалом Азизларим, меҳрибонларим! Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим! Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак! Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим! Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз! Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз! Оила аталган нурли қўрғонда, Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз! Фарзандлар камолин кўриб яшангиз! Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз! Уйингиз тўрини нурга тўлдирган, Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз! Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин! Дераза ойнаси қиров бўлмасин! Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша, Хонтахта устига ғубор қўнмасин. Юз билан юзлашиб севиниб яшанг! Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг! Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар, Жаннат ифорига кўмилиб яшанг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
1 май — Халқаро табассум куни... БИРГИНА ТАБАССУМ: • меҳр ва одамийлик калитидир; • зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир; • уйда бахт, ишда муваффақиятдир; • берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар; • ҳориган инсонга ҳордиқ берар; • умидсизга қувонч ва ҳаёт бахш этар; • сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди; • муҳаббат кўпригини мустаҳкамлайди; • баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади; • садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар. Табассумга муҳтож одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг! Табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Show all...
00:50
Video unavailableShow in Telegram
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним, АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонггингиз муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
00:08