cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋

Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар

Show more
Advertising posts
5 946
Subscribers
+324 hours
-1197 days
-26430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ВАЛЕНТИН КУНИ • Америкалик телебошловчи Лари Кинг ёшлигини эслаб айтади: • Валентин кунида мени севадиган қиз менга узук совға қилди. • Мен ўша узукни ўзим севган қизга совға қилдим. • Кечқурун ўша узукни яқин дўстимнинг қўлида кўрдим. • Ундан узукни қаердан олганини сўрасам, у узукни севган қизи совға қилганини, дўстим эса уни ўзи севган қизига совға қилишини айтди. • Ўша дўстим севган қиз узукни менга совға қилган ва мени севадиган қиз эди. • Ўлиб кетсин бундай севги!... • Қайси биримиз хиёнаткор эканимизни билмадим... ©️ Абдулқодир Самарқандий саҳифасидан Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Show all...
АЁЛ ДУОСИ Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди: — Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти! Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман. Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли. Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман. Демак, уйим-жойим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман. Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
#ибрат "Индамаслар оламин сайр айладим..." Аслида ҳар куни ўлимни эслаб туришимиз керак. Шунда иймонимиз янада мустаҳкамланади, ёмон ишлардан кўпроқ тийиламиз, бу дунёга ҳирс қўймаймиз! Кўп-кўп ўлимни эсланг!!! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR
Show all...
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @HIDOYATLAR
Show all...
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди. Орадан бир неча кун ўтиб, уч киши келди. Улар ўзларини вафот этган савдогарнинг мерос оладиган ёлғиз ўғли деб даъво қилишарди. Қози уларни қозихонага чақиртирди ва текшириш учун бир доска илиб, деворга вафот этган ўша тожирнинг номини илиб қўйди. Кейин қози бояги уч йигитга қараб: “Ким шу номнинг ўртасига мана шу ўқни теккиза олса, ўша йигит меросни олади” деди. Биринчи йигит қўлига ўқни олиб, зарб билан отди. Ўқ мўлжалга тегай деди. Кейин иккинчи йигит келди. У ҳам ўқни зарб билан отди. Ўқ аввалги йигитникидан кўра нишонга анча яқин борди. Навбат учинчи йигитга келди. У ўқни қўлига олганда қўллари титради, юзининг ранги сарғайди, кўз ёшлари оқиб тушиб, юзларини юва бошлади. У қўлидаги ўқни бир четга улоқтирди ва: “Мен отажонимнинг номларига бу ўқни отолмайман. Мен меросга бу йўл билан эришгандан кўра ўша меросдан маҳрум бўлишни афзал биламан” дея қичқирди. Шунда қози у йигитга қараб: “Эй йигит, вафот этган кишининг ҳақиқий ўғли ва шаръий меросхўри сенсан. Булар иккиси эса, муттаҳам ёлғончилардир” деди. P.S.: Асл фарзанд отасининг номига тош отишга ҳам ҳазар қилади! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Show all...
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ Ассалом Азизларим, меҳрибонларим! Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим! Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак! Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим! Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз! Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз! Оила аталган нурли қўрғонда, Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз! Фарзандлар камолин кўриб яшангиз! Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз! Уйингиз тўрини нурга тўлдирган, Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз! Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин! Дераза ойнаси қиров бўлмасин! Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша, Хонтахта устига ғубор қўнмасин. Юз билан юзлашиб севиниб яшанг! Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг! Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар, Жаннат ифорига кўмилиб яшанг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
1 май — Халқаро табассум куни... БИРГИНА ТАБАССУМ: • меҳр ва одамийлик калитидир; • зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир; • уйда бахт, ишда муваффақиятдир; • берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар; • ҳориган инсонга ҳордиқ берар; • умидсизга қувонч ва ҳаёт бахш этар; • сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди; • муҳаббат кўпригини мустаҳкамлайди; • баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади; • садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар. Табассумга муҳтож одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг! Табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Show all...
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним, АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонггингиз муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Show all...