379
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
📎Андижон вилояти Улуғнор туманидаги "Бобуршоҳ" фермер хўжалигида азот ўзлаштирувчи бактерия суспензияси (БИОАЗОТ) билан буғдой уруғлиги қайта ишланиб, экишга тайёрланаяпти.
📎Бу усул кейинги вақтларда Ўзбекистон фермер хўжаликлари орасида аста оммалашиб бормоқда. Бу усул, ҳосидорликни оширишдан ташқари, шунингдек, тупроқнинг унумдорлигини оширишга катта ёрдам беради.
📎Уруғ билан ерга тушган бактерия ҳужайраси тупроқда оқсиллар, витаминлар ва бошқа озуқа моддаларнинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Тупроқнинг ғовакдорлиги ортади. Тупроқда ҳаво айланиши шароити яхшиланади.
ҚУРТСИЗ ВА ДОҒСИЗ ПОМИДОР
Жиззах вилояти, Зомин туманининг олис тоғли Тоғтерак қишлоғида кимёвий ўғитларсиз етиштирилган помидор.
Қурт ва доғлар деярли йўқ, помидорлар силлиқ.
Нурбек Тошниёз орқали Бахтиёр Расуловнинг биоазотидан экиш даврида бир марта фойдаланган эдим.
Меҳнати сингган барча акаларимизнинг илмларини Аллоҳ зиёда қилсин, Ўзи мададкор бўлсин!
Бахтиёр Расуловга алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Ҳар йили қурт тушиб, ҳосил бу даражада бўлмасди. Биоазотдан фойдаланишни сизларга ҳам тавсия қиламан. Барча ўсимликлар учун фойдали, энг муҳими заҳарсиз.
Наманган вилояти Поп туманида буғдой "БИОАЗОТ" биологик ўғити билан қайта ишлаб экилди. Ака-ука фермерлар Зафар ака ва Фахриддин Йўлдошевлар бир неча йилдан бери биологик усулда ҳосил етиштиришни татбиқ этишмоқда.
📎Биологик усул арзон ва самарали ҳисобланади. Ҳаражат 4-5 марта қисқаради. Лейка кўтарган киши Зафар Йўлдошев...
📎Наманган вилояти Поп туманида буғдой "БИОАЗОТ" биологик ўғити билан қайта ишлаб экилди. Ака-ука фермерлар Зафар ака ва Фахриддин Йўлдошевлар бир неча йилдан бери биологик усулда ҳосил етиштиришни татбиқ этишмоқда.
📎Биологик усул арзон ва самарали ҳисобланади.
✅Экишдан аввал уруғликнинг микробиологик ўғитлар билан ивитилиши (қайта ишланиши) деҳқончиликда катта аҳамиятга эга. Биоўғит таркибидаги микроорганизм штамми уруғ сиртига ёпишади ва тупроққа тушиши билан кўпая бошлайди. Шу орқали илдизни (вегетация даврида эса ўсимликни) турли касалликлардан ҳимоя қилади, ўсиш ва ривожланишни кучайтиради, ҳосилни ошишга ёрдам беради. Штаммлар билан ишланган ўсимликнинг иммунитети юқори бўлади.
✅Ҳозирда буғдой экиш мавсумида уруғларни микробиологик ишлаш муҳим жараён ҳисобланади. Микроорганизмлар орасида азот ўзлаштирувчи Azotobacter chroococcum турига мансуб бактериялар Ўзбекистонда кенг қўлланилмоқда. Бу бактериялар асосида "БИОАЗОТ+" биологик воситаси мавжуд.
✅Azotobacter chroococcum бактерияси ҳаводаги азотни ўсимликка биологик ҳолатда етказиб беради (биологик озуқа);
✅Уруғларни тез унишига ёрдам беради ва ўсимлик иммунитетини кўтаради. Ўзига хос иммуномодулятор бактерия ҳисобланади;
✅Тупроқ унумдорлигини тиклайди, тупроқларни ғовакдор қилади.
📎Кейинги кунларда дуккакли экинларда вирус ва замбуруғли касалликлар авж олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бир-бирига ўхшаш симптомлар учрамоқда. Айрим белгилар вируслар, яна айримлари эса замбуруғларга хос келмоқда. Мантиқан олиб қаралса, ўсимлик оғир касалланган ҳолатда.
📎Касаллик кенг тарқалишининг асосий сабаби ўсимлик иммунитетининг пасайиб кетиши. Яъни, ўсимлик касаллик ва ҳашаротларга қаршилик қила олмай қолади. Бу ҳолат, асосан, озуқа (N, P, K) ва бошқа моддалар яхши ўзлашмаганидан келиб чиқади.
📎Касалликни биологик усулда комплекс озиқлантириш орқали тўхтатиш мумкин. Батафсил маълумотни @bioazot телеграмидан олишингиз мумкин.
✅Тўлиқ озиқланмаган ғўзанинг кўсаги шундай бўлади. Бу ҳолатга олиб келган сабаблар кўп, лекин энг асосийси шундайки, ўғит ўсимликка ўзлашмаган. Мана шу ҳолатнинг олдини олиш учун чинбарг чиқаргандан биринчи сувгача ғўза ўртача 2-3 марта баргидан комплекс озиқлантирилиши лозим. Ушбу комплекс таркибида: 1) стимуляторлар; 2) NPKнинг минимал фони; 3) Биологик воситалар бўлиши ғўзанинг ривожланишини кескин кучайтиради. Натижада, жараён ўртача 1-2 ҳафтага тезлашади, ҳосил элементлари ҳосил бўлиши кўпайди, шона тўкиши кескин камаяди ва кўсак йирик бўлади.
✅Иқлим ўзгаришлари шароитида илдиздан озиқлантиришнинг аҳамияти камайиб бормоқда. Ғўзанинг ривожланиш босқичлари узилиб, секинлашиб бормоқда. Бунга кейинги постларда батафсил тўхталиб ўтамиз.
✅Қўшимча маълумотлар @bioazot манзилида.
📎Кейинги вақтларда экинларда вирусли касалликлар жуда авж олиб бормоқда. Шулардан бири ловия баргларида сариқ мозаика вирусининг пайдо бўлишидир (суратдагиси илк босқичи). Асосан, ҳашаротлар ёрдамида бошқа дуккакли экинлардан тарқалади.
📎Касалликнинг эрта босқичида биологик усулда даволашнинг самараси юқори. Бундай касаллик кузатилган далаларда кейинги мавсумда уруғлик биологик воситалар билан ишланиб экилиши тавсия этилади.
📎Қўшимча маълумотни @bioazot манзилидан олишингиз мумкин.
🇺🇸 В США создали автономного робота Laserweeder, который обнаруживает сорняки с помощью ИИ и уничтожает их лазером
————
Зачем вообще нужен такой робот с ИИ, если есть химикаты? Дело в том, что сорняки адаптируются химикатам, и с каждым годом их воздействие становится всё менее эффективным.
Цена вопроса — $1.2 миллиона. Производитель заявляет, что робот окупится за 1.5-2 года.
❗️Технология искусственного интеллекта
Наши каналы: 👇👇👇
💻 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Биологик озиклантирилган мош даласи. Минерал ўғитлар берилмаган. "Биоазот" биосуспензияси билан баргидан бир марта озиқлантирилган. Мош уруғчилигини йўлга қўймоқчи бўлган ҳамкасбимиз Зафаржон Зияев алоҳида миннатдорчилик билдириб алоқага чиқибдилар.
Институтимизнинг Фарғона вилояти Бағдод туманидаги тажриба базаси.
Ким мош ёки иккинчи экин эккан бўлса бемалол алоқага чиқаверсин, биоўғит бор.
Ғўзада учрайдиган CLD (Cotton leafroll dwarf) вируси симптомлари. Бизда ҳам кузатилаётган эмиш...
✅Фарғона вилояти Олтиариқ туманида биологик усулда озиқлантирилган узум.
✅Азот ўзлаштирувчи ва ўсимлик гормонлари ҳосил қилувчи Azotobacter chroococcum бактерияси асосидаги микробиологик ўғит билан баргдан озиқлантирилган (27.07.2023 куни олинган сурат).
✅Касалликлар тушмаган, иммунитети юқори ва соғлом.
✅Фарғона вилояти Олтиариқ туманида биологик усулда озиқлантирилган узум.
✅Азот ўзлаштирувчи ва ўсимлик гормонлари ҳосил қилувчи Azotobacter chroococcum бактерияси асосидаги микробиологик ўғит билан баргдан озиқлантирилган (27.07.2023 куни олинган сурат).
Ўлаётган ғўза эди.
Барги ва илдизига касаллик тушган (фузариоз вилт ва илдиз чириш). Ниҳол реанимацияда - комада эди. Иммунитетни ҳосил қилувчи моддалар (метаболитлар)ни ҳосил қилишга ҳоли йўқ эди.
Фарғонанинг Бағдодидаги дала эди. Ўзимизнинг тажриба базамиз эди.
Биринчи вазифа - ниҳол ўзи ҳосил эплолмаган иммунитетни ташқарида (пробиркада) ҳосил қилиб, сўнг биологик озуқа билан баргидан даволанди (озиқлантирилди ҳам).
Орадан икки ой ўтди. Сурат ва видеода соғайган, ҳосилга кирган ғўзани кўриб турибсиз. Кўринишидан ҳаммаси оддийга ўхшайди. Лекин ичида бир янгилиги бор, юқорида ёзганимдек, иммунитет ғўзадан ташқарида ҳосил қилинган. Ғўза бирдан куч олган, танасидаги икки касаллик (буларнинг вабоси, ўлати)дан қутулган (баргларига қаранг, доғ йўқ).
Бу дегани, илмий тилда, иммун метаболизми ўсимлик тўқимасидан ташқарида ҳосил қилиш биотехнологияси. Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги пахта ҳосилдорлигини янги усулда ошириш мумкин, дегани. Қурғоқчиликда ғўзадан (халқ тилида пахта) яхши ҳосил олиш мумкин, дегани.
https://www.tandfonline.com/doi/abs/10.1080/03650340.2011.590134
2012 йилда ҳинд олимлари эълон қилган қизиқ бир тадқиқот эътиборимни тортди. Ғўзада учрайдиган фузариоз вильт ва илдиз чиришига қарши аввалги постда эслаб ўтилган Azotobacter chroococcum бактерияси даво бўлиши аниқланган. Шунингдек, помидор касалликларида ҳам шу бактериядан фойдаланишнинг самараси юқори бўлиши исботлаб берилган.
Маълумот учун айтиб ўтишим лозим, Azotobacter chroococcum бактерияси асосан тупроқда учрайди ва ўсимликларнинг илдиз қисмида яшайди. Қизиқ-а?!
https://onlinelibrary.wiley.com/doi/abs/10.1111/1744-7917.13190
Бугунги кунда фермерлар энг кўп берадиган саволларидан бири: "кўсакқуртига қарши қандай курашсак бўлади?"
Кўсакқурти (Helicoverpa armigera)га қарши бир қатор кимёвий ва биологик воситалар тавсия этилади. Бу усулларнинг ҳаммаси бевосита кўсакқуртининг нобуд бўлишига олиб келади. Шу йилнинг бошида хитойлик олимларнинг эълон қилган тадқиқотида эса ғўзани тупроқ бактерияси Azotobacter chroococcum билан озиқлантириш орқали ҳам кўсакқуртни кескин камайтириш мумкин экан.
Мазкур бактерия кўсакқуртига таъсир этмайди, балки ғўзанинг кўсакқуртга қарши иммунитетини кчайтириб беради. Натижада, кўсакқурти ғўзада ривожлана олмайди. Бундан ташқари, Azotobacter chroococcum ўсимликлар учун биологик азотнинг манбаси ҳисобланади. Шу усулда озиқлантирилган ғўзанинг ҳосили юқори бўлиши исботланган.
Repost from Олимлар минбари
#илм_фан
Ғўза касалликларига қарши курашда янги биотехнология
☄️Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти лабораторияси мудири, биология фанлари доктори Бахтиёр Абдуғафур ғўза касалликларига қарши курашда янги биотехнология яратилди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида маълум қилди.
✔️Ушбу тажриба Фарғона вилояти Бағдод туманидаги ғўза майдонларида ўтказилиб, яхши самара берган.
🌐Мутахассиснинг таъкидлашича, яна 5-10 йилда бутун дунёда ғўзани парваришлашда мазкур тажрибадан фойдаланилади.
@olimlar_minbari
📝Ўсимликларнинг энг муҳим қисмларидан бири ўсув нуқтаси. Айнан шу ерида ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини белгилаб берувчи фитогормонлар ҳосил бўлади. Улар орасида энг машҳури--индол-3-сирка кислотаси (ауксин).
✅Ноқулай шароитда ўсимликда индол-3-сирка кислотаси синтезланиши камаяди. Натижада ўсимликнинг умумий ривожланиши ортда қолади.
