cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Yaasin_uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Конимех тумани "Мих Ота" жомеь масжидининг Yaasin_uz телеграмдаги расмий канали 🌐https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w ©Каналдан маълумот олинганда манбани кўрсатинг! @Yaasin_uzbot

Show more
Advertising posts
565
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Дуо Ҳалол ризқ ва чиройли амал талабида ўқиладиган дуо Дуонинг арабча матни: اللهمّ ارزقني طيّباً واستعملني طيّباً. Ўқилиши: Аллоҳуммарзуқний тоййибан вастаъмалний тоййибан. (солиҳа) Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир. Файзул қодир 5 ж. 438 – бет. @Yaasin_uz
Show all...
👍 1
01:35
Video unavailableShow in Telegram
#Jumasuhbati ALLOH BARCHA NARSADAN XABARDOR ZOT Konimex tumani bosh imom xatibi Rahmatulloh domla Yandashev @Yaasin_uz
Show all...
👍 2
Мусибатлар, шу жумладан, ўлим ҳам ҳаётнинг бир парчасидир; улар табиий ва муқаррар ҳодисалардир. Инсон кулфатга умуман дуч келмаслиги учун йўқ бўлиши керак. Чунки мусибатлар ўзгариш ва бузилиш хусусиятига эга нарсаларнинг эврилишига асосланади. Агар дунёда бузилиш, чириш бўлмаганида эди, борлиқ ҳам бўлмасди. Мусибатлар рўй бермаслигини исташ борлик ва йўқлик қонунияти бўлмаслигини исташдир. Бунинг эса асло иложи йўқ. ал-Киндий. @Yaasin_uz
Show all...
👍 3
Солиҳ фарзанд тарбиялаш услублари, уларга Аллоҳ кўриб турганини ўргатиш Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтади: «Уч ёшлик пайтимда кечалари бедор бўлардим. Шундай пайтларда тоғам Муҳаммад ибн Савворнинг намоз ўқиётганини кўрардим. Тоғам бир куни менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қилмайсанми?» деди. Мен: «Уни қандай қилиб зикр қиламан?» дедим. Тоғам: «Тўшагингда ёпиниб ётган Ҳолингда тилингни қимирлатмасдан, қалбинг билан уч марта «Аллоҳ, мен билан бирга. Аллоҳ, мени кўриб турибди. Аллоҳ ҳолимни билиб турибди», деб айт», деди. Мана шу сўзларни бир неча тун айтиб юрдим. Кейин бу ишимни тоғамга билдирдим. У: «У сўзларни ҳар кеча етти марта айт», деди. Шундай қилдим. Бироз вақт ўтгач, тоғамга буни маълум қилдим. Тоғам: «У сўзларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен айтиб юрдим. Натижада бу сўзнинг ҳаловати қалбимга ўрнашиб қолди. Бир йилдан сўнг тоғам: «Сенга ўргатганларимни ёдлаб ол ва то қабрга киргунингча доим айтиб юр. Чунки у сўзлар сенга дунё ва охиратда фойда беради», деди. Мен уларни йиллар давомида айтиб юрдим ва улар сабаб ички ҳаловатга эришдим. (Орадан вақтлар ўтиб) тоғам бир куни менга: «Эй Саҳл, Аллоҳ ким билан бирга бўлса, уни кўриб турган бўлса, унинг кузатувчиси бўлса, ўша одам Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қила оладими?! Бас, гуноҳ қилишдан сақлан», деди. Тоғамнинг бу сабоқлари менга фойда бериб, ёлғиз қолган чоғларимда ҳам гуноҳга қўлим бормайдиган бўлиб қолди... Қуръон ўқишни ўргандим. Олти ёки етти ёшга етганимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. @Yaasin_uz
Show all...
👍 4
Repost from Muslim.uz
Photo unavailableShow in Telegram
ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ – ЖАННАТ! #Янги_лойиҳа 🗣Muslim.uz порталида “Ҳаж – 2024” мавсуми арафасида “Ҳажнинг мукофоти – жаннат!” номли янги рукн иш бошлади. Янги лойиҳада 🟢ҳажнинг фазилати ва 🤲уни бажаришга қодир бўлган 🌙мўмин-мусулмонларга ваъда қилинган ажру мукофотлар, 🕋🌙 ҳажнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари ҳақидаги туркум суҳбатлар, ❔ шаръий савол-жавоблар, ⚡️ сара мақолалар, 🔖турли қўлланма ва 📢 сўнгги янгиликлар бериб борилади. ☪️Ушбу дастурларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етук уламолари ва малакали мутахассислари фаол иштирок этади.
Ҳаж ибодати тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”, дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
🕋 Мабрур ҳаж – риё ва гуноҳ ишлардан холи бўлган, сахийлик ва ҳусни хулқ ила адо этилган ибодат экани, ушбу улуғ амални бажарадиган одам жаннатга эришиш учун мислсиз катта имкониятга эга бўлиши баён этилган. 🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
Repost from Yaasin_uz
00:14
Video unavailableShow in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». Табароний ривоят қилган. @Yaasin_uz
Show all...
🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔴#Namoz vaqtlari KONIMEX NAMOZ VAQTLARI:         17-23-May BOMDOD:              04:40 PESHIN:                 13:00 ASR:                        18:20 SHOM:                    20:05 XUFTON:                21:40 Alloh taolo bunday marhamat qiladi: إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا "Albatta, namoz mo‘minlarga vaqti tayin etilgan va (farz deb) bitilgandir. (Niso surasi, 103-oyat). @Yaasin_uz
Show all...
АЛЛОҲНИНГ ДУШМАНИ Кунларнинг бирида Абу Жаҳл бир тўда одамлар олдидан ўтиб қолди. Улар озғингина, бўйлари ҳам пасттаккина бир киши атрофида давра бўлиб олишган эди. Бу нимжон йигит Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бўлиб, у гўзал Каломни гўзал овозда тиловат қилар эди: «Раҳмоннинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, “салом”, дейдиганлардир» (Фурқон сураси, 63-оят). Куфр ва ширкнинг бошлиғи Абу Жаҳл дарҳол Абдуллоҳга қарши чиқиб уни тўхтатиб қолиш учун уринди ва дарғазаб бўлди ва жаҳли чиқиб: – Ҳой қуриб кетгур ибн Масъуд! Ҳой Умму Абднинг ўғли! Токайгача бизларнинг иттифоқчилигимиз ва аҳиллигимизга рахна соласан?! Яхшилаб таъзирингни бериб қўймасам, ҳалибери тийилмайсан шекилли! – деб камон билан уриб бошини ёрди. Абдуллоҳ эса ўта вазминлик ва оғир-босиқлик ила ҳаммани лол қолдирадиган даражада шижоат билан Абу Жаҳлнинг кўкрагига бир мушт тушириб, юзига тарсаки тортиб юборди. Абу Жаҳл бақириб юборди: – Ҳой, қўй боқар! Сен энди мендан қутула олмайсан! – Ҳой Аллоҳнинг душмани! Сен ҳам бу қилган ишинг учун қутула олмай қоласан! – жавоб қайтарди Абдуллоҳ. Кунлар ўтди. Бу икки хусуматчилар Бадр жангигача учрашмади. Ўша куни Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Бадр жангида ярадорлар орасини айланиб юрар экан, Абу Жаҳлни топиб олди. Унга анча вақт қараб турди. Сўнг кўкрагига тиззасини қўйиб чўккалади ва: – Эй Аллоҳнинг душмани! Аллоҳ сени хор қилибди-ку! – деди. – Бу сенмисан, ҳой қўй боқар? Сен ҳам одам бўлиб қолибсан-да?! – Мана энди мусулмонларга қилган ёмонликларинг эвазига Аллоҳ сени хор қилибди! Мана, энди дунё азобини тотиб кўр! Ҳолбуки, охират азоби яна ҳам қаттиқроқ ва улкан азоблар бордир! – деб қиличини солди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Yaasin_uz
Show all...
1
Repost from Muslim.uz
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ
🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.
☪️ Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.
🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 1
00:35
Video unavailableShow in Telegram
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. @Yaasin_uz
Show all...
👍 2