cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇 https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

Show more
Advertising posts
8 041
Subscribers
-2324 hours
-967 days
+13230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
.... Энг кўп ОРЗУ қилган нарсангни ярат!  Ярата олмасанг сотиб ол!  Сотиб хам ололмасанг ЎҒИРЛА!!!  - қамалгунингча у СЕНИКИ бўлади!!!... Ўшанда 10 ёшда эдим. Мактабимиз бозор яқинига жойлашганлиги учун уйга қайтиш ва мактабга келишга бозор оралаб ўтиб келардим. Бозор гавжум,бир-бирига қулоқ солмайдиган харидорлар ва сотувчиларнинг чинқириғи билан авж! Ўшандай кунларнинг бирида бозорнинг четроғида, мактабимизга яқин жойга бир ажойиб дўкон очилди. Янги дўконлиги учун ўқувчилару-ўқитувчилар,чолу-кампирлар билан тўлди. Табиийки биз болаларни хам эътиборимизни тортди. Икки-уч кун ўтгач,одамлар оқими камайиб,бу дўкон хам бошқа дўконлардек бўлиб қолди. Энди мен хам бу ерга киришим,томоша қилишим мумкин эди. Шундай кунларни бирида мактабдан қайтиб,дўкон ичига кириб томоша қилаётган хам эдимки,кўзим бир ажойиб нарсага тушди. У шунчалик чиройли,юзи ялтираган,менинг ёшимга мос эдики,анча вақт кўзимни узмай қараб қолдим. Биринчи марта бу нарса ўзимники бўлишини астойдил ОРЗУ қилдим!!! Уйга келдим хаёлимда шу! Овқатлансам хаёлимда шу! Ухласам тушимда хам ўша нарса! Аммо афсус у меники эмас!... ...Мактабга бордим. Синфхонага кирсам,хамма болалар синфдошим Алишерни ўраб олган. Алишерни дадаси махалламиздаги энг бой одамлиги,шунинг учун хам ягона ўғли бўлган синфдошимга "оғзидан чиққан" нарсани мухайё қилиши сабабли у хар куни бир янги нарса олиб келиб бизга мақтанарди. У билан унча келишмасдим. Мақтаниши,гердайиши ёқмасди. "Бугун нима янги нарса олиб келибди экан?" деб ўйлаб у томонга қарадим. Қарадимда юрагим ғалати бўлиб кетди. Мен ОРЗУ қилган нарса Алишерни қўлида турарди! - Дадам кеча менга мана буни олиб келибдилар! Бир тийинга қиммат нарса! Шуни ўрнига " Лего " олиб келмапсиз деб роса жанжал қилдим!- деди Алишер гердайиб... ...Эҳ бир кам дунё! Сен болалигимда хам,хозир хам шунақасан! Ночорларга ОРЗУ бўлган нарсани,бойнинг қўлига ЎЙИНЧОҚ қиласан!... ...Орадан неча кун ўтди билмадим. ОРЗУЙИМ кун сайин кучайиб бораверди. Бир кеча туш кўрдим.Тушимда дадам менга шу нарсани совға қилибдилар! Уйимиздаги холатни яхши билганлигим учун "Барибир олиб бермайдилар" деб юргандим. Бугун чидолмадим "дардимни" онамга айтдим. Биз шунақа эдик, дадамни қараши,салобати босарди.Хеч нарсани улардан сўрай олмасдик,онамга айтардик! Кутган жавобимни олдим... Мактабга йиғлаб кетар эканман дадамни ёмон кўриб кетдим! Бир кунгина Алишерни дадаси дадам бўлиб қолишини астойдил хохладим!... ...Дўконга кириб ОРЗУйимга анча вақт қараб қолдим. Дўкончи чалғиганидан фойдаланиб сумкамни очдимда,уни тез олиб сумкамга солдим! Дўкондан ўқдек отилиб чиқиб кетдим. Сумкамни махкам қучоқлаб қўрқув ва йиғи аралаш қочиб борар эканман, "хозир тутиб олади! Ушласа ўлдиради" деган хаёл тинчлик бермайди. Ана ушлади! Елкамга қўл тегиб, қаттиқ ушлади! Кўзларимга ёш аралаш: - Илтимос урманг амаки!-деб кўзларимни чирт юмиб ортимга бурилдим. Кўзимни очиб қарасам дадам! - Нега югуриб юрибсан кўчага?! Нега йиғлайсан?! Яна боллардан калтак едингми?! Эркак бўл ўғлим! Хеч қачон йиғлама,-дедилар. Уйга тезроқ боришимни айтиб,ишга кетдилар!... ...Уч кун халоватим бўлмади! Уч кун ухламадим! Уч кун дадамни эшикдан важохат билан кириб онамга қарата " Қани ўғри боланг! Олиб кел олдимга " деб бақиришини,кейин ўлгунимча дўппослашини кутдим! Уч кун уйдан хайдалишимни кутдим! Абгор бўлдим. Фақат кечаси хамма ухлагач,чироқ ўчирилгач сумкамни очаманда ОРЗУйимни хидлайман холос. Янгилигидан ундан ажойиб хид таралади. Охир чидолмадим. Хар кун ўлгандан бир кун ўлган яхши деганларидек бир кун кечки овқатга ўтирган вақтимиз йиғлаб юбордим. Бурчакка тик турганча йиғлаб хаммасини айтиб бердим. Қахр билан қараб турган дадам: - Олиб кел менга уни!-дедилар. Сумкамни очдимда ОРЗУЙИМНИ чиқариб дадамга бердим. Бу  - юзига қалпоқли бир бола қўрқинчли махлуқни елкасига миниб олган расми бор Худойберди Тўхтабоевнинг " Сариқ девни миниб " китоби эди!......
2922Loading...
02
​​Хозир қулоғим остига шапалоқ тушишини кутиб турган хам эдимки онам билан дадам бирдан кулиб юборишди! Маълум бўлишича онам мени "дардимни" дадамга айтгач олиб бермасликларини билиб йиғлаб кетганимдан кейин,орқамдан дадамни юборган эканлар. Дадам дўконга бориб энди кирмоқчи бўлганларида мен отилиб дўкондан чиқиб кетибман. Сотувчи ортимдан қувмоқчи бўлганида эса дадам китобни пулини берибдилар. Улар мендан бир нарсани  - айбимни бўйнимга олишимни кутишган экан холос! Шундан кейин отам менга бир гапни айтдилар: - Ўғлим,ўғирлик энг жирканчли одат! Агар бирор нарсани астойдил хохласанг уни ўзинг ярат! Ярата олмасанг ишлаб пул топиб сотиб ол! Аммо хеч қачон ўғирлама!!! Менинг биринчи ва охирги ўғирлигим шу билан якунланди! Бугун ўғлимга китоб олиш учун китоб дўконига кирар эканман ўша таниш ҳид димоғимга урилди. Янги китоб ҳиди! Абдулла Омон
2962Loading...
03
ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ 31 - М А Й 🎉 ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊 https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
5367Loading...
04
🙋🏻‍♀️ DIQQAT TELEGRAMDA MUHIM YANGILIK ‼️‼️‼️ ✨Bir oydan beri bu kanalga qo'shildimu uyimda changdan asar, qozon tovog'imda chirk qolmadi .. 🤷🏻‍♂️Erim hayron nega xojatxonaga tuz quyiladi ❓ 🧴Bolalar yog'ini nimaga oynaga surish kerak ❓ 👀Gugurt bilan dazmolni tozalasa bo'ladimi. ❓ 🛁 Rakvinadagi noxush hidga askarbinka ⁉️ ☝🏻Bularning barchasiga ushbu kanalda javob topasz. 🦸‍♀️Ehtiyot bo'ling bu kanalga qushilganlar super oyi bo'lish xavfi bor 😉Tag'in menga o'xshab boshqalarga aytib yurmang 👇👇👇 Hamkor kanalimiz kiring👍👇👇 https://t.me/+Fa5-Gh9vejVlM2Ni https://t.me/REKLAMABULM https://t.me/REKLAMABULM
3550Loading...
05
Дунёда гўзал туйғулар бор...Бу туйғулар бизни янада юксакроқ, гўзалроқ, самимийроқ қилади.Бутун дунё кўзингизга янгидай... Кўнглингиз бутун оламдай...Бир бирингизга меҳрли эканингизни, суюкли эканингизни билдиришдан ажойиб нарса йўқ😉 Барчангизга шундай туйғулар ҳамроҳ бўлсин, азизлар!!!😘🤗🙋🏻‍♀️
9925Loading...
06
-Мени тиргагим бўлмаган. Шукр мана шундай ёруғ кунларга чиқар эканман. Қизим сен ҳам кўп сиқилма бари олдинда Бувимни айтиб берган аччиқ қисматлари менга оз бўлсада куч бўлди. Мақсади йўқ бир қўрқоқ қиздан, ҳаётда ўз ўрнига эга инсон бўлишга иштиёқ уйғонди. 🌿🌿🌿 -Сумбула, кеча нега ўзингни билмай қолдинг? -Қайдам, об ҳаво таъсиридан бўлсА кераК. -Сен мендан нимадирларни яшириб юрасанеэе -Сара бу гапларни қаердан оласиз? -Юз кўзингдан. -Айтганча ярашиб олдизми? -Аллақачон, бизни аразимиз узоққа бормайди. -Тўй қачон? -Бўладида, энди ўқишга кирдимку, ҳали бола боа, қайнона қара, хоҳламайман. Менга шу ҳолатим яхши. Хўжайин йўқ, ўзимга бек ўзимга хон дегандек -Балки, мен эркинлик нималигини билмайман, сиз айтаётганларингиз ҳудди эртакдек. -Хахахааа гапниям оласанда. Ундан кўра конспектимни ёзиб берақол, илтимос. Сарвара менга мўлтирабгина қаради. -Нега, ўзиздаям вақт кўпку. -Шер билан тоққа бормоқчимиз. Уни бемалол айтган гапидан ғалати бўлиб кетдим. -Ахир бу... -Сенам муллаликни бошлама фақат. Анави Диля ҳам харом, у , бу бошимни оғритиб ташлади. Биз шунчаки айланишга борамиз. Шер ҳам ҳали ақлини еганича йўқ. Тўйдан кейинги ишлар, тўйдан кейинга қолдирилган. -Мен аслида бу маънода айтмоқчи эмасдим -Биламан гўзалим, сенда бошқа савол туғилмасин деб айтиб қўяқолдим. Сарвара билан биз икки хил дунё эдик, у очиқ, сочиқ кийинадиган замон билан ҳамнафас юрувчи қиз бўлса, мен йигитлардан узоқда юрувчи, кийимлари ҳам сипогина қиз эдим. Кўчада юрганимизда нечтаси Сарага қичима гаплар отиб кетишар, Сара ҳам бунга жавобан куракда турмас сўкишлар билан сийларди. Ҳаво жуда очиқ, одамни баҳри дилини очади, сочимни бирозгина ёйилган ҳолида жингалак қилдим, кийимларимни бир-бирига мослаб кийиб чиққанман. Қаймоқранг қандайдир менга ўзгача жозиба бағишлайди. Ростини айтсам анави йигитни кўрганимдан бери ўзимга бироз эътибор берадиган бўлибман. Кўнглим сезганми бугун яна уни кўрдим. Ўзига ярашган кийимда жуда кўркам эди. Менга кўзи тушиб йўлини мен томон бурди. -Яхшимисиз? Кеча роса ҳаммани қўрқитдингиз. Йигитизниям ўтакаси ёрилди. -Йигитим? Унга тушунмай қарадим. -Ёниздаги йигит. -У курсдошим. Негадир бу йигитга йигитим йўқлигини билдирмоқчи бўлдим. Нақадар аҳмоқман. -Докторга кўриндингизми? Бу ҳолат билан ҳазиллашиб бўлмайди. -Ҳаммаси жойида, ёшликдаги травмалар баъзан ҳуруж қилиб қолади. У менга ҳайрат ила қаради. -Сиздаяааа. -Ҳа шундай. -Муҳими яхши экансиз, исмим Шердор. У менга қўлини узатди. Мен эса бу ҳолатда унга қўлимни узатолмасдим. -Исмим Сумбула. Ғалати туйилиши мумкин, лекин... Мен йигитлар билан қўл бериб кўришолмайман. Рахмат ёрдамиз учун. Гапларни автоматдай айтдимда ёнидан тезда узоқлашдим. У мен ҳақимда нима деб ўйласа ўйласин. Бу муносабатни бошланмасидан тугатган афзал. Давоми бор...
9493Loading...
07
Болалар катта бўлиб борар, шунга яраша юмушлар ҳам кўпайиб борарди. Қайнонам мени бир зумга бўш қўймасди. Озиб кичрайиб кетгандим. Акам эса армияга кетиб шу билан қайтмади. На ўлигини,на тиригини хабари бор. Менинг энг катта армоним акам бўлиб қолди. Қайнонам менга қўшимча равишда пахта ердан ер олиб берди. Ҳудди сени қайнонанг қилгандек. Эрта саҳар туриб сигир соғиб сутини болаларга , ўзимизга нонушта тайёрлардим. Қайнонам нима қилган биласанми? Мен юмишларни бўлгунимча ҳар кимдан қолган косадаги сутни тагини ҳаммасини бир қилиб бир косача тўлдириб қўярди. Мени эса ўшандан бошқа нонуштам бўлмасди. Ўзига тўқ хонадонда ҳаммаси ўлчовли эди. Энг алам қиларлиси мен сигир, бузоқларни соғиб овқатини бериб келгунимча бирорта болам тагини булғаса қайнонам кўрпачаларни устма уст ташлаб икки учтасини атайин расвосини чиқариб қўярди. Силлам қуриб тозалаб дорга ташлаб далага чиқардим. -Менда бола йўқ эди , аммо таниш ҳолат. -Бу кунлар ҳали ҳолва экан. Бир куни биласанми нима бўлди? Қайнонам меҳмон келади дея ҳамма ерни чинни чироқдек тозалатди. Меҳмон эса... Эрим бир раққосани етаклаб келди. -Бугун бизга никоҳ ўқилади. Шу уйда тўй қилиб Азимага уйланаман. Қўлимдан супурги тушиб кетди. -Нима? -Ўчир овозингни, бор овқат қил. Гўштни аяма, қозон кабобни тобида қилиб пишир. -Кетади бу... -Сен ким бўпсанку буйруқ берасан. Ўзинг бир етимча бўлсанг Эрим юзимга тарсаки тортиб юборди. -Бор айтганимни қил. Бўлмаса бу уйдан йўқоласан. Кўзларимдан тинмай ёш оқарди. Ўшанда юрагим парча-парча бўлиб кетди. Илк бора ўлгим келганди. Биргина умидим бобонг эди. Бобонгни деб бу уйда ҳаммасига чидардим. Лекин ундан олган жавобим шу бўлди. Йигирма ёшимда бобонг бошимга иккинчи хотинни етаклаб келганди. Энди бувимга қўшилиб мен ҳам йиғлай бошладим. -Наҳотки буви, ахир бобом сизсиз туролмайдиларку? -Қизим бу кунга осонликча етганим йўқ. Ўша куни раққоса бизни уйда қолди. Қайнонам бир оғиз қаршилик қилмадилар. Мени эзилаётганимдан ҳурсанд эдилар гўё. Болаларимни қучганча йиғлаб тонг орттирганман. Азима ўзини кўз кўз қилар бобонгни бошини айлантириб олганди. Пули кўп бўлган бобонг босар тусарини билмай қолганди. Ўн йил умрим турли хил аёллар билан бобонгни бўлишиб ўтди. Кейин парво қилмай қўйдим. Билсам ўзимни ўзим еб юрган эканман. Ундан кўра болаларимга эътибор берай деб ўғлим ва қизимни ўқиши учун бор имкониятимни ишга солдим. Далага чиқмадим. Сигирлар қаровсизликдан бирин кетин ўла бошлагач бобонг ҳаммасини сотиб юборди. Қайнонам вафот этиб оилада мени камситгувчи одам қолмади. Аста секин ҳаёт ўз маромига тушиб олди. Бобонг юрган йўлини тушуниб етдими, ёки бошқа сабабми мени ёнимдан кетолмайдиган бўлиб қолди. Ҳали ҳамон шундай. Ўн беш йилда эса емаган азобим, кўрмаган куним қолмади. Калтаклар ҳақоратлар... Сени ҳам оиланг бузилмаса балки яхшиланар дегандим, лекин отанг бўлмайди деди. Бу ҳам яхшиликкадир. -Буви бунча сабрни қаердан олгансиз?
7193Loading...
08
-Лекин... Сумбула. -Етарли. Мен юра олишимга кўзим етиб ўрнимдан туриб кетдим. Уйга қайтишда дорихонадан оғриқ қолдирувчи дори олиб қайтдим. Бувим ва бобом доимгидек берилиб суҳбат қуриб ўтиришарди. -Қизим, яхши келдингми? -Яхши ўтирибсизларми? -Сенам манови бувангга бирор нима де. Армиядош дўстлари тоққа борайлик дейишса, бу кишим ноз қилиб йўқ деяптилар. -Нега? -Қизим бувингсиз ётолмайман. Уни кўзим қиймайди. -Топиб олган гапи шу. Мана Сумбула билан ухлайвераман. Борсангиз борибсизда. -Эээ йўқ, бормайман дедимми тамом. Бобомга баъзида қойил қолардим. Бувимни жуда ардоқлардилар. Уларга ҳавасим келади. Қариганда шундай бир-бирларини ардоқлашга нима етсин. Якшанба куни дадам бувамни қўярда қўймай балиқ овига олиб кетдилар. Роҳила опа болалари билан оналарини йўқлаб келамиз деб кетдилар. Уйда бувим иккаламиз қолдик. -Буви, бобом роса яхши кўрадиларда сизни, қаранг кетмайман деб қанча қаршилик қилдилар. -Эээ қизим, бу кунга келишни ўзи бўлмаган. Бувингни юраги аллақачон емирилиб бўлган. Бобонг сабаб қанча зулм кўрганим ўзимга аён. -Йўғеееэ. -Ўтир сенга бошидан айтиб бераман. Бувим узоқ сукутда қолиб кейин бошладилар. -Мени болалигим оғир ўтган. Ўн ёшимгача яхши яшаганмиз. Онам қаттиқ шамоллагандилар. Ўпкага ўтиб кетган экан, кейин сақлаб қололмадик. Отам ҳам онамдан кейин кўпга бормадилар. Эски уйни бузаман деганларида том устиларига тушиб кетиб қаттиқ жароҳат олиб, вафот этдилар. Энг ёмони кейин бўлди. Бизни на ота тараф, на она тараф асраб олишни исташмасди. Она бувим тоғамга йиғлайвергач ноилож қолган тоғам бизни уйига олиб кетди. Биз у ерда ҳам яхши яшадик деёлмайман. Бувим шу ерга келганларида кўз ёшларини артдилар. -Бизга овқат жуда кам беришарди. Эсимда акам доим мени йесин деб ўз овқатини менга илинарди. -Синглим бу дунёда сендан бошқа яқиним йўқ. Акобир олдидаги овқатни тўймаган бўлса ҳам мен томон суриб қўйди . Мен акам тўйди дея овқатга ёпишдим Мен ҳурсанд бўлиб, овқатни паққос туширардим. Билмасдимки акам мени ўйлаб, касал бўлмасин дея овқатдан воз кечишини. Биз ана шундай катта бўлдик. Мен нимжон эдим. Тез шамоллаб қолардим. Сенинг тақдиринг менга бегона эмас. Мени ўн беш ёшимда узатишган. Кўчаларни супуриб, овқат қилиб уйга энди кирмоқчи эдим ҳамки, тоғамни хотини тоғамга айтаётган гапларини эшитдим. -Буни эрга бермасак, бошимизга ёстиқ қиламизми? Хотинини чизиғидан чиқолмайдиган Манноп тоғам индаёлмади. -Ҳали ёш. -Эеэ аввалгилар ўн бир ёшдаям тегиб кетаверган. Буни қаери ёш. Етилибгина қолган. Яхши жойдан чиқиб турибди. Бермасак аттанг қилиб қоламиз. -Кимдан чиқяпти? -Нормат автобусчини ўғлидан. Зўр оила. Бойвачча, жияниз тиллага кўмилиб яшайди. Кўз ёшларимни яширганча индамай ортимга қайтдим. -Буви наҳот ўша вақт сизни эрга беришди? -Ҳа қўлимдан нима келарди. Бир етимча бўлсам. Бечора акам қанча оёқ тиради. Эвазига тоғамни калтаги тагида қолди.
5893Loading...
09
-Сумбула нимани ўйлаб қолдинг? -Ҳеч, ўзим. -Сен ичингдагини кўпам яширолмайсан. -Балки. Елка қисиб қўйиб дарс тинглашда давом этдим. Ҳаёлимга келаётган дахшатли ўйларни қувишга ҳаракат қилардим. Олийгоҳда ҳам атрофимда йигитлар пайдо бўла бошлаганди. Мен эса уларни кўрдим дегунча дарров югуриб қочиб қолардим. Бирортасини гапини охиригача эшитмасдим. Ана шу дамларда онам мени ортингдан йигит эргаштириб юрибсан дея калтаклаганлари кўз олдимга келаверарди. Дарс тугаб уйга йўл олдим. Бугун биринчи бора уни кўрдим. Мен ўн саккиз ёшимгача бирор йигитни севиш тугул ўйлаб ҳам кўрмаганман. Мендаги ҳаддан қўрқув бунга йўл бермасди. Автобус кутаётганимда таксидан тушиб олийгоҳ томон қараб келаётган йигитни кўрдим. Аслида кўрдим эмас, қўлимдаги ёзувларим қоқилганимда сочилиб кетди. Йигит эса энгашиб менга теришда ёрдам бера бошлади. -Олинг. Кўзим кўзларига тушганида... Гўёки сеҳрланиб қолгандим. Бу бир неча сония давом этди ҳолос. Мен бу асирликдан ўзимга келиб унга рахмат айтдим. -Рахмат. -Арзийди. У кулганча мендан узоқлашди. Негадир кайфиятим кўтарилиб кетди. Уйга ҳам хурсанд ҳолда қайтганимни бувим биринчи илғади. -Илоҳим юзингга кулгу қайтгани рост бўлсин. Бувим дуога қўл очди. Уйга берилган топшириқларни бажариб каравотимда ётганча бугунги йигитни ўйлай бошладим. Қандай кийингани эсимда йўқ. Аммо қоп қора қалин қошлари ҳаёлимда мухрланиб қолди. Аслида мен бир йигитни ўйлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрумман. Ёшгина ҳолида эрдан чиққан мендек жувон кимниям қизиқтирарди. Атродимдаги йигитлар ҳам мени ўтмишимни билишса юз ўгириб кетишса керак. Дадам бир ҳафта қаергадир командировкага кетдилар, мен уйдагилар энди муомаласи ўзгаради деб ўйлагандим. Қаттиқ адашибман. Роҳила опа қандай кўринса ўшандай эди. Мен у кишининг асл инсоний сифатларини қадрлай бошладим, ҳаттоки ўз онамдан кўра бу аёлга мехр қўя бошлагандим. 🌿🌿🌿 -Сумбула сизда гапим бор. Ортимдан келган овоз сабаб юришдан тўхтадим. -Тинчликми? Аслида қўрқаётганимни билдирмасликка ҳаракат қилиб масофа сақлаб турардим. Мурод эса янада яқин келишга уринарди. -Мана икки ой бўлди бирга ўқиётганимизга. Сизни кузатиб бир қарорга келдим. Бу вақт мобайнида мен йигитлар билан мулоқотда бироз ўзгаришимга тўғри келди. Аввалгидай қочмасдан имкон борича курсдошларимни саволига жавоб берардим. -Мурод илтимос чегарадан чиқадиган гап бўлса айтмай қўяқолинг . -Мен сизни ёқтириб қолдим. Бу гапларни айтмай ичимда сақлаб юролмасдим. Бутун танам титраб кетди. Илк бор Ғиёс ҳам менга шу гапни айтиб ҳаётимни дўзахга айлантирганди. Менга ҳаво етмаяпти. Бўғзимга нимадир тиқилиб нафас ололмаяпман. Ер билан осмон бир бўлиб чирпирак бўлди. Қолганини элас элас эслайман. У... У пайдо бўлди. Қаердан келди билмайман аммо уни овозини минглаб овозлар орасидан таниб ола биламан. -Тез ёрдам чақир... -Ҳамширага чоп... -Атрофини ўрамаларинг... -Унга тоза ҳаво керак... У мени ёнимга эгилиб ўтирганча елпий бошлади, сўнгра юзимга сув пуркади. Шундагина бироз ўзимга келдим. -Ҳайрият, одамни ўтакасини ёрдингиз. Ерда ётган эмасманми ноқулайликдан дарров ўрнимдан турдим. Мувозанатни сақлолмай бошим айланди. У эса мени ушлаб қолди. Яқин орадаги ўрдиққа ўтиришимга ёрдам берди. Мурод ҳам қўрқиб кетган, қўлида сув ушлаганча турарди. -Буни ичиб олинг. Сувни ичдим, бироз ўзимга келдим. -Тез ёрдам ҳам шу вақтда имиллайди. Оғайни қайта қўнғироқ қил, чақирувни бекор қилишсин. -Сумбула яхшимисиз, узр сизга бу оғир ботади деб ўйламагандим. Мени кечиринг. -Сизда айб йўқ. Лекин бу мавзуга қайтмаймиз деб умид қиламан. Шу тобда Сарвара ҳам қаёққадир кетиб қолгани ёмон бўлди. Атрофимдагилар бирин кетин тарқалди. Ҳалиги йигитга ҳам қўнғироқ бўлиб у ҳам кетиб қолди. Мурод эса бирор сўз айтишга юраги дов бермай турарди.
6153Loading...
10
-Вой ана бир ўзим сўппайиб кирмай деб атрофни кузатаётгандим. Жуда омадли қизманда. Ногоҳ келиб қўлимдан қўлини ўтказиб олган қиз чўчитиб юборди. -Сииииз? -Ҳа мен, яхшимисиз? Рости ўзимдан кичикларни сизлаш ноқулай, сизгаям таклифим шу, бирга ўқир эканмиз яхшироқ танишсак дегандим. Бу мен имтиҳон жавобларини билишга келганимдаги қиз эди. Бугун сал бўлсаям меёрида бўянибди, фақат қип-қизил бўёқ сурилган узун тирноқлари эътиборни тортади. Сарвара оқ кофта ва қора юбкада, икковиям тор танасини яққол билдириб турарди. -Хўп майли. Биз биргаликда бинога кира бошладик. Ҳаяжоним жуда кучли эди. -Қизиқ мени қаердан танидиз? -Ўша куни салонда менам бор эдим. Тортиниб ўтирганингга индамадим. Рости жуда тортинчоқ экансан. У мени узун юпкам ва енглик кофтамга қараб қўйди. Бизлар бир гуруҳга тушган эканмиз. Менга Сарварани фикрлаши жудаям ғалати туюларди. У ҳаддан ортиқ эркин бўлиб гуруҳимиздаги йигитлар билан бемалол гаплашиб кетаверарди. Мени тортинчоқ, қўрқоқлигим шу ердаям ўз ишини қилди. Бошқа қизлар билан яқинроқ таниша олмадим. Кунлар шу зайлда ўтарди. Ўқишга дадам олиб келиб,дадам олиб кетардилар. Бир ҳафта шундай ҳол бўлгач, дадам энди ўзим бориб келишим кераклигини айтдилар. -Кўча тўла такси, автобус манзилни биласан. Қизим энди ўзинг ўрганишинг керак. На илож бошқа йўлим йўқ. 🌿🌿🌿 -Сарвара нега эрталабдан бери асабийсиз? -Эеэ қуриб кетсин бари. Анови тўнка билан яна уришиб қолдим. -Йигитиз биланми? -Ҳм ўша билан. Ўзича менга хўжайинлик қилгиси келади. Тавбааа ҳеч ақлимга сиғдиролмадим. -Сизни ёқтиргани учун шундай қилса керакда. -Асалим сен ҳали ёшсанда, бунақа нарсаларга тушунмайсан. Севса эркин қўйсин. Севги бўйсундириш эмас. -Рост мен севгини қаердан билардим. Бирор марта севиб кўрмаган бўлсам. Сарвара кулганча мени қўлтиқлаб олди. -Юр анави музқаймоқхонага кирамиз, юрагимизни салқинлатайлик. Мен сўзсиз ягона дугонамга эргашдим. Сарвара телефонига келган хабарни кўриб юзини бурди. -Аблах, ҳали зор бўласанмиш? Ўргилдим. -Бунақада йўқотиб қўйманг. -Гўрга кетармиди? Тўрт йилдан бери биргамиз, миллион марта аразлашиб ярашганмиз, бу янгиликмас. Ол музқаймоғинг эриб кетяпти. Мен индамай музқаймоқни татиб кўра бошладим. Биз турган жойга яна икки курсдошим ҳам келиб ўтирди. Сарвара бу йигитлар билан ҳам иноқлашиб улгурганди. -Бизам шу ерда ўтирсак руҳсат берасизларми? Мурод таклифларсиз ўтириб олди. Мен стулимни нарироқ сурдим. Аллақачон оёғимда титроқ бошланганди. Сарварага йўқ дегандек им қоқдим. У эса ҳаммаси яхши дегандек кўзини юмиб очди. -Яшин ўтирсангчи, ходадек тураверасанми? -Сара шеригингга биз ёқмадик чоғи. -Ҳа табииий чунки у йигитлар билан ўтиришиб кетадиган қизмас. Сарварага фарқи йўқ бемалол музқаймоғини еяпти. Мен эса ердан кўзимни оломай ўтирибман. -Сумбула тортинманг, биз ҳам бегона эмас курсдошларингизмиз, ҳали тўрт йил бирга ўқиймиз. Бегонасираш шартмас. Жавоб қайтармадим. Учовлон суҳбатга киришиб кетди. Бири мактабдаги севгилисини бугун тўйи эканини айтса, бири янги чиққан телефонни гапирарди. Сарвара икковини ҳам зериктирмасди. -Сумбула хафа бўлмангу сиздан яхши суҳбатдош чиқмас экан. -На мунча шу қизга ёпишдинг, ҳали қўшилиб кетади уни ҳижолат қилма. Сарвара шарт кесиб гапирди. Сўнгра барчамиз аудиторияга йўл олдик. Мени эса ҳаёлимда дахшатли ўйлар ҳукм сурарди. Уйга борсам дадам ҳам мени калтаклайдими?
5723Loading...
11
-Бугун мандат чиқадиган кун -Сумбула киргани аниқ. Бувим бамайлиҳотир таомланиб ўтирардилар. -Буви менимча йиқилганман. -Қизим ақллисан, киришингга ишонаман. Дадам ишонч билан сўзладилар. Нонуштадан сўнг дадам билан олийгоҳ томон йўл олдик. Одам анчагина кўпайиб қолибди. -Дада ўзиз билиб берақолинг. Мен кирмай. -Йўқ, қизим ўзинг бориб кўриб келасан. -Илтимос дада. Одамлардан қўрқа бошлаяпман. Яна титрашни бошладим. -Қизим мен борман. Сен ҳеч нарсадан қўрқма. Бор кучимни жамлаб олийгоҳ томон юрдим. Ич-ичимдан йиқилганимни кўрай деб ният қилиб борардим. Йигит-қизларга туртиниб бир амаллаб мен ҳам ярим соат деганда рўйхатни ёнига етиб келдим. Контрактларни энг пастидан кўра бошладим. Исмим йўқ ҳурсандчилигимни чеки йўқ эди. -Кирибсизми? Жуда тор ва калта кийиб олган, юзига бўямаган бўёғи қолмаган қиз менга савол берди. -Йўқ чиқмади чоғи. -Бу томонни ҳам кўринг, мен зўрға контрактни сўнггидан топдим. Беш йилдан бери тайёрланаман буджетдан умид қилгандим. Қиз кўрсатган томондан ўзимни излай бошладим. Шунда ҳам пастдан кўриб чиқа бошладим. Ва... Олтинчи ўринда... Мен ўқишга киргандим. Буджет асосида. -Бўлиши мумкинмас. Ҳалиги қиз менга яқинроқ келди. -Нима гап? Йиқилибсизми? -Қанийди йиқилганимда... Олтинчи ўринда... Кирибман. -Исмим Сарвара, табриклайман. Қиз кулимсираганча қўлимни сиқиб қўйди. -Раҳмат сизни ҳам табриклайман. -Раҳмат. Оғир қадамлар билан дадам турган ерга юра бошладим. Қалбимни ғалати ҳислар қамраб олган, на ҳурсанд бўлишни ва на хафа бўлишни билмасдим. -Қизим нима бўлди? -Кирибман дада. -Табриклайман она қизим. Дадам пешонамдан ўпиб енгилгина қучиб қўйдилар. -Билардим, билардим ишончимни оқлашингни. Буни нишонламасак бўлмайди. Дадам телефонларини олиб Роҳила опага қўнғироқ қилдилар. -Ойим, дадам, болалар билан тайёр бўлиб туринглар, сизларни шаҳар айлантириб ресторанга олиб кираман. Сумбулани ўқишга кирганини нишонлаймиз. 🌿🌿🌿🌿 Роҳила опани анча ҳаракатлари натижаси ўлароқ мен бироз ўзимни тутиб олгандим. Бугун ўқишни илк куни. Бу кун учун астойдил тайёрланиб малларанг сочларимни тўқ шоколад рангга кўзимни мовийсини эса линза ортига яшириб кўринишимни ўзгартиргандим. Сартарош аёл сочимни бўяётганда ҳайрон қолганди -Ҳозир ҳамма сочини очартирса сиз тескарисини қилиб тўқ рангга бўяяпсиз. -Ўзгартиришлар қилиб туриш керак. Унга жавобим етарли бўлди. -Жудаям ярашди. Аслидаям чиройли қиз экансиз икки хил ранг соч ҳам сизни ҳуснингизга ҳусн қўшаркан. Мени бу уринишларим бирорта мени танийдиган одам танимаслиги учун эди. Ўқишга беҳавотир боришни истардим. -Сумбула қизим, эҳтиёт бўлиб бориб кел. Бувим билан бобом дуо қилиб қолдилар.
6073Loading...
12
Китоблар, бу оламда мен ўзимни осуда сезаман. Кўнглим хотиржам тортади. Қаҳрамонлар билан бирга яшаб, бирга кулиб, бирга йиғлайман. Бувимга ҳам ўқиб бераман. Жимгина эшитадилар. -Менга кўпроқ детектив асарлар ёқади. -Сени ёшингдагилар иш муҳаббат ҳақида ўқийди. -Буви уни менга қизиғи йўқ. -Қизим ҳаёт ҳали олдинда. Даданг ҳам онангдан кейин ҳеч кимни севолмасам керак деганди. Аммо шукр келиним тилла аёл. Сени ҳам бегона қилмайди. -Бу гапингиз тўғри. Буви нега онам билан дадам ажрашишган? Бувим узоқ ўйга толди. -Буни кўп бора сўрагансан. Энди айтсам ҳам бўлар. Биласан даданг яхши ишда ишлайди. Ундан ёрдам сўрайдиганлар кўп бўлган. Бир аёлни қийналгани учун анча вақт ёрдам берган. У эса отангга тухмат тошларини отди. Мени иккинчи хотин қилиб олди деб ҳамма ёққа гап тарқатди. Онанг билан шундоғам муносабатимиз яхши эмасди. Жуда қўрс, ўзини сўзини мақуллайдиган аёл эди. Отанг ҳақида гапларга ишонди. Қилди қиёмат, оғзидан чиқмагам гапи қолмади. Мен уни бунақа шаллақи деб ўймаган эдим. Асл юзини кўрсатди. Сени олдида кетди. Отангни ҳам кўнглини қолдириб кетди. -Шу гап учун ажралишдими? -Ҳа шу учун Мен ойимни бунчалар кечирмайдиганлар хилидан деб ўйламагандим. -Сени бермайман деб ўзини минг кўйга солди. Афсус олдинроқ тортиб олсак бўларкан. Отангни раҳмдиллиги деб сени қон йиғлатди. У ҳам аёлми? Ким уни она дейди. Балки онаси қишлоқни энг катта жанжалкаш аёлларидан бўлгани учунам у шунақа бўлгандир. Шукр сен бизга кетгансан. Ортиқча сўз айтмайсан. Онанг қайнотасини ҳам бир тийинга олмасди. Бувим ўша куни ичидагиларни тўкиб солди. Онамни қарғаб кетганини ҳамон ҳазм қилолмаган экан. -Отангдан аламзада бўлиб сенга азоб берган. Она дегани ҳам шунақа бўладими? Мен онангни ҳеч тушунолмадим. Тушунолмасам ҳам керак. Кейин билишимча дадам яна борганлар, онам эса аввалгидан баттар дадамни нафсониятларига теккан, шу шу дадам ярашишни ҳам ҳаёлига келтирмаган. 🌿🌿🌿 Имтиҳон куни дадам ўзимни қолдириб кетадиган бўлди. -Дада кетманг илтимос. Дадамга илтижоли қарадим. Улар кетсалар, мени нимадир қилиб қўйишадигандек -Қизим ҳаммаси жойида бўлади. Имтиҳонинг тугагунча қайтаман. Абитуриентлар билан бирга имтиҳон бўладиган хоналарга кирдик. Тарих ва она тили, адабиёт фанларидан яхши ўзлаштиргандим. Менимча саволларга қониқарли жавоб бергандим. Ёнимдаги йигит умуман саволларни ўқимай думалоқларни бўяб чиқарди. У энг биринчи чиқиб кетди. Мен ҳайратда эдим уни бу ишидан. Дадам кетиб қолмасин деган ҳадикда мен ҳам имкон қадар тезроқ саволларга жавобни белгиладим. Дарровда топшириб ташқарига чиқдим. Дадам дарахт соясида кутиб турардилар. -Нима бўлди қизим? -Менимча яхши. -Мен ишонаман, сен талаба бўласан. Дадам билан уйга йўл олдик. Уйдагилар имтиҳон жавобини кутишар. Менга эса барибир эди
5983Loading...
13
Мен қўрқаяпман, одамлардан чўчияпман. -Қамоқдаку. -Онам... Онамчи? -Уни ҳам сенга йўлолмайдиган қилганман. -Дада мен барибир қўрқаман. Бувим оппоқ гуллик рўмолини бошига қайта танғиб боғлади. -Сумбула ҳеч қандай хавф йўқ. -Билмадим. Ҳали тайёр эмасман. Йиғлаганча хонамга югурдим. Мен шу хонадан чиқмасам дердим. Мен умуман йўқ бўлиб қолишни истардим. Эртаси куни нонуштадан сўнг дадам мен билан кетасан деб туриб олдилар. -Қа... Қаерга дада? -Шаҳар айлантираман. Роҳила сенам тайёр тур. Сабрина ва Комилни мактабга ташлаб кейин айланамиз. -Х.х.хўп. Дадам сўзларида турдилар. Биз шаҳарни турли жойларини айландик. Тарихий обидаларни томоша қилдик. Бироз бўлсада кўнглим кўтарилди. Роҳила опа дадам ва мени суратга олиб қўйдилар. Мен уларни. Кейин эса Роҳила опа мен билан кийим дўконларига кириб умримда киймаган кийимлардан менга танлай бошладилар. Кийимларни кўпчилиги классик услубда эди. -Бу кийимлар ўқишингиз учун ҳам мос келади. Мен ўқиш ниятида эмасман. Лекин дадам мени олий маълумотли бўлишим тарафдори. Кийимлар жуда қиммат эди. Ўгай онам эса нархига эмас сифатига қарарди. Бошдан оёқ кийимларни олиб бўлгач дадамни машинаси томон юрдик. -Кутиб қолмадизми дадаси? -Йўқ телефондаям баъзи ишларни битирдим. Ҳая қизим сенга ҳам телефон сотиб олишимиз керак. Мен бугуноқ ўқишингни ҳал қиламан. Уйга келиб кийимларга тикилганча қолдим. Мен яшашни энди бошладимми? Ёки аввалги ҳаётимда яшамадимми? 🌿🌿🌿🌿 -Бу сен ўқийдиган олийгоҳ. Чет тилларида ўқишингни истардим. Тўғрироғи сени таржимон бўлиб, кўп давлатларни кўргин дейман. Дадам билан олийгоҳ остонасида турардик. Мен бир нарсадан хурсанд эдим, ҳозир мени таълимимни тугалланмаган дея қайтариб юборишади деб. Аммо убдай бўлмади. Бизни яхши кутиб олишди. Ва ҳужжатларни қабул қилишди. Тез орада имтиҳон бўлишини айтишни ҳам унутишмади. -Дада мен тўққиз йил ўқиганман ҳолоску. -Қизим мен барчасини тўғирладим. Буни қийинчилик жойи йўқ. Ёшлигингда беролмаган мехрни беришни хоҳлайман. Сен ҳеч кимдан, ҳеч нимадан қўрқма ортингда отанг турибди. Ана шу сўзни ўзи мени ҳаётимда янги саҳифа очиб берганди. Уй ишларига ҳам қараша бошладим. Роҳила опа эса норози бўлди. Имтиҳон яқин ўқи деб мени хонамга киритиб юборарди. Укам ва синглимни таътилда оромгоҳга юборишди. Уйда биз бешовлон қолгандик. Бувим билан бобом кеч тушди дегунча кўчаларни чиқиб сайр қилиб келардилар. Бобомни доим қўлларида бувим учун шоколадлари бўларди. Бувимсиз узоғи бир соат жим тура олардилар. Уларга баъзан ҳавасим келарди. Уйимизга китоб дўкони яқин экан. Мен фақат шу ергагина чиқиб келардим.
6173Loading...
14
Дадамни ўша куни қўшни чақирган экан. Мени аёвсиз ураётганларини гувоҳи бўлган. Далада бирга ишлаганимизда у аёлга барча ҳақиқатни айтиб бергандим. Ўша куни мени далага нимага бормаётганимни сўрай деб келган ва калтакланишимни устидан чиққан. Яхшиям дунёда яхши одамлар бор. У аёл сабаб мен ёвузлар қўлида ўлмай қолдим. -Қизим тузукмисан? Дадам кўзларида чуқур дард билан қараб турарди. Оғриқлар йўқолибди. Бошимни қимирлатдим. -Мени кечир, ота деган номга лойиқ бўлмаган мен ношудни кечир. Дадам йиғлаб юборди. Тушунаман унга ҳам қийин. Онамни ёлғонларига ишонган. -Сени ёнимдан жилдирмайман. Энди азобларинг ортда қолди. Менга кераксан болам. Сал қолса сендан ажралиб қолардим. -Илтимос чиқиб туринг, боғловни янгилашимиз керак. Дадам ноилож чиқиб кетдилар. Қорним кесилганига шундагина эътибор қилдим -Менга нима бўлди? Ҳамшира юзимга қараб туриб айтайми йўқми дедию барибир билади дея айтиб берди. -Ҳомилангиз зарбалардан нобуд бўлибди. Ҳеч нимани ҳис қилмадим. -Оёғингиз қаттиқ лат еган. Қўлингиз цинган. -Бу ерда қанча вақт бўламан. Аййй. -Ўғридими, узр. Ҳозир яна оғриқ қолдирувчи ўтказаман. Дадам сўзида турди. Ғиёсни қамоққа тиқди. Онамни ҳам ёнимга келолмайдиган қилди. -Қизим энди кўз ёш тўкиб яшашингга йўл қўймайман. Янги ҳаёт бошлайсан. Менам бир вақтлар олий ўқув юртларини орзу қилганман. Аммо онам бунга йўл қўймаган. Касалхонада профессорларгача олиб келтиришди. Бир ҳафта тинимсиз муолажа олиб турдим. Кейин дадам ўзини уйига олиб кетди. Мана ўша кундан бери шу ердаман. Ўтмишимни унутиш менга жуда оғир бўляпти. -Сумбула қизим ухламадингми? Бувим қўлида китоб билан кириб келди. -Йўқ буви. -Сени зерикаяпсан деб ўйлаб китоб олиб келдим. Буни ўқисанг балки анча енгиллашарсан. Бувим менга келтириб берганлари динимиз ҳақидаги китоб эди. Мен шу вақтгача диндан хабарим бўлмаган. Бу уйда эрталабдан азон айтилади. Дадам ёқимли овозда азон айтадилар. Сўнгра уларни ортларидан бувим ва Роҳила опа намоз ўқишади. Бу ҳовлида қандайдир ўзгача сокинлик муҳити муҳк сурар. Бу қалбга ором бағишларди. Фақатгина бобом намоз ўқишга ҳаракат қилмасдилар. Бувим берган китобни ўқий туриб ухлаб қолибман. Эрталаб китоб қўлимдан тушиб кетганидан чўчиб уйғондим. Аста секинлик билан мен оёққа тура бошладим. Фақат бувимгина ярашишни ўйлаб кўришимни айтардилар. Дадам эса бу гапга якун ясади. -Ойи мен ўша куни у мараздан қизимни талоғини олиб келганман. Ортга йўл йўқ. Мен тирик эканман қизим бу ҳаётда ўз ўрнига бўлиши учун боримни бераман. -Унақа бўлса ярашиб бўлмас экан. Балки бу ҳам бир яхшиликкадир. -Сумбула тўғрисини айтсам қизим яқинда лавозимим яна ошди. Катта шаҳарга кўчиб кетамиз. Ўтмишни қора кунларини унутиш учун барча ишни қиламан. Бу мени хатойим бўлган. Биз бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Синглим ва укамни ўқишини ҳам кўчиришди. Энди навбат менга келганди -Қайси касб эгаси бўлмоқчисан? Ерга қарадим. -Сумбула қизим, нега жимсан? -Дадажон... Мен... Мен қўрқяпман. -Нимадан? -Улар... Улар мени топиб олишидан. Уйдан чиқмасамчи?
6523Loading...
15
. 📚БИЗ КУТГАН КУНЛАР -Мен сенларга қизимни кундошли қил деб берганмидим? Илк бора онам мени ёнимни олганди. -Қуда нима деяпсиз? -Эшитганиз. Манави манжалақи бу уйдан чиқиб кетади. Ёки қизимни олиб кетаман. Эндигина набира умидида ўтирган қайнонам бу гапдан сапчиб тушди. -Анави кетади. Сумбула шу уйни келини. Уни жавоби берганмиз. Ҳосила қани туёғингни шиққилатчи. -Ойижон менам келинизманку. -Қисир сигир кимгаям кераксан. Эплаб туққанингда яшардинг бу уйдан. Қани жўна. Қайнонам ҳассасини кўтариб Ҳосилага дағдаға қила кетди. -Тур жойингдан. Ҳосила кўзида ёш билан турдида уйдан сумкасини кўтариб чиқиб кетди. Ғиёс бу вақтда уйда эмасди. -Сен нега лаллайиб оғзингдаги ошни олдириб ўтирибсан. Келгани қўйма анави тавияни. Онам бошқа сўз демади. На ҳол сўради, на бошқа. Ҳудди мен сўрамаганим каби у ҳам гапирмади. Онамни шунча вақт кўрмаган бўлсам ҳам соғинчни туймадим. Қанақа бемехр қизман. Шом вақти ишдан қайтган Ғиёсни авзойи бузуқ эди. -Сен онангга гап ташиб юрибсанми? У кела сола мени тепкилай кетди. -Мен ҳеч ким... Гапим чала қолди. Менимча онам Ғиёсни ҳам обдон тузлаган. Ўша кунги аёвсиз калтаклар, ҳорликлар мени ҳолдан тойдирганди. Оёқларим орасидан сизиб чиққан қон,қўлим ва оёғимдаги чидаб бўлмас оғриқ ҳушимдан кетишимга сабаб бўлганди. Қулоқларим остида бақир чақир авж олар, кимдир Ғиёсни ўлгудек дўппосларди. -Боламни ўлдирасан қоч -Нари тур, ҳозир сениям бир ёқли қиламан. Ҳайвон санлар баринг. Ит эмган, ҳе уриғингга ўт тушсин. Бу овоз... Бу овоз дадамники эди. Қизиқ уни ким олиб келибди. Оғриқлар кучли,кўзимни очолмай ингрардим.  Ахийри дадам ҳолдан тойди шекилли мени ёнимга келди. -Она қизим, Сумбулам мени эшитяпсанми? Қани энди жавоб қайтара олсам. -Сени умрингни қамоқда чиритаман. -Қуда... Қайнонам сўзини охирига етказолмади. -Оғзингни юм, бугундан қизим сени келининг эмас. Ҳов мараз менга қара уни талоғини бер. -Та... Талоқ... -Уч талоқ қилдим де. -Уч... Уч талоқ қилдим. Дадам мени даст кўтарганларини биламан. Яна оғриқлар сабаб ўзимни билмай қолдим.
7473Loading...
16
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ - ШАМСИНУР https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
7771Loading...
17
🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊 💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман. 💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман. 💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин! 💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан! 💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ! Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲
1 23640Loading...
18
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙 🌠Мағрибга бош қўйганда қуёш, 🌠Банда ёстиғига қўяр бош. 🌠Зокир бўлиб зикр-ла ухланг, 🌠Хайрли тун, азиз диндош. ДУО ҚИЛАЙЛИК!!! Ҳар кеч ҳар бир уйнинг эшигидан фаришталар кириб, табассум билан, "Мен сизнинг хонадонингизда абадийман! Мен сизга - Соғлик, Бахт, Омад ва Муҳаббат олиб келдим!" дея айтсин!!! Тунингиз тинчлик омонлик ила ибодатда хайрли ва сокин ўтсин, Азизлар!!! 🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ 🍃🌸🍃 ●●●●● 🍃🌸🍃 https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
1 30717Loading...
19
ҚАЛБ ШУКРОНАЛИГИ. Аллоҳим, бугун менга бераётган имкониятларинг учун шукр, сабаби шу имкониятларингдан фойдаланиб ўз устимда ишлаяпман. Аллоҳим, менга бераётган имкониятларингни вақтида англаш учун зехн беришингдан умидворман
1 49610Loading...
20
Устоз Хожи ўртоғидан кўнгли совуб, ундан воз кечди. Кейин шогирдига қўнғироқ қилиб,  бу муоммони  юртда келганда хал киламиз, деди. Ўкишини  тугатиб уйга келган бону синглисининг туйларини ўтказди. Бу орада органга бориб тергов берди, паспортини алмаштирди. Ўғлини касалхонада олиб ётиб, тўртинчи марта операция қилдирди. Бу кунларда унга яқингинада танишиб қолган андижонлик Музаффар исмли йигит кўп далда бўлди. Музаффар Бонуни севиб қолган, қўлидан келганча қизга яхшилик қилишга интиларди. Тонгда касалхонага келиб, тун бўйи мижжа қоқмаган Бонуга ёрдам бўлсин деб Ёдгоржонни ўйнатар, кўтариб ховлига чиқиб кетарди. Бону эса пайтдан фойдаланиб бироз мизғиб оларди. Ёдгоржон Музаффарга анча эликиб қолган, ўз дадасидек унинг қучоғидан тушмай қолганди. Бу эса, бонуга таъсир этмай қолмасди албатта. Уларнинг илиқ муносабатини кўрган бону секин –аста Музаффарга кўнгил қўя бошлаганини билмай қолди. Тўғри, севги деганда кўз олдида Шухрат гавдаланарди, аммо ўша ондаёқ юрагини чексиз нафрат хам эгалларди. Музаффар хам бонудек отасиз катта бўлган, онаси икки ўғлини ёлғиз боши билан ўқитиб, катта қилганди. Йигит ва қизнинг муносабатлари андижонлаги онасига маълум бўлгач, бир куни қизга телефон қилишди. Бу ғойибона танишувдан сўнг Музафффарнинг онаси тез-тез қизга телефон қиладиган бўлди. -Ўғлимнинг Москвадаги ўқиши битса сени келин қиламан қизим. Ўғилчанг мени неварам бўлади!-дерди чин юракдан.   Куз келиб, Музаффар хам бону хам Россияга жўнаб кетишди. Музаффар Москвадаги техника институтига, бону эса Питерга келиб жойлашишди. Шу кунларда Бонуга онаси телефон қилди. -Қизим, дадангни жиянларини қарғаганмидинг? Одамлардан катта қарз бўлишибди. Машинани, катта ховлиларини сотишибди. Россиядан хам депорт бўлиб келишган экан. –Онажон, мен хеч кимни қарғамадим, хавотир олманг. Худо борку, мана жазосиз қолдирмабди. Унутинг уларни, ўзингизни ташвишингиз камми? 18.06.2017 Дониёр https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
1 3644Loading...
21
Шифокор қиз қиссаси (15-қисм) Мулланинг айтганини қил, қилганини қилма!   -Анойингиз йўқ, аввал хужжатларимни бутланг!-деди Бону оёқ тираб.-Мени органда яхшигина танишим бор, Биз  Росияда бщлсак хам  Узбекистан химоясидамиз. Энди экканингизни ўрасиз қариндош! Йигит думини қисган лайчадек қизни тарк этди. Бону эртасига Паспортни олганида ортида  шунака кўп печатлар бор эдики, қўрқиб кетди. Энди нима бўлса бўлар, деган ўйда аризасини қайтариб олди. Аммо, барибир Абдулланинг бу қилмишлари жавобсиз қолмади. Ватанига қайтганида тегишли идораларда сўроқ-саволларга жавоб бериб, тегишли жазосини олди. Бону эса  уйда ўтиргани сабаб ўкишига жарима тўлашга мажбур бўлди. Ишга чикмагани учун ўрнига одам олиниб  ишсиз қолди. Халиги аёл (телефонини топиб берган аёл) эса бонуга ёрдам бергани сабаб кариндошларининг тухматига учраб,   2 ой ойлик маошидан махрум бўлди,  хеч вақосиз  кўчага хайдаб солинди . Бону уни квартирасига олиб келиб, жойлаштирди. Бир ойча халтура килиб яхши иш ва ётоқ топгач чикиб кетди. Бону паспортини печатидан хавотир олиб устозига телефон килиб маслахат олди. - Қизим сабр килинг Россия элчихонасида бир уртогим бор. Шу Хажга борганди эрта индин келадиган уйга чакириб мехмон киламан деб ният килгандим. Орада сизни муаммонгизни хам хал киламиз,- деди қизнинг кўнглини кўтариб.-Мана унинг Россия рақами +**** Бону  орадан хафта ўтиб телефон  килди: -Ассалому алайкум! Мен Мухаммадамин устознинг шогирдиман. Домла мен хакимда айтган булсалар керак? -Ха бу сизми? Менга паспортингизни расмга олиб юборинг, бир кўрайинчи?- деди устозининг Хожи ўртоғи. Бону  расмни ватсапдан юборди. Бироздан сўнг ўзи телефон қилиб қолди: -Синглим шахсингизни тасдиқлаш учун  яна расмингиз керак эди, юборсангиз,- деди. Кейин бу расмни устозига юборибди. У ўртоғидан, шу қиз шогирдингизми, турмушга нега чикмаган, унашганми деган семиз-семиз саволлрни ўртага ташлади. Бу холат устозга ёқмади, бонуга телефон қилди. -Кизим рости дилим огриди! Ман муаммони хал килинг десам, сиз  смслашиб , расм ташлаб юрибсиз.  Яна бошқа муаммолар бўлмасин, кўзга якин қизсиз,-деди ранжиб. Бону бу гаплардан бехабар эди. Хожи одам , намозхон деса ишонганди-да. Асаби бузилган қиз Хожи акага елефон қилди. -Хожи ака, қўлингиздан келадими хал килиш ёки йук? Агар сизни қийнаб қўядиган бўлсам узр,  унда ўзим уйга борай, ўз юртимда хал килай,- дедим. У бўлса очиқ жавобдан қочиб, гапни айлантира бошлади: - Нега турмушга чикмагансиз шундай хусн билан? Хохласангиз шу ерда шароит яратиб бераман, ўз химоямга оламан,- деди. Табиийки қизнинг бу гапдан  жахли чикди. - Хожи Ака хажга бордингиз, намозхонсиз а? Оилангиз, фарзандларингиз бор тўғрими? Шундай экан,  уятмасми сизга? Қайси виждон билан менга бу гапларни айтяпсиз? Мен сиздан эр сўраяпманми? Авваллари  муллани айтганини қил, қилганини қилма дейишса ишонмасаканман. Хайф сизга намозхонлик, хайф Хожилик! Рахмат сизга, ортиқ  ёрдам керакмас, саломат бўлинг! -Ие, синглим нотўғри тушунманг! Хўп, эртага  йигитларни юбораман ўша йигитдан аламингизни олиб беради,- деди Хожи хижолат бўлиб. -Хожи Ака, мен кўча боласидан эмас, юртим элчихонаси вакилидан конунан бир муаммони хал килинг деб илтимос қилгандим. Узр, энди телефон қилманг,  Хожи деганига сизни инсофли деб телефон қилгандим. Хожи тегишли жавобини олгач бонунинг домласига телефон килиб, қиз хакида роса бемазза гаплар айта бошлади. Азиз ўқувчим англаб тургандир, узумга сакраб етолмаган тулки “Пуф Сассиқ узум” деб кетганидек, ўртоғига шогирдини ёмонлашдан ўзини тиёлмаганди. Мухаммадамин домла эса, шогирдининг кимлигини жуда яхши биларди. Хожининг гапларига қуйидагича жавоб қилди: -Дўстим, Бону нима деб думингизни эзди билмадим-у, аммо  юзта  муслима қиз бўлса бир Хамидабонудек бўлолмайди.  Чунки уни тарбияси, одоби кўз олдимда турибди. Мен унга дунёвий билимларга бўлган  талаблари қатори, диний билимларни  хам етарлича ўқитганман. Сизнинг гапингизга асло  ишонмайман. Мен танганинг икинчи томони , яни сизни мана бугун кўриб билдим. Сиздек номард инсоннинг дўстлигидан бир илмли шогирдимнинг ишончини афзал билдим.
1 3652Loading...
22
‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ YEVROPA BRENDLARIGA QIZIQASIZMI 🖤🖤❣️❣️🤍🤍 Unda siz uchun ANGLIYA KANALIMIZ:☝️ 🇬🇧 KATTALAR  BREND KANAL UK  VA BOLAJONLAR   UCHUN @all_of_brend  👶 BREND KIYIMLARGA QIZIQUVCHILARNI TAKLIF QILAMIZ 🇬🇧 Brendni tushunadigon  𝓃𝑜𝓏𝒾𝓀 𝒹𝒾𝒹𝓁𝒾 𝑜𝒷𝓊𝓃𝒶𝒸𝒽𝒾𝓁𝒶𝓇𝒾𝓂𝒾𝓏 𝓊𝒸𝒽𝓊𝓃 🖤 ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️ https://t.me/+jJRgedk8oEphYzJi https://t.me/+jJRgedk8oEphYzJi
8990Loading...
23
Бир танишим телефон қилиб, сотиладиган тиллам бор олмайсизми деб қолди. Тиллаларини кўрсам сифатли ва тоза тиллалар экан, танишим сўраган нархдан озроқ тушуриб сўрадим. Сўнг минг бир хижолатда "Пул зарур эди, сизга ўз тилламни устига қўймай олган нархимда берябман" деди. Хўп майли оламан, аммо тиллаларингиз тоза тилла экан,  нега буларни сотябсиз, деб сўрадим. "Хўжайним озроқ қарз олган эканлар, хозир ишлари сал юришмай турибди, хақдорлар қарзини сўраб келишди, шунга ўз хохшим билан турмуш ўртоғимга ёрдам қилябман" деди ва сўзини давом этти "бир зумда ажал келиб ўлиб қолсам тиллам мулким қолиб кетади, аммо турмуш ўртоғим ўлиб қолсалар қарз учун хисоб китоби оғир бўлади" дея сўзини якунлади. Ха майли деб тиллаларини сотиб олдим, аммо жуда хам таажжубландим, негаки бугунги кунги аксар аёлларимиз эрининг имкониятидан ташқарида бўлган нарсаларни хам уруш жанжал бақир чақир билан талаб қилишади, аммо эрига ён босиш унинг оғирини енгил қилиш ва шу каби хислатлар уларга  бегонадай... Бир тарафдан озроқ хурсанд бўлдим, чунки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга махбуб бўлган аёл Хадича бинту Хувайлид издошлари хали хамон мавжуд экан... Эрнинг розилиги учун елиб югурган аёлларни Аллох Жаннатул Фирдавс билан мукофотласин https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
1 6369Loading...
24
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🌹 PROFEL UCHUN TAKRORLANMAS CHIROYLI RASMLAR KANALIGA SIZLARNI TAKLIF ETAMAN🫰 BOMBA RASMLAR🎇 BOMBA RASMLAR🎇 BOMBA RASMLAR🎇 🌹 KANALGA ULANIB OLING SIZGA ALBATTA YOQADI ❤ ⬇️⬇️KANALGA KIRISH⬇️⬇️ https://t.me/+GVl6X_y_RGRkNWIy https://t.me/+GVl6X_y_RGRkNWIy https://t.me/+GVl6X_y_RGRkNWIy
7750Loading...
25
Кечқурунги тўққизларга яқин эрим ишдан келди. Жуда хафа эдим, лекин сездирмасликка ҳаракат қилдим. Қандайдир мўъжиза билан эрим шу куни мени овқатланишга олиб борди. Икки соат вақтини мен учун ажратди. Аёл киши учун эрининг эътибори нечоғлик муҳим эканини шу куни ҳис қилдим. Таҳлика ичида яшадим Бир кун эрим янги ҳамкорларим деб қандайдир одамларни уйга бошлаб келди. Улар билан бирга иш бошлаганини айтиб мени таништирди. Эримнинг ишларига тушунмасдим. Тез-тез йўқолиб қоларди. Баъзида чет давлатларга чиқиб келарди. Қайнонамга бу ҳақида айтсам, эркак киши кўчанинг одами, деб мени койиб берди. Шундан сўнг Испанияга визам чиқибди, деб нарсаларини йиғиб бир ҳафта йўқ бўлиб кетди. Бу гап қаердан чиқди десам анча бўлганди топшириб қўйганимга энди чиқибди, бориб келмасам бўлмайди, деди-ю кетди. Хуллас эримнинг ана шундай ишлари кўп эди. Эрим қанча топишини очиғи билмасдим. Чунки уйга пул олиб келмасди. Шахсий эҳтиёжларим учун ота-онам пул беришарди. Эрим ҳатто ўзига кийим олишга ҳам пулни қизғанарди. Унинг кийиниши учун ҳам уйдагиларимдан пул олардим. Бир куни эрим ва у мен билан таништирган янги ҳамкорлари эшик тақиллатиб келишди. Қулфни очдим-у, хонамга кириб кетдим. Одатда шундай қилардим. Эркаклар олдида тургим келмасди. Уларнинг ошхонага ўтгани, у ерда бақир-чақир бўлганини эшитдим. Югуриб чиқсам эримнинг шериклари у ўзини ўлдирди, қарздан қутулиш учун атайин қилди, деб гапириб чопганча чиқиб кетишди. Ошхонага борсам эрим ерда ётар, юрагига пичоқ санчилганди. Қўрқиб кетдим. Нима қилишимни билмай қалтираб қолдим. Бориб эримнинг юрагидан пичоқни суғуриб олдим, қўлларим қон бўлиб кетди. Хона бир зумда одамлар билан тўлди. Тез ёрдам эримни шифохонага олиб кетди. Мени эса тергов қилишди. Аввалига мени эрини ўлдирган деб ўйлашди. Стрессга тушиб қолдим. Кейин маълум бўлишича, эрим ўзига келганидан сўнг айтиб берди, ҳамкорлар унга туҳмат қилишганини, улардан фойдасини сўраса бўйнига бир неча баробар юқори қарз илиб қўйишганини, уйларини номларига ўтказиб беришини бўлмаса хотинини кўз олдида хўрлашларини айтишган. Эрим уларни уйга бошлаб келган ва ошхонада ўз жонига қасд қилган. Эримнинг аҳволи оғир эди. Менинг аҳволим эримникидан ҳам баттарроқ эди. Мени қайнонам эримнинг олдига қўймади, уйингизга бориб даволаниб келинг, ҳозир унга қаролмайсиз деб, онамникига жўнатиб юборди. Қизлик уйимда бир муддат даволаниб эримнинг олдига қайтдим. Қайнонам эримга хотининг сени ташлаб кетиб қолди. Кўрдингми, унга оғир дамда керакмассан, фақат пулинг керак дебди. Шусиз ҳам совуқ турмушимиз баттар музлади. Менга эрим пул сарф қилмаса, қандай унинг пули учун олдида бўлади деб ўйлаши мумкин?   Турмуш ўртоғимнинг оила аъзолари учун пул қадрли, ноёб нарса. Бунга кўп бор амин бўлдим. Ҳатто биласизми опа-акалари бу ишлар бўлгандан кейин мулкларни ўзларининг номига ўтказиб олишибди. Улар учун ўғли қамалса қамалсин мулклар кетмасин, шунақа фикр бор экан. Эрим аҳволим оғир даволанмасам бўлмайди деб вилоятга қочиб келди. Қайнонам ҳар доимгидек сизнинг онангиз ёш, мен сизга қарашга ҳолим йўқ. Бизга шунча қарадингиз, ош-овқатимиздан хабардор бўлдингиз, раҳмат сизга. Энди бориб ўзингиз ҳам даволаниб келинг, ўзимиз бориб олиб келамиз, деб мени онамникига жўнатиб юборди. Келиб телефон қилсам ҳеч ким олмади. На эрим, на қайнонам, қайнопаларим ҳам кўтаришмади. Кейин хабар ёздим. Бир ҳафта ўтди ҳамки дом-дарак бўлмади. Бир ой кутдим на хат, на хабар бўлди. Бир ойдан сўнг отам, опам ва мен келинлик уйимга бордик. Эрим ақалли ўрнидан туришга ярамади. Отамга салом ҳам бермади. Маълум бўлишича, вилоятга келганимиздан сўнг ишлар чуқурлашган, эримнинг яна бошқа қарзлари ҳам чиқиб келган. Хабар топиб одамларга айтиб қўймаслигим учун уйимга жўнатиб юборишган. Танишлари менга телефон қилиб ҳақиқатни айтиб қўйиши мумкинлигини хаёлларига келтиришмаган бўлса керак... Оилада муҳит яхшимас. Улар дадасиниям тан олмайди. Доим ёмонлагани ёмонлаган. У одам бўлса инсульт бўлган, ювошгина қария. Мен қайнонамни айбдор деб биламан. У уларни шунақа қилиб тарбиялаган. Оилада отанинг ўрни йўқ........
1 5017Loading...
26
Кимлар ҳақиқий, кимлар сохта дўст эканини кўрсатиб қўяркан. Қалбим бўм-бўш Дард берган шифосиниям беради, албатта. Муолажалардан кейин оёққа турдим, ҳаёт йўлида давом этдим. Орадан уч ой ўтди. Оғир кунимда ёнимда туролмаган инсон яна ҳаётимда пайдо бўлди. Салкам олти ой уйга тинмасдан узр сўраб келишди. Табиийки нон қайтганидан уйдагиларнинг бошлари эгилган, келадиган совчилар ҳам унаштирув бузилганини эшитиб йўқ бўлиб қолишарди. Шунинг учунми уйдагилар инсон хато қилишини, айбини тушуниб келганда эса кечиришни тинмай таъкидлашарди. Менинг эса қалбим бўм-бўш, унга нисбатан ҳеч нарсани ҳис қилмасдим. Қиз бола ожиза бўларкан, яна рози бўлдим. Тўй ўтди. Турмуш ўртоғимни изнидан чиқмайдиган, итоаткор аёлга айландим. Унга кўнгил қўйдим, балки кўникдим. У тўйдан кейин ҳам бепарволикда давом этди. Биз янги келин-куёв алоҳида яшардик. Эрталабдан кечгача уйда бир ўзим зерикардим, уларнинг келишларини интизорлик билан кутардим. Келганида эса компьютер, телефондан бошини кўтармасди. Ҳатто кечаси бирга ухламасдик, сен киравер, ишларим бор деб бошқа хонада ишлаб ўтирарди. Бепарволик сўлдираркан... Тушунишимча, турмуш ўртоғим четдан юк олиб келиб сотарди ва бу билан тунда шуғулланарди. Аёл кишини бепарволик, меҳрсизлик сўлдираркан. Бирга яшасанг-у уни соғинсанг бу қандай азоб... Ҳаммага ўзимни бахтли кўрсатишга ҳаракат қилиб рол ўйнардим. Қайнонамлар бизга яқин жойда яшарди. Янги келинлигимда бориб хизматларини қилиб келардим. Уларнинг оиласида муҳит бошқа, яъни бирдамлик йўқ, опа-сингиллар бир-бирини ёқтирмайди. Келиннинг эса оилада ўрни йўқ, ҳатто бирга гаплашиб ўтиришмасди. Суҳбатларига қўшилиш учун бир-икки оғиз гапирсам эшитмаганга олишарди. Оилавий муҳокама қиладиган мавзу чиқиб қолса, келинни, яъни мени ташқарига чиқарворишарди. Дунёвий илм улар учун биринчи даражали эди, диний илмдан эса деярли хабарлари йўқ. Ҳатто намоз ўқишни беҳудага вақт кетказиш деб ҳисоблаб, ўқишимга қаршилик қилишарди. Диний илмдан хабарлари йўқлигининг яна бир исботи хўжайиним мени умуман қизғанмасди, ҳатто уйимизга ҳар хил бегона эркакларни жўнатарди. Мен эса савдолар юзасидан олди-берди қилардим. Ҳатто бегона эркакларга номеримгача берганди. Бундай муносабатдан йиғлардим, сабаби мени уйимиздаги эркаклар шу инсон учун қанчалар авайлашган, ишга олиб бориб олиб келишарди, ҳатто. Бу эркакнинг ҳаётида балки бошқаси бордир, бўлмаса бу қадар бепарво бўлмасди, деб ўйлашингиз мумкин. Лекин бу хато, унинг ҳаётида мендан бошқаси йўқ, бунга ишончим комил. Бу орада улар тўйларгаям чиқмай қўйди, бунга ўзлари қарор қилдиларми ёки жамоадан чиқариб юборишдими, буниси менга қоронғи. Баъзида улар ўйланиб, сиқилиб кўп уф тортардилар. Сабабини сўрасам умуман айтмасди. Бир кун бехосдан телефонда гаплашаётганларини эшитиб қолдим. Суҳбат асосан пул ҳақида бўлди. Суҳбатдан тушундимки хўжайинимнинг кимдандир қарзи бор. Буни аввалдан хатти-ҳаракатларидан ёнимда телефонда гаплашмай кўчага чиқиб гаплашиб келишидан сезардим, лекин исботим бўлмагани учун ўзимни ўзим яхши бўлишига ишонтирардим. Турмуш ўртоғимнинг ноқонуний иши бўлмасин, Аллоҳ унга инсоф бергин, тўғри йўлдан адаштирмагин, деб дуоларимда тинмай сўрардим. Бахтли кунларимиз ҳам бўлган Бир йиллик турмушимиз давомида эрим мен учун икки марта вақт ажратган. Биринчиси, кўзимда жуда қаттиқ оғриқ ҳис қилганимда. Ўшанда кўзимнинг оғриғига чидолмай қолдим. Эрим бепарво юраверди. Телефонлашганимизда отамга кўзим ҳақида айтдим. Шунда куёвига телефон қилиб сизлар Тошкентда бўлсангиз кўрсатинг кўзини. Биз вилоятда туриб нима қилоламиз ҳозир деб гапирган. Эрим отамдан ҳайиқарди. Мени докторга олиб борди. Шифокор текшириб кўзимнинг шохпардаси шикастлангани операция қилмаса кўр бўлиб қолишим мумкинлигини айтди. Шунда эрим қайнонамдан яширинча кўзимни операция қилдириб берди. Бу менга қилган биринчи ва ягона яхшилиги бўлиб қолди. Иккинчиси эса туғилган кунимда бўлди. Бу турмушга чиққанимдан кейинги биринчи туғилган куним эди. Ҳар йили бу кунни оила даврасида шодиёна билан нишонлардик. Уйимиз қариндош-уруғлар, болаларнинг қий-чуви билан тўлиб кетарди. Биринчи марта таваллуд кунимда бир ўзим, уйда ёлғиз ўтирдим........
1 3447Loading...
27
“Айбларига кўз юмаман, лекин бепарволигини кечиролмайман” – таҳлика исканжасида яшаётган аёл ҳикояси Қўрқиб кетдим. Нима қилишимни билмай қалтираб қолдим. Эримнинг юрагидан пичоқни суғуриб олдим, қўлларим қон бўлиб кетди. Хона бир зумда одамлар билан тўлди. Ўртаҳол оилада катта бўлдим. Йўқчиликниям, тўқчиликниям кўрганман. Болалигим ёмон ўтган деёлмайман. Ота-онам кўнглимизга қараб ўстирганлар. Бизни олий маълумотли бўлишимиз учун бор имкониятларини ишга солганлар. Отам жудаям қаттиққўл, рашкчи бўлган. Ҳар бир қадамимиз ўлчовли эди. Албатта, бизнинг фойдамизни кўзлаганлар. Лекин шундай муҳитда ўсганимиз кўп жойда панд беради, сал ёввойилик характери бор ҳаммамизда. Одамларга қўшилиб кетишимиз бироз қийин кечади. Табиатан тортинчоқ, камгап қизман. Одамлар билан ҳар доим масофа сақлайман. Атрофимда ошиқларим кўп бўлган. Характерим ва тарбиям сабаб уларни ёнимга яқин йўлатмасдим. Ўқишни битириб вилоятга қайтдим. Ўқитувчи бўлиб ишлай бошладим. Совчиларнинг кети узилмасди, ҳатто совчиларни қайтариш бўйича чемпион деган таърифгаям эга бўлдим. Бу қайсидир маънода тўғридир, лекин ҳақиқат эмас. Аслида совчилар қўни-қўшниларнинг иғволари сабаб қайтиб келишмасди. Кўзойнак тақардим. Бунга катта бир нуқсондек қарашарди. Ўқишга кирганимдан сўнг линза қўйдирганман. Лекин одамлар бир вақтлар кўзойнак таққанимни унутишмасди. Туҳмат тоши Ишхонада биринчи туҳмат билан юзлашдим. Ўзимга яқин дўст сифатида кўрган ҳамкасб опам мени совун ўғирлаганликда айблади. Бу ҳаётимдаги биринчи зарба эди. Янги ишга кирган одам жамоада ўғри деган номни орттириши қанчалар ёмон, камига у туҳмат бўлса! Келиб-келиб совун ўғирлайманми? Бунга баъзилар ишонди, баъзилар эса йўқ. Хуллас номим ўғрига чиқди. Дунёда қанчалар разил одамлар борлигига илк бор гувоҳ бўлдим... Ҳаётимдаги кейинги ноҳақликни эса менга совчи қўйган йигитдан кўрдим. Характери жуда қўпол бўлгани сабаб унга тегмадим. Кўп бора уйдагиларини жўнатди, мен рад этдим. Кейин бошқача йўлга ўтди. Ишхонамга текширувчи бўлиб келиб, айнан мени танқидга олишди ва кўп бора шериклари билан дарсимни назорат қилиб йўқ жойдан камчилик топиб кўпчиликнинг ёнида изза қилишди, йиғлатишди. Ваҳоланки, ҳали ишга кирганимга эндигина бир ой бўлганди. Табиатан камгап бўлганим учун жамоадагилар мени кибрли одамларни менсимасликда айблашарди. Ҳатто келган совчиларга мен ҳақимда шундай таъриф беришарди. Оилада ҳаммамиз давлат ишида ишлардик. Онам камсуқум аёл бўлгани, дадамнинг изнидан чиқмагани боис қўшнилар билан гаплашиб ўтирмасди. Бунга вақтлари ҳам бўлмасди. Қўшниларнинг турмуши қандай, кимнинг қизи ажрашди, кимнинг уйида уруш бўлди, хуллас ғийбатларга қўшилмасдик. Бу эса келган совчиларга ёмонлаш учун яна бир баҳона бўлди. “Тошкентда ўқиб келган, ким билади у ёқда нима қилиб юрганини...” каби гап-сўзлар оралади. Бу орада онам инсульт бўлиб, бир томонлари ишламай қолди. Ҳар доим ишлаб, одамлар орасида юрган одам бир жойда ётиши жудаям оғир бўларкан. “Касал келин кимга ҳам керак?” Кунлар шу зайлда ўтаверди. 30 ёшни қаршиладим, уйдагиларнинг мажбурлашлари ортидан бир йигитга унаштирилдим. Йигит таниқли бир хонанданинг мусиқачиси ҳам тадбиркор эди. Унаштирилган ёшлар қандай бир-бирга талпинишади бизда эса аксинча муносабатлар совуқ эди. Мен уни қўнғироқ қилишини кутардим, албатта. У бўлса бир ҳафтада бир телефон қиларди, СМС ҳам ёзмасди ҳатто. Тўй куни ҳам белгиланди. Орада соғлиғимда муаммо пайдо бўла бошлади. Белимда кучли оғриқ, текширувлардан грижа бўлиб қолганим аён бўлди. Кўрсатмаган жойимиз қолмади, касаллик шундай авж олдики, ўрнимдан туролмай қолдим. Тўшакка михландим. 4 ой шу тарзда ўтди. Куёв болани эса парвойи палак, эътибор ҳам бермади. Инсон айнан шунақа пайтда атрофидагилардан, яқинларидан меҳр-эътибор кутаркан. Бир умр кутганим, орзу қилганим наҳотки, шунчалар бемеҳр инсон бўлса?! Гапимиз гапимизга тўғри келмай қолди. Мен унаштирувни бузишга қарор қилдим. Орада ҳар хил гап-сўзлар болалади. “Касал келин кимга ҳам керак? Касалманд, бели оғрийди, эртага фарзандли бўлоладими, йўқми сингари гап-сўзлар ўзимгача етиб келарди”. Аллоҳ инсонни турли хил синовлар билан синаркан........
1 3727Loading...
28
​​Эшитишим бўйича ҳозир шу ерда аяси билан, тергов бўлганда бориб келиб қолган пайт уйда экан. Мен қийналяпман, биласизми нимадан? Бир йил яшаб унинг учун заррачаям қадрим бўлмаганидан. Наҳот инсон хотинини соғинмаса, ҳаёти қанақа кечаётгани билан қизиқмаса? Мен қўлимдан келганча курашдим, аммо қарс икки қўлдан чиқар экан. Оиланинг оила бўлиши учун эр-хотин бирдек ҳаракат қилмаса бўлмас экан. Мен эримнинг ҳеч нимаси бўлмаган тақдирда ҳам адашган деб кечириб яшардим. Лекин орадан қанча вақт ўтди..  Ундан ҳамон дарак йўқ... Буни кечиролмайман. Ажрашиш учун ариза бермоқчиман, миямдаги саволлардан жуда чарчадим. Тўғри қиляпманми, шундай инсон билан ҳаётни давом эттириш мумкинми? Ҳаёт давом этади Шаҳноза Жумақулова, психолог: Аввало бир тўхтамга келиб олинг, яшасам ҳаётим қанақа бўлади ва яшамасам нима бўлади? Иккита ҳолат бўйича яхши ва салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган бир қатор сабабларни бир қоғозга ёзиб чиқинг. Шунда бир қарорга келишингиз осон бўлади. Оила бузилмаслиги учун яна бир марта имкон бермоқчи бўлсангиз, турмуш ўртоғингизни қисқа суҳбатга чақиринг. Суҳбат давомида ўтган ишларни қайтадан муҳокама қилиш шарт эмас. Аниқ мақсадга ўтинг: 1. Оилани тиклаш нияти бор-йўқлигини билинг. 2. Оиланинг ҳимояси, хотиржамлиги учун қарзларни тўлагандан кейин муносабатни давом эттириш тўғрилигини айтинг. 3. Яна шу ҳолатга тушмаслик ва оиланинг иқтисодий таъминотини барқарорлаштириш учун ҳам бир иш бошини тутиши яхши бўлишини тушунтириб кетинг. Турмуш ўртоғингиз “бола” позициясида фикрловчи инсон, оила масъулияти, ҳимояси тушунчасидан узоқ. Қачонки, қарзларидан қутулиб тайинли ишда ишлаб, сизнинг ҳимоянгизни зиммасига олгандагина вояга етган инсон позициясига ўтади. Доимий қарздорликда юриб, атрофни алдаш ҳисобига кун ўтказувчи инсонларни, психологлар “гипертимлар” психотипига қўшишади. Улар масъулият тушунчаси ва жараённинг оқибатлари нималарга олиб келиши ҳақидаги тўғри тушунчалардан узоқ бўлишади. Жамиятдаги, оиладаги мажбуриятларини ҳис қилишмайди. Ишончга кириш бўйича роль ўйнашдаги харизмада уларга тенг келадигани йўқ. Доимий ички депрессияда юришади. Қарз олишганида ҳам ўзларини бугунги кунлари учун ўйламай сарфлашади. Орзусидаги нореал дунёда яшашади. Қарздорликнинг охири ёмонлигини билишса-да, қанчалик бошлари урилса ҳам яна шу ишида давом этаверишади. Тормоз ва меъёр принципларини билишмайди. Бундай инсонлар бир қарзни иккинчиси билан қоплаб кетаверишади. Қарабсизки, ўзларини бу хулқдан тўхтата олмайди. Бу уларнинг ҳаёт тарзига айланиб қолади. Шундай экан, сиз турмуш ўртоғингизни бу ҳолатидан чиқишга қутқарувчи бўлолмайсиз. Токи вазиятни жиддий қабул қилиб, ўзини қўлга олмагунча. Агар икки тараф ҳам адекват дўстона бир-бирларингизга бу шартлар маъқул бўлса, вазиятни чуқурлаштирмасдан, яна қайтараман, токи натижа бўлгачгина яна бирга оилани тиклашни мақсад қилинглар. Турмуш ўртоғингизнинг қарзлари бўйича сизни ҳар хил инсонлар безовта қилса, бу ишга алоқангиз йўқлигини айтинг, таҳдид қилишса, қонун доирасида иш кўришингизни айтиб, қонун билан ўзингизни ҳимоя қилинг. Ушбу вазиятда, яқинларингизнинг ёнида бўлишингиз ўз соғлиғингиз учун яхши. Агар бунақа криминал ҳолатларда турмуш ўртоғингиз билан бир уйда туришингиз ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан сизга зарба бўлади. Суд ажрашишга вақт беради. Шу вақт мобайнида ҳам иш натижа бермаса, бундай ҳолатда қайтадан янги мақсадлар билан олдинга ҳаракат қилишга интилинг. Ҳаёт давом этади. Ўзингизни қўлга олинг, танангиз соғ ақлингиз теран, яхши тарбия олган инсонсиз. Мақсад қўйинг, режа тузинг, имкониятингиздан келиб чиққан ҳолда ўз устингизда ишланг. Соғлом руҳий ҳолатдагина, соғлом фикрлай оласиз ва тўғри қарор чиқарасиз. Ушбу вазиятингизда психолог қабулига боришингизни маслаҳат бераман. Ҳозирги депрессия ҳолатидан чиқишингизда ва кейин аниқ бир қарорга келишингизда мутахассис маслаҳати сиз учун зарур. Чарос Маннонова суҳбатлашди. https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
1 6407Loading...
29
📽️ Аввал видеони кўриб, кейин постни ўқиймиз! 🥰 Мен 25 йиллик тикувчи сифатида Сизлар учун тикиш бичишни ҳамма сирларини БЕПУЛ ва СИФАТЛИ ўргатадиган ягона канални топиб келдим. 🙅🏻‍♀️ Сиз энди устоз қидириб овора бўлманг. 👩🏻‍🏫 Ҳамма профессионал устозларнинг 10 мингдан зиёд дарслари шу каналда экан. 💃🏻 Сиз яна бу каналдан исталган турдаги фасонни топишингиз ҳам мумкин! 🤩 Хуллас бу канал ҳақидаги фикрим аълодан ҳам аъло. 🤗 Каналимиз манзилини қолдираман киринг асло афсусланмайсиз бу аниқ😊 👉🏻 T.me/+L9RJv692WX0yYTgy 👉🏻 T.me/+L9RJv692WX0yYTgy 🫶🏻 Ҳамкор канал: 👉🏻 T.me/+KZjUJlHTWOswMmIy
1 4374Loading...
30
-Сен қанақа одамовисан? -Мен бошқача бўлолмайман. -Уч ойдан бери янгилик йўқ. -Мени қўлимда эмас. Ғиёс ғудраниб яна ҳамма ерни расвосини чиқариб қотиб ухлади. Кўнглим айниганча уйни тозалаб эшик ва деразаларни очиб қўйдим. -Ҳа келин кечаси бўктириб ичириб келдингми? -Мен... Мен ичирмадим. -Ҳе савил, тилинг ўн қарич. Хотин бўлиб йўлингга солсанг ўласанми? Қайнонам оғзидаги носини супани четига туфлаб кўчага чиқиб кетди.  Ғиёс бир ойга бошқа вилоятга ишлашга кетдим. Рости эркин нафас олдим. Ҳеч қандай мажбурлаш йўқ, қайнонамни захарли гапларига чидаса бўлади.  Аммо шундаям қайнонам жим турмади. Пахта ердан ер олиб мени ишлашга чиқарди.  Эрталаб тонг ёришмай сигир, бузоқ қўйларга қарайман. Нонушта тайёрлаб далага чиқаман. Кундузлари вақт топиб келиб яна оғилдагиларга қараб кетаман. Қушда тиним борки менда йўқ. Кечги овқатни еб идишларни юваману, чўзилиб қоламан. Яхшиям Ғиёс йўқ, бўлмаса ўлиб қолсам керак. Бир ой куним шундай ўтди. Ғиёс келган кун эса азобларим бошланди. Энди уни тер ҳидига ўла қолсам чидолмасдим. Яқинимга келса кўнглим айниб келарверарди. Ташқарига чопиб чиқардим. Озиб бир бурда бўлиб қолдим. Қишлоқ врачлик пунктидаги ҳамшира мени ҳомиладор дегандан кейин ғалати бўлиб қолдим. Мен кўрган азоблар ҳолва экан. Ҳомиладорлигимни билган Ғиёс мен кетгач кимдан илдирдинг деб, ичиб олиб урадиган бўлди. -Бузуқи ҳароминг кимдан айт? Бўйнимдан бўғгани учун гапиролмасдим. -Ғиёс қўйвор, ўлдириб қамалиб кетасан. -Она бу кимни тагига кириб чиқди, илдириб олган. Нимага далага ишга чиқардиз. Этагини йиғиштириб юролмаган Мен нафасим қисиб типирчилардим. -Туғса биласан кимданлигини қўйвор. Қайнонам ҳассаси билан ўғлини қўлидан урди. Ғиёс мени қўйиб юборди, шилқ этиб ерга қуладим. Кўзимни очсам ҳамон ўша ерда ётардим. Биров қарамабдиям. Ҳар кунги хўрликлар тобора жонимни бўғзимга келтирар,Ғиёс уйга келаверса қўрққанимдан оғилхонада, ташқарида ишларни қилиб юрардим. У ухлаб қолгач оёқ учида кириб узоқроққа жой солиб ухлардим. Аммо бир куни эрим и аввалги хотини безларча келиб жойлашиб олди. Биз билан яшай бошлади. Ҳеч ким унга кет демади. Бу ҳам камдек у мени чўри ўрнида кўриб иш буюрарди. Ғиёс буни четдан кузатиб турарди. -Кирларимни ювиб қўй. Ҳосила менга ич кийимларигача улоқтирди. -Мен... -Ўчир тазирингни ейсан бўлмаса. Ноилож кирларини ҳам ювардим. Ҳосила келганини иккинчи ҳафтаси онам эшитиб қолиб жанжал қилиб келиб қолди. Давоми бор... https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
1 4905Loading...
31
Калишни қўлига олган қайнонам юзимга қараб отди. -Чала тозалабсанку кўр. Калишни учи юзимга тегиб қаттиқ оғриди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. Қани бир сўз дея олсам. Индамай қайта тозалаб узатдим. Ўрнимдан туриб оғилхона томон кетдим Мени дардимни фақат шу жониворлар тушунади. Кўзимга мўлтирабгина қараб туришади. Ҳозирам устунга суянганча йиғлаяпман. Қачон менга ҳам ёруғ кун келар экан. Эртанги кунни ҳам ўйлагим келмайди. Бу уйда нафас олиш азобку, қандай эртадан умид қилай. Қайнонам қаергадир кетди. Уйга қайтгач эса ниманидир тополмай анча оввора бўлди. Кейин келиб ҳассаси билан елкамдан туширди. Бу вақтда хамир қораётгандим. -Ойижон, мен... Мен нима қилдим? -Зоти паст, нега уйимни тинтиб чиқдинг? -Мен хонангизга кирмадим. -Мени алдаяпсанми ҳали сен? Қайнонам кетма кет елкамдан ҳасса билан туширди. Қани мен олмаганимни исботлай олсам. Ҳеч қанча ўтмай қайнопамни ўғли келди. Қўлида тугунча. -Буви бунингиз қолиб кетибди. Қайнонам тугунчага қараб турдида мендан нари кетди. Қарилик қилиб ўзи билан олиб кетган экан. Мени ўғрига чиқарди. Ургани учун кечирим ҳам сўрамади. Аламим ичимда қолавердим. Тунлари Аллоҳга ёлвориб тезроқ жонимни ол дердим. Аммо у ҳам мени бу разил дунёдан олиб кетгиси йўқ. Дадам мендан юз ўгирди. Онамни тухматларига ишонди. Онамни бу қадар пасткашликка боради деб ўйламагандим. Қалбимдаги озгина мехр ҳам шу билан барҳам топди. Мен онамни кўргани бормасдим. У ҳам бир бора йўқлаб келмади. Ҳудди бу дунёда бир-биримизни борлигимизни унутгандек эдик. Қайсидир куни Ғиёс мени тўйга олиб борди. Тўйни авжида эда даврага тортди. Ўша вақт жўралари билан ўйин бошланганди. Раққоса турли ҳил мақом қилиб эркакларни пулини шиларди. Ғиёс мени қўлимдан ушлаб жўралари даврасига қўшди. Уятдан тўдадан чиқай десам атрофимни ўраб чиққани қўйишмасди. Мусиқа баланд ким нима деди қулоққа кирмасди. Ғиёс эса турткилаб ўйнашга мажбурларди. Росаям хижолатда эдим. Қўлимни номига қимирлатдим. Атрофимни эркаклар ўраган, ўртада Ғиёс ва мен эдик. Ўзимни ўйинчи тасаввур қилиб ёмон кўриб кетдим. Қаршимдаги тиржайган одам эса нафратимни тобора ошириб борарди. Бирдан ток ўчди. Ана шунда кимдир ортимдан келиб менга тегиша бошлаганини сездим. Ароқ ҳиди шундоққина сезилиб турарди. Жон ҳолатда ўзимни тортиб одамларни итариб даврани ёриб чиқдим. Ток берадиган қурилма тариллаб ишлагач чироқлар ёнди. Мен эса бир чеккада ҳамон ўзимга келолмай ўтирардим. Ўша кеча эрталабгача Ғиёс мени эговлаб чиқди. Ўртоқлари олдида уятга қолганмиш. Узоқларга бош олиб кетдим келди. «Бахтли бўламан, албатта қачондир»....
1 4116Loading...
32
-Мен учун эмас. Бир нуқтага тикилганча шу сўзларни айтдим. Қорнимдаги чоклар яхши битмапти. Этим жуда ёмон. -Ўзизни эҳтиёт қилинг. Мен яна рецепт ёзяпман. Қолдирмай олинг -Ҳаммасини олади. Кучлиларидан ёзиб беринг, кўп азоб чекди қизгина. Ўгай онам доктор ёзиб берган қоғозни олиб сумкасига солди. Қайтишда дорихонадан ҳаммасини олдик. -Тунов кунги ҳамширани айтайми яна, қўли енгил эди. -Майли. Роҳила опа дарров телефонини олиб ҳамширага сим қоқди. -Ало Зебош тузукмисиз? Бугундан яна бизникига келинг қизимизга укол ёзиб берди. - -Вақтизга қараб келаверинг. Телефонни ўчириб менга қаради. -Ана бу ҳам ҳал бўлди. Бирор нима ейсизми? -Йўқ, фақат чарчадим. Уйга борайлик. -Сизга мадор керак. Кеттик машинага. Дадангизга айтаман ишдан қайтишларида жигар кабоб олиб келадилар, қоқ суяк бўлиб кетдингиз. Кошки эди бирор марта семирган бўлсам. Бу аёл ўз онамдан кўра яхши муомала қиларди. Уни тарбияли экани кундан кунга яққол сезиларди. Болаларига калима ёдлатар, саҳар туриб ишларга уннатарди. Мени кўнглимни авайлаб гапиришга ҳаракат қиларди. Уйга қайтгач бувимни олдиларига кириб чўзилдим. -Чарчаб қолдингми, терлаб кетибсан? Бувим ёстиқни олиб ётишим учун кўрсатдилар. -Дамингни ол. Ўзингни қийнаб қўйма. -Хўп. Нақшинкор шифтга термулганча ўйлардим. Энди тақдирим қандай кечади. Дадам қайтиб юбормасин деб дуо қиламан. Хўрликлар, азобларни қайта бошдан кечира олмайман. -Жим бўлиб қолдинг қизим? -Ўйлаяпман буви. -Ҳаммаси яхши бўлади. Ҳа деб диққат бўлаверма. Роҳила опа кирдилар. -Келинг болам, нима деди доктор? -Ҳаммаси яхши, фақат чоклар ҳали битмаган деди. Авайлашимиз керак, жароҳат олган барибир. Бир соатдан кейин Зебо келади, уколларни қилиб қўйсин. Бу гал осма укол ёзмаган ёнбошдан, томирдан ёзган. -Барака топинг болам. Бегона қилмай қараяпсиз. -Ойижон нега унақа дейсиз, Сумбула болаларимни опаси, менга бегона эмас Ҳамшира келиб укол қилиб кетгач овқатланиб хонамга кирдим. Каравотга чўзилдим. Қандай тинч, ва сокин уй. Бу ерда ғийбат, бир-бирини ранжитиш йўқ. Ўгай онам болаларига овозини баланд кўтармайди, уриш у ёқда турсин. Уларга ҳавасим келади, бахтли болалиги бор. Иккови ҳам аҳил, дадам ҳам бизга умуман  қаттиқ гапирмайдилар. Бобом эса бувимни бошларида кўтариб юрадилар. Бу ерда мехр оқибат анча юқори. Кечга Роҳила опа айтганидек дадам кабоб олиб келдилар. Менга ҳа деб кўпроқ е деб қистадилар. -Куч қувватга киришинг керак. -Ортиқ еёлмайман. -Музлатгичга олиб қўяман. Очқасангиз айтинг, микротўлқинли печда иссиққина қилиб бераман. -Хўп. Овқатланиб бўлгач хонамга кирдим. Яна ўтмиш кўз олдимда гавдалана бошлади. 🌿🌿🌿       Менинг Сумбула исмим икки ой ўтгач ҳам «ҳей» га ўзгарганди. Ёки онам айтганидек «сариқ мушук» . -Сарғаймай ўл, нега калишимни лойини ювмадинг. Эрталабдан қайнонам дийдиёни бошларди -Ҳозир юваман. -Ҳеэ фаросатингга ўт тушсин. Сигир мўлаб ётибди,бориб қарай демайсан? Қачон ўзингдан билиб қиласан а? -Ҳозир бораман.
1 2625Loading...
33
Эрталаб мени холатимни кўрган қайнонам тиржайиб қўйди. -Мени болам хотинқулимас. Сен ўзингча манави кўк кўзларинг билан уни бошини айлантираман деб ўйловдингми?  Хомтама бўлма хунарларинг ўтмайди. Ўшанда ўн кунлик келин эдим. Ҳаётимда улкан бўшлиқ бор эди, аммо уни нима эканлигини билмасдим. Мехр ҳақида эса менда ҳатто тасаввур йўқ эди. Уйқудан боши оғриб уйғонган Ғиёс мени кўриб пинагиниям бузмади. Мен эса унга гапиришни истамасдим. -Ҳа қовоғингдан қор ёғади. -Ҳеч нима. -Эрни калтагини еган хотин жаннати бўлади. Бор хонани тозалаб чиқ. Хонага эса киришни иложиси йўқ эди. Кеча бўкиб ичган ва қайт қилиб хонани ҳавосиниям, гиламиниям расвосини чиқарганди. Тозалаб олгунча ўзим беш марталар чиқиб қайт қилдим. -Хоо олифта, ўрганавер кўп бўлади бунақа ҳолат. Ичимда бисотимдаги бор қарғишлар билан қарғаганча Ғиёсни сўкардим. -Кеча жўралар сенга мазаа дейишди. Шундай ҳурлиқони ўзингники қилдинг деб ҳаваслари келди. Ростиям шунақаям чиройлисан, агар менга тегмасанг, ўғирлаб бўлсаям уйланардим. Ғиёсни сўзлари баттар нафратимни қўзитарди. -Келаси сафар сениям олиб бораман. Бир ҳавасини келтирай ҳаммани. Гапирмадим. Ғиёс эса сигарета чекканича ўтирарди. -Ғиёс манавинга айт, молни тагини яхши тозаламаяпти. Бузоқ озиб кетяпти, бу туришда яхши пулга сотолмаймиз. -Шунақа денг? -Ҳа бунинг тузук овқатам қилолмайди. Ўзим қиляпман. -Сумбула онамни айтган ҳар бир ишини ишдан келиб текшириб оламан . -Кўрдингми бунинг сани гапинг дейди, гапирмай ўтиради безрайиб. Ғиёс ёнимга важоҳат билан келиб юзимга мушт туширди. -Онамни писанд қилмаяпсанми ҳали? Ўзинг кимсану, рахмат де сени хотин қилиб юрибман. Бўлмаса бутун қишлоқ татиб кўрарди. Бузилиб кетмасин деб уйландим сенга. Юзимни ушлаганча оғриқдан ўтириб қолдим. Ҳаётим шу зайлда давом этарди. Дадам сафардан қайтиб мени кўргани келган куни анча ҳақиқатни билиб олдим. Юзимни кўкаргани анча кетган ʼ, шундай бўлса ҳам рўмолни ўраб , сочимни тушириб билинтирмай юрибман. Дарвоза тарақлаб кетиб кимнидир сўкингани эшитилди. -Сумбулааааа. Дадам... Дадажоним... Югуриб чиқиб қучоқларига отдим. Афсуски улар мени итариб ташладилар. -Менга яқин келма. -Дада... Нега? Нега бундай қиляпсиз? Дадамни важоҳатидан кўзларим ёшланди. Дадамдан бирор марта бунақа муносабат кўрмагандим. -Қизим олиб кетаман десам онам ёлғиз қолади дединг. Гап бу ёқда эканда. Бир икки йил кутолмадингми? -Дада... Нималар деяпсиз? -Онанг ҳаммасини айтди. Ғиёсга тегмасам ўзимни ўлдираман деб сувга отибсан ўзингни. Шу ерида мен ҳолдан тойиб устунни ушлаб қолдим. Наҳотки... Наҳотки ўз онам шу гапни айтган бўлса. -Дада ким қанақа гапирса гапирсин. Аммо ҳақиқат сиз ўйлагандек эмас. Мен сизни юзизга оёқ қўймадим. -Онанг нега ундай деди? -Билмадим. Лекин мен... Мен бунчалар ҳаёсиз эмасдим. Билганим... Йиғлаб юбордим. -Сиз сафарга кетмаганизда... Мени ... Мени... -Бахтли бўлсанг бас. Дадам бошқа гап айтмай чиқиб кетди. Мени ичимда ҳам нимадир узилгандек бўлди. Мен болаларча ҳаёлларим билан дадам олиб кетади деб ишонгандирман. 🌿🌿🌿🌿 Эрталаб ўгай онам докторга борамиз туринг деб уйғотди. -Сумбула бу кийимлар сиз учун. Кийимиб олинг, докторга борамиз Аранг кийиниб ҳовлига чиқдим. -Кетдик. Ҳамма таҳлиллар яхши чиқди. Фақат гениколог яхши гап айтмади. -Ҳомиладор бўлишингиз қийин масала. Биласиз оғир операцияни бошдан кечирдингиз. -Менга буни кераги ҳам йўқ -Ундай деманг. Фарзанд ҳар бир бандага берилган бахтдир.
1 0885Loading...
34
Ғиёс мени сувга отганимни кўриб у ҳам сувга отибди. Кейин юраги бошқача уриб кетганмиш. Тўй куни ҳам келди. Агар буни тўй деб атай олсак. Мен томондан ҳам тузук тарпо қилинмади, куёв томондан ҳам. Ҳудди бева хотиндек тўртта кўрпа билан олиб кетишди. Бундан ортиғига онамни каштачилик қилиб топган пули етмасди. Илк оқшомни мен эслашни истамайман. Орзуларим, болалигим, ҳамма-ҳаммаси барбод бўлган кун. Келинлик, йўқ мен бу сўзни «чўрилик» бемалол айта олардим. Эрта тонгданоқ Ғиёсни қаттиқ турткисидан уйғондим. -Тур жойингдан энангни уйими бу чўзилиб ётадиган. Мен унга ҳайрат билан қарадим. Наҳотки мени ҳали бола эканим уни кўзига кўринмаса. -Нимага қаққайиб турибсан тур. Ғиёс мени силтаганча итариб кўрпачадан тушириб юборди. Индамай ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Келин салом, чаллари яна алламбало маросимларни ўтказмасликка келишиб олишибди. -Биринчи кундан уйқуни урдингми? Ташқарида мени саксон ёшли кампир кутиб олди. -Ассалому алайкум. -Ваалайкум. Бор сигирларга қараб соғиб кел. Кейин сутини нонуштага пиширасан. -Хўп. Ана шундай қилиб мени ҳаётим бошланганди. Уйда қайнонам Робия буви, эрим Ғиёс ва мен яшардик. Эримни аввалги хотини хоҳлаган вақти кириб келаверарди.  Қайнонам тумшуғини очмай хайдаб соларди. Ғиёс эса қанча ҳаракат қилмай уни қабул қилолмадим. -Сумбул ҳой сумбул. Сигирларга овқат бераётгандим Ғиёс келди. -Ҳозир. Бузоқчани аранг боғладим, сигирни ҳам зўрға соғаман аслида. Мен нимага яшаётганимни ҳис қилмасдимам. Гўёки бу туш, қачондир уйғониб кетаман. -Бунча имилладинг писмиқ. -Бирор ишиз бор эдими? -Кийимларимни тайёрла тўйга бораман. -Хўп. -Фууу бунча мол ҳидига сасигансан? Оғилхонадан келгандан кейин нима бўларди? Кийимларимни алмаштириб ташқарига саватга ташладим. Кейин Ғиёсни кийимларини тайёрлаб қўйдим. Ғиёс тўйга кетди. Кетар олдидан эса ўзича мақтаниб қўйди. -Ҳозир ҳаммани менга ҳаваси келади. Ёшгинасига уйланиб маза қилиб яшаяпти деб. Мен жавоб бермадим. Тезроқ кетсаю турқини кўрмасам . Кундуз куни қайнонам тиндирмасди. Ўғлини аяб менга ер ағдартирар, ўт ўрдирар ҳаттоки ўтингача ёрардим. Қўлларим қавариб, ёрилиб кетди. Ярим кеча Ғиёс бўккудек ичиб келди.  Ўша кеча илк бор мени камари билан дўппослади. Айбимни эса билмай қолавердим.
1 0805Loading...
35
Ўзимга келганимда жудаям совуқ эди. Титрардим. Устимга кўрпа ташланган экан. Барибир исимасдим. Ўша куни онамни илк бора йиғлаганини кўрдим. -Нима айбим бор эдики, бундай тақдир бошимга тушди? Сендан кутганим шу эдими? -Ойиии. Зўрға овозим чиқди. -Мени ҳаммага шарманда қилмоқчи эдингми? Шунча йил номимга гард юқтирмадим. Сени нима дейишяпти биласанми? Бирортаси билан панада иш битирган, онаси дўппослаган, аламига бориб ўзини сувга отибди. Пешонам шўр бўлмаса қиз туғармидим? Онам яна йиғларди. Менга буларни ҳеч бири таъсир қилгани йўқ. Биз онам билан бошқа-бошқа дунёмиз. Бироз ўтиб тоғам кирди. Мен ўзимизни уйда эдим. Устимга икки қават кўрпа ташланган. Аммо қалтирашим ҳамон тўхтамади. -Опа ўлиб кетса бўлмасмиди буниз? Қишлоқда гапга қўйди. -Сенам бошлама, анави нега яна келибди? -Қизизга уйланармиш. -Эси жойидами? Тенггини топса бўлмасмикан? -Опа бир томондан у яхши номзод. -Ҳамид! Онам тоғамга ўқрайиб қаради. -Унақа қараманг, энди бунизни итгаям кераги йўқ. Рози бўлаверинг мактабиям тугадику. -Бошимни қотирма. Онам бошида рад этганди. Кейин тоғам нима деб кўндирди билмайман. Тўйгача мени устимдан қулфлаб қўйишди. Ҳеч қаерга чиқолмасдим. Кейинчалик Ғиёс тоғамга яхшигина пул бергани, янгам эса очкўзлик қилиб  опангизни кўндирасиз деб турволганини билиб қолдим. Қишлоқда мен ҳақимдаги тийиқсиз гапларни ҳам янгам тарқатган экан. Ғиёс хотинидан бефарзандлик сабаб ажрашганди. Мен эса уни кўзига оловдек кўринганман. Тўйгача учрашмадик. Дадам келиб қолса эди деб тинмай дуо қилдим. Афсус дадам етиб келмади. Дадамга хабар берай десам телефон фақатгина уч уй наридаги қўшнида. Мен эса ҳатто уйдан чиқишдан маҳрумман. -Сумбула кўйлакларингни мени ўлчамимда тикишяпти. Тоғамни қизи менга ғолибларча кибр билан гапирди. -Менга фарқи йўқ. -Бечора Содиқ. -Уни менга нима қизиғи бор? -Аммо менга қизиғи бор. Сен ўртада бўлмаганингдан кейин ўзим уни ёлғизлатиб қўймиман. -Билганингни қил. Менга ҳозир унинг сўзлари ортиқча эди. 🌿🌿🌿 -Сумбула гапимни икки қулоғингга қуйиб ол, шунча қилган тарбиям ҳаққи. Ақлли қиз бўлиб Ғиёсбекка турмушга чиқасан. -Шундоғам берворайсизку. Ерга қараганча ичимдагини айтдим. -Ўша уйда тошдек қотасан, мани олдимга йиғлаб келиб ўтирма. Ўлсанг ўлигинг ўша уйда қолади. -Ҳавотир олманг, қорамниям кўрмайсиз. Онамни мени уришга кўтарилган қўллари ҳавода қолди. Кейин фикридан қайтди шекилли индамай чиқиб кетди. Мен доим онам нега бунақа деб ўйлаб қоламан. Тунларни бедор ўтказа бошладим. Нега мен деган савол тинмай қийнарди мени.
1 1955Loading...
36
Мен мехрга зор ўсган эмасманми, озгина мехр ҳам мени кўнглимни бўшатиб юборади. -Опа йиғламанг. Синглим қучиб олди.   Хонамга кирдим. Юмшоқ ётоққа ётиб онамни ўйладим. Ҳозир нима қилаётган бўлса? Мени қарғаб ўтиргандир. Мен қўрқадиган яна бир одам бор, Ғиёс. Аблах, номард инсон. Ким деб ўйлаётгандирсиз? У менинг турмуш ўртоғим. Мендан нақд ўн саккиз ёш катта. Оналар боласига ғамхорлик қилиб қучишини, эркалашини кўз олдимизга келтирамиз «она» деган сўзни эшитганда. Мен эса доимий равишда қарғаган, мени урган, фақат қовоғи солиқ аёлни кўз олдимга келтираман. Ёшлик хотираларини эслашни истамайман. Афсус хотираларни ўчиришни иложи йўқ. Боғчага бормаганман. Уйда онамни этагидан ушлаб юрардим. Бошқа болалар сингари онамни қучиб ухлаш мен учун армон бўлди. Онаси бор, лекин етимдек эдим. Мени доим отангга ўхшаганинг учун кўзимга балодек кўриняпсан дерди.  Бирор бир овқатни емайман десам неча бора мажбурлаб едирган. Онамни муносабати бир томон эдию, мактабдагиларни муносабати бир томон бўлди. Синфда ҳамма мени ёмон кўрарди. Ҳамма эмаас қизлар. Негадир мени қўшишмасди. Йигитлар билан яхши чиқишардим. Мени дўстларим улар эди. Юқори синфларга қадам қўявергач нега мени ёқтирмасликларини англаб етдим. Мен чиройли эдим. Чиройлиликда ҳам беқиёс эдим. Устимдаги жулдир кийимлар мени ҳуснимга раҳна сололмасди. Кўчадан ўтсам ортига бир бор назар солмаган инсон бўлмасди. Мовий кўзларим ўзимга ярашган. Сарғишга мойил сочларим билан ҳаммадан ажралиб турардим. Лекин шундай бўлса ҳам қизлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилардим. Улар мени масхаралашар, олдимдан ўтишса туртиб ўтишар, сира чиқиштирмасдилар. -Раъно Содиқ сариқ машакни севиб қолганмиш. Мен индамай дарсимни қилиб ўтирар эканман, ортимдаги сўзларни бемалол эшитиб ўтирардим. -Бу нима деганинг, ахир у мени... Раъно гапиролмай қолди. -Йигитлар гаплашишаётганда эшитдим. Сумбулага уйланаман, ақлли қиз деди. -Мени ўйинчоқ қилибдими ҳали? -Билмадим ўртоқ, аммо бу сатангдан эҳтиёт бўл. Писмайиб иш бажаради. -Ўзи нимаси чиройли буни, йигитлар шуни талашиб юрибди. Қизлар гапиряптию, мени ичимга титроқ киряпти. Бирор йигит менга гапирмасин, мен бундан жуда чўчирдим. Онам билса теримга сомон тиқади. Мактабдан қайтишда Содиқ менга эргашди. -Сумбул тўхта -Нима дейсиз? Бошимни кўтармай савол бердим. -Гаплашиб олайлик. -Мен... Мени вақтим йўқ. Кутилмаганда чопиб кетдим. Ортимга умуман қарамадим. Юқори синф ўқувчисини югуриб юриши бошқаларга ғалати туйилгандир. -Ҳа нима, ит қувдими? Онам кашта тикиб ўтирарди. -Йўқ ўзим. Онамга айтолмасдим. -Кийиниб чиқ, бугун буюртма тушган. Тинчлик кунларим аста барҳам топиб борарди. Йигитлар хат ёзиши, ортимдан кузатиши онамни қулоғига етиб борди. Ўша куни уйга киритиб чунонам урдики, ўқлов теккан жойлари кўкариб чиқди. -Мен сени бузуқи бўлсин деб туққаним йўқ. Итдан бўлган қурбонликка ярамас. Мен нима кўрдим отангга тегиб? Яшашимни қара, аҳволимни қара. Сенам шу ҳаётни хоҳлайсанми? Бекор айтибсан, мен қизи қайтиб келибди деган гапни кўтармайман. -Она мен ҳеч нима қилмадим. -Сен кўз сузмасанг ортингдан келмайди. Деразадан эса тоғамни қизи ва хотини мамнун жилмайиб томоша қиларди. Орадан бироз вақт ўтди. Мен тўққизинчи синфни битирай деб қолдим. Ана шундай кунларда дадам келиб қолдилар. -Қизим биз бувинг билан ҳаж сафарига кетяпмиз. Сенга нима олиб келай? -Мени дуо қилинг дада, энг бахтли қиз бўлай. Дадам мени бағрига босди.  Дадам кетгач, онам мени уришди -Эрга лойиқ қиз бўлиб нега отангни пинжига кирасан? -Дадам ҳаж сафарига кетди. -Ҳе ўргилдим, ўзи киму, амали нима бўларди. Дадам кетганидан ҳеч қанча ўтмай Содиқ уйимизга кузатиб келди. Уни қанча кет демай, кеткиза олмадим. Онам бизни кўчада кўрган. Уйга киргач яна калтакларга рўбарў бўлдим. Тўйиб кетгандим. Тунда қочиб ўзимни каналга отдим.
1 2046Loading...
37
Кечки пайт дадам ишдан қайтди. У келибоқ мени излайди -Сумбула қизим аҳволинг яхшими? Қўлимни цингани ҳали унча тузалмаган. Юришдаям оқсоқланиб юряпман. -Яхши дадажон. -Мен анави ит эмганни қамоқда чиритаман. Сенга қўл кўтарганларига минг пушаймон қилмасамми. Мен индамай кўзимдан ёш сизиб чиққанча ерга қараб турибман. Ичимда ҳадик. Дадамга ҳам керак бўлмай қолсамчи? -Она қизим, сен ҳеч нарсани ўйлама. Энди сени ўша нокасларни қўлига топширмайман. Мени кечир бу гапни айтишга жуда кечикдим. -Дада ундай деманг. Сиз қўлиздан келганини қилгиндиз. -Мен сафарга кетмаслигим керак эди. Ўша бир ой онангга қўл келган. Ҳамон ўзимни босолмаяпман. Дадам асабийлашганча чиқиб кетди. Мен эса қайта краватга чўзилдим. Болалар йиқилса, ёки қўрқса онасини бағрига ўзини отади. Менчи? Онамдан қочардим. Онам бегона эмас, ўз онам. Мени дунёга келтирган онам. Лекин ҳаётимни барбод қилган ҳам айнан ўша инсон. -Опа овқатга чиқинг. Сабрина мени овқатга чақиргани келибди. -Ҳозир . Секин туриб овқатламиш учун чиқдим. Ҳамма жамул жам эди. Бобом бувимни олдиларида савлат тўкиб ўтирибдилар. -Кел қизим. Қани жойингга ўтириб ол. Бу уйда ҳеч ким менга ёмон муносабатда бўлмайди. Кўнглимга қарашга ҳаракат қилишади. -Эртага аянг билан докторга бор. Машина юбораман. Дадам овқатдан сўнг шундай деб қолди. -Хўп -Яхшилаб текширсин. Ички аъзолар билан ҳазиллашиб бўлмайди. -Дадаси ҳавотир олманг. Энг яхши шифокорларга олиб бораман. Роҳила опа идишларни чаққонгина йиғиштирганча чиқиб кетди. -Фарҳод балки имкон бериш керакдир. -Ойи бу ҳақида гаплашдик. -Ўртада никоҳ бор. -У ҳароми қизимни тенгги эмас. Бир марта хотин қўйган. Ёшиям сал кам мен тенгги. Қизимни хўрлашига қўйиб бермайман -Мен ҳам сабр қилиб мана шу ергача келдим ўғлим. -Ойи дадам сизни қадрлайди. Аммо у ифлосни ўзгаришига кўзим етмайди. Гапим гап. Сумбулани жавобини беради, қизим кўз олдимда бўлади. Сурайё ҳам қайта қизимни юзини кўрмайди. -Шу қарорга келибсан ўзинг биласан. -Кейинги гал ўлдириб қўйишини кутмаслик учун бугун шу қарорни қабул қилдим. Сумбула мен сен биланман болам. Отанг тирик сени хорлатиб қўймайди. Яна ўпкам тўлиб кетди.
1 2566Loading...
.... Энг кўп ОРЗУ қилган нарсангни ярат!  Ярата олмасанг сотиб ол!  Сотиб хам ололмасанг ЎҒИРЛА!!!  - қамалгунингча у СЕНИКИ бўлади!!!... Ўшанда 10 ёшда эдим. Мактабимиз бозор яқинига жойлашганлиги учун уйга қайтиш ва мактабга келишга бозор оралаб ўтиб келардим. Бозор гавжум,бир-бирига қулоқ солмайдиган харидорлар ва сотувчиларнинг чинқириғи билан авж! Ўшандай кунларнинг бирида бозорнинг четроғида, мактабимизга яқин жойга бир ажойиб дўкон очилди. Янги дўконлиги учун ўқувчилару-ўқитувчилар,чолу-кампирлар билан тўлди. Табиийки биз болаларни хам эътиборимизни тортди. Икки-уч кун ўтгач,одамлар оқими камайиб,бу дўкон хам бошқа дўконлардек бўлиб қолди. Энди мен хам бу ерга киришим,томоша қилишим мумкин эди. Шундай кунларни бирида мактабдан қайтиб,дўкон ичига кириб томоша қилаётган хам эдимки,кўзим бир ажойиб нарсага тушди. У шунчалик чиройли,юзи ялтираган,менинг ёшимга мос эдики,анча вақт кўзимни узмай қараб қолдим. Биринчи марта бу нарса ўзимники бўлишини астойдил ОРЗУ қилдим!!! Уйга келдим хаёлимда шу! Овқатлансам хаёлимда шу! Ухласам тушимда хам ўша нарса! Аммо афсус у меники эмас!... ...Мактабга бордим. Синфхонага кирсам,хамма болалар синфдошим Алишерни ўраб олган. Алишерни дадаси махалламиздаги энг бой одамлиги,шунинг учун хам ягона ўғли бўлган синфдошимга "оғзидан чиққан" нарсани мухайё қилиши сабабли у хар куни бир янги нарса олиб келиб бизга мақтанарди. У билан унча келишмасдим. Мақтаниши,гердайиши ёқмасди. "Бугун нима янги нарса олиб келибди экан?" деб ўйлаб у томонга қарадим. Қарадимда юрагим ғалати бўлиб кетди. Мен ОРЗУ қилган нарса Алишерни қўлида турарди! - Дадам кеча менга мана буни олиб келибдилар! Бир тийинга қиммат нарса! Шуни ўрнига " Лего " олиб келмапсиз деб роса жанжал қилдим!- деди Алишер гердайиб... ...Эҳ бир кам дунё! Сен болалигимда хам,хозир хам шунақасан! Ночорларга ОРЗУ бўлган нарсани,бойнинг қўлига ЎЙИНЧОҚ қиласан!... ...Орадан неча кун ўтди билмадим. ОРЗУЙИМ кун сайин кучайиб бораверди. Бир кеча туш кўрдим.Тушимда дадам менга шу нарсани совға қилибдилар! Уйимиздаги холатни яхши билганлигим учун "Барибир олиб бермайдилар" деб юргандим. Бугун чидолмадим "дардимни" онамга айтдим. Биз шунақа эдик, дадамни қараши,салобати босарди.Хеч нарсани улардан сўрай олмасдик,онамга айтардик! Кутган жавобимни олдим... Мактабга йиғлаб кетар эканман дадамни ёмон кўриб кетдим! Бир кунгина Алишерни дадаси дадам бўлиб қолишини астойдил хохладим!... ...Дўконга кириб ОРЗУйимга анча вақт қараб қолдим. Дўкончи чалғиганидан фойдаланиб сумкамни очдимда,уни тез олиб сумкамга солдим! Дўкондан ўқдек отилиб чиқиб кетдим. Сумкамни махкам қучоқлаб қўрқув ва йиғи аралаш қочиб борар эканман, "хозир тутиб олади! Ушласа ўлдиради" деган хаёл тинчлик бермайди. Ана ушлади! Елкамга қўл тегиб, қаттиқ ушлади! Кўзларимга ёш аралаш: - Илтимос урманг амаки!-деб кўзларимни чирт юмиб ортимга бурилдим. Кўзимни очиб қарасам дадам! - Нега югуриб юрибсан кўчага?! Нега йиғлайсан?! Яна боллардан калтак едингми?! Эркак бўл ўғлим! Хеч қачон йиғлама,-дедилар. Уйга тезроқ боришимни айтиб,ишга кетдилар!... ...Уч кун халоватим бўлмади! Уч кун ухламадим! Уч кун дадамни эшикдан важохат билан кириб онамга қарата " Қани ўғри боланг! Олиб кел олдимга " деб бақиришини,кейин ўлгунимча дўппослашини кутдим! Уч кун уйдан хайдалишимни кутдим! Абгор бўлдим. Фақат кечаси хамма ухлагач,чироқ ўчирилгач сумкамни очаманда ОРЗУйимни хидлайман холос. Янгилигидан ундан ажойиб хид таралади. Охир чидолмадим. Хар кун ўлгандан бир кун ўлган яхши деганларидек бир кун кечки овқатга ўтирган вақтимиз йиғлаб юбордим. Бурчакка тик турганча йиғлаб хаммасини айтиб бердим. Қахр билан қараб турган дадам: - Олиб кел менга уни!-дедилар. Сумкамни очдимда ОРЗУЙИМНИ чиқариб дадамга бердим. Бу  - юзига қалпоқли бир бола қўрқинчли махлуқни елкасига миниб олган расми бор Худойберди Тўхтабоевнинг " Сариқ девни миниб " китоби эди!......
Show all...
👍 6
​​Хозир қулоғим остига шапалоқ тушишини кутиб турган хам эдимки онам билан дадам бирдан кулиб юборишди! Маълум бўлишича онам мени "дардимни" дадамга айтгач олиб бермасликларини билиб йиғлаб кетганимдан кейин,орқамдан дадамни юборган эканлар. Дадам дўконга бориб энди кирмоқчи бўлганларида мен отилиб дўкондан чиқиб кетибман. Сотувчи ортимдан қувмоқчи бўлганида эса дадам китобни пулини берибдилар. Улар мендан бир нарсани  - айбимни бўйнимга олишимни кутишган экан холос! Шундан кейин отам менга бир гапни айтдилар: - Ўғлим,ўғирлик энг жирканчли одат! Агар бирор нарсани астойдил хохласанг уни ўзинг ярат! Ярата олмасанг ишлаб пул топиб сотиб ол! Аммо хеч қачон ўғирлама!!! Менинг биринчи ва охирги ўғирлигим шу билан якунланди! Бугун ўғлимга китоб олиш учун китоб дўконига кирар эканман ўша таниш ҳид димоғимга урилди. Янги китоб ҳиди! Абдулла Омон
Show all...
👍 5
00:14
Video unavailableShow in Telegram
ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ 31 - М А Й 🎉 ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊 https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Show all...
00:40
Video unavailableShow in Telegram
🙋🏻‍♀️ DIQQAT TELEGRAMDA MUHIM YANGILIK ‼️‼️‼️ ✨Bir oydan beri bu kanalga qo'shildimu uyimda changdan asar, qozon tovog'imda chirk qolmadi .. 🤷🏻‍♂️Erim hayron nega xojatxonaga tuz quyiladi ❓ 🧴Bolalar yog'ini nimaga oynaga surish kerak ❓ 👀Gugurt bilan dazmolni tozalasa bo'ladimi. ❓ 🛁 Rakvinadagi noxush hidga askarbinka ⁉️ ☝🏻Bularning barchasiga ushbu kanalda javob topasz. 🦸‍♀️Ehtiyot bo'ling bu kanalga qushilganlar super oyi bo'lish xavfi bor 😉Tag'in menga o'xshab boshqalarga aytib yurmang 👇👇👇 Hamkor kanalimiz kiring👍👇👇 https://t.me/+Fa5-Gh9vejVlM2Ni https://t.me/REKLAMABULM https://t.me/REKLAMABULM
Show all...
👍 1
Kanalga ulanib oling 🤩
Barcha muamolarga oson yechim 👌
Dazmolni Gugurt bilan tozalash usuli ⁉️
Дунёда гўзал туйғулар бор...Бу туйғулар бизни янада юксакроқ, гўзалроқ, самимийроқ қилади.Бутун дунё кўзингизга янгидай... Кўнглингиз бутун оламдай...Бир бирингизга меҳрли эканингизни, суюкли эканингизни билдиришдан ажойиб нарса йўқ😉 Барчангизга шундай туйғулар ҳамроҳ бўлсин, азизлар!!!😘🤗🙋🏻‍♀️
Show all...
👍 1 1
-Мени тиргагим бўлмаган. Шукр мана шундай ёруғ кунларга чиқар эканман. Қизим сен ҳам кўп сиқилма бари олдинда Бувимни айтиб берган аччиқ қисматлари менга оз бўлсада куч бўлди. Мақсади йўқ бир қўрқоқ қиздан, ҳаётда ўз ўрнига эга инсон бўлишга иштиёқ уйғонди. 🌿🌿🌿 -Сумбула, кеча нега ўзингни билмай қолдинг? -Қайдам, об ҳаво таъсиридан бўлсА кераК. -Сен мендан нимадирларни яшириб юрасанеэе -Сара бу гапларни қаердан оласиз? -Юз кўзингдан. -Айтганча ярашиб олдизми? -Аллақачон, бизни аразимиз узоққа бормайди. -Тўй қачон? -Бўладида, энди ўқишга кирдимку, ҳали бола боа, қайнона қара, хоҳламайман. Менга шу ҳолатим яхши. Хўжайин йўқ, ўзимга бек ўзимга хон дегандек -Балки, мен эркинлик нималигини билмайман, сиз айтаётганларингиз ҳудди эртакдек. -Хахахааа гапниям оласанда. Ундан кўра конспектимни ёзиб берақол, илтимос. Сарвара менга мўлтирабгина қаради. -Нега, ўзиздаям вақт кўпку. -Шер билан тоққа бормоқчимиз. Уни бемалол айтган гапидан ғалати бўлиб кетдим. -Ахир бу... -Сенам муллаликни бошлама фақат. Анави Диля ҳам харом, у , бу бошимни оғритиб ташлади. Биз шунчаки айланишга борамиз. Шер ҳам ҳали ақлини еганича йўқ. Тўйдан кейинги ишлар, тўйдан кейинга қолдирилган. -Мен аслида бу маънода айтмоқчи эмасдим -Биламан гўзалим, сенда бошқа савол туғилмасин деб айтиб қўяқолдим. Сарвара билан биз икки хил дунё эдик, у очиқ, сочиқ кийинадиган замон билан ҳамнафас юрувчи қиз бўлса, мен йигитлардан узоқда юрувчи, кийимлари ҳам сипогина қиз эдим. Кўчада юрганимизда нечтаси Сарага қичима гаплар отиб кетишар, Сара ҳам бунга жавобан куракда турмас сўкишлар билан сийларди. Ҳаво жуда очиқ, одамни баҳри дилини очади, сочимни бирозгина ёйилган ҳолида жингалак қилдим, кийимларимни бир-бирига мослаб кийиб чиққанман. Қаймоқранг қандайдир менга ўзгача жозиба бағишлайди. Ростини айтсам анави йигитни кўрганимдан бери ўзимга бироз эътибор берадиган бўлибман. Кўнглим сезганми бугун яна уни кўрдим. Ўзига ярашган кийимда жуда кўркам эди. Менга кўзи тушиб йўлини мен томон бурди. -Яхшимисиз? Кеча роса ҳаммани қўрқитдингиз. Йигитизниям ўтакаси ёрилди. -Йигитим? Унга тушунмай қарадим. -Ёниздаги йигит. -У курсдошим. Негадир бу йигитга йигитим йўқлигини билдирмоқчи бўлдим. Нақадар аҳмоқман. -Докторга кўриндингизми? Бу ҳолат билан ҳазиллашиб бўлмайди. -Ҳаммаси жойида, ёшликдаги травмалар баъзан ҳуруж қилиб қолади. У менга ҳайрат ила қаради. -Сиздаяааа. -Ҳа шундай. -Муҳими яхши экансиз, исмим Шердор. У менга қўлини узатди. Мен эса бу ҳолатда унга қўлимни узатолмасдим. -Исмим Сумбула. Ғалати туйилиши мумкин, лекин... Мен йигитлар билан қўл бериб кўришолмайман. Рахмат ёрдамиз учун. Гапларни автоматдай айтдимда ёнидан тезда узоқлашдим. У мен ҳақимда нима деб ўйласа ўйласин. Бу муносабатни бошланмасидан тугатган афзал. Давоми бор...
Show all...
👍 11🙈 1
Болалар катта бўлиб борар, шунга яраша юмушлар ҳам кўпайиб борарди. Қайнонам мени бир зумга бўш қўймасди. Озиб кичрайиб кетгандим. Акам эса армияга кетиб шу билан қайтмади. На ўлигини,на тиригини хабари бор. Менинг энг катта армоним акам бўлиб қолди. Қайнонам менга қўшимча равишда пахта ердан ер олиб берди. Ҳудди сени қайнонанг қилгандек. Эрта саҳар туриб сигир соғиб сутини болаларга , ўзимизга нонушта тайёрлардим. Қайнонам нима қилган биласанми? Мен юмишларни бўлгунимча ҳар кимдан қолган косадаги сутни тагини ҳаммасини бир қилиб бир косача тўлдириб қўярди. Мени эса ўшандан бошқа нонуштам бўлмасди. Ўзига тўқ хонадонда ҳаммаси ўлчовли эди. Энг алам қиларлиси мен сигир, бузоқларни соғиб овқатини бериб келгунимча бирорта болам тагини булғаса қайнонам кўрпачаларни устма уст ташлаб икки учтасини атайин расвосини чиқариб қўярди. Силлам қуриб тозалаб дорга ташлаб далага чиқардим. -Менда бола йўқ эди , аммо таниш ҳолат. -Бу кунлар ҳали ҳолва экан. Бир куни биласанми нима бўлди? Қайнонам меҳмон келади дея ҳамма ерни чинни чироқдек тозалатди. Меҳмон эса... Эрим бир раққосани етаклаб келди. -Бугун бизга никоҳ ўқилади. Шу уйда тўй қилиб Азимага уйланаман. Қўлимдан супурги тушиб кетди. -Нима? -Ўчир овозингни, бор овқат қил. Гўштни аяма, қозон кабобни тобида қилиб пишир. -Кетади бу... -Сен ким бўпсанку буйруқ берасан. Ўзинг бир етимча бўлсанг Эрим юзимга тарсаки тортиб юборди. -Бор айтганимни қил. Бўлмаса бу уйдан йўқоласан. Кўзларимдан тинмай ёш оқарди. Ўшанда юрагим парча-парча бўлиб кетди. Илк бора ўлгим келганди. Биргина умидим бобонг эди. Бобонгни деб бу уйда ҳаммасига чидардим. Лекин ундан олган жавобим шу бўлди. Йигирма ёшимда бобонг бошимга иккинчи хотинни етаклаб келганди. Энди бувимга қўшилиб мен ҳам йиғлай бошладим. -Наҳотки буви, ахир бобом сизсиз туролмайдиларку? -Қизим бу кунга осонликча етганим йўқ. Ўша куни раққоса бизни уйда қолди. Қайнонам бир оғиз қаршилик қилмадилар. Мени эзилаётганимдан ҳурсанд эдилар гўё. Болаларимни қучганча йиғлаб тонг орттирганман. Азима ўзини кўз кўз қилар бобонгни бошини айлантириб олганди. Пули кўп бўлган бобонг босар тусарини билмай қолганди. Ўн йил умрим турли хил аёллар билан бобонгни бўлишиб ўтди. Кейин парво қилмай қўйдим. Билсам ўзимни ўзим еб юрган эканман. Ундан кўра болаларимга эътибор берай деб ўғлим ва қизимни ўқиши учун бор имкониятимни ишга солдим. Далага чиқмадим. Сигирлар қаровсизликдан бирин кетин ўла бошлагач бобонг ҳаммасини сотиб юборди. Қайнонам вафот этиб оилада мени камситгувчи одам қолмади. Аста секин ҳаёт ўз маромига тушиб олди. Бобонг юрган йўлини тушуниб етдими, ёки бошқа сабабми мени ёнимдан кетолмайдиган бўлиб қолди. Ҳали ҳамон шундай. Ўн беш йилда эса емаган азобим, кўрмаган куним қолмади. Калтаклар ҳақоратлар... Сени ҳам оиланг бузилмаса балки яхшиланар дегандим, лекин отанг бўлмайди деди. Бу ҳам яхшиликкадир. -Буви бунча сабрни қаердан олгансиз?
Show all...
👍 8
-Лекин... Сумбула. -Етарли. Мен юра олишимга кўзим етиб ўрнимдан туриб кетдим. Уйга қайтишда дорихонадан оғриқ қолдирувчи дори олиб қайтдим. Бувим ва бобом доимгидек берилиб суҳбат қуриб ўтиришарди. -Қизим, яхши келдингми? -Яхши ўтирибсизларми? -Сенам манови бувангга бирор нима де. Армиядош дўстлари тоққа борайлик дейишса, бу кишим ноз қилиб йўқ деяптилар. -Нега? -Қизим бувингсиз ётолмайман. Уни кўзим қиймайди. -Топиб олган гапи шу. Мана Сумбула билан ухлайвераман. Борсангиз борибсизда. -Эээ йўқ, бормайман дедимми тамом. Бобомга баъзида қойил қолардим. Бувимни жуда ардоқлардилар. Уларга ҳавасим келади. Қариганда шундай бир-бирларини ардоқлашга нима етсин. Якшанба куни дадам бувамни қўярда қўймай балиқ овига олиб кетдилар. Роҳила опа болалари билан оналарини йўқлаб келамиз деб кетдилар. Уйда бувим иккаламиз қолдик. -Буви, бобом роса яхши кўрадиларда сизни, қаранг кетмайман деб қанча қаршилик қилдилар. -Эээ қизим, бу кунга келишни ўзи бўлмаган. Бувингни юраги аллақачон емирилиб бўлган. Бобонг сабаб қанча зулм кўрганим ўзимга аён. -Йўғеееэ. -Ўтир сенга бошидан айтиб бераман. Бувим узоқ сукутда қолиб кейин бошладилар. -Мени болалигим оғир ўтган. Ўн ёшимгача яхши яшаганмиз. Онам қаттиқ шамоллагандилар. Ўпкага ўтиб кетган экан, кейин сақлаб қололмадик. Отам ҳам онамдан кейин кўпга бормадилар. Эски уйни бузаман деганларида том устиларига тушиб кетиб қаттиқ жароҳат олиб, вафот этдилар. Энг ёмони кейин бўлди. Бизни на ота тараф, на она тараф асраб олишни исташмасди. Она бувим тоғамга йиғлайвергач ноилож қолган тоғам бизни уйига олиб кетди. Биз у ерда ҳам яхши яшадик деёлмайман. Бувим шу ерга келганларида кўз ёшларини артдилар. -Бизга овқат жуда кам беришарди. Эсимда акам доим мени йесин деб ўз овқатини менга илинарди. -Синглим бу дунёда сендан бошқа яқиним йўқ. Акобир олдидаги овқатни тўймаган бўлса ҳам мен томон суриб қўйди . Мен акам тўйди дея овқатга ёпишдим Мен ҳурсанд бўлиб, овқатни паққос туширардим. Билмасдимки акам мени ўйлаб, касал бўлмасин дея овқатдан воз кечишини. Биз ана шундай катта бўлдик. Мен нимжон эдим. Тез шамоллаб қолардим. Сенинг тақдиринг менга бегона эмас. Мени ўн беш ёшимда узатишган. Кўчаларни супуриб, овқат қилиб уйга энди кирмоқчи эдим ҳамки, тоғамни хотини тоғамга айтаётган гапларини эшитдим. -Буни эрга бермасак, бошимизга ёстиқ қиламизми? Хотинини чизиғидан чиқолмайдиган Манноп тоғам индаёлмади. -Ҳали ёш. -Эеэ аввалгилар ўн бир ёшдаям тегиб кетаверган. Буни қаери ёш. Етилибгина қолган. Яхши жойдан чиқиб турибди. Бермасак аттанг қилиб қоламиз. -Кимдан чиқяпти? -Нормат автобусчини ўғлидан. Зўр оила. Бойвачча, жияниз тиллага кўмилиб яшайди. Кўз ёшларимни яширганча индамай ортимга қайтдим. -Буви наҳот ўша вақт сизни эрга беришди? -Ҳа қўлимдан нима келарди. Бир етимча бўлсам. Бечора акам қанча оёқ тиради. Эвазига тоғамни калтаги тагида қолди.
Show all...
👍 12
-Сумбула нимани ўйлаб қолдинг? -Ҳеч, ўзим. -Сен ичингдагини кўпам яширолмайсан. -Балки. Елка қисиб қўйиб дарс тинглашда давом этдим. Ҳаёлимга келаётган дахшатли ўйларни қувишга ҳаракат қилардим. Олийгоҳда ҳам атрофимда йигитлар пайдо бўла бошлаганди. Мен эса уларни кўрдим дегунча дарров югуриб қочиб қолардим. Бирортасини гапини охиригача эшитмасдим. Ана шу дамларда онам мени ортингдан йигит эргаштириб юрибсан дея калтаклаганлари кўз олдимга келаверарди. Дарс тугаб уйга йўл олдим. Бугун биринчи бора уни кўрдим. Мен ўн саккиз ёшимгача бирор йигитни севиш тугул ўйлаб ҳам кўрмаганман. Мендаги ҳаддан қўрқув бунга йўл бермасди. Автобус кутаётганимда таксидан тушиб олийгоҳ томон қараб келаётган йигитни кўрдим. Аслида кўрдим эмас, қўлимдаги ёзувларим қоқилганимда сочилиб кетди. Йигит эса энгашиб менга теришда ёрдам бера бошлади. -Олинг. Кўзим кўзларига тушганида... Гўёки сеҳрланиб қолгандим. Бу бир неча сония давом этди ҳолос. Мен бу асирликдан ўзимга келиб унга рахмат айтдим. -Рахмат. -Арзийди. У кулганча мендан узоқлашди. Негадир кайфиятим кўтарилиб кетди. Уйга ҳам хурсанд ҳолда қайтганимни бувим биринчи илғади. -Илоҳим юзингга кулгу қайтгани рост бўлсин. Бувим дуога қўл очди. Уйга берилган топшириқларни бажариб каравотимда ётганча бугунги йигитни ўйлай бошладим. Қандай кийингани эсимда йўқ. Аммо қоп қора қалин қошлари ҳаёлимда мухрланиб қолди. Аслида мен бир йигитни ўйлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрумман. Ёшгина ҳолида эрдан чиққан мендек жувон кимниям қизиқтирарди. Атродимдаги йигитлар ҳам мени ўтмишимни билишса юз ўгириб кетишса керак. Дадам бир ҳафта қаергадир командировкага кетдилар, мен уйдагилар энди муомаласи ўзгаради деб ўйлагандим. Қаттиқ адашибман. Роҳила опа қандай кўринса ўшандай эди. Мен у кишининг асл инсоний сифатларини қадрлай бошладим, ҳаттоки ўз онамдан кўра бу аёлга мехр қўя бошлагандим. 🌿🌿🌿 -Сумбула сизда гапим бор. Ортимдан келган овоз сабаб юришдан тўхтадим. -Тинчликми? Аслида қўрқаётганимни билдирмасликка ҳаракат қилиб масофа сақлаб турардим. Мурод эса янада яқин келишга уринарди. -Мана икки ой бўлди бирга ўқиётганимизга. Сизни кузатиб бир қарорга келдим. Бу вақт мобайнида мен йигитлар билан мулоқотда бироз ўзгаришимга тўғри келди. Аввалгидай қочмасдан имкон борича курсдошларимни саволига жавоб берардим. -Мурод илтимос чегарадан чиқадиган гап бўлса айтмай қўяқолинг . -Мен сизни ёқтириб қолдим. Бу гапларни айтмай ичимда сақлаб юролмасдим. Бутун танам титраб кетди. Илк бор Ғиёс ҳам менга шу гапни айтиб ҳаётимни дўзахга айлантирганди. Менга ҳаво етмаяпти. Бўғзимга нимадир тиқилиб нафас ололмаяпман. Ер билан осмон бир бўлиб чирпирак бўлди. Қолганини элас элас эслайман. У... У пайдо бўлди. Қаердан келди билмайман аммо уни овозини минглаб овозлар орасидан таниб ола биламан. -Тез ёрдам чақир... -Ҳамширага чоп... -Атрофини ўрамаларинг... -Унга тоза ҳаво керак... У мени ёнимга эгилиб ўтирганча елпий бошлади, сўнгра юзимга сув пуркади. Шундагина бироз ўзимга келдим. -Ҳайрият, одамни ўтакасини ёрдингиз. Ерда ётган эмасманми ноқулайликдан дарров ўрнимдан турдим. Мувозанатни сақлолмай бошим айланди. У эса мени ушлаб қолди. Яқин орадаги ўрдиққа ўтиришимга ёрдам берди. Мурод ҳам қўрқиб кетган, қўлида сув ушлаганча турарди. -Буни ичиб олинг. Сувни ичдим, бироз ўзимга келдим. -Тез ёрдам ҳам шу вақтда имиллайди. Оғайни қайта қўнғироқ қил, чақирувни бекор қилишсин. -Сумбула яхшимисиз, узр сизга бу оғир ботади деб ўйламагандим. Мени кечиринг. -Сизда айб йўқ. Лекин бу мавзуга қайтмаймиз деб умид қиламан. Шу тобда Сарвара ҳам қаёққадир кетиб қолгани ёмон бўлди. Атрофимдагилар бирин кетин тарқалди. Ҳалиги йигитга ҳам қўнғироқ бўлиб у ҳам кетиб қолди. Мурод эса бирор сўз айтишга юраги дов бермай турарди.
Show all...
👍 11

👍 7🙈 1