cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇 https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

Show more
Advertising posts
8 221
Subscribers
+17224 hours
+4537 days
+32730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

💥БУГУН 15-МАЙ. МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 💜🌸💜 🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.🍃🌼 Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин! 🤲 https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Show all...
#ибрат Шайтон ўзининг шотирлари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди. — Бу жойлар жуда гўзал-а! — деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. — Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор. — Ҳаа, — деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, — бунақа жойларни вайрон қилиш қийин. Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин: — Сизлар бораверинглар, — деди ёрдамчиларига. — Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман... Атроф чиндан ҳам сокин эди. Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди. Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргиликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди... Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон... Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, "Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?" — дея савол ёғдирдилар. Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики: — Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал... #Qalbim...🥀🥀🥀 https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Show all...
📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇

https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar

https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

👍 20🙈 3❤‍🔥 1 1🌚 1
Хадича билан Шуҳрат совчилар орқали танишган бўлсаларда бир бирига илк учрашувдаёқ ошик бўлишди. Иккисидан ҳам илк муҳаббат, оташин ишқ олови аланга олди . Орадан бир ой ўтар ўтмас тўй бўлди, улар бахтдан сарманд эдилар.. Афсус бахтли кунлар узоққа чўзилмади , тўйдан уч ой ўтиб бахтсиз ҳодиса туфайли Шуҳрат бу дунёни тарк этди. Эрини ўлимидан сўнг ҳомиладор Хадичани бошига мусибат ёғилди. Бир тамондан ёридан жудолик кийнаса бир тамонда золим қайнопа азоб беради. Кайнопаси бир куни ярим кечаси.....😱😱😱
Show all...
Реал ҳикояни ўкиш 👇👇👇
Детектив асарлар 👇👇
Каналга кўшилиш
Яхшилар❤️ Мехр билан кузатиб сизни, Табассуми билан қаршилар. Тилар омад толейингизни Борингизга шукр яхшилар. Сиз бор учун дилда қувонч бор, Сиз бор-умид яна ишонч бор. Бировга панд бермайсиз зинхор. Борингизга шукр яхшилар! Узатасиз мухтожга ёрдам. Улашасиз яхшилик хар дам. Маҳзун дилга бўларсиз малхам. Борингизга шукр яхшилар! Ғанимга хам йўллаб табассум Ширин сўз-ла этасиз махкум. Яшолмайсиз савобсиз бир зум. Борингизга шукр яхшилар! Миннат нима билмай ўтасиз. Ғийбат нима билмай ўтасиз. Тош отганга ошни отасиз Борингизга шукр яхшилар! Қайдан бунча қалбингиз дарё?! Таратасиз бунчалар зиё Сиздайларни асрасин Худо! Борингизга шукр яхшилар! ✍ Дилобар Ўролова https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Show all...
👍 12
Домланинг уйи унчалик узоқда эмас экан. Агар масжиддан бошлаб ҳисобласанг олти ё етти юз қадамча келаркан. Кўп қаватли уйда, учинчи қаватда экан. Ва яна Фазлиддин унинг уйига бориб шуни билдики, Хадича опа, яъни китоб сотувчи аёл унинг хотини экан. Фазлиддин бироз ўнғайсизланди. Лекин бу дарров ўтиб кетди. Домланинг хонадони пўримликдан кўра оддийликка кўпроқ яқин эди. Оддий пардалар, оддий гиламлар. Стол-стул умуман йўқ. Дастурхон уйнинг кам сонли жиҳозларидан бири бўлган хонтахтанинг устига ёзилганди. Даструхон устида иккита идишда чақ-чуқ ва битта ликопчада тўғралган помидор, бодринг бор эди. Кейин бир лаган ош сузиб келинди. Хадича опа роса пазанда экан. Оши шунақа хушхўр чиқибдики, бир лаган ош икки эркакка ҳеч нарса бўлмади. Домланинг қистови билан Хадича опа яна бир лаган сузиб келди. Буниси ҳам паққос туширилди. Шунингдек, суҳбат ҳам қизғин бўлди. Домла унинг қишлоғи, ота-онаси тўғрисида сўраб-суриштирди. Кейин унинг фарзандлари мактабдан келишди. Учта экан. Икки ўғил, бир қиз. Улар одоб билан келиб салом беришди. Домла икки ўғлига дастурхон атрофида ўтиришларини буюрди. Болалар ўта одобли эдилар. Сўралган нарсага жавоб беришар, ўзларидан ўзлари гапириб кетаверишмасди. Ош еяётганларида ҳам бошларида дўппи бор эди. Шошилмасдан, ўзларининг олдиларидан ейишарди ва отасининг Фазлиддинга айтиб бераётган ҳадисларини диққат билан эшитишарди. Фазлиддин устозининг уйидан кўнгли тоғдай кўтарилиб чиқди. Яна қанақангидир қувват олди. Руҳланди. Бориб яна ҳам кўпроқ ўқийман деди. Унинг бахти бор экан. Сергей ишга келмабди. Шу боис уни биров суриштирмабди ҳам. Ётоқхонада одамнинг озлиги сабаб Фазлиддин кўпроқ ўқиб, кўпроқ нарсани билиб олди. У энди Қуръони каримни бемалол ўқийдиган ҳолга келганди. Шу боисдан ўндан зиёд сура ёдлади. Ёдлаганларини домлага тиловат қилиб бериб унинг имтиҳонидан ўтди. Шунингдек, Камол Шоннинг ёнига ҳам серқатнов бўлди. «Дашноқлар воқеаси»ни қоғозга туширди. Албатта, Камол Шоннинг ёрдами билан. У нақ ўттиз саҳифа бўлди. «Бу кам, — деди Камол Шон, — камида беш юз бетли китоб бўлиши керак. Ҳар бир деталга алоҳида тўхталиш зарур. Кейин уни китоб ҳолида чоп этиш лозим. Аммо ҳозир биров чоп этмайди. Чунки мумкин эмас». Фазлиддинга ҳам ҳозирча шуниси етади. Ахир бир марта Малоҳатларнинг уйларига бориши, қизнинг отаси билан учрашиб унга йиққанларини бериши, шу баҳонада Малоҳат билан кўришиши мумкин эди. Аммо бу учрашув анчагача чўзилди. Сабаби, ҳали ўқув юрти ўқувчилари пахтадан қайтишмаганди. Бўлмаса, ноябрь ойи ўрталаб қолди. Икки марта ёмғир ҳам ёғди. Бундай пайтда далада, биринчидан, пахтанинг ўзи қолмаган бўлади. Иккинчидан, ер нам бўлгач, далада юриш оғирлашади. Ҳашарчилар деган ном олган студентларни, ўқувчиларни қайтаришса ҳам бўлади. Лекин қайтаришмайди… — Шу тарихни билишинг шартми? — деб қолди бир сафар Камол Шон Фазлиддин унинг ёнига борганида. — Барибир, ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан. Ундан кўра, бўладиган фан билан шуғулланганинг маъқул. Айтайлик, аниқ фанлар билан. Чунки уларда ёлғон кам. — Билмадим, — дея елкасини қисди Фазлиддин. — Сен араб тили билан бирга рус, форс тилини ўрган, кейин сени қўлёзмалар институтига ва яна марказий кутубхонага олиб бораман, ана шунда ўзингга керакли бўлган нарсаларни секин ёзиб олиб келаверасан. Балки, бир замони келиб ишлатишнинг имкони туғилиб қолар. Нима дединг? Фазлиддин яна елкасини қисди. — Ҳамма нарсага билмайман деб жавоб бераверма. Айтганимни қил, кам бўлмайсан. Хоҳласанг, ана бориб устозинг қори Муҳаммад Алидан маслаҳат сўра. Менимча, у ҳам менинг гапларимни тасдиқлайди. — Майли, — деди Фазлиддин ва унинг ёнидан кетди. Бироқ имомга ҳеч нарса демади. Чунки Малоҳат билан кўпроқ кўришишни истади… Ниҳоят, ҳали декабрь келмай туриб уч марта кетма кет қор ёғди-ю, далага кетганлар қайтиб келишди. Танноз қизларнинг таннозликларидан асар ҳам қолмабди. Ҳаммаси қорайган, кийимлари ҳам бир аҳволда эди. Уларни кўриб шунчаки ачинасан киши. Айниқса, қизларнинг юзларидаги чарчоқ аломатлари ўта раҳмингни келтиради. Davomi bor https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Show all...
👍 10
— Хато. Аввал ўзингизни ёмон кўринг. Нима, арманнинг саккизта оёғи, тўртта қўли бормиди? Йўқ. У ҳам қўрқоқ. У ҳам молпараст. Унинг ҳам жуссаси сизникидан катта эмас… Бўлди, етади. Хуллас, тарихни ёзишингиз учун отнинг калласидай юрагингиз бўлиши керак. Кейин ўта босиқ, ўта эҳтиёткор ва ўта чаққонлик ҳам керак бўлади. Билим ҳақида гапирмадим. Майли, энди бошқа мавзуга ўтайлик. Аммо шу куни домла бошқа мавзуга ўтолмади. Чунки унинг ўзини ғам-қайғу эгаллаб олганди. Фазлиддин тушкун кайфиятда қайтиб келди ётоқхонасига. Вахтёр хотин эшикни очиқ қолдириб қаергадир кетибди. У ичкарига кирди. Кимсасиз бир даргоҳ. Анави кириб чиқадиганларга қараб турадиган хотин кетар чоғи ҳатто чироқларни ёқиб қўймабди. Бундан чиқди, унинг кетганига анча бўлган. Фазлиддин ҳам ёқмади. Бўлмаса, «ёндиргич»нинг ёнгинасидан ўтди. Шунчаки, йўлакнинг чароғон бўлишини истамади. «Ичим қоп- қоронғи бўлиб турган пайтда кўз олдим ёруғ бўлиши мумкин эмас», деган хаёлга борди. Эртаси куни домла уни хушчақчақ ҳолда кутиб олди. Сабаби у Фазлиддин иккисининг ўртасидаги суҳбатни ичига сиғдиролмай Хадичага айтганди. Ҳа, ўша китоб дўконидаги сотувчи аёл. Имомнинг хотини у. Кўп ўқиган, кўп нарсани биладиган, аммо доим ўзини эридан кейинда деб ҳисоблайдиган аёл. — Хўжайин, болани қўрқитиб қўйибсиз. Ундай гапларингизни эшитиши учун у жуда ёшлик қилади. Илм олаверсин. Унгача бир-икки йил ўтади. Ана ундан сўнг ҳаммасини билиб олади, — деди Хадича. — Аммо у ҳозирданоқ жуда кўп нарсани билишни истаяпти. Шунчалик иштиёқи кучлики, тўхтатишнинг имкони йўқ. Шу бирор сабаби йўқмикин, деб ўйлаяпман, — дея мийиғида кулди домла. — Бўлса бордир. Лекин, барибир, ҳозир ўзи учун бўш вақти бўлиши шарт. — Бир ҳисобдан бўлмагани ҳам маъқул. Бир томондан ҳавасим келади, бошқа томондан қандайдир ичим эзилади. Ёшгина болага шунча юкни елкасида кўтаришга ҳаракат қилиш шартмикин дейман. Кейин бирдан хаёлимга Имом Бухорий ҳазратлари келади. Ахир у киши ўн ёшида қори бўлганлар. Аммо сизнинг гапингизда жон бор. Шундай қиламан. Мана шунинг учун у Фазлиддинни хурсандчилик билан кутиб олди ва дарсни пайғамбаримиз кўрсатган мўъжизалардан бирини айтиб бериш билан бошлади. Яъни ойнинг иккига бўлиниши ҳақидаги ривоятдан. Фазлиддин бутун вужуди қулоққа айланиб ривоятни эшитди. Кейин қотиб қолди. «Макка мушриклари», деган гапга тушунмади. Маккани жуда яхши биларди. Аммо у пайтларда, «мушрик» деган сўз ҳеч қаерда, на китобларда ва на одамлар оғзида бор эди, шунинг учун ҳам Фазлидддин тушунмади. Унинг тушунмаганлигини домла дарров англади ва гарчи Фазлиддин сўрамаса-да, «мушрик»нинг «кофир» эканини айтиб берди. — Ёмон алам қиляпти? — деди ҳали ҳам карахт аҳволда ўтирган Фазлиддин. — Нега? — Ўша даврда туғилмаган эканман. Ойнинг иккига бўлинишини кўриш даҳшат-ку. — Ҳа, даҳшат. Агар Худонинг амри бўлмаса, бандасининг қўлидан келадиган иш эмас. Шунда ҳам мушриклар ишонишмаган. «Сен бизни сеҳрлаб қўйдинг», дейишган. Кейин бошқа жойлардагилардан ҳам сўралган, улар ҳам ойнинг иккига бўлинганлигини кўрганларини айтишган… Айтганча, яширинча бир гап. Дўстларимдан биттаси тез-тез чет элга бориб туради. Унинг нима иш қилишини билмайман. Ўзиям айтмайди. Аммо яқинда кўришганимизда, ойнинг иккига бўлингани исботланганини гапирди. Четнинг газетасида ўқибди. Аммо бу гапни бир жойда айтиб юрманг. — Хўп… — Энди бугун сизни бир меҳмон қилмоқчиман. Келинойингизга эрталаб тайинлаб келганман. Ўзи у сизни бир чақирайлик, деб қанчадан бери айтарди. — Мен ҳали анави сваркачи… — Қўйинг, — дея унинг гапини бўлди домла, — бир кун унинг ўзи бирор нима қилиб турар. Қани, туринг, кетдик. — Домла, сиздан битта илтимос бор эди, — дея ўнғайсизланди Фазлиддин. — Бемалол. — Мени сиз демасангиз. Ҳар сафар шундай деганингизда бошқача бўлиб кетяпман. — Шундайми? — дея кулди домла. — Келишдик. Ана, бугундан бошлаб сизламасликка уриниб кўрамиз.
Show all...
👍 9
— Ҳа, тўғри. Лекин унинг пулига ичмадим, тўғрими? Аммо гап бунда эмас. Битта гап: ичкилик ўзимнинг ҳам жонимга тегиб кетган. Эртадан, мана кўрасан, умуман йиғиштираман. Ҳозир ичмасдим, агар анави нусха шунақа қўшиқни ўйноқи қилиб айтганини эшитмаганимда. Сен жуҳудларни билмайсан. Аслида, ҳамма қилғиликни шулар қилишади, кейин ўзлари четга чиқиб олишади. Бу ёғи ҳаммаёқ остин-устун бўлиб кетади-ю, айбдор бошқалар бўлади! Тарих қидириб юрган Фазлиддин ҳамсуҳбатининг ичаётганига умуман эътибор бермай қўйди. У кўпроқ маълумот олиш илинжида қулоғини динг қилиб ўтирди. Бироқ Камол Шон узоқ гапира олмади. Учинчи пиёладан кейин унинг бир гапи иккинчиси билан қовушмай қолди. Фазлиддиннинг шу заҳоти ҳафсаласи пир бўлиб: — Мен борайин бўлмасам, — деди. Камол Шон «Майли, боравер», дегандай бошини қимирлатди. У эшикдан чиқаётганида Камол Шоннинг хотини эридан норози бўлиб айтаётган гапларини эшитди. «Меҳмонни меҳмон демадингиз. Шундай одамнинг шогирди экан, ҳурматини қилмадингиз. Сизга ароқ бўлса бўлди…» Аёл сўнгги сўзларини йиғи аралаш гапираётганди. Фазлиддин дили хира бўлиб ётоққа келди. У Камол Шоннинг ичганидан умуман хафа эмасди. Бироқ дорга осилган бегуноҳ одамлар, уларнинг чирий бошлаган гўштларини еяётган қарғалар ва шу ерга келолмай, қариндошларини тупроққа топширолмай азобнинг чангалида юрганларнинг оҳ-ноласи… Айний бошлаган тананинг ҳидини ҳандалакнинг бўйига ўхшатиб… Душман тушунмасин деганлар, қўрққанлар. Душман қайси гўрдан тушунсин ўзбекчага агар ораларида ўзимиздан чиққан сотқинлар бўлмаса… Ана шу сотқин, маразлар, таги паст қуллар бўлмаганида, шунча одам қирилиб кетмасди… Фазлиддин сира ухлай олмади. У ёққа ағдарилади, бу ёққа ағдарилади. Сим каравот ғичирлайди. Охири бўлмади. Йигит ўрнидан туриб, дераза олдига борди. Тўлин ойга термулганча қотиб қолди. Эртасига ҳамма ишларини якунлаб келишилган муддатда имомнинг ёнига борди. Имом ундан ҳеч нарса сўрамади. Ҳар қалай бошида сўрамади. Дарс ўтди. Кейин «Кеча яхши бордингларми?» деди. — Ҳа, дўстингиз бозорлик қилди. Ҳамма пулга. Кейин уйида менга ғалати гап айтди, — дея устозига термулди Фазлиддин. — Нима экан? — Дашноқлар ҳақида гапирди. Телевизорни қўйганди битта артист «Қарғалар учса қарайлик…» — Тўхта, — деди шу заҳоти қори Муҳаммад Али, — гапирма, сира гапирма!.. Шу заҳоти домланинг кўзида ёш пайдо бўлди. — Бизнинг халқимизнинг энг қора кунлари бўлган… Агар у яна сўзлашда давом этганида овоз чиқариб йиғлаб юборарди. Шу боисдан бир муддат тин олди. Ичидан тўлиб-тошиб келган йиғини тўхтатди. — Асли айб ўзимизда. Одамлар ўшанда русларни айбдор қилишди. Бу тўғри, аммо энг катта айб ўзимизникиларда, ўзимизнинг хонларимиз-у, амалдорларимизда… Нима, шўрога қарши курашиш қўрбошиларга қолибдими? Умрини кайфу сафода ўтказиб келган тахт эгалари, хонлар қайси гўрда эдилар? .. Бу имомнинг энг қўпол гапи эди. Илло, у ўзини босиб туролмади. Ҳали шўролар келмасларидан, оқ пошшо келиб босиб олганида, мустамлака қилиб олганида… Қўқон хони хотин устига хотин олар, эртадан кечгача майхўрлик қилар, халқни фақат эзиш билан шуғулланарди. Хўш, шундай экан, ёв келганида халқ хоннинг ёнига келадими? Бухоро амири, Хива хони ҳам худди шу аҳволда эди… Жадидлар кейин пайдо бўлишган, уларнинг миялари ўрисларнинг мактабларида ўқиганларидан кейин очилган… Булар тўғрисида Камол Шон билан жуда кўп гаплашганмиз. Айтганча, у тирик тарих. Ундан кўп нарсани билиб олса бўлади. Лекин шу ичиши чатоқ. Нимага ичдинг десанг, битта баҳона топади. Баҳонаси халққа бориб тақалади. — Мен ундан бир нималарни ўргансам бўладими? — дея сўради кўзлари чарақлаган Фазлиддин. — Албатта, бўлади. Лекин билганингиз билан унинг сира аҳамияти бўлмайди. Чунки унга биров қизиқмайди. Боз устига бошингизга ғавғо орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Шундай экан, бошқа бир юмушнинг бошини тутганингиз маъқул… Арманларни ёмон кўриб қолдингизми? — Ҳа, — дея бошини қимирлатди Фазлиддин.
Show all...
👍 13 1
💥#Ўлим_жазоси берилсин!.3-қисм. Гр: https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
Show all...
👍 1
Камол Шон яхшигина тилли-жағли экан: Фазлиддин йўл-йўлакай унинг тинимсиз гапирганидан билди буни. — Худога шукур, — дея қарши олди Камол Шоннинг хотини эри тўлиб-тошиб кириб келганидан хурсанд бўлиб, — яна сизни бир қоп картошкадай ташлаб кетишадими, деб қўрқиб ўтиргандим. — Мен сенга бир сўзли одамман, деганман, — дея ғўдайди Камол Шон. — Бу гапингизни бошқа жойда айтинг. Сизнинг қанчалик бир сўзли эканингизни мендан яхши биладиган одам йўқ. — Бўпти, бўпти! Индамаса, бирдан жағинг очилиб кетади. Меҳмон бор. Дарров бирор нима тайёрла. Камол Шоннинг хотини жуда чаққон аёл экан. Бирпасда дастурхон тузади. Албатта, улар олиб келган нарсалардан. Масаллиқнинг ҳаминқадар эканлигини яхши билган Фазлиддин жуда берилиб овқатланмади, номига бир нималарни еган киши бўлиб ўтирди. Шу орада телевизорда «Ялла»нинг концерти берилиб қолди. «Қарғалар учса, қарайлик Марғилоннинг йўлига! Ҳиди келса маст бўлайлик, ҳиди келса маст бўлайлик ҳандалакнинг бўйига! Ҳандалак бўйликкинам…» — Онангни… — деб жуда ёмон сўкинди Камол Шон қўшиқ шу ерга етганида. Фазлиддин ҳайрон бўлиб унга қаради. Айни пайтда Камол Шонни ёмон кўриб кетди. — Бу ифлосларнинг қўшиғини эшитаяпсанми?! Итдан тарқаганлар нима деяётганликларини ўзлари ҳам билмайди! — дея хонтахтага муштлади Камол Шон. — Дадаси! — деди ошхона томондан кириб келган аёл. — Яна бошладингизми?! — Сен нима деб қўшиқ айтаётганларига қара бу ҳаромхўрларни! Қарғалар учса, Марғилоннинг йўлига қарармишмиз!.. Ҳа, қараймиз! Лекин ўйин-кулги учун эмас. Буларни қара, мотам қўшиғини кайфу сафо қўшиғига айлантириб юборишибди… Аввал ҳам эшитгандим булардан шу қўшиқни. Анави жуҳуднинг ёнига бормоқчийдим… — Хўп, ҳандалакнинг ҳиди келаркан… — дея энди оғиз очганди хотини, Камол Шон қўлини кўтариб уни сўзлашдан тўхтатди. — Эй, саводсиз хотин! Бу ерда ҳандалакнинг ҳеч нарсага алоқаси йўқ. 1918 йилда арманларнинг «Дашноқцутюн» террорчилик ташкилоти Фарғона водийсида қирғинбарот уюштириб, ўн минглаб одамларни қатл қилган, йўл ёқаларига дор қилиб, оддий одамларни, деҳқонларни, қарияларни, ёш болаларни осган. Қатл амалга оширилгач, уларнинг жасадига тегинишга, уларни кўмишга рухсат берилмаган. Ўликлар осилган ҳолида сасиб, бижғиб кетган. Қарғалар учиб келиб, уларни чўқилаб еган… Қандай даҳшат! Тушунаяпсанми? Минглаб осилган одамлар… Чириётган, ириётган жасадлар… Аслида, «Қарғалар учса, қарайлик» мотам қўшиғи. Одамлар ўша пайтда жигаргўшаларининг жасадини дорлардан олиб кўма олмаганлари учун шундай қўшиқ тўқишган… Сен менга «яна бошладингизми?» дейсан!.. Бу гапларни эшитаётган Фазлиддиннинг бутун вужуди титради. У сеҳрлангандай қотиб қолди. — Менинг арманларда қасдим бор! Менинг ўрисларда, анави коммунистларда қасдим бор! Биласанми, нега? Ўшанда калла савдоси кетган. Ленин ҳар битта узилган мусулмон боши учун мукофот ваъда қилган. Ўша мукофотни олиш учун битта арман бошқа бир армандан одамнинг бошини сотиб олган… Қандай даҳшат! Бутун-бутун қишлоқлар йўқ қилиб юборилган… — Дадаси, — деди жойида қимирламай турган аёл, — келинг, телевизорни ўчириб қўяйлик. Қолаверса, уйда меҳмон бор. Шу меҳмонни ҳурмат қилинг. — Музлаткичда анавидан қолганми? — деди Камол Шон. — Ҳа, бор. — Олиб кел. Аёл Фазлиддинга қаради. — Меҳмонингиз ёш бола-ку, — деди. — Биламан. У ичмайди. Қолаверса, бу бола қорининг шогирди. Ҳали менинг ичганимни устозига гапириб берса керак. Аммо қори зўр одам. Мард одам. У ҳақиқий инсон… Сен анавини олиб кел, менинг ичим ёниб кетаяпти. — Хўп, — деди аёл ва хонадан чиқиб кетди. Орадан бир лаҳза ўтар-ўтмас, у шиша кўтариб келиб, дастурхоннинг ўртасига қўйди. Шиша ярим эди. Камол Шон шоша-пиша уни очди-да, ўзининг пиёласига тўлдириб қуйди. Фазлиддин эса бу одамдан анча маълумотлар олиш мумкинлигини тушуниб етди ва жим ўтириб, унинг ичишини кузатди. Камол Шон пиёлани бўшатганидан кейин лабини кафти билан артиб, илжайди. — Сиз домлага «ичмайман», деб ваъда бергандингиз, — деди унга Фазлиддин.
Show all...
👍 14
Bu kanalda motivaciya olish MUMKIN 💆🏻‍♀, lekin kayfiyatsiz yurish MUMKINMAS. Make up videolarini kórish MUMKIN, lekin bóyanmasdan yurish MUMKINMAS. Soch turmagini órganish MUMKIN, lekin qo'llamsdan ko'rish mumkinmas. "Jozibali" bólish MUMKIN 💃,lekin behafsala bólish MUMKINMAS. Kanalga obuna bólish MUMKIN ‼️, lekin chiqib ketish MUMKINMAS. 💁🏻‍♀
Show all...
👍 3
MOTIVACIYA OLISH
KANALGA KIRISH