Maxdum.uz
Open in Telegram
"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти www.maxdum.uz/ Веб сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Show more4 012
Subscribers
-224 hours
-777 days
-13430 days
Posts Archive
4 012
Repost from Muslim.uz
+9
🌙ЮРТИМИЗ МАСЖИДЛАРИДА МАВЛИДИ ШАРИФЛАР ЎҚИЛДИ (ФОТОЛАВҲА)
🗣Бугун, 4 сентябрь куни юртимиздаги қарийб 2100 та жоме масжидда файзли жума намози доимгидан-да ўзгача маънавий шукуҳ билан адо этилди. Уларда "Мавлиди шариф фазилатлари" мавзусида жума мавъизалари қилиниб, 10 дан зиёд жоме масжидда ушбу жараён интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри узатилди.📿 Муборак Рабиул аввал ойи муносабати билан имом-хатиблар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари, гўзал хулқлари ҳамда мавлид маросимининг моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.
🌙 Жамоат намози олдидан минглаб мўмин-мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар айтишди.🤲 Жума намозлари якунида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, мавлиди шарифлар давомли бўлишини сўраб хайрли дуолар қилинди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from Ahli Sunna | Rasmiy
#raddiya #dolzarb_savol_javob
🎞 OTA-ONANI ALDAB JIHOD MAYDONIGA BORISH MUMKINMI?
🎙 Zuhrobiddin domla Olimov
Andijon shahar “Xonaqo” masjidi imom-xatibi,
“Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta-maxsus islom ta’lim muassasasi o‘qituvchisi
“Botil da’volarga asosli raddiyalar” kitobi asosida tayyorlandi.
📝 Mazkur video Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
4 012
Repost from Muslim.uz
+7
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Мурожаатларга амалий ечим топилмоқдаОчиқ ва самимий руҳда кечган қабул жараёнида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган фуқароларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга кириш, Умра зиёрати тартиби ҳамда масжидлар фаолиятига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди...➡️ Батафсил
🗣Апелляция ўтказиш санаси маълум бўлдиАпелляция комиссияси томонидан 2026 йил 8 сентябр куни соат 9:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида белгиланган муддатда ариза берган абитуриентларнинг мурожаати кўриб чиқилади... ➡️ Батафсил
🗣Мустақиллик туҳфаси: Жиззахда учта масжиднинг янги биноси фойдаланишга топширилдиМустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик”, “Яккатут” ва “Ардахшон” жоме масжидларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди... ➡️ Батафсил
🗣Туркиядаги ватандошлар билан имом-хатибларимиз учрашув ўтказмоқдаИстанбул шаҳрининг Арнауткўй туманида жойлашган “Колён Холдинг” қурилиш компаниясида фаолият юритаётган 150 нафарга яқин ҳамюртимиз билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди... ➡️ Батафсил
🗣Бухородаги "Сайфиддин Бохарзий" масжидида янги таҳоратхона фойдаланишга топширилдиМазкур иншоот бир вақтнинг ўзида 70 нафаргача намозхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Шунингдек, унда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус жиҳозланган 4 та алоҳида хона ҳам ташкил этилган... ➡️ Батафсил
🗣2027 йил учун диний-маърифий нашрларга обуна бошландиЎзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил учун обуна мавсумига старт берилди... ➡️ Батафсил #yangiliklar 📝Баҳриддин Хушбоқов ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Ҳақиқий фақиҳ - дунёга берилмаган зоҳид, охиратга интилувчи, дини амрларини теран англовчи ва Роббисига ибодатда бардавом бўлган кишидир», деди.
Имом Доримий «Муснад»идан.
t.me/maxdumuz
4 012
#duo #salavot #juma #muborak
🤲 Жума кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтиринг!
{إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا}
📿 "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
📤Do‘stlaringizga ham ulashing!
🌐 Maxdum.uz —diniy maʼrifiy kanal!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram
4 012
#tabrik #juma
🕌 JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO‘LSIN!
Rasululloh ﷺ marhamat qiladilar:
"Juma kuni tong otganda kim g‘usl qilsa, bomdod namozini ado etsa va Allohdan mag‘firat tilasa, uning gunohlari kechiriladi. (Ibn Hibbon rivoyati)🌙 Allohumma solli va sallim va barik ‘ala sayyidina Muhammad. 📿 Juma kuningiz xayrli va barakali bo‘lsin! 📤Do‘stlaringizga ham ulashing! 🌐 Maxdum.uz —diniy maʼrifiy kanal! Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: ▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram
4 012
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира анжуманидаги нутқлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
4 012
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #misr #anjuman #muftiy
🗣Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар
🇪🇬Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуман асосий қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар. Шунингдек, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Миср Вақфлар вазири Усома Азҳарий, Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Ал-Азҳар шайхи вакили Шайх Айман Абдулғаний, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари доктор Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ аз-Зайд ва Абу-Даби Ислом ишлари раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Дариъий кабилар нутқ қилдилар.🌙Муфтий ҳазратлари муҳокама қилинаётган оила, аёллар ҳуқуқи ва фарзанд тарбияси масаласи ғоят долзарб эканига урғу қаратдилар. Хусусан, турли минтақаларда оила институти инқирозга юз тутаётгани, ёшларнинг оила қуришга қизиқиши пасайиб, ажрашишлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, бу синов бутун инсоният олдида турган умумбашарий муаммога айланмоқда.
⏺Шу муносабат билан Муфтий ҳазратлари томонидан бир қатор долзарб таклифлар илгари сурилди: 📚 – Қўшма фатво ишлаб чиқиш: илмий асосланган ҳамда илғор тажрибаларни ўзида жамлаган қўшма фатво ишлаб чиқиш зарурлиги маълум қилинди. Ушбу ҳужжатни турли тилларга таржима қилиб, ОАВ, рақамли платформалар, маърифий тадбирлар ва жума хутбалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш таъкидланди. 🤝– Ёшларни оилага тайёрлаш дастурлари: турмуш қуриш остонасида турган ёшларнинг диний, миллий ва ижтимоий масъулиятини юксалтиришга қаратилган махсус курслар ва психологик-маърифий маслаҳат дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди. ⚡️ – Фатво марказлари ва ОАВ ҳамкорлиги: миллий қадриятлар ва исломий таълимотларни ёшларга замонавий, таъсирчан усулларда етказиш учун фатво марказлари билан ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик лозимлигига эътибор қаратилди. ✅ Шу ўринда, Ўзбекистонда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳам баён қилинди.🌙 Халқаро анжуман иштирокчилари Муфтий ҳазратлари томонидан илгари сурилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга юқори баҳо бердилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from Muslimun.uz
+9
#xabar #misr #anjuman #muftiy
🗣Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар
🇪🇬Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуман асосий қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар. Шунингдек, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Миср Вақфлар вазири Усома Азҳарий, Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Ал-Азҳар шайхи вакили Шайх Айман Абдулғаний, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари доктор Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ аз-Зайд ва Абу-Даби Ислом ишлари раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Дариъий кабилар нутқ қилдилар.🌙Муфтий ҳазратлари муҳокама қилинаётган оила, аёллар ҳуқуқи ва фарзанд тарбияси масаласи ғоят долзарб эканига урғу қаратдилар. Хусусан, турли минтақаларда оила институти инқирозга юз тутаётгани, ёшларнинг оила қуришга қизиқиши пасайиб, ажрашишлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, бу синов бутун инсоният олдида турган умумбашарий муаммога айланмоқда.
⏺Шу муносабат билан Муфтий ҳазратлари томонидан бир қатор долзарб таклифлар илгари сурилди: 📚 – Қўшма фатво ишлаб чиқиш: илмий асосланган ҳамда илғор тажрибаларни ўзида жамлаган қўшма фатво ишлаб чиқиш зарурлиги маълум қилинди. Ушбу ҳужжатни турли тилларга таржима қилиб, ОАВ, рақамли платформалар, маърифий тадбирлар ва жума хутбалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш таъкидланди. 🤝– Ёшларни оилага тайёрлаш дастурлари: турмуш қуриш остонасида турган ёшларнинг диний, миллий ва ижтимоий масъулиятини юксалтиришга қаратилган махсус курслар ва психологик-маърифий маслаҳат дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди. ⚡️ – Фатво марказлари ва ОАВ ҳамкорлиги: миллий қадриятлар ва исломий таълимотларни ёшларга замонавий, таъсирчан усулларда етказиш учун фатво марказлари билан ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик лозимлигига эътибор қаратилди. ✅ Шу ўринда, Ўзбекистонда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳам баён қилинди.🌙 Халқаро анжуман иштирокчилари Муфтий ҳазратлари томонидан илгари сурилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга юқори баҳо бердилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from Ta'lim.muslim.uz
🎯🎯🎯🎯 ⚡️⚡️⚡️⚡️
APELLYATSIYA O‘TKAZISH SANASI MA’LUM BO‘LDI.
📝2026-2027 o‘quv yili bo‘yicha oliy va o'rta maxsus diniy ta’lim muassasalari Mandat natijalaridan norozi bo‘lib belgilangan muddatda ariza bergan abituriyentlarning ishlarini ko‘rib chiqish Apellyatsiya komissiyasi tomonidan 2026-yil 8-sentyabr kuni soat 9:00 da Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti binosida o‘tkaziladi.
🕓 Apellyatsiya bergan barcha abituriyentlar belgilangan manzilga kelishlarini so‘raymiz.
⚠Abituriyentlar apellyatsiyaga shaxsini tasdiqlovchi pasporti yoki ID karta hamda imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi talab etiladi.📍 Manzil: Toshkent shahri, Olmazor tumani, Zarqaynar 18-berk ko'chasi 47-uy. 📱Google Karta 📱Yandex Karta ❗️DIQQAT!❗️Belgilangan muddatda kelmaganlar uchun qayta apellyatsiya o‘tkazilmaydi! ✅Qabul bo'yicha rasmiy manba: ✅https://t.me/qabulmuslimuz
4 012
Repost from Muslim.uz
+2
#mutolaa_vaqti #mustaqillikning_35_yilligi #maqolalar
🇺🇿 Илм инсон учун!...Шу мақолани ўқиётган ҳар бир педагог, устозга алоҳида мурожаат қилмоқчиман: сизнинг қўлингизда оддий дарс эмас — бир инсоннинг келажаги турибди. Бугун сиз талабага бир билим ўргатасиз. Эртага у ҳадисни минглаб инсонларга тушунтириши мумкин. Бугун сиз унга бир фикрни ўргатасиз. Эртага у шу фикр билан жамиятга таъсир қилиши мумкин. Шу маънода ҳар бир педагог, ҳар бир мударрис ва ҳар бир олим бугун ўзининг "Мен қандай дарс беряпман?" деган саволи билан бирга, "Мен қандай инсонни тарбиялаяпман?" деган саволни ҳам ўзига бериши лозим...➡️ БАТАФСИЛ
✅Қадр-қимматимиз улуғланаётган юрт...қадимдан Тошкентнинг маънавий маркази бўлиб келган Ҳазрати Имом мажмуаси ёнида миллий руҳ ва замонавий шароитларга эга муҳташам иншоот барпо этилди. Марказнинг асосий зали, таъбир жоиз бўлса, қалби, ҳеч шубҳасиз, муқаддас Қуръон залидир. Бу ерда дунёдаги энг қадимий Ҳазрати Усмон Мусҳафи юксак мақомига яраша муносиб ўрин топди... ➡️ БАТАФСИЛ
🌸 Маърифатга таянган тараққиёт...Энг муҳими, ҳадисларда мужассам бўлган эзгулик, ҳалоллик, адолат, бағрикенглик, ватанпарварлик, ота-онага эҳтиром, инсон қадрини улуғлаш сингари умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга тўғри ва илмий асосда етказиш таълим даргоҳининг муҳим вазифаларидан бирига айланди... ➡️ БАТАФСИЛ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
#maqola_2026 #istiqlol
Ajdodlarimiz ilmiy merosi va Mustaqil Oʻzbekiston
Mana bu yil istiqlolimizning 35 yilligini nishonladik. Bu muddat tarix uchun qisqa vaqt boʻlgani holda bu davrda juda koʻp marralarni zabt etdik. Mustaqillik juda koʻp kechinmalarimizni –yoʻqolayozgan ona tilimizni, qadriyatlarimizni,buyuk siymolarimizu ulugʻ ajdodlarimizni kaytarib berdi desak mubolagʻa bulmaydi. Ayniqsa, keyingi oʻn yillikda buyuk ajdodlarimiz yotgan qoʻnimgoxlaru,ziyoratgohlarni obod qilinib qayta tamirlanib islom olamida etirof etiladigan boʻldi.📑 batafsil...http://maxdum.uz/ajdodlarimiz-ilmiy-merosi-va-mustaqil-o-zbekiston/ Ta'lim muassasasi 4-kurs talabasi Tursunov Fayzulloh tayyorladi 📤Do‘stlaringizga ham ulashing! 🌐 Maxdum.uz —diniy maʼrifiy Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: ▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram
4 012
Repost from Muslim.uz
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍 03 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/@Muslimuzz
📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from Muslim.uz
#xabar #anjuman #film
🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни:
03 сентябр, 2026 м;
21 Рабиул аввал, 1448 ҳ:
Кунингиз яхшиликларга тўла бўлсин...
📤 Каналга обуна бўлинг!
🌐 Maxdum.uz — диний маърифий канал!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram4 012
Repost from Muslim.uz
#xabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #taqdirlov #muftiy #anjuman
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ФАТВО СОҲАСИДАГИ ЮКСАК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" ХАЛҚАРО МУКОФОТ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
🌙 Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофоти билан тақдирландилар.⏺Юксак мукофотни Миср Араб Республикаси бош муфтийси, Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти раиси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср вақф вазири доктор Усома ал-Азҳарий ҳамда Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано кабилар тантанали равишда топширдилар.
💬 Сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, ушбу эътироф Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий фатво фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги фидокорона меҳнатларининг муносиб самараси эканини алоҳида таъкидлади.🇺🇿Тақдирлаш чоғида турли мамлакатлардан келган 500 нафардан зиёд анжуман иштирокчилари эътиборига Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа ислоҳотлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг кўп қиррали фаолиятига бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди. Унда юртимиз қадимдан буюк цивилизациялар бешиги, илм-маърифат ва ислом маданиятининг муаззам маркази бўлиб келгани эътироф этилди. Шунингдек, лавҳада бугунги кунда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, нуфузли халқаро анжуманлар, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг самарали фаолияти, жумладан, Фатво марказининг ишга туширилиши ва мўътадилликни тарғиб этиш борасидаги салмоқли ташаббуслари атрофлича кўрсатиб берилди.
ℹМаълумот ўрнида, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бунга қадар ҳам бир қатор юксак мукофотларга сазовор бўлганлар: - Президентимиз фармонларига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени; – Россия Федерацияси марказий диний идорасининг «Ал-Иътисом» («Ҳамжиҳатлик») медали; – Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг «Ынтымак» («Бирдамлик») медали; – «Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг 30 йиллиги» юбилей медали; – Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш марказининг «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени; – Россия Федерацияси Имом Бухорий номидаги диний ташкилотининг «Ал-Илм» ордени.
⏺«Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» мукофоти ҳақида: Мазкур нуфузли халқаро мукофот Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти томонидан таъсис этилган бўлиб, буюк аллома, фақиҳ Имом Шиҳобуддин ал-Қарофий (1228–1285) шарафига номланган. Ушбу мукофот Ислом умматида мўътадиллик тамойилларини илгари суриш, бир ёқлама ва тор қарашлардан сақланиш, жамоавий ижтиҳод ҳамда фатво бериш амалиётини такомиллаштириш ва замонавий муаммоларга тўғри шаръий ечимлар ишлаб чиқишга улкан ҳисса қўшган етук уламоларга тақдим этилади.✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #anjuman #muftiy
🌙 ҚОҲИРАДА ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
🗣Бугун, 2 сентябрь куни Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳомийлигида ҳамда Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман ўз ишини бошлади.🌙 "Глобал ўзгаришлар шароитида оилавий масалалар: оилани ҳимоя қилиш, унинг келажаги ва миллий-диний ўзликни асрашда фатво ёндашувлари" мавзусидаги мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда. 🌍 Икки кун давом этадиган халқаро йиғинда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи муфтийлар, таниқли уламолар, халқаро исломий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
✅ Анжуман кун тартибидан замонамизнинг қуйидаги энг долзарб масалалари ўрин олган: 🟢– Глобаллашув, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даврида оила институти дуч келаётган муаммоларнинг илмий таҳлили; 🟠– Замонавий оилавий инқирозларни пухта тадқиқ этиш ва уларга шаръий ҳамда амалий ечимлар топиш; 🟢– Виртуал муҳитнинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш йўллари; 🟠– Миллий-диний ўзликни сақлаш ва зарарли медиа контентларга қарши курашда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш.⚡️ Халқаро анжуман тафсилоти билан сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин. ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from Muslim.uz
+3
2-sentabr kuni Toshkent shahrida Oʻzbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimovni xotirlash marosimi boʻlib oʻtdi.
Prezident Shavkat Mirziyoyev Islom Karimov nomidagi ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasiga tashrif buyurdi.
Marosimda Qur’on tilovat qilinib, duo o‘qildi. Islom Karimovning mamlakatimiz mustaqilligi, tinchlik va barqarorlikni ta’minlash, xalq farovonligini yuksaltirish yo‘lidagi xizmatlari yodga olindi.
Islom Karimov mamlakatimiz tarixining gʻoyat murakkab va masʼuliyatli davrida Oʻzbekistonga rahbarlik qildi. Uning nomi mustaqillikning qoʻlga kiritilishi, milliy davlatchiligimizning tiklanishi va yurtimizning mustaqil taraqqiyot yoʻliga chiqishi bilan uzviy bogʻliq.
Istiqlol tufayli biz oʻzligimizni angladik, nomi hamisha eʼzozda boʻlgan ota-bobolarimizning munosib vorislari ekanimizni butun dunyoga namoyon etdik.
Prezident Shavkat Mirziyoyevning eʼtibori bilan Birinchi Prezidentimizning xotirasini abadiylashtirish boʻyicha keng ko‘lamli ishlar amalga oshirildi. Toshkentda Islom Karimov nomidagi ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasi tashkil etildi. Samarqandga tashriflar chogʻida uning maqbarasini ziyorat qilish ezgu anʼanaga aylandi.
Xotira tadbirlari Samarqand va Qarshi shaharlarida ham boʻlib oʻtdi.
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 012
Repost from nasafziyo.uz | Расмий
+9
#xabar #anjuman #muftiy
🌙 ҚОҲИРАДА ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
🗣Бугун, 2 сентябрь куни Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳомийлигида ҳамда Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман ўз ишини бошлади.🌙 "Глобал ўзгаришлар шароитида оилавий масалалар: оилани ҳимоя қилиш, унинг келажаги ва миллий-диний ўзликни асрашда фатво ёндашувлари" мавзусидаги мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда. 🌍 Икки кун давом этадиган халқаро йиғинда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи муфтийлар, таниқли уламолар, халқаро исломий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
✅ Анжуман кун тартибидан замонамизнинг қуйидаги энг долзарб масалалари ўрин олган: 🟢– Глобаллашув, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даврида оила институти дуч келаётган муаммоларнинг илмий таҳлили; 🟠– Замонавий оилавий инқирозларни пухта тадқиқ этиш ва уларга шаръий ҳамда амалий ечимлар топиш; 🟢– Виртуал муҳитнинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш йўллари; 🟠– Миллий-диний ўзликни сақлаш ва зарарли медиа контентларга қарши курашда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш.⚡️ Халқаро анжуман тафсилоти билан сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин. ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 📚 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
