Lider ayollar, Женщины лидеры, Women leaders
Open in Telegram
Мазкур каналда фаолият юритган ва юритаётган ўз кучи, билими, кўникмалари билан босқичма-босқич хизмат поғоналарида кўтарилган ҳамда юксак натижаларга эришган лидер-раҳбар аёлларнинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан таништириласиз.
Show more499
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Data loading in progress...
Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
May '24
May '240
in 0 channels
April '24
+3
in 0 channels
Get PRO
March '24
+9
in 0 channels
Get PRO
February '24
+15
in 0 channels
Get PRO
January '24
+8
in 0 channels
Get PRO
December '23
+14
in 0 channels
Get PRO
November '23
+3
in 0 channels
Get PRO
October '23
+4
in 0 channels
Get PRO
September '23
+1 020
in 0 channels
Get PRO
August '23
+2
in 0 channels
Get PRO
July '23
+2
in 0 channels
Get PRO
June '23
+6
in 0 channels
Get PRO
May '23
+4
in 0 channels
Get PRO
April '23
+11
in 0 channels
Get PRO
March '23
+8
in 0 channels
Get PRO
February '23
+30
in 0 channels
Get PRO
January '23
+50
in 0 channels
Get PRO
December '22
+180
in 0 channels
Get PRO
November '22
+1
in 0 channels
Get PRO
October '22
+5
in 0 channels
Get PRO
September '22
+15
in 0 channels
Get PRO
August '22
+9
in 0 channels
Get PRO
July '22
+2
in 0 channels
Get PRO
June '22
+8
in 0 channels
Get PRO
May '22
+27
in 0 channels
Get PRO
April '22
+306
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 02 May | 0 | |||
| 01 May | 0 |
Channel Posts
| 2 | #Биласизми
❗️Хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
🔰 Қонунчиликка кўра, Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган.
💰 Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.
☑️ Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:
▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;
▫️ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;
▫️хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;
▫️ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;
▫️норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;
▫️одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;
▫️умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;
▫️муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot | 0 |
| 3 | #Бугун_АРГОСда
⚡️“Раҳбар аёллар мактаби”нинг янги мавсуми ўқув курси бошланди
◽️Бугун ПФ-87-сонли Фармонга биноан Миллий кадрлар захирасидан раҳбарлик лавозимларига номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг улушини инобатга олиш тизими жорий этилган. Шунингдек, Фармон билан “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури фаолияти йўлга қўйилди. Дастур доирасида 100 нафар ёш раҳбар аёллар ўқитилди.
Ўқувнинг жорий йилги мавсуми Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Дастлаб 293 нафар давлат ва жамиятнинг турли соҳаларида фаол бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. Уларнинг ижтимоий-сиёсий билим даражаси ҳамда шахсий ва касбий фазилатларини аниқлашга йўналтирилган тест синови ҳамда суҳбат ташкил этилди. Натижада 50 нафар номзод янги мавсум ўқувлари учун тавсия этилди.
Бугун ушбу мавзумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти соҳада хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, уларнинг салмоғини ошириш, меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва фаолиятини рағбатлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди.
Янги мавсум “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув курси режаси 12 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, аудитория машғулотлари, маҳорат дарслари, масофавий таълим (онлайн), маҳаллий стажировка (дублёрлик), аттестация (ЭССЕ ёки тест шаклида), лойиҳа ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш босқичларини ўз ичида олади.
Дастур якуни бўйича ўқувларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва компанияларида малака оширишини ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, тингловчилар Миллий кадрлар захирасига киритилади ва давлат фуқаролик хизматидаги юқори турувчи лавозимларга тавсия этиб борилади.
Каналга уланиш — t.me/argos_uz | 0 |
| 4 | «Аёл бу — оила, оила эса жамиятнинг асосидир». Биз ўзимизга рўзғор қурибгина жамиятни барпо эта оламиз. Агар уйда ҳар бир боланинг дуркун ўсиши ва камолга етиши учун зарур бўлган меҳр-муҳаббат муҳити ва энг керакли нарсалар, шу жумладан, шарт-шароит етарли бўлмаса, мамлакатда ҳам уйғунлик, ҳамжиҳатлик бўлмайди. Ҳамжиҳатлик бўлмаган жойда эса мамлакатнинг бирон-бир йўналишда тараққий этишини тасаввур қилиш мумкин эмас.
Мана, нима учун хотин-қизларнинг таълим олиши ўғил болалар ва эркаклар таълимига қараганда муҳимроқ экан.
Манба: Фейсбук, Л.Абдримова | 0 |
| 5 | ⚡Хотин-қизлар кўпроқ қайси йўналишда магистр дипломини олмоқдалар?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган.
✅ Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
таълим – 2 359 нафар;
санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар;
табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар;
муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар;
бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар;
ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар;
қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар;
хизматлар – 179 нафар;
ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.
https://t.me/dbacademy | 0 |
| 6 | No text... | 0 |
| 7 | Жаҳон банки Ўзбекистондаги гендер ҳолати бўйича ҳисоботининг асосий хулоса ва тавсияларини тақдим этди. Унга кўра, агар аёллар иқтисодий ҳаётда эркаклар билан тенг иштирок эта олса, Ўзбекистон ялпи миллий даромади (ЯМД) тахминан 29 фоизга ошиши ва 700 мингдан ортиқ одам камбағалликдан чиқиши мумкин.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/28/world-bank/
Telegram | Instagram | YouTube | 0 |
| 8 | doniyor-goipov-ayol.m4a | 0 |
| 9 | No text... | 0 |
| 10 | ❔ Gender tenglik qanday taʼminlanadi?
❔ Gender tengsizlik shakllari nimalarda aks etadi?
❔ Gender tengsizlik uchun qonunda qanday javobgarliklar belgilangan?
✍️✍️✍️✍️
✔️ Barcha savollarga infografikada javob topasiz
🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram | 0 |
| 11 | 10 март - Халқаро аёл-судьялар куни (БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли Резолюцияси билан эълон қилинган)
Барча аёл-судьяларни самимий қутлаймиз!
--------------
10 марта - Международный день женщин-судей (объявлен в соответствии с Резолюцией Генеральной Ассамблеи ООН № 75/274 от 28 апреля 2021 года)
Искренне поздравляем всех женщин-судей!
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube | 0 |
| 12 | “Siyosat sohasidagi yetakchi ayol: o‘rnak bo‘ladigan inson” mavzusidagi video uchun ssenariylar tanlovi
Bu tanlovda barcha Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari qatnashishi mumkin.
Ssenariylarni oʻzbek yoki rus tilida yuborish mumkin.
Gʻolib ssenariydan siyosat sohasidagi yetakchi ayol haqida 3-5 daqiqalik motivatsion video yaratish uchun asos sifatida foydalanish rejalashtirilgan.
Mukofotlar:
– 1-o‘rin: noutbuk
– 2-o‘rin: planshet
– 3-o‘rin: elektron kitob o‘qish qurilmasi
Ishlar 2024-yil 17-mart, soat 23:59 gacha qabul qilinadi.
Batafsil👇
https://grantlar.uz/video-uchun-ssenariylar-tanlovi/
@grantlar | 0 |
| 13 | #Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🔰Қонунчиликка кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot | 0 |
| 14 | Ҳурматли азиз ва латофатли, мўътабар онажонларимизни, опа - сингилларимизни барчамизга дунёнинг энг гўзал байрами- 8 март Халқаро хотин - қизлар куни муборак бўлсин! Сизларга
Мустаҳкам соғлик, аъло кайфият ва яқинларингиз меҳри нафақат байрам кунлари, балки бутун умр ҳамроҳ бўлсин! Хамиша соғ- саломат юринглар! | 0 |
| 15 | No text... | 0 |
| 16 | No text... | 0 |
| 17 | ⚡️ Palataning boshqarmasiga ilk bor ayol rahbar tayinlandi
Omonboyeva Merey Erali qizi — Savdo-sanoat palatasi Navoiy viloyati boshqarmasi boshlig’i lavozimiga tayinlandi.
U 1997-yili Navoiy viloyati, Nurotа tumanida tugʻilgan. Oliy maʼlumotli. Navoiy davlat pedagogika institutini tamomlagan. Faoliyati davomida xususiy tadbirkorlik subyektlarida ishlagan. 2023-yildan hozirga qadar “BUSINESS INCUBATOR” mas’uliyati cheklangan jamiyati rahbari lavozimida ishlab kelgan.
Merey Omonboyeva, shuningdek, 2020-yilda Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti bilan taqdirlangan.
@generalissimus_uzb | 0 |
| 18 | Бугун Тошкентда “Ўзбекистон аёл судьялари – адолат ва матонат тимсоли” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли резолюцияси билан 10 март - Халқаро аёл судьялар куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Олий суд, Судьялар олий кенгаши, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-west management institute” НТТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли анжуманда мамлакатимизда фаолият юритаётган аёл судьялар билан бир қаторда Қирғизистон ва Грузия давлатларидан хорижий эксперт сифатида аёл судьялар ҳам иштирок этди. Бундан ташқари, Зимбабведан эксперт тадбирда онлайн тарзда қатнашди.
Конференция Олий суд раисининг ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев ва Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари А. Жалиловнинг кириш сўзлари билан бошланди.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Қодирхонова, Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Умаров, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф. Эшматова, “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Р. Маҳмудова, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги миссияси директори ўринбосари Э. Михалски ва “East-west management institute” нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали директори - “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси раҳбари, судья С. Простран иштирокчиларни Халқаро аёл судьялар куни билан муборакбод этиб, тадбирнинг аҳамияти ва унда муҳокама этиладиган мавзуларнинг долзарблиги хусусида тўхталиб ўтдилар.
Таъкидланганидек, бугунги кунда суд тизимида фаолият юритаётган аёл судьялар ўзларининг юксак билими, ақл-заковати билан жамиятда қонун устуворлиги ва адолат барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Суд тизимида аёллар ҳиссасини ошириш нафақат хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, балки қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, гендер тенглигини таъминлаш учун ҳам зарурлиги қайд этилди.
Эътироф этилганидек, Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичи айнан суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу жараёнда хотин-қизларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир.
Анжуман доирасида одил судловни амалга оширишдаги самарали меҳнати учун 10 нафар аёл судья Олий суднинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Судьялар олий кенгаши томонидан суд тизимида юксак обрў-эътибор қозонган, судьялик бурчини бенуқсон ва ҳалол амалга оширган, жамиятда одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва ёш судья кадрларни етиштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган 1 нафар аёл судьяга “Суд фахрийси” кўкрак нишони ва 1 нафар аёл судьяга эсдалик совғалари топширилди. Қирғизистон ва Грузиядан ташриф буюрган аёл судьялар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Конференцияда аёл судьяларнинг одил судлов тарихидаги роли ва бугунги кунда қўшаётган ҳиссаси муҳокама этилди.
Шунингдек, иштирокчилар анжуман кун тартибидан ўрин олган яна бир муҳим мавзу – суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самараси ва натижаси ҳақида фикр алмашдилар.
Хориждан ташриф буюрган аёл судьялар ўз давлатлари тажрибасидан келиб чиқиб, жиноий судловда гендер тенглигига оид муаммолар ва ютуқлар билан ўртоқлашдилар.
Мулоқот давомида судьялик лавозимига хотин-қизларни тайёрлаш масалаларига урғу берилди.
Тадбирда иштирокчилар алоҳида суд тизимлари мисолида гендер тенгликнинг халқаро тажрибаси ҳам муҳокама қилинди.
Конференция сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Маълумот учун: Ўзбекистонда бугунги кунда 199 нафар аёл судья фаолият кўрсатмоқда, уларнинг 26 нафари раҳбар судьялик лавозимига тайинланган.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube | 0 |
| 19 | https://t.me/oliysuduz/35915 | 0 |
| 20 | https://t.me/oliysuduz/35896 | 0 |
