cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Lider ayollar, Женщины лидеры, Women leaders

Мазкур каналда фаолият юритган ва юритаётган ўз кучи, билими, кўникмалари билан босқичма-босқич хизмат поғоналарида кўтарилган ҳамда юксак натижаларга эришган лидер-раҳбар аёлларнинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан таништириласиз.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
499
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-77 kunlar
-4530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️Хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
🔰 Қонунчиликка кўра, Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган. 💰 Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади. ☑️ Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади: ▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган; ▫️ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган; ▫️хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган; ▫️ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз; ▫️норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган; ▫️одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган; ▫️умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар; ▫️муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
#Бугун_АРГОСда ⚡️“Раҳбар аёллар мактаби”нинг янги мавсуми ўқув курси бошланди ◽️Бугун ПФ-87-сонли Фармонга биноан Миллий кадрлар захирасидан раҳбарлик лавозимларига номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг улушини инобатга олиш тизими жорий этилган. Шунингдек, Фармон билан “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури фаолияти йўлга қўйилди. Дастур доирасида 100 нафар ёш раҳбар аёллар ўқитилди. Ўқувнинг жорий йилги мавсуми Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Дастлаб 293 нафар давлат ва жамиятнинг турли соҳаларида фаол бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. Уларнинг ижтимоий-сиёсий билим даражаси ҳамда шахсий ва касбий фазилатларини аниқлашга йўналтирилган тест синови ҳамда суҳбат ташкил этилди. Натижада 50 нафар номзод янги мавсум ўқувлари учун тавсия этилди. Бугун ушбу мавзумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти соҳада хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, уларнинг салмоғини ошириш, меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва фаолиятини рағбатлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Янги мавсум “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув курси режаси 12 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, аудитория машғулотлари, маҳорат дарслари, масофавий таълим (онлайн), маҳаллий стажировка (дублёрлик), аттестация (ЭССЕ ёки тест шаклида), лойиҳа ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш босқичларини ўз ичида олади. Дастур якуни бўйича ўқувларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва компанияларида малака оширишини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, тингловчилар Миллий кадрлар захирасига киритилади ва давлат фуқаролик хизматидаги юқори турувчи лавозимларга тавсия этиб борилади. Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
«Аёл бу — оила, оила эса жамиятнинг асосидир». Биз ўзимизга рўзғор қурибгина жамиятни барпо эта оламиз. Агар уйда ҳар бир боланинг дуркун ўсиши ва камолга етиши учун зарур бўлган меҳр-муҳаббат муҳити ва энг керакли нарсалар, шу жумладан, шарт-шароит етарли бўлмаса, мамлакатда ҳам уйғунлик, ҳамжиҳатлик бўлмайди. Ҳамжиҳатлик бўлмаган жойда эса мамлакатнинг бирон-бир йўналишда тараққий этишини тасаввур қилиш мумкин эмас. Мана, нима учун хотин-қизларнинг таълим олиши ўғил болалар ва эркаклар таълимига қараганда муҳимроқ экан. Манба: Фейсбук, Л.Абдримова
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Repost from DBA
Photo unavailableShow in Telegram
⚡Хотин-қизлар кўпроқ қайси йўналишда магистр дипломини олмоқдалар? 🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган. ✅ Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича: таълим – 2 359 нафар; санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар; табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар; муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар; бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар; ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар; қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар; хизматлар – 179 нафар; ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар. https://t.me/dbacademy
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Жаҳон банки Ўзбекистондаги гендер ҳолати бўйича ҳисоботининг асосий хулоса ва тавсияларини тақдим этди. Унга кўра, агар аёллар иқтисодий ҳаётда эркаклар билан тенг иштирок эта олса, Ўзбекистон ялпи миллий даромади (ЯМД) тахминан 29 фоизга ошиши ва 700 мингдан ортиқ одам камбағалликдан чиқиши мумкин. https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/28/world-bank/ Telegram | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
doniyor-goipov-ayol.m4a3.31 MB
1
00:48
Video unavailableShow in Telegram
9.47 MB
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Gender tenglik qanday taʼminlanadi? Gender tengsizlik shakllari nimalarda aks etadi? Gender tengsizlik uchun qonunda qanday javobgarliklar belgilangan? ✍️✍️✍️✍️ ✔️ Barcha savollarga infografikada javob topasiz 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.