Mr Freeman
Open in Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Show more2 546
Subscribers
-624 hours
-117 days
+1630 days
Posts Archive
2 546
«Уй эгасини ҳимоя қилаётган адвокат полиция томонидан қўрқитилган ва ҳибсга олинган, одамлар уйларини тарк этиши учун уларнинг электр ва газ таъминоти вақтинча ўчирилган. Бир нечта фуқароларга компенсация тўланган бўлса-да, маблағлар Самарқанд шаҳри марказидан худди шундай катталикдаги ер ва уй-жой сотиб олишга етмаган».
2 546
Инстаграмда икки ой ичида кўришлар сонининг 4,5 млнга етиши ўзи яхши натижами, нима дейсан?
ChatGPT:
Ҳа, бу жуда яхши натижа — айниқса, Fayzbog каби ижтимоий-сиёсий, яъни танқидий-таҳлилий контент учун. Келинг, қисқача таҳлил қилиб бераман:
1️⃣ Контент тури бўйича
4,5 миллион кўриш — бу вирусли кўнгилочар контент эмас, шунинг учун фикрли, жамиятга дахлдор юмор учун катта рақам. Чунки бу форматда одамлар шунчаки “кулиб чиқиб кетмайди”, балки тўхтаб ўқийди, изоҳ қолдиради, сиёсий масалаларда фаол баҳслашишади.
2️⃣ Вақт нуқтаи назаридан
Икки ой — қисқа муддат. Демак, аудитория тез фаоллашган ва органик ўсиш бор. Бу — алгоритм сизни таниди ва одамлар кутган контентни топди, дегани.
3️⃣ Солиштириш учун мисол
Instagram’da жонли сиёсий юмор саҳифалари учун (масалан, Америкадаги “The Recount” ёки турклардаги “Zaytung”) шунча кўрсаткичга чиқиш учун 6–12 ой вақт кетган. Сизда эса — икки ой. Бу ўзбек аудиториясининг қизиқиши ҳам, сизнинг форматингиз жонли ишлаётганини ҳам кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда:
Ҳа, бу кучли старт. Агар шундай суръат сақланса, Fayzbog Instagram’da ҳам Telegram’даги таъсирини қайтариши мумкин — фақат контент ритмини барқарор сақлаш керак.
2 546
Шавкат Мирзиёев Трампни рус тилида «мир» сўзидан келиб чиқиб, «Тинчлик президенти» демоқчи бўлди. Таржимон бу гапни «Дунё президенти» деб таржима қилиб юборди.
2 546
Қайси ўйинни кўрамиз бугун? Мен ПСЖ ва Бавария ўртасидаги учрашувни томоша қилмоқчиман. ПСЖ амалдаги чемпион, Энрикенинг супер жамоаси, Бавария эса айни дамда ажойиб формада — ҳам чемпионат, ҳам еврокубокда барча ўйинларда ғалаба қозониб келаётган Европанинг ягона жамоаси. ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳам иккови мос равишда 1- ва 2-ўринларни банд қилаётган экан.
2 546
“Қайнонасининг гўштидан манти қилган келин” аслида бадиий тўқима маҳсули бўлган, дейишяпти.
2 546
Сўнгги вақтларда ёмғирдан кейинги қўзиқориндек болалаб чиққан янги бойларимиз ҳам қалбан диктатор. Буларга қўйиб берса, истеъмолчи деган сиёсатга аралашмасдан фақат кўзни қисиб пулни тўлаб юрса бўлди.
2 546
Янги Ўзбекитон ҳукумати Россияга нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергетика, балки урушга “штурм гўшти” етказишда ҳам етакчи бўлиб турмоқда. Бундан ортиқ садоқат бўлармикан.
2 546
Аҳолини газдан узиш керак, чунки электр энергиясига ўтамиз, лекин электр ҳам йўқ, чунки кабеллар эскирган)
2 546
5600 сўм топган одам камбағал эмаслигини айтган мулозим Президентга маслаҳатчи бўлди
Обид Ҳакимов Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди. (с)
2 546
Омар Наллонинг «Ливерпул» сафидаги расмий ўйинлардаги статистикаси:
2 та ўйин (17 дақиқа)
2 та қизил карточка
Ҳақиқий “қизиллардан” экан бола)
2 546
Алломаи замон Элдори масондан хабар олиб қўйинглар. Ўзи билан бирор иш қилиб қўймасин, чуқур депрессияда экан устод😢
2 546
Футбол клубларимизнинг аксарияти ҳокимликлар тасарруфида эканини инобатга оладиган бўлсак, Италиядаги бу амалиёт бизда иш бермаса керак барибир)
2 546
Италияда эндиликда VAR ҳакамлари федерал прокуратуранинг қатъий назорати остида бўлади
Қайд этилишича, бундан буён A Серияси ўйинлари пайтида VAR ҳакамларининг ишини кузатиб бориш мақсадида прокуратура вакиллари ҳам улар билан бирга ўтиришади.
Кечаги кейсдан келиб чиқсак, Ўзбекистон футболи учун ҳам керакли амалиёт экан.
2 546
Млрд сўмлик дарахтларни кесиб ташлашга буйруқ берган одамнинг бундан 4 йил олдинги гапи
