Mr Freeman
Open in Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Show more2 546
Subscribers
-624 hours
-117 days
+1630 days
Posts Archive
2 546
Охирги 100 йил ичида Россия 19 дан ортиқ давлатга ҳужум қилган. Баъзи мамлакатларга эса 3–4 мартадан бостириб кирган. Бу давлатларнинг бирортаси ҳам Россияга ҳужум қилмаган — Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас.
🔥@fayzboguz
2 546
Ҳар бир фуқарога индивидуал тарзда олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот топшириляпти. Ниҳоят, муаммонинг қанчалик жиддий эканини тушуниб етишибди, демак.
2 546
Зўрланган муаллифлик ҳуқуқлари ҳақида
Америкалик таржимон Марк Риз 15 йил давомида Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» (Bygone Days) асарини инглиз тилига таржима қилиб юрган. Бир куни Ўзбекистонга келиб, китобининг нусхасини давлат жаҳон тиллари университетига совға қилган экан, университетдагилар уни сканер қилиб, муаллиф рухсатисиз PDF-файл шаклида мамлакат бўйлаб тарқатиб ташлашибди)
Шулар бу нотўғри ва ноқонуний ишлигини билишмаган ҳам бўлсалар керак, хойнаҳой. Бировнинг меҳнатини ўзлаштириш абсолют нормал бўлган мамлакатда яшаяпмиз.
2 546
«Аҳоли қўлидан келганини қилмоқда, лекин масъул тузилмалар ҳануз фақат ҳисобот ва изоҳлар билан чекланмоқда. Сизларнинг сусткашлигингиздан миллионлаб тирик одамлар азият чекяпти. Шу кунларда сизларга кенгайтирилган ваколатлар ва реал воситалар берилди. Шунинг учун кўп гапирмасдан амалий жасорат кўрсатинг!», — дея қайд этган депутат.
2 546
Мамлакатдаги любой муаммони худони иродаси билан боғлаверсаям бўлаверади. Гуноҳларимиз кўпаяпти, биродарлар)
2 546
Инсон доим ҳамма ишни тескари бажаради. Катта бўлишга шошилади, кейин эса болалигини соғинади. Пул учун соғлигини йўқотиб, яна соғлиги учун пул сарфлайди. Худди ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва худди ҳеч қанча яшамагандек ўлади.
Пауло Коэльо, бразилиялик ёзувчи
