cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

islomobod.uz

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бош имом хатибининг расмий канали. www.islomobod.uz https://www.facebook.com/Islomobod.uz

Show more
Advertising posts
2 400
Subscribers
+124 hours
+47 days
-3630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from FATVO.UZ
​​ЎГАЙ ОНАГА ЗАКОТ БЕРИШ #закот ❓1257-CАВОЛ: Ўгай онага закот берса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга муҳтож бўлса, яъни нисобга етган маблағи, мулки ёки тилласи бўлмаса, бундай аёлга закот бериш мумкин. Чунки орасида туғилиш ва эр хотинлик риштаси бўлмаган шахсларга закот берса бўлади, яъни фарзанд ота-онасига, ота-она фарзандига, эр хотинига, хотин эрига закот бера олмайди. Отасининг аёли, яъни ўгай онада эса бундай алоқадорлик йўқ. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: وَيَجُوزُ دَفْعُهَا لِزَوْجَةِ أَبِيهِ وَابْنِهِ وَزَوْجِ ابْنَتِهِ تَتَارْخَانِيَّةٌ . “Закот берувчи шахс закотини отасининг хотини, келини ва куёвига бериш мумкин. “Татархония” китобида шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 10 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 04:50 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:45 🕖Хуфтон 21:25 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Show all...
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 9 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 05:00 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:35 🕖Хуфтон 21:25 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Show all...
Repost from FATVO.UZ
​​"ОРАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ, ОРАМИЗДА ҲЕЧ НАРСА ҚОЛМАГАН" КАБИ СЎЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ? #никоҳ #талоқ ❓1246-CАВОЛ: Аёлим билан жанжаллашиб қолдим. Кейин жаҳл устида: "Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган", деб юбордим. Бу ҳолатда никоҳимиз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўша жанжалда талоққа оид ҳеч қандай гап айтмай, фақат: “Орамизда никоҳ йўқ” деган бўлсангиз, ниятингизга қаралади. Агар бу гапни ажрашиш ниятида айтган бўлсангиз, талоқ тушади. Агар ундай ниятда айтмаган бўлсангиз, талоқ тушмайди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган: "ولو قال لها: لا نكاح بيني وبينك، أو قال: لم يبق بيني وبينك نكاح، يقع الطلاق إذا نوى". “Эр хотинига ажрашиш ниятида: “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ йўқ”, деса ёки “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ қолмади”, деса, талоқ тушади. ولو قال: لم يبق بيني وبينك شيء ونوى به الطلاق لا يقع “Эр хотинига: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади” деса ва бу гапни гарчи талоқ, ажрашиш ниятида айтган бўлса ҳам талоқ тушмайди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

Repost from FATVO.UZ
​​ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ #закот ❓1245-CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга ҳақдор бўлса, уларга закот берсангиз бўлади. Фақат бу ҳолатда бир нарсани ҳисобга олиш керак. Ишчига меҳнат ҳақи бериши керак бўлган ўринда унга закотини бериб шу билан иш ҳақини ёпса, бу иш ҳақи бўлади, лекин закотни адо қилган бўлмайди. Яна ишчи олаётган иш ҳақи закот бериш ҳисобига камаймаслиги керак. Закот олиш ҳисобига одатдаги иш ҳақидан кам миқдордаги иш ҳақига келишсангиз, бу жоиз бўлмайди. Бериладиган закот иш ҳақига ўтиб кетади. Масалан, ходим “Агар менга закот бериб турсангиз, кам иш ҳақига розиман” деса ва шундай келишув қилинса, бундай келишув бўйича бериладиган закот ҳам иш ҳақига ўтиб, закотни қайта бериш лозим бўлади. Чунки юқорида айтилгандек закот беришда ҳийла қилиш бўлади. Бошқа турдаги ишчи, хизматчилар билан келишувлар ҳам шунга киради. Аммо иш ҳақи меъёрида бўлиб, ходим закот олишга ҳақли инсон бўлса, унга закот беришда мутлақо муаммо йўқ. Буҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади: وَكَذَا مَا يَدْفَعُهُ إلَى الْخَدَمِ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ فِي الْأَعْيَادِ وَغَيْرِهَا بِنِيَّةِ الزَّكَاةِ كَذَا فِي مِعْرَاجِ الدِّرَايَةِ “Шунингдек, ҳайит ва бошқа кунларда эркак-аёл ходимларга закот ниятида берадиган инъоми закотдан ўтади. “Меърожуд дироя”да шундай келган”. (“Фатово Оламгирия”китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 06 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 05:00 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:45 🕖Хуфтон 21:15 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Show all...
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 06 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 05:00 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:40 🕖Хуфтон 21:15 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Show all...
Repost from FATVO.UZ
АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ? #ақида ❓1096-CАВОЛ: Аёллар қабристонга борса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабр зиёратига рухсат берилган, балки тарғиб ҳам қилинган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "كنت نهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تزهد في الدنيا، وتذكر الآخرة" яъни: “Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Чунки, у дунёдан қайтаради ва охиратни эслатади”, деганлар. (Ибн Можа ривоят қилган). Уламолар ушбу ҳадисни қабр зиёратига рухсат бериш учун асос қилиб келтирадилар. Бироқ аёлларнинг ҳис-ҳаяжонлари эркакларникидан фарқ қилади. Шу боис китобларимизда аёлларнинг қабристонга бориши борасида бир неча хил фикрларни учратишимиз мумкин. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи “Раддул муҳтор” китобларида ушбу масаладаги турли қарашларни келтиргач, уларнинг ортидан Хайруддин Рамлийнинг қуйидаги сўзларини келтиради: إنْ كَانَ ذَلِكَ لِتَجْدِيدِ الْحُزْنِ وَالْبُكَاءِ وَالنَّدْبِ عَلَى مَا جَرَتْ بِهِ عَادَتُهُنَّ فَلَا تَجُوزُ ، وَعَلَيْهِ حُمِلَ حَدِيثُ { لَعَنَ اللَّهُ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ } وَإِنْ كَانَ لِلِاعْتِبَارِ وَالتَّرَحُّمِ مِنْ غَيْرِ بُكَاءٍ وَالتَّبَرُّكِ بِزِيَارَةِ قُبُورِ الصَّالِحِينَ فَلَا بَأْسَ إذَا كُنَّ عَجَائِزَ . وَيُكْرَهُ إذَا كُنَّ شَوَابَّ كَحُضُورِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسَاجِدِ “Агар аёлларнинг қабристонга бориши одатдагидек, йиғлаш, қайғуларни янгилаш ва ўликларни мақтаб жар солиш учун бўлса бу жоиз эмас. “Қабр зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин”, маъносидаги ҳадис ҳам мана шундай аёлларга қарата айтилган. Агар ёши катта аёллар ибратланиш, йиғи-сиғи қилмай, ўтганларга раҳмат сўраш ва солиҳ инсонларнинг зиёратидан табаррук ҳосил қилиш учун борсалар, бунинг зарари йўқ. Агар ёш аёллар бўлса, уларнинг қабристонга боришлари худди масжидга боришлари каби макруҳдир”. Аллома Ибн Обидийн ушбу ибораларни келтиргандан сўнг масалага қуйидагича хулоса ясаганлар: وَهُوَ تَوْفِيقٌ حَسَنٌ яъни: “Хайруддин Рамлийнинг ушбу хулосалари мазкур масаладаги ҳар-хил сўзларни гўзал шаклда мувофиқлаштириш ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби). Демак, уламоларимизнинг юқоридаги сўзларидан ёши катта аёллар эркакларга аралашмаган ҳолатда, сатри авратга риоя қилиб, йиғи-сиғи қилмай, ибратланиш мақсадида қабристонга бориб ўтганларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилиб келишлари жоиз экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Show all...
Repost from FATVO.UZ
#Видео #нафс 🎙“Нафс” нима ва унинг қандай даражалари бор? Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
Repost from FATVO.UZ
#Видео #кечирим 🎙Абу Зар розияллоҳу анҳунинг кечирим сўрашлари Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...