191
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-1130 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
January '26
January '26
+2
in 0 channels
December '25
+8
in 1 channels
Get PRO
November '25
+13
in 0 channels
Get PRO
October '25
+17
in 0 channels
Get PRO
September '25
+13
in 0 channels
Get PRO
August '25
+10
in 0 channels
Get PRO
July '25
+12
in 0 channels
Get PRO
June '25
+10
in 0 channels
Get PRO
May '25
+20
in 0 channels
Get PRO
April '25
+18
in 0 channels
Get PRO
March '25
+13
in 2 channels
Get PRO
February '25
+23
in 0 channels
Get PRO
January '25
+16
in 1 channels
Get PRO
December '24
+13
in 0 channels
Get PRO
November '24
+14
in 0 channels
Get PRO
October '24
+10
in 0 channels
Get PRO
September '24
+11
in 0 channels
Get PRO
August '24
+29
in 0 channels
Get PRO
July '24
+18
in 0 channels
Get PRO
June '24
+11
in 0 channels
Get PRO
May '24
+23
in 0 channels
Get PRO
April '24
+19
in 0 channels
Get PRO
March '24
+40
in 0 channels
Get PRO
February '24
+20
in 0 channels
Get PRO
January '24
+45
in 1 channels
Get PRO
December '23
+151
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 22 January | 0 | |||
| 21 January | 0 | |||
| 20 January | +1 | |||
| 19 January | +1 | |||
| 18 January | 0 | |||
| 17 January | 0 | |||
| 16 January | 0 | |||
| 15 January | 0 | |||
| 14 January | 0 | |||
| 13 January | 0 | |||
| 12 January | 0 | |||
| 11 January | 0 | |||
| 10 January | 0 | |||
| 09 January | 0 | |||
| 08 January | 0 | |||
| 07 January | 0 | |||
| 06 January | 0 | |||
| 05 January | 0 | |||
| 04 January | 0 | |||
| 03 January | 0 | |||
| 02 January | 0 | |||
| 01 January | 0 |
Channel Posts
#kun_mavzusi
❗️ Сен ўзиб кеттинг...
Кунларнинг бирида Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг шогирди Ҳабиб овқат ҳозирлашда кечга қолди. Шунда Ҳасан Басрий : "Овқат қани, эй Ҳабиб?! Очлик бизни ҳалок қилдику! ", дедилар.
Ҳабиб айтди: "Эй Имом! Бир мискин садақа сўраб келган эди, ўзимизда бор нарсани унга бериб юбордим, чунки мен сиздан эшитган эдим: "Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага қўлингдаги нарсадан кўра ишонишинг ҳақиқий иймондир!" деган эдингиз!"
Шунда Ҳасан Басрий айтдилар: "Эй Ҳабиб! Сен ишончи жуда кўп аммо илминг оз киши экансан! Мискинга ярмини бериб ўзимизга ярмини қолдирмайсанми? ибодатимизга қувват бўлар эди!"
Шунда бир пайт эшик тақиллаб қолди.
Ҳабиб эшикни очса, бир йигит турли-туман таомлар билан тўла идишларни бериб, "Бу ҳожамдан сизларга ҳадия", деди!
Ҳабиб устози Ҳасан Басрийга қараб, табассум билан: "Эй имом! Сиз илмингиз кўп лекин ишончингиз кам экан", деди
Шунда Ҳасан Басрий :
"Эй Ҳабиб! Биз сендан олдинда эдик лекин сен ўзиб кетдинг", деб айтган эканлар.
| 2 | 🌙 Шаъбон ойининг рўзаси!
Шаъбон ойида рўза тутиш ва Қуръон тиловати билан машғул бўлиш!
Расулуллоҳ ﷺ шаъбон ойида кўп рўза тутар эдилар. Бу ҳақда Ойша розияллоҳу анҳо шундай дейди: «Росулуллоҳ ﷺ баъзан доим рўза тутганларини кўриб, энди давомий рўза тутиб юрсалар керак, дер эдик. Баъзан эса рўза тутмай юрганларини кўриб, энди рўза тутмасалар керак, дер эдик. Расулуллоҳ ﷺ рамазон ойидан бошқа ойда тўлиқ бир ой рўза тутганларини кўрмаганман. У зот шаъбон ойида бошқа ойлардан кўра кўпроқ рўза тутар эдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Салама ибн Куҳайл раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аввалгилар шаъбон ойини “Қуръон тиловати ойи”, деб аташар эди».
Ҳабиб ибн Абу Собит раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирганида: «Бу ой Қуръон ўқувчиларнинг ойи», дер эди.
Амр ибн Қайс шаъбон ойи кирганида дўконини беркитиб, Қуръон ўқиш билан машғул бўлар эди.
Яқинларингизга ҳам улашинг: | 30 |
| 3 | 📖 Фарзандимга Устоз керак харфларни ўргатиб берсин деманг,
Сиздан ўргансин.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни одобларини Сиздан эшитиб ўргансин.
Дуйшанба пайшанба рўза тутишни Сиздан ўргансин.
Мухтожга ёрдам қўлини чўзишни Сиздан ўргансин.
Қийин холатда ҳам рост сўзлашни Сиздан ўргансин.
Азон айтилганда унга жавоб айтиб дуо қилишни, чиройли тахорат қилишни, кийимни ўнг тарафдан кийишни ва чапдан ечишни, ўнг қўл билан нарса узатишни, мусулмонга табассум қилиб қарашни, динини шаънини химоя қилишни, аёлларни сатр қилишни, кўзини, харомдан тўсишни, тонгдан бошлаб тунгача Рaсулуллоҳдай яшашни Сиздан ўргансин.
Вафот топган инсонни амал китоби ёпилади.
Сизни амал китобиз ёпилмайди, Сиздан ўрганган харфлар билан тиловот қилинган Қуръонни хар бир харфига ўнтадан ажр бориб туради.
Фарзандиз Рaсулига эргашиб яшайди, Сизга ажрлари бориб туради.
Бу ишларни бу ажрларни ўз қўллариз билан бошқага топшириб қўйманг.
Сиз Отасиз Сиз Онасиз,
Ажрлардан бенасиб қолманг. | 52 |
| 4 | ( يَا حَيُّ، يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ).
Эй мангу ҳаёт ва абадий турувчи Зот! Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман. Менинг бутун шаъним-ишимни ўнгла ва мени бирон бир лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўйма. (Ҳоким ривояти. Заҳабий саҳиҳ деган). | 38 |
| 5 | Қандай кунларга қолдик-а?
деган сўзлар тез-тез қулоққа чалинади.
Фитна тўфони ўраб олди: бузғунчилик, нафрат, фахш, хиёнат, қотиллик… Мусулмон мусулмон билан ихтилоф қилади, юзлар бир-биридан бурилади, сўнг қалбларга адоват киради. Сўнг ҳар икки тараф бир-бирини йўқотиш пайига тушади.
Дунё пойгасидаги хасад-мақтаниш, обрў, мансаб, мол-дунё учун инсонлар бир-бирига қўрқмасдан тухмат қилади.
Шайтон Одам боласининг ортидан қадамма-қадам юриб, қулоғи тагида васваса қилади, қалб тинчлигини йўқотади. Ҳатто хасад ортидан бир кун қўлларга қурол олиниб, ўз биродарига, мўъмин мўъминни қатл қилиш учун қурол кўтаради.
Бундан-да оғир мусибат йўқ!
Атрофга боқинг: диндор диндорга душман, илми борнинг душмани илм аҳлидан, бойнинг душмани бой, гадонинг душмани гадо.
Фарзандлар мактаб ёшидан душман орттиради,
ака-ука бир-бирини кўролмайди,
опа-сингил ғийбат қилади,
қўшни қўшнидан аразлайди,
қайнона келинни тили билан қақшатади,
келин овсинига тузоқ қўяди,
она болани болага ёмонлайди,
эркаклар мардликни, аёллар ҳаёни унутади.
Дунё учун кураш майдонида
фақат бир тоифа – Охират пойгасида бўлганларгина омонда қоладилар, қолганларнинг бари ҳалок бўлади.
Фитна тўлқинида оқиб кетманг!!!
Ёмонлик тўфони гирдобида ҳалок бўлмай, десангиз,
Рaсулуллоҳ алайҳи вассаламнинг қўлларидан тутинг!
У Зотнинг саҳиҳ ҳадисларида:
“Ким “харж” (фитна, ихтилоф кўпайган, ёмонлик тарқаган) замонида ибодатини кўпайтирса, унинг ажри гўёки, Маккадан мени олдимга Мадинага ҳижрат қилганнинг ажрига тенг бўлади,” деганлар.
Бугун биз ҳадисда айтилган ана ўша “харж” замонидамиз!
Ҳалок бўлишдан қўрқинг!
Ўзгани қўйиб, ўзингизни ислоҳингиз билан овора бўлинг!
Фитна ишларга аралашиб қолманг, ҳамманинг орасида гап-сўз бўлаётган ишлардан қулоғингизни беркитиб, ибодат билан ўзингизни машғул қилинг!
Ибодатни кўпайтириб, ўзини ва аҳлининг ислоҳи билан овора бўлгангина саломат қолади. Акс ҳолда фитна бўрони сизни учириб, нажот йўқ сахрога олиб бориб улоқтиради. Ҳалок бўласиз.
Сизни Пайғамбар адашишдан тўсдилар.
Тўхта!
Тилингни тий,
уйинг сени сиғдирсин,
бефойда юришлардан сақлан,
уйингда ўтирсанг, нажот топасан,
хатоларингга йиғлаб ўт,
ибодатингни кўпайтир,
кўзинг ибодат қилсин,
қулоғинг хайри бор сўзни тингласин,
тилинг яхшилик бўлса, сўзласин, бўлмаса сукут қилиб Жаҳаннамдан сақланиб қол, дедилар.
Бугун динингизда сабр қилиб, ибодатнинг ҳар турига амал қилишни кўпайтирсангиз, сиз Росул алайҳиссаломга ҳижрат қилиб бориб, у Зотнинг ёнида динга ёрдам берганнинг ажрида яшайсиз.
Намозингизни вақтида муҳофаза этинг, у сизни Охиратда муҳофаза қилади.
Қуръон билан бирга яшанг, у сизга Қиёмат жазирамасида паноҳ бўлади.
Аллоҳнинг зикрини кўпайтиринг, Аллоҳ сизни кўп зикр қилади.
Илм олинг, у сизни зулмат ҳаётдан нурга олиб чиқади.
Бугун пули йўқ оч қолса,
Охиратда зикри йўқ оч қолади.
Бугун уйи йўқ — кўчада қолса,
Охиратда истиғфори йўқ — хор бўлади.
Ҳеч ким айтмаса ҳам, бу нарсаларни яхши биларсиз.
Лекин сизни Ҳавз олдида кутаётган Росулингиз сизга қайта-қайта эслатиб, Жаннатга чақиряптилар.
Ҳар тунда минглаб раҳмат нозил қилинганидай, ҳар тунда минглаб фитна ҳам нозил бўлади.
Ибодатни кўпайтиринг – Росулингиз кўрсатган Жаннат йўлида адашманг.
Саловотлар билан ибодатларингизни кўпайтиринг.
Росул алайҳиссалом буюрган:
Ошкор ва яширин фитналардан паноҳ сўрашни унутманг.
⭕️ Аллоҳумма инна наъузу бика минал фитан,
ма зохаро минҳа ва ма батон.
Аллоҳим, Сендан ошкор ва махфий ҳолда келувчи адаштириб юборадиган фитналардан паноҳ сўраймиз.
Аллоҳим, Сенга билган ҳолда ширк келтириб қўйишдан паноҳ сўраймиз ва билмай қилган хатоларимизга истиғфор айтамиз. Бизларни кечир, адаштириб қўйма. | 47 |
| 6 | No text... | 37 |
| 7 | sticker.webp | 44 |
| 8 | 🔴Шайх Абдурроззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Кимки енгил-ёлпи гап-сўзларга берилиб, ҳазил-мутойиба, масхара ва аскияни одат қилган одамлар билан ўтирса, ёки телефон, телевизор, интернет орқали уларни кузатиб, масхараомуз сўзларига қулоқ тутса ва ҳатто уларга бир табассум билан жавоб қайтарса ҳам — уларнинг гуноҳларидан ўз улушини олади.
Бугунги кунда WhatsApp, Telegram, Instagram, TikTok каби ижтимоий тармоқларда жуда кўп бефойда, беҳаё, масхарабозликка тўла ҳазиллар тарқалмоқда. Шу каби йиғилишларда қатнашиб, ёки экран орқали томоша қилиб, бефойда гапларни эшитиб кулувчилар — улар билан бирга гуноҳда, фасод тарқатишда, инсонларнинг онгини бузишда шерик бўлаётганларини билишлари лозим.
Мен — дейди шайх — бу ижтимоий тармоқларнинг кўпини умримда ҳам очмаганман, ишлатишни ҳам билмайман. Улар ҳақида баъзан одамлардан эшитиб қоламан холос. Бу Аллоҳнинг менга берган улкан неъматидир: мени мана шу балолардан асрагани учун Аллоҳга шукр қиламан.
Бундай бузуқликлар одамларнинг тарбиясини, ахлоқ-одобини, савиясини, илм-ҳимматини пастлатиб, жамиятни тубанлаштириб қўйганини ҳар биримиз кўриб турибмиз. Кимдир интернетни ҳақни излаб, яхшиликка сарфлаётган бўлса, аксарият одамлар уни фасод ва бузуқлик тарқатишда ишлатмоқда.
Телефонда келган масхарабозликларни ёқиб кўриш, уларга табассум қилиш, ҳатто уларни бошқаларга юбориб кулги қилиш — Аллоҳнинг олдида гуноҳ ва берилган неъматларга ношукурликдир.
Ибн Хатим, Ибн Аббосдан ривоят қиладилар: Каҳф сураси 49-оятидаги
“Бу қандай китобки, бизнинг катта-кичик ҳеч бир амалимизни қолдирмай ёзиб қўйибди?!”
— деган сўзлар ҳақида Ибн Аббос:
“Кичкина амали — мўмин устидан кулгандаги табассум; каттаси эса — қаҳқаҳа отиб кулмоқдир”, деганлар.
Эй биродарим, диндошингга табассум — садақа бўлиб ёзилади. Лекин диндошинг устидан кулсанг, ҳатто бир жилмайсанг ҳам — бунинг ўзи гуноҳкор бўлишинг учун етарли. Бу нарсаларнинг барчасини Қиёмат куни амал дафтарида топасан.
Инсонлар орасига иғво солувчи, ҳар бир сўздан хато қидирувчи, топганда эса унга яна ўнта ёлғон қўшиб тарқатувчи бўлманг. Чақимчи Жаннатга кирмайди; ҳасадчи амалларини тили билан ёқиб юборади; ҳаромга қараган кўз эса Аллоҳнинг жамолини кўришдан маҳрум бўлади.
Дунё манфаати учун ёлғончи, фасодчи, одамларни бир-биридан узувчи бўлиб ўзингизни бадном қилманг. Аллоҳ азиз қилганни хор қилувчи, хор қилганни азиз қилувчи бўлманг.
Дунё якунга яқин. Фақат қилган амалларингиз сизга ҳамроҳ бўлади. Агар яхшиликка чақирувчи, ислоҳ қилувчи бўлсангиз — ислоҳчиларнинг энг улуғи Набий алайҳиссалом билан бирга бўласиз. Агар фасодчи, хасадкор, қалби қора ҳолда кетсангиз — фасод аҳлининг боши бўлган Абдуллоҳ ибн Убайй билан бирга туриб қоласиз.
Аллоҳ сизга ўзингизни кўриш учун ҳаётни берди.
Бир маротаба қалбингизга ойна тутинг: кимсиз?
Ҳар биримиз қалбимиз муқаддас, пок, ёшил деб ўйлаймиз. Аммо ўзимизга ҳақ баҳо беролмаганимиз учун ўзгара олмаяпмиз.
Бугун ҳаққа тик боқиб, ўз хатомизни тан олсак, қолган ҳаётимизни яхшилашга умид бор эди. Аммо одамлар “сен… сен…” дейиш билан машғул. Ўзимизга эса вақт қолмаяпти.
Дунёда ҳасад қилиб, ғийбат қилиб, одамларни ёмон кўриб етарлича гуноҳ тўпладик. Ҳисобимизга эса бир қадам қолди.
Ажал фариштаси эса кутмайди.
Таёрланинг:
Қоронғи қабрда амалларингиз билан ёлғиз қолишга таёрланинг.
Кечагина ухлаб-кулиб юрганлардан қанчаси бу жумада тупроқ остида уйғонди? | 50 |
| 9 | sticker.webp | 44 |
| 10 | Бу Ғазолик Муҳаммад Абу Муғсиб исмли кичик бола бугун эски чодир остида бутун Қуръон Каримни ёд олди.
Чодирдаги оғир шароит, очлик, қўрқув, маҳрумлик, совуқ ёмғир — ҳеч бири Аллоҳнинг Каломини ёд олишга тўсқинлик қила олмади!
Хўш, , эй мусулмон биродар, сенинг қандай узринг бор?
Аллоҳнинг ҳузурида қандай баҳонанг бор — Унинг Китоби қўлингда бўла туриб, атрофингни қулайликлар ўраб олган ҳолда, сен эса дангасалик қилиб, ёд олишни кечиктираётган бўлсанг?
— Жиҳод Халас | 46 |
| 11 | Азон садоси бутун дунёни тинимсиз қамраб олади: бир жойда азон сўниб улгурмасидан, у бошқа жойда аллақачон янграй бошлайди. Шу тарзда, мамлакатлар ва қитъалар ўртасида бир-бирига уланиб, азон Ер юзида бир зум ҳам тўхтамай садо бериб туради. | 52 |
| 12 | Тоат-ибодатлар билан мағрур бўлиш солиҳ инсонларни ҳам ҳалокатга бошлайди.
Гуноҳ-маъсиятларни арзимас санаш нуқсонли амал қилувчиларни ҳалок қилади.
Аллоҳни (ҳақиқий) таниган банда тоат-ибодатларни кўп санамайди ва гуноҳларни арзимас деб билмайди.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz | 78 |
| 13 | ❔Кимки амаллари тоат-ибодат устида кўтарилишини хуш кўрса, эртанги кун рўзасини ғанимат билсин! 🌙
Расулуллоҳ 🤍 айтдилар: «Амаллар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) рўбарў қилинади. Мен эса амалим рўзадор бўлган ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман».
▫️Бу — махфий ибодат, ажр-савоб учун очиқ эшик ва учрашув Куни (Қиёмат) учун захирадир. 🌿
▫️Бошқаларга ва яқинларингизга ҳам эслатинг, шояд Аллоҳ сизга уларнинг барчасини ажрини ёзиб қўйса... ❕Зеро, хайрли ишга далолат қилувчи уни бажарувчи кабиди | 117 |
| 14 | Ғазабингизни қўзғайдиган хабарга дарҳол жавоб берманг. Жавобни эртанги кунга қолдиринг.
Эртага эса икки ҳолатдан бири бўлади:
ё ақл билан, хотиржам жавоб берасиз,
ёки у жавоб беришга ҳам арзимас даражада аҳамиятсиз эканини тушунасиз. | 134 |
| 15 | Agar ayol kishining tili uzun bo'lsa, uning eri bilan kunlari qisqa bo'ladi.
Ibn Taymiya rohimahulloh | 105 |
| 16 | Абдуроҳман домла - 🎙 Мавзу: Иблисни душман тутинг 11- (якуний) дарс
⏳ 00:00 ●━━───── 1:27:35
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
00:00 Киришув;
04:40 Шайтондан қандай химояланамиз;
07:20 Шайтоннинг қасами;
25:30 Вақтларимизга бефарқлик;
35:00 Нега шайтон ёмонлигидан панох сўраймиз;
49:25 Аёл киши шайтоннинг ов қуроли;
58:40 Ошиқ жин касаллиги;
1:04:15 Зикр шайтон ёмонлигидан мустаҳкам химоядир;
1:15:35 Шубҳа шайтонга васваса қилишда қўл келади;
1:21:00 Аллоҳни зикр қилиш.
© Устоз Абдураҳмон Домла | 100 |
| 17 | Ўқув муассасаларида кеча ярим йиллик имтихонлари тугади . Толиблар ва мактаб ўқувчилари учун бу катта қувончларига сабаб бўлди.
Лекин ҳамма ҳам бир ҳил қувонмади.
Қизим имтихонларининг бирида йиғлаб кириб келди.
Имтихон саволлари қийин бўлгандир деб ўйладим.
Майли хечқиси йўқ бу асосий имтихон эмас,
асосийсидан йиқилмаслик керак шуни унутмагин дедим.
У эса йиғлайверди.Анчадан кейин ўзига келиб бироз юпаниб
Ойижон Жумана деган қиз бор эдику ёнимда ўтирадиган 19 ёшли,
ўша биринчи имтихон куни мазаси бўлмай чиқиб кетган эди,касалхонага борганда ташхисда саратон чиқибти ,анча ўтиб кетибти кечадан химиотерапияни бошлашибти ,деди.
Субханаллоҳ 19 ёшли , Масжидул харамда ўйнаб кулиб, дугоналари билан қувнаб ўқиб юрган бир қизалоққа бундай оғир дардни хабари ,қанчалик оғир бўлган бўлса керак.
Кеча имтихонларни тугатиб қайтишганда,
Жумананинг онаси қизимга хат ёзибти.
Қизим Тойиба сени имтихонларни мувафаққиятли тугатиб олганинг билан табриклайман.
Агар имкон қилолсанг дугонангни олдига келиб кетсанг яхши бўлар эди.
Бугун оғир муолажа олди,жуда зўрриққан ,сени кўриб қувонармикин деб ёзяпман.
Чунки химиотерапиядан чиқиб ўзига келгач биринчи айтган гапи
Бугун имтихонлар тугади мен эса имтихон қилолмадим деди.
Шунга илтимос агар келолсанг бир оз кўнгли кўтарилади чунки сени яхши кўрар эди.
Агар келсанг гул ёки бошқа нарса харид қилмагин чунки унга ҳеч нарсани ушлаш хидлаш ейиш мумкин эмас хозирча,деб ёзибти.
Ярим кеча бўлса ҳам ,қизим бориб келаман деб акаси билан чиқиб кетди.
Бир соатда касалхонадан телефон қилди.
Ойижон фақат 10 дақиқага рухсат беришди,чунки унга кўп гапириш мумкинмас экан, мен унга насихат қилиб тасалли бергани боргандим,лекин уни кўришим билан сочларини калти қилиб кесишиб,кўксига қўлларига уланган уколларни кўриб чидаб туролмай йиғлаб юбордим ,Жумана эса Тойба нега йиғлайсан қара мен яхшиман ,Аллох менга хаммадан ҳам мехрибонлигига заррача шубхам йўқ,у Зот имтихонлайди, ўзи асрайди ўзи шифо беради ,рози бўлгандан рози бўлиб ажрини даражаларини олий қилади,Тойба шунча ўқиганимизни ҳаётга татбиқ қилиш вақти келди мен учун,мен Роббимдан фақат яхши гумондаман,ин ша Аллоҳ харамга дарсга қайтаман,имтихонларимни ҳам топшираман, яна бирга ўқиб юрамиз,фақат Аллоҳ мени сизлардан ҳам баланроққа кўтаришни хохлабдида ,мен ин ша Аллоҳ албатта куллияга қайтаман яқинда кўрасан
деб ,табассум қилиб ,сўнг чарчаган кўзларини юмиб олди,мен йиғидан ўзимни тўхтата олмадим ,сабр ҳақида гапиролмадим,
у мени сабрга ,Аллоҳ ҳақида яхши гумонга чақириб дуо қилди, мен бу холатдан тилимни йўқотиб қўйгандай ,фақат қўлимдаги китобни унга узатиб,сенга шу китоб фойдали бўлади дедим.Китобни стериллаб тозалаб беришади ўқийман албатта деди у.
Жумананинг онанинг эса хонанинг бир четига солинган жойнамозда фақат тасбех айтиб ,маюс табассум қилиб бизга қараб ўтирди,дейди
Йа Аллоҳ ,сенинг муҳаббатинг бандаларингни хулқларини қай даражада олийларга кўтаради, қай даражада сенга суяниб ишонганлар сендан мадад олади.19 ёшли гулғунчадай қиз ,саратон касалини берган Роббисини мақтаб унга хамдлар айтиб ётса.
Нега мен касал бўлишим керак, нега бошқалар имтихондан чиқиб яйрасаю ,
мен оғир муолажада ётсам демасдан ,Ўзингга хамдлар бўлсин Роббим деса .
Табассум қилишга уринаётган онаизорнинг қалбидан ,нималар ўтаётган экан.
وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَدًا
Ҳеч бир жон эртага нима қилишини билмайди,
وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ
ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди. | 80 |
| 18 | #Til_ofati
SULAYMON IBN ABDULMALIK RAHIMAHULLOH AYTADILAR:
GAPNI QOYILLATGAN HAR QANDAY KISHI SUKUTNI HAM QOYILLATADI. AMMO SUKUTNI QOYILLATGAN HAR QANDAY KISHI GAPNI QOYILLATA OLMAYDI! | 90 |
| 19 | Sevimli insoningiz bilan janjallashsangiz, o‘zingizga bitta savol berib ko‘ring: siz haq bo‘lishni istaysizmi yoki baxtli bo‘lishni? | 90 |
| 20 | Энг гўзал ҳотималардан бири
🇾🇪 Яманда масжидда Қуръон дарсини ўтаётган пайтда шайх Али ас-Санъаний вафот этди.
Аллоҳнинг Расули ﷺ айтганлар:
“Сизларнинг энг яхшиларингиз — Қуръонни ўрганадиган ва уни ўргатадиганларингиздир.”
“Инсон ниманинг устида вафот этса, ўша нарсанинг устида тирилади”. | 116 |
