en
Feedback
«Уста Ўринбой» жоме масжиди

«Уста Ўринбой» жоме масжиди

Open in Telegram

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти, Чуст тумани, «Уста Ўринбой» жоме масжидининг телеграмдаги расмий саҳифаси. ИМОМ ХАТИБ: Расулхон Қосимов +998902154077 МУТАВАЛЛИ: Пахлавон Ваҳобов +998945059445

Show more
446
Subscribers
No data24 hours
-47 days
+2730 days
Posts Archive
Ассалому алайкум. Эртага хашар давом этади. Навбатдаги синфдошлар хашарга марҳамат.

ОХИРГИ РАКАТДА ИМОМДАН ЎЗИБ КЕТГАН КИШИ #намоз ❓ 2229-САВОЛ: Мен “Динда саволим бор” китобини ўқияпман. Унда намоз давомида имомдан олдин руку қилган киши қироат қилмай яна тўрт ракат ўқиши лозим, дейилган экан. Масалан, бир киши тўрт ракатли фарз намозининг уч ракатида имомга эргашиб, тўртинчи ракатда имомдан олдин руку қилиб қўйса, имом салом берганидан кейин туриб, яна тўрт ракат ўқиши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намозхон тўрт ракат эмас, балки фақат бузилган ўша бир ракатнинг ўзини ўқийди. Китобда келтирилган «тўрт ракат ўқиш лозимлиги» ҳақидаги ҳукм мазкур хато намознинг барча ракатларида содир этилган ҳолатга тегишлидир. Сиз сўраган суратда эса дастлабки уч ракат имом билан дуруст адо этилган, фақат тўртинчи ракат ҳисобга ўтмайди. Шу сабабли намозхон имом салом берганидан сўнг ўрнидан туриб, қироат қилмасдан фақат ўша бир ракатни ўқиб намозини тугатади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Ҳалоллик мўминлик сифатидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Ҳидоят_таваллуди Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисин
#Ҳидоят_таваллуди Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган». 📚Имом Термизий ривоят қилган. 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 9 сентябрь чоршанба 📍 Вил
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 9 сентябрь чоршанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #ғийбат 📹 Комментария ғийбат ҳисобланадими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

ҚУРЪОНИ КАРИМДА КЕЛГАН ҲОРУТ ВА МОРУТ ФАРИШТАМИ ЁКИ ЖИНМИ? #Қуръон ❓ 2228-САВОЛ: Қуръонда келган Ҳорут ва Морут фаришталарданми ёки жинларданми? Бир маърузада улар шайтон бўлиб, бир ғорда оёғидан осилган ҳолда қиёматгача азобланади, дейилди. Шу ҳақида маълумот берсангизлар? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда сеҳр ҳақида келган узун оятда шундай марҳамат қилган: وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلَا تَكْفُرْ “...Ва Бобил (шаҳри)да Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: “Биз фитна-синов учунмиз, кофир бўлмагин”, демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар...”. (Бақара сураси, 102-оят). Ҳорут ва Морутлар кимлиги тўғрисида тафсир илми мутахассислари томонидан турли фикрлар айтилган. Лекин бу фикрларнинг ҳаммаси ҳам ишончли манбага асосланмаганлигини уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Шунинг учун оятдаги ибораларнинг маъносидан, бу икки исм эгалари фаришта бўлган, деб айтганларнинг фикри қувватлироқдир. Уларнинг фаришта эканига яна бир далил шуки, агар улар шайтон бўлганида: “Биз синов учунмиз, кофир бўлма”, демас эдилар. Чунки шайтон куфрдан қайтармайди, балки унга ундайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

НЕЪМАТНИ КЎПАЙТИРИШНИ ИСТАШ НОШУКРЛИКМИ? #шукр 2227-САВОЛ: Инсон ўзи эришиб турган даражадан янада юқорироғига интилиши ношукрлик ҳисобланадими? Масалан, дўконимни кенгайтириш, ишчилар сонини кўпайтириш ва тизимни янада ривожлантиришни истайман. Шундай ҳолатда ҳозирги неъматларга ношукрлик қилган бўламанми? Шу ҳақда тўлиқ тушунча берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.  Бундай қилиш ношукрлик бўлмайди. Аввало шукрнинг ҳақиқатини аниқлаб олсак. Уламоларимиз шукрни уч нарса билан таърифлаганлар: неъматни Аллоҳ таолодан деб эътиқод қилиш, тил билан Унга ҳамд айтиш ва ўша неъматни Ул зот рози бўладиган йўлда ишлатиш. Демак, шукр – бор имконият билан чекланиб, тўхтаб қолиш эмас, балки уни ўз ўрнида ишга солишдир. Ношукурлик эса бунинг акси: неъматни менсимаслик, “менда арзирли ҳеч вақо йўқ” деб ҳисоблаш ёки уни ўз ақлим ва кучим билан топдим деб билиш, Аллоҳнинг тақсимотидан кўнгли тўлмай нолиш ёхуд бошқанинг қўлидагига ҳасад қилиш. Сиз айтаётган нарса эса булардан бирортаси ҳам эмас. Сиз сўраган нарса ношукрлик эмаслигини Қуръони каримнинг ўзи кўрсатиб турибди. Аллоҳ таоло: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман” (Иброҳим сураси, 7-оят), деб зиёдани шукрнинг мукофоти қилиб қўйган. Агар кўпайтириш ношукрлик бўлганида, шукрнинг ажри кўпайиш бўлмас эди. Саҳобаи киромлар ичида Усмон ибн Аффон ва Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳумо каби катта савдогарлар бўлган. Аллоҳнинг Расули уларни бу ишдан қайтармаганлар, аксинча: “Солиҳ кишининг қўлидаги ҳалол мол нақадар яхшидир!”, деб марҳамат қилганлар. (Имом Аҳмад ривояти). Шуни таъкидлаш керакки, ишларни кенгайтириш билан биргаликда зиммамиздаги мусулмонлик бурчларини ҳам унутмаслигимиз лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ “Кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар” (Нур сураси, 37-оят). Шунинг учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим: ишни деб намоз ва диний вазифаларингиз қолиб кетмасин, келаётган мол-дунёнинг ҳалоллиги назардан қочмасин, закот ва садақа ўз вақтида адо этилсин, ишчиларнинг ҳаққи поймол бўлмасин, кенгайтириш “фалончидан ўтай” деган мақсад билан эмас, ўзи ва ўзгаларга кўпроқ фойда етказиш нияти билан бўлсин. Мана шундай қилсангиз, Аллоҳ таоло ишларингизга барака беради ва икки дунё саодатига эришасиз, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Дунё — синов майдони 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Видео #ҳақ 📹 Синдирилган идишни қандай тўлаб берилади? 🎙 Аббосхон домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 Талабага суянчиқ бўлайлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Ҳидоят_таваллуди Рубаййиъ бинти Муаввиз розияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», д
#Ҳидоят_таваллуди Рубаййиъ бинти Муаввиз розияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар. 📚Имом Доримий ривоят қилган. 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 7 сентябрь душанба 📍 Вило
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 7 сентябрь душанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #таҳорат 📹 Таҳоратда соқол, мўйлов ва қош остига сув етказиш шартми? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

“ЯРАТМОҚ” СЎЗИНИ ИНСОНЛАРГА НИСБАТАН ИШЛАТИШ #ақида ❓ 2226-САВОЛ: Саволим шундан иборатки, баъзи инсонлар ўзларига ёки бошқа инсонларга нисбатан “яратмоқ” сўзини ишлатишади. Масалан “сайт яратдим”, “файл яратдим”, “автомобил яратдим” деб. Шундай дейиш мумкинми? Яратувчи фақат Аллоҳку, бу сўзни инсонларга нисбатан ишлатиш жоизми ўзи? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Лафзларнинг ҳақиқий ва мажозий маънолари бўлади. “Халқ қилиш”, яъни “яратиш” сўзи ҳақиқий маънода Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилади. Инсонларга нисбатан эса мажозий маънода ишлатиш мумкин, аммо ҳақиқий маънода ишлатиш мумкин эмас. Чунки “яратмоқ” феъли “йўқдан бор қилиш” деган маънони англатади. Буни эса фақат Аллоҳ таоло қила олади, холос. Бандалар эса бир неча моддаларни, унсурларни жамлаш, йиғиш орқали сайт, автомобил ёки бошқа нарсаларни пайдо қилишади. Масалан, кимдир янги кимёвий модда пайдо қилиши мумкин, лекин уни ҳам қайсидир моддалар орқали пайдо қилади. Мутлақо йўқ нарсани ҳеч нарсани ишлатмасдан туриб пайдо қила олмайди. Аллома Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг Қуръони карим тафсирига оид ёзган “Таъвилоти Аҳли сунна” китобида “халқ қилмоқ”, яъни “яратмоқ” феълини инсонларга нисбатан фақатгина мажозий маънода ишлатиш мумкин деганлар: وإنَّمَا لم يجز إضافة التخليق إلى الخلق لما ذكرنا: أنه إخراج الشيء من العدم إلى الوجود، وذلك ليس إلى الخلق. ... لذلك لم يجز إضافة ذلك إلى الخلق، إلا على المجاز. واللَّه أعلم. “Чунки “яратиш” (вужудга келтириш) сўзини махлуқотга нисбат беришга рухсат йўқ. Бунинг сабаби юқорида зикр қилганимиздек, ҳақиқий яратиш йўқдан бор қилишдир. ... Шунинг учун бу сўзни ҳақиқий маънода махлуқотларга нисбат бериш жоиз эмас, мажозий маънодагина мумкин. Аллоҳ билувчироқдир”. Бизда ҳам мазкур сўз мажозий маънода ишлатилади. Бирор нарсани ижод қилган, ўйлаб топган одам, мен бу нарсани айнан Аллоҳ таоло каби яратдим демайди, бундай эътиқодда ҳам бўлмайди. Шундай бўлишига қарамай, бугунги кунда кўпчилик мажозий маънода ишлатишни фарқига бормагани учун инсонларга нисбатан "яратмоқ" феъли ўрнига "тайёрламоқ", "тузмоқ" "кашф этмоқ" каби мажозга эҳтиёж қолдирмайдиган сўзларни ишлатиш афзал саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Бахтнинг уч устуни 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 6 сентябрь якшанба 📍 Вило
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 6 сентябрь якшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

​​ШАНБА КУНИ ҚАБРИСТОНГА БОРИШ #қабристон ❓ 2225-САВОЛ: Шанба куни қабристонга бориб, вафот этган яқинлари ёки бошқа марҳумлар учун Қуръон тиловат қилиш мумкин эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрларни зиёрат қилиш динимизда тарғиб қилинган амаллардан саналади. Зиёратни ҳафтанинг исталган кунида қилиш мумкин, таъқиқланган кун йўқ. Афзал кунлар жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари ҳисобланади. Шунингдек, қабр бошида Қуръони каримни тиловат қилиш ҳам таъқиқланган эмас, аксинча савобли амаллар сирасига киради. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қачон бирингиз вафот этса, уни ушлаб турманглар. Уни қабрига тезроқ элтинглар. Унинг бош тарафида Бақара сурасининг боши, икки оёғи тарафида Бақаранинг охири ўқилсин”, деганларини эшитдим” (Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилганлар). Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: وَتُزَارُ فِي كُلِّ أُسْبُوعٍ كَمَا فِي مُخْتَارَاتِ النَّوَازِلِ. قَالَ فِي شَرْحِ لُبَابِ الْمَنَاسِكِ: إِلَّا أَنَّ الْأَفْضَلَ يَوْمُ الْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالاِثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ “Мухторотун навозил” да (қабристон) ҳар ҳафта зиёрат қилинади, дейилган. “Шарҳи Лубобил Маносик” да бундай дейилган: “Бироқ жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари зиёрат қилиш афзал саналади...” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.