cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Farg'ona viloyat Transport boshqarmasi

🚅🚍🚖🛫 Farg'ona viloyati Transport boshqarmasi rasmiy telegram kanali. Bu yerda viloyatimiz transport sohasidagi olib borilayotgan islohotlar va yangiliklar haqida tanishib borishingiz mumkin! Aloqa uchun: @Far_transportbot

Show more
Advertising posts
283
Subscribers
No data24 hours
+27 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Huquqiy axborot
#2024_йил_1_январдан ☑️ Қонунчиликка кўра, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими ишга туширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Биласизми ☑️ Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади. ❗️ Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади. ▶️ 5 ёшдан 10 ёшгача болаларга ҳам тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади. 📌 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
👍 1
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 738-sonli “Avtomobil transportida yo‘lovchi tashish yo‘nalishlari bo‘yicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaroriga asosan, jamiyatingiz bilan tuzligan yo‘lovchi tashish yo‘nalishlarida xizmat ko‘rsatish huquqini beruvchi ommaviy oferta shartnomalar (kontraktlar)ga muvofiq, muntazam yo‘nalishlarda — avtotransport vositalarining tasdiqlangan yo‘nalish sxemasi, harakatlanish jadvali, yo‘l haqi tariflariga muvofiq muayyan manzillar oralig‘ida belgilangan qatnov yo‘lida harakatini tashkil etishingiz so‘raladi. Shuningdek joriy yilning kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko‘rish, uni betalafot o‘tkazish, sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlarning oldini olishda, jamoat transportlari haydovchilarga belgilangan tartibda doimiy tushuntirish va targ‘ibot ishlari olib borishingiz tavsiya etiladi. FARG'ONA VILOYATI TRANSPORT BOSHQARMASI
Show all...
👏 2
Д И Қ Қ А Т  Э Ъ Л О Н  ! ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАГИ ШАҲАР, ШАҲАР АТРОФИ ВА ВИЛОЯТ ИЧИ ШАҲАРЛАРАРО ЙЎНАЛИШЛАРНИ БИРИКТИРИШ БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН ТАРЗДА ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ. Очиқ Тендер Ўтказилиш вақти 2024 йил «9» январь  соат 14:00. Шаҳар атрофи йўналишлари: 1. ШИ-3 Янги Марғилон-Киргили 2. ШАЙ-164 Олтиариқ-Риштон 3. ШАЙ-165 Яйпан АШБ-Бешариқ АШБ 4. ШАЙ-173 Янгиқўрғон АШБ-Узумзор 5. ВҲ-303 Фарғона ш.-Шохимардон Шохимардон томондан 6.ВҲ-303 Фарғона ш.-Шохимардон Фарғона ш. томондан 7. ШАЙ-310 Фарғона ш.-Рахмоналиев 8. ШАЙ-314 Фарғона-Ёзёвон 9. ШАЙ-317 Фарғона ш.-Қўрғонтепа 10. ШАЙ-392 Бешариқ-Капаянги бекати 11. ШАЙ-402 Риштон-Боғдод 12. ШАЙ-435 Учкўприк-Собиржон 13. ШАЙ-503 Фарғона ш.-Ёзёвон 14. ШАЙ-508 Риштон-Уйрат МФЙ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ: -Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади; -Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади). Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи (102 000 сўм) миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (ҳ/р: 23402000300100001010, банк коди 00014, СТИР: 201122919, ШХР: 4014108604262773422967279) ўтказиб, 2023 йил «8» январь  соат 14:00 гача ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиш шарт. Тендер таклифини юбориш учун тўловлар фақатгина ташкилотнинг банк хисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши керак. Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас. Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади. Тендерни ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Фарғона вилояти транспорт бошқармаси. Маълумот учун телефон: +99871 202-05-00 (241)
Show all...
👍 2
Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» Ф-72-сон фармойишига мувофиқ Транспорт вазирлиги Фарғона вилоят Транспорт бошқармасида «Менинг Конституциям 31 ёшда» шиори остида «Менинг Конституциям ва давлат тилим» мавзусида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда Янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган нормаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамаотчиликка етказиш, жамоат транспортларига тарғибот баннерлари ва стикерлар билан жихозлаш, аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда бошқарма ходимлари ва ташувчилар фаол иштирок этишди.
Show all...
👍 3
Farg’ona viloyatida ham jamoat transportida avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatlari tashkil etiladi
Show all...
КУН МАВЗУСИ: Фарғонада жамоат транспортида қулай тарифлар ва электрон тўловлар жорий этилмоқда.
Show all...