cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

TURKOY

Боғланиш учун: @karimovaUzjoku

Show more
Advertising posts
208
Subscribers
+224 hours
+27 days
-230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⚡️  Ўзбекистон Республикасини тузиш ташаббуси кимники эди? Жадидларми ё коммунистларники?! 🎙️  Файзулла Хўжаевнинг жияни билан суҳбат Дунё харитасида Ўзбекистон номли давлат расман 1924 йил 27 октябрда пайдо бўлди. Шу куни Бухородаги Оқ уйда Файзулла Хўжаев Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилганини эълон қилди. Ушбу воқеаларга бу йил 100 йил тўлмоқда. You Tube’да: https://www.youtube.com/watch?v=IELOfZn6Mhs ▶️ Батафсил: http://ishonch.uz/news/1814 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Show all...
👍 1
Show all...
3
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР... Яна хаёл узра ташбеҳлар хил-хил, Бир пайғом васлига талпинар дадил. Илҳом парисининг хушхабаридан Сархуш сандуғочдай яйрамоқда дил – Ўзбек келаётир тарих қаъридан! Асраб наърасини, янгроқ сасини Қадим Хоразмнинг хазинасини, Икки ярим, уч минг йиллар наридан Опичлаб Аресто дафинасини, Ўзбек келаётир тарих қаъридан! Бир қанот – Алпомиш, бир қанот – Широқ, Бир ён – Алп Эр Тунга, енгилмас тупроқ. Ўт олиб мангулик самандаридан, Тўмарислар қалбин ёритган чироқ – Ўзбек келаётир тарих қаъридан! Даҳосининг сонсиз меваси билан, Самарқанд, Бухоро, Хиваси билан, Қанча тош битикнинг ўйиқ бағридан, Шошга тенгдош бўлган шеваси билан, Ўзбек келаётир тарих қаъридан! Азалдан заковат нурига ёлчиб, Зулматларга ирфон ёғдусин сочиб, Туриб, туну куннинг туташ еридан, Не-не сайёралар, қитъалар очиб, Ўзбек келаётир тарих қаъридан! Чиқариб нурафшон йўлга карвонин, Бошига кўтариб тенгсиз сарбонин, Куч олиб истиқлол зафарларидан, Яна юлдузларга тақаб нарвонин, Ўзбек келаётир тарих қаъридан! Йўл бўшат, дилларда музлаган армон! Йўл бўшат, менсимай хор қилган нодон! Яна минг йилликнинг тонготаридан, Йўл бўшат, замона! Йўл бўшат, жаҳон! – Ўзбек келаётир тарих қаъридан! Azarbayjon shoiri Akif Bag'ir
Show all...
👍 2
⚡️Оқсарой атрофи чиқинди билан тўлдирилмоқда Туристлар эса ҳолатдан ҳайратда... Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой мажмуаси ўз даврида мустаҳкам қалъа девори билан ўралган. Қалъалардан қолган харобалар бугунгача Шаҳрисабзга кўрк бағишлайди ва уларнинг аксар қисмлари орадан қарийб 700 йил вақт ўтса-да сақланиб келмоқда. Бундай ноёб объектлар агар қайсидир мамлакатда бўлса, катта маданий мерос сифатида қайта тикланиши, муҳофаза қилиниши муқаррар. Бундай қадамжоларни сақлаш ва тиклаш орқали, туристлар оқимини кўпайтириш, тарихни эса шарафга буркаш мумкин. Афсуски, асрлар силсиласидан, босқин ва табиий офатлардан омон чиққан ноёб қалъа деворлари бугун ҳар қачонгидан кўра ҳимояга муҳтож. Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Show all...
👍 1
(1924-2024) Ўзбекистон ташкил бўлгани ёки Туркистон парчаланишига 100 йил Бу йил Ўзбекистон тузилганининг 100 йиллиги, Тукристон мухториятининг 107 йиллиги ва Бухоро жумхуриятининг 104 йиллиги.  Бу саналар ичидан қай бири биз учун кўпроқ муҳим? 1924 йилда Ўзбекистонга тамал тошини қўйган инсонлар - Файзулла Хўжаев, Атаулла Хўжаев каби шахсларнинг жияни Темур Хўжа ўғли билан айни мавзуда суҳбатлашдик. 1924 йилда Ўзбекистон сари қўйилган имзо жиноятмиди ё  ғалаба? Бу Туркистонни парчалашми ёхуд Ўзбекистонни ташкил қилиш? Ўтган йили Туркия 100 йиллиги қандай нишонланди?  Таниқли турколог олим Темур Хўжа ўғлидан кутилмаган жавоблар. Тез кунда Ishonch.uz’ нинг you tube ' даги платормасида суҳбатни томоша қилинг.
Show all...
👍 6
Номардлик Санкт-Петербургдаги ёнғинда ўзбекистонлик кўча тозаловчиси Олимжон Иброҳимов трубада учинчи қаватга кўтарилиб, бир неча кишини қутқариб қолди. Район раҳбари ҳамюртимизнинг бу иши учун унга сурат, иш кийими ва фахрий ёрлиқ бериб тақдирлабди. Ўзбек ҳамюртимизга олқишлар! Аммо бир ўзбек сенинг ҳамюртларингни ўлимдан қутқариб қолсаю, буларни берган нарсаларини аҳволини қаранг? Фаҳрий ёрлиқ беришни биздан ўрганган шекилли. Ўзбекистонда?бўлаётган ишларнинг устидан кулишмикан бу ? Фахрий ёрлиғин ҳам, расминг ҳам, кийиминг ҳам бошларингда қолсин.
Show all...
👍 7👎 3😁 3🔥 2
ОҚСАРОЙ АСЛИДА ҚАНДАЙ БЎЛГАН? Амир Темур Оқсаройнинг пештоқига “Бизнинг қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган иморатларни кўринг” деб ёздиради. Яъни соҳибқирон ўз қудратини қилич билан эмас, бунёдкорлик билан намоён этади. Тарихчи олим Бахтиёр Алимджанов айтганидай, Амир Темур нафақат саркарда, балки инноватор, ўз замонасининг энг сўнги янгиликларига ва дунёга очиқ император бўлган. Орадан 700 йилга яқин вақт ўтиб, Амир Темурни дунёга тортиқ қилган шаҳар - Кеш (Ҳозирги номи Шаҳрисабз) яна дунёга бағрини очмоқда. Куни кеча Шаҳрисабзга 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг туризм пойтахтига айланди. Тегишли сертификатни ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Носири Шаҳрисабз ҳокими Шерзод Бўриевга топширди. Шу муносабат билан, бир неча йил аввал “Viasat History” томонидан Амир Темур бобомиз қурдирган Оқсарой аслида қандай бўлганлигини жонлантирган лавҳани каналга тиркамоқчиман. Кўринг ва ҳайратланинг. Олқишлар эса Соҳибқирон бобомизга! https://t.me/Turkiyqizi
Show all...
⚡️Бадавлат араб давлатлари нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди? Аслида Араб кўрфази бирлашган Ғарб қўл остида ишламайдими? Бойлиги ва юқори инвестицион салоҳияти билан ажралиб турадиган араб давлатлари нима учун Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга инвестиция киритмоқда? Араб давлатларининг минтақамизга инвестиция  киритишида АҚШ ва  Европа Иттифоқининг таъсири борми? Бу ишда улар кўрфаз давлатларидан фойдаланяптими? 🌐 Ishonch.uz ушбу саволларга жавоб излади. You Tube'да: https://www.youtube.com/watch?v=861ah7VuTuc ▶️ Батафсил: http://ishonch.uz/news/1723 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Show all...
👍 2
Халқ ижодкор. Кўнглидаги гапни турли йўллар билан айта олади.Фақат андишанинг отини қўрқоқликка йўймаслик керак! Бизни кузатишда давом этинг👇 @platformauzb Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Show all...
👍 4
«Жадид» газитасининг аҳволи... Бу газетадигалар Жадид деганда фақат ўликларни тушунади шекилли.
Show all...
👍 3👎 1