cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал

Сурхондарё вилояти судларининг расмий канали.

Show more
Advertising posts
498
Subscribers
-224 hours
-77 days
-2230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
ЭНДИЛИКДА СУД ТИЗИМИДА ТЕРГОВ СУДЬЯСИ ЛАВОЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йил 10 июнда “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. 👉🏻 Батафсил Сайт | Telegram
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ФУҚАРОНИ БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ ВА ФУҚАРОНИ ВАФОТ ЭТГАН ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик протсессуал кодексининг 305-моддасида фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ариза манфаатдор шахс томондан бедарак йўқолган фуқаронинг охирги маълум бўлган яшаш жойидаги судга берилиши белгиланган. 👉🏻 Батафсил Сайт | Telegram
Show all...
02:34
Video unavailableShow in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг сайёр мажлисидан лавҳа Сайт | Telegram
Show all...
3.mp415.98 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Яна кредит, яна гаров, яна кимошди, яна банк, яна тадбиркор, яна суд.... 👉🏻 Батафсил Сайт | Telegram
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Миллий мустақиллик рамзи Ҳар бир давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини ифодаловчи рамзлари мавжуд бўлади. 👉🏻 Батафсил Сайт | Telegram
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Конституцияни ўрганамиз 76-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Сайт | Telegram
Show all...
Бугун Олий судда марказий аппарат ҳамда қуйи судлар судьялари ва ходимлари иштирокида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни Олий суд раисининг ўринбосари Ш. Полвонов очиб, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган мақсадларга тўхталиб ўтди. Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти бошлиғи О. Исмоилов давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берди. Жумладан, айрим тоифадаги иқтисодий (масалан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги) ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишда процессуал мажбурлов чоралари доирасини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий суд ишларини юритишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, белгиланган тартибда келишувдан ўтказилмоқда. Шунингдек, Ахборот-коммуникация ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Ж. Умаров Давлат дастурида суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган вазифалар, хусусан, суд харажатлари тўловларини амалга ошириш тизимини рақамлаштиришни янада кенгайтириш борасида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида суд харажатларини тўлов тизимлари орқали суд биноларида онлайн тарзда амалга ошириш имкониятини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди. Шу билан бирга Олий суд томонидан адвокатлар ҳамда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари амалга оширилган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Show all...
04:51
Video unavailableShow in Telegram
БРИФИНГ / Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Абидов даъвони таъминлаш институтининг ўзига хос талаблари ҳақида сўз юритади Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Show all...
1ос.mp415.13 MB
03:09
Video unavailableShow in Telegram
Жиноят ишлар бўйича Шеробод туман судининг сайёр мажлисида Пробация хизматида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди Сайт | Telegram
Show all...
111.mp419.65 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.