cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Show more
Advertising posts
10 458
Subscribers
+1324 hours
+1747 days
+40730 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
"Золимдан одил бўлишни талаб қилиш худди жиннидан ақилли бўлишни талаб қилишдек бир гап. Ҳолбуки, жинни ўзини одамлар ичидаги ягона ақлли инсон деб билади!". Доктор Али Вардий https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
9668Loading...
02
НИКОҲИНИ РАД ҚИЛДИЛАР Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Хансо бинт Хизом исмли жувон келиб отаси уни бир кишига зўрлаб узатаётганини айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг никоҳини рад қилдилар! Бирор дин ёки тузум аёлни исломчалик эҳтиром қилмаган. Ислом жаннатни оналарнинг оёғи остига қўйди. Ислом эркакнинг яхши ёки ёмонлигини унинг хотинига қиладиган муомаласига боғлиқ қилиб қўйди. Ислом аёлни силаи-раҳм қилиш ибодат бўлган опа-сингил қилиб қўйди. Ислом аёлни икром қилиш шарт бўлган амма қилиб қўйди. Ислом аёлни она ўрнини босадиган хола қилиб қўйди. Ислом аёлни обрўси сақланадиган қўшни қилиб қўйди. Бу умматнинг бошидан шунақа замонлар ўтдики, ўшанда бутун бир ислом қўшини биргина аёл учун сафарбар қилинган эди. Юқорида хам Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ёқтирмаган кишисига турмушга чиқишни истамаётган аёлнинг томонида бўлмоқдалар. Бугун баъзи бир қалби ва кўзи кўрлар "ислом аёлни хорлайди" демоқда. Бизда эркакнинг қадри воз кечадиган масъулиятига қараб эмас, нималарни гарданига олишига қараб белгиланади. Масъулиятдан қочишни ҳамма эплайди. Фақат қаҳрамонларгина уни гарданига олади! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
1 86237Loading...
03
Media files
1 77846Loading...
04
Ассалому алайкум азизлар! "Қалблардан сўранг" номли китобимизни биродарларимиз овозли кўринишга ўтказишган экан. Шуни рухсатингиз билан битта-битта каналга қўйиб борамиз. Кимгадир наф бериб қолар. Тавфиқ Аллоҳдан!
1 7491Loading...
05
КУЧЛИ Ассалому алайкум дўстларим! Янгилик йўқ. Аммо эскини такрорлаб туриш керак. Ҳамма нарса режадагидек кетаяпти. Ҳар бир қадамдан ибрат олса бўлади. Уруш давом этмоқда. Довуд алайҳис саломнинг манжаниқи ҳали ҳам Жолутни жон жойидан уриши мумкин. Зеро бунда отувчи бандалари эмас, Аллоҳдир! Дўстларим! Замон биз истаганимиздек давом этмоқда. Ботилнинг овозини баландлиги сизни алдаб қўймасин. Чунки барабан мусиқа асбоблари ичида энг овози баландидир. Чунки унинг ичи бўшдир. Ҳақ албатта соқов эмас. Ҳақ айтаяптики: " Албатта Аллоҳ мўъминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди!". Қадимги қисса такрорланаяпти. Абу Жаҳл Дорун Надвада дод солаяпти. У шайтон айтиб турган жумлаларни ўқияпти. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Дорул Арқамда паст овозда: "Хали улар мағлуб бўлиб қочиб қолишади!", демоқдалар. Дархақиқат, мушриклар мағлуб бўлишди. Абу Жаҳлнинг сасиган танаси Қалиб чуқурига улоқтирилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса Сидратул Мунтаҳодалар! Қовоқ тез ўсади. Бир йилда осмонга етиши мумкин. Аммо томири заиф, танаси ингичка бўлади. Чинор эса секин ўсади. Танаси бақувват, томирлари кучли бўлади. Қиш келганида қовоқ сабот билан туриб бера олмайди. Чинор эса минг йиллар мобайнида гуркираб тураверади. Демак, тезликдан кўра йўналиш муҳимроқдир! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан ҳижрат қилганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан яширинча чиқиб кетган эдилар. Маккани фатҳ қилганда эса кундузи, очиқ-ойдинда Макканинг барча дарвозасидан ғолиб ҳолда кириб келдилар. Аллоҳ таоло биздек шошқалоқ эмас. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ғорда Абу Бакр розияллоҳу анҳуга айтган гапларини эсланг: "Эй Абу Бакр! Маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан!". Аллоҳ ким билан бирга бўлса, гарчи осмон ер устига қуласа ҳам у нажот топади! Хандақ ҳамма учун янгилик эди. Мушриклар, мунофиқлар ва яҳудийлар мусулмонларга қарши тил бириктиришди. Ҳатто мусулмонларнинг жони ҳалқумига келди. Аммо Аллоҳ кутилмаганда Хандақ билан эмас, оддий шамол билан мусулмонларга нусрат берди! Ер ости йўллари ковлаш бир сабаб холос. Ғазоликлар сабабни боплашди. Ёсин ракеталари ўзича тегмайди нишонга. Аллоҳнинг тавфиқи ва изни билан тегади. Рекетанинг кўзи йўқ. Аммо сиз Аллоҳнинг исми билан отасиз эй Ғазоликлар! Ғазоликлар ҳар кун кўраётган ва уларни уйидан чиқарган нарса ғалаба ёки шаҳидлик умидидир. Албатта Аллоҳ истагани улар учун хайрликдир. Бу дунё машаққат ва синов дунёсидир. Аллоҳ сиз билан бўлса демак ёлғиз эмассиз! Ер ости йўлларини ковлаганингизда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Савдо фойда қилди эй Абу Яҳё!", деганларини эсланг... Сафарбарлик чоғида: "Абу Ҳайсама бўл!", деганларини эсланг... Дўстлардан ажралганингизда Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуга кафан етмай қолганини эсланг... Жароҳатланганингизда Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қиламан деб қўллари ишламай қолганини эсланг... Бу дунё тез ўзгараяпти Ўзимиз кутмаган ҳолда тарозининг палласи биз томонга босаяпти. Мусулмонлар дунё ўйлаганидан анча кучлироқ. Буни уларнинг қўрқишидан ҳам билса бўлади. Ваъда яқинлашмоқда! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2 23526Loading...
06
ТУШУНМАЙСИЗ... Ишларга ақида орқали қарасангиз осонлашади! Уҳуд жанги шаҳидларини тасаввур қилинг. Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қорни ёрилган, аъзолари кесиб ташланган. Мана у тупроққа беланиб ётибди. Юзи тупроққа кўмилган. Ҳикояни тўлиқ ўқимасдан, чала ҳолда ўқисангиз жуда ҳам оғриқли манзара юқоридаги ҳолат. Аммо бугун сиз Ҳамза розияллоҳу анҳунинг шаҳидлар саййиди эканлигини биласиз. Агар ўшанда Ҳамзадан: "Бу дунёга қайтишни истайсанми?", дея сўралганида у шундай жавоб берар эди: "Юклари алал оқибат жаннатда тушириладиган киши дунёда нима қилади?!". Қурайшнинг эрка ўғлони Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуни тасаввур қилинг. Олдинлари унинг кийимлари гулобда ювилар эди. Унга атирлар четдан келтирилар эди. Бирор йўлдан ўтса "Бу ердан Мусъаб ўтган экан", дейилар эди. Мана, унинг заминдаги вазифаси тугади. Бугун Уҳуд майдонида байроқ кўтарган икки қўллари кесилган ҳолда қонга беланиб ётибди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг тепасида кўзларида ёш билан: "Мен сени Макка кўчаларида ҳаммадан бежирим ҳолатда, чиройли кийимларда кўрар эдим!", демоқдалар. Ўшанда кафанлик учун мато топилмаган эди. Агар сиз буни олдин кўрганингизда эҳтимол "бечора Мусъаб", деган бўлар эдингиз. Бугун эса сиз китобнинг бутун мазмунини биласиз. Ўша кун Мусъабнинг энг бахтли куни бўлганлигини бугун биласиз! Эҳтимол сиз оловга ташланган Ухдуд соҳибларини кўрганингизда золим подшоҳнинг золимлигини билмасдан уни ғолиб, қудратли подшоҳ деб ўйлаб эҳтимол оловда ҳалок бўлганларга ачинган бўлармидингиз?! Бугун сиз ҳикояни бошдан оёқ биласиз. Бугун сиз дунёда ўлдирилганлар ҳам ғолиб бўлишини биласиз. Ёхуд киши бутун душманларини ўтда ёқсада мағлуб бўлиб дунёдан ўтиши мумкинлигини биласиз! Бугун сиз Ухдуд соҳибларининг жаннат аҳлидан эканлигини биласиз. Золим подшоҳ эса жаннатдан маҳрумлигини ҳам биласиз. Бугун сиз воқеаларга ақида деразасидан боқасиз! Агар сиз Фиръавн оқсоч аёлнинг фарзандларини қайнаб турган мойга солганини, болаларнинг суяклари мой ичида этидан ажралиб кетганини, онанинг индамасдан матонат билан турганини кўрганингизда онани бағритошликда айблаган бўлардингиз эҳтимол. Аммо аёлнинг даври келди. У Фиръавндан болалари ва ўзининг суягини бир қабрда дафн қилишларини сўради. Сизда ўшанда "бу аёл ўз фарзандларини қутқариши мумкин эди-ку", деган фикр келиши мумкин эди эҳтимол. Аммо бугун воқеани бутунлигича билганингиз учун оддий оқсоч "Мен сизнинг олий Роббингизман" деган Фиръавннинг бурнини ерга ишқаганини, кибрини синдирганини билаяпсиз. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожда у аёл ва болаларининг ҳидини ҳидлаганларини сирини энди англамоқдасиз. Бугун сиз бу воқеларга ақида деразасидан боқмоқдасиз! Баъзи қотиллар ўз қурбонлари қўлида мағлуб бўлишганини энди билаяпсиз. Асли ғалаба ҳаётда қолиш эмас экан, асли ғалаба ўз ақида ва асосларида собит қола билишда экан. Тасаввур қилинг, саййидимиз Закарийё алайҳис саломни бошидан арралашди. Унинг ўғли Яҳё алайҳис саломнинг боши зинокор аёлга маҳр ўлароқ ҳадя қилинди. Бугун пардалар кўтарилди. Оломон тарқалди. Мендан эшитинг, гарчи таналар қийма-қийма қилинсада руҳ жаннатда сайр қилиши мумкин. Сўнгра Аршга осилган қандилдан жой олиши ҳам мумкин. Уларга йиғламанг, ўзингизга йиғланг. Шаҳидлар сизнинг ва менинг дунёйимиздан ҳеч нарса исташмайди! Ғазодаги аёллар кечаси намоз ўқийдиган кийимлари билан ухлашмоқда. Мақсад, агар уларни уйқуда портлатиб юборишса вайроналар остидан олиб чиқилганда авратлари очилган ҳолда чиқишмасин... Бунақа инсонларга сиз билан биз нима қилиб бера олар эдик?! Яхшиси уларга эмас ўзимизга йиғлайлик! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2 58754Loading...
07
Янги ўқ учун қалбимда бўш жой қолмади! Маҳмуд Дарвиш https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2 85029Loading...
08
БУГУННИНГ ГАПИ "Мен буни истаяпман. Демак бу бўлади!". Генри Форд --------------- Айём муборак бўлсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 09725Loading...
09
МЎЪМИН Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб иймон ҳақида сўради. Набий алайҳис салом унга дедилар: - Яқинроқ кел! У киши яқин келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: - Иймонли киши яхши амал қилса хурсанд бўлиб унинг савобини умид қилади. Агар ёмон амал қилса хафа бўлиб унинг жазосидан қўрқади! Ҳақиқий қўрқинч гуноҳга тушишдан бўлмайди. Одам боласининг ҳаммасида хато бор. Ҳақиқий хавф гуноҳга ўрганиб қолишда, уни гуноҳ деб билмай қолишдадир. Бир гуноҳни минг марта қилдингиз. Сўнгра синдингиз, тавба қилдингиз. Бундан унчалик хавф қилмаса бўлади. Қалбни ухлатадиган, сезмайдиган қилиб қўядиган гуноҳдан қўрқиш керак. Пора беришни эпчиллик ва ишбилармонлик деб ўйлайсиз... Халқнинг мулкини ўмарасиз, ўзлаштирасиз. Буни фарзандларингизга едиришдан виждонингиз заррача қийналмайди... Зино қилиб уни қаҳрамонлик деб хаёл қиласиз. Дўстларга қанақа қизлар билан бўлганингизни айтиб мақтанасиз... Бомдоддан ухлаб қоласиз, аммо виждон қийналмайди. Ҳеч нарса бўлмагандек яна яшашда давом этаверасиз... Кўзингизни ҳаромга эркин қўйиб юборасиз. Қийналмайсиз... Қалбни ҳалок қиладиган гуноҳ сиз ундан пушаймон қилиб йиғлайдиган гуноҳ эмас, аксинча сизни маст қиладиган, беҳуш қиладиган, гуноҳлигига сиз ўрганиб қолган гуноҳдир! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
5 74663Loading...
10
Катта ёшли инсонлари соясида ўтира олмаслигини билсада, дарахт экса ўша миллат кўтарилади! Грек мақоли https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 42015Loading...
11
БИР ОЯТ "Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса кофирлар ёқтирмасада, нурини мукаммал қилаверади!". Тавба сураси 32-оят Қуръон ўчмайди... Ҳижоб ечилмайди... Азон янграйверади... Ҳақ учун кураш тўхтамайди... Ислом карвони йўлда давом этаверади... Ким бу карвонга миниб олса маконга етади. Ким мина олмаса адашиб кетади... Бу иш албатта кеча ва кундуз етган жойга етиб боради! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 56357Loading...
12
ҒАЗО ЙИҚИЛМАЙДИ! Ғазони яхши кўрадиганлар, ташвиш қилманг, Ғазо тиз чўкмайди. У сиз ўйлагандан ҳам кучлироқ. Ғазони ёмон кўрадиганлар, хомтама бўлманг, уни йиқилишини кўрмасдан ўлиб кетасиз. Ғазонинг саботи сизнинг умрингиздан узун. Мен ҳам сиз каби Ғазони яхши кўрсамда, бу ҳиссиёт билан айтилаётган гап эмас. Мен ҳам сиз каби бир инсон бўлсамда, бу гап тарғиб учун айтилаётган гап эмас. Мен гапнинг қурол эканлигига ишонаман. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг шеърлари Қурайш учун найзанинг тиғидан ҳам ёмонроқ эканлигини айтганлар. Бу мудофаа қонунларини ўқиш орқали воқеликни англашдир. Ғазони таг-томири билан қўпориб ташлайдиган замон ўтди. Ғазо эса экинни йиғиштириш замонини бошлайди иншааллоҳ! Ғанимлар дарахтнинг бир шохини кесиб олиши мумкин, аммо томири билан қўпориб олиши Аллоҳнинг изни билан амри муҳолдир! Дарахт модомики тик турар экан, синган шохига йиғламайди. Бунинг ўрнига янги шохлар ўстиради... Босқинчилар давлатининг умри Ғазони синдиришдан анча қисқа. У дам ололмайди, роҳатни кўрмайди. Доим қўрқиб яшайди. Нолдан бошлаш учун эса янги Ғазо келаверади! Эй Ғазо! Ёшларингни тарбияла. Бўлинмаларингни тайёрла. Ертўлаларингни ковла. Қуролингни яса. Фарзандлари жонини ва молини сенга фидо қиладиган халққа бешик бўл. Сўнгра яна йўлга чиқ! Мусо алайхис салом Фиръавннинг кўзига катта кўрингани каби Ғазо ҳам босқинчилар кўзига катта кўринмоқда. Карвон йўлга чиққан. Аллоҳнинг изни билан уни тўсадиган куч йўқ иншааллоҳ. У карвон Масжидул Ақсони кўзлаган! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 45533Loading...
13
ТАМОМ Муслимамисиз тамом, ҳижоб ўраш сиздан талаб қилинган. Қуръон билан собит. Бу ҳақиқатни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Энди "очиқ-сочиқ аёллар ҳижоблилардан яхшироқ", "менинг қалбим тоза", "ниятимни сен эмас, Аллоҳ билади", "иймон қалбда бўлади" каби гапларнинг сизнинг эркаклар олдидаги либосингиз, уялишингизга алоқаси йўқ. Қалбингиз оқ бўладими, қора бўладими ёки чизиқлик бўладими ҳижоб сизга худди беш вақт намоз каби фарздир! Аллоҳнинг амрини бажариш керак, тамом! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 447166Loading...
14
"ИККИТА НАРСА ЁШАРИБ БОРАДИ!". Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Одам боласи қаригани сари ундаги иккита нарса ёшариб боради: 1. Молга ҳарислик. 2. Яшашга ҳарислик". Ҳеч ким ўлишни истамайди. Ўзларини ўлдираётганлар ўлимни яхши кўрганидан эмас, ҳаётдан қўрқиб ўлдирмоқда ўзини. Ҳатто жонларини Аллоҳга тикканлар ҳам абадий ҳаётга тикишаяпди жонларини. Узоқ яшаганларни жондан тўйган деб ўйламанг. Умр қанча узун бўлмасин ўлим даҳшатлидир. Инсон мўъмин бўлсада, қабр қўрқинчлидир. Инсон энг кўп қидирадиган нарса молдир. Кўпинча инсон қариганида ёшлигидан кўра молга кўпроқ ўч бўлиб қолади. Чунки қариганда инсон тинч, хотиржам бўлишни, ўзгаларга муҳтож бўлмасликни кўпроқ истайди. Мол инсонлар учун руҳнинг туғишган укасидир. Уни ҳамма яхши кўради. Аммо баъзи инсонлар Аллоҳнинг фазли ила ўзларига берилган молдан инфоқ қилишади, саховат қилишади. Аллоҳ таоло улар ҳақида айтади: "Ким нафсининг бахиллигидан сақланса ана ўшалар ютуққа эришганлардир!". https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 78751Loading...
15
БУГУННИНГ ГАПИ Модомики ундан қайтишга, ундан қутилишга уринар экансиз, баъзи гуноҳларга ўрганиб қолишингиз сизни ёмон одам қилиб қўймайди. Йиқилиш минг марта бўлсада, туришга ҳам минг марта уринаверинг! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 64850Loading...
16
МУШУК Айтилишича, бир киши мушугига овқат пайтида шам ушлаб туришни ўргатибди. Буни билган бир меҳмон бии куни чўнтагига сичқон солиб келиб дастурхон устига қўйиб юборибди. Сичқонни кўрган мушук дарров шамни ташлаб сичқонни қувиб кетибди. Шам юмалаб дастурхонни куйдириб юборибди. Кишиларни мавъизалар ва қуруқ гаплар билан ўзгартирмоқчи бўлганлар мана шу мушукнинг эгасига ўхшайди. Кишилар уни эшитиши, унинг олдида ўзини авлиёдек тутиши мумкин. Аммо уларнинг олдига бир қимматбаҳо нарса улоқтирилиши билан очкўзлик билан унга ташланишади. Воиз айтган гаплар унутилади! Масжиддан чиқибоқ ўзгаларнинг оёқ кийимини тепиб тескари қилиб кетаётганлар, масжид ташқарисида машинасини кишиларга халақит қиладиган ҳолатда тартибсиз жойлайдиганлар, динни фақат масжидда деб хаёл қиладиганлар, масжиддан ташқарида одоб-ахлоқни унутадиганлар мана шу мушукка ўхшашади! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
5 55380Loading...
17
ФИРЪАВНЛИК ЮҚАДИ Бир дўстимнинг айтишича, лақабларга унчалик тоби йўқ экан. Бир куни бир йиғилишга борибди. Унга йўлиққанларнинг ҳар бири унга "эй Пошо" деб мурожаат қила бошлабди... "Марҳамат эй Пошо!"... "Хуш келибсиз эй Пошо!"... "Хайрли тонг эй Пошо!"... Аммо муаллимлардан бири унга:"Бизга нима хизмат бор ака?", дебди. Дўстим кулиб айтиб берди. Муаллим "Пошо"ликни олиб ташлаб оддийгина "ака" деб мурожаат қилгани унга роса ёмон ботибди. Ана шу пайт ўзига келибди. Англашича, "Фиръавнлик" инсоннинг ичида бор бўлган яширин маъно эмас, балки атрофидаги кишилар томонидан юқадиган беморлик экан! Доктор Абдулваҳҳоб Масийрий https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 69152Loading...
18
"Инсон то ўзини ўқимагунича оми бўлиб қолаверади!". Жалолиддин Румий https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 15451Loading...
19
"ШОШМАСАНГИЗ ИЖОБАТ ҚИЛИНАДИ!". Дуодан умидсиз бўлмаслик керак. Агар ижобат қилинса бу раҳмат. Агар рад қилинса бу ҳикмат... Солиҳларимиз дуо қилса-ю дуоси ижобат бўлмаса дуоси ижобат бўлганлардан кўра кўпроқ хурсанд бўлишар эди. Чунки ижобат бўлган дуо банданинг танловидир. Ижобат бўлмаган дуо эса Аллоҳнинг уларга бўлган танловидир. Дуонинг ўзи айни ибодат эканлигини унутмаслик керак. Дуойингиз ижобат қилинадими ёки йўқми сиз икки ҳолатда ҳам ажрни олаверасиз. Аммо гоҳида гуноҳимиз туфайли ижобат кечикиши мумкин. Ижобат учун Аллоҳ бизни Ўзига қайтишимизни истайди. Гохида сўрайдиган нарсамиз биз учун зарарли бўлиши мумкин. Аллоҳ бизга истаганимизни эмас, керагини беради. Гохида ҳали вақти бўлмагани учун ижобат бўлмай туради. Эҳтимол Аллоҳ ижобат қилган-у, аммо сабаблар тайёр эмас... Унинг ҳикмати буюк. Энг тезни эмас, энг яхши вақтни танлайди! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
5 837182Loading...
20
ЎЗГАЛАР МУҲОКАМАСИНИ ҚЎЙИНГ! Кимдир сизни тақводор деб билади, кимдир фосиқ деб билади, кимдир эса осий-гуноҳкор деб... Аммо сизни энг яхши биладиган киши ўзингизсиз. Ўзгалар сизнинг Роббингиз билан алоқангиз қандайлигини билишмайди. Шундай экан, мақтовчилар сизни алдамасин, ёмонлайдиганлар сизга зарар бермасин... Аллоҳ таоло: "Инсон ўзига қарши ўзи шоҳиддир", дейди. Тоат ва маъсиятнинг орасида доим яшашнинг битта хатари бор. Сиз буларнинг қайси бирида умрингиз тугашини билмайсиз. Тоатларни қутилиб олиш учун эмас, ихлос билан қилишга ҳаракат қилайлик. Нафл ибодатларни обрўга эга бўлиш учун эмас, Аллоҳга яқинроқ бўлиш учун қилайлик. Зеро тоатга Аллоҳ эмас, биз муҳтожмиз... Асосий ташвишингиз кишиларнинг муҳаббатини жалб қилиш бўлмасин. Қалб ўзгарувчан бўлади. Бугун яхши кўрса, эртага ёмон кўриб қолиши бор гап. Ташвишингиз инсонларнинг Роббиси сизни қандай яхши кўради, шу бўлсин. Агар У сизни яхши кўрса кишиларнинг қалбини сиз томон йўналтиради. Ҳаромни ҳамма қилса ҳам ҳаромлигича қолаверади. Асосларингиздан чекинманг. Кишиларни қўйинг. Ҳисоб-китоб ўзингиз билан бўлади. Шунинг учун Аллоҳ буюрганидек истиқоматда бўлинг. Аллоҳ билан ўртангизда ҳеч ким билмайдиган яширин солиҳ амалларингиз бўлсин. Яширин гуноҳлар кишини ҳалок қилгани каби яширин тоатлар кишига нажот беради. Аллоҳдан сизга ҳам, ўзимга ҳам нажот, мағфират, раҳмат, муваффақият ва розилигини сўраб қоламан! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 393132Loading...
21
Қаерда қулаган уй бўлса, сочилган ғишт-тош бўлса, кесилган қўл бўлса, боласини йўқотган аёл ёки ногирон халқ бўлса бунга албатта Американинг таъсири бор! Хо Ши Мин https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 23551Loading...
22
ТУГАЯПТИМИ?! Урушнинг ниҳояси келиб қолдими? Мендан эртага уруш тугашини истайсанми деб сўрасангиз, бугун тугашини истайман деган бўлар эдим! Ғазоликлар чарчади. Гарчи дардини бировга айтмасада, тинкаси қуриди уларнинг. Қаршилик кучи ҳам гарчи Аллоҳдан ўзгага эгилмасада, кўп қон йўқотди. Аммо ҳаёт орзулар билан эмас, воқеликлар билан ҳаёт эканда! Очиқ равшанки, бу уруш барчанинг қўлидан чиқиб кетди. Урушни Аллоҳ бошқараяпти. Аллоҳ икки гуруҳнинг тўқнашувини истаса улар ўйламаган суратда жамлаб қўяди. Бадр жангида мусулмонлар карвон умидида чиқишган эди. Мушриклар эса уни қутқаришни мақсад қилган эди. Аммо Аллоҳ бошқасини истади, у эса бўлди! Ҳозир шуни айтиш мумкинки, ҳамманинг қўлида гўё урушнинг тугаши ҳақидаги келишув қораламалари турибди. У пишиб етилган. Аммо Аллоҳнинг мулкида Аллоҳнинг истагани бўлади. Бандасиники бекор! Аммо ҳозир уруш тугашга яқин қолганини айтиб Ғазо аҳлини умидлантирманг. Чунки умиддан кейинги умидсизлик сабрни қатл қилади. Қаршилик кучига ўзингиз билмаган ҳолда босим қилманг. Бугун ўйиндаги тўп қаршилик кучларининг қўлида ҳам эмас, босқинчилар қўлида ҳам эмас. Бугун тўп Нетаньяҳу майдонида. Нетаньяҳунинг ўзи ҳам, биз ҳам унинг сиёсий томондан тугаганини билиб турибмиз. Унинг борадиган жойи маҳкама. У ҳукуматини сақлаб қолиш учун ҳам ўнгчи экстемистлар томонда бўлади. Зеро уларнинг бари экстремист. Аниқроқ қилиб айтсам Бецалел Смотрич ва Итаман Бен-Гвирлар томонида бўлади. Буни босқинчи давлатдаги ичи бўш оппозиция ҳам билади. Бу нарса агар Смотрич ва Бен-Гвирлар ҳукуматдан чекинишса ва келиша олса Яир Лапидни Нетаньяҳуни қўллашга ундайди. Ўтган соатларда бўлиб ўтган шошилинч дипломатик алоқаларнинг сабаби шуки, Америка ўз халқини мусулмонлар билан босқинчилар ўртасидаги уруш моҳиятини англаб қолишидан ва университет талабаларидан қўрқмоқда. Америкада содир бўлаётган ишлар Американинг ўзида қолмайди. Бу сиёсий жиҳатдан очиқ-равшан иш. Халқаро низомлар қулаш арафасида турибди. Бу уруш Ғазонинг биз ўйлаганимиздан ҳам каттароқ, ҳатто ўзи ўйлагандан ҳам каттароқ эканини исботлади. Қолаверса Американинг сайловларга оид ўз хулосалари бўлади. Ҳатто бундан ҳам қўрқинчли бошқа ҳисоботлари ҳам бор. Яъни, Америка Федерал низоми биз ўйлаганчалик, ташқаридан қарагандагидек бугун бақувват эмас. Америка бугунми, эртами барибир парчаланади. Буни тезроқ кўрайлик. Яқинда Техас штати ажралишга уринди. Бу муаммодан аранг қутилишди. Бугун Трампни айблаб сайловлардан ман қилишлари ҳам мумкин, эҳтимол ман қила олишмас. Буларнинг бари муҳим. Америкаликларнинг ўзи ҳам буни билади. Роббимиз ишларни ўзи билган ҳикматга кўра шу ергача олиб келди. Шахсан мен ҳеч кимнинг, Американинг ҳам, босқинчиларнинг ҳам, ҳатто бизнинг ҳам хаёлимизга келмайдиган ишлар бўлишига ишонаман. Хандақ жангидаги Аҳзоб шамолига ўхшаган ҳолат бўлиб қолар эҳтимол. Шамолнинг ҳам хили кўп! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 62935Loading...
23
Эрталаб саодатла уйғонишни истасангиз кечаси ким билан суҳбатлашишни ҳал қилиб олинг! Маҳмуд Дарвиш https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 925100Loading...
24
Ярмук ғазотида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу аёлларни қўшиннинг ортидан жойлаштирди. Уларга қилич бериб деди: "Қайси бир эркак душманга орқа қилиб қочса уни ўлдирасизлар!". Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг "Ал-бидая ван-ниҳая" китобидан. https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 36360Loading...
25
ҚИЗИҚ Сийрат китобларида қизиқ бир воқеа зикр қилинади. Отика бинт Зайд ибн Амр Адавийя жуда гўзал, мукаммал ва ақлли аёл эди. Унга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр уйланди. У ўлдирилганидан сўнг унга Умар розиёллоҳу анҳу уйланди. У ўлдирилганидан сўнг унга Зубайр розиёллоҳу анҳу уйланди. Зубайр ўлдирилганидан сўнг унга Ҳусайн ибн Али розиёллоҳу анҳумо уйланди. У ҳам ўлдирилди. Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳу шундай деган эди: "Ким шаҳидликни истаса Отикага уйлансин!". https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 46997Loading...
26
МУСЛИҲ ВА СОЛИҲ. Кишилар солиҳларни яхши кўришади, муслиҳларни эмас. Чунки муслиҳ уларнинг ҳавои-нафсига, рағбатларига қарши чиқади. Макка аҳли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбарликдан олдин яхши кўрар эди. Аллоҳ у зотни ваҳий юбориб муслиҳ қилганидан сўнг ёмон кўриб, нафратланиб, душман тутадиган бўлди. У зотни мажнун, сеҳргар, ёлғончи дейишди! Аҳмад Ийсо Муъасровий --------------------- Битта муслиҳ(ислоҳ қилувчи) мингта солиҳдан яхшидир. Чунки муслиҳ сабаб Аллоҳ бутун бир умматни ислоҳ қилиши мумкин. Солиҳнинг манфаати фақат ўзигадир. Муслиҳга мисол қилиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан тортиб бугунги кунгача ўтган барча устозларимизни, Раббоний уламоларимизни айтсак бўлади. Зеро улар фақатгина ўзларини эмас, доим ўзгаларнинг ҳам нажотга эришишига ҳарис бўлишган! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
5 08465Loading...
27
ТАНЛОВ Босния мудофаа вазири президент Али Иззат Беговичнинг олдига келиб деди: - Жаноби президент! Серблар урушни танлашибди! Президент Али Иззат Бегович деди: - Уруш учун икки тараф рози бўлиб келишиши лозим! Вазир деди: - Сиз айтаётган гап урушнинг эмас, муҳаббатнинг таърифи жаноби президент! Кўпинча урушларни сиз эмас, урушлар сизни танлайди. Истамасангизда ўзингизни уруш олови ичида кўрасиз. Ўтган йилдаги еттинчи октябрь урушини Ғазоликлар бошламади. Ғазоликлар фақат шу жангни бошлашди. Уруш эса улар туғилишидан олдин бошланган. Улар кўзларини бутун оламга тикишди. Ҳеч ким йўқ. Майдонда фақат ўзларини кўришди. Улар олдида икки йўл бор эди: 1. Хорликда яшаш. 2. Шараф билан ўлиш. Улар ҳар доим шарафли бўлишни исташди... Британия иккинчи жаҳон урушига киришидан олдин собиқ бош вазир Невилл Чемберлен урушга киришга моил эмас эди. Уинстон Черчилль унга шундай деди: "Улар сенинг олдинга ё урушни, ёки шармандаликни танлаш ихтиёрини қўйишди. Сен шармандаликни танладинг. Энди урушга мажбур кирасан!". Кўп урушлар ҳужум кўринишида бўлсада, асли мудофаа бўлади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазотига чиқдилар. Ғазот кўринишидан ҳужумга ўхшаб кўринар эди. Буни фақиҳлар "талаб жиҳоди" дейишади. Аммо мақсад мудофаа эди. Румликларнинг қўшин тайёрлаётганини эшитиб олдиндан ҳаракат бошладилар. Буни фақиҳлар "мудофаа жиҳоди" дейишади. Шунинг учун Табукка бормаган ҳалиги учта мусулмонга жазо таъйинланди. Чунки талаб жиҳоди фарзи кифоядир. Унга бормаган кишини гуноҳкор бўлди дейилмайди. Аммо "мудофаа жиҳоди" фарзи айн бўлгани учун унга бормаган гуноҳкор бўлади. Ғазоликларнинг еттинчи октябрдаги ҳужуми ҳужум кўринишидаги ҳимоя эди. Бу олдиндан ҳаракат қилиш эди. Яъни, душманингни емасанг у сени еб қўяр эди. Душман Ғазоликларни шармандалик ёки урушни танлаш ўртасида қолдирди. Ғазоликлар урушни танлашди. Чунки улар шармандаликдан сўнг уруш борлигини албатта билишар эди. Хорлик ва шармандаликдан кўра Ёсин ракеталари фасоҳатлироқ чиқди. Яширин мерганлар ўз сўзини айтди. Чунки булар олам тушунадиган ягона тилда сўзлашди. Бу тил "ўқ тили"дир. Қассом гуруҳларига саломлар бўлсин. Чунки улар уммат қолдирган муқаддас қадамжони ҳимоя қилишмоқда. Уларнинг машаққат ва чарчоқ балқиб турган юзларига саломлар бўлсин. Чунки дунё уруш билан олинади. Уларнинг тепки устидаги бармоқларига саломлар бўлсин. Уларнинг овқатга тўймаган ошқозонларига саломлар бўлсин. Уларнинг шарафига саломлар бўлсин. Уларнинг Аллоҳга сотилган қонига жонига саломлар бўлсин. Уларнинг оёқларини ўпса арзийди. Аллоҳ собит қилган оёқларга лабни босиш кишига шараф беради. Улар ҳам бошқа халқлар сингари ўз ватанлари ўзларига қолишини исташди. Уни ғиштма-ғишт бино қилишини хоҳлашди. Танклар мажақламайдиган уйлари бўлишини, бомбалар парчаламайдиган хотинлари бўлишини, гўдаклигида самолётлар бомбалаб қийма-қийма қилмайдиган фарзандлари бўлишини, вайрон қилинмайдиган масжидлари, тепаликларга айланиб қолмайдиган университетлари, мактаблари, жангчилар оёғи остида топталмайдиган шифохоналари бўлишни исташди. Улар ҳам яшашни яхши кўришади. Улар ҳам фарзандларини кафан ичида эмас, мактаб, университетларни битираётганини кўришни хоҳлашади. Улар ҳам мотам эмас, тўйлар бўлишини исташади. Аммо кўриниб турибдики, бу оламда баъзилар тинч ҳаётни уруш эвазига қўлга киритар экан. Уларнинг қадарида мана шу бор экан. Уларнинг қадарида маймун ва чўчқалар авлодига қарши курашиш битилган экан. Уларнинг қадарида Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари остига кириш битилган экан. Улар Аллоҳнинг амри яъни, Ийсо алайҳис салом келгунича шундай бўлишади. Ҳикоя ҳали давом этади. Ҳайқиришни тўхтатишмайди, қуролни қўлдан қўйишмайди ҳали-бери улар! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 43467Loading...
28
"Агар қандайдир қўрқув сабабли ўз ҳаққингизни талаб қилишдан ожиз бўлсангиз бу ҳаққингизни ўзгалар эҳтиром қилишини кутиб ҳам ўтирманг. Агар ҳаққингизни ололмасангиз ҳам талаб қилсангиз иккинчи томонни сизга эътибор қилишга, сизга ўйлаб, ҳурмат билан муомала қилишга мажбур қилган бўласиз!". Мамдуҳ Удвон https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
5 017102Loading...
29
Сокин маконлар мени бутун борлиғи билан асир қилади. Тинч жойларни, тинч вақтларни, сокин овозларни, сокин нурларни яхши кўраман! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 91966Loading...
30
ҚУЧИШ Қучиш учун яқин бўлиш шарт деб ким айтди сизга?! Сиз гарчи бошқа борлиқда бўлсангизда, ҳарфларим билан сизни қучишга қодирман... Учрашмасдан туриб руҳим деворларини ушлар экансиз, сизга саломларим бўлсин! Мен сизнинг олдингизга тўс-тўполонли бу дунёдан тинч ва осойишта макон сотиб олиш учун келмадим... Мен сизни тинч ва осойишта макон ўлароқ кўрганим учун бошпана сўраб эшигингизда туришни ўзимга эп билдим! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 73032Loading...
31
ХОРДИҚ (Шиалик) "Кичиклигимда онам минтақамиздаги бир дин олимининг олдига олиб бордилар. Унинг уйи жуда ҳам ҳашаматли экан. Боғлари бор экан. Унинг уйи ва боғини кўриб мен ҳайратландим. Онам шайхга менинг намоз ўқимаслигимдан, рўза тутмаслигимдан шикоят қилдилар. Шайх менга деди: - Агар намоз ўқиб рўза тутсанг Аллоҳ сенга менинг уйимдан ҳам ҳашаматли уй беради, ҳурларга уйлантиради! Мен шайхга дедим: - Ҳазрат! Мен намоз ҳам ўқийман, рўза ҳам тутаман. Жаннатдаги қасримни ҳам, ҳурларни ҳам майли сизга бераман. Шартим шуки, мана бу уйингиз билан боғингизни менга берасиз! Шайх онамга деди: - Йўқот бу ўғлингни, бу дўзахий-ку!". Али Шариатий https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3 75345Loading...
32
БИР ОЯТ "Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?" деди". Тоҳа сураси 120-оят Яъни, Роббинг манави дарахт мевасидан ейишингни ман қилган бўлса, сенинг абадий яшашингни, мулкинг бардавом бўлишини истамаганидандир. Бу дарахтнинг мевасидан есанг, ҳеч ўлмайсан, мулкинг эса йўқолмайди, деб Иблис васваса қилди. Иблиснинг ҳақиқатларни ўзгартиришига қаранг. Дарахтни "абадият дарахти" деяпти. Бугун рибони "иқтисодий зарурият", порани "ҳадя", қиморни "фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш", соқол ва ҳижобни "қолоқлик ва террор" дейдиганлар бор... Эҳтиёт бўламиз. Иблис ҳали ҳам тирик. У ҳамон ҳақиқатларни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
5 381111Loading...
33
ЖИННИМИСАН ЖУНАЙД?! (Фақат Сенга ибодат қилиб Сендан ёрдам сўраймиз) Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ тушида нидо эшитди: - Тур эй Жунайд! Бандамга ёрдам бер! Жунайд сўради: - У бандангни қаердан топаман эй Роббим?! Яна нидо эшитди: - Уловингни мин. У қаерда тўхтаса уни ўша ердан топасан! Жунайд Бағдодий таҳорат қилиб уловини миниб йўлга чиқди. Вақт бомдодга яқинлашиб қолган эди. Бағдод кўчаларини айланиб-айланиб улов бир масжиднинг олдида тўхтади. Жунайд ҳалиги кишини масжид ичида бўлса керак деб ичкарига кирди. Ичкарида бир аъробий Аллоҳга йиғлаб илтижо қилар, ташвишларини аритишини, хатоларини кечиришини сўрар эди. Жунайд қидириб юрган кишиси шу эканлигини билди ва юз динор чиқариб унга берди. Ҳалиги аъробий пулни олиб йиғлаб яна Аллоҳга ҳамдлар айтди. Сўнгра Жунайдга раҳмат ҳам айтмасдан, орқасига қарамасдан кетиб юборди. Жунайд унга деди: - Ҳой биродарим! Агар пул етмаса яна кел. Мен Бағдодда бўламан. Мени Жунайд Бағдодий дейишади. Кишиларга айтсанг топиб беришади! У орқасина ўгирилиб деди: - Эй Жунайд! Сен жиннимисан?! - Нега энди жинни бўлар эканман?! - Мен учун сени уйқудан уйғотиб менинг эҳтиёжимга сени мусаххар қилган, Бағдод кўчаларида сени ортимдан югуртирган Зотни қўйиб сенга дардимни айтайми?! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
7 790219Loading...
34
Китобни, ўқишни севиш Яратган томонидан берилган неъматларнинг энг буюкларидандир! Артур Конан Дойл https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 67893Loading...
35
ДАЖЖОЛГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ? Дажжол келса нима қиласиз? Осмонга амр қилади, осмон ёмғир ёғдиради. Ёмғирни тўхташга амр қилади, ёмғир тўхтайди. Буларнинг олдида туриб бера оласизми? Бойкот учун бир халтача чипс олдида, бир шиша кола олдида сабот билан туриб бера олмаяпсиз. Биродарларингизни қонини ичаяпсиз, гўштини емоқдасиз! Дажжол келиб илоҳлик даъво қилса. Сизга далилларни териб ташласа. Кўз олдингизда ўликни тирилтирса. Уни ёлғонга чиқара оласизми? Ахир бугун ойнаи жаҳондаги ёлғонларга, манипуляцияларга ишонаяпсизку! Ғазолик ўз биродарларингизни террорист деяпсиз-ку! Аслида воқелик очиқ-равшан-ку! Сиз буларни кўрмаяпсиз-ку! Бир пайтлар юртимизни ҳимоя қилган аждодларимизни ҳам сизнинг отангиз "босмачилар" демаганмиди?! Бир пайтлар жадидларни, миллатимиз зиёлиларини Сталин қирғин қилганида сизнинг бобонгиз "булар ўзи ёмон инсонлар эди", демаганмиди?! Бир пайтлар Тошкентда, Нью-Йоркда, Москвада қилинган терактларни ўзингиз ҳам мусулмон биродарларингиздан кўрган эдингиз-ку! Елкангиздаги қовоқни ишлатиш вақти келмадими?! Дажжол келса ва ер остидаги хазиналарни ташқарига чиқишга амр қилса мабодо асаларилар она асаларига эргашгани каби унга эргашиб кетмайсизми? Унинг фитнасидан қутила оласизми? Биродарларингиз қони дарё бўлиб турганида ризқингизни ўйлаб тилингизни тишлаб ўтирибсиз-ку ахир! Озгина луқмага сотиб сотиладиган аҳволга келиб қолдингиз-ку! Дажжолнинг юзига дош бериб туришингизга ишонасизми?! Ғанимлар қандай қилиб сизга жонини кафтида кўтариб юрган, қонини Роббисига сотаётган, Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қадамжоларини ҳимоя қилаётган кишиларни душман дея ишонтиришди?! Ғанимлар қандай қилиб сизга Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қадамжоларини босиб олган, уни топтаётган, уни бузмоқчи бўлаётган, биродарларингиз қонини тўкаётган, муслималарнинг номусини булғаётганларни дўст дея ишонтиришди?! Дажжолга тобингиз борми энди?! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
12 813254Loading...
36
Танлови учун фақат собит бандалари қолиши учун Аллоҳ синовларини узайтирар экан! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 50070Loading...
37
МАСАЛ (Такрорнинг зарари йўқ) Хўроз ҳар куни тонгда қичқириб одамларни уйғотар эди. Унинг эгаси унга: "Сен бизни безовта қилаяпсан. Яна тонгда қичқириб бизни безовта қилсанг патингни битта қолмасдан юлиб оламан!", деди. Хўроз қўрқди. Ўзига ўзи: "Зарурат ман қилинган нарсаларни мубоҳ қилади-ку! Жонимни сақлаш учун қичқирмаслигим шаръий сиёсатдир. Мендан бошқа хўроз бордир қичқирадиган", дея қичқиришдан тўхтади. Шу кундан эътиборан унинг овозини ҳеч ким эшитмади. Бир ҳафтадан сўнг эгаси келиб: "Сенинг борлигингдан нима фойда? Ҳеч бўлмаса товуқларга ўхшаб "қо-қоқ"лайсан энди. Бўлмаса патингни битта қолмай юлиб оламан", деди. Хўроз энди қўрққанидан товуқларга ўхшаб "қо-қоқ" лай бошлади. Бир ойдан сўнг хўрознинг эгаси келиб хўрозга: "Ҳар куни битта тухум туғмасанг сени сўйиб ейман", деди. Шунда хўроз: "Кошки ўша пайтда қичқириб ўлиб кетганимда эди!", деди! ----------------------- Имомларга ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш ман қилингани рост бўлса бу ишни хато деб биламан. Бир нарсани мутлоқ ман қилиб бўлмайди. Чунки бугунги кунда халқ билан ҳукумат ўртасидаги ягона ишончли кўприк имомлардир. Қайсидир имом хато гапирган бўлса унинг хатосини тўғирлаш керак. Агар шунда ҳам тўғирланмаса унинг ўзини ман қилиб қўйса бўлар эди. Ўзи шундоғам кишилар китоб ўқимай қўйди. Кўпчилик ижтимоий тармоқлар орқали зиёли имомларимизнинг таълим ва тарбияларини кўриб, тинглаб бораётган эди. Бундан буёғига радикалларни, хаворижларни, эътиқоди бузуқларни тинглайдими халқ?! Илтимос! Халқни муаллим ва мураббийлардан айирманглар! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
5 32687Loading...
38
Инсонлар олдига ниқобсиз чиқишдан кўра оғир иш йўқ. Чунки унинг тўлови ниҳоятда оғир бўлади! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 73434Loading...
39
Бировларнинг ақлидан ўз фикрингизни қидиришни бас қилинг! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 76650Loading...
40
Биродарлар Қобул Дусов заминимиздами ёки Марсга учиб кетдими? Ёки ҳали ҳам ҳатто ўзининг туманини ўзлаштиролмай юрибдими? https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4 86951Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
"Золимдан одил бўлишни талаб қилиш худди жиннидан ақилли бўлишни талаб қилишдек бир гап. Ҳолбуки, жинни ўзини одамлар ичидаги ягона ақлли инсон деб билади!". Доктор Али Вардий https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 42 7
НИКОҲИНИ РАД ҚИЛДИЛАР Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Хансо бинт Хизом исмли жувон келиб отаси уни бир кишига зўрлаб узатаётганини айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг никоҳини рад қилдилар! Бирор дин ёки тузум аёлни исломчалик эҳтиром қилмаган. Ислом жаннатни оналарнинг оёғи остига қўйди. Ислом эркакнинг яхши ёки ёмонлигини унинг хотинига қиладиган муомаласига боғлиқ қилиб қўйди. Ислом аёлни силаи-раҳм қилиш ибодат бўлган опа-сингил қилиб қўйди. Ислом аёлни икром қилиш шарт бўлган амма қилиб қўйди. Ислом аёлни она ўрнини босадиган хола қилиб қўйди. Ислом аёлни обрўси сақланадиган қўшни қилиб қўйди. Бу умматнинг бошидан шунақа замонлар ўтдики, ўшанда бутун бир ислом қўшини биргина аёл учун сафарбар қилинган эди. Юқорида хам Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ёқтирмаган кишисига турмушга чиқишни истамаётган аёлнинг томонида бўлмоқдалар. Бугун баъзи бир қалби ва кўзи кўрлар "ислом аёлни хорлайди" демоқда. Бизда эркакнинг қадри воз кечадиган масъулиятига қараб эмас, нималарни гарданига олишига қараб белгиланади. Масъулиятдан қочишни ҳамма эплайди. Фақат қаҳрамонларгина уни гарданига олади! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 68 15
Qalblardan so'rang 1-qism.mp328.22 MB
👍 62 18
Ассалому алайкум азизлар! "Қалблардан сўранг" номли китобимизни биродарларимиз овозли кўринишга ўтказишган экан. Шуни рухсатингиз билан битта-битта каналга қўйиб борамиз. Кимгадир наф бериб қолар. Тавфиқ Аллоҳдан!
Show all...
👍 70 22
КУЧЛИ Ассалому алайкум дўстларим! Янгилик йўқ. Аммо эскини такрорлаб туриш керак. Ҳамма нарса режадагидек кетаяпти. Ҳар бир қадамдан ибрат олса бўлади. Уруш давом этмоқда. Довуд алайҳис саломнинг манжаниқи ҳали ҳам Жолутни жон жойидан уриши мумкин. Зеро бунда отувчи бандалари эмас, Аллоҳдир! Дўстларим! Замон биз истаганимиздек давом этмоқда. Ботилнинг овозини баландлиги сизни алдаб қўймасин. Чунки барабан мусиқа асбоблари ичида энг овози баландидир. Чунки унинг ичи бўшдир. Ҳақ албатта соқов эмас. Ҳақ айтаяптики: " Албатта Аллоҳ мўъминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди!". Қадимги қисса такрорланаяпти. Абу Жаҳл Дорун Надвада дод солаяпти. У шайтон айтиб турган жумлаларни ўқияпти. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Дорул Арқамда паст овозда: "Хали улар мағлуб бўлиб қочиб қолишади!", демоқдалар. Дархақиқат, мушриклар мағлуб бўлишди. Абу Жаҳлнинг сасиган танаси Қалиб чуқурига улоқтирилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса Сидратул Мунтаҳодалар! Қовоқ тез ўсади. Бир йилда осмонга етиши мумкин. Аммо томири заиф, танаси ингичка бўлади. Чинор эса секин ўсади. Танаси бақувват, томирлари кучли бўлади. Қиш келганида қовоқ сабот билан туриб бера олмайди. Чинор эса минг йиллар мобайнида гуркираб тураверади. Демак, тезликдан кўра йўналиш муҳимроқдир! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан ҳижрат қилганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан яширинча чиқиб кетган эдилар. Маккани фатҳ қилганда эса кундузи, очиқ-ойдинда Макканинг барча дарвозасидан ғолиб ҳолда кириб келдилар. Аллоҳ таоло биздек шошқалоқ эмас. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ғорда Абу Бакр розияллоҳу анҳуга айтган гапларини эсланг: "Эй Абу Бакр! Маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан!". Аллоҳ ким билан бирга бўлса, гарчи осмон ер устига қуласа ҳам у нажот топади! Хандақ ҳамма учун янгилик эди. Мушриклар, мунофиқлар ва яҳудийлар мусулмонларга қарши тил бириктиришди. Ҳатто мусулмонларнинг жони ҳалқумига келди. Аммо Аллоҳ кутилмаганда Хандақ билан эмас, оддий шамол билан мусулмонларга нусрат берди! Ер ости йўллари ковлаш бир сабаб холос. Ғазоликлар сабабни боплашди. Ёсин ракеталари ўзича тегмайди нишонга. Аллоҳнинг тавфиқи ва изни билан тегади. Рекетанинг кўзи йўқ. Аммо сиз Аллоҳнинг исми билан отасиз эй Ғазоликлар! Ғазоликлар ҳар кун кўраётган ва уларни уйидан чиқарган нарса ғалаба ёки шаҳидлик умидидир. Албатта Аллоҳ истагани улар учун хайрликдир. Бу дунё машаққат ва синов дунёсидир. Аллоҳ сиз билан бўлса демак ёлғиз эмассиз! Ер ости йўлларини ковлаганингизда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Савдо фойда қилди эй Абу Яҳё!", деганларини эсланг... Сафарбарлик чоғида: "Абу Ҳайсама бўл!", деганларини эсланг... Дўстлардан ажралганингизда Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуга кафан етмай қолганини эсланг... Жароҳатланганингизда Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қиламан деб қўллари ишламай қолганини эсланг... Бу дунё тез ўзгараяпти Ўзимиз кутмаган ҳолда тарозининг палласи биз томонга босаяпти. Мусулмонлар дунё ўйлаганидан анча кучлироқ. Буни уларнинг қўрқишидан ҳам билса бўлади. Ваъда яқинлашмоқда! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 83 33
ТУШУНМАЙСИЗ... Ишларга ақида орқали қарасангиз осонлашади! Уҳуд жанги шаҳидларини тасаввур қилинг. Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қорни ёрилган, аъзолари кесиб ташланган. Мана у тупроққа беланиб ётибди. Юзи тупроққа кўмилган. Ҳикояни тўлиқ ўқимасдан, чала ҳолда ўқисангиз жуда ҳам оғриқли манзара юқоридаги ҳолат. Аммо бугун сиз Ҳамза розияллоҳу анҳунинг шаҳидлар саййиди эканлигини биласиз. Агар ўшанда Ҳамзадан: "Бу дунёга қайтишни истайсанми?", дея сўралганида у шундай жавоб берар эди: "Юклари алал оқибат жаннатда тушириладиган киши дунёда нима қилади?!". Қурайшнинг эрка ўғлони Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуни тасаввур қилинг. Олдинлари унинг кийимлари гулобда ювилар эди. Унга атирлар четдан келтирилар эди. Бирор йўлдан ўтса "Бу ердан Мусъаб ўтган экан", дейилар эди. Мана, унинг заминдаги вазифаси тугади. Бугун Уҳуд майдонида байроқ кўтарган икки қўллари кесилган ҳолда қонга беланиб ётибди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг тепасида кўзларида ёш билан: "Мен сени Макка кўчаларида ҳаммадан бежирим ҳолатда, чиройли кийимларда кўрар эдим!", демоқдалар. Ўшанда кафанлик учун мато топилмаган эди. Агар сиз буни олдин кўрганингизда эҳтимол "бечора Мусъаб", деган бўлар эдингиз. Бугун эса сиз китобнинг бутун мазмунини биласиз. Ўша кун Мусъабнинг энг бахтли куни бўлганлигини бугун биласиз! Эҳтимол сиз оловга ташланган Ухдуд соҳибларини кўрганингизда золим подшоҳнинг золимлигини билмасдан уни ғолиб, қудратли подшоҳ деб ўйлаб эҳтимол оловда ҳалок бўлганларга ачинган бўлармидингиз?! Бугун сиз ҳикояни бошдан оёқ биласиз. Бугун сиз дунёда ўлдирилганлар ҳам ғолиб бўлишини биласиз. Ёхуд киши бутун душманларини ўтда ёқсада мағлуб бўлиб дунёдан ўтиши мумкинлигини биласиз! Бугун сиз Ухдуд соҳибларининг жаннат аҳлидан эканлигини биласиз. Золим подшоҳ эса жаннатдан маҳрумлигини ҳам биласиз. Бугун сиз воқеаларга ақида деразасидан боқасиз! Агар сиз Фиръавн оқсоч аёлнинг фарзандларини қайнаб турган мойга солганини, болаларнинг суяклари мой ичида этидан ажралиб кетганини, онанинг индамасдан матонат билан турганини кўрганингизда онани бағритошликда айблаган бўлардингиз эҳтимол. Аммо аёлнинг даври келди. У Фиръавндан болалари ва ўзининг суягини бир қабрда дафн қилишларини сўради. Сизда ўшанда "бу аёл ўз фарзандларини қутқариши мумкин эди-ку", деган фикр келиши мумкин эди эҳтимол. Аммо бугун воқеани бутунлигича билганингиз учун оддий оқсоч "Мен сизнинг олий Роббингизман" деган Фиръавннинг бурнини ерга ишқаганини, кибрини синдирганини билаяпсиз. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожда у аёл ва болаларининг ҳидини ҳидлаганларини сирини энди англамоқдасиз. Бугун сиз бу воқеларга ақида деразасидан боқмоқдасиз! Баъзи қотиллар ўз қурбонлари қўлида мағлуб бўлишганини энди билаяпсиз. Асли ғалаба ҳаётда қолиш эмас экан, асли ғалаба ўз ақида ва асосларида собит қола билишда экан. Тасаввур қилинг, саййидимиз Закарийё алайҳис саломни бошидан арралашди. Унинг ўғли Яҳё алайҳис саломнинг боши зинокор аёлга маҳр ўлароқ ҳадя қилинди. Бугун пардалар кўтарилди. Оломон тарқалди. Мендан эшитинг, гарчи таналар қийма-қийма қилинсада руҳ жаннатда сайр қилиши мумкин. Сўнгра Аршга осилган қандилдан жой олиши ҳам мумкин. Уларга йиғламанг, ўзингизга йиғланг. Шаҳидлар сизнинг ва менинг дунёйимиздан ҳеч нарса исташмайди! Ғазодаги аёллар кечаси намоз ўқийдиган кийимлари билан ухлашмоқда. Мақсад, агар уларни уйқуда портлатиб юборишса вайроналар остидан олиб чиқилганда авратлари очилган ҳолда чиқишмасин... Бунақа инсонларга сиз билан биз нима қилиб бера олар эдик?! Яхшиси уларга эмас ўзимизга йиғлайлик! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 98 47
Photo unavailableShow in Telegram
Янги ўқ учун қалбимда бўш жой қолмади! Маҳмуд Дарвиш https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 64 22
Photo unavailableShow in Telegram
БУГУННИНГ ГАПИ "Мен буни истаяпман. Демак бу бўлади!". Генри Форд --------------- Айём муборак бўлсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 69 14👎 1
МЎЪМИН Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб иймон ҳақида сўради. Набий алайҳис салом унга дедилар: - Яқинроқ кел! У киши яқин келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: - Иймонли киши яхши амал қилса хурсанд бўлиб унинг савобини умид қилади. Агар ёмон амал қилса хафа бўлиб унинг жазосидан қўрқади! Ҳақиқий қўрқинч гуноҳга тушишдан бўлмайди. Одам боласининг ҳаммасида хато бор. Ҳақиқий хавф гуноҳга ўрганиб қолишда, уни гуноҳ деб билмай қолишдадир. Бир гуноҳни минг марта қилдингиз. Сўнгра синдингиз, тавба қилдингиз. Бундан унчалик хавф қилмаса бўлади. Қалбни ухлатадиган, сезмайдиган қилиб қўядиган гуноҳдан қўрқиш керак. Пора беришни эпчиллик ва ишбилармонлик деб ўйлайсиз... Халқнинг мулкини ўмарасиз, ўзлаштирасиз. Буни фарзандларингизга едиришдан виждонингиз заррача қийналмайди... Зино қилиб уни қаҳрамонлик деб хаёл қиласиз. Дўстларга қанақа қизлар билан бўлганингизни айтиб мақтанасиз... Бомдоддан ухлаб қоласиз, аммо виждон қийналмайди. Ҳеч нарса бўлмагандек яна яшашда давом этаверасиз... Кўзингизни ҳаромга эркин қўйиб юборасиз. Қийналмайсиз... Қалбни ҳалок қиладиган гуноҳ сиз ундан пушаймон қилиб йиғлайдиган гуноҳ эмас, аксинча сизни маст қиладиган, беҳуш қиладиган, гуноҳлигига сиз ўрганиб қолган гуноҳдир! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 112 29
Photo unavailableShow in Telegram
Катта ёшли инсонлари соясида ўтира олмаслигини билсада, дарахт экса ўша миллат кўтарилади! Грек мақоли https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 92 16