cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Show more
Uzbekistan7 402The language is not specifiedReligion & Spirituality9 159
Advertising posts
10 080
Subscribers
+1224 hours
+57 days
+1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЯНГИ "ДИН"! (Таҳзир) Ҳали бизга ҳижоб шарт эмас, иймон қалбда бўлади, биз Аллоҳга саҳнада рақс тушаётган раққоса яқинми ёки Сафо ва Марва орасида саъй қилаётган мастура яқинми билмаймиз, дейдиганлар чиқади. Улар ҳали ёпинчиқдаги аёлдан пляждаги яланғоч аёлнинг иймони мукаммалроқ дейишади. Мана шу уларнинг мантиқи. Мана шу уларнинг таъбири! Улар бизга инсонларнинг ичига кириб чиққанинг йўқ, зинокорнинг, ароқхўрнинг ва судхўрнинг иймонида шак қилма, дейишади. Аммо ўзлари меҳробда турган бўлсангизда сизнинг иймонингиздан гумонда бўлишади! Уларнинг бузуқ мантиғига кўра биз инсонлар ичидаги нарсаларни билмас эканмиз-да, улар бизнинг ичимиздагиларни билишар экан! Унақалар ҳадисларни ёлғонга чиқаришади. Суннат деган нарса йўқлигини айтишади. Имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофиъий ва имом Аҳмадларга бизнинг эҳтиёжимиз йўқлигини айтишади. Қуръонни тушуниш учун Баҳийронинг иймонига ўхшаш иймон кифоя дейишади. Улар сийратни тўқима дейишади, Исро ва Меърожни афсона дейишади, ойнинг иккига бўлинганини эртак дейишади.... Улар нега Ҳадича розияллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга турмушга чиқишдан аввал, олдинги эридан бўлган Ҳинд ва Ҳола исмли қизларини ҳижобга даъват қилмаган дейишади. Улар Ҳинд ва Ҳоланинг ўғил болалар бўлишганини билишмайди. Исмнинг кўриниши гоҳида жоҳилни алдайди. Гоҳида сеҳр ўз эгасига ҳам таъсир қилади... Улар судхўрликни иқтисодий зарурат дейишади. Бугунги ароқни ўтмишдаги хамрга тўғри келмайди дейишади. Бу руҳга ором берадиган ичимлик, ичинг, осмонга парвоз қилинг, дейишади... Улар бошқа диндагилар ҳам жаннатга киради дейишади. Каламушга ибодат қиладиганлар ҳам, инсоннинг жинсий аъзосига сиғинадиганлар ҳам жаннатга киради деб даъво қилишади. Улар бугунги Қуръонни илк нозил бўлган Қуръондан фарқланишини даъво қилишади. Улар намоз оддийгина ҳаракатлар эканлигини, иймон қалбда бўлишини, қалбингиз билан истаганингиздек ибодат қилишингиз мумкинлигини айтишади. Улар ҳақиқий дин "инсонийлик" эканлигини, уни қабул қилишингиз лозимлигини, сўнгра эса истаган динингизни қабул қилишингиз мумкинлигини айтишади. Агар сиз билан келиша олишмаса сизни ўлдиришни, терингизни шилишни жоиз деб билишади. Уларга қарши бўлганларга нисбатан, улар билан ҳамфикр бўлмаганларга нисбатан уларда "одамийлик", "инсонийлик" тушунчалари ҳеч қачон йўл топа олмайди... Улар бизни диндаги ғайбиётларни унутишга зимдан даъват қилишади. Набий алайҳис саломнинг пайғамбарликларидан кўра кўпроқ гўзал хулқларини, бошлиқликларини, давлат раҳбари бўлганликларини эслатишади. Тўғри , Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам давлат бошлиғи бўлганлар, хулқлари гўзал бўлган, қўмондон бўлганлар. Аммо шу билан бирна пайғамбар ҳам бўлганлар. У зотга ваҳий ҳам келиб турган. Осмон билан доим алоқада бўлганлар. Буни унутмаслигимиз керак. Ғайбиёт билан доим боғлиқ бўлишимиз лозим... Абу Бакр Жазоирий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг борлигини исбот қилиш борасида ёзган битиклари сўнггида ёзган жумласи киши баданини титратиб юборади: "Эй Роббим! Шафоатчим Сенинг ҳузурингда. Мени авф қилишинг учун мен ўзимдаги ҳаё ва хижилликни васила қиламан. Мен Сенга далил келтирдим, Сенинг борлигингни ўзимча исбот қилдим. Ҳолбуки, Сен ҳеч қачон яширин бўлмаган очиқ-равшан Зотсан. Сен бутун борлиқни мавжуд қилган Мавжудсан!". Мен ҳам эй Аллоҳнинг Расули, мусулмонларга ислом ҳақида ёзишга эҳтиёж сезганим учун, уларга сизнинг пайғамбар қилиб юборилганингиз, маъсумлигингиз, суннатингиз ва шариатингиз ҳақида ёзганим учун узр айтаман. Мени юпатадиган нарса фақатгина сизнинг: "Қўли билан қайтарсин...", деган гапингиздир. Сиз хабар берган кунлар келгани ҳақида гувоҳлик бераман... Бу кунлар учун сиз бизни тайёрлаганингизга гувоҳлик бераман... Сизнинг Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик бераман...! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 138 55
Ҳатто шулар ҳам намоз ўқийди. Сен ҳали ҳам қалбим тоза деб юрибсан-а, бенамоз! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 139 26👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ибодатлар оғир эмас, қалблар хароб бўлган! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 162 70
ФИҚҲУЛ АВЛАВИЙЁТ Бир кишига ҳаж фарз бўлди. Аммо бериши керак бўлган қарзи ҳам бор. Қарзни бериш ҳаждан устун туради. Агар ҳақдордан рухсат сўраса ва у рухсат берса ҳажга бораверса бўлади. Бир киши намоз ўқияпти. Чўкаётган кишини қутқаришига тўғри келиб қолди ёки оловда куяётганларни қутқаришига тўғри келиб қолди. Бу пайтда намоздан олдин одамларни қутқариш шарт бўлади. Имом Ғаззолийнинг даврида бир шаҳарда кишилар фақат фиқҳ илмини ўрганишга бошлари билан шўнғишди. Буни талаб қилиш фарзи кифоя эди аслида. Бошқа чегарада эса дангасаликка йўл қўйишди. Яъни, тиббиёт илмини ўрганишмади. Шаҳарда элликдан ортиқ фақиҳ бор эди, аммо бирорта ҳам мусулмон табиб йўқ эди. Фақатгина зиммийлардан бўлган биргина табиб бор эди. Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ уларга қаттиқ танбиҳ берган. Рамазон ойи келди. Ҳамма ибодатга берилади. Кечаларини бутунлай бедор ўтказади. Аммо шундай кишилар борки, улар бировнинг қўлида ишлашади. Агар кечаси бедор бўлишса кундузги ишларига халал етади. Фаол ишлай олмайди. Ишини мукаммал бажара олмайди. Бу унга юклатилган омонатга бепарволик ҳисобланади. Қолаверса оиласи ҳам қийналиб қолиши мумкин. Ҳалол пул топиш, фарзандларини таъминлаш ва ўзгаларга юк бўлмаслик буюк ибодат ҳисобланади. Баъзилар ҳатто туни билан бедор бўлиб тонгда ухлаб қолиб бомдодни қазо қилиб қўйишади... Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу кундузлари рўза тутишга, кечалари қилинадиган ибодатга берилиб хотинини унутиб қўяди. Қуда томон Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга бу иши хатолигини, ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш лозимлигини тайинлайдилар. Ироқ аҳлидан бўлган бир киши саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан эҳромли киши пашшани ўлдириб қўйса нима бўлишини сўрайди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди: "Ироқликлар мендан пашша ҳақида сўрашади. Ҳолбуки, улар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг набираларини қатл қилишган эди!". Юқоридагиларнинг бари "фиқҳул авлавийёт" ҳақидаги гаплар эди. Амалларнинг қайси бири афзал ва қилиниши лозимлигини англаш жуда муҳим. Чунки буни билмасак амалимиз дуруст бўлмайди. Айниқса бугунги кунда бу илмга эҳтиёж жуда катта. Аллоҳ тавфиқ берсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 177 47
ТАФАККУР Агар болангизга ҳалол-ҳаромни, дунё-охиратни ўргатмас экансиз, истаганингизни ўргатаверинг. Улар барибир одам бўлишмайди! Мени масжидга кириб ибодат қилаверишимни, сиёсатни тарк қилишимни исташади. Мактабда эса фарзандимга исломни ёмон кўрсатишади. Натижада фарзандим масжидни устимга ағдаради! Бу умматнинг кучи тўп, танк ёки милтиқда эмас, балки тақводор мўъмин ёшларидадир! Ҳаёт иймон ва курашдан иборатдир. Шу иккиси билан сифатланганларга ғалаба ёр бўлади! Қуръон харита, ақл ва компасдир. Иймон эса унинг йўлини ёритувчи чироқдир! Сен араб, сен турк деяверсак араб ҳам, турк ҳам қолмайди. Чаноққалъада бирлашганимиз каби бирлашсак инглиз ҳам, француз ҳам қолмайди! Менга қулоқ солинг, агар ислом фақатгина намоз, Қуръон қироати ва тасбиҳдан иборат бўлганида Абу Айюб Ансорийнинг қабри Истанбулда бўлмас эди! Сионизм бу тимсоҳ. Юқори жағи Америка, пастки жағи Европа, ақли Исроил, танаси эса ичимиздан туриб уларга ёрдамлашаётган хоинлардир! Бир ярим миллиард мусулмон саккиз миллионли яҳудийларни йўқотиш учун абобил қушларини кутаяпти. Аллоҳга қасамки, агар абобил қушлари келса бизни тошбўрон қилар эди! Қизил денгиз Фиръавннинг қабри бўлгани каби Ўрта ер денгизи ҳам Исроилнинг қабри бўлади! Америка долларини Ислом динорига алмаштириш халқаро кучлар мезонида атом бомбасини ихтиро қилишдан ҳам муҳимроқ ва таъсирчанроқдир! Зийрак мусулмон ҳодисаларга эмас, улар ортида мақсад қилинаётган фитналарга назар солади! Сиёсатга қизиқмайдиган мусулмонни исломга қизиқмайдиган сиёсатчи бошқаради! Нажмиддин Эрбакан https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 212 47
Photo unavailableShow in Telegram
Гоҳида ҳаёт йўлимиз биз тузган режалардан ўзгача бўлиши ҳам мумкин. Аммо ишонинг, Аллоҳ бизга танлагани бизнинг режамиздан анча афзал! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 141 79
Photo unavailableShow in Telegram
Дунёда Аллоҳ йўлида жон бериш каби яна бир буюк иш бор. Бу Аллоҳ йўлида яшашдир! Бугунингиз муборак бўлсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 153 72
Photo unavailableShow in Telegram
"Биз таслим бўлмаймиз. Ё ғалаба қозонамиз ёки ўламиз. Бу тугади дегани эмас. Сиз ҳали бизнинг фарзандларимиз билан, улардан кейинги авлод билан курашишингизга тўғри келади. Менинг умрим эса мени дорга осадиганнинг умридан узоқроқ бўлади!". Умар Мухтор роҳимаҳуллоҳ https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
165👍 85
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Америка университетларидаги талабаларнинг Ақсо тўфони жангидан кейинги Америка ва Европадаги жамиятни ўзгартиришга бўлган ҳаракати келажак йилларни ўзгартириш томон қилинган ҳаракатдир. Келажак авлод ўзгаради, жамият ўзгаради. Бу ислом ва мусулмонлар учун яхшигина хушхабардир. Биз ҳам ислом манфаати учун лаббай дейдиган, соғлом фитрат чақириғидан бош тортмайдиган авлодни шакллантиришимиз лозим... Эҳтимол Аллоҳ ер юзини бундан кейин Америкалик ёшлар билан фатҳ қилар....! Чунки шарқ ҳам, араблар ҳам исломдан юз ўгира бошлашди. Бизда ҳам исломдан фақат кўпиксимон мусулмонлар қолди холос.... Аллоҳ эса бугун Америкалик мана бу ёшларни ислом учун ишлатишни бошлади...! Майли, мусулмонлар тухум босиб ўтираверишсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
👍 206 42
НАСИҲАТ 1. Ўзгаларнинг сиз ҳақингиздаги фикрлари уларнинг қарашлари холос. Буни воқеликка айланишига йўл қўйманг. Кимдир сизни омадсиз деса, бунга ўзингиз қарор бермагунингизча бу фикр ҳақиқатга айлана олмайди. Қанотингизни кесишларига йўл қўйманг! 2. Мозийни ўзгартириб бўлмайди. Аммо ундан фойда олиш мумкин. Мозийда яшаш келажакни барбод қилишдир. Ундан ибрат олиш сизни кучли қилади. Шунинг учун ўтган саҳифани ёпинг, аммо дарс олишни унутманг! 3. Кишиларнинг нарсалар ҳақидаги фикрлари, бизга нарсалар ҳақиқатидан кўра кўпроқ ўша кишиларнинг аслини фош қилади. Шунинг учун кишиларни англаш учун уларга яқинлашиш шарт эмас. Озгина эътиборли бўлсангиз етади. Кишилар ҳар бир берадиган фикри билан замирларидаги ноаниқ томонларни аниқлаштириб боришади! 4. Бахт юқумлидир. Ташвиш ҳам шунақа. Негатив кишилардан йироқлашиб, позитив инсонларга яқинлашинг. Эйнштейн шундай дейди: "Позитив инсонларда ҳар муаммонинг ечими бор. Негативлар эса ҳар ечимда муаммо кўришади!". 5. Бахт имконият эмас, аслида сизнинг қарорингиздир. Моддийликни камситмоқчи эмасман. Моддий нарсалар ҳаёт ғилдирагидир. Аммо шуни унутмайлик, улар ҳаётнинг ўзи эмас, ғилдирагидир. Бизни бахтли қиладиган кўп нарсаларни сотиб олиб бўлмайди. Шунинг учун саодатимиз ҳам, ташвишларимиз ҳам ичимиздан балқиб чиқишини унутмаслигимиз керак! 6. Биз йиқилганимизда омадсиз ҳисобланмаймиз, балки тўхтаб қолганимизда муваффақиятни йўқотамиз. Шунинг учун инглизлар: "Қийналганда тўхтама, балки етиб борганда тўхта!", дейишади. Томас Эдисон лампочкани ихтиро қилишдан аввал минглаб тажрибалар ўтказган, аммо омади келмаган. Эдисонни бу нарса тўхтата олмаган. У шундай деган эди: "Уринишларим бекор кетмади. Мен энди лампочка ясаб бўлмайдиган минглаб йўлларни биламан!". 7. Ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз аввало фиклашингизни ўзгартиринг. Тўғри, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Билол розияллоҳу анҳуни озод қилди, аммо бундан олдин Билол розияллоҳу анҳу Аллоҳга иймон келтириб нафсини озод қилган ва ўз-ўзига хўжайин бўлган эди! 8. Дунё чархпалакдир. Замон эса айланиб туради. Нима қилсангиз шуни кўрасиз. Ичадиган жойингиз ширин бўлсин учун кишиларни чиройли услубда суғоринг. Қачонлардир сиз яхшилик қилсангиз Аллоҳ уни зое қилишдан покдир, одилдир. Бугун яхшилик тақдим қилсангиз бу ўзингиз учун келажакда яхшиликла узатиладиган қўлдир аслида. Аллоҳ истаса сизни ҳеч кимга муҳтож қилмайди. Сиз ўзгалардан енгиллатган дард ила Аллоҳ сизни мубтало қилмайди иншааллоҳ 9. Ташвишлар худди тебратма курсига ўхшайди. У сизни турган жойингизда қимирлатиши мумкин, аммо бир қадам ҳам олдинга силжита олмайди. Келажакнинг режасини қилинг, ўзингизни ҳозирланг, аммо унутмангки, эртангиз Аллохнинг қўлида. Сиз Аллоҳга ўз ишингизни топширганингизда У сизни дунёга топшириб қўймайди, дунё сизни ўйин қилишига йўл қўймайди! 10. Бошқалар билан масофа сақланг. Бирданига ўзингизни улар ҳаётига ташламанг. Тажрибали ҳайдовчилар йўлда масофа сақлашни тавсия қилиб буни "омонлик масофаси" деб номлашади. Бузилган машинани тузатиш мумкин. Аммо бузилган қалбни тузатадиган устани топа олмайсиз. Ўзингиздан ўзингизга жой қолдиринг! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Show all...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 140 58👎 3