en
Feedback
Kosonsoy "Hazrati Umari Odil" jome masjidi (Кӯлбоғ)

Kosonsoy "Hazrati Umari Odil" jome masjidi (Кӯлбоғ)

Open in Telegram

Наманган вилоят Косонсой тумани "Ҳазрати Умари Одил" жоме масжиди ЯХШИЛИКНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚИЛИНГ! «Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят)

Show more
494
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-530 days
Posts Archive
#Haj2026 "Президент ҳожилари" муносиб кутиб олинди ва умра амалларини чиройли адо этдилар. 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 ВОҚЕАЛАРНИ БИЗДА КУЗАТИНГ УЛАШИНГ🗣

ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ ТИРИКЛАЙИН ЁКИ СЎЙГАНДАН КЕЙИН ТАРОЗИГА ТОРТИБ НАРХИНИ КЕЛИШИШ #қурбонлик ❓1286-САВОЛ: Қурбонлик қилишга қўй ёки бошқа ҳайвон сотиб олмоқчи бўлган киши ҳайвоннинг пулини сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса бўладими? Қурбонлик учун сотиб олинадиган қўй ёки молни нархини чиқариш учун тириклигича тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон тўлиқ мулкка кирмасдан сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Чунки, неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, дейиш билан ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига тўлиқ ўтмаган бўлади. Ундан ташқари чиққан гўштининг килосига қараб пул бераман, дейиш фақат гўшт сотиб оламан, дейиш бўлади. Шунга кўра, қўй сўйилганда ҳақиқий эгасининг номидан сўйилган бўлади, сотиб олувчининг номидан эмас. Демак, аввал (пули насия бўладими, нақд бўладими фарқи йўқ) тирик ҳайвонни қийматини тайин қилиб, тўлиқ сотиб олиши керак, кейин қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қолаверса, бу шаклда сўйилаётган қўйнинг нархи номаълум бўлиб турган бўлади. Савдодаги шартлардан бири товар ва сумманинг аниқ бўлишидир. Агар уларнинг бири ноаниқ бўлса, савдо ҳақиқий ҳисобланмайди. وَجَهَالَةُ الثَّمَنِ تَمْنَعُ صِحَّةَ الْبَيْعِ “Маҳсулот нархининг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби). Тирик ҳайвонни тарозуга қўйиб, ҳар килосига маълум маблағни бериб тириклай сотиб олса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлади. Чунки ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига ўтиб сўйилмоқда. Масалан, Қурбонлик қилувчи қўй сотувчи билан, қўйни тириклигича тарозига қўямиз, чиққан килосига шунчадан бераман, деб қўйни нархини чиқаришади ва шу нархга савдо боғланади. Яъни нархни қулай белгилаш учун шундай услубдан фойдаланишади. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва килосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган: وجهالة الثمن تمنع صحة البيع فإذا علم ورضي به جاز البيع ؛ لأن المانع من الجواز هو الجهالة عند العقد وقد زالت في المجلس وله حكم حالة العقد فصار كأنه كان معلوما عند العقد “Нархнинг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади. Агар харидор савдонинг ўзида нархни билса ва шу нархга рози бўлса, савдо жоиз бўлади. Чунки савдонинг тўғри бўлишидан тўсиб турган нарса бу савдо вақтидаги нархнинг номаълумлиги эди. Савдо келишуви бўлаётган вақтда номаълумлик йўқолса, нарх худди савдо битимида маълум бўлгандек бўлиб қолади”. Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишини таъминлайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast  📱🗣MAZHAB IMOMLARI ADASHGANMI? 🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ БИР-ИККИ ОЯТИНИ ЭСДАН ЧИҚАРИБ ЎҚИМАЙ КЕТИШНИНГ ҲУКМИ #намоз ❓2102-САВОЛ: Хуфтон намозида имом ўзи сезмаган ҳолда фотиҳа сурасидан бир оятни тушириб қолдирди. Жамоатдагилар луқма ҳам беришмади. Намоз тугагандан кейин бир иккита одамлар бошқатдан ўқиш керак дейишди. Бизнинг намозимиз нима бўлган? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда фотиҳа сурасини ўқиш вожиб амал бўлгани учун уни тарк қилиш билан саждаи саҳв қилиш лозим бўлади. Аммо ушбу сурани ўқиганда баъзиси қолиб кетса, қаралади. Агар ўқилмай қолгани суранинг кўпини ташкил қилса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Бироқ суранинг ярмидан камроғи, масалан бир, икки ёки кўпи билан уч ояти ўқилмай қолиб кетса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Шунга кўра саволдаги ҳолатда жамоатдаги барчанинг намози тўғри бўлган. Қайта ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

БИР МАРТАЛИК ҚУРИЛИШ АСБОБЛАРИ КИМНИНГ ҲИСОБИДАН БЎЛАДИ? #ижара #касб #ҳунар ❓2101-САВОЛ: Бўёқчи усталар ишлатадиган бўёқ, чўтка, валик ва шунга ўхшаш бир марталик ишлатиладиган асбоб-ускуналар устанинг ҳисобидан бўладими ёки объект эгасининг ҳисобидан бўладими? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала асосан уста ва мижоз ўртасидаги келишувга боғлиқ бўлади, лекин баъзи ҳолатларда қурилиш соҳасидаги урфга ҳам қаралиши мумкин. Одатда бир марталик қурилиш асбоблари уй эгасидан, кўп марта ишлатиладиган ускуналар эса устадан бўлади. Масалан, валикнинг дастаси устадан, унинг устига кийдириладиган юмшоқ мато (шуба) уй эгасидан бўлади. Чўткалар ҳам бир марталик асбоблар сирасига киради, чунки уни тозалаб, ювиб, қайтадан ишлатиш машаққатли бўлгани боис ундан бир марта фойдаланилгач, ташлаб юборилади. Кўп жойларда қурилиш-таъмирлаш ишлари шу ҳолатда бўлади. Агар қайсидир ҳудудларда бундан бошқача ҳолат урфга кирган бўлса, ўзларининг одатларига қараб иш тутилади. Шунга қарамай урфни эътиборга олиш ҳамма учун мажбурий бўлган қатъий қоида эмас. Агар иш берувчи ва уста асбоб-ускуналар кимдан бўлишини иш бошланишдан аввал, ҳал қилиб олсалар, юқорида айтилганидек, динимизда бунга монелик йўқ. Демак, олдиндан келишилмаган бўлса ва иш тугагандан кейин мазкур харажатлар борасида низо чиқса, ўша жойдаги урфга қаралар экан. Агар ўртада келишув бўлса, унга мувофиқ иш юритилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#МАҚОЛА #ҚУРБОНЛИК #ТАҚВО ҚУРБОНЛИК — ТАҚВО ВА ИТОАТ РАМЗИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Қурбонлик — мусулмоннинг Аллоҳга бўлган м
#МАҚОЛА #ҚУРБОНЛИК #ТАҚВО ҚУРБОНЛИК — ТАҚВО ВА ИТОАТ РАМЗИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•     Қурбонлик — мусулмоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббати ва итоатининг амалий ифодасидир. Бу ибодат орқали инсон нафақат савоб олади, балки муҳтожларга қувонч улашади, жамиятда бирдамлик ва меҳрни кучайтиради. Ҳақиқий қурбонлик — қалбдаги ихлос ва тақво билан қилинган қурбонликдир. Батафсил..... Абдулвоҳид Исақов, Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #ЗУЛҲИЖЖА #ФАЗИЛАТИ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
#МАҚОЛА #ЗУЛҲИЖЖА #ФАЗИЛАТИ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•      Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари). Батафсил..... Росулхон Қориев, Поп тумани “Ғойиб ёронлар” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #СЎНГГИ #ҚЎНҒИРОҚ 25 МАЙ: СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ СЎНГГИ ҲАЁТГА АЙЛАНИБ ҚОЛМАСИН! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• «Сўнгги қўнғироқ»
#МАҚОЛА #СЎНГГИ #ҚЎНҒИРОҚ 25 МАЙ: СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ СЎНГГИ ҲАЁТГА АЙЛАНИБ ҚОЛМАСИН! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•    «Сўнгги қўнғироқ» ҳаётнинг тугаганини эмас, балки гўзал ва масъулиятли янги бир босқич бошланганини билдирувчи рамз бўлиши керак. Шошқалоқлик, манманлик ва исроф билан бу кунни мотамга айлантирмайлик. Зеро, Аллоҳ таоло бизга берган ҳаёт ва фарзанд неъмати — эртага Қиёматда ҳар бир сонияси учун жавоб бериладиган улуғ омонатдир! Батафсил..... Исломхон Ҳамидов, Наманган шахар Боқимирзо жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

АРАФА КУНИ ШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, ШУ КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ? #ҳайит ❓1289-САВОЛ: Бу йил Арафа шанба кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафа куни шанбага тўғри келса ҳам у куни рўза тутишда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Жума куни рўзасини ҳам қўшса, янада яхши. Ёлғиз шанба куни рўза тутишдан қайтарилган ҳадислар бор. Шу мазмунда келган ҳадисларни ўрганган уламоларимиз ёлғиз шанба куни рўза тутиш танзиҳий макруҳ, дейишган. Макруҳлиги шу кунни хослаб рўза тутганида бўлади. Аммо арафа куни шанба кунига тўғри келиб қолса, инсон арафа куни бўлгани учун рўза тутади. Бу ҳолатда макруҳлик йўқолади. “Эълоус сунан” китобида бундай дейилган: والمذهب عندنا صوم السبت إذا تعمده وكذا يوم الأحد إذا تعمده “Бизнинг наздимизда тутилган йўл шуки, шанба куни рўза тутишнинг макруҳлиги айнан шу кунни қасд қилса. Якшанба куни ҳам шундай”. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: إلَّا إذَا وَافَقَ يَوْمًا كَانَ يَصُومُهُ قَبْلُ؛ كَمَا لَوْ كَانَ يَصُومُ يَوْمًا وَيُفْطِرُ يَوْمًا أَوْ كَانَ يَصُومُ أَوَّلَ الشَّهْرِ مَثَلًا فَوَافَقَ يَوْمًا مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ وَأَفَادَ قَوْلُهُ وَحْدَهُ أَنَّهُ لَوْ صَامَ مَعَهُ يَوْمًا آخَرَ فَلَا كَرَاهَةَ؛ لِأَنَّ الْكَرَاهَةَ فِي تَخْصِيصِهِ بِالصَّوْمِ لِلتَّشَبُّهِ “Лекин авваллари тутаётган кунига тўғри келиб қолса, рўза тутиш макруҳ бўлмайди. Масалан, кун ора рўза тутаётган бўлса ёки ҳар ойнинг биринчи куни рўза тутиб юрган бўлса ва бу кунлардан бири шанба кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Агар бу кунларга бир кун қўшиб рўза тутса, мутлақо кароҳият бўлмайди. Чунки макруҳлик яҳудийларга ўхшаб, фақат шанба рўза учун хослашдадир”. Демак, Арафа куни шанбага тўғри келса, имкон қадар жума ва шанба кунлари тутса, жуда яхши. Имкони йўқ бўлса, фақат шанба куни тутиши жоиз бўлади. Чунки Арафа рўзасини тутаётган киши айнан шанба кунини улуғлаб эмас, балки Арафа куни шу кунга тўғри келгани учун тутади. Бу ҳолатда фақат шанба куни рўза тутишга ҳеч қандай монелик қолмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#Қурбонликка_оид_масалалар ҚОРА МОЛНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎТГАН ЙИЛЛАРИ УЧУН НИЯТ ҚИЛИШ 24-МАСАЛА: Бир киши қорамолни сотиб олиб, е
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚОРА МОЛНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎТГАН ЙИЛЛАРИ УЧУН НИЯТ ҚИЛИШ 24-МАСАЛА: Бир киши қорамолни сотиб олиб, еттидан бирини жорий йилдан ва қолган олти бўлагини олдинги қурбонлик қила олмаган йилларим учун деб ният қилса, жорий йилнинг ўзидан ўтади ва олдинги йилларидан ўтмайди (“Хизонатул-муфтий” китоби). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими? ❓2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ 23-МАСАЛА: Туя ва қорамолга еттидан ортиқ киши шерик бўлса жоиз бўлм
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ 23-МАСАЛА: Туя ва қорамолга еттидан ортиқ киши шерик бўлса жоиз бўлмайди. Бироқ еттидан кам бўлса жоиз, яъни икки, уч, тўрт, беш, олти киши шерик бўлиб қурбонлик қилса бўлади (“Хулоса”). Бир киши бир қора мол ёки туяни қурбонлик учун сотиб олса сўнг олти киши унга шерик бўлсалар жоиздир. Аммо сотиб олишдан олдин уларни шерик қилгани яхшироқдир. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

ҚУРБОНЛИКДАГИ ШЕРИКЛАРДАН БИРИНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ #қурбонлик ❓1288-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш учун етти киши шерик бўлиб, сигир сотиб олган эдик. Орамиздаги бир киши вафот этди. Шу ҳолатда қурбонликни қандай қилишимиз тўғри бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳолатда вафот этган инсоннинг меросхўрлари унинг гўштдаги ҳиссасига эга бўладилар. Агар вафот этган инсон унинг номидан сўйишни васият қилган бўлса, унинг ҳиссаси муҳтожларга садақа қилиб юборилади. Уни меросхўрлари ея олишмайди. Агар васият қилмаган бўлса, гўшти меросхўрларга тегиб, улар бошқа қурбонликлар каби ейишлари ҳам, тарқатишлари ҳам жоиз бўлади. Яна бир муҳим нарса шуки, қолган шериклар мазкур меросхўрларнинг изни билан жонлиқни сўйиши керак. Чунки улар ҳам бир ҳиссага эга бўлгани учун уларнинг ниятини билиш муҳим ҳисобланади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган: ( وَإِنْ ) ( مَاتَ أَحَدُ السَّبْعَةِ ) الْمُشْتَرِكِينَ فِي الْبَدَنَةِ ( وَقَالَ الْوَرَثَةُ اذْبَحُوا عَنْهُ وَعَنْكُمْ ) ( صَحَّ ) عَنْ الْكُلِّ اسْتِحْسَانًا لِقَصْدِ الْقُرْبَةِ مِنْ الْكُلِّ ، وَلَوْ ذَبَحُوهَا بِلَا إذْنِ الْوَرَثَةِ لَمْ يُجْزِهِمْ لِأَنَّ بَعْضَهَا لَمْ يَقَعْ قُرْبَة ... مَنْ ضَحَّى عَنْ الْمَيِّتِ يَصْنَعُ كَمَا يَصْنَعُ فِي أُضْحِيَّةِ نَفْسِهِ مِنْ التَّصَدُّقِ وَالْأَكْلِ وَالْأَجْرُ لِلْمَيِّتِ وَالْمِلْكُ لِلذَّابِحِ “Агар сигир ёки туядаги етти кишининг бири вафот этса ва меросхўрлар, у (маййит) ва ўзингизнинг номингиздан сўяверинглар, деса, барча шериклар қурбат(ибодат)ни ният қилгани учун қурбонлик дуруст бўлади. Агар шериклар меросхўрнинг изнисиз сўйсалар, қурбонликлари ўтмайди. Чунки улардан бири қурбатни ният қилмаган бўлади. Агар меросхўр маййитнинг номидан қурбонлик қилса, ўзи сўйган қурбонликдан ейиш, садақа қилиш каби ишларни қилаверади. Савоби маййитга, мулк эса, сўювчидан ўтади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ 22-МАСАЛА: Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва м
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ 22-МАСАЛА: Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва мазкур қассоб ўзининг номидан сўйса, қурбонлик қассобнинг эмас балки эгасининг номидан қилинган саналади (“Сирожийя”). Бир киши қурбонликни сўйишда қассоб билан бирга пичоқни ушлаб сўймоқчи бўлса, унга ҳам тасмия айтиш вожиб бўлади. Агар улардан бири тасмияни қасдан айтмаса, у ҳолда сўйилган жонлиқ ҳалол саналмайди (“Заҳийрийя”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм) ❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими? ❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас. 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (7-қисм) ❓Ҳаж қилиш тартиби: Ҳайитнинг 2-3 кунлари тош отиш ва видолашув тавофига оид масалалари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилишда эркак ва аёлнинг фарқи, қирон ва таматтуъ ҳақидаги масалалар 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Жиддага эҳромсиз кириш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада тавофи қудум қилиш шартми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги инсон хушбўй салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эллик марта тавоф қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Таматтуъ ҳажи учун қурбонликни ҳарамдан ташқарида сўйиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Таматтуъ ҳажида умрадан кейин ҳаж кунларигача умра қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳожининг қурбонлик қилгунча соч-тирноғини олмай туриши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага кирмаган одамнинг умрасига нуқсон етадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Биринчи умрани тугатмай туриб, кейинги умрага эҳром боғлаш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳажда ўзганинг ўрнига тош отишнинг шарти ва кайфияти 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar

Repost from 🌱Uncha-Muncha
‼️Эҳтиёжманд оилалар, бемор болалар ва масжидлар учун 690 млрд сўм йўналтирилади Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофи
‼️Эҳтиёжманд оилалар, бемор болалар ва масжидлар учун 690 млрд сўм йўналтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан: Оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказиш, 2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш харажатлари қоплаб берилади. 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилади. — 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилади. Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланади. Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.
 👉 @UnchaMuncha

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари Ҳаж сафарида бўлиб турган ўзбекистонликларнинг саломатлиги ва кайфияти, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради. 👉 @UnchaMuncha

УМРАДА САЪЙНИ ТАҲОРАТСИЗ БАЖАРСА ҚЎЙ СЎЙИШ КЕРАКМИ? #Ҳаж_умра ❓884-CАВОЛ: Онам умрага борганларида Сафо ва Марва орасидаги амални таҳоратсиз қилган экан. Тўғрироғи таяммум билан қилган экан. Шу тўғрими ёки қўй сўйишлик керакмиди? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафо ва Марва оралиғида қилинадиган амал саъй деб номланиб, умранинг вожибларидан ҳисобланади. Бу амални таҳоратсиз бажариш билан қўй сўйиш вожиб бўлмайди. Шунинг учун онангизни ибодати тўғри бўлган. ولا يجب فيه الطهارة عن الجنابة و الحيض سواء كان سعي عمرة أو حج لأنه عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام والأصل ان كل عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام في أحكام المناسك فالطهارة ليست بواجبة لها Саъйда жанобат ва ҳайздан пок бўлиш, хоҳ умранинг, хоҳ ҳажнинг саъйи бўлсин, вожиб бўлмайди. Чунки, саъй Масжидул Ҳаромда адо қилинмайди. Асл шуки, ҳаж ва умра амалларидан Масжидул Ҳаромдан ташқарида бажариладиган амалларда таҳорат вожиб эмас. ("Ғунятун носик" китоби, 134-бет). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

КЕРАГИДАН ОРТИҚЧА МИҚДОРДА ОВҚАТЛАНИШГА ДИНИМИЗДА ҚАНДАЙ ҚАРАЛАДИ? #ҳалол_ҳаром ❓2100-САВОЛ: Динимизда овқатланишни тўймасдан аввал тўхтатиш суннат, дейилган. Аммо тўйгандан кейин ҳам ейишга қандай қаралади? Чунки ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда танилиш ёки бошқа мақсадларда кўпчилик тўядиган овқатни бир кишининг якка ўзи еб қўяётганига ўхшаш ҳолатлар тарқатилмоқда. 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ватандошимиз, буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Сунани Термизий” асарларида соғлом турмуш тарзининг олтин қоидаси бўла оладиган гўзал бир ҳадиси шарифни келтирганлар: Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, (қориннинг) учдан бири таом, учдан бири ичимлик ва учдан бири нафаси учун”, дедилар”. “Фатово Оламгирия”да қуйидагилар айтилган: “Таомланиш бир неча даражаларга бўлинади: 1. Фарз овқатланиш. Ҳалок бўлишдан сақланиш учун зарур бўлган миқдорни ейиш фарз ҳисобланади. Шунинг учун киши ейиш ва ичишни тарк этиб, ҳалок бўлса, гуноҳкор бўлади. 2. Ажр бериладиган таомланиш. Бунга намозни тик туриб ўқишга ва рўза тутишга кучи етиши учун фарз миқдоридан кўпроқ ейиш киради. 3. Мубоҳ (рухсат берилган) таомланиш. Бунга тананинг қуввати янада зиёда бўлиши учун тўйгунча ейиш киради. Бунда савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Агар ҳалолдан бўлса, енгил ҳисоб-китоб қилинади. Ҳаром таомланиш. Тўйгандан кейин ҳам ортиқча ейиш мумкин эмас. Аммо бундан мақсад эртанги рўзага қувват йиғиш ёки меҳмонни хижолат қилмаслик мақсадида унга ҳамроҳлик қилиш бўлса, зарари йўқ. "Ҳавий лил-фатаво" китобида шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣