en
Feedback
Kosonsoy "Hazrati Umari Odil" jome masjidi (Кӯлбоғ)

Kosonsoy "Hazrati Umari Odil" jome masjidi (Кӯлбоғ)

Open in Telegram

Наманган вилоят Косонсой тумани "Ҳазрати Умари Одил" жоме масжиди ЯХШИЛИКНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚИЛИНГ! «Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят)

Show more
493
Subscribers
-124 hours
-27 days
-530 days
Posts Archive
#МАҚОЛА #СУВ #ҲАЁТ СУВ — ҲАЁТИМИЗНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Сув нафақат ичиш учун, балки ибодатларда ҳам
#МАҚОЛА #СУВ #ҲАЁТ СУВ — ҲАЁТИМИЗНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Сув нафақат ичиш учун, балки ибодатларда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Намоз ўқишдан аввал таҳорат қилиш, баъзи ҳолларда ғусл қилиш сув орқали амалга оширилади. Бу инсоннинг ташқи поклиги билан бирга маънавий поклигига ҳам ишорадир Батафсил..... Ғиёсиддин Тожимирзаев, Учқўрғон туман “Бузрукхўжа эшон” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

Ilm — tanlov yoʻli. Ustozlik — javobgarlik. Xaqiqat esa mehr, sabr va hamjihatlikda yuzaga chiqadi! @dinuzbbot

#муфтий_минбари 📹 Силаи раҳм барака омилидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#muftiy_minbari Саҳоба мисолида онага эҳтиром 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

МУҚТАДИЙ НАМОЗХОН ҲАЙИТ НАМОЗЛАРИДА ҚЎШИМЧА ТАКБИРЛАРНИ АЙТМАСА, НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ? #намоз ❓2167-САВОЛ: Бир дўстим ҳайит намозида қўшимча такбирларни айтмас экан. Қўлларини кўтарар экан, лекин такбир айтиш кераклигини билмагани учун айтмай ўқир экан. Унинг намозлари нима бўлган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Икки ҳайит намозида қўшимча учта такбирни айтиш намознинг вожибларидан ҳисобланади. Унутиб айтмаса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар бу иш муқтадийда содир бўлса, яъни у эсидан чиқаргани ёки билмагани учун айтмаган бўлса, бир ўзи саждаи саҳв қилмайди. Чунки у ҳар амалда имомга эргашиши вожибдир. Саждаи саҳв қиламан деса, имомига тескари иш қилган бўлиб қолади. Шу сабабли унинг намози дуруст ҳисобланади. Инсон намозларнинг ҳукмини, хусусан бир йилда икки маротаба ўқиладиган ҳайит намозларини адо этиш тартибини билиб олиши лозим бўлади, ана шунда нуқсонсиз, мукаммал тарзда адо этади. Чунки нуқсонни тўлдириш учун қайта ўқийман деса, ҳайит намозларининг қазоси бўлмагани учун ўқий олмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

МУЗОРАБА АМАЛИЁТИДА ИНВЕСТОР САРМОЯ УЧУН ПУЛ ЎРНИГА ТИЛЛА КИРИТСА БЎЛАДИМИ? #музораба ❓2166-САВОЛ: Тиллафуруш одам тиллани, масалан, 100 гр тиллани заргарга музорабага беради, заргар ундан тақинчоқ ясаб сотади. Унинг пулига яна тилла сотиб олиб, шундай иш юритади. Ишни тугатиб, фойдани тақсимлашда тиллафуруш берган тилласини ва тегишли фойдани олади. Шундай қилиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Музорабанинг тўғри амалга ошиши учун бир қанча шартлар талаб этилади. Шулардан бири унга киритилаётган сармоя/инвестиция пул шаклида бўлишидир. Музорабада тиллани сармоя қилиш учун уни одамлар орасида оммавий равишда пул бирлиги сифатида ишлатиш урф-одатга айланган бўлиши шарт. Маълум доирада одатга айланганининг аҳамияти йўқ. Бугунги кунимизда эса кундалик олди-бердида тиллани пул сифатида ишлатиш оммавий урф бўлмаган. Савдо-сотиқларда ҳеч ким тилла билан нарх белгиламайди, тиллада савдо ҳам қилмайди. Шу сабабли тиллада сармоя киритиш жоиз эмас. Лекин агар сармоядор иш юритувчига: "Шу тиллани сотинг ва пулини сармоя сифатида ишлатинг. Иш тугагач, сармояни ва фойдани шу суммада оламан", деса, бу ҳолатда тилла вакиллик йўли билан нақдлаштирилган ва сармоя нақд пул кўринишида бўлгани туфайли, бу амалиёт жоиз ҳисобланади. Агар кимдир саволдаги каби ножоиз шаклда келишув тузиб иш юритаётган бўлса, тўхтатиб, қайтадан тўғрилаши керак. Унгача кўрилган фойда ва зарар сармоядорнинг ўзига бўлиб, меҳнат қилувчи томонга ажри мисл, яъни бажарган ишига яраша бозор нархидаги ҳақ берилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Жаннат эшигидан кириб олинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

СУННАТ НАМОЗЛАРНИ ҚАЕРДА ЎҚИШ АФЗАЛ? #намоз ❓2165-САВОЛ: Биз томонларда бомдод намозининг суннатини уйда ўқиб, фарзини масжидга бориб ўқиш одати бор. Бир танишим уйда ўқимасдан, масжидга бориб ўқиш керак деди. Шунга иккиланиб қолдим. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Масжидга хос ва жамоат билан ўқиладиган нафл намозлардан бошқа суннат ва нафл намозларни уйда ўқиш афзал ҳисобланади. Айрим уламолар буни суннат дейишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Айрим намозларингизни уйларингизда ўқинглар, уни қабристонга айлантириб қўйманглар” деб марҳамат қилганлар. Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларга таяниб, нафл намозларни уйда ўқиш афзал эканини айтганлар. Шу сабабли кўп жойларда намозхонлар бомдод намозининг суннатини уйда ўқиб чиқишга одатланганлар. Аммо бошқа намозларнинг суннатини, хусусан фарздан кейин ўқиладиган суннат намозларни масжидда ўқиш керак, кейинги давр олимлари шу иш афзал эканига фатво берганлар. Чунки одамлар ялқовлашиб, суннат амалларга бепарво бўлиб қолган. Шу сабабли суннатларни масжидда ўқимаса, уйга қайтганда ҳам, масжиддан чиқиб борадиган манзилида ҳам ўқимайди. Қолаверса, суннат намозларни тарк этиш Рофизийларнинг одати ҳисобланади, уларга ўхшаб қолмаслик учун суннат намозларни масжидда ўқиш афзал бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

​​НАМОЗДА САЛОМ БЕРИШ ЭСДАН ЧИҚСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ? #намоз ❓1767-САВОЛ: Баъзи ҳолларда намоздан кейин салом бериш эсдан чиқиб қолади, сўнг ёдга тушади. Мана шундай пайтда нима қилинади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда саломни унутиб, бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) ўтириб қолса-ю, кейин ёдига тушиб қолса, агар намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, унда саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Яъни, тезда саждаи саҳв қилиб, сўнг аттаҳиёт, салавот ва дуоларни ўқиб салом бериб тугатади. Агар намозни бузадиган иш қилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

​​ТУТ ВА ЁНҒОҚ ДАРАХТЛАРИ ТАГИДА ШОМДАН КЕЙИН ЎТИРИШ ВА УХЛАШ #турли_масалалар ❓1766-САВОЛ: Шомдан кейин тут ва ёнғоқ дарахтларини тагида ўтириш ва ётиш мумкин эмас, жинлар тегади дейишади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси ва изни билан бўлади, деб эътиқод қилиши шарт. Жинларнинг борлиги Қуръон ва ҳадисларда зикр қилинган. Улар турли овлоқ жойлар, ташландиқ уйлар ва бошқа жойларни маскан тутиб яшашади. Лекин улар инсонларга ҳар доим ҳам зарар етказа олмайдилар. Ёнғоқ дарахти остида кўп ўтириш ва ухлашга келсак, у тиббий жиҳатдан зарарли бўлгани учун тавсия қилинмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, ёнғоқ дарахтидан кўп миқдорда эфир ажралиб чиқади. Бу эса, инсон нафас олганида унинг марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Шунга кўра, ёнғоқ ва шу каби дарахтлар остида узоқ муддат бўлишдан қайтариш шаръий эмас, балки тиббий сабабларга кўра айтилган бўлиб, бу ишларни жинларга боғлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

​​ЛАЗЕР ЙЎЛИ БИЛАН ХАТНА ҚИЛИШ #турли_масалалар ❓1765-САВОЛ: Ўғлимизни хатна қилдирмоқчи эдик, лазер йўли билан хатна қилиш усулида оғриғи кам ва қон чиқмасдан қилинар экан, шу усулни қўлласак суннатга мувофиқ келадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, лазер усули билан хатна қилиш ҳам жоиз. Динимизда ўғил болаларни хатна қилиш суннат амал ҳисобланади. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган ортиқча юмшоқ тери кесилади. Уни қайси шаклда кесилса ҳам суннат адо бўлаверади. Ҳанафий мазҳаби бўйича, хатна боланинг ҳолига қараб, балоғат ёшига етгунича саломатлиги кўтарадиган бўлганда қилинади. Бола учун қайси усул фойдали ва енгилроқ бўлса, соҳа мутахассиси тавсияси билан хатнани амалга ошириш жоиздир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

МЎМИЁ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ #ҳалол_ҳаром ❓1764-САВОЛ: Мўмиё ҳалолми? Уни истеъмол қилса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мўмиё ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз. Мўмиё тоғ жинсидан сизиб чиқадиган қуюқ модда бўлиб, табобатда қадимдан ишлатиб келинган. Шаръий жиҳатдан эса, у тоғ жинсидан сизиб чиқадиган табиий модда ва зарарсиз эканлиги эътиборидан истеъмоли ҳалол ҳисобланади. Зеро, динимизда: “Нарсалар аслида мубоҳ (ҳалол)дир”, деган қоида бор. Бундан маълум бўладики, барча нарсалар инсон учун яратилган бўлиб, улардан фойдаланиш ҳалол. Қатъий далил собит бўлмагунича ҳеч бир нарса ҳаром бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ китобида ҳалол қилган нарса ҳалол, ҳаром қилган нарса ҳаром, сукут қилган нарса афв (этилган) дир. Аллоҳдан офиятни сўранглар, чунки Аллоҳ эсдан чиқаргувчи эмас”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Яъни Аллоҳ таоло баъзи нарсалар борасида ҳалол ёки ҳаром, деган ҳукмни баён қилмаган. Шунинг учун ҳам улар мубоҳлик ҳукмида қолаверади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 ФИРИБГАРГА ИШОНМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#muftiy_minbari Силаи раҳм барака омилидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Нима эксангиз шуни ўрасиз! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА КЎЗЛАРНИНГ ҲОЛАТИ #намоз ❓2164-САВОЛ: Баъзи одамлар: “Намозни бошлашдан аввал, ният қилаётганда кўзлар тўғрига қаратилиши ва рўпарамда Қибла турибди, деб тасаввур қилиниши керак”, дейишади. Бошқалар эса: “Кўзлар сажда қилинадиган жойга қаратилиши керак”, дейишади. Илтимос, шу борада тўғри йўл кўрсатсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намозда кўзларни маълум жойларга қаратиш намознинг одобларидан ҳисобланади. Яъни бажарса, яхши ва савоб, қилмаса, гуноҳ ёки хато бўлмайдиган амал. Бундан асосий мақсад намозхон нигоҳини ҳар томонга қаратиб намоздан чалғимасдан, хушусини сақлаб, хаёлини жамлашдан иборатдир. Намозда тўрт ҳолат бор: тик туриш, яъни қиём, руку, сажда ва қаъда. Намозхон қиёмда сажда қилинадиган жойга, рукуда оёқлар устига, саждада бурун учига, қаъдада бағрига қарайди. Бошқа бир ривоятда эса тўртала ҳолатда ҳам фақат сажда қилинадиган жойга қараши айтилган. Бу ҳукм ҳар қандай ҳолатда амал қилади. Ҳатто бир киши Каъбанинг рўпарасида намоз ўқиётган бўлса ҳам, юқорида зикр этилган одобларга риоя қилиши керак, яъни намоз давомида нигоҳини Каъбага қаратмайди. Ният қилинаётган пайт қиёмга тўғри келгани учун кўзларни пастга қаратади. Каъбани тасаввур қилиб, нигоҳни тўғрига қаратиб туриш ҳақидаги гапнинг асоси йўқ. Ҳатто, фақиҳлар очиқ-ойдин баён қилганларки, агар киши Каъбанинг рўпарасида намоз ўқиётган бўлса ҳам, қиём ҳолатида сажда жойига қарайди. Каъба рўпарада бўлмаган ҳолатда эса бунга амал қилиш янада авлороқдир. Лекин агар саждагоҳга қараганда хаёли чалғийдиган бўлса, масалан, гиламда турли нақшлар бўлиб, хаёлини чалғитадиган бўлса, у жойга қарамаслиги мумкин бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

ФАРЗ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ОЛГАН ОДАМ ШУ НАМОЗ УЧУН ИМОМЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? #намоз ❓2163-САВОЛ: Бир киши хуфтон намозини ёлғиз ўқиб қўйган экан. Адашиб шу намозни жамоатга имом бўлиб ўқиб берибди. Кейин аввал ўзи ўқигани эсига тушиб қолибди. Энди жамоатнинг намози нима бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур ҳолатда имомнинг намози дуруст бўлган. Чунки унинг кейинги намози нафл бўлиб қолаверади. Аммо жамоатнинг намози ҳисобга ўтмайди, чунки улар фарз ниятида бўлиб, нафл ўқувчига иқтидо қилишган. Фиқҳий қоидаларга кўра фарз намозини ўқувчи шахс нафл ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом унга иқтидо қилиниши учунгина имом қилинган, шундай экан, унга хилоф қилмангиз”, деганлар. Яъни намознинг ўзи ҳам, ундаги амаллар ҳам бир хил бўлиши, бир-биридан фарқ қилмаслиги лозим. Саволда айтилган ҳолатда ана шу жамоатда намоз ўқиганлар хуфтонни қайта ўқиб оладилар. Агар вақт чиқиб кетган бўлса, қазосини ўқиб қўядилар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#МАҚОЛА #СУВ #НЕЪМАТ СУВ - АЛЛОҲНИНГ БИЗГА БЕРГАН НЕЪМАТИ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратг
#МАҚОЛА #СУВ #НЕЪМАТ СУВ - АЛЛОҲНИНГ БИЗГА БЕРГАН НЕЪМАТИ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратгани баробарида унда сувларни оқизиб турли ўт-ўлан, дов – дарахтларни ўстириб ҳам қўйди Батафсил..... Анвархон Садриддинов Наманган шахар “Ҳазрати Лангар” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #СУВ #БЕБАҲО СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Сувни муҳофаза қилиш – табиатни муҳофаза қилиш демакдир. Та
#МАҚОЛА #СУВ #БЕБАҲО СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Сувни муҳофаза қилиш – табиатни муҳофаза қилиш демакдир. Табиатга эҳтиром билан муносабатда бўлган инсон келажак авлод учун ҳам муносиб ҳаёт шароитини яратади Батафсил..... Фазлиддин Камолов, Учқўрғон туман “Абдулҳамид хожи Абдуррахмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #ОДАМЛАР #АЙТМАНГ ОДАМЛАРГА АЙТМАНГ… •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ҳукамолар айтадилар: “Ким ғам-ташвишини одамлардан яшир
#МАҚОЛА #ОДАМЛАР #АЙТМАНГ ОДАМЛАРГА АЙТМАНГ… •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ҳукамолар айтадилар: “Ким ғам-ташвишини одамлардан яшириб, Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унинг ташвишларига Ўзи кифоя қилади ва қалбини розилик билан тўлдиради”. Батафсил..... Паттаев Мақсуджон Тўрақўрғон туман “Исвахон” жоме масжид имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!