Олимлар минбари
Open in Telegram
Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborishbot
Show more1 308
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
1 308
#топилма
Қанқа ёдгорлигидан V-VII асрларга тегишли деворий расмлар топилди
Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Қанқа ёдгорлигидаги қазишмалар давомида ўрта аср қурилишлари остида ибодатхонага тегишли бўлган улкан иншоот қолдиқлари очилди. Иншоот деворлари ёнидан V-VII асрларга тегишли деворий расмлар бўлаклари топилди. Девор расмларида қизил ва қора ранглар ишлатилган.
Тошкентдан 70 км жануби-ғарбда, қадимги Қанқа шаҳри ёдгорликлари эрамиздан олдинги IV – III асрларга оид бўлиб, XII асргача Тошкент воҳаси ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли Қанқа шаҳри Чочнинг энг қадимги пойтахти деб қаралади.
Миллий археология маркази катта илмий ходимлари Суръат Кубаев, Геннадий Богомолов ҳамда марказ таянч докторанти Достон Бадриддиновлар ушбу ёдгорликда ўрганиш олиб боришди.
Улкан иншоотнинг катта ўлчамлари илк ўрта асрларга тегишли ибодатхонанинг шарқий олд қисмида улкан зал бўлганини кўрсатмоқда.
@olimlar_minbari
1 308
Норвегия Шпитсберген оролида “охирзамон омбори”ни сақлайди
Ер қаърига 150 метр чуқурликда қурилган омборда махсус ҳароратда озиқ-овқат экинлари уруғларининг жуда катта турлари сақланадиган энг катта омбор жойлашган.
Музликлар остидаги бу жойга “охирзамон омбори” дея ном берилиши бежиз эмас. Агар урушлар ва табиий офатлар экинларни йўқ қилса, ушбу омборда сақланадиган уруғлардан уларни яна кўпайтириш мумкин бўлади.
@olimlar_minbari
1 308
#янги_нашр
📘 Фетирбурғ сафари
Муаллиф Амир Абдуаҳадхон қаламига мансуб мазкур тарихий асар Абдусаттор Жуманазар томонидан таржима қилинган.
Ушбу асар Бухоро амирлиги ҳукмдорларидан Амир Абдуаҳадхоннинг 1906 йил ноябри – 1907 йил бошларидаги Русия салтанати пойтахти Санкт-Петербургга саёҳати кундалигидир.
Муаллиф унда узоқ йўлда кечган ва сафарининг ҳар кунги воқеаларини қайд этган. Кундаликда кўплаб шаҳарлар, машҳур тарихий шахслар, рус салтанати императори ва хонадони, сарой аҳли, давлат бошқарувидаги мансаблар, унвонлар, орден ва медаллар, ҳарбий соҳанинг таниқли вакиллари тўғрисида қимматли маълумотлар берилган.
@olimlar_minbari
1 308
#маданий_мерос
Ўзбекистонда 5 та археология ёдгорлиги музейлаштирилади — Маданий мерос агентлиги
➡️“Чилонзор оқтепаси” (Тошкент)
➡️“Далварзинтепа” (Сурхондарё)
➡️“Мингтепа” (Андижон)
➡️“Шерозқалъа” (Самарқанд)
➡️“Қўйқирилган қалъа” (Қорақалпоғистон)
@olimlar_minbari
1 308
#Туғилган_кун
Тўхтамурод Жўраев, физика-математика фанлари доктори, профессор
Т. Жўраев 1934 йил 25 октябрда Янгийўл туманидаги Шўрлисой қишлоғида туғилган.
Ўрта Осиё давлат университетини тамомлагач, ФА Математика институтида, ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлиги институти, В.И.Романовский номидаги Математика институтида директор, Тошкент давлат университети ректори, ундан сўнг Фанлар Академияси президенти лавозимларида фаолият юритди.
У 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ва ҳаммуаллифи, шу жумладан “Аралаш ва аралаш композицияли типдаги тенгламалар учун чегаравий масалалар” , “Аралаш параболик гиперболик типдаги тенгламалар учун чегаравий масалалар” , “ Тўртинчи тартибли қисман дифференциал тенгламалар назарияси" монографияларини ёзган.
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Олий Мажлис депутати бўлган.
Соҳада амалга оширган ишлари учун бир қатор давлат мукофотлари билан тақдирланган. Хусусан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, "Дўстлик", “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.
У 2009 йил 14 сентябрда вафот этган.
@olimlar_minbari
1 308
#янги_нашр
Сафар қиссалари
Яқинда "Академнашр" нашриёти томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмита раиси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Аброр Пир Муҳаммаднинг 5 та китобга жамланган сафар қиссалари чоп этилди.
Ёзувчи узоқ йиллик фаолияти давомида миллий терма жамоа шифокори мақомида кўплаб юртларда бўлган ҳамда сафар таассуротларини китоб шаклида жамлаган.
Эътиборга молик манзиллар-у табаррук қадамжоларга қилинган зиёратларни тасвирлаш баробарида мазкур туркум сафар қиссаларида ўлка ва эллар тарихи, бугуни, шунингдек, турли ҳаётий воқеалар қизиқарли услубда қаламга олинган.
@olimlar_minbari
1 308
Иқлим инқирози: Кока-коланинг CО2 эмиссиясидан шиша қопқоқларини ишлаб чиқариш бўйича тадқиқоти
Кока-Кола атмосферадан олинган карбонат ангидриддан шиша қопқоқларни ишлаб чиқариш режаларини эълон қилди. Фирма - дунёдаги энг йирик пластмасса чиқарувчиларидан бири бўлиб, компаниянинг 2040 йилгача нол эмиссияга эришиш мақсадида Суонси университети (Swansea University)да уч йиллик синов ўтказишни молиялаштирмоқда.
Ҳозирги пластик қадоқларнинг аксарияти қазиб олинадиган ёқилғидан арзон нархларда ишлаб чиқарилади. Аммо унинг мақсади пластмасса ишлаб чиқариш учун асосий таркибий қисмни ишлаб чиқариш учун ҳаводан ёки саноат чиқиндиларидан CО2 ни “олиш” ҳисобланмоқда.
“Бизнинг дастлабки материалимиз карбонат ангидриддир,” – дейди Профессор Энрико Андреоли, “шунинг учун биз жараённи бутунлай дефоссилизация қиламиз ва пластмассани қазилма ёқилғи ва қазилма углероддан тозалаймиз.” Шундай қилиб, завод ва корхоналарда кўп чиқарадиган карбон диоксидни ҳаводан “олиб” ундан қопқоқларни ишлаб чиқиш мумкин.
2020 йилда мазкур жараён 260 миллион тоннадан ортиқ CО2 чиқиндиларини ёки дунёдаги умумий CО2 чиқиндиларининг деярли 1 %ини ишлаб чиқарган. Кока-Кола компаниясининг Европа ва Тинч Океанидаги венчур капитали бўлими директори Крейг Твайфорд қайта ишланган пластиклар ҳисобига компания карбонат чиқиндиларни 2030-йилгача 30 %га туширишни ваъда бермоқда.
@olimlar_minbari
1 308
Ўзбекистон кардиологларининг илмий-амалий анжумани бошланди. Тадбирда 1000 нафарга яқин соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
Улар орасида АҚШ, Германия, Швейцария, Дания, Бельгия, Польша, Миср, Россия, Беларусь, Украина, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларининг 80 га яқин етук кардиолог олимлари ҳам бор.
Икки кунга мўлжалланган тадбир кун тартибидан юрак-қон томир касалликларининг бирламчи профилактикаси, замонавий диагностика ва даволаш усуллари, юқори технологик амалиётлар ҳамда тиббий реабилитация масалаларига бағишланган 216 та илмий маъруза жой олган.
@olimlar_minbari
1 308
#таҳлил
ЎЗ ЮРТИДА ЎЗ ОНА ТИЛИНИ УНУТГАНЛАР СИЗНИ ЭШИТСИН ➖ ЎЗБЕК ТИЛИГА МЕҲР ҚЎЙГАН ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ
‼️ Баъзи бир олифталар (ҳатто айрим зиёлилар ва машҳурлар ҳам) ўзбек тилига паст назар билан қараётган, давлат тили қоидаларини қўпол равишда бузиб турган бир пайтда дунё бу тилни ютоқиб ўрганмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий ишлар, бадиий таржималар амалга ошириляпти. Жаҳон ёшларининг талаб ва таклифларига биноан нуфузли университетларда ўзбек тилидан дарслар ўтилмоқда. Бугун миллати бошқа бўлса ҳам қалбан ўзбек бўлган хорижликлар ҳақида ёзмоқчимиз.
АҚШ МАРКАЗИДАГИ “ТОШКЕНТ”
Ильза Сиртаутас – Вашингтон университетининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи, профессор.
Ильза хоним ҳали Шўролар давридаёқ АҚШда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қиларди. Истиқлол йилларида Вашингтон университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги илк ўқув алмашинувларини йўлга қўйиш ташаббускори бўлди. Қўшма лойиҳа асосчиси ва раҳбари сифатида Сиэтл шаҳрида "Тошкент боғи"ни ташкил қилди. Қаҳрамон шоиримиз Эркин Воҳидов Ильза хонимга бағишлаб ёзган шеърида шундай деган:
Эй сиз, доно устоз олимам —
Олис юртда мунис йўлдошим,
Сизга эгай подшоларнинг ҳам
Ҳузурида эгмаган бошим.
КИРОЙИ ТАРЖИМОН ШУНДАЙ БЎЛСА
Марк Риз – америкалик тадқиқотчи.
Марк Риз Ўзбекистонга биринчи марта 1994 йилда келган. 2 йил Қўқон мактабларида инглиз тилидан дарс берди ва ўзи ўзбек тилини ўрганди. Сўнг Вашингтон университетида Туркий тиллар ва адабиёт ихтисослиги бўйича таҳсил олди. Ўзбек ва уйғур тилларини чуқур ўрганди. Унинг энг катта хизмати Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига муваффақиятли таржима қилганидир. Таржима асносида Ўрхун-Энасой ёзувини ва чиғатой тилини ўрганишга тўғри келган. 15 йиллик меҳнат натижасида 2020 йил асар таржимаси инглиз тилида чоп этилди. Бунда унга устози Ильза хоним ёрдам берди.
ТИЛ ЎРГАНИШНИНГ КЕЧИ БЎЛМАЙДИ
О Ин Кёнг – кореялик туркшунос олим.
Туркий халқлар, хусусан, ўзбекларнинг тили, маданияти ва адабиётини корейс халқига етказувчи фидокор филолог 43 ёшида ўзбек тилини ўрганишга киришди. 2014 йилда эса “Алпомиш” достонига бағишланган диссертациясини ўзбек тилида ёқлади ва фан доктори илмий даражасига эга бўлди. Филология бўйича Ўзбекистонда фан доктори мақомини олган биринчи чет эллик тадқиқотчи ҳам О Ин Кёнг хонимдир.
ХИТОЙДА ЎЗБЕК ТИЛИДАН ДАРС ЎТАДИ
Да Чжэньсин – тадқиқотчи, таржимон.
Да Чженьхинда ўзбек тилига бўлган қизиқишни ўзбекистонлик талабалари уйғотди. 2015 йилда халқимиз тили ва маданияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келди. 43 ёшида эса Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек мақоллари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Қисқа муддатда уч миллион сўз ва иборадан иборат ўзбекча-хитойча луғат ҳам тузди. Бугунги кунда Хитойнинг учта университетида ўзбек тилидан дарс бермоқда. Келгусида бадиий таржима билан шуғулланмоқчи.
ЎЗБЕК ҚИССАЛАРИ АНТОЛОГИЯСИНИ ТУЗГАН
Нинел Владимирова – адабиётшунос олим ва таржимон.
Нинел хоним 1941 йилда оиласи билан Украинадан Тошкент вилоятига эвакуация қилинган. Шу ерда Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган. Владимирова “Ўзбек совет адабиётида қисса жанрининг ривожланиши” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев, Олим Отахонов асарларини рус тилига таржима қилади. “Гранат” номли ўзбек қиссалари антологиясини тузади. Русийзабон китобхонларга Мирзакалон Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча", Мирмуҳсиннинг “Меъмор”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Қўзғoлон ва ғалаён” романларини тақдим этган.
@olimlar_minbari
1 308
21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
✅ 1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон учун мустақиллик сари қўйилган дастлабки қадам бўлганди. Айнан шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлган эди.
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
@olimlar_minbari
1 308
#факт
Тоғ музликлари мониторинги
Швейцариялик олима Мартина Барандум "Марказий Осиёдаги криосфера (тоғ музлиги) динамикаси: унда сувнинг мавжудлиги ҳамда иқлимга чидамлилиги" мавзусидаги илмий маърузасида:
➖Ўзбекистонда 2004-2013 йилгача сув истеъмоли улушининг 86%и қишлоқ хўжалиги сектори, 8 % энергетика, 4 % ичимлик суви, 1 % дан балиқчилик ва саноат секторларида фойдаланиши;
➖ Марказий Осиёда ёғингарчилик ўзгаришини ғарбий циклоник циркуляция шаклларининг кенглик бўйича силжиши ҳамда Сибир антициклонлари ҳолати асосий назоратга олувчи жараён эканлиги;
➖Помир ва Тянь-шань тоғ музликларида тўғридан-тўғри ўлчов кузатувларининг мавжуд эмаслиги моделларга асосланган алтернативаларга мурожаат қилиш мониторинги минтақада тоғ музларининг эриши турли кўрсаткичларда рўй бераётганини таъкидлаб ўтди.
Халқаро илмий-амалий конференциядан.
@olimlar_minbari
1 308
#Хорижда_нима_гап
Хитойда дунёда илк бор учувчисиз учар таксига сертификат берилди
Ҳаво таксиси концепцияси 2016 йилда кўргазмада намойиш этилганди. Етти йил давомида компания муҳандислари прототипни йўловчиларни ташишга тўлиқ тайёр бўлган таксига айлантиришди.
"Ўзиучар такси" икки йўловчи билан 130 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин ва 30 километрга яқин масофани босиб ўта олади.
@olimlar_minbari
1 308
Хорижда, давлат кўмаги билан ўқиш истагида бўлган ёшлар диққатига!
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови учун аризалар қабули давом этмоқда.
Айни дамда хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун тизимдан 476 нафар номзод рўйхатдан ўтган.
Таълим дастурлари кесимида:
◽️Докторантура – 77 нафар
◽️Магистратура - 204 нафар
◽️Бакалавриат – 195 нафар
Танлов йўналишлари кесимида:
◽️ Давлат ва жамият бошқаруви - 256 нафар
◽️ Қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ соҳаси - 16 нафар
◽️ Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 151 нафар
◽️ Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 53 нафар
Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 ноябрига қадар давом этади.
Қўшимча саволларга жавобларни 71 203 14 41, 71 203 00 47, 71 203 00 48, 71 203 00 53 рақамларидан олишингиз мумкин.
@olimlar_minbari
1 308
🫘 Ерёнғоқнинг янги “Лидер” навини яратилди
🌱 Тошкент давлат аграр университети Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факултети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфурат Аманова 17 йил давомида ерёнғоқнинг янги турини яратиш устида бир қатор илмий изланишлар олиб борди.
📑 Изланишлар самараси ўлароқ, олима ерёнғоқнинг дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган “Лидер” навини яратиб, Давлат реестрига киритилишига муваффақ бўлди.
📊 Мазкур ерёнғоқ Америка, Ҳиндистон ва Хитой навлари билан тўлиқ рақобатлаша олади. Қолаверса, унинг ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этади.
@olimlar_minbari
1 308
#диққат
⭕️ Докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул муддати узайтирилди
📍 2024 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддатлари жорий йил 10 ноябргача, кириш имтиҳонларини ташкил этиш 30 ноябргача бўлади.
✅Илмий тадқиқот билан шуғулланувчилар тил сертификатларни олиши учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан қўшимча тарзда 21-22 октябрь кунлари имтиҳон ўтказилади.
❗️Эслатма: Қабул ҳужжатлари олий таълим муассасаси ва илмий ташкилотлари масъуллари томонидан қабул қилинади ёки рад этилади. Ҳужжатлар белгиланган қабул муддатига қадар ташкилотлар томонидан қабул қилинган бўлиши лозим. Қабул муддати якунланганидан сўнг ҳужжатларни таҳрирлаш имкони мавжуд эмас.
@olimlar_minbari
1 308
#туғилган_кун
Обид Акрамхўжаев фан арбоби,академик
У 1920 йил 12 октябрда Тошкент шаҳрида деҳқон оиласида дунёга келган.
1947-1951 йилларда “Жануби-Шарқий Фарғона юқори бўр ётқизиқларининг петрографик-минералогик хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.
1959 йили “Фарғона депрессиясининг нефт ва газли бўр конларининг литологияси” монографияси нашр этилади. Шу йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
О. Акрамхўжаев нефт ва геологлари жамоаси таркибида “Ғарбий Ўзбекистоннинг (Қорақалпоғистон Автоном Совет Социалистик Республикаси) янги газ-нефтли районини саноатни ривожлантириш истиқболлари” асари учун И.М.Губкин мукофоти лауреати бўлган.
Унга газ конденсати ва газ олтингугуртнинг йирик заҳираларини кашф этгани ва ўргангани учун давлат мукофоти топширилган.
@olimlar_minbari
1 308
#Тадқиқот
Глобал исиш зарари кўлами кенгаймоқда
Веллингтон университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида шу нарса аниқландики, дунёдаги глобал исиш натижасида соатига 16 миллион доллар зарар етказилмоқда.
2000 йилдан 2019 йилгача дунёнинг барча мамлакатлари иқлим ўзгариши сабабли ўртача 140 миллиард доллар йўқотган.
Бундан ташқари, камбағал мамлакатлар тўғрисида етарли маълумотлар йўқлиги сабабли мазкур миқдор янада ошиши мумкин.
@olimlar_minbari
1 308
#Халқароҳаёт
СТОКГОЛЬМГА БЕНЗИНДА ЮРАДИГАН МАШИНАЛАР КИРИТИЛМАЙДИ
The Guardian нашри хабар беришича, 2025 йилдан Швеция пойтахти Стокгольм марказига бензин ва дизель ёнилғисида юрадиган автомобилларнинг кириши тақиқланиши мумкин. Расмийларнинг маълум қилишича, мазкур қарорнинг мақсади ҳаво сифатини яхшилаш ва транспорт шовқинини камайтириш ҳисобланади.
2025 йилдан бошлаб пойтахтнинг асосий молия ва савдо марказлари жойлашган 20 блокли ҳудудида фақат электр транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади.
Статистик маълумотларга кўра, Стокгольмда ёшлар орасида ўпка касалликлари кўпайган.
@olimlar_minbari
1 308
#факт
Парламентлараро иттифоқ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб депутатларнинг 27%дан камроғини аёллар ташкил этади ва атиги 2,8% 30 ёш ва ундан кичикроқдир.
Ёш депутатлар форуми президенти Ден
Карденнинг таъкидлашича, ёш депутатлар бутун дунё бўйлаб тўсиқларни енгиб ўтиш ва одамларни боғлаш қобилиятини намоён этган рақамлаштириш ва технология қудратидан самарали фойдаланишлари керак.
@olimlar_minbari
1 308
#янгилик
Келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилади.
Ҳозирнинг ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари.
@olimlar_minbari
