cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin

Show more
Advertising posts
26 485
Subscribers
+924 hours
-1667 days
-58630 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Дунёни қутқармоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Дунёни гўзал қилмоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Жаннатга кирмоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
2 19393Loading...
02
Аллоҳ 3 нарсани 3 нарса ичига яшириб қўйди. 1. У ўз ғазабини гуноҳ ичига яшириб қўйди ва қайси гуноҳлигини айтмади, биз кичкина санаган гуноҳ ичида эҳтимол Аллоҳнинг ғазаби бор, эҳтиёт бўлайлик; 2. У ўз раҳматини савоб ичига яшириб қўйди ва қайси савобдалигини айтмади, кичкинами каттами савоб ишларни қилайлик, Аллоҳнинг раҳматини топамиз, Иншаоллоҳ; 3. У ўз дўстларини бандалари ичига яшириб қўйди ва кимлар ичидалигини айтмади. Биз ҳақир санаган, ижирғанган одам Аллоҳнинг дўстидур, эҳтиёт бўлайлик. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
6 706148Loading...
03
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
10 931607Loading...
04
ҲАЗРАТИ ИСО БИР АХМОҚДАН ҚОЧДИ Ҳазрати Исо тоғ томонга шошилганча кетарди. Бир киши бу ҳолни кўриб: — Нима бўлди ё Исо! Ортингдан сени ким қувлаяти? Кимдан қочяпсан? — деди. Ҳазрати Исо у одамга жавоб бермади. У одам: — Ё Руҳуллоҳ! Аллоҳ ҳақи, бир оз тур! Бунча шошилишнинг ҳикмати нима? — дейиши билан Исо алайҳиссалом: — Бир ахмоқдан қочяпман. Ўзимни у билан суҳбатлашишдан қутқаряпман. Кет, мени тўхтатма! — деди. У одам: — Ё Набиуллоҳ! Сен ўша масиҳ эмасмисанки, сенинг дуоинг билан қанча кўрларнинг кўзи очилди. Қанча майитлар тирилди. Хасталар шифо топди, — деди. Исо алайҳиссалом: — Ха, мен ўша Масиҳман, — деди. У одам: — Мадомики ҳар бир истагингни Аллоҳ таоло қабул этган экан, унда нега қочяпсан? — дейиши билан Исо алайҳиссалом: — Ҳақ таолонинг зоти покига қасам этаманки, мен бир мармартошга дуо ўқидим, тош ёрилди. Дуомни бир майитга ўқидим, тирилди. Мен ахмоқнинг қалбига мингларча ўқисам ҳам унга асло таъсир қилмади. Яна ўз ҳолича — ахмоқлигича қолди ва ахмоқ қоратош каби қора феълидан асло воз кечмади, - деди. У одам: — Ё Руҳуллоҳ! Дуоинг ҳар жойда таъсир қилсаю, унга келганда таъсир қилмаса? Бунинг ҳикмати нимада? — деди. Исо алайҳиссалом: — Эй инсон! Билки, ахмоқлик иллати қаҳри худодир. Фақат кўрлик карлик иллатигина қаҳри Худо эмасдир. Аллоҳ ахмоқларнинг қалбларини муҳрлагандир. Уларнинг қулоқлари ва кўзларида пардалар бордир. Худонинг бу муҳрини бузмоққа ҳеч ким қодир эмас. Бунинг чораси йўқдир. Бунинг бир чораси ундан қочмоқдир, — деди. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8 73795Loading...
05
Болам, намозинг ўқи Исломда бор беш устун, Ибодат қил тун ва кун. Иймонинг бўлсин бутун. Болам, намозинг ўқи. Сўзим малол олмагин, Сўнг ғафлатда қолмагин. Билим олгин, толмагин, Ўғлим, намозинг ўқи. Дини исломда фарз бу, Мусулмон учун қарз бу. Ота-онангга арз бу, Қизим, намозинг ўқи Бир кунда бир соатни, Сарфла, қил тоатни. Худо берсин тоқатни. Набирам, намоз ўқи. Исломда бўлмас риё, Беш кунлик-ку бу дунё. Намозхонда бор зиё. Келиним, намоз ўқи. Гар ўқисанг, қандай соз, Жаннат калити-намоз. Бўлмагинда бенамоз. Укажон, намоз ўқи. Кейин ўқий, демагин, Бетаҳорат юрмагин. Нопок жойга бормагин. Болам, намозинг ўқи. Бекор юрмагин бир он, Бизни кутар имтиҳон. Йўлинг кўрсатар Қуръон, Қизим, намозинг ўқи, Ўғлим, намозинг ўқи. © Хадича Ғафуржон ҳожи қизи Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11 240413Loading...
06
 Энг доно одам ҳамма нарсадан кўра кўпроқ вақтни йўқотишдан асабийлашадиган одамдир. © Данте Алигьери https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8 26952Loading...
07
Шайтонни Аллоҳ таоло жаннатдан қувғин ҳолда туширганида. У Аллоҳга нидо қилди: --- "Сен хузурингдан тош бўрон қилдинг. Менга ердан УЙ бер... Шунда Аллоҳ: --- "Сенинг уйинг Хаммомдир !" --- Менга бир масжид қилиб бер... --- Бозорлар сенинг Масжидингдир ! --- Менга бир ТАОМ бер... --- Аллоҳни исми АЙТИЛМАЙ ейилган таомлар СЕНИНГ ТАОМИНГдир ! --- Менга бир ичкилик бер. --- Ҳар бир инсонни маст қилувчи ичимлик СЕНИКИдир ! --- Менга бир МУАЗЗИН қилиб бер. ---Барча чолғу асбоблар сенинг МУАЗЗИМИНГдир! ---Менга китоб бер... ---Бандаларим танасига, баданига чизган сурат ва нақшлари сенинг КИТОБИНГдир ! ---Менга ҲАДИС бер... --- Ёлғон сўзлар сенинг ХАДИСИНГдир ! ---Менга элчи бер. --- КОФИРЛАР, БАХШИЛАР сенинг ҳамдошларингдир ! Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18 487541Loading...
08
🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲 ✨ Яхши амал жаннатга йўлак, ✨ Савобларнинг совғаси бўлак. ✨ Чин юракдан билдирай тилак, ✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! ЖУМА МУБОРАК! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
22 0531 254Loading...
09
БИР СИҚИМ ТУЗ Устоз ҳамиша ҳаётдан нолиб юрадиган, ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган шогирдига пиёлада сув узатди-да, унга бир сиқим туз аралаштириб татиб кўришни буюрди. -Хўш, таъми қандайэкан? – сўради кейин. -Шўрлигидан тилни ўяман дейди, - деди юзи буришиб кетган шогирд. Шунда устози уни дарё бўйига бошлаб борди: -Энди бир сиқим тузни дарёга ташла ва сувидан ичиб кўр. Шогирд бу сафар сувни мириқиб ичди. -Бунинг мазаси қандай экан, шўр эмасми? – яна сўради устоз. -Ажойиб таъм! Туз солингани умуман сезилмади. Бир сиқим тузга бир пиёла сув қайда-ю, бутун бошли дарё қайда? -Ҳаёт қийинчликлари бир сиқим туздай гап, - деди устоз кулим сираб. – Қалбингни кенг қилсанг, билинмай кетади. Ҳаётда бир пиёла сув эмас, дарё мисоли яшашни ўрган. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12 136198Loading...
10
ОНА МЕХРИ БОШҚАЧА Кўзлари қувнаб кетар, Она кўрган онида, То умри тугагунча. Асраб турар жонида. Ишонганиг сийласа, Миннат қилар забони. Ҳатто пулга сотади, Табиатда ҳавони. Умр бир зум ўтади, Қорнинг очса ошгача. Дунёда бир туйғу бор, Она меҳри бошқача. Кўзинг ўяр хатто дўст, Ғийбат қилар қоқилсанг. Лек она бор оламда, Тиргак бўлар йиқилсанг. Шуниг учун қилинган Она пойини жаннат. Оналар бор дунёда, Мехри эрур беминнат. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11 563171Loading...
11
"Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа, У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа" https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8 68767Loading...
12
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди: ✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади. ✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда. ✅ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ. «У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. ✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.  ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин. ✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин. ✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ. Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади. ✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади. ✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13 266600Loading...
13
Aссалому алайкум. Ҳафтанинг Пайшанба куни муборак бўлсин😊 Хайрли тонг! 🌸 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🌺 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Бошланган янги кун барчага омадли келсин! 🤲👇 https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16 161668Loading...
14
Бир аёл ҳикоя қилади: Биласизми, аёллар учун энг муҳим харид , бу болтадир. Кийим, туфли ёки сумкача эмас. Аниқ айтяпман, болта! Бир куни мен акция бўйича супермаркетдан болта сотиб олдим. Яхшигина, олов рангли ва узун ручкаси билан. Менга уни сотувчи қиз таклиф қилди. “Яхши болта! Сотиб олинг, керак бўлади” – деди сотувчи. Мен уни сотиб олдим ва афсусланмадим. Мен болтани дўкон аравачасининг устига қўйдимда, машинам тарафга қараб йўл олдим. Қарасам, машиналар турадиган жойда бир эркак ўз машинасини менинг машинам ёнига жуда яқин қўйган экан. Бу эса, менга эшик очишга қийинчилик туғдиради ва машинанинг бошқа тарафида тўсиқ бор эди, бу тарафлама эшик очиш умуман ноқулай. Ўша эркак ўз сумкаларини машинага жойлаштираётган эди ва мен унинг ёнига бордим. Аравачада болта ётибди. Мен машинам ёнига бориб, машинамга ва унга қарадим. Эркак киши менга ва аравачадаги болтага қаради ва юзида табассум билан гап бошлади: “Келинг сизга сумкаларни жойлашга ёрдам бераман, чунки машинамни ноқулай қўйдим..”. Мен эса рахмат айтиб, яхши инсонлар борлигидан ҳурсанд бўлдим. Шундай сўнг, мен болтани машинанинг олд ўриндиғига қўйдим ва уйга қараб йўл олдим. Жума куни эди, йўлда машиналар жуда кўп, ҳамма шошиляпти. Бирданига биттаси олдимдан ўтиб, қаттиқ тормоз бериб тўхтади. Мен ҳам қаттиқ тормозни босдим, сал қолди уриб юборишимга, сантиметр қолган эди. У киши машинадан чиқа солиб, бақира кетди: “Сен қандай ҳайдаяпсан? Қаердан ҳайдовчилик гувохномасини сотиб олгансан?” Мен эса чиқиб у билан гаплашмоқчи бўлдим. Тез тўхтаганимдан болтам машинанинг полига тушиб кетди ва менга ҳалақит қилди. Мен уни олиб машинадан чиқдим.” Чиқдим ва қўлимда болта. Ўша киши қўлимдаги болтани кўриб, дарров мулойим бўлди. Кайфияти кўтарилди ва табассум билан гапира бошлади: “Узр, бу менинг айбим. Шошилган эдим. Жума куни. Чарчоқ билиняпти. Кечирасиз!” Тезгина машинасига ўтирдида, кейин кетди. Мен машинага ўтириб, йўлимда давом этдим. Уйга келганимда, мен машина қўядиган жойим банд экан. “Бу кимдир келгандур-да, чунки қўшниларим бу жой менга тегишли эканлигини билишади” – деб ҳаёл қилдим. Машинани четроқга қўйиб, сумкаларни уйга олиб кирдим. Лекин, болтани машинадан олишни унутган эканман ва болтани олишга уйдан яна чиқдим. Болтани машинадан олдим, кейин қарасам, жойимни эгаллаган машина эгаси кўчага чиқиб қолди. Мени ва қўлимдаги болтани кўриб, дарров гапира бошлади: Узр, менимча, жойингизни эгаллаб олдим, мен ҳозир кетяпман, машинангизги жойига қўйсангиз бўлади. Кунингиз яхши ўтсин” – деб жўнаб кетди. Шундай қилиб, болтани олиб уйга кириб кетдим. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
9 73350Loading...
15
Дуойинг ҳар доим эшитилади, фақат эҳтиёжинг қадар берилади. Қолгани эса у дунёга қолади. © Абдулқодир Жийлоний https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11 452116Loading...
16
ХОҲЛАГАНИНГНИ ҚИЛ... Хоҳлаганингни қил, лекин билиб қўй: нима қилган бўлсанг, бир кун келиб, ўзингга қайтади. Зулм қилсанг, бир кун келиб сенга ҳам зулм қилинади. Озор берсанг, бир кун келиб сенга ҳам озор берилади. Ҳаққинг бўлмаган нарсани олсанг, бир кун келиб сенинг ҳаққинг тортиб олинади. Эртага сенга нисбатан нима иш қилинишини хоҳласанг, ҳозироқ шуни қил. Билиб қўй, жазо гуноҳнинг ўз жинсидан бўлади (қайси гуноҳни қилган бўлсанг, ўзингга ҳам худди шу гуноҳ қайтади). Қилмишингга яраша жазо оласан! Манба: "Ҳикматлар" китоби. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14 903193Loading...
17
Ассалому алайкум, Хайрли тонг! Яна бир тонгга етказган, яна бир кунни берган Яратган эгамга чексиз хамду санолар бўлсин! Хонадонингиздан файз-барака, тўкин - сочинлик аримасин! Кунингиз файзли ва барокотли ўтсин! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18 897812Loading...
18
Ибратли хикоя Бекатда автобус келишини анча кутиб қолганим сабаб, узоқдан кўринган автобусга кўзим тушиши биланоқ йўқолган нарсасини топиб олган боладай ич-ичимдан қувониб кетдим. Автобус бекатга етиб келди. Одамлар билан лиқ тўла бўлишига қарамай автобуснинг биринчи эшигига ўзимни урдим. Ахир мен ҳам етиб олишим керакда… Жойлашиб олганимдан ҳурсанд бўлиб атрофга кўз югуртирдим. Ҳамма ўқишга, ишга шошмоқда, кимдир соатига тез-тез қарамоқда. Ногоҳан биринчи ўриндиқда ўтирган қиз менга тикилиб турганини пайқаб қолдим. Қиз менга таниш кишисини кўргандек тикилиб турарди. Мен ҳам ўйлаб кетдим, бу қизни қаердадир кўрганманми? Ёки … Турли ҳаёллар исканжасида эканман, автобус бекатда тўхтади. Автобус тирбанд бўлганлиги сабаб одамларни ўтказиб юбориш учун тушиб туришимга тўғри келди. Ўриндиқда ўтирган қиз ҳам тушиб кела бошлади. Ҳали ҳам мендан кўзини узмасликка ҳаракат қиларкан, орқасидан бир аёл ҳам тушиб келиб қизни қўлидан секин етаклади. Автобусга қайта чиқиб ўйга чўмдим. Аллоҳ берган икки кўзни қадри-қиммати қанчалик бебаҳо. Бу қиз дунёни қандай тасаввур қилар экан? Ўз чиройини ойнага қараб кўра олмаса… Биз бу неъматларни қадрлай оламизми?.. Ривоятга кўра Аллоҳ таоло қиёмат кунида узоқ умр берган бир бандасини чақирган экан. У банда Аллоҳ таолога уч юз йил ибодат қилган экан. Аллоҳ таоло бандага: “менинг раҳматим билан жаннатга кир”,-деганда, банда: “мен сенга уч юз йил ибодат қилдим, сенинг раҳматинг билан жаннатга кираманми?”-дер экан. Кейин Аллоҳ таоло бандани адли билан сўроқ қиларкан. Тарозини бир палласига унинг кўзини, бир палласига солиҳ амалларини қўйишликни буюраркан. Шундай қилиб қилган солиҳ амаллари Аллоҳ таоло берган кўзнинг шукронасига ҳам етмай кетар экан. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг неъматлари бисёр. Биз бу неъматлар ичида бўлганимиз боис буларни фаҳмлай олмаймиз. Биродарим!... Кўзларингни юмиб бир кун юриб кўргинчи!? © MУСЛИMAAT Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12 10466Loading...
19
ҚАЧОН МАСЖИД БОРАСИЗ? Эй олтмишга етганлар, Умри елдек ўтганлар, Худодан бахт кутганлар, Қачон масжид борасиз? Югурасиз тўй деса, Ноғора-ю куй деса, Ширвоз кабоб, қўй деса, Қачон масжид борасиз? Ҳаром-ҳариш ютасиз, Нафсни хурсанд этасиз, Тағин жаннат кутасиз, Қачон масжид борасиз? Ҳой мўйсафид, майпараст, Aёлпараст, кайфпараст, Дўзахни ўйланг бир пас, Қачон масжид борасиз? …Олтмиш, етмиш ёшингиз, Сажда кўрмас бошингиз, Шайтондир йўлдошингиз, Қачон масжид борасиз? Оғизда ғийбат-иллат, Иғво-ю миш-миш, туҳмат, Сиздан ким олгай ибрат, Қачон масжид борасиз? Масжид — Худонинг уйи, Намоз — нажотнинг суйи, Жуъма — мусулмон тўйи, Қачон масжид борасиз? Оғир сўнгги пушаймон, Кўзингни оч, эй инсон, Савобга чорлар Усмон, Қачон масжид борасиз? ©️ Бобоқул Усмон Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
17 371194Loading...
20
Агар сен ризқинг манзилини билмасанг, Хотиржам бўлки, ризқинг сенинг манзилингни яхши билади. https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
10 710110Loading...
21
Муҳаббатнинг ўнта даражаси бордир Биринчиси: Алоқа - у қалбни маҳбубга боғлайди. Иккинчиси: Ирода - у қалбнинг маҳбубга мойил бўлиши ва уни талаб қилишидир. Учинчиси: Қўйилиш - у қалбнинг маҳбубга қўйилиши ва соҳиби уни эплай олмай қолишидир. Бу худди сув қияликдан қуйилишига ўхшайди. Тўртинчиси: Ғаром - қалбдан ажралмай, маҳкам ўрнашган муҳаббат. Бешинчиси: Мавадда - у муҳаббатнинг софи, холиси ва мағизидир. Олтинчиси: Шағаф - у муҳаббатнинг қалб ғилофига етиб боришидир. Еттинчиси: Ишқ - у ҳаддан ошган муҳаббат бўлиб, эгасига ундан зарар етишидан чўчилади. Лекин бу билан Аллоҳ таоло васф қилинмайди. Шунингдек, банданинг Аллоҳга ва унинг Расулига бўлган муҳаббати ҳам ишқ билан васф қилинмайди. Чунки ишқ шаҳват аралашган муҳаббатдир. Саккизинчи: Таяннум - бу ибодат маъносида. Тўққизинчиси: Ибодат. Ўнинчиси: Халиллик - бу муҳаббат қилувчининг руҳи ва қалбининг орасига кириб жойлашган муҳаббатдир. Аллоҳ таоло ушбу муҳаббат турларидан тўрттаси билан васф қилинади. Қуръон ва Суннатда У Зотга нисбатан «ирода», «вудд», «муҳаббат» ва «халиллик» лафзлари ишлатилган. «Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
9 26243Loading...
22
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18 860661Loading...
23
Доимгидай кундалик юмушларим билан манзилим томон кетаётсам, йўлнинг четида ёши каттароқ бир онахоннинг қўл кўтариб такси тўхтатмоқчи бўлиб турганларига кўзим тушди. «Олиб кетай, савоб бўлади» деганча, яқинларига бориб тўхтадим: — Ассалому алайкум, ҳа онажон, қаерга кетяпсиз? — машинамнинг ойнасини тушириб сўрайман. — Ваалайкум ассалом болам, массивга ташлаб қўясизми? — дея, мен томонга ҳиёл эгилганча манзилни айтдилар. — Ўтиринг онам, ташлаб қўяман, — аслида йўлим умуман бошқа тамонда бўлсада, у кишига йўқ дея олмадим. Бир томондан вақтим ҳам бемалол. — Раҳмат болам, умрингиз узоқ бўлсин, — дея машинамнинг олд ўриндиғига секингина жойлашиб ўтириб олдилар. — Йўл бўлсин онахон, у томонларда нима ишингиз бор! — Набираларимни кўргани кетяпман, улар ўша ерда туришади, қизимникида. — Ҳа унда яхши. Жуда хазилкаш, қувноқ аёл эканлар, йўл-йўлакай мириқиб сухбатлашиб кетдик. Манзилга яқин қолганда, бирдан қулоғимга қўл телефонининг жиринглаган товуши эшитилди. Ҳайрон бўлиб у ёқ бу ёққа юзланаман, телефонимдаги чақирув мусиқаси ундай эмас эдида. — Ажабланманг ўғлим, бу менинг телефоним, ҳозир, — дедиларда, қўлларидаги елим ҳалтани излаб қолдилар. Улар телефонларини топиб олгунларича, “Нахотки ёши катта онахонлар ҳам қўл телефон тутса, қандай ишлатишни билармикинлар ишқилиб” дея ҳаёл қилишга ҳам улгурдим. Бежиримгина қўл телефонини сумкадан олдиларда, кўзлари ўтмай, яқинлаштириб экранга диққат билан бир муддат тикилиб турдилар. Барибир ўқий олмадилар чоғи: — Ўғлим сиз ўқиб бермайсизми, чолимдан смс келибди шекилли… Ҳоҳолаб кулиб юбордим: — Ҳали отамда ҳам телефон борми, смс ёзганлариничи, қани берингчи, балки севгиномадир? — ҳайратланганча смсни ўқишга ошиқаман. Очиб қарасам, аллақандай реклама тўғрисида компаниянинг ўзидан келган ҳабар экан. — Ие онаҳон отамиздан келмабди, компаниядан келибди, — дедим. — Афсус…чолимдан эмасмикан, икки йилдан бери шу аҳвол, сизга ўқитганим учун айбга буюрманг, телефонимга келган ҳар бир смсни, чолимдан бўлишига умид қиламан-да… -дейдилар ғамгин тортиб. — Бу ёғи қизиқ бўлдию, ҳали шу ёшда сизни ташлаб кетганмилар? — Ҳа, ташлаб кетганлар. — Эҳ аттанг, хойнаҳой ёшгина жувонга ошиқ бўлиб қолгандирларда. — Шундай бўлгани яхшиди-я, ҳар тугул кўриб турардим. — Унда нима бўлмаса – дея сўрадим қизиқишимни яшира олмай. Кўзларидан чиққан икки томчи ёшни румолнинг учи билан артиб жавоб бердилар: — Бу оламда ёлғиз ўзимни ташлаб, эрта кетиб қолдилар-да тушмагур… Юрагим ачишиб кетди… Ўттиз қирқ йил бир ёстиққа бош қўйиб, ҳаётнинг аччиқ чучукларини биргалашиб енгиб келган инсонлардан бири, жуфтини ёлғиз ташлаб бу дунёни тарк этса, иккинчи ярмига ҳар бир кун ва кези келганда ҳар бир соат жуда оғир кечса керак. Яхши ҳамки улар учун набиралар яратилган, улар билан ҳеч бўлмаганда бир муддат овуниб турадилар-да. Онаҳон манзилга келиб машнамдан тушар эканлар, узоқ дуо қилдилар. Дуонинг орасида «Аёлингиз билан қўша қаринглар, болам» деганларида менинг ҳам кўзларим ёшланиб кетганлиги пайқадим… Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14 34764Loading...
24
​​​​Нолима кўп эй банда, Шукр қилгин борига. Кўз тўймайди, осилма, Ношукрлик дорига. Аллоҳ дегин ҳар замон, Ҳалол бўлсин топганинг.  Қора бўлсин, пок бўлсин, Тандирингда ёпганинг. Виждон нархи бебахо, Сотма уни нархлатиб. Кофир бўлма дилинга, Шайтонни шўх сайлатиб. Аллоҳдан сўнг онам де, Қор ёғмасин бошига. Билсанг дунё арзимас, Онанг тўккан ёшига. Отанг билан бўл иноқ, Қалбига ранж етмасин.  Тўймай фарзанд меҳрига, Кўнгли ранжиб кетмасин. Ёрнинг тўкма ёшини, Хиёнат бахт заволи. Токи қийнаб кўймасин, Виждон берган саволи.  Ўғил ўстир, қиз ўстир, Ўқит, ўргат, бўл ҳалол. Қилсин элнинг хизматин, Қаддинг бўлмас шунда дол. Бу шоирдан бир ўтинч, Келинг инсон бўлайлик. Ҳалол яшаб ҳаётдан, Бахт топиб сўнг ўлайлик. Нолима кўп эй банда, Шукр қилгин борига. Кўз тўймайди, осилма, Ношукрлик дорига. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13 945204Loading...
25
​​​​Ҳеч нарсага кафолат йўқ... Севганингиз бир кун — бегонага айланиши мумкин. Дўстингиз — душманга айланиши мумкин. Душманингиз — дўстга айланиши мумкин. Ёмон кўрган кишингиз — яхши кўрганингизга айланиши мумкин. Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин. Мақтаган — ёмонлаши мумкин. Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин.... Фақат ота-онангизни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди.... Ҳар қандай ҳолатда ҳам улар барибир сизни чин юракларидан яхши кўришади. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13 592369Loading...
26
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ Шуни билингки, бу дунё уч кундир: ⚜ Биринчи кун: у кеча ўтган кунингдир, у учун тавба қил, аламларни эса унут. ⚜ Иккинчи кун: у бугунги кунинг, сен шу кунингда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшагин. ⚜ Учинчи кун: у эртанги кунинг, у хақда сен билмайсан хали. Демак, сен - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўрагин! ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ! Ушбу кун барчангизга эзгулик тароватини бахшида этиб, тинчилик-хотиржамлик ва офиятда ўтсин..! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
22 883796Loading...
27
ХОЗИРГИ ХОЛAТ Ҳотини бозорда бе-ибо сўзлар, Сингилиси Дубайда жазманин кўзлар. Келини шим кийган қалбингиз музлар, Қизғониш нелигин билмас беюзлар. Қиёматга бе-ор қалби маюслар, Aҳли аёлни сотган даюслар. Намоз ўқимайди хатто мамоси, Массивда қўшмачи котта ҳоласи. Ярим ялонғочдир кичик боласи, Фақат дунёга ҳос дарду ноласи. Паст қийматли бозор қалби маюслар, Ўзин жаханнамга отган даюслар. Ҳотини ямон юрса парвоси йўқдур, Луғатида фахшу зиноси йўқдур. Иффат деб аталмуш зиёси йўқдур, Aҳли мўминлардек ҳаёси йўқдур. Сарғайган бир мозор қалби маюслар, Дўзох шарпасини татган даюслар. Номи эр аталган билан эр эмас, Хақиқий эркаклар аний эр демас. Aмрликка қатнар қизи басма-бас, Унга чойҳонаю доллар бўлса бас. Кўз ёши шашқатор қалби маюслар, Ғафлат комида донг қотган даюслар. Яна чойҳонада гапни дўндирар, Эмуш ҳотинчаси йўқни йўндирар. Хатто налогчини гапга кўндирар, Гарх деса эрини қўлига қўндирар. Aсли йўқ зохири бор қалби маюслар, Эрликдан сўз қотган даюслар. Қизи тўйда рақсга тушса буралиб, Хатто кампирлар ҳам кетар уялиб. У эса қистирар пулни суйкалиб, Нигоҳлар ҳайвоний қарашлар жолиб, Aҳлига тикилса бегона кўзлар, Бошқа ҳонимга гап отган даюслар. Келини эгилиб ҳовлин супурар, У эса сўрида носин тупурар. Мол дунё, ую жой деса гупурар, Ибодат маҳали уйқин эп кўрар. Ҳижобдан қилар ор қалби маюслар, Ғафлат дунёсига ботган даюслар. Иймонсиз ишларни ёзибди фалак. аёллар кўчада сочи жамбарак. Пул топиш дардида жонлари халак. Эркакмисан ўзи ёки хезалак, Aсли у бекадур сизчи райислар, Хотинин пулин еб ётган даюслар. Хали қиёмат бор келади елиб. Бағрингиз ўйибон қалбингиз тилиб. Жаннат дарвозасин олдида келиб. Асл номингизни оласиз билиб, Йиғлайсиз зор зор қалби маюслар, Жаннатлик ўрнини сотган даюслар. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11 956110Loading...
28
Доимо умид билан яшанг. Хаётингизда содир бўладиган ҳар бир яшни яхшиликка йўйинг, маҳзун бўлманг. Зеро қаҳратон қишдан кейин гўзал бахор келади. https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11 231170Loading...
29
Саккиз хил аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди: 1. Эрига хиёнат қиладиган аёл; 2. Икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл; 3. Эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл; 4. Эркак кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл; 5. Ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл; 6. Эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл; 7. Ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл; 8. Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёл. ❗️Аллоҳим, бундай аёллардан Ўзинг сақла ва солиҳа жуфтларни насиб қилгин! Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14 098223Loading...
30
​​✨🌺Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Янги кун, янги имкониятлар муборак!!! Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин! 🌹​Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил! Бизни Ўзингга энг яқинлардан; Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!. Аҳволимизни ўнгла! Ризоингни қалбларимизга жойла! 🌼Авф ва жаннатингдан маҳрум этма! 🌸Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил! Муҳаббатингни нафсимизга жойла! 🕊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амин https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18 769605Loading...
31
​​Ҳижобга кирган аёл ҳикояси Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди: - Опа, мусулмонмисиз? Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим: -Алҳамдулилло, мусулмонман. -Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми? Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб: -Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди. -Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди. -Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди. Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12 934166Loading...
32
ОНАМГА.. Сиз менинг бойлигим, давлатим онам, Сиз менинг кўркимсиз, савлатим онам. Сизга кўп умрлар берсин Аллоҳим, Отамдан ёдгорим, жаннатим онам! Бизларга ҳам ота, она бўлдингиз, Йиғлаганда йиғлаб, кулсак кулдингиз. Омадимиз келса, бахтга тўлдингиз, Отамдан ёдгорим, жаннатим онам! Бахтимга бор бўлинг, ғаниматимсиз, Аллоҳ инъом этган, омонатимсиз. Меҳрибон онам-а, беминнатимсиз, Отамдан ёдгорим, жаннатим онам! Ҳажга олиб бормоқ, энг буюк тилак, Шу мақсад, орзу деб урмоқда юрак. Сизни рози қилсам, бошқа не керак? Отамдан ёдгорим, жаннатим онам! Давлатим, савлатим ҳимматим онам: Отамдан ёдгорим, жаннатим онам! ©️ Шерзод Комил Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15 805295Loading...
33
Аллохдан қўрқинг, дейишилик нақадар яхши! Шундай гапни айтмасанглар сизларда яхшилик йўк. Шундай гапни кабул килмасак бизларда яхшилик йўк. © Умар ибн Хаттоб розиаллоху анху https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11 56372Loading...
34
Ибратли дунё бу 1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин. 2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил. 3. Ташвиш ва мусибат чоғида сабр ва намоз билан Аллоҳга сиғин. 4. Ажал ва ризқ хавотирига тушма. (Чунки, жонинг ҳам, ризқинг ҳам Роббингга омонат) 5. Бировга қилган яхшилигингни ва бировдан кўрган ёмонлигингни эслама. 6. Роббингни ва охиратни ҳеч қачон унутма!.. Али розийаллоҳу анҳу Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15 561252Loading...
35
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
20 707734Loading...
36
​​​​ Ҳаётингизни буткул ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас..! Воқеа соҳибаси сўзлайди: Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан «хол аҳвол» сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим. Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет "ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ", "ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ" деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим. Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам хайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкун аслида. Мен бу гапларимни дугонамга ва умр йўлдошига ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан? Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан дуо қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим. У менга деди: Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 1000, 5000, 10 000 сўм солиш эди. Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар жумъа намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди: Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек, " Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз. (Бақараҳ 245). Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
20 564416Loading...
37
ЭРКАККА АЙЛАНИБ ҚОЛДИМИ АЁЛ... ЗАМОНАВИЙЛИКДА ЁЗИЛГАН ШЕЬРИМ. КАМЧИЛИКЛАРИ БЎЛСА УЗР СЎРАЙМАН... Ёзмасам бўлмас, деб, қалам ушладим, Тинчимни бермади, яна шу хаёл. Аянчли холига лабим тишладим, Эркакка айланиб қолдими Аёл?! Бошга рўмол танғиб, газини босди, Оқ футболка кийган, туфлиги ёзги, Дамазу, Нексияда қилади "такси"... Эркакка айланиб қолдиму Аёл?! Чўп урар артистлар ноғорасида, Сураткаш сайлгоҳ фаворасида, Бодринг сотар - бозор тоғорасида, Эркакка айланиб қолдими Аёл?! Мол бозорга бордим, далол қўл сиқди, Ака, нон деб, киссам ичра пул тиқди, Димоғимга ҳушбўй атир гуп урди... Эркакка айланиб қолдими Аёл?! Қўлида кетмон бор, кутар даласи, Белида ортқалаб олган боласи, Унитилган мунгли, хазин, алласи... Эркакка айланиб қолдими Аёл?! Хўп ажойиб "разбор" бўлдим гувоҳи, Оғзида ўйнарди шоди ва боди, Аёл овози бу - кўнгилниг доғи... Эркакка айланиб қолдими Аёл?! Этагин шимариб, лой ғишт ташлайди, Уй солар болам, деб, тўйлар бошлайди, Миялари ачиб, бошин қашлайди... Эркакка айланиб қолдими Аёл?! Кўзингизни бир дам очинг эркаклар, Етар, бас, ғафлатдан кечинг эркаклар, Уйғониб меҳрингиз сочинг эркаклар, Эркакка айланиб қолдими Аёл?! Чиллашир билаклар кучларга тўлсин, Юртда Алпомишлар, шерлар туғилсин, Аёллик бурчида уйда ўтирсин... Эркакка айланиб қолмасин Аёл. Аёл нафис гулдир новдаси тикон, Ғализлашса банди - бу олам вайрон, Шоир, Муроджонлар қилмасдан армон, Эркакка айланиб қолмасин Аёл. © Муроджон Жўраев (Дийдор Мурод) Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
19 478185Loading...
38
Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир. © Шамс Тебризий https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
13 010221Loading...
39
Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан: 1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини; 2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини; 3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини. Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди. Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан: 1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ. 2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди. 3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман. Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
31 149569Loading...
40
🌸🌺🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!🌹🌺🌸 💐🤲🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍀🌸🍃 🌙Қутлуғ «ЖУМА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин! Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, ЖУМА муборак...! 🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ! Амийн! 🤲 https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
30 8871 117Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Дунёни қутқармоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Дунёни гўзал қилмоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Жаннатга кирмоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
👍 35
Аллоҳ 3 нарсани 3 нарса ичига яшириб қўйди. 1. У ўз ғазабини гуноҳ ичига яшириб қўйди ва қайси гуноҳлигини айтмади, биз кичкина санаган гуноҳ ичида эҳтимол Аллоҳнинг ғазаби бор, эҳтиёт бўлайлик; 2. У ўз раҳматини савоб ичига яшириб қўйди ва қайси савобдалигини айтмади, кичкинами каттами савоб ишларни қилайлик, Аллоҳнинг раҳматини топамиз, Иншаоллоҳ; 3. У ўз дўстларини бандалари ичига яшириб қўйди ва кимлар ичидалигини айтмади. Биз ҳақир санаган, ижирғанган одам Аллоҳнинг дўстидур, эҳтиёт бўлайлик. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin

👍 57🔥 6
00:02
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
👍 33 2
ҲАЗРАТИ ИСО БИР АХМОҚДАН ҚОЧДИ Ҳазрати Исо тоғ томонга шошилганча кетарди. Бир киши бу ҳолни кўриб: — Нима бўлди ё Исо! Ортингдан сени ким қувлаяти? Кимдан қочяпсан? — деди. Ҳазрати Исо у одамга жавоб бермади. У одам: — Ё Руҳуллоҳ! Аллоҳ ҳақи, бир оз тур! Бунча шошилишнинг ҳикмати нима? — дейиши билан Исо алайҳиссалом: — Бир ахмоқдан қочяпман. Ўзимни у билан суҳбатлашишдан қутқаряпман. Кет, мени тўхтатма! — деди. У одам: — Ё Набиуллоҳ! Сен ўша масиҳ эмасмисанки, сенинг дуоинг билан қанча кўрларнинг кўзи очилди. Қанча майитлар тирилди. Хасталар шифо топди, — деди. Исо алайҳиссалом: — Ха, мен ўша Масиҳман, — деди. У одам: — Мадомики ҳар бир истагингни Аллоҳ таоло қабул этган экан, унда нега қочяпсан? — дейиши билан Исо алайҳиссалом: — Ҳақ таолонинг зоти покига қасам этаманки, мен бир мармартошга дуо ўқидим, тош ёрилди. Дуомни бир майитга ўқидим, тирилди. Мен ахмоқнинг қалбига мингларча ўқисам ҳам унга асло таъсир қилмади. Яна ўз ҳолича — ахмоқлигича қолди ва ахмоқ қоратош каби қора феълидан асло воз кечмади, - деди. У одам: — Ё Руҳуллоҳ! Дуоинг ҳар жойда таъсир қилсаю, унга келганда таъсир қилмаса? Бунинг ҳикмати нимада? — деди. Исо алайҳиссалом: — Эй инсон! Билки, ахмоқлик иллати қаҳри худодир. Фақат кўрлик карлик иллатигина қаҳри Худо эмасдир. Аллоҳ ахмоқларнинг қалбларини муҳрлагандир. Уларнинг қулоқлари ва кўзларида пардалар бордир. Худонинг бу муҳрини бузмоққа ҳеч ким қодир эмас. Бунинг чораси йўқдир. Бунинг бир чораси ундан қочмоқдир, — деди. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin

👍 81
Болам, намозинг ўқи Исломда бор беш устун, Ибодат қил тун ва кун. Иймонинг бўлсин бутун. Болам, намозинг ўқи. Сўзим малол олмагин, Сўнг ғафлатда қолмагин. Билим олгин, толмагин, Ўғлим, намозинг ўқи. Дини исломда фарз бу, Мусулмон учун қарз бу. Ота-онангга арз бу, Қизим, намозинг ўқи Бир кунда бир соатни, Сарфла, қил тоатни. Худо берсин тоқатни. Набирам, намоз ўқи. Исломда бўлмас риё, Беш кунлик-ку бу дунё. Намозхонда бор зиё. Келиним, намоз ўқи. Гар ўқисанг, қандай соз, Жаннат калити-намоз. Бўлмагинда бенамоз. Укажон, намоз ўқи. Кейин ўқий, демагин, Бетаҳорат юрмагин. Нопок жойга бормагин. Болам, намозинг ўқи. Бекор юрмагин бир он, Бизни кутар имтиҳон. Йўлинг кўрсатар Қуръон, Қизим, намозинг ўқи, Ўғлим, намозинг ўқи. © Хадича Ғафуржон ҳожи қизи Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin

👍 45 5
Photo unavailableShow in Telegram
 Энг доно одам ҳамма нарсадан кўра кўпроқ вақтни йўқотишдан асабийлашадиган одамдир. © Данте Алигьери https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
👍 28
Шайтонни Аллоҳ таоло жаннатдан қувғин ҳолда туширганида. У Аллоҳга нидо қилди: --- "Сен хузурингдан тош бўрон қилдинг. Менга ердан УЙ бер... Шунда Аллоҳ: --- "Сенинг уйинг Хаммомдир !" --- Менга бир масжид қилиб бер... --- Бозорлар сенинг Масжидингдир ! --- Менга бир ТАОМ бер... --- Аллоҳни исми АЙТИЛМАЙ ейилган таомлар СЕНИНГ ТАОМИНГдир ! --- Менга бир ичкилик бер. --- Ҳар бир инсонни маст қилувчи ичимлик СЕНИКИдир ! --- Менга бир МУАЗЗИН қилиб бер. ---Барча чолғу асбоблар сенинг МУАЗЗИМИНГдир! ---Менга китоб бер... ---Бандаларим танасига, баданига чизган сурат ва нақшлари сенинг КИТОБИНГдир ! ---Менга ҲАДИС бер... --- Ёлғон сўзлар сенинг ХАДИСИНГдир ! ---Менга элчи бер. --- КОФИРЛАР, БАХШИЛАР сенинг ҳамдошларингдир ! Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin

👍 30😱 23😢 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲 ✨ Яхши амал жаннатга йўлак, ✨ Савобларнинг совғаси бўлак. ✨ Чин юракдан билдирай тилак, ✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! ЖУМА МУБОРАК! https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
👍 28 5
БИР СИҚИМ ТУЗ Устоз ҳамиша ҳаётдан нолиб юрадиган, ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган шогирдига пиёлада сув узатди-да, унга бир сиқим туз аралаштириб татиб кўришни буюрди. -Хўш, таъми қандайэкан? – сўради кейин. -Шўрлигидан тилни ўяман дейди, - деди юзи буришиб кетган шогирд. Шунда устози уни дарё бўйига бошлаб борди: -Энди бир сиқим тузни дарёга ташла ва сувидан ичиб кўр. Шогирд бу сафар сувни мириқиб ичди. -Бунинг мазаси қандай экан, шўр эмасми? – яна сўради устоз. -Ажойиб таъм! Туз солингани умуман сезилмади. Бир сиқим тузга бир пиёла сув қайда-ю, бутун бошли дарё қайда? -Ҳаёт қийинчликлари бир сиқим туздай гап, - деди устоз кулим сираб. – Қалбингни кенг қилсанг, билинмай кетади. Ҳаётда бир пиёла сув эмас, дарё мисоли яшашни ўрган. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
Show all...
Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin

👍 80😢 4 1🤩 1

👍 47 7