Кимчи ва рамён
Open in Telegram
Корея ҳақида озгина жиддий, озгина юмор гаплар... Каналдан кўчириб босишда манба тўлиқ кўрсатилиши шарт!
Show more323
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-330 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
November '24
November '24
+1
in 0 channels
October '24
+4
in 0 channels
Get PRO
September '24
+6
in 0 channels
Get PRO
August '24
+7
in 0 channels
Get PRO
July '24
+1
in 0 channels
Get PRO
June '24
+9
in 0 channels
Get PRO
May '24
+11
in 1 channels
Get PRO
April '24
+9
in 0 channels
Get PRO
March '24
+7
in 0 channels
Get PRO
February '24
+53
in 2 channels
Get PRO
January '24
+16
in 0 channels
Get PRO
December '23
+24
in 0 channels
Get PRO
November '23
+19
in 1 channels
Get PRO
October '23
+6
in 0 channels
Get PRO
September '23
+8
in 0 channels
Get PRO
August '23
+8
in 0 channels
Get PRO
July '23
+2
in 0 channels
Get PRO
June '23
+15
in 0 channels
Get PRO
May '23
+18
in 0 channels
Get PRO
April '23
+25
in 0 channels
Get PRO
March '23
+9
in 0 channels
Get PRO
February '23
+9
in 0 channels
Get PRO
January '23
+21
in 0 channels
Get PRO
December '22
+100
in 0 channels
Get PRO
November '22
+16
in 0 channels
Get PRO
October '22
+33
in 0 channels
Get PRO
September '22
+43
in 0 channels
Get PRO
August '22
+60
in 0 channels
Get PRO
July '22
+31
in 0 channels
Get PRO
June '22
+25
in 0 channels
Get PRO
May '22
+9
in 0 channels
Get PRO
April '22
+2
in 0 channels
Get PRO
March '22
+7
in 0 channels
Get PRO
February '22
+10
in 0 channels
Get PRO
January '22
+7
in 0 channels
Get PRO
December '21
+8
in 0 channels
Get PRO
November '21
+8
in 0 channels
Get PRO
October '21
+4
in 0 channels
Get PRO
September '21
+6
in 0 channels
Get PRO
August '21
+9
in 0 channels
Get PRO
July '21
+3
in 0 channels
Get PRO
June '21
+1
in 0 channels
Get PRO
May '21
+44
in 0 channels
Get PRO
April '21
+5
in 0 channels
Get PRO
March '21
+4
in 0 channels
Get PRO
February '21
+3
in 0 channels
Get PRO
January '21
+3
in 0 channels
Get PRO
December '20
+318
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 08 November | 0 | |||
| 07 November | +1 | |||
| 06 November | 0 | |||
| 05 November | 0 | |||
| 04 November | 0 | |||
| 03 November | 0 | |||
| 02 November | 0 | |||
| 01 November | 0 |
Channel Posts
Кўпчилик тўғри топибди. Бу Сонг Хе Кёнинг болалик чоғидаги сурати эди. У иштирок этган "Куз эртаги" ва "Тақдир ўйини" сериаллари ўзбек тилига дубляж қилинган.
Каналга уланиш: @kimchiramyon
| 2 | Россиялик сайёҳ Шимолий Кореяга қилган сафари чоғида мактаблардан бирида кўрган воқеасини ёзибди. Айтишича, мактабларда рус ва инглиз тиллари, яъни, Шимолий Кореянинг дўсти ва душмани бўлган давлатларнинг тиллари чуқур ўргатилади. Бир дарс вақтида болаларга экранда 30 секунд давомида 40та сўз кўрсатилган ва эслаб қолишлари талаб этилган. Ҳайратлиси шуки, болалар бироз акцент билан бўлса-да, бемалол ёддан айтиб беришган. Тартиб-интизом темирдан қаттиқ, дейди рус сайёҳи.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 177 |
| 3 | Жанубий Кореянинг энг йирик кемасозлик компанияларидан бири "Ханхва Океан" ўз раҳбарининг номақбул ҳаракати туфайли жамоатчилик олдида ноқулай аҳволга тушиб қолди. Гап шундаки, Миллий ассамблеяда кемасозлик компаниясидаги ишчилар ўлимига оид иш кўрилаётган вақтда "Ханхва Океан" раҳбари Чон Ин Соб бу йиғинга гувоҳ сифатида кўрсатма беришга чақирилган машҳур қўшиқчи Ханни билан ҳиринглашиб селфига тушган. Бу селфига тушиш жараёни эса ҳушёр камерачилар эътиборидан четда қолмаган.
Тасаввур қилинг: жанозага келган икки киши кулишиб туришса қанчалар хунук кўринади.
"Ханхва Океан" компанияси ўз раҳбарининг бу қилиғидан афсусда эканлигини билдириб, расман узр сўради.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 307 |
| 4 | #Савол
Қайси корейс актрисасининг болалик давридаги сурати деб ўйлайсиз?
Кичик ёрдам: ушбу актриса бош ролда чиққан иккита корейс сериали ўзбек тилига таржима қилинган ва ўзбек телетомошабинлари кўнглидан жой олган.
Канал манзили: @kimchiramyon | 381 |
| 5 | Жанубий Корея ит гўшти етиштириш саноатига бутунлай барҳам беришни 2027 йилга қолдирди. Бу хабар ит гўшти етиштирувчи фермерларни ҳам, ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳам норози қиляпти. Жанубий Корея қишлоқ хўжалиги вазирлиги ит боқувчи фермерларга агар бу ишини тўхтатишса - давлат ҳар бир ит учун 225 000 вон ($170) дан 600 000 вон ($451) гача пул тўлаб беришини маълум қилди. Лекин фермерларнинг иштаҳаси карнай: улар ҳар бир ит учун 2 миллион вон ($1505) миқдорида товон пули талаб қилишяпти. Фермерлар бу ишни тўхтатишса қора қозонлари қайнамай қолишини, аҳволлари оғирлашишини айтишяпти.
Ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса давлатнинг бу режасидан ҳайратда эканликларини айтишяпти. Улар фикрича, энди фермерлар давлатдан кўпроқ пул ундириш учун қаллоблик йўлига ўтишади ва итларни кўплаб туғдиришади. Давлатнинг бу режаси фермерларга янада қўл келиши таъкидланяпти. Муаммосини қаранг-да буларнинг...
Каналга уланиш ихтиёрий ва бепул: @kimchiramyon | 462 |
| 6 | Уйимиз олдидаги майдончада овқат ва ичкилик фестивали бўляпти. Айланиб чиқдим. Бир четда ўриндиқда кола ичиб ўтирсам беш-олтита қизиққон инглизлар:
-Хэллоу, нихау, Хитойданмисан ё Вьетнамданми?-деб сўраяпти.
-Йоу товба, нихау хитойликка ўхшамайманку. Кореяликман, - дедим пинагимни бузмасдан.
-Ноус Корея (Шимолий Корея)? - сўраяпти энсалари қотиб.
-Саус Корея (Жанубий Корея), - дедим.
Жавобимни эшитиб, ўртабармоққа чоғланган қўллари бошбармоқни кўтарди. Чириган Ғарбда битта диктаторни деб бутун бир халққа нисбатан негатив муносабатлари бор. 😊
Дарвоқе, эслатиб ўтай бу ер Буюк Британия.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 353 |
| 7 | 2017-22 йилларда Жанубий Корея президенти бўлган Мун Жэ Ин қишлоқда камтарона ҳаёт кечираяпти. Видеода унинг одатий кунларидан бири тасвирланган: собиқ президент томорқасини тозаламоқда. Қалби ҳаловат топган инсон.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 259 |
| 8 | ВайТиЭн нюснинг хабар беришича, Ансонг шаҳридаги автомагистралда йўл-транспорт ходисаси содир этган 20 ёшли қозоғистонлик мигрант ҳужжатлари йўқлиги сабабли полиция идорасига олиб борилган. Мигрант идора эшиги олдида полициячиларни нари суриб қочиб кетган. Бутун шаҳар бўйлаб қидирув эълон қилинибди. Полиция хабарномасидан иқтибос келтиришаяпти:"Қозоғистонлик жанобга ҳеч қандай куч ишлатилмади. Қочоқ фаол равишда қидирилмоқда".
Ўта мулойимлик билан ёзаётган корейс полициясидан қочиб қутулиш мумкинми? Йўқ, албатта.
Маслаҳатимга тупуриб қўйишга ҳақлисиз, лекин айтиш мендан:"Кореяда полицияга бирор айб билан тушиб қолсангиз ҳеч қачон қочиб кетманг. Бу айбингизни баттар оғирлаштиради. Мамлакатда ҳар қадамда камера. Сизни албатта топишади".
Хуллас, қочоқ очиқ осмон остида, полиция эса уни таъқиб қилаяпти.
Дарвоқе, суратнинг воқеага алоқаси йўқ.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 242 |
| 9 | 7 октябрда Шимолий Корея парламенти ўзининг ҳал қилувчи йиғилишини ўтказади. Унда мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритилиши кутиляпти. Январда мамлакат диктатори Ким Жонг Ун Конституцияни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган эди. Ўзгаришлар шундан иборат бўладики, Жанубий Корея Шимолий Кореянинг "ўзгармас ва асосий душмани бўлиб қолиши" ва агар икки давлат ўртасида уруш чиққудек бўлса шимолликлар жанубни "бутунлай босиб олиши" Конституцияга киритилади. Енгилмас Гогурё қироллигини барпо қилган қирол Жумонгни гўрида тик турғизадиган ишлар бўляпти икки корейс давлати муносабатларида.
Бир миллат - икки давлат. Жуда бир ачинарли тарихи бор бу корейсларнинг.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 234 |
| 10 | Жанубий Кореяда дафн маросими ўтказадиган ширкатлар кўп. Туғилиш бор жойда ўлиш ҳам бўлиши табиий бир ҳолат. Аммо улар текинга ишлашмайди, албатта. Шундай бўлса-да, сўнгги йилларда текинга дафн маросими ўтказиш оммалашиб бораяпти. Лекин бунда ўлик эмас, тирик одам тобутга солинади. Хёвон марказининг бу ўзига хос хизмат туридан 2012 йилдан бери шу кунгача 25 минг нафарга яқин одам фойдаланган. Улар орасида ўсмирлардан тортиб ўрта яшар ва қарияларгача бор. Тирик одамни тобутга солиш? Бу қандай бўлади? Ўликни кўмиш маросимидан фарқи йўқ: тирик одам тобутга солинади, ташқарида эса унинг васиятномаси ўқиб эшиттирилади, "марҳум"нинг сурати намойишкорона осиб қўйилади ва ҳоказо. "Марҳум" тобут ичида 10 дақиқа давомида ётади ва чиқариб олинади. Бу тадбир орқали дафн агентликлари одамларда ҳаётнинг қадрига етиш, кечиримли бўлиш ва яқин инсонларини ғанимат билиш туйғуларини кучайтиришларига ишонмоқда. Эслатиб ўтай, Жанубий Корея ўз жонига қасд қилиш бўйича дунёда энг юқори ўринларни эгаллаб турибди.
@kimchiramyon | 232 |
| 11 | Достоевский, Толстой, Хемингуэйларнинг
ёстиқдек-ёстиқдек келадиган китобларини ўқийсан, Марсга байроқ ўрнатишни режалаштираётган, дрон-таксиларни ишга туширган Жанубий Кореянинг техника янгиликларини ўқийсан. Ойда фойдали қазилмалар излашаётгани, янгидан янги космик кемалар учиришаётганини ўқийсан... Учрайдиган суҳбатдошларим эса крутой номерлару машинасига ўрнатадиган "чойнак қопқоғи"ни мақтаниб ўтирадиган, Наполеон деса фақат тортни тушунадиганлар бўлса - менинг ҳолатим суратдаги одамникидек бўлади...
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 506 |
| 12 | 2017-2022 йилларда Жанубий Корея президенти бўлган Мун Жэ Ин муддати тугагач, ўз ўрнини бўшатиб қишлоқдаги уйида қарилик гаштини суриб келаяпти. Куни кеча у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали томорқасидаги ҳосилини йиғиштириб олганини ҳикоя қилди. Кўнгли ҳаловат топган инсон.
Хирмонга ва умрингизга барака, жаноб Мун!
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 349 |
| 13 | Defense of Animals маълумотларига кўра, Жанубий Корея мушуклар учун қулай мамлакат эмас. Бу ерда йилига 100 минг бош мушук шифобахш шўрва тайёрлаш учун сўйиларкан. Ўрта ёш аёллар бундай шўрвани хуш кўради.
Мушук гўшти асосан, Шарқий Осиё, Жанубий Америка, Африка ва Европанинг айрим мамлакатларида истеъмол қилинади. Айниқса, Хитой ва Жануби-шарқий Осиёда энг тансиқ таом ҳисобланади.
Италиянинг Виченци деган ҳудуди аҳолисини уларнинг тилида: "magnagati", яъни, "мушукхўрлар" дейишаркан.
Швейцариянинг Берн, Юра ва Люцерн деган жойларида Рождество дастурхонига қуён гўшти билан бир қаторда мушук гўштидан ҳам таом тортиларкан.
Иштаҳангизни бўғган бўлсам, узр-а. 😊
Ишониш қийин, лекин факт дейилармиди.
Сурат Дональд Трамп яқинда президентлик дебатида Ҳаити давлатидан келаётган мигрантлар ит ва мушук ейишлари ҳақида гапирганига атаб ишланган.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 314 |
| 14 | Шимолий Корея диктатори Ким Жонг Ун ядро қуролини такомиллаштириш марказида. 13 сентябр.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 238 |
| 15 | #долзарб #ҳаёт_қизиқ
Мирза Холмедовнинг мана шу латифасини ҳар сафар кўрганимда бир-иккита ташкилотларга ишга топшириб, ҳамма талабларига ортиғи билан жавоб берсам-да, ҳеч бир талабига жавоб бермайдиган кимсаларни ишга олишиб, мени қабул қилишмаганлиги эсимга тушаверади. Аччиқ ҳақиқат.
"Окала, проста жой йў дийла..." - шедевр ибора!
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 361 |
| 16 | О, ота маконим,
Онажон ўлкам,
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам,
Римни алишмасман бедапоянгга.
Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар,
Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар.
Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб,
Тоғларинг изимдан эргашиб юрар.
Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин,
Ё худбинман ё бир содда касман мен:
Парижнинг энг гўзал ресторанларин,
Битта тандирингга алишмасман мен.
На гапга кўнайин,
На тил билайин,
Кўздан уйқу қочди, дилдан ҳаловат.
Уч кунда соғинсам нима қилайин?..
Чала қолар бўлди ҳамма саёҳат.
Билдимки, баридан улуғим ўзинг,
Билдимки, яқини шу тупроқ менга.
Баҳорда Бахмалда туғилган қўзинг
Араб оҳусидан азизроқ менга.
Сен билан ўтган ҳар кун байрам-базм,
Сенсиз бир он қолсам ваҳмим келади.
Сени билганларга қиламан таъзим,
Сени билмасларга раҳмим келади.
© Муҳаммад Юсуф
Байрамлар муборак, юртдошлар!
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 447 |
| 17 | Корейслар яхши кино ишлашни билишади. Уларда қайнона-келин, хўрланган келин, мебел, дабдаба деган мавзулар йўқ. Сизу бизга Тангем роли орқали таниш бўлган Ли Ёнг Эни бошқа ролда кўрганмисиз?
Ўтган сафарги кино тавсиямда ўғли йўқолган журналист эркакнинг изтироблари ҳақидаги фильмни айтган эдим. Бу сафар эса олти ёшли ўғли йўқолган онанинг дардларини кузатинг. Фильм номи: "Мени топ" Яхши фильм.
https://baskino.vc/films/detektivy/24053-naydi-menya.html
Канал манзили: @kimchiramyon | 362 |
| 18 | #Кабинетда_ўтирмайдиган_амалдор
"Корея Ҳералд" газетасида ёзилишича, чет элга саёҳатга тайёрланаётган бир корейс ҳамма нарсасини кўздан кечираётиб 1500 $ пули йўқлигини билиб қолди ва шартта пешонасини шапатилаб беихтиёр:"Вой, онангни..." деворди. У адашиб долларини чиқиндига қўшиб кўчадаги чиқинди қутисига чиқариб ташлаганини эслаб қолди. Кун тиккага келган маҳалда дарҳол қўлига телефонини олиб, Андонг шаҳар мэриясига (ҳокимият) қўнғироқ қилди. Ҳокимиятдагилар ҳам:"Ҳозир абетдамиз. Икки соатдан кейин телефон қилинг", дейишмади. Шаҳар ободонлаштириш бўлими раҳбари Ким Жу Ван қўл остидаги ходимларни тезлик билан йиғди ва ўша ҳудуддаги "мусор" ташийдиган машинани топди. Ўнга яқин ходимлар ва раҳбар икки тонна чиқиндини титкилаб, пулни топишди ва омонат ўз эгасига топширилди.
Ҳамма хурсанд, муродига етди. Амалдор, яъни, халқнинг ҳақиқий хизматкори мана шундай бўлиши керак аслида.
Суратда чиқинди ичидан пулни излаш жараёни.
Канал манзили: @kimchiramyon | 392 |
| 19 | Жанубий Кореяда антикоррупция тўғрисидаги қонунга айрим ўзгартиришлар киритилди. Энди давлат ишида ишлайдиган ходимларга кимдир тушлик ёки чойхона паловга эримоқчи бўлса 50 минг вон (37$) дан ортиқ пул сарфлаши мумкин эмас. Акс ҳолда бу вазиятда ходим коррупцияга йўл қўйган бўлади ва жазоланади. Шу пайтгача бу сумма 30 минг вон (22$) ни ташкил этарди. Бечоралар...
Суратда эса корейсларнинг буқа думидан тайёрланадиган таоми. Менимча, ходимлар бу таомни бировнинг ҳисобидан ейишмоқчи бўлишса 50 минг вон етса керак.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 361 |
| 20 | #Мавзудан_тaшқари
Жуда бир бошқача дунёда яшашадида булар. Австралияда ходимлар иш вақти тугагандан сўнг телефонини ўчириб қўйиш, иш берувчининг қўнғироқларига ва электрон почталарига жавоб бермаслик ҳуқуқига эга бўлибди. Энди иш берувчи бундай йўл тутган ходимларни жазолай олмайди. Шу ҳақдаги янги қонун кучга кирибди.
Каналга уланиш: @kimchiramyon | 192 |
