cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Vobkent tuman adliya bo'limi

Вобкент туман адлия бўлими томонидан мамлакатимизда қабул қилинётган янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ва бўлим фаолиятига оид маълумотларни ёритиб борувчи канал

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedPolitics26 715
Advertising posts
208
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#jarayon 💥Бухоронинг олис ҳудуди истеъмолчиларининг ҳам хавфсизлиги таъминланмоқда Хавфсизликни таъминлаш газ таъминоти ходимлари билан бир қаторда истеъмолчининг ҳам асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бугун жойларда газ таъминоти ходимлари томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари давом этмоқда. Хусусан, вилоятнинг олис ҳудуд – Олот ва Қоракўл тумани истеъмолчиларининг хавфсизлиги таъминланмоқда. Жараёнлар давомида ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиб келаётган истеъмолчилар танқид қилинди. Улардан нотўғри фойдаланиш турли бахциз ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланди. Нафақат табиий, балки суюлтирилган газ истеъмолчилари учун ҳам тарғиботлар олиб борилди. Газ баллонларини белгиланган қоида асосида ўтнатиш, улардан тўғри фойдаланиш борасида кўрсатмалар берилди, йўриқномалар ёпиштирилди. ✍️“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали матбуот хизмати Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Маҳкумларнинг жазони ўташ даврида бажарадиган иши пенсия тайинлашда иш стажига қўшилади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–817, 15.02.2022 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ✅ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади. ☑️ Шунингдек, “Жиноят-ижроия кодекси”га маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини аниқлаш мезонлари киритилди. 🔰 Маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги комиссия томонидан ҳар чорак якунларига кўра қуйидаги мезонлардан бири асосида белгиланади: 🔹маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши; 🔹маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки, унинг ташаббуси, бошқа маҳкумларга ибрат бўлишга интилиши; 🔹маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасасида ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши, маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги, унга интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги. 📝 Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш тўғрисидаги хулоса комиссия томонидан расмийлаштирилади ва маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Биласизми ❗️Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш: ➖ БҲМнинг 50 баравари (15 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚡️Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади Ҳукумат қарори (66-сон, 15.02.2023 й.) билан Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди 🔰 Низомга кўра, танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади: 🔹сунъий интеллект технологиялари; 🔹ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар; 🔹ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари; 🔹тадбиркорлик ва молиявий технологиялар; 🔹компьютер ва мобил ўйин дастурлари. 📝 Танловнинг асосий йўналишларида 30 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари бир жамоа таркибида (3–8 киши) қатнашади. ❕Махсус йўналишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларда ишлаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам (3–5 киши) иштирок этиши мумкин. ✅ Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда аниқланади: 🔸асосий йўналишлар бўйича – жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали; 🔸махсус йўналиш бўйича – ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан. 💰Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади: ▫️5 та асосий йўналиш бўйича: 👉 1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари; 👉 2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари; 👉 3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари; ▫️Махсус йўналиш бўйича (битта) 100 минг АҚШ доллари. ❗️Танловда иштирок этиш учун пул ундирилмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари 📊 Вазирликлар ва идораларнинг норма ижодкорлиги фаолияти мониторинги натижалари 📝 Адлия вазирлигига 2022 йилда 2 667 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилган (уларнинг 2 225 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган). Бунда: ▫️1 546 таси, яъни 69 фоизига ижобий хулоса берилган; ▫️679 таси, яъни 31 фоизи эътирозлар билан қайтарилган; ▫️442 та лойиҳа Регламентлар талабларига риоя қилинмаганлиги боис ишлаб чиқувчиларга қайтарилган. Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 📁 Ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар айланма солиқ солишдан озод этилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Биласизми Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи? Адлия вазирлиги муҳим саволларга тушунтириш беради ➡️ https://bit.ly/3RRNctO Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?

Бугунги кунда блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва инфлюэнсерлар фаолияти жамиятимиз ахборот майдонида катта аҳамиятга эга. Улар...

Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 13.02.2023 й.) қабул қилинди 📝 Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди. 🚫 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Ўзэнергоинспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади. ✅ Қарорга кўра, Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилди. 🔰 2023 йил 1 мартдан: ▫️Ўзэнергоинспекция электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилади; ▫️электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади. ☑️ 2023 йил 1 июлдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади. 🗓 2023 йил 1 июнгача ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, инсон омилисиз қайта ҳисоб-китоб қилиш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва Солиқ қўмитаси базасида параллел равишда ҳисобга олишни назарда тутувчи дастур жорий этилади. 📁 Қарорга кўра шунингдек, электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. ▶️ Шунингдек, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўзга қонуний фаолиятига аралашиш ёки бундай фаолиятни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас. ❗️Бундан ташқари, тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ❗️Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра, тандирларни жойлаштиришда ушбу ҳудудда шамол эсишининг асосий йўналиши ҳисобга олиниши ҳамда тандир хўжалик қурилмалари ва турар жойга нисбатан шамол эсадиган томонга қаратиб ўрнатилиши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...