cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Сирдарё шифокори-Сирдарё тиббиёти, қолаверса республика тиббиётига оид энг сўнги хабарлар канали

Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар тўғрисида энг ишонарли маълумотлар, хабарлар канали Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Ҳотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир... Абу Али И

Show more
Advertising posts
412
Subscribers
No data24 hours
-27 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

03:22
Video unavailable
#Ҳушхабар Тошкент халқаро математика олимпиадасида сирдарёлик ўқувчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
​​Энг биринчи дорини ким ихтиро қилган? Биринчи замонавий фармацевтик дорини 1804 йилда немис фармацевти Фридрих Сертурнер кашф қилган ва унинг номи морфин эди. Ўз лабораториясида афюндан асосий фаол кимёвий моддани ажратиб олган Сертурнер бу дорини юнон уйқу худоси Морфейдан илҳомланиб, морфин деб атаган ва дори кучли оғриқни даволашда ишлатилган. Бундан ташқари, 1820 йилда безгакни даволаш воситаси бўлган хинин, 1877 йилда парацетамол ихтиро қилинган бўлса, немис кимёгари Феликс Хоффманн 1890 йилларда толнинг қобиғидан аспиринни биринчи марта ихтиро қилган. Биринчи антибиотик пенициллин эса, 1928 йилда инглиз физиги Александр Флеминг томонидан лабораторияда тасодифан топилган. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
Қашқадарё манзаралари 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
​​Йод - бола ривожланишига ёрдам беради Қолаверса, боланинг ақлий ва жисмоний ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. ⭕️ Кунлик миқдори: ёшга тўлмаган бўлса - 90 мкг, 2-6 ёшда - 110-130 мкг, 7-12 ёш ва ундан катта бўлса - 130-150 мкг.гача белгиланиши мумкин. Меъёрдан ошсақўл-оёқларда титраш, жигар ва талоқда шиш юзага келиши, кўнгил айниши ва тери юзаси сарғимтир тусга кириши мумкин. Энг муҳими, йод моддаси кўпинча В гуруҳ витаминлари билан бир вақтда қабул қилинмайди. А, С, D витаминлари (лимон, наъматак, олма) билан эса мос келади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

​​#Биласизми Момақаймоқ иммунитетни оширишга, стрессни камайтиришга, тери муаммоларини бартраф этишга ёрдам беради Момақаймоқ (Караҳиндиба) тиббиётда детоксификация қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Овқат ҳазм қилишни ва диурезни яхшилайди. Таркибида мавжуд бўлган турли хил фаол моддалар ошқозон, ичак, ўт йўллари ва буйраклар билан боғлиқ касалликларда қўлланилади. Ўсимликни чой, шарбат, ҳатто қаҳва сифатида топиш мумкин. Шунингдек, дамлама, капсула ёки кукун шаклида ҳам қўлланилиши мумкин. Караҳиндиба таркибида А,C, К витаминларини, темир ва калсий моддасини сақлайди. Организмни зарарли моддалардан тозалайди, иштаҳани очади, қабзият, артрит, вақтинча семизлик, диабет каби касалликларда самарали ҳисобланиб, иммунитетни оширади, стрессни камайтиради, тери муаммоларида яхши фойда беради. Караҳиндиба салат ва дамлама кўринишида истеъмол қилиниши мумкин. Шунингдек, ўсимликдан асал ва шароб, ҳатто бўёқ тайёрлашда ҳам фойдаланилади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

​​Қўл-оёқ нега увишади? Қўл-оёқларнинг увишиши совуқдан, оғир юк кўтаришдан, танада қоннинг яхши айланмаслигидан, меъёридан ортиқ спиртли ичимликлар истеъмол қилиш сабаб бўлиши мумкин. Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда ҳам қўл-оёқлар увишади. Асосан 40 ёшдан ошган кишиларда кузатилади. Чунки бу ёшдан кейин қон айланиши секинлашиши мумкин. Шу сабаб тез-тез қўл-оёқ увишиши кузатилади. Агар доимий равишда шундай ҳолат кузатилса, инсультнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрган маъқул. Яна организмга, темир, кальций, магний каби моддалар етишмаса ҳам шундай аломатлар кузатилиши мумкин. Хўш, қўл-оёқда увишиш ҳолати ҳам кузатилди, дейлик. Унда нима қилиш керак, деган савол туғилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар қул ва оёқларда увишиш, игна санчаётганга уҳшаш ҳолат кузатилса, ўрнингиздан туриб хона бўйлаб юриш анчайин, фойдали бўлиб, “игна” санчилгандек ҳолат, қисқа фурсатда ўтиб кетади. Кўп ўтирганингиз туфайли оёқларингиз увишса, “балерина” бўлиб, оёқ учида юринг. Бу ҳаракатни 10 марта такрорланг. Бу машқ ҳам қўл-оёқдаги увишиш ҳолатини олдини олишга, қон айланишини яхшилашга анчайин ёрдам беради. Бундан ташқари, оёқларингизни уқалаш ҳам фойда беради. Агар қўлларингиз увишса турли қўл машқларини бажаринг. Шунингдек, таомномага ҳам эътибор бериб, сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилишга, қизил лавлаги ва ясмиқ (чечевица), тухум, ёнғоқ, салат баргларига кўпроқ аҳамият қаратганингиз маъқул. Бу эса, қўл ва оёқ увишиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олишга ёрдам берибгина қолмай, инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарур ва фойдали маҳсулот ҳисобланади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

Photo unavailable
#Тезкор ‼️Коронавирус шу ёзда қайтиши мумкин - ОАВ ФЛИРТ гуруҳидаги КОВИД-19 штаммлари ҳозирда Ғарб мамлакатларида фаол тарқалмоқда, бу 2024 йилнинг ёзида касалланишнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.
ФЛИРТ инфекциясининг типик белгилари иситма, йўтал, бурун тиқилиши, томоқ оғриғи, таъм ёки ҳидни йўқотишдир.
👇 👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
Show all...
Photo unavailable
ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади "...Унга антибиотикларга чидамли бактерияларнинг 15 оиласи киритилган бўлиб, улар муҳим, юқори ва ўрта устувор гуруҳларга таснифланади. Рўйхатда микробга қарши препаратларга чидамлик (МҚЧ) тарқалишини тўхтатиш учун янги ва керакли даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилган.
МҚЧ бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитларга дорилар таъсир қилмай қолганда вужудга келади ва бу беморларда касалликни оғирлаштиради ва унинг тарқалиш ва ўлим хавфини оширади..."
Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
01:09
Video unavailable
Гулистонда "Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик" шиори остида омммавий югуриш марафони ўтказилди Марафон иштирокчилари 3 000 метр масофани босиб ўтди. Ғолиблар диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
Repost from QORAQUSH
Photo unavailable
Илҳом Мустафо ЖЎРАЕВ ТЎРТЛИКЛАР *** Англарсан, ҳаётга назар ташласанг, Омад келмагандан омад кетмайди. Кўп хато қиларсан шошиб яшасанг, Шошмай яшаш учун умринг етмайди. *** Ҳафсаланг пир бўлган маҳалда, Асло хомуш тортмасин кўзинг. Балки хомдир, балки палағда Қўлтиғингдан тушган тарвузинг. *** Ҳар лаҳзада суян ақлингга, Тафаккурга қулоқ сол ҳар дам. Ўйлаб босгин қадамингни, ва Ўйлаб очгин қучоғингни ҳам. Каналга уланиш ⬇️ https://t.me/MuhammadaliAhmadUz
Show all...