cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Сирдарё шифокори-Сирдарё тиббиёти, қолаверса республика тиббиётига оид энг сўнги хабарлар канали

Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар тўғрисида энг ишонарли маълумотлар, хабарлар канали Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Ҳотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир... Абу Али И

Show more
Advertising posts
413
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailable
Сирдарёлик Азизбек Бўзатовда совринли ўринни қўлга киритди Истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлови – Бўзатов FEST’’нинг республика босқичи ғолиблари номи маълум бўлди.
Танловнинг опера йўналиши бўйича 16-22 ёш тоифасида иштирок этган сирдарёлик Азизбек Усмонов 1-ўринни қўлга киритди ва 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...
🔥 1
Photo unavailable
Кимлар касал бўлмайди ва  касалликка камдан кам чалинади...? Севганлар.Чунки бу туйғу инсондаги бари ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади. Табассум билан  кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Мақсадига йўналтиради. Самимий одамлар. Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди. Эрта саҳардан табиатдан нафас олиб, нонуштага  мева ейдиган одамлар. Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат  заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар! Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақти йўқ. Рақсга тушиб, қўшиқ айтиб, спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танасини бўйсундирган! 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...
Photo unavailable
#ибрат Биласизми, кўр одам кўришни бошалаши билан биринчи навбатда нима қилади? Бутун умр унга ёрдам берган ҳассани ташлаб юборади. Бу ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати! Одамларга фойда келтиришни тўхтатганингизда уларнинг ҳақиқий юзини кўрасиз. Баъзилар фақат керак бўлганингиздагина сизни қадрлашишади... 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...
Photo unavailable
Муқаддас "йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарғиботчиси" бўлмоқчи эди, аммо унга учинчи ўрин насиб этди "...Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2- сонли оилавий поликлиника умумий амалиёт ҳамшираси Муқаддас Хабибова пойтахтда "Йилнинг энг яхши ўрта тиббий ва фармацевтика ходими" номинацияси бўйича ўтказилган кўрик-танловда нуфузли ўринни қўлга киритиб, “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” бўлмоқчи эди. Аммо, бу озгина ўхшамай қолди. Унга ушбу нуфузли танловда 3-ўрин насиб этди. —Ҳамма гап, интилишда, изланишда, экканлигига яна бир бор, мазкур танловда иштирок этиб амин бўлдим,— дейди Муқаддас Хабибова..." Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...
Photo unavailable
"Қизғалдоқ офтоб"идан эҳтиёт бўлинг "...Ўлкамизда баҳорнинг сўнгги кунлари. Апрелнинг охири майнинг биринчи ярмида кўзни қувонтирадиган, лолақизғалдоқлар эса қийғос очилади.  Шу боис ҳам ушбу кунлар иссиғининг "қизғалдоқ офтоб " и деган халқона талқини бор.
Чунки бунга  бир талай сабаблар бор. Айни қизғалдоқлар қийғос очиладиган шу кунларда,  салқин кундан чиққан,  сутга чайилгандек юзимизни "қизғалдоқ офтоб"и,  унинг инжиқ нури бироз бўлса-да,  қорайтириб юборади. Аммо, аллергияси бор кишиларда эса, бу яққолроқ намоён бўлади..."
Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...
Photo unavailable
Бола неча ёшда юриши керак? Болаларнинг юра бошлаш чегараси 8 ойликдан 1,5 ёшгача давом этади. Боланинг кеч юришига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: — Генетик, яъни ота-онаси ёки яқин қариндошлари кеч юрган бўлса, боланинг феъл-атвори оғир бўлса, вазни катта бўлса, вақтидан илгари туғилган бўлса, — дейди акушер - гинеколог Маърифат Турдиева. — Агар ушбу ҳолатлардан бирортаси бўлмаса ва 20 ойгача бола мустақил юра олмаса, ортопед ҳамда невропатолог кўригига олиб  бориш керак. Бола юришга кечикса, унга ёрдам бериш зарур, мажбурлаш керак эмас. Белидан ёки қўлтиқ ости соҳасидан ушлаб, болани юришига ёрдам бериш мумкин, пластик мослама (ходунок) ҳам яхши ёрдам беради, лекин ходунокни максимум кунига 30-40 дақиқа фойдаланиш мумкин. 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...
#Ибрат Ёнғоқ қуртига ўхшама! Ёнғоқ қурти, ёнғоққа кирадиган даражада бир тешик очади ва ёнғоқнинг ичига киради. Ёнғоқнинг ичи инсоннинг миясига ўхшайди, қурт мағзини ейишни бошлайди. Албатта, шу ергача ҳаммаси жойида эди. Бироқ еявергач, семиради, семиргач қорни каттаяди. Етарлича тўйгач, гавдасини кўтарадиган ҳолатда кетишни истайди, бироқ кирган тешигидан чиқолмайди, гарчи ўзи хоҳласа ҳам чиқолмайди. Ишнинг энг қизиқ ва ёмон томони; ичи ейилган ёнғоқнинг қобиғи ҳам қуриган ва қаттиқлашган. Энди у тешикни кенгайтиришнинг ҳам имкони йўқ. Қурт ўтириб атрофга қарайди. Ўйлайди. Тешикдан чиқишнинг ягона чораси бор, озишини кутиш. Оч қолгач озади. Эски ҳолига келади. Ва бир кун ҳушидан кетар ҳолатда тешикдан чиқади... Аммо ташқарига чиққанида мавсум тугаган. У ерда оч наҳор қурт ва ичи бўм-бўш ёнғоқ пўчоғидан бошқа ҳечнима йўқ. Баъзи инсонларнинг мол давлатга бўлган ҳирси ҳам ёнғоқ қуртига ўхшайди. У ҳирсини енгиб, бўлди, етади дегунича баҳорлар, ёзлар тугайди. Қолгани фақат умрнинг кузи. Балки турли касалликлар, дорилар билан ўтказишга мажбур бўлади. Шундай экан, мол-мулк, пул ҳирси сабаб яқин дўст, қариндошларингни қақшатма! Ҳалол яша! Тўғри бўл. Пул ҳирси кўзингни боғламасин. Ёнғоқ қуртига ўхшама! ✍️Иброҳим Эрдем, Турк ёзувчиси 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...

Photo unavailable
#kun_hikmati Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир. ✍️Ўткир Ҳошимов 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...
ДТСЖ ижро этувчи раҳбари ДТС механизми билан боғлиқ ҳолатни Боёвут тумани мисолида ўрганди. Республикада биринчилардан бўлиб Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилган давлат тиббий суғурта механизми билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш, муаммоли масалалар ечим топиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ижро этувчи директори Зоҳид Эрматовлар Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов ҳамроҳлигида боёвут туман тиббиёт бирлашмаси, унга қарашли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида бўлиб тиббий суғурта механизми, у асосида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бугунги ҳолатини ўрганди. Ўрганишлар доирасида тумандаги 5-сонли оилавий поликлиника, Шароф Рашидов оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, электрон поликлиника, шифокорнинг олд кўрув хоналари фаолиятини мониторинг қилди. Ва шу жойнинг ўзида камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли ходимларга кўрсатма ва топшириқ берди. Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...

Сирдарёлик тиббиёт ходимлар талабалар билан  очиқ  мулоқот ўтказди Мамлакатимизда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш соҳасига сўнги йилларда давлат миқёсида катта аҳамият қаратилибгина қолмай тиббий муассасаларнинг моддий техник базасини янада яхшилаш,  тиббиёт соҳасини ёш, ўз устида ишлаб, янгича фикрлайдиган мутахассислар билан таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий  хизмат сифатини жаҳон стандартлари даражасига етказиш  борасида муҳим қадамлар ташланди. Ана шу ишларнинг ижроси доирасида Сирдарё  вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча туман,  шаҳар тиббиёт  бирлашмалари бош шифокорлари Тошкент  тиббиёт академиясига ташриф буюриб,  ёш,  бўлғуси тиббиёт ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказишди. Унда, нафақат Тошкент тиббиёт  академияси раҳбарияти,  профессор-ўқитувчилар,  жорий йил ва келгуси йилда мазкур академияни тугатадиган талабалар иштирок этишди. Ўтказилган очиқ мулоқот  чоғида бўлажак шифокорлар ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиб чиқаётгани,  улар ўзларининг ўқув даврида орттирган билим ва тажрибасини беморларни умрини узайтиришга,  саломатлигини тиклаш йўлига бахшида этишлиги лозимлиги, бунинг учун Сирдарё  вилоятининг барча туман ва шаҳар тиббиёт  бирлашмаларида улар  ишлашлари,  фаолият олиб боришлари учун етарлича шарт-шароит борлиги таъкидланди. Ва шу билан бирга олис,  чекка ҳудудларда ишлаш истагида бўлган бўлғуси шифокорлар учун яратиб берилиши мумкин бўлган, қатор имтиёзлар тўғрисида маълумот беришди. Очиқ мулоқот  жараёнида Тошкент тиббиёт  академияси даволаш ишлари бўйича проректори Маъруф Каримов,  академиянинг Маркетинг ва талабалар амалиёти бошқарма бошлиғи Зумрад Қурбонова,  Сирдарё,  Жиззах,  Қашқадарё вилояти  соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳам сўзга чиқиб,  ўзларининг таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди. Мулоқот сўнгида, Сирдарё  вилояти  Соғлиқни сақлаш Бошқармаси  тизимидаги туман,  шаҳар тиббиёт  бирлашмасига қарашли тиббиёт муассасаларда ишлаш истагида бўлган ёш мутахассислар билан ўзаро меҳнат битими ҳам тузилди. Бу эса, келгусида, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимида мутахассислар танқислигини бартараф этишга ёрдам берибгина қолмай, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишда муҳим роль ўйнайди. Бу гаплар, очиқ мулоқот давомида  таъкидлаб ўтилди. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Facebook
Show all...