cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

QORAQUSH

QORAQUSH-Mushtariy yulduzi (Yupiter sayyorasi)

Show more
Advertising posts
465
Subscribers
No data24 hours
-87 days
+11630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Илҳом Амир ХУДОЙБЕРДИ *** Бозорда нарх наво қилади, Пучак ҳамён ҳаво қилади... Кундан кунга қашшоқланар эл, Улуғлар на парво қилади. Фойда излар судхўр корчалон, Бет қизармай рибо қилади. Тушиб борар пулнинг қиймати, Оғир турмуш адо қилади. Замон шундай кечса, юрт хароб, Барчамизни гадо қилади! Тортиб олди бугунимизни, Эртамиздан жудо қилади. Пуч ёнғоққа тўлди қўйнимиз, Қай аҳдига вафо қилади? Охиратга қолдирмас Худо, Мунофиққа жазо қилади. Эсин йиғиб қачон масъуллар, Норизони ризо қилади. "Ёлғончилар гум бўлсин, етар!" Амир ўтли нидо қилади.
Show all...
🔥 4👍 2
"МУШТУМ" концерти Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ
Show all...
👍 2
ҲАДИС ДАВЛАТ МОЛИ — ОМОНАТ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан: “(Давлат хазинасига оид) ўлжа молларига қўриқчилик қилаётган Каркара исмли бир зот бор эди. Иттифоқо, тўсатдан вафот этди. — У жаҳаннамдадир, — дедилар. Бу гапдан сўнг одамнинг ашёларини текшириб кўрдилар. Ўлжадан (давлат молидан) ўмарилган бир мато парчасини топдилар”. БУХОРИЙ, Ибн МОЖА ривояти *** Бу ҳадисда давлат молига кўз тикишнинг нақадар катта гуноҳ эканига ишора бор. Давлат молида бутун миллатнинг ҳаққи бор. Шунинг учун ҳам ундан ўмаришнинг кўп ё камлиги аҳамиятсиздир. Ҳар куни ижтимоий тармоқларда ёйинланаётган еб тўймас, миллат молини туя қилаётган раҳбарлар боқий дунёга равона бўлганларида нима қилар эканлар??? Манба: “1001 мавзуда 1001 ҳадис” китобининг 121-саҳифаси
Show all...
👍 1🔥 1
ФОТОМУСАВВИР МУҲАММАД КАРИМ НАВБАҲОР ФАСЛИДА БАХМАЛГА САЁҲАТ ҚИЛИБ, ГЎЗАЛ МАНЗАРАЛАРНИ КАДРЛАРГА МУҲРЛАБ КЕЛДИ.
Show all...
👍 1
2 МАЙ — ОЛИМ ВА ТАРЖИМОН ЯНГЛИШ ЭГАМОВА ТУҒИЛГАН КУН Янглиш опанинг ҳам тузидан, ҳам сўзидан баҳраманд бўлганман. Шифокор дўстим Раҳмонқул Султонов билан тез-тез Ваҳоб акаларнинг Турк маҳалладаги уйларига бориб турардик. Дўстим бу оиланинг қадрдони, ҳам шифокори эди. Неча марта бу файзли хонадонга ташриф буюрган бўлсак, Янглиш опанинг ўчоқ бошида куймалашиб юрганига гувоҳ бўлардик. Ваҳоб ака билан у ёқ бу ёқдан гаплашиб ўтирганимизда Янглиш опа дастурхон ёзиб, тандирдан энди узилган иссиқ нонларни олдимизга қўярдилар. Ҳар гал борганимизда шу ҳол такрор бўларди. Сўнгра бир пиёла чой устида гурунг бошланарди. Ваҳоб ака Шарқдан гапирса, Янглиш опа Ғарбдан сўз очарди. Навоий ва Бобур Гёте билан боғланиб кетарди. Бундай дилбар суҳбатлар тугамаса дердик. Янглиш опани камина энг аввало, таржимон сифатида таниганман. 1975 йил институтни битирар йилим китоб дўконларида Гётенинг мўъжазгина қора муқовали романи — “Ёш Вертернинг изтироблари” пайдо бўлди. Китобнинг титул варағида “Олмон тилидан Янглиш Эгамова таржимаси” деб ёзиб қўйилганди. Биз шу вақтгача Оврупо адибларининг асарларини шўрвасининг шўрваси рус тилидан қилинган таржимлар орқали ўқирдик. Янглиш опа эса жасорат кўрсатиб, ўзбек адабиётида биринчилар қаторида қўрқмасдан аслиятдан ўзбекчалаштирганди. Бунда менимча, опага форишча характер ҳам ёрдам берган деб ўйлайман. Бу қавм бир ишга қўл урса жоним отим ёпишадиган қавм. Асарни бир кечада ўқиб чиққанман. Гётенинг муҳаббат қўшиғи вужумни жимирлатиб юборган. Янглиш опа билан суҳбатларда Вертернинг илк нашри менда борлигини айтганимда: “Ростданми, мендаям битта қолган. Лекин роса унниқиб кетган”, деган эдилар. Мустақиллик йилларида бу асар бир неча марта чоп этилди. Опа таржимани такомиллаштиришдан чарчамадилар. Тоғнинг буюклиги узоқлашганда билинади, деган гап бор. Янглиш опанинг 70 йиллик юбилейида қатнашиб, буюк бир инсон билан яшаётганимга гувоҳ бўлганман. Бунга мени юбилейга ташриф буюрган номдор олимлар ва таржимонларнинг Янглиш опа ҳақида тўлқинланиб гапирганлари шоҳидлик берган. Бир гал уйларига интервью учун саволнома тузиб борганман. Обдан юзма-юз суҳбатлашганмиз. Ана шу гурунг меваси ўлароқ “Шарқу Ғарб жозибаси” исмлиғ суҳбат қоғозга тушган. Ушбу интервьюм “Сирдарё ҳақиқати” газетасининг 2011 йил 26 октябрь сонида бир саҳифани эгаллаб дунё юзини кўрган. Ўшанда опа роса хурсанд бўлганлар. Кейинчалик бу суҳбат опанинг 2016 йил “Akademnashr”да чоп этилган “Муҳаббат фарзанди” китобидан ҳам жой олган. Опа янги нашрдан чиққан китобини туҳфа қилиш учун таҳририятга келганларида мен сафарда бўлганман. Қўшним Холидахон Пардабоевага бериб қўярсиз, деб ташлаб кетган экан. Китобга шундай дастхат битилган экан. “Ҳурматли Муҳаммад Алига соғлик, оилавий осойишталик тилаб муаллифдан совға. (Имзо) 9.11. 2016”. Опа кейин “SHARQ” НМАК Бош таҳририятида чоп этилган Гётенинг “Жаҳон адабиёти дурдоналари” туркумида нашр этилган “Муҳаббатнома” китобига ҳам дастхат ёзиб туҳфа қилдилар. “Ҳурматли Муҳаммад Али Аҳмадга журналистлик қаламининг янада ўткир бўлишини тилаб, эҳтиром билан таржимондан. (Имзо). 28. X. 2013”. Опа Гёте қаламига мансуб “Ёш Вертернинг изтироблари”, “Ҳамроз диллар”, Бруно Апицнинг “Қашқалар чангалида” романларини, Фриц Вюртленинг “Андижон шаҳзодаси” (“Бобур — йўлбарс”) қиссасини, Йоҳанн Петер Эккерманинг “Гёте билан гурунглар” асарини немис тилидан ўзбекчалаштириб, миллатдошларимизга туҳфа этдилар. Бундан ташқари, турмуш ўртоғи Ваҳоб Раҳмон билан ҳамкорликда Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг “Тарихий Рашидий” асарини она тилимизга ўгиришда жонбозлик кўрсатдилар. Бу улкан иши учун ОПА Халқаро Бобур мукофотига ноил бўлдилар. Опа таржима муаммоларига бағишланган 70 дан зиёд илмий мақолалари билан адабиётшунослигимизга катта ҳисса қўшиб кетдилар. ЯРАТГАН ЭГАМ ЕТУК ОЛИМА, МОҲИР ТАРЖИМОН ЯНГЛИШ ОПАМИЗНИНГ ЖОЙЛАРИНИ ЖАННАТДАН АТО ЭТГАН БЎЛСИН!
Show all...
🔥 6
ТОНГГИ ТАРОНА. АФҒОН ХОНАНДАСИ АҲМАД ЗОҲИР ИЖРОСИДА “ЛАЙЛИЖОН” ҚЎШИҒИ
Show all...
🔥 3👍 1