en
Feedback
ҚУРЪОН | Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

ҚУРЪОН | Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

Open in Telegram

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов Устозимизнинг бир неча йиллар илгари ёзиб олинган Қуръон қироатларидан баҳраманд бўлинг! 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol @nurli_yol_hadis @nurli_yol_fiqh

Show more
4 467
Subscribers
No data24 hours
-147 days
+1330 days
Posts Archive
#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина 🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов. 📆 1999 йил. Таровеҳ намозида қилинган Қуръон тиловати. #Мастерклас https://youtu.be/6--nJRtiToM?si=z_52o5InHdhbPumf Расмий саҳифаларимиз: Telegram | Insta | Facebook | Youtube ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 t.me/nurli_yol 👈

#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина 🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов. 📆 1999 йил. Таровеҳ намозида қилинган Қуръон тиловати. #Мастерклас Расмий саҳифаларимиз: Telegram | Insta | Facebook | Youtube ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 t.me/nurli_yol 👈

ТАРОВИҲДА ҚАНДАЙ ТАСБИҲЛАРНИ АЙТИЛАДИ? #таровиҳ CАВОЛ: Таровиҳ намозида қандай тасбиҳ айтилади? Илтимос шуни ёзиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозида ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш мустаҳабдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишган. Таровиҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровиҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбиҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди. Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбиҳлар ўқиш одат бўлган: سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ. 🔹Ўқилиши: "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ,  нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар". 🔸Маъноси: "Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз".  Яна бир бошқа тасбиҳ: سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ 🔹Ўқилиши: "Субҳаанал Ҳаннаанил Маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсаан, вал мавсуфи бил ғуфроон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳро Рамазон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръаан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум-минан нийроон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар". 🔸Маъноси: "Ҳаннон ва Маннон бўлган, Қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

БАРОАТ КЕЧАСИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ БАЖАРИШ ЛОЗИМ? 📌 1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этинг. 📌 2. Истиғфор айтишни кўпайтиринг. “Астағфируллоҳaллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”. 📌 3. Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг. Айниқса, “Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика” дуосини ўқиш лозим. 📌 4. Тоқатингиз етганича зикрлар, нафл ибодатлар, Қуръон тиловати қилинг. Хусусан, “Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм” зикрини кўп айтиш тавсия этилади. 📌 5. Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунича: “Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон” (дейди) дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
🟢  Бароат кечасини бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.
🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

🌓 ШАЪБОН ОЙИ ЯРМИДАГИ КЕЧАДА Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар. ✍️ Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган. 🏷 Изоҳ: Бу йилги Бароат кечаси милодий 13 феврал пайшанбадан 14 феврал жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда! Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади. 📌 Мустаҳаб / Мандуб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амал. Уни бажарса савоб бўлади, аксинча бўлса эса гуноҳ бўлмайди. Баъзи уламолар уни “фазилат” деб ҳам атаганлар. ┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄ 📚 KУНЛИК ҲАДИС

СОҚИТ ВА СОҚИТ ЧИҚАРИШ ҲАҚИДА #бидъат ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни ўйлантирётган нарса бу соқит. Соқит қилиш у қандай пайдо бўлган? Баъзи бир оилаларда бу ўзига хос маросимлардек ўтказишади экан. Бу бор нарсами ўзи? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу бидъат. Баъзилар ўзларини халқнинг ичида обрўли қилиб кўрсатиш учун шу маросимни ўйлаб топишган. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/130794) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ********************* ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, соқит номли амал динимизда борми? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Йўқ. Буни баъзи бир ўзларини ўзгалардан устун деб биладиганлар жорий қилиб олишган. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/115984) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄ 📚 KУНЛИК ҲАДИС

🎅 ТЎҚИМА ОБРАЗЛАРДАН ОМАД СЎРАШ ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ? #ақида ❓CАВОЛ: Яқинда бир видеолавҳани кўриб қолдим. Унда баъзи кишилар қорбобога ишонишларини, ундан деҳқончиликни яхши бўлишини сўрашлари, яхши келин сўрашлари, омад сўрашларини айтишган. Бунга динимизнинг муносабати қандай? Мана шундай эътиқоддаги киши ширк келтирган бўлиб қолмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, динимизда асли йўқ бўлган хурофий нарсадан ҳожатларимни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5) яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят). Қорбобо ёки Аёзбобо тимсоли тўқима-хурофот экани маълум ва машҳур. У илк марта славянларнинг миллий динлари таъсирида шаклланган. Қорбобо қадимда қиш ва аёз худоси саналган. Руслар насронийликни қабул қилгач, кўпхудолик элементи сифатида таъқиқланиб, ундан воз кечилган. Аммо 18-асрга келиб славянлар онгида муҳрланиб қолган “илоҳ”, янги йил байрами баҳонасида мўжизавий ишларга қодир, меҳрибон ва сахий қаҳрамон сифатида қайта гавдаланган. Ислом шариатига кўра қорбобони чин маънода ризқ берувчи деб, билиш мутлақо жоиз эмас. Аксинча, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Ризқни ҳам, деҳқончиликнинг ҳосилини ҳам, фарзандни ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло беради. Тилаклар, дуолар ва истаклар ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ яъни: “Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят). Мусулмон инсон ҳаётда доимо ёлғиз Аллоҳ таолога таваккул қилади ва суянади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Агар Унинг пайғамбари келтирган нарсаларга ишонувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккул қилинглар!” (Моида сураси, 23-оят). Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра ва ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тила”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари). Бугунги кунда динимизни ўқиб-ўрганиш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилса, инсон эътиқоди, ибодати тўғри бўладиган даражада билимга эга бўлиши мумкин. Минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб келаётган халқнинг бугунги авлоди асли йўқ хурофотларга ишониши, тўқима сохта “илоҳ”лардан ризқ, келин сўраши катта айбдир. Эрта Қиёматда “мен билмаган эканман”, деган баҳона узр бўла олмайди. Мусулмон киши Аллоҳ таолога қорбобони тенг қилиши ширкдир. Бундай эътиқодда бўлган кишилар тезда ўзларини ўнглаб, тавба қилишлари ўзлари учун яхшидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони топшириш маросимидан ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @nurli_yol 👈

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони топшириш маросимидан ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @nurli_yol 👈
+2
«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони топшириш маросимидан ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @nurli_yol 👈

#Табрик 🎖 Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирландилар «16 ноябрь – Халқаро бағрике
#Табрик 🎖 Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирландилар «16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни» муносабати жорий йилнинг 15 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Ушбу юксак мукофот билан Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовни самимий муборакбод этамиз! ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @nurli_yol 👈

#эслатма 📌 Намозни тарк қилиш - гуноҳларнинг каттаси. Ҳатто баъзилар намозни тарк қилишни куфр ҳам деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламорларининг ижтиҳодига кўра куфр эмас. Бошқа уламолар ижтиҳодига кўра куфрдир. Ижтиҳод хатони ҳам эҳтимол қилади. Шунга кўра бошқа мазҳаб уламоларининг ижтиҳоди тўғри чиқса намоз ўқимаганнинг ҳолига вой бўлади. Валлоҳу аълам! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

#фолбин ФОЛБИННИ ТАСДИҚЛАШНИНГ ДУНЁ ВА ОХИРАТДАГИ ЖАВОБГАРЛИГИ Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

❗️Аҳли илмлардан сўранг Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot: 👉  @ImomgaSavol_SadullaOta_Bot P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади. 🕌 © “Саъдулла ота” жоме масжиди

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни фақиҳлар ва олимлар гуруҳига киритади”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадис башоратидан умидвор салаф уламолар қирқ ҳадисни айириб тўплашга, шарҳлашга, шогирдларга ўқитишга катта эътибор беришган. Сиз ҳам бериб борилаётган ҳадисларни ўрганинг ва ўргатинг, яқинларингиз билан ҳам баҳам кўринг. Хадислар каналига уланиб олинг: 👇 •┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈• 📚 KУНЛИК ҲАДИС

#Ҳадис_501 #Такрор АСРДАН ОЛДИНГИ СУННАТ НАМОЗИ Аср намозидан олдин тўрт ракат нафл намози ўқилиши ҳақида ҳадисда шундай дейилган: عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَحِمَ اللهُ امْرَأً صَلَّى قَبْلَ الْعَصْرِ أَرْبَعًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий (ﷺ): «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар». ✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. 📜 Шарҳ: Набий (ﷺ)нинг гапириш оҳангларининг ўзи бу намознинг таъкидланмаган, қўшимча намоз эканлигини кўрсатиб турибди. Ким рағбат қилиб, Асрдан олдинги тўрт ракъат суннатни Набий (ﷺ)нинг тавсиялари деб ният қилиб ўқиса, савоб олади, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади. 📌 Нафл намоз деб ният қилинади. Бир салом* билан тўрт ракат ўқилади. Аср вақти кириб фарз ўқилмасидан олдин ўқилади. Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан * Бу жумладан намознинг охирида бир томонга салом бериш тушунилмайди. Фиқҳ илмида айрим уч-тўрт ракатлик намозларни бир салом ва икки салом билан адо қилиш деган масала бор. Айрим уламолар ушбу намозларнинг иккинчи ракатида икки томонга салом бериб, намоздан чиқиб, сўнгра янги такбири таҳрима билан давом эттирилади дейишган. Бундай ҳолда намоз икки салом билан ўқилган дейилади. Агар иккинчи ракатда салом бермасдан, кейинги ракатни давом эттирса ва охирги қаъдада икки томонга салом берса, бир салом билан ўқиган дейилади.  •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄📚 KУНЛИК ҲАДИС

#Ҳадис_412 «АВВОБИЙН» НАМОЗИ ЎҚИШГА ОДАТЛАНИШ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ سِتَّ رَكَعَاتٍ لَمْ يَتَكَلَّمْ فِيمَا بَيْنَهُنَّ بِسُوءٍ عَدَلْنَ لَهُ بِعِبَادَةِ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ سَنَةً. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ عِشْرِينَ رَكْعَةً بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий ﷺ: «Ким Шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиб, уларнинг орасида ёмон гап гапирмаган бўлса, бу унинг учун ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Ким Шомдан кейин йигирма ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилур», – дейилган. ✍️ Термизий ривоят қилган. Қиш кунлари бир киприк қоққунча ўтиб кетади. Жуда ҳам қисқалиги сабаб кўп ишларга улгурмай ҳам қоламиз. Аммо шу қисқа фурсатда қанча кўп савоб олиш имкони бўлса, шунча хатога йўл қўйиш ҳам мумкин, Аллоҳ сақласин. Хатоларни эса, албатта, тавба ўчиради. Тавбанинг эса йўли кўп, улардан бири намоздир. 📌 Шом намозидан кейин «Аввобийн» намози ўқишга одатланиш ҳам яхши амаллардан. Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадиси шарифларида бу намоз айнан шундай ном ила зикр қилинган. «Аввобийн» сўзи «кўп тавба қилувчилар» деган маънони англатади. Ибн Наср Ибн Мункадирдан қилган мурсал ривоятда: «Ким шом билан хуфтоннинг орасида намоз ўқиса, албатта, ўша аввобийн намозидир», дейилган. 📌 Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади. Ушбу намоз ҳақида бошқа ҳадислар ҳам келган. Уларда Пайғамбаримиз ﷺнинг ўзлари ва саҳобаи киромлар бу намозни ўқиганликлари ҳақида сўз боради. Ушбу намоз «ғафлат» номи билан машҳур бўлган намоздир. Чунки кўпчилик бу намозни ўқимай, ғафлатда қолади. Ушбу ғафлат намози ҳам таъкидланмаган қўшимча намозлардан ҳисобланади. Ким суннатга амални ният қилиб, уни ихлос билан ўқиса, иншааллоҳ, қилинган ваъдаларга эришади. ☝️ Демак, ғафлатда қолмайлик, десак, ўзимиз учун жаннатда бир уй бино бўлишини истасак, ўн икки йиллик ибодатга эришмоқчи бўлсак, кўп тавба қилувчилардан бўлишни хоҳласак, аввобийн намозини маҳкам ушлайлик... 📌 Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат қилиб ўқилади. Ёки икки икки ракатдан қилиб ўқилади. Ният нафл деб қилинади. Валлоҳу аълам! Манба: https://islom.uz/maqola/9557 ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС