en
Feedback
Нурли йўл | Расмий канал 🌙

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

Open in Telegram

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз! Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat

Show more
3 295
Subscribers
-424 hours
+27 days
+530 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+41
in 1 channels
August '26
+111
in 5 channels
Get PRO
July '26
+90
in 4 channels
Get PRO
June '26
+153
in 4 channels
Get PRO
May '26
+139
in 5 channels
Get PRO
April '26
+74
in 3 channels
Get PRO
March '26
+119
in 4 channels
Get PRO
February '26
+129
in 2 channels
Get PRO
January '26
+126
in 2 channels
Get PRO
December '25
+110
in 4 channels
Get PRO
November '25
+107
in 4 channels
Get PRO
October '25
+93
in 1 channels
Get PRO
September '25
+131
in 4 channels
Get PRO
August '25
+94
in 1 channels
Get PRO
July '25
+125
in 4 channels
Get PRO
June '25
+124
in 4 channels
Get PRO
May '25
+104
in 7 channels
Get PRO
April '25
+127
in 5 channels
Get PRO
March '25
+224
in 6 channels
Get PRO
February '25
+128
in 0 channels
Get PRO
January '25
+130
in 3 channels
Get PRO
December '24
+124
in 3 channels
Get PRO
November '24
+115
in 7 channels
Get PRO
October '24
+155
in 15 channels
Get PRO
September '24
+127
in 7 channels
Get PRO
August '24
+103
in 6 channels
Get PRO
July '24
+112
in 7 channels
Get PRO
June '24
+152
in 6 channels
Get PRO
May '24
+123
in 3 channels
Get PRO
April '24
+156
in 5 channels
Get PRO
March '24
+280
in 9 channels
Get PRO
February '24
+149
in 5 channels
Get PRO
January '24
+198
in 5 channels
Get PRO
December '23
+155
in 4 channels
Get PRO
November '23
+167
in 7 channels
Get PRO
October '23
+122
in 6 channels
Get PRO
September '23
+143
in 0 channels
Get PRO
August '23
+150
in 0 channels
Get PRO
July '23
+368
in 0 channels
Get PRO
June '23
+145
in 0 channels
Get PRO
May '23
+185
in 0 channels
Get PRO
April '23
+295
in 0 channels
Get PRO
March '23
+292
in 0 channels
Get PRO
February '23
+217
in 0 channels
Get PRO
January '23
+251
in 0 channels
Get PRO
December '22
+179
in 0 channels
Get PRO
November '22
+161
in 0 channels
Get PRO
October '22
+172
in 0 channels
Get PRO
September '22
+178
in 0 channels
Get PRO
August '22
+181
in 0 channels
Get PRO
July '22
+159
in 0 channels
Get PRO
June '22
+170
in 0 channels
Get PRO
May '22
+189
in 0 channels
Get PRO
April '22
+407
in 0 channels
Get PRO
March '22
+538
in 0 channels
Get PRO
February '22
+423
in 0 channels
Get PRO
January '22
+456
in 0 channels
Get PRO
December '21
+422
in 0 channels
Get PRO
November '21
+186
in 0 channels
Get PRO
October '21
+169
in 0 channels
Get PRO
September '21
+123
in 0 channels
Get PRO
August '21
+117
in 0 channels
Get PRO
July '21
+170
in 0 channels
Get PRO
June '21
+87
in 0 channels
Get PRO
May '21
+108
in 0 channels
Get PRO
April '21
+323
in 0 channels
Get PRO
March '21
+119
in 0 channels
Get PRO
February '21
+80
in 0 channels
Get PRO
January '21
+345
in 0 channels
Get PRO
December '20
+3 138
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
09 September0
08 September+2
07 September+5
06 September+3
05 September+4
04 September+18
03 September+6
02 September+3
01 September0
Channel Posts
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol

2
🧕 АЁЛ КИШИНИНГ ТЎПИҒИ НАМОЗДА ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ #намоз ❓САВОЛ: Намозда аёл кишининг тўпиғи очилиб қолса, унинг намози бузиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлларнинг тўпиқлари авратга киради. Уларни яшириш шарт ҳисобланади. Бироқ намозда тўпиқ очилиб қолиши билан намоз бузилмайди. Чунки шариатимиз намознинг дуруст бўлиши борасида аврат аъзоларидан бирортасининг тўртдан бир (1/4) қисми очилишини эътиборга олган. Шунинг учун, агар аврат аъзоси тўртдан бир қисмидан озроқ очилиб қолса ёки намозни бошлаётган вақтдаёқ тўртдан бир қисмидан озроқ очиқ бўлса, намоз дуруст бўлаверади. Тўпиқ ўзи мустақил битта аъзо эмас, балки болдир билан қўшилиб битта аъзо ҳисоблангани сабабли фақатгина тўпиқнинг очилиб қолиши аврат аъзосининг (болдир ва тўпиқ қўшилган ҳолдаги) тўртдан бир қисмига етмайди. Шу боис, фақат тўпиқнинг ўзи очилиб қолиши билан намоз бузилмайди. Бу ҳақда аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: وَالصَّحِيحُ أَنَّ الْكَعْبَ لَيْسَ بِعُضْوٍ مُسْتَقِلٍّ، بَلْ هُوَ مَعَ السَّاقِ عُضْوٌ وَاحِدٌ “Саҳиҳ гап шуки, тўпиқнинг ўзи мустақил аъзо эмас, балки у (аврат борасида) болдир билан битта аъзо саналади”. (📚 “Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
733
3
Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади? - Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса? - Руҳан соғлом, баркамол фарзанд қандай камолга етади? Онаси фейсбукда соатлаб ўтиришга сабр қила оладию, у билан бир соатгина бирга ўтириб Қуръондан ярим бет ўқишга ёки бирон ҳадисни ёдлашга сабр қилолмаса? - Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Отаси ёки онаси у билан солиҳларнинг, ўтган буюкларнинг қиссаларидан эшитиб, тинглаш учун бирон соат бирга ўтирмаса, унга вақт ажратмаса? - Ёмон, синиқ руҳиятли бола қандоқ шаклланади? Бойлик пардоз-андоз, турли упа-элакларга сарф этилсаю, болаларга манфаатли бўлган таълимига сармоя қилинмаса, йўналтирилмаса... - Одобли, босиқ бола бўлиб қай йўсинда вояга етади? Aгар ота-она қўни-қўшниларга бемалол эшитиладиган баланд овозда бақир-чақир қилишса, жанжаллашишса? - Фарзанд қандай қилиб кучли шахсият соҳиби бўлган ҳолда етишсинки, у ота-онасидан ўртоқлари олдида ҳамиша сўкиш эшитса, таҳқирланса ва танқид ва маломат қилинса? - Солиҳ фарзанд қандай етишсинки, ота-онаси илм мажлислари, зикр ибодатларга ва аҳкомларни таълим олишда бесабр бўлишса, бундай ишларга эътиборсиз бўлишса? - Салоҳиятли бола қандай вояга етсинки, ота болаларни парваришлашга эътибор қилгану, лекин уларнинг тарбиясини қилишда она билан ҳамкорлик қилмаган, унга бу борада ёрдам бермаган бўлса? - Солиҳ фарзанд қаердан ҳам вояга етсин, бутун эътибор фарзанднинг ташқи моддиятию дунёсига қаратилиб, унинг руҳияти, намози, Қуръони ва дин асослари таълимидан ғофил қолинган бўлса? - Солиҳ фарзанд қандай вояга етсин. Тирноқлари ўса бошлаши биланоқ қўлига ўзи учун смартфон тутқазиб қўйсак. Кейин унда нима билан машғуллиги, интернетда, ижтимоий тармоқларда нималарни кўраётганини кузатиб, текширмасак. Ушбу интернет номли даҳшатли, ҳамма нарса очиқ-ойдин тўлиб ётган оламга зеҳнини очишида назорат қилмасак. - Ота-онанинг тарбия борасида салоҳиятли бўлишлари ва бу борадаги жидду-жаҳдлари бутун бир авлоднинг салоҳияти, демакки, бутун умматнинг салоҳияти, ислоҳи, яхшиланишидир. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
883
4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилл
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин. Аллоҳ ўйлаган эзгу амалларингизни рўёбга чиқарсин. Омад ва бахт сизни ҳеч қачон тарк этмасин! КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН! 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 950
5
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
928
6
ТОЛИБИ ИЛМ ВА НАФС (2-қисм) Бу ботиний исённи ўрганиб, унга қарши туриладиган давр талабалик даври ҳисобланади. Чунки унинг кўз илғамас фитнасини аниқлаб, муолажа қилиш учун маълум вақт ва махсус шароит керак бўлади. Мана шу вақт ва шароит айни талабалик даври ҳисобланади. Яъни талабалик аксар оддий одамлардан ҳаёт тарзи тубдан фарқ қиладиган махсус даврдир. Бу давр қолган одамларга ўхшаб нафс зоҳирий гуноҳлардан тийиладиган эмас, балки ботиний исёнларни таниб, уни бостиришни ўрганадиган даврдир. Айтайлик, киши нафсини жиловлаб, зоҳирий гуноҳлардан тийилишни ўрганди. Энди унинг нафси одамларга аралашмай, ўзи билан ўзи овора бўлишни афзал кўриб қолади. Мана шу ҳолатда бу одамларга яқинлашиб, олдинги гуноҳларга қайтиб қолмасликни нафси хоҳлагани учун қилиши ҳам мумкин. Агар мана шундай бўладиган бўлса, у бу ишидан савоб олмайди. Чунки у бу ишни нафсига эргашиб қилмоқда. Нафсга эргашиб қилинган иш гарчи у шариатда бир бўлса ҳам, унда савоб йўқ. Савоб бўлиши учун эса шариат буюргани учун қилаётганини ният қилиши ва буни ҳеч қачон унутиб қўймаслиги лозим. Шунда қиладиган иши ихлосли ва савобга лойиқ бўлади. Талабага дастлаб ниятини тўғрилаш нақадар муҳим иш эканлиги уқтирилади. Чунки талабанинг куни шариатда кўрсатилган ишларни қилиш билан ўтади. Лекин бундан нозик ҳолат, яъни ботиний нафс ғавғоси борки, у ҳам бўлса, бу ишларни нафси хоҳлагани учун қилмоқдами ёки шариат тақозосига кўрами? Аллоҳнинг буйруғига хилоф қилинган ишга эса савоб берилмайди. Буни Аллоҳ таоло қуйидагича билдиради: وَمَنۡ أَضَلُّ مِمَّنِ ٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ بِغَیۡرِ هُدࣰى مِّنَ ٱللَّهِۚ Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавои нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. (Қасос сураси, 50-оят). Яъни яхши ишни Аллоҳнинг шариатини олдинга қўйиб эмас, балки нафси мойиллиги сабабли қилган кимса ҳам адашгандир. Набий алайҳиссалоту вассалом марҳамат қиладилар: «Ҳавойи нафси мен олиб келган нарсага эргашмас экан, киши (комил) мўмин бўла олмайди». Демак, нафга қарши чиқиш ҳар қандай ҳолатда унинг йўриғига юрмаслик, ишларда уни олдинга қўймаслик билан бўлар экан. Хулоса қиладиган бўлсак, талаба қолган одамларга ўхшаб зоҳирий гуноҳлардан нафсини жиловлаган ва ботиний гуноҳдан уни ҳар доим жиловлашни ўрганишга киришган одамдир. Бугунги кунда айримлар ижтимоий тармоқларда бир ишни фалон кун қилсангиз, кейин ўзидан-ўзи ўша ишни қиладиган бўлиб қоласиз деган гапларни айтишмоқда. Бу дегани, бир одатни шакллантирмоқчи бўлсангиз, шунча кун қилинг ва кейин нафсингиз хоҳлаб қолади, ундан кейин ҳеч қандай қийинчиликсиз уни қиладиган бўласиз дегани. Аммо бу мусулмон учун тўлиқ ечим эмас. Балки ақли қалбини бу ишни нафсининг хоҳиши туфайли эмас, балки шариатнинг буйруғи туфайли қилаётганини мудом текшириб туради. Мусулмон киши ҳар доим нафсига қарши курашда. Зотан, нафсни муайян ҳолатга келгунча тергаб, кейин ўз ҳолига ташлаб қўйиш йўқ. Бу кураш то ўлгунича давом этади. Мана шу ҳолатда вафот қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло унга шаҳидлик мақомини беради. Шу ўринда айтиш лозимки, талабалик мақомини даъво қилиб йўлга чиққан киши ўзига юклатилган вазифани унутмаслиги лозим. Унинг вазифаси фақат илм олиш ва зоҳирий гуноҳлардан тийилиш билан кифояланмайди. Балки илм олаётган сари ўз нафсини таниб бориши, унинг пинҳона ғавғоларини англашга ҳаракат қилиши ва ҳар қандай ҳолатда нафсининг хоҳишини эмас, шариатнинг ҳукмини олдинга қўйишни ўрганиши керак. Акс ҳолда, киши илм ва ибодатнинг ўзида ҳам нафсининг майлига эргашиб қолиши, бу эса бориб-бориб кибр, риё, сумъа ва дунёга ҳирс қўйиш каби қалбий касалликларга олиб келиши мумкин. Демак, талабалик даври киши нафсини таниб, унинг зимдан ҳар ким ҳам англамас фитнасини ўрганиб, унга қарши турадиган ва ҳар қандай ҳолатда нафсини эмас, балки шариатнинг ҳукмини олдинга қўйишни ўрганадиган муддат экан. Аллоҳ таоло барчамизга толиби илмлик ҳаққини комил тарзда адо қилишни насиб қилсин. Бошланадиган янги ўқув йилида нафсга қарши курашга киришиб, уни бўйсундириб, унинг фитнасига қарши туришни насиб қилсин. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 005
7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ! Аллоҳ ҳаммамизга хайрли амалларга тўла умр, тану-жонимиз сиҳат саломатлигини,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ! Аллоҳ ҳаммамизга хайрли амалларга тўла умр, тану-жонимиз сиҳат саломатлигини, хонадонимизга файз, ризқимизга кенглик, оиламизга хотиржамлик, беморларга комил шифо ва қалбимизга иймон ҳаловатини ато этсин. КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН! 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 947
8
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
977
9
НАФСГА ҚАРШИ КУРАШ Аллоҳ таоло инсонни яратишдаги ҳикмати Уни таниш ва таниганига мувофиқ яшашдир. Бунинг бирдан-бир йўли киши ўз нафсига қарши курашиш билан бўлади. Яъни киши шайтоннинг васвасаси ва нафсининг ғавғосига қарши борар экан, у Аллоҳ таоло томонга қадам ташлаётган ҳисобланади. Демак, дастлаб шайтоннинг васвасасидан қутилиш учун киши сидқи дил ва ихлос билан Ундан паноҳ сўрайди. Буни Аллоҳ таоло қуйидагича таълим беради: وَإِمَّا یَنزَغَنَّكَ مِنَ ٱلشَّیۡطَـٰنِ نَزۡغࣱ فَٱسۡتَعِذۡ بِٱللَّهِۚ إِنَّهُۥ سَمِیعٌ عَلِیمٌ (Аъроф сураси, 200-оят) Бундан билсак бўладики, шайтондан келадиган васвасани Холиқдан паноҳ сўраш орқали кеткизар эканмиз. Лекин бу билан ҳали нафснинг ғавғосидан қутилиб қолмаймиз. Ундан қутилиш учун эса унинг хоҳишига хилоф иш қилиш талаб қилинадиа. Яъни нафснинг хоҳишига қарши иш қилсак, унинг ғавғосига учмаган бўламиз. Мана шу нуқтадан унга қарши кураш бошланади. Бу дегани нафсга қарши банданинг жиҳоди бошланади дегани. Бу жиҳоднинг биринчи босқичи уни шариат қайтарган гуноҳ маъсиятлардан тийиш бўлади. Юқорида айтилганларни қисқача хулосалаб кетсак, дастлаб шайтоннинг васвасасидан қутилиш учун Аллоҳнинг паноҳини сўраш керак бўлади. Буни тилда айтиб қўйиш билан иш битмайди. Аллоҳнинг ҳимоясига кириш учун олдин Уни таниш талаб қилинади. Яъни У зотнинг азамати, улуғлиги, бутун олам уники экани, қиёмат куни ҳисоб қилишини ҳамда тавба қилиб у томонга юзланганнинг раҳм сифати билан тавбасини қабул қилишини билиши лозим бўлади. Қисқа қилиб айтганда, бу босқични ақида, калом илми баҳс қилади. Демак, ақида илми кишига шайтоннинг васвасасидан қочиб кимнинг паноҳига кириш асосларини баён қилади. Мана шуни қалбига жойлаб, паноҳ сўраган кишига, албатта паноҳ берилади. Демак, Уни таниб, ундан ихлос билан паноҳ сўралиб, шайтоннинг ёмонлигидан қутилиб олинди. Ундан кейин эса нафсга қарши курашга кирилади. Бунда эса банданинг қуроли унинг хоҳишига тескари юриш ҳисобланади. Бунинг дастлабки босқичи юқорида таъкидлаганимиздек, уни шариат қайтарган ишлардан тийиш билан бўлади. Бу босқичдан кейин асосий ва қийин босқичга ўтилади. Энди нафснинг ғавғоси олдингидек очиқ-ойдин ҳамма танийдиган ҳолатда эмас, балки пинҳон ва билиш ўта дақиқ ва нозик фаҳм талаб қиладиган ишга айланади. Бошқача айтганда, киши нафсини дастлаб у гуноҳларга мойил ва у томонга қараб кетар чоғида уни ўзига бўйсундирди. Бу иш мудом давом этиб туригани боис, нафс гуноҳдан қайтишни ўрганди ва талпинмай қўйди. Энди у яхшилик томонга талпинадиган бўлди. Эътибор қилсак, Аллоҳ таоло нафснинг хоҳишларига қарши юришга буюрди. Бу хоҳиш ёмонликка бўлсин ёки яхшиликка бўлсин, уни жиловлаш лозим. Яъни нафс гуноҳдан тийилишни ўргангандан кейин яхшиликка талпинганда ҳам барибир у жиловлангани йўқ, аксинча, олдин қандай бўлса, шундай озодликда юрибди. Шунчаки олдин гуноҳга буюрса, энди савобга буюрмоқда. Лекин ўша озодлик, ўша озодлик. Мана шу нуқта киши ўта эҳтиёт бўладиган нуқта ҳисобланади. Чунки у зоҳирий исёндан ботиний исёнга ўтди. Зоҳирий исённи бўйсундириш осон. Аммо ботиний исён, ички исён, уни топиб бартараф қилиш мушкул. Набий алайҳиссалом мана шу маънони назарда тутиб, нафсга қарши туришни катта жиҳод деб номладилар. Энди бундан буён банда нафсига қарши ўта сергак туриши лозим. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 063
10
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 036
11
Аллоҳ таоло айтади: وَمَن یُطِعِ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ فَأُو۟لَـٰۤئكَ مَعَ ٱلَّذِینَ أَنۡعَمَ ٱللَّهُ عَلَیۡهِم مِّنَ ٱلنَّبِیِّـۧنَ وَٱلصِّدِّیقِینَ وَٱلشُّهَدَاۤءِ وَٱلصَّـٰلِحِینَۚ وَحَسُنَ أُو۟لَـٰۤئكَ رَفِیقࣰا "Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган зотлар - пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўладилар. Улар қандай ҳам гўзал ҳамроҳлардир!" (Нисо сураси, 69-оят) Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида айтадилар: Яъни, ким Аллоҳ буюрган нарсаларга амал қилиб, Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсалардан тийилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўзининг икром маскани(жаннати)га жойлаштиради ва уни пайғамбарлар билан бирга қилади. Сўнг мартабада улардан кейин келадиган сиддиқлар, ундан кейин шаҳидлар ва зоҳиру ботини ислоҳ бўлган солиҳлар билан бирга қилади. Аллоҳ таоло у зотларни мадҳ этиб: وَحَسُنَ أُو۟لَـٰۤئكَ رَفِیقࣰا "Улар қандай ҳам гўзал ҳамроҳлардир!" дейди. ОЯТНИНГ НОЗИЛ БЎЛИШ САБАБИ Ушбу оятнинг нозил бўлиш сабабидаги воқеа саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари нақадар самимий ва пок бўлганини кўрсатади. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, Сиз менга жонимдан ҳам, фарзандимдан ҳам суюклироқсиз. Мен уйда бўлиб, сизни эсласам, то сизнинг ҳузурингизга келиб, сизга назар солмагунимча чидай олмайман. Ўзимнинг ва сизнинг вафот этишингиз ҳақида ўйласам, сиз жаннатга кирганингизда пайғамбарлар билан бирга юксак мартабада бўлиб, мен жаннатга кирсам эса, сизни кўра олмаслигимдан қўрқаман", деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг гапига ҳеч нима демадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом ушбу оятни олиб тушди: ﴿وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ فَأُولَٰئِكَ مَعَ ٱلَّذِينَ أَنْعَمَ ٱللَّهُ عَلَيْهِم...﴾ Яъни: «Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган зотлар билан бирга бўладилар...» Муқотил ибн Сулаймон ўз тафсирида бу саҳобийни Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абду Раббиҳ Ансорий эканлигини айтади. У киши тушида азон лафзларини кўрган ва бу тушни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан биргаликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган саҳобийдир. У зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Сизнинг ҳузурингиздан оилаларимиз олдига қайтсак, сизни соғиниб қоламиз. Сизнинг ҳузурингизга яна қайтиб келмагунимизча ҳеч нарса бизга таскин бера олмайди. Жаннатдаги даражангиз ҳақида ўйлаб кўрдим. Агар биз ҳам жаннатга кирсак, у ерда сизни қандай кўрамиз?" — деган. Шунда Аллоҳ таоло мазкур оятни нозил қилган. Дунёда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатлари билан шарафланган саҳобий У Зотни жаннатда кўра олмай қолишдан қўрққан бўлса, биз каби инсонларнинг ҳоли қандай бўлар экан-а, деб ўйлашимиз мумкин. Аммо буюк тобеъий Абу Муслим Хавлоний раҳимаҳуллоҳнинг бу борада ажойиб сўзлари бор. Буни ўзимизга шиор қилиб олсак бўлади: "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиш шарафи фақат ўзларига насиб қилади, деб ўйлайдиларми?! Йўқ, Аллоҳга қасамки, биз ҳам улар билан бирга У зотга етишиш учун шундай интиламизки, токи улар ортларида қандай қолганини билсинлар!" Бу ерда тобеъий ўзини ва кейинги даврдаги умматларни саҳобларга тенглаштиришга ёки улардан устун бўлишга уринётгани йўқ. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳббатнинг ифодаси холос. Дарҳақиқат, ўйлаб кўрилса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат фақат саҳобларда ҳақиқий бўлиб қолганларда сохта бўлиб қолмайди. Бу ҳар кимнинг севгисига боғлиқ. Бундан чиқди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат барчамизда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу муҳаббатнинг аломатлари бор. Ўша аломат у зотни муносиб тарзда мадҳ этиш ва мадҳларини кенг ёйишдир. У зотни билмаган умматларга танитишдир. У зотга аталган мадҳларнинг энг улуғ кўринишларидан бири эса Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиб, у зотга саловот ва салом айтишдир. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 147
12
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ! Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ! Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларга ажр савоблардан тенг улуш ваъда қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг! КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН! 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2 675
13
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 076
14
☝️ Бахтсизлик (шақоват) олтта нарса билан жамланмайди: 📌 Онага яхшилик қилиш билан бахтсизлик жамланмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Ва онамга яхшилик қилувчи (қилди) ва мени жаббор, бахтсиз қилмади» (Марям сураси, 32-оят). 📌 Дут-ижобат/дуо билан бахтсизлик жамланмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Эй Раббим, Сенга дуо қилиб бахтсиз (маҳрум) бўлган эмасман» (Марям сураси, 4-оят). 📌 Қуръон билан бахтсизлик жамланмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Биз Сизга Қуръонни бахтсиз (шақий) бўлишингиз учун нозил қилганимиз йўқ» (Тоҳо сураси, 2-оят). 📌 Ҳидоятга эргашиш билан бахтсизлик жамланмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, адашмайди ва бахтсиз бўлмайди» (Тоҳо сураси, 123-оят). 📌 Аллоҳдан қўрқиш (хавф) билан бахтсизлик жамланмайди. Аллоҳ таоло айтади: «(Аллоҳдан) қўрққан киши панд-насиҳат олади. Энг бахтсиз (шақий) эса ундан ўзини четга олади» (Аъло сураси, 10-11-оятлар). 📌 Тақво билан бахтсизлик жамланмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, Мен сизни ловуллаб турган оловдан огоҳлантирдим. Унга фақат энг бахтсиз (шақий) киради. Ўша (ҳақни) ёлғонга чиқарган ва (иймондан) юз ўгирган кишидир» (Лайл сураси, 14-16-оятлар). 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 181
15
Мантиқ илми (2-қисм) Мантиқ илми берадиган яна бир фойда – фикрларни тартибга солишдир. Мантиқнинг асосий мақсади ҳам фикрларни муайян қонун-қоидалар асосида тартибга солишдан иборат. Кўпинча инсон зеҳнида маълум билим ва тасаввурлар мавжуд бўлади. Аммо уларни тартибга солмасдан туриб илмга шўнғиш кўплаб хатоларга сабаб бўлади. Мантиқ илми эса ана шундай хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. У фикрларни тартиблайди ва ҳар қандай ишда тартиб бўлса, натижа ҳам тўғри бўлишини англаш малакасини ҳосил қилади. Буни мантиқ илмини ўрганиш жараёнида яққол кўриш мумкин. Аввало унда лафзлар баҳси баён қилинади. Сўнгра лафзларнинг бирикмасидан ҳосил бўладиган қазиялар ўрганилади. Ундан кейин эса қазиялардан ташкил топадиган қиёс, акс, таноқуз ва бошқа масалалар баён қилинади. Бу мавзуларнинг барчаси маълум тартиб ва қонун асосида ўргатилади. Бундан кўринадики, ҳар қандай илм оддийдан мураккабга қараб изчил равишда ўрганилади. Шу сабабли бу тартибни тушуниш учун ҳар бир илмнинг дастлабки, зарурий масалалари ва уларга асосланадиган назарий масалаларини билиш зарур. Демак, мантиқ илми кишига фанлардаги масалаларни тартиб билан англаш ва уларнинг мақсадини тушунишга ёрдам беради. Зотан, ҳар бир илмнинг мақсади ўқувчини чуқур билим ва мустаҳкам кўникмага эга қилиш, унинг нозик масалаларини ҳам тушуна оладиган даражага етказишдир. Ҳар бир фанни ўрганувчидан талаб қилинадиган нарса ҳам ўз фанини тартибли, изчил ва пухта ўзлаштиришдир. Ана шу тартибни ҳосил қилувчи қонун-қоидалар мажмуи мантиқ илмини ташкил этади. Мантиқ илмининг яна бир фойдаси – мураккаб фикр ва хулосаларни англаш қобилиятини ривожлантиришидир. Мантиқда шундай мавзулар борки, улар инсон тафаккурини чуқурлаштириш ва идрокини кучайтиришга хизмат қилади. Бунга муважжаҳот ва мақулот бобларини мисол қилиш мумкин. Масалан, мақулот бобида жавҳар, араз, камм, кайф, изофа, айна, мата, милк, феъл ва инфиол каби тушунчалар баён қилинади. Уларни тушуниш муайян даражада тафаккур ва мулоҳаза талаб қилади. Бу тушунчалар мақулоти ашара деб аталади. Улардан бири жавҳар бўлса, қолганлари унда мавжуд бўлиши мумкин бўлган аразлардир. Уларнинг айримлари ташқи мавжудотга, айримлари фақат зеҳний мавжудликка, бошқалари эса нисбий маъноларга оид бўлгани учун уларни англаш маълум мураккаблик туғдиради. Мантиқ илмида эса бу масалаларга алоҳида боб ажратилиб, батафсил баён қилинади. Натижада уларни яхши ўзлаштирган киши бошқа фанларда қўлланилганда ҳам уларни англай олади. Хулоса қилиб айтганда, мантиқ илми инсонга мавжуд билимларни тартибга солишни, муайян фикр ва хулосага тўғри йўл билан эришишни ўргатади. Натижада ўз фикрини ҳимоя қилиш ҳам осонлашади. Яъни унга билдирилган эътирозларда хато қаерда юзага келганини аниқлаш ва уни тўғрилаш имконияти пайдо бўлади. Шу тариқа инсон ўзи эришган соғлом фикрни мустаҳкам ҳимоя қила олади. Бундан ташқари, мантиқ илми бошқа фанларда кенг қўлланиладиган истилоҳларнинг асл моҳиятини тушунишга ҳамда англаш қийин бўлган тушунча ва маъноларни идрок этишга катта ёрдам беради. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 165
16
Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин. Аллоҳ ризқингизни кенг, умрингизни файзли қилсин. Бугун қилган амалларингиз қабул
Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин. Аллоҳ ризқингизни кенг, умрингизни файзли қилсин. Бугун қилган амалларингиз қабул бўлсин. Кўнглингиз доимо хотиржам бўлсин. Раҳмат ва мағфират сизга ёр бўлсин. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2 897
17
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 232
18
МАНТИҚ ИЛМИ Кишининг фикрлаши унинг табиатига хос хусусиятдир. Мантиқ илми эса ана шу фикрларни маълум қонун-қоидалар ва мезонлар асосида тартибга солади. Натижада инсон ўз фикридан тўғри хулоса чиқаришга эришади. Фикрнинг хато бўлиши, адашиб нотўғри натижага келиши ёки унга билдирилган эътирозларга жавоб бера олмасликдан сақловчи восита ҳам мантиқ илмидир. Мантиқ илмининг ягона кўриниши йўқ, балки унинг турли жиҳат ва кўринишлари мавжуд. Бошқача айтганда, «мантиқ илми» истилоҳи бир-биридан фарқ қиладиган бир неча маъноларда қўлланилади. Бу ерда ундан кўзланган маъно – инсон ақлидаги фикрларни маълум қонун-қоидалар асосида тартибга солиш, тўғри ва муносиб хулосага эришиш ҳамда унга билдирилган эътирозларга жавоб бера олишдир. Баъзилар бугунги кунда мантиқ илмига асл масалаларидан узоқлашиш ва айрим хатолар кириб қолган, деб ҳисоблайдилар. Шу сабабли, замонавий даврда унга эҳтиёж қолмаган, ундаги масалалар бошқа фанлар таркибига сингиб кетган, бугун эса фақат ташқи шакли сақланиб қолган, дея уни четга сурадилар. Яна айримлар уни мутлақо мукаммал, усиз бирор илмий иш битмайдиган фан деб билсалар, бошқалар уни фақат тарихдан бизгача етиб келган чекланган қоидалар мажмуи бўлиб, янги ва фойдали фикр бера олмайдиган илм тури сифатида баҳолайдилар. Аслида эса масала бу икки қарашнинг ҳеч бирига тўлиқ мос келмайди. Ҳақиқатан ҳам мантиқ илми инсон ақли учун фойдали ва муҳим фан ҳисобланади. Уни эгаллаган киши фикрлаш борасида катта малака ва кўникмага эга бўлади. Мантиқ илми берадиган фойдаларнинг биринчиси – унда қўлланиладиган истилоҳларни тушуниш орқали ислом уламолари ишлатадиган кўплаб истилоҳларни англаш малакасининг ҳосил бўлишидир. Бу илмда батафсил ўрганилган тушунчаларни бошқа фанларда учратганда уларни тушуниш анча осонлашади. Масалан, тасаввур, тасдиқ, зотий, аразий, куллиёту хамс, таъриф, ҳаддий, расмий, қиёс, истиқро каби истилоҳлар мантиқ илмида муфассал баён қилинади. Бу тушунчалар бошқа фанларда ҳам қўлланилади, бироқ кўпинча уларда батафсил шарҳланмайди. Мантиқ илмини ўрганувчи киши ушбу истилоҳларни алоҳида ўзлаштириб олади. Кейинчалик уларни бошқа фанларда учратганда бемалол англай олади. Демак, мантиқ илмининг муҳим фойдаларидан бири – бошқа фанларда ишлатиладиган истилоҳларни тушунишга ёрдам беришидир. Чунки бошқа фанларнинг мақсади истилоҳларни шарҳлаш эмас, балки улардан фойдаланишдир. Бунга калом, усул, балоғат ва наҳв фанларини мисол қилиш мумкин. Ушбу фанлардаги кўплаб истилоҳларнинг умумий қолипи мантиқ илмида баён қилинади. Уни билган киши шу фанлардаги масалаларни ана шу қолип асосида тушунади ва уларни англаши осонлашади. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 291
19
#Жума_муборак Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Жума айёми муборак бўлсин!!! ✨ Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Жума айёми муборак бўлсин!!! ✨ Дўст томонга | @nurli_yol
8 062
20
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти 🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid ••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••• 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
1 529