ҚУРЪОН | Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов
Open in Telegram
Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов Устозимизнинг бир неча йиллар илгари ёзиб олинган Қуръон қироатларидан баҳраманд бўлинг! 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol @nurli_yol_hadis @nurli_yol_fiqh
Show more4 467
Subscribers
No data24 hours
-147 days
+1330 days
Posts Archive
🟢 ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ
💬 Энди сиз ўзингизни қизиқтирган шаръий масалалар юзасидан бевосита уламолардан ишончли ва асосли жавоб олишингиз мумкин. Бунинг учун Фатво марказининг қуйидаги рақами орқали боғланинг:
📲 781503344
⏰ Иш вақти: Ҳар куни, соат 09:00 — 17:00,
🍽 Тушлик вақти бундан мустасно.
🌎Шунингдек, хориждаги ҳамюртларимиз қуйидаги ҳаволалар орқали боғланишлари мумкин:
📱@fatvo_call_1 (Telegram орқали)
📱@fatvo_call_2 (Telegram орқали)
📱 +998917806633 (WhatsApp орқали)
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни илм ва ҳикмат орқали Унинг розилигига етакловчи бандаларидан қилсин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳар бир амал Аллоҳ таоло наздида мақбул бўлиши учун икки нарса шарт:
☝️ А. Шариатга мувофиқ бўлиши.
☝️ Б. Ҳолис Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ихлос билан адо қилиниши.
Шу иккисидан бири топилмаса у амал рад қилинади. Бунинг учун эса албатта ҳар бир инсон қиладиган амалини фарзини адо қиладиган даражада илмини ўрганиш фарз, вожибини адо қиладиган илмини ўрганиш вожибдир. Мусулмон кишининг бундан паст даражада бўлиши мумкин эмас.
📗 Илмингизни биз билан бирга бойитиб боринг.
Уланиб олинг, манфаатли расмий каналларимиздан бири... 👇
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
✍️ Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади:
📗 “Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар барбод бўладилар”.
Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг: 👇👇
📚 Имом Бухорий ҳадислари
📚 Имом Термизий ҳадислари
📚 Имом Муслим ҳадислари
📚 Абу Довуд ҳадислари
📗 Муттафақун алайҳ ҳадислар
(Ҳадислар, шарҳлари билан...)
📢 ХУШХАБАР: ФАТВО МАРКАЗИ ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН "КОЛЛ-МАРКАЗ" ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази иш ёки таълим олиш мақсадида чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ўз хизматларини қулай шаклда тақдим этади.
🌍 ❔ Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин.✅ Бунда: ⏺- ортиқча мобил трафик сарфланмайди; ⏺- қиммат халқаро қўнғироқлардан халос бўлинади; ⏺- ишончли ва тезкор жавоблар олинади. 📲 Боғланиш учун: 📱@fatvo_call_1 (Telegram орқали) 📱@fatvo_call_2 (Telegram орқали) 📱 +998917806633 (WhatsApp орқали) 🕗 Иш вақти: 09:00 дан 17:00 гача (Тошент вақти билан)
❗️ Таъкидлаб ўтамиз, мазкур хизмат фақат хориждаги ҳамюртларимизга мўлжалланган. Ҳаққа риоя қилиш эса динимиз кўрсатмасидир. 🇺🇿 Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар эса Колл-марказнинг 📞 +998781503344 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.✅ Фатво маркази ишончли ва яқин ёрдамчи! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #xushabar #fatvo #savol #javob #xorij 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+1
#eslatma #ashuro #muharram
🗣АЛЛОҲНИНГ МУҲАРРАМ ОЙИДАГИ НАФЛ РЎЗАЛАР ҲАФТАСИГА МАРҲАБО!
🥰 Пайшанба куни 💬 3 июль, 8 муҳаррам 💬 амаллар кўтариладиган кун, рўза тутиш суннат.
🥰 Жума куни 💬4 июль, 9 муҳаррам 💬 Ашуродан бир кун аввалги кун, рўза тутиш суннат.
🥰 Шанба куни 💬5 июль, 10 муҳаррам 💬 Ашуро куни, рўза тутиш суннат.
🥰 Якшанба куни 💬6 июль, 11 муҳаррам 💬 Ашуродан бир кун кейинги кун, рўза тутиш суннат.
🥰 Душанба куни 💬 7 июль, 12 муҳаррам 💬 амаллар кўтариладиган кун, рўза тутиш суннат.
🥰 Сешанба куни 💬 8 июль, 13 муҳаррам 💬 биринчи ойдин кеча, рўза тутиш суннат.
🥰 Чоршанба куни 💬 9 июль, 14 муҳаррам 💬 иккинчи ойдин кеча, рўза тутиш суннат.
🥰 Пайшанба куни 💬 10 июль, 15 муҳаррам 💬 учинчи ойдин кеча, амаллар кўтариладиган кун, рўза тутиш суннат.
🤲Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.
🚀@muminauz 🌺
#Эслатма
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:
📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)
☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!
© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
#Ҳадис_297
АРАФА КУНИДА БИРГА ДУО ҚИЛАЙЛИК!
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 📗 Албатта, Набий ﷺ дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» дир». Маъноси: Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк ҳам, барча мақтовлар ҳам Унга хосдир. Барча яхшиликлар Унинг қўлидадир. У ҳар бир нарсага қодирдир. ✍️ Имом Термизий ривоятиАна шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик! Манба: https://islom.uz/maqola/5539 ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Қурбонлик нисобини хато ҳисоблаймиз. Сиз ҳам шундай хатога йўл қўймаслик учун видеони кўринг.
Закот нисоби бошқа, қурбонлик ва фитр садақаси нисоби бошқа эканини биласизми?
Муҳаммад Айюбхон домла.
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ
#Эслатма
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади?
💬 ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси:
﴿ وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2)
яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
📗 Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ" (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه).
яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар”
(✍️ Имом Аҳмад ривоят қилган).
Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган.
📝 Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган:
📌 Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши;
📌 Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади;
📌 Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди.
📌 Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган;
📌 Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати;
📌 Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишилари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати;
📌 Хайру эҳсонларни кўпайтириш фазилати.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
✍️ Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади:
📗 “Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар барбод бўладилар”.
Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг: 👇👇
📚 Имом Бухорий ҳадислари
📚 Имом Термизий ҳадислари
📚 Имом Муслим ҳадислари
📚 Абу Довуд ҳадислари
📗 Муттафақун алайҳ ҳадислар
(Ҳадислар, шарҳлари билан...)
АПРЕЛ ЁМҒИР(НИСОН) ҲАДИСИ БОРМИ?
#бидъат
❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир қариндошим савол сўраб беришимни илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким (найсон) апрелда ёмғир ёғганида сувидан олиб, 70 мартадан фатиҳа, оятал курсини, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, дейилибди. Телеграмдан келган хабар экан. Шундай мазмунда ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Агар тўқима дейилса, тўқима бўлиши учун ҳам санади бўлиши керак. Бу гап ҳеч қайси ҳадис китобларирда келмаган. Баъзи жойларда шу маънодаги гап "шиаларнинг китобларида бор" дейилган экан. Шиаларнинг Зодул Обидин деган китобида бор экан, лекин китобнинг муаллифи ёлғонда айбланган. Санадини зикр қилган одамлар ҳам "мажҳул(номаълум) одамлар" дейилган. Бу асли йўқ гап. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/140209)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Repost from 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
АПРЕЛ ЁМҒИР(НИСОН) ҲАДИСИ БОРМИ?
#бидъат
❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир қариндошим савол сўраб беришимни илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким (найсон) апрелда ёмғир ёғганида сувидан олиб, 70 мартадан фатиҳа, оятал курсини, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, дейилибди. Телеграмдан келган хабар экан. Шундай мазмунда ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Агар тўқима дейилса, тўқима бўлиши учун ҳам санади бўлиши керак. Бу гап ҳеч қайси ҳадис китобларирда келмаган. Баъзи жойларда шу маънодаги гап "шиаларнинг китобларида бор" дейилган экан. Шиаларнинг Зодул Обидин деган китобида бор экан, лекин китобнинг муаллифи ёлғонда айбланган. Санадини зикр қилган одамлар ҳам "мажҳул(номаълум) одамлар" дейилган. Бу асли йўқ гап. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/140209)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#бидъат
❓CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.
Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
📗“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (✍ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#тўқима_ҳадис
Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.
Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Repost from Нурли йўл | Расмий канал 🌙
#Рамазон_туҳфаси
🎙️ Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов
🕌 Ар-Роҳман сурасидан
📆 17.03.2025.
👉 https://youtube.com/shorts/6g1-gynSw6g?si=NKVUT3Oav-qqNgEL
✅ Ulashing: @nurli_yol
📌 ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.
🔸 ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?
Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.
Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.
🔸 КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?
Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.
Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.
Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.
🔸 КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.
🔸 КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.
Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.
Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.
🔸 РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?
Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.
🔸 ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?
2025 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
☝️ Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина
🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов.
📆 1999 йил. Мирзоюсуф жоме масжидидаги таровеҳ намозида қилинган хатмона тиловати.
#Мастерклас
https://youtu.be/XmhdDZKIMEU?feature=shared
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Insta | Facebook | Youtube
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/nurli_yol 👈
