Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 687
Subscribers
No data24 hours
+17 days
+2530 days
Posts Archive
Салавот айтинг ва салом йўлланг
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир. Фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир. (Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Исмоил Ҳаққий Бурсавий, Элмалили, Қози Байзовий).
Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир. (Элмалили, Ҳақ дини, Қуръон тили, 6-жилд, 33-саҳифа; Тафсири Ҳилол, 4-жуз, 624-саҳифа).
Бунда бир мажлисда номлари зикр қилинса ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб (Тафсири Қозий Байзовий, 4-жилд, 299-саҳифа) бўлади, деганлар ҳам бор.
Баъзи муфассирлар: “Умрида бир марта салавот айтиш вожиб”, деганлар.
Бу ҳукмларнинг далили, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин”, деганларидир (Сунани Термизий, Дуолар китоби, 3545-ҳaдиc).
“Энг гўзал салавотлар” рисоласидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БИРОН ИШНИ НИЯТ ҚИЛСА, НАЗР ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: 1) Сешанба куни "Пайшанба кунида рўза тутаман" деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзани қазоси тутиладими?
2) Ва юқорида айтилган вазиятга кўра, бу сафар таҳажжуд намозини ўқийман деса-ю, лекин кечаси тура олмаса, уни қазосини ўқиб қўядими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган:
فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك
“Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
"لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه."
“Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби).
Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” ёки “Бу сафар таҳажжуд ўқийман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазоси лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
МАВЛУД БИДЪАТ ЭМАС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар «Аллоҳумма акфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғ миқдорича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.
Маъноси: «Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 14-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 11-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:42
⏱БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:02
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:50
⏱ШОМ - 18:40
⏱ХУФТОН - 20:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@fitratuz
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижратдан аввалги 23 йил (милодий 600 йил):
– Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу туғилди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттиз ёшликларида катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо туғилди.
Ҳижратдан аввалги 20 йил (милодий 603 йил):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттиз уч ёшликларида иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо туғилди.
Ҳижратдан аввалги 18 йил (милодий 605 йил):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттиз беш ёшликларида Каъбани қайта қуриш ишларида иштирок этиб, «Ҳажарул асвад»ни жойига қўйиш муаммосини донолик билан ҳал этдилар. Шу йил Фотима розияллоҳу анҳо туғилди.
Ҳижратдан аввалги 15 йил, рамазон ойи (милодий 608 йил август-сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қамарий 38 ярим ёшликларида Ҳиро ғорига чиқиб, “таҳаннус” ва “муроқаба” ибодатларини адо эта бошладилар.
Ҳижратдан аввалги 13 йил, рабиъул аввал ойи (милодий 610 йил февраль):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам роппа-роса қамарий 40 ёш (шамсий 38 ёшу тўққиз ойлик) бўлганларида рост тушлар кўришлари, Маккадаги бир тошнинг у Зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бошлади ва бу ҳолат олти ой давом этди.
МАККА ДАВРИ
Ҳижратдан аввалги 13 йил, 17, 18, 21 ёки 27 рамазон ойи, душанба кечаси (милодий 610 йил август):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қамарий қирқ ярим ёш (шамсий 39 ёшу уч ойлик) бўлганларида Аллоҳ таоло у Зотга биринчи ваҳий юборди ва у Зот Набий бўлдилар;
– орадан бир неча кун ўтиб, иккинчи ваҳий келгач, Расул бўлдилар.
Ҳижратдан аввалги 13 йил охирлари (нубувватнинг 1 йили / милодий 610 йил охирлари):
– қуёш чиқиши ва ботишидан олдин икки маҳал намоз ўқиш буюрилди.
Ҳижратдан аввалги 13-11 йиллар (нубувватнинг 1 йилидан 3 йили охиригача / милодий 610 йилдан 612 йил октябрь ойи охиригача):
– даъват махфий равишда олиб борилди.
Ҳижратдан аввалги 10 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 4 йили / милодий 612 йил ноябрь):
– ошкора даъват бошланди;
– саҳобалар сони тахминан бир юз ўттиз нафарга етди.
Ҳижратдан аввалги 10 йил (нубувватнинг 4 йили иккинчи ярми / милодий 613 йил):
– саҳобаларни Исломдан қайтариш ҳаракатлари бошланди;
– ҳаж мавсуми яқинлашганида Қурайш раҳбарияти ҳаж зиёратига келувчиларни исломий даъватни эшитишдан тўсиш мақсадида мажлис қилиб, Расулуллоҳни сеҳргар деб эълон қилди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Имом_Мотуридий
يقول أبو المعين النسفي : "والشيخ الإمام أبو منصور الماتريدى رحمه الله كان من أشد الناس اتباعًا لأبي حنيفة فى الأصول والفروع جميعا"
Абул Муийн Насафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Шайх, Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ одамлар ичида усулда ҳам, фуруъда ҳам Имом Абу Ҳанифанинг йўлини энг маҳкам тутганидирлар".
📚"Ат-Тамҳид ли-қавоидит-тавҳид" китоби (23-бет)
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ДИНИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН УШЛАШ КЕРАКМИ?
CАВОЛ: Ҳозирги кунда Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китобини ўқияпман. Ўқиётган вақтимда таҳоратли бўлишим керакми? Умуман Қуръондан бошқа шунақа динга оид китобларни ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини мутолаа қилганда таҳоратли бўлиш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим китоби – мусҳафни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Қуръони карим ва тафсир китоблардан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.
Аслида ушбу масала катта уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, Имом Абу Ҳанифа диний китобларни таҳоратсиз ушлашни жоиз десалар, у зотнинг икки шогирдлари – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар макруҳ амал дейишган. Аллома Ҳалабий Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини қуйидагича изоҳлаганлар: “Фиқҳ, ҳадис каби диний китобларни ушлаган киши Қуръон оятларини ушлаган ҳисобланмайди, чунки китобда келтирилган оятлар ундаги маълумотларга қўшилиб, унга тегишли бўлиб қолади” (“Шарҳул-муня” китоби).
Мазҳабимизнинг кейинги давр фуқаҳолари ушбу масалада уч хил қарашни келтириб ўтганлар:
1. Диний китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ.
Аллома Камол Ибн Ҳумом фуқаҳоларнинг сўзларини нақл қилиб, шундай дейдилар:
قالوا: يكره مس كتب التفسير والفقه والسنن لأنها لا تخلو عن آيات القرآن، وهذا التعليل يمنع من شروح النحو.
“Фуқаҳолар: “Тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ, чунки ушбу китоблар Қуръон оятларидан холи эмас”, дейишган. Бундай сабаб келтириш наҳв (араб тили грамматикаси) китобларининг шарҳларини таҳоратсиз ушлашни ҳам ман қилади” (“Фатҳул Қодир” китоби).
2. Диний китоблардаги Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш макруҳ.
Яна бир тоифа фуқаҳолар барча диний китобларни ушлаш жоиз, фақат оят ўринларини ушлаш ножоиз, дейишган. Масалан, “Мухтасарул Қудурий”га шарҳ ёзган Аллома Ҳаддодий шундай деганлар:
أن كتب التفسير لا يجوز مس موضع القرآن، وله أن يمس غيره، وكذا كتب الفقه إذا كان فيها شئ من القرآن، بخلاف المصحف، فإن الكل فيه تبع للقرآن .
яъни: “Тафсир китобларнинг Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш жоизмас. Китобдаги оятлардан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Шунингдек, фиқҳ китобларида Қуръон оятлари бўлса, оят ўрнидан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Лекин мусҳафнинг ҳукми ундай эмас. Чунки мусҳафнинг ҳаммаси Қуръон оятларига мансуб ҳисобланади” (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби).
3. Тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.
Бу ҳақда машҳур фақиҳ Муҳаммад Мулла Хусрав шундай деганлар:
ورخص المس باليد في الكتب الشرعية إلا التفسير
яъни: “Тафсир китобларидан бошқа диний китобларни таҳоратсиз ҳолда қўл билан ушлашга рухсат этилган” (“Дурарул ҳуккам” китоби).
Мазҳабимизнинг мўътабар манбаларида келтирилган ушбу уч хил қарашни синчковлик билан таҳлил қилган Аллома Ибн Обидийн тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз эканини мазҳабимиз қоидаларига мувофиқ экани ва далил жиҳатдан асосли эканини таъкидлаб, жумладан шундай хулоса қилганлар:
الأظهر والأحوط القول الثالث أي كراهته في التفسير دون غيره لظهور الفرق فإن القرآن في التفسير أكثر منه فيغيره وذكره فيه مقصود استقلالا لا تبعا فشبهه بالمصحف أقرب من شبهه ببقية الكتب.
яъни: “Бу масалада далили кучлиси ва эҳиётроғи – учунчи тоифа фуқаҳоларнинг қарашидир. Яъни, таҳоратсиз ҳолда тафсир китобларини ушлаш макруҳ, ундан бошқа диний китобларни ушлаш жоиз эканидир. Чунки диний китоблар билан бошқа диний китоблар ўртасидаги фарқ очиқ маълум. Зеро, тафсирдаги Қуръон оятлари бошқа китобларга нисбатан кўпроқ бўлиб, шу жиҳатдан фарқи катта. Қолаверса, тафсир китобларда Қуръон оятлари мустақил зикр қилинган, тобеъ шаклда эмас. Шунинг учун тафсирни мусҳафга ўхшашлиги бошқа китобларга нисбатан кўпроқ” (“Раддул муҳтор” китоби).
Юқоридагилардан келиб чиқиб, таҳоратсиз ҳолда тафсирдан бошқа диний китобларни ушлаш ва мутолаа қилиш жоиз экани келиб чиқади. Шундай бўлсада, имкони бор киши диний китобларни таҳорат билан ушлаши – тақвога ва шариатни улуғлашга яқин экани жиҳатидан мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам.
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
#Ҳадис
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар
Насаий ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 13-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 10-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:41
⏱БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:01
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:50
⏱ШОМ - 18:40
⏱ХУФТОН - 20:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижратдан аввалги 45 йил, жумодул аввал ойи (милодий 579 йил, апрель боши):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саккиз ёшу икки ойу ўн кунлик бўлганларида боболари Абдулмутталиб Маккада вафот этди;
– Расулуллоҳни туғишган амакилари Абу Толиб ўз кафолатига олди.
Ҳижратдан аввалги 41 йил (милодий 582 йил охири ёки 583 йил боши):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн икки ёшга етганларида амакилари Абу Толиб у зотни Шомга тижорат карвонида олиб борди;
– Бусро шаҳрида роҳиб Буҳайро у Зотни пайғамбарлик аломатлари орқали таниди.
Ҳижратдан аввалги 40 йил (милодий 584 йил):
– Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу туғилди.
Ҳижратдан аввалги 34 йил, зулқаъда ойи (милодий 590 йил):
– Расулуллоҳ йигирма ёшликларида Қурайш ва Кинона билан Қайс Айлон қабилалари ўртасида «Фижор» уруши бўлиб ўтди;
– Қурайшнинг бешта уруғи «Ҳилфул фузул» номли ижтимоий ҳимоя иттифоқи тузишди (ушбу иттифоқ мажлисида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қатнашганлар).
Ҳижратдан аввалги 28 йил (милодий 595 йил):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма беш ёшликларида Хадижа розияллоҳу анҳонинг савдо моллари билан Шомга тижорат сафарига бориб келдилар;
– орадан икки ой ўтгач, у Зот Хадича онамизга уйландилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#мазҳаб
“Мужтаҳид бўлмаган бир олимнинг тўрт мазҳабдан бирига тақлид қилиши вожиб. Тақлид қилмаса, тўғри йўлдан адашади ва бошқаларни ҳам адаштиради”.📚 Имом Абдулваҳҳоб Шаъронийнинг "Мезонул-кубро" китоби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Видео #Маъруза
ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ УММАТГА МEҲРИБОНЛИКЛАРИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID55) ҳар куни эрталаб-кечқурун ўқишга кетишдан олдин ҳамда ўқишдан келгандан кейин, бирор сабаблар билан ОТА-ОНАДАН йироқда бўлиб турган инсон ҳам ОТА-ОНАСИГА телефон қилиб, “Хайрли кун!”, ”Хайрли тун!” тилаб, ҳақларига чиройли, яхши дуолар қилиб, УЛАРНИНГ ҳол-аҳволларини сўраб, “Менга нима хизматлар буюрасиз?” деб, айтган хизматларини адо этиб, УЛАРНИНГ бетакрор, бебаҳо ва беқиёс дуоларини олиш лозим;
56) ОТА-ОНАНИНГ, УСТОЗЛАРНИНГ олдиларида телефон ўйнамаслик. Чунки бундай қилиш – ОТА-ОНАГА, УСТОЗЛАРГА нисбатан ҳурматсизлик, менсимаслик, беодоблик ҳисобланади. Агар жиддий зарурат туғилиб қолса, УЛАРГА узрини айтиб, рухсат сўралади. Агар ОТА-ОНА, УСТОЗЛАР ижозат берсаларгина, телефон билан машғул бўлинади;
57) УСТОЗЛАРГА юраётган ҳолатда савол бериш ҳурматсизлик ҳисобланади;
58) илм қалбга ўрнашади. Қалб тоза ва пок бўлса, унга илм мустаҳкам ўрнашади ва баракали бўлади;
59) шу сабаб аввало – қалбини поклаш. У ҳар хил қалб касалликларидан соф ва пок бўлиши лозим. Қалбни кибр, риё, манманлик, менсимаслик, ғийбат, ёлғончилик, бировни кўраолмаслик ва бошқа зарарли иллатлардан халос этиш керак;
60) тўғри ва чиройли ният қилиш. Киши олаётган илми орқали илмига холис амал қилишни, инсонларнинг қалбига маърифат зиёсини улашишни, халқнинг манфаати учун хизмат қилишни қасд қилиши лозим;
61) ўзини бутунлай илмга бағишлаш. Толиби илм туну кун умрининг ҳар бир лаҳзасини илм олишга сарфлаши лозим. Зеро уламоларимиз: “Сен илмга борингни бермагунча, у сенга ҳеч нарса бермайди”, деганлар;
62) бўш вақтларида Аллоҳнинг зикри билан, Пайғамбаримиз алайҳис саломга салавот айтиш билан, ўзининг қалбидаги орзу-тилакларини Худодан сўраб, дуо қилиш билан банд бўлиши даркор. Зеро илм – Аллоҳнинг нуридир! Аллоҳ таоло нурини Ўзи истаган бандасигагина беради;
63) уйга берилган вазифани имкон қадар Қибла томон юзланиб бажаришлик;
64) кўп ва тартибсиз овқат емаслик;
65) бадантарбия билан шуғулланишлик;
66) уйқуни меъёридан оширмаслик;
67) доим баҳоли имкон батаҳорат бўлиб юришлик;
68) киядиган либосларини покиза тутишлик;
69) устоз танлашда шошмаслик. Бунда ҳам ОТА-ОНА билан маслаҳат қилиш. Улуғларимиз: “Илм – бу диндир, шунинг учун уни кимдан олаётганингизга эътибор беринглар!” – деганлар;
70) илм ўрганишдаги шерикларини ҳам ҳурматларини жойига қўйиш. Улар илм йўлида орттирган дўстлари ҳисобланади;
71) илм ўрганишда дўстларига ҳам кўмак бериш;
72) ўз тажрибаси орқали ўрганганларини бошқа илм ўрганувчилар билан баҳам кўриши ва имкони борича ёрдам бериши ҳам гўзал одобдир;
73) илм олишига сабаб бўлаётган китоб, дафтар, қалам ва бошқа ўқув қуролларини эҳтиёт қилиш, оёқ остига қўймаслик ва, албатта, ҳар жойда эътиборсиз қолдирмаслик лозим;
74) чиройли ёзиш;
75) олаётган билимларини ёзиб бориш керак. Чунки ёзиш оқибатида илм мерос сифатида кейингиларга қолади;
76) илмни яширмаслик. Аллоҳ таоло қайси бир бандасига илмдан бирор насиба берган бўлса, ўша кишининг зиммасида олган илмини ўзгаларга етказиш вазифаси туради;
77) ўрганган илмини яширмай, имкон қадар ўзгаларга етказишда, икки фойда бор:
- илмни етказгани учун савоб;
- илмни ўзгаларга ўргатган сари кўникма ва тажриба ҳосил бўлиши.
ИЛОҲО МЕҲРИБОН ПАРВАРДИГОРИМИЗ ЎЗИ буюрган, Жаноби ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ОТА-ОНАЛАРИМИЗ рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!
Иброҳимжон домла Иномов
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
