ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 594
Подписчики
-424 часа
Нет данных7 дней
+330 день
Архив постов
#Руҳий_тарбия Зикр (21-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Зикр (21-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. Тўлиқ видео👉https://youtu.be/kmjwHIRUuV8 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ХАЙРЛИ ИШГА ХАЙРИХОҲ ҲОМИЙЛАР Таълим ва тарбия ҳар бир миллатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи энг муҳим омилдир. Шу б
+8
ХАЙРЛИ ИШГА ХАЙРИХОҲ ҲОМИЙЛАР Таълим ва тарбия ҳар бир миллатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи энг муҳим омилдир. Шу боис ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш катталар зиммасидаги долзарб масаладир. Кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент туманидаги 7-умум таълим мактабига ташриф буюрди. Ёзги таътил даврида ҳомийларни жалб қилган ҳолда мазкур мактабнинг биносини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Иншоаллоҳ, 2024-2025 таълим йили бошлангунга қадар мактаб биноси гўзал қиёфа касб этиб, ёшларга зарур шароитлар яратилади. Жасурбек домла ва нуроний отахонлар ҳомийлар ҳаққига хайрли дуолар қилишди. Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#раддия Динни кимдан ўрганаётганимизга эътиборли бўлайлик! 👤 Устоз Улуғбек Бухорий Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси. @diyonatli

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

Аллоҳ битган тақдирга рози бўлинг Гоҳида бахт деб қидирган, саодат шунда деб билган ишингиз амалга ошмай қолади. Шунақа вақтда билингки, рози бўлиш, қаноат қилиш сизни энг бахтли инсон қилади. Роббингизнинг тақдиридан рози бўлишингиз Роббингизни сиздан рози қилади. Ахир Аллоҳнинг розилигиданда юқорироқ мақсад борми?! Бир куни бахтдан сўрашибди: “Эй бахт, сен қаерда яшайсан?”. У дебди: “Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбида!”. - Нимадан озуқа оласан? - Улардаги иймоннинг қувватидан. - Нима сабабли уларда мудом турасан, кетиб қолмайсан? - Уларнинг Аллоҳга чиройли гумон қилишлари туфайли. - Сенинг шиоринг қандай? - Ҳеч бир жонга Аллоҳ тақдир қилиб битган нарсадан бошқаси тегмайди. Фақат Аллоҳ тақдир қилган нарсагина содир бўлади. Мўмин-мусулмон банда “Дунёдаги барча нарса Аллоҳнинг мулки. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлади, хоҳламагани бўлмайди”, деб ишонади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда: фаровонлик вақтида ҳам, бошига мусибат тушганида ҳам Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлади. Бўладиган ҳар бир иш тақдирда ёзиб қўйилган экан, энди банда бошига бир иш тушса, қўлидан неъмат кетса, бунинг учун ортиқча хафа бўлиш, ғамга ботиш, “Бундай қилганимда ундай бўларди”, “Бу ишни қилмаганимда шунча ташвишга қолмасдим”, деб надомат чекиш тўғри эмас. Аллоҳ банда пешонасига ёзган нарсадан қочиб-қутулиш иложи йўқ. Шунингдек, Аллоҳ банда бирон неъматга эришишини, ютуқни қўлга киритишини тақдир қилганми, демак, бу иш ҳам аниқ бўлади. Бу – банданинг саъй-ҳаракати, жидду жаҳди билан эмас, Аллоҳнинг фазли, тақдири, ризқлантириши билан юз беради. Шунинг учун фаровонликка етишганда ҳаддидан ошиш, ўзини йўқотиб қўйиш маъқул эмас. Бошига мусибат тушганида “Агар ундай қилганимда бундай бўларди” ёки “Ундай қилмаганимда бундай бўлмасди”, деб афсусланадиганлар ҳам бор. Бу борада мўмин банда қандай йўл тутиши кераклиги қуйидаги ривоятда айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кучли мўмин Аллоҳ учун заиф мўминдан яхшироқ, севимлироқдир. Икковида ҳам яхшилик бор. (Шундай экан) ўзингга фойдали нарсаларга ташна бўл, Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз қолма! Агар сенга бирон (кор-ҳол) етса, “Агар ундай қилганимда...” дема, балки “Қодаруллоҳи ва маа шаа-а фаъал” (яъни, Аллоҳнинг тақдири экан. У Зот нимани истаса, ўшани қилади) деб айт. Зеро, “агар” (сўзи) шайтонга (янги) иш очиб беради” (Имом Муслим ривояти). Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ УҲЛАШЛАРИДАН AВВАЛ... Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#QURON_QIROATI_SABOQLARI #JONLI: "Shuaro" surasining 105-oyatidan 227-oyatigacha 19.06.2024 🌐 https://www.youtube.com/live/GaM5uzWwgMw?si=jHJJ48T5b9cvuA9v 🌐 https://www.facebook.com/share/v/412yyYETjYsBKJde/?mibextid=KsPBc6 🌐 https://www.instagram.com/muslimuzportali/live/17928769676895844?igsh=MWQ1ZGUxMzBkMA== Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ CАВОЛ: Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мин
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ CАВОЛ: Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мингдан сотаётган бўлса, Б исмли шахс унинг машинасини сотиб олмоқчи бўлса, А исмли шахсга “Мен сенга тижоратингни янада ривожлантириш учун маълум миқдор қарз бераман, фақат 10 минглик машинани менга 7 мингга сотасан”, деб келишса бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай келишув жоиз эмас. Чунки ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо ҳисобланади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: "كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي) “Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЯРАТИЛГАН ЛОЙГА БАХТСИЗЛИК, ҲАВО, ШАҲВАТ АРАЛАШТИРИБ ҚЎЙИЛГАН ЭДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Оишадан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида уйим токчасидаги бироз арпада
#Ҳадис Оишадан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида уйим токчасидаги бироз арпадан бошқа егани бирор егулик йўқ эди. Бир қанча пайт ундан еб юрдим. Қачонки, уни чамалаган эдим, у тугаб қолди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. @fitratuz

#ДОЛЗАРБ ❌ «ҲАЖДАН БОРГАНИНГИЗНИ ДАБДАБА ҚИЛИБ КУТИБ ОЛИШМАСИН! ИСРОФГАРЧИЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ГУНОҲ ҚИЛМАНГ!» 😎 ҲОЖИ ОДАМ ЁРДАМГА МУҲТОЖЛАР ҲОМИЙСИ БЎЛИШИ КЕРАК Видеони максимал тарқатинг, одамлар кўрсин, жуда долзарб гапларни гапирибдилар 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 19-ИЮН КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 19-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:04 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:50 ⏱ШОМ - 20:04 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУРБОНЛИКНИНГ ВАҚТИ CАВОЛ: Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади: وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”. Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар: من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك. яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”). Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади: وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”). Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади: وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”. Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ. Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

Ғам-мусибат етганда, бефарзандлик ва қарздорликда ўқиладиган дуолар Ғамга тушиб қолсангиз, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқиб, тафаккур қилинг: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир”. (Тавба сураси, 129-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимда ким тонг отганда ва кеч кирганда: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир”, деб етти марта айтса, Аллоҳ унинг ғамларига Ўзи кифоя қилади”. Савдо қилсангиз ёки қарздор бўлиб қолсангиз, “Лаа илааҳа иллаллоҳ ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, деб зикр қилинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”ни кўп айтинглар, чунки бу жаннат хазиналаридан бир хазинадир”, деганлар. Маҳзун бўлсангиз ушбу оятни ўқинг: “Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман” (Юсуф сураси, 86-оят). Ҳаётингизда муваффақиятсизликка учрасангиз мана бу оятни ўқинг ва маъносини англаб, амал қилинг: “Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман” (Ҳуд сураси, 88-оят) Дарслардан чарчасангиз қуйидагича дуо қилинг: “Эй Аллоҳ, менга дунё-ю охиратда энг олий даражаларни насиб этгин”. Дунё ғамларидан чарчасангиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган ушбу дуони ўқинг: “Эй Аллоҳ, дунёни энг катта ғамимиз, илмимизнинг маблағи (мақсади) қилиб қўйма”. Намозларни дангасаликданми ёки бошқа бирор сабабданми вақтида ўқимай юрган бўлсангиз мана бу оятдаги дуони ўрганинг ва шу дуони такрор-такрор қилиб юринг: “Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят). Уйлана олмай юрган бўлсангиз ёки фарзанд кўрмаётган бўлсангиз, айтинг: “Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан” (Анбиё сураси, 89-оят). Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз: “Менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт” (Исро сураси, 80-оят), деб дуо қилинг. Ишларингиз қийинлашиб кетса: “Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил” (Тоҳа сураси 25-26 оятлар), деб илтижо қилинг. Қалбингизда кимгадир нисбатан нафрат бор бўлса, деб дуо қилинг. Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Тошкент вилояти Пискент туман "Пискент" жоме масжидида 2024-yil 16-iyun Қурбон Ҳайит шукуҳи @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 17-ИЮН КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 17-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:04 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:50 ⏱ШОМ - 20:04 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli