en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 672
Subscribers
+724 hours
+77 days
+4630 days
Posts Archive
#xushxabar ⏺Қурбон ҳайити арафасида 10 минг болада жарроҳлик амалиёти, 2,3 минг беморни даволаш, 8 минг етим болага пул мабла
+3
#xushxabar Қурбон ҳайити арафасида 10 минг болада жарроҳлик амалиёти, 2,3 минг беморни даволаш, 8 минг етим болага пул маблағи, 500 та масжидда қулай шароитлар яратиш ва қабристонларни обод қилиш каби хайрия ишлари амалга оширилади 🇺🇿 21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
🇺🇿Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу тамойиллар, айниқса, халқимизга хос эзгу фазилатларни мужассам этган муборак Қурбон ҳайити кунларида янада ёрқин намоён бўлади.
🟢Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ахборот берилди.
🗓 Уларга кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда...
Манба: https://president.uz/oz/lists/view/9235 #Mirziyoyev #taqdimot #ijtimoiyhimoya #Qurbonhayiti Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#haj #mabrur #odob #ibodat 🕋 ҲАЖ - ЯНГИ ҲАЁТНИНГ БОШЛАНИШИ
📖 Ҳаж ибодатини бажаришдан олдинги ва ҳаждан кейинги одоблар. 🤲 Ушбу видеолавҳани кўрганларга Аллоҳ таоло ҳаж ибодатини адо этишни насиб қилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Умидсизликдан эҳтиёт бўлинг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Сенга етган бўлсада ҳалокатлар зарари, Хабар бермиш у сенга келажак н
Умидсизликдан эҳтиёт бўлинг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Сенга етган бўлсада ҳалокатлар зарари, Хабар бермиш у сенга келажак неъматлари.
Бир йигит қамалди. У ёлғиз фарзанд бўлиб, онасининг у йигитдан бошқа ҳеч кими йўқ эди. Онанинг кўзидан уйқуси қочди, уни ғам-ташвиш чулғаб олди. Йиғлайвериб ёшлари қуриб қолди. У шундай ҳолдалигида Аллоҳ таоло унинг қалбига: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ” (Куч-қувват фақат олий, буюк Аллоҳдандир) калимасини солиб қўйди. Она жаннат ҳазиналаридан бўлмиш бу калимани қайта-қайта такрор қила бошлади. Ўғлининг чиқишидан умидини узган кунларининг бирида кимдир эшикни қоқиб қолди. Эшикни очиб, онанинг кўнгли ёришиб, хурсанд бўлиб кетди, Чунки унинг қаршисида севимли ўғли турар эди. Бу Роббисига боғланган, Унга кўп дуо қилган ва ишини У зотнинг ўзига топширган банданинг мукофотидир. Шундай экан, сиз ушбу калимани лозим тутинг. Чунки бу улуғ калимадир. Унда бахт-саодат сири бор. У калимани кўпроқ айтинг, у билан ғам парчаларини қувинг ва Аллоҳдан тез орада келадиган хушхабарни кутинг. Ҳеч қачон сиздан умид ришталари узилиб қолмасин, ҳеч қачон тушкунликка тушманг. Шуни билингки, ҳар қандай қийинчилик ортидан енгиллик келади, ҳар қандай қийинчилик ортида бир енгиллик бўлади, бу нарса доимий такрорланиб турадиган дунё қонунидир. Шундай экан, Аллоҳга чиройли гумон қилинг, Унга таваккул қилинг ва Ундан яхши нарсаларни сўранг, умид қилинг. Шуъла: Қийинчилик ва ғамларингизни бошқалар билан гаплашадиган мавзу қилиб олманг. Чунки бу нарса сиз билан саодат ўртасида тўсиқ пайдо қилади. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 21-МАЙ, 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 21-МАЙ, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 4-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:24 ⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:00 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:45 ⏱️ШОМ - 19:46 ⏱️ХУФТОН - 21:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#xabar #qurbon_hayiti 📢 РАСМАН: ҚУРБОН ҲАЙИТИ 27 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✍️ Ўзбекистонда муборак Қурбон ҳайити 2026 йил 27 май куни нишонланади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди.
⚡️ Ушбу байрам муносабат билан иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча кетма-кет 5 кун дам олади: 🕌 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити; ✅ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни; ✅ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни; ✅ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни; ✅ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Агар сизлар Аллоҳга «қарзи ҳасана» берсангиз (муҳтожларга эҳсон қилсангиз), У сизларга бир неча баробар қи
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Агар сизлар Аллоҳга «қарзи ҳасана» берсангиз (муҳтожларга эҳсон қилсангиз), У сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва (гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ миннатдор (оз олиб, кўп берувчи) ва ҳалимдир. Тағобун сураси 17-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Бугун қандай солиҳ амал қилдингиз? “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида солиҳ амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатт
Бугун қандай солиҳ амал қилдингиз? “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида солиҳ амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл сураси, 97-оят). Қуръони каримнинг 70 дан ортиқ оятида “солиҳ амал” ибораси зикр этилган. Солиҳ амал фақатгина намоз, рўза, ҳаж ёки умра эмас. Инсонларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, йўлдан зарар бериши мумкин бўлган нарсани четга олиб ташлаш, ҳатто табассум қилиш ҳам яхши – солиҳ амалдир. Аммо афсуски, бундай амалларга бепарво қараймиз. Шундай экан, амал дафтарингизни савобга тўлдирадиган солиҳ амаллар катта ёки кичик бўлсин, уларни ҳар куни, ҳар ерда қилишга интилинг. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм) ❔Қурбонлик қилиш кимларга вожиб? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Қурбонликнинг вақти 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми? 💬ЖАВОБ: Бу ердаҚурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми? 💬ЖАВОБ: Бу ерда ❔Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими? 💬ЖАВОБ: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Haj2026 Ҳожилар миллат зиёсидир 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Зулҳижжа ойининг 1 кунлик рўзаси - 1 йилга тенг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васал
Зулҳижжа ойининг 1 кунлик рўзаси - 1 йилга тенг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Raddiya Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси
#Raddiya Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси қуйидаги бузуқ даъволарни илгари сурадилар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръонни етказиш, холос. У зотнинг пайғамбарлик сиймоси, яъни суннатлари, кўрсатмалари йўқ. Шунинг учун итоат фақат Қуръони Каримга вожиб, Пайғамбар алайҳиссаломга пайғамбарлик юзасидан на саҳобага ва на кейинги умматга вожиб. 2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршодлари, кўрсатмалари саҳобаларга вожиб бўлган, бизга вожиб эмас. Яъни Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилиш у зотнинг давридаги саҳобаларгагина вожиб бўлган, қолган умматларга вожиб бўлмас. 3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари, иршодлари ҳаммага вожиб эди, барча умматга вожиб бўлган, бироқ, ҳозирда бизгача етиб келган ҳадислар қобили эътимод эмас, ҳужжат бўлишга ишончли эмас. Саҳиҳ ва ишончли санад билан бирорта ҳадис етиб келмаган. 1 – даъвога раддия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръони Каримни етказиш билан чекланмайди, балки оятларнинг асл маъноларини тушунтириб бериш, тафсир қилиш, изоҳлаш, тўла ва мукаммал, аниқроғи муфассал равишда англатиш – ҳаммаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом вазифалари бўлган. Бу вазифалар эса фақатгина ҳадислар орқали адо топади. Биз Аллоҳ таолонинг оятларини тўла, мукаммал ва муфассал тушунишимиз учун ҳадисларга муҳтожмиз. «(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик» (Наҳл сураси, 44-оят). «Аллоҳ ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар» (Оли Имрон сураси, 164-оят). Оятдаги «Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир, «Ҳикмат»дан мақсад эса ҳадиси шарифлардир. 2 – даъвога раддия Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари фақатгина саҳобаларга эмас, балки бутун уммат учундир. Зеро, Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни бутун башариятга пайғамбар этиб жўнатган: «(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107-оят). 3 – даъвога раддия Аллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони Каримни сақлашга ваъда берган. Ҳадислар эса Қуръоннинг тафсири, шарҳи ҳисобланади. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳадисларнинг ҳам то Қиёматга қадар уммати Муҳаммадга етиб келишини таъминлаган. “Ҳадис илмига кириш” китобидан Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Хонадонингиз – азизлик ва муҳаббат мамлакатидир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Келтирдик иймон Роббимиз Раҳмонга, Эргашдик элчис
Хонадонингиз – азизлик ва муҳаббат мамлакатидир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Келтирдик иймон Роббимиз Раҳмонга, Эргашдик элчиси мукаррам зотга.
Қадрли синглим, кўпроқ уйингизда бўлинг, муҳим ишингиз бўлмаса кўчада беҳуда юрманг, чунки уйингиз саодатингиз сиридир. Уйингизда бахт таъмини тотасиз, ибо-ҳаё ва номусингизни сақлайсиз. Кўчага ҳуда-беҳуда чиқаверадиган, бозору гузарларда айланиб юраверадиган, кераксиз қандайдир нарсаларни суртиштириб чиқаверадиган аёлда охират ғами бўлмайди, бирор нарсани ўрганиш ёки маърифат ҳосил қилишга қизиқмайди. Балки у вақтини исроф қилаётган, ғами фақат ейиш ва ичиш бўлган аёл бўлади. Шунинг учун ҳам сиз кўчада беҳуда юришдан сақланинг. Аслида, уйингиз бахт макони, роҳат ўрни, инсонлар азиятидан саломат жойдир, уни шундай гўзал маконга айлантириш сизнинг қўлингизда. Шундай экан, уйингизни муҳаббат ва сурур маконига айлантиринг! Шуъла: Ташвишларингизни фақатгина сизга фикрлари ва сўзлари билан саодатга элтадиган энг яқин инсонларингизганига ошкор қилинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#xabar #haj2026 #ehtirom 🕌ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ МАДИНАДА КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ 🗣 “Ҳаж – 2026” мавсуми доирасида юртим
+9
#xabar #haj2026 #ehtirom 🕌ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ МАДИНАДА КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ 🗣 “Ҳаж – 2026” мавсуми доирасида юртимиздан келган, хусусан, улар сафида Давлатимиз Раҳбари томонидан алоҳида эъзозланиб, юксак бахтга мушарраф бўлган 100 нафар "Президент ҳожилари"дан иборат зиёратчилар Саудия Арабистонига эсон-омон етиб келдилар. 🕌 Мадина халқаро аэропортида ҳамюртларимизни “Ҳаж – 2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодир Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ва бошқа маҳаллий мутасаддилар юксак ҳурмат билан кутиб олдилар.
🏨 Зиёратчиларимиз учун ажратилган муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида ҳам юқори даражадаги эҳтиром кўрсатилиб, улар зам-зам суви, хурмо, ширинликлар ва гуллар билан икром қилинди. Кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик юртдошларимиз қалбига ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади.
Айни дамда бўлғуси ҳожиларимиз, жумладан, "Президент ҳожилари" катта ҳаяжон ва ихлос билан муборак сафарни бошлаб, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинларининг саломларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. Шунингдек, улар муқаддас заминда туриб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун хайрли дуолар қилмоқдалар.
🤲 Аллоҳ таоло барча зиёратчиларимизнинг сафарларини муборак, ибодату дуоларини мақбул айлаб, Ватанимизга соғ-саломат қайтишларини насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari  ТУМАН ЧИРОҒИНИ ЎРИНСИЗ ЁҚИШ БОШҚА ҲАЙДОВЧИЛАРГА ОЗОР БЕРАДИ Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БУЮРТМА КЕЧИКТИРИЛГАНИ УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ САВОЛ: Мен мебел буюртма қилгандим. Ўн млн сўмга ўн кунда тайёр қили
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БУЮРТМА КЕЧИКТИРИЛГАНИ УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ САВОЛ: Мен мебел буюртма қилгандим. Ўн млн сўмга ўн кунда тайёр қилиб беришга келишдик. Келишув вақтида мебелчи: “Агар ўн кунда тайёр қилиб беролмасам, ўтиб кетган ҳар бир кун учун 0,5% пулингизни қайтараман”, деди. Шу келишув тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Бирор нарса ясаб ёки қуриб беришни истисноъ савдоси дейилади. Сиз айтган шартнома ҳам мана шу савдо турига киради. Бу савдо турида бошқа келишувларда тақиқланган айрим шартларга рухсат берилган. Шулардан бири мазкур шартномада жаримага келишиб олишликдир. Фақат бу жарима адолатсиз равишда ҳаддан ошириб юборилмаслиги лозим. Шунинг учун уламолар “Истисноъ асосидаги битимларда “ишлаб чиқарувчи маҳсулотни буюртмачига топширишни сабабсиз кечга сургани учун пулидан камайтирилади”, деб жарима қўллаш шартини киритиш мумкин”, деганлар. ("Фиқҳул буйуъ" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Raddiya Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси
#Raddiya Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси қуйидаги бузуқ даъволарни илгари сурадилар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръонни етказиш, холос. У зотнинг пайғамбарлик сиймоси, яъни суннатлари, кўрсатмалари йўқ. Шунинг учун итоат фақат Қуръони Каримга вожиб, Пайғамбар алайҳиссаломга пайғамбарлик юзасидан на саҳобага ва на кейинги умматга вожиб. 2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршодлари, кўрсатмалари саҳобаларга вожиб бўлган, бизга вожиб эмас. Яъни Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилиш у зотнинг давридаги саҳобаларгагина вожиб бўлган, қолган умматларга вожиб бўлмас. 3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари, иршодлари ҳаммага вожиб эди, барча умматга вожиб бўлган, бироқ, ҳозирда бизгача етиб келган ҳадислар қобили эътимод эмас, ҳужжат бўлишга ишончли эмас. Саҳиҳ ва ишончли санад билан бирорта ҳадис етиб келмаган. 1 – даъвога раддия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръони Каримни етказиш билан чекланмайди, балки оятларнинг асл маъноларини тушунтириб бериш, тафсир қилиш, изоҳлаш, тўла ва мукаммал, аниқроғи муфассал равишда англатиш – ҳаммаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом вазифалари бўлган. Бу вазифалар эса фақатгина ҳадислар орқали адо топади. Биз Аллоҳ таолонинг оятларини тўла, мукаммал ва муфассал тушунишимиз учун ҳадисларга муҳтожмиз. «(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик» (Наҳл сураси, 44-оят). «Аллоҳ ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар» (Оли Имрон сураси, 164-оят). Оятдаги «Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир, «Ҳикмат»дан мақсад эса ҳадиси шарифлардир. 2 – даъвога раддия Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари фақатгина саҳобаларга эмас, балки бутун уммат учундир. Зеро, Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни бутун башариятга пайғамбар этиб жўнатган: «(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107-оят). 3 – даъвога раддия Аллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони Каримни сақлашга ваъда берган. Ҳадислар эса Қуръоннинг тафсири, шарҳи ҳисобланади. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳадисларнинг ҳам то Қиёматга қадар уммати Муҳаммадга етиб келишини таъминлаган. “Ҳадис илмига кириш” китобидан Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

«Ҳаж 2026» ЗИЁРАТЧИЛАР ҲАЖГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДАЛАР Яна бир неча кундан сўнг ҳаж кунлари бошланади. Айни пайтда Маккаи
+2
«Ҳаж 2026» ЗИЁРАТЧИЛАР ҲАЖГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДАЛАР Яна бир неча кундан сўнг ҳаж кунлари бошланади. Айни пайтда Маккаи мукаррамада бўлиб турган зиёратчилар ҳажга пухта тайёргарлик кўрмоқдалар. Тошкент вилоятидан борган 1100 дан зиёд зиёратчилар вилоят бош имом-хатиби ва тажрибалари гуруҳ раҳбарлари бошчилигида ҳажнинг арконларини пухта ўзлаштирмоқдалар. Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов Маккаи мукаррама шаҳридаги «Аброж Даниа» меҳмонхонасида Тошкент вилояти ҳожиларига «Ҳажнинг фазилатлари» мавзусида мавъиза қилиб бердилар. Зиёратчиларнинг ҳажга доир берган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди. Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур, саъйларини машкур қилсин! Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот химзати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Raddiya Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси
#Raddiya Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси қуйидаги бузуқ даъволарни илгари сурадилар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръонни етказиш, холос. У зотнинг пайғамбарлик сиймоси, яъни суннатлари, кўрсатмалари йўқ. Шунинг учун итоат фақат Қуръони Каримга вожиб, Пайғамбар алайҳиссаломга пайғамбарлик юзасидан на саҳобага ва на кейинги умматга вожиб. 2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршодлари, кўрсатмалари саҳобаларга вожиб бўлган, бизга вожиб эмас. Яъни Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилиш у зотнинг давридаги саҳобаларгагина вожиб бўлган, қолган умматларга вожиб бўлмас. 3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари, иршодлари ҳаммага вожиб эди, барча умматга вожиб бўлган, бироқ, ҳозирда бизгача етиб келган ҳадислар қобили эътимод эмас, ҳужжат бўлишга ишончли эмас. Саҳиҳ ва ишончли санад билан бирорта ҳадис етиб келмаган. 1 – даъвога раддия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръони Каримни етказиш билан чекланмайди, балки оятларнинг асл маъноларини тушунтириб бериш, тафсир қилиш, изоҳлаш, тўла ва мукаммал, аниқроғи муфассал равишда англатиш – ҳаммаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом вазифалари бўлган. Бу вазифалар эса фақатгина ҳадислар орқали адо топади. Биз Аллоҳ таолонинг оятларини тўла, мукаммал ва муфассал тушунишимиз учун ҳадисларга муҳтожмиз. «(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик» (Наҳл сураси, 44-оят). «Аллоҳ ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар» (Оли Имрон сураси, 164-оят). Оятдаги «Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир, «Ҳикмат»дан мақсад эса ҳадиси шарифлардир. 2 – даъвога раддия Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари фақатгина саҳобаларга эмас, балки бутун уммат учундир. Зеро, Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни бутун башариятга пайғамбар этиб жўнатган: «(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107-оят). 3 – даъвога раддия Аллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони Каримни сақлашга ваъда берган. Ҳадислар эса Қуръоннинг тафсири, шарҳи ҳисобланади. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳадисларнинг ҳам то Қиёматга қадар уммати Муҳаммадга етиб келишини таъминлаган. “Ҳадис илмига кириш” китобидан Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Хонадонингиз – азизлик ва муҳаббат мамлакатидир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Келтирдик иймон Роббимиз Раҳмонга, Эргашдик элчис
Хонадонингиз – азизлик ва муҳаббат мамлакатидир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Келтирдик иймон Роббимиз Раҳмонга, Эргашдик элчиси мукаррам зотга.
Қадрли синглим, кўпроқ уйингизда бўлинг, муҳим ишингиз бўлмаса кўчада беҳуда юрманг, чунки уйингиз саодатингиз сиридир. Уйингизда бахт таъмини тотасиз, ибо-ҳаё ва номусингизни сақлайсиз. Кўчага ҳуда-беҳуда чиқаверадиган, бозору гузарларда айланиб юраверадиган, кераксиз қандайдир нарсаларни суртиштириб чиқаверадиган аёлда охират ғами бўлмайди, бирор нарсани ўрганиш ёки маърифат ҳосил қилишга қизиқмайди. Балки у вақтини исроф қилаётган, ғами фақат ейиш ва ичиш бўлган аёл бўлади. Шунинг учун ҳам сиз кўчада беҳуда юришдан сақланинг. Аслида, уйингиз бахт макони, роҳат ўрни, инсонлар азиятидан саломат жойдир, уни шундай гўзал маконга айлантириш сизнинг қўлингизда. Шундай экан, уйингизни муҳаббат ва сурур маконига айлантиринг! Шуъла: Ташвишларингизни фақатгина сизга фикрлари ва сўзлари билан саодатга элтадиган энг яқин инсонларингизганига ошкор қилинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа
Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм. "Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA