Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Открыть в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Больше2 604
Подписчики
+324 часа
+147 дней
+2830 день
Архив постов
+1
ЭҲСОНЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛЯПТИ
Президентимиз ташаббуслари билан бу йил Рамазон ойи юртимизда «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асоида жуда кўтаринки руҳда ўтказиляпти.
Бу жараёнда диний соҳа ҳодимлари ҳам фаол иштирок этиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга эҳсонлар тарқатяпти.
Хусусан, Бўстонлиқ тумани бош имом-хатиби ҳомийларни жалб қилган ҳолда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бор 60 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.
Тумандаги «Олимжон ота» масжиди имом-хатиби Элёржон домла Эрпўлатов ҳомийлар ёрдамида 6 та кам таминланган, боқувчисини йўқотган оилага ва ёлғиз кексага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.
* * *
Юқори Чирчиқ тумани бош имом-хатиби Мирзоҳид домла Мирғаффоров «Абу Ҳанифа» масжиди имом ноиби Муҳаммадризо домла Оқилхонов билан бирга ҳомийларни жалб қилиб, «Дархон» маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор бир хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
* * *
Оҳангарон тумани «Пайғамбар ота» масжиди имоми Саидлазизхон домла Бобохонов эҳтиёжманд оилаларга ҳомийларни жалб қилиб, 12 млн. сўмлик 85 жуфт пойабзал, 100 бош устки кийимлар тарқатди.
* * *
Чиноз тумани «Қулаҳмадхўжа» масжиди имом-хатиби Ҳ.Жумадиллаев “Тонг юлдузи” маҳалалсида истиқомат қилувчи саратон касаллиги билан оғриётган бир аёлга, яна бир ёлғиз аёлга, кекса онахонга кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулоларини топширди.
Тумандаги «Турсунмат қори» масжиди имом-хатиби Тоҳиржон домла Тунгатов “Чорвадор” маҳалласи фаоллари билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилди.
* * *
Пискент тумани “Пискент” масжид имом ноиби О.Қаюмхонов “Саид ота” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 2 млн сўмлик моддий ёрдам берди.
Тумандаги “Келовчи” масжиди имом-хатиби Тоҳирхон домла Тўлқинхонов маҳаллада ёлғиз яшовчи кекса киши ҳолидан хабар олиб, унга ҳомийлар томонидан хайр-эҳсон қилинди.
* * *
Қибрай тумани “Ар-Раҳмон” масжиди имом ноиби Акбаржон домла Қобилов “Маърифат” маҳалласи фаоллари билан биргаликда шу маҳаллада истиқомат қилувчи, 2 нафар ногирон фарзанди бор оилага ҳадялар улашди.
Тумандаги “Зайниддин ҳожи ота” масжиди имом-хатиби С.Жабборов ва ҳомийлар томонидан “Наврўз” маҳалласида яшовчи бир эҳтиёжманд оилага 20 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
* * *
Тошкент тумани «Кўк терак» масжиди имом-хатиби Абдуносир домла ҳомийлар кўмагида кам таъминланган хонадонларга эҳсон тарқатди.
Бекобод шаҳар “Исломобод” масжиди имом-хатиби Эргашбой домла Ҳамидов ҳомийларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд бир оилага шаҳар марказидан 2-хонали хонадон хайрия қилинди.
Шаҳардаги "Исломобод" жоме масжиди имом ноиби Обидов Аббосхон томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда аҳоли орасида кам таъминланган ва моддий эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат (гўшт, ун, шакар, ёғ, гуруч, тухум, картошка-пиёз) маҳсулотлари хайрия қилинди.
* * *
Нурафшон шаҳар “Саид ибн Ваққос” масжиди имом-хатиби Б.Аширматов ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳудуддаги кексалар, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилди.
* * *
Янгийўл тумани “Гулбаҳор” жоме масжиди имом-хатиби Қамариддин домла Қамбаров ҳомийлар ёрдамида 20 та кам таминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда кейим-кечакка муҳтож 20 нафар болажонга бир миллион сўмлик, жами 20 млн сўмга мавсумий кийимлар олиб берди.
Тумандаги “Халқобод” масжиди имом-хатиби Нуриддин домла Акромов ҳомийлар ёрдамида 3 та кам таминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳар бирига 10 турдаги бир млн сўмлик, жами 30 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
* * *
Ангрен шаҳар “Қорабоғ” масжиди имом-хатиби Низомиддин домла Абдумаликов “Грум” ва “Янги Жигаристон” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ногирон фарзандлари бор оилаларгага озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилди.
* * *
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин!
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

❔ РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)
❔“Рамазон кириши…” ҳақидаги уйдирма ҳадис
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рамазон ойида умра қилиш
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Шак кунида рўза тутиш
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔"Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Қазо рўзани ҳам бузиб қўйса икки кун рўза тутиб бериши вожиб бўладими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Таровиҳда қандай тасбиҳларни айтилади?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Онанизм ҳаромми? Рўзага таъсири борми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рамазон ойида шайтонларнинг қўл-оёқлари боғлаб қўйилади, дейишади. Лекин мен намоз ўқиётганимда ҳар-хил хаёлларга берилиб кетяпман. Буни қандай тушуниш мумкин? Шундай ҳолларда нима қилсам бўлади?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рамазонда даҳшатли қичқириқ бўладими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Самолёт ҳаводалигида ифтор вақти бўлса
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Фидяни ўз оиласига бериш жоизми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рўзадор одам рўза тутмаган одамларга овқат пишириб берса бўладими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Онамнинг сахр касаллари бор. Рўза тутиб қон текширтирсалар рўза очилмайдими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, бехосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рўзадор ҳушидан кетса рўзаси очиладими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Тиш олдирса рўза очиладими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рўзадор таҳоратда оғиз чайиши мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
❔Рўзанинг моҳияти нима?
💬ЖАВОБ: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Muslim_podcast
📱🗣NAMOZDA SUNNAT AMALNI TARK QILISH MAKRUHMI?
🎙 Ekspert: Zikriyo domla Boborahimov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 25-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ РАМАЗОН ОЙИНИНГ
7-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:46
⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:04
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:35
⏱️ШОМ - 18:13
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
Рамазон ойининг нурли саҳари қалбларимизни покласин.
Бугунги кунингиз Қуръон тиловати, хайрли амаллар ва эзгу ниятлар билан ўтсин. Аллоҳ ҳар бир қадамингизга барака ато этсин.
@fitratuz
#Muslim_podcast
📱🗣RAMAZON RO'ZASINING TARIXI VA UNING AHAMIYATI
🎙 Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Рамазон_тақвими
7️⃣ КУН. 25 ФЕВРАЛ
📍 Тошкент вақти билан
🕰 САҲАРЛИК / 5:46
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
🕰 ИФТОРЛИК / 18:13
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний” (Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
📍 Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни @fatvouz_taqvim_bot номли бот орқали аниқлаб олинг!#taqvim #2026 #toshkent #ramazon ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+3
ИМОМЛАРИМИЗ ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА
Сўнгги йилларда юртимизда Рамазон ойи ҳурматли Президентимизнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига биноан жуда кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Бу ойда нафақат юртимизда яшаётган, айни пайтда чет давлатларга ўқиш ёки ишлаш мақсадида кетган юртдошларимиз ҳам эътилбордан четда қолмаяпти.
Бу йил Рамазон арафасида қирққа яқин имом-хатибларимиз дунёнинг 9 та давлатига бориб, у ердаги юртдошларимиз билан суҳбатлар қилмоқда.
Тошкент вилоятидан ҳам икки нафар имом-домла айни кунларда Жанубий Кореяда бўлиб турибди.
Илёс домла Шокиров Самней шаҳарчасидаги «Абдуллоҳ ибн Умар» масжидида таровиҳ ва жума намозларини адо қилиб, гўзал суҳбатлар қилиб бермоқда.
* * *
Маъруфжон домла Нишонов эса Корея Республикаси Вонжу шаҳридаги «Wonju islamic centre» масжидида таровиҳ намозларида «Рамазон ва рўзанинг фазилатлари» мавъизалар қилиб беряпти.
Суҳбатлардан сўнг юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олмоқдалар.
Таъкидлаш жоиз, Жанубий Кореяга ўқиш ёки ишлаш учун борган юртдошларимиз ҳурматли Президентимиз ва ҳукуматимиз ташаббуси, Муфтий ҳазратларининг бевосита қўллаб-қувватлашлари туфайли Ўзбекистондан ташриф буюрган уламоларнинг мавъизаларидан, таровеҳларда қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўлишмоқда. Улар жуда мамнун эканликларини хатми Қуръонлардан сўнг Юртбошимиз, ҳукуматимиз, муфтий ҳазратлари ҳақларига гўзал дуолари билан намоён этмоқда.
Сафарлар давом этади.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 24-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ РАМАЗОН ОЙИНИНГ
6-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:47
⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:04
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:35
⏱️ШОМ - 18:13
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Рамазон_тақвими
6️⃣ КУН. 24 ФЕВРАЛ
📍 Тошкент вақти билан
🕰 САҲАРЛИК / 5:47
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
🕰 ИФТОРЛИК / 18:11
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний” (Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
📍 Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни @fatvouz_taqvim_bot номли бот орқали аниқлаб олинг!#taqvim #2026 #toshkent #ramazon ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
🗣ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА МАКТУБИ
Муҳтарам Президент!
Сиз Жаноби Олийларини ва Сиз орқали бутун халқимизни муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари ва таниқли уламолар номидан самимий муборакбод этамиз.
Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги ва юрт ободлиги йўлида туну кун қилаётган фидокорона меҳнатларингизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, улкан зафарлар ато этсин!
Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида диний-маърифий соҳага, миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилаётган алоҳида эътиборингиз юртдошларимиз қалбида шукроналик туйғусини мустаҳкамламоқда.
Тажриба ва кузатишларимиздан маълумки, дунёнинг камдан-кам мамлакатларида Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Давлат Раҳбари даражасида алоҳида қарор қабул қилинади.
Сизнинг ташаббусингиз билан қабул қилинаётган бундай ҳужжатлар мазкур ойни юксак инсоний фазилатлар, саховат ва меҳр-мурувват айёмига айлантирмоқда.
«Инсон қадри учун!» тамойили асосида олиб борилаётган ишларингизнинг яққол тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 16 февраль куни Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдаги тарихий қарорларингизни алоҳида эътироф этамиз.
Рамазон ойи арафасида «Вақф» хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши – давлатчилигимиз тарихида мисли кўрилмаган мурувват намунаси бўлди.
Сизнинг ушбу тарихий қарорингиз замирида буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий ривоят қилган: «Амаллар ниятларга қараб эътиборлидир», деган муборак ҳадиси шарифдаги холис ва соф ниятларнинг улуғ ҳикмати мужассамдир.
Халқ манфаати йўлидаги бу ғамхўрлик туфайли минглаб оилаларнинг мушкули осон бўлиб, миллионлаб диллар қувончга тўлиши, қанча ногиронлиги, касаллиги бор кишиларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажати қоплаб берилиши, шубҳасиз, юртимизга файзу барака олиб келади.
Сиз Жаноби Олийлари ташаббускори бўлаётган бундай хайрли амаллар халқаро ҳамжамият ва дунё уламолари томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.
Муборак ҳадиси шарифларда келтирилишича, “Аллоҳ таоло учун энг мақбул амал – мўминнинг қалбига қувонч киритишдир”.
Уламолар Аллоҳнинг назарида бўлган инсонлар қалбига фараҳ бағишлашни Яратганни рози қилиш билан қиёслаганлар ҳамда синиқ кўнгилларни кўтариш, маҳзун дилларга умид бериш ва инсонларнинг оғирини енгил қилиш илоҳий муҳаббатга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаганлар.
Юртимиздаги 2000 дан зиёд масжидларда Хатми Қуръонларнинг тизимли ташкил этилиши, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши Сизнинг ислом маърифатига қўшаётган бебаҳо ҳиссангиз ифодасидир.
Муҳтарам Президент!
Сиздек адолатли, халқпарвар ва юксак эътиқодли Юртбошини Аллоҳнинг Ўзи етказган.
Сизни муборак ой билан яна бир бор қутлаб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Хонадонингиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака аримасин.
Аллоҳ таоло Сиздек ватанпарвар, эл-юрт дарди билан яшайдиган фарзандни тарбия қилган марҳум Миромон Ота ва Маърифатхон Оналаримизнинг охиратларини обод, қабрларини нурга тўлдирсин.
Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган ҳар бир хайрли ва савобли амалларнинг ажру мукофотини уларнинг пок руҳларига еткaзсин. Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига олсин, жаннатларини маскан қилсин, Сизга эса уларнинг дуолари соясида янада улкан хизматлар қилишни насиб этсин.
Яратган ушбу муборак кунларда жонажон Ўзбекистонимизни
ўз паноҳида асрасин, эзгу ниятларимиз ижобатини берсин.
Юксак ҳурмат ва эҳтиром ила,
Шайх Нуриддин Холиқназар, Шайх Абдулазиз Мансур, Раҳматулло қори Обидов, Ҳомиджон домла Ишматбеков, Зайниддин домла Эшонқулов, Шайх Раҳматуллоҳ Термизий, Раҳимберди домла Раҳмонов, Шайх Алижон қори Ҳайдаров, Исмоил Муҳаммад Содиқ, Муҳаммадаюбхон домла Ҳомидов, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов ва барча ҳудудлардаги бош имом-хатиблар...
➡️Батафсил
✅ ЎМИ Матбуот хизмати
#Piskent_tumani #Saxovat_oyiRamazon – mehr-muruvvat va saxovat oyi Piskent tumani “Mulla Bo‘ta Qozi” jome masjidi imom-xatibi Zaynilsobiddin domla Qudratov homiylarni jalb qilgan holda ellikdan ortiq boquvchisini yo‘qotgan, jismoniy imkoniyati cheklangan hamda ehtiyojmand oilalarga oziq-ovqat mahsulotlari tarqatdi. Mazkur xayrli tadbir Ramazon oyining ezgu fazilatlarini namoyon etib, aholi o‘rtasida mehr-oqibat, hamjihatlik va saxovat muhitini yanada mustahkamlashga xizmat qilmoqda. ✅Telegram 🌐Instagram 📹YouTube 🌐Website✅Facebook
#Muslim_podcast
#9_son
📱🗣RАMАZON: BIR OYLIK IBODАT, BIR UMRLIK SАODАT⚡️
00:00 ANONS
01:36 Ramazon ro‘zasining tarixi va uning ahamiyati
05:30 Ramazon qanday oy? (U kimlar uchun rahmat?)
07:53 Ramazon kirishi qanday aniqlanadi? (Avval qanday bo‘lgan hozir esa qanday?)
11:05 Ramazonni boshlashlik uchun qanday qoidalar ishlab chiqilgan? (Oyni ko‘rish, hisob-kitob tartiblari, hayit va ramazon kunining turli kunlarda bo‘lishi mumkinligi haqida)
18:07 Ro‘zaning niyati qanday qilinadi? Niyatni tilda aytish shartmi?
19:55 Ro‘zaligini bilmay yeb-ichib qo‘ygan odamning hukmi qanday? (Ro‘zaning qazosi, kafforati haqida)
20:58 Rasmiy eʼlon qilingan taqvimga qarab, ro‘za kunlari va vaqtiga amal qilish shartmi yoki odamlar joylarda o‘zlari kuzatib, ish tutsalar ham bo‘ladimi?
23:05 Saharlik va iftorliklarda og‘iz yopish va ochish azondan oldin bo‘lishi kerakmi yoki keyin?
24:31 Til, ko‘z, quloq va telefon bilan bog‘liq gunohlar ro‘zaga qanday taʼsir qiladi?
28:16 Ijtimoiy tarmoqlarda bahs, haqorat, fitna bilan band bo‘lgan odamning ro‘zasi nima bo‘ladi?
31:14 Ramazon oyida yolg‘on, faxsh, birovni g‘iybat qilish va bo‘xton qilishning gunohi og‘irmi?
36:06 Ro‘zaning inson jismi va ruhiyatiga qanday foydalari bor? (Ro‘za insonga zararli bo‘lishi ham mumkinmi? Ro‘zaning biz bilmagan qanday hikmatlari bor?)
42:59 Kasal, qariya yoki og‘ir mehnat qiluvchilar ro‘zani qanday tutadilar?
44:37 Chet davlatida o‘qish yoki ish bilan yurgan yurtdoshlarimizning (musofir) ro‘zasi qanday bo‘ladi?
45:09 Turli xil dori vositalari, sistema, ukol, ko‘z va burunga dori tomizish va shu kabi tibbiy holatlar ro‘zani buzadimi?
47:55 Ro‘zaning ajri qachon kamayadi yoki butunlay yo‘qolishi ham mumkinmi?
52:27 Nima uchun ko‘pchilik Ramazondan keyin yana avvalgi holatiga qaytib qoladi?
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda
koʼring!
🎙Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
https://t.me/diyonatli
Таровиҳ суҳбати: Дуонинг фазилати ва одоблари (22.02.2026)
https://t.me/diyonatli
#ramazon #muftiy_minbari
Ихлос-халос қилади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲https://t.me/diyonatli
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 