en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 664
Subscribers
+124 hours
-27 days
+4130 days
Posts Archive
Yangi O‘zbekistonda yoshlarni qo‘llab-quvvatlash, ularning orzu va intilishlarini ro‘yobga chiqarish – davlat siyosatining eng ustuvor yo‘nalishlaridan biri. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

#Bosh_imom_minbari  Ислом 5 нарса устига бино қилинган Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

Дангасаликдан паноҳ сўраш дуоси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим! Мен Сендан ғам в
Дангасаликдан паноҳ сўраш дуоси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман", деб айтардилар. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Зиннийра розияллоҳу анҳо ва илоҳий муҳаббат Зиннийра розияллоҳу анҳо Абу Жаҳлнинг қули эди. У зот иймон келтирганида, Абу Жаҳ
Зиннийра розияллоҳу анҳо ва илоҳий муҳаббат Зиннийра розияллоҳу анҳо Абу Жаҳлнинг қули эди. У зот иймон келтирганида, Абу Жаҳл бундан хабар топиб, уни жуда қаттиқ азоблайди. Зиннийра катта ёшда бўлишларига қарамасдан, аянчли азобларга бардош берадилар. Чунки у зот иймон келтирсалар қандай машаққатлар бўлишини яхши билганлар. Абу Жаҳл у зотнинг тилидан куфр калимаси чиқмаётганини кўриб дарғазаб бўлади ва бошларига қаттиқ нарса билан уради. Бунинг натижасида Зиннийра розияллоҳу анҳунинг кўзлари кўр бўлиб қолади. Шунда кофирлар “сен бизнинг бутларимизга сиғинишни тарк этганинг учун уларнинг ғазабига дучор бўлдинг”, деб мазах қилишади. У зот шунча қийинчиликларга чидайдилар, машаққатларга бардош берадилар лекин Аллоҳнинг шаънига бўлган бу сўзларига чидаб туролмайдилар. Дарҳол саждага йиқиладилар ва ҳақиқий маъбудга ўз ҳолларини шикоят қиладилар: “Ё Аллоҳим! Улар мени жуда кўп қийноқларга солишди, таъна-маломатлар қилишди, уларнинг барчасига чидадим. Менинг суякларимни синдиришди, жисмимни илма-тешик қилишди барчасига бардош бердим. Лекин, Сенинг шаънингга нолойиқ сўзларни сўзлашганига чидай олмадим. Уларнинг айтишича, тошдан ясалган бутлари мени кўр қилиб қўйган эмиш. Аллоҳим! Менинг кўз нуримни қайтаргин, токи уларга сенинг улуғлигинг намоён бўлсин”. Зиннийра розияллоҳу анҳо дуога кўтарган қўлларини юзларига тортмасдан туриб, Аллоҳ таоло у зотга кўз нурларини қайтариб берди. Субҳаналлоҳ! У даврдаги эркаклар қанчалик мард бўлсалар, аёлларининг ҳам қалбида илоҳий ишқ жазбалари лиммо-лим эди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан Нодир Одинаев таржимаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 1-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 1-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:11 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:07 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#raddiya BOG’IYLIK NIMA? Toshkent viloyati Piskent tuman “Piskent” jome masjid imom-xatibi Abduhamid domla Malikov

Зиннийра розияллоҳу анҳо ва илоҳий муҳаббат Зиннийра розияллоҳу анҳо Абу Жаҳлнинг қули эди. У зот иймон келтирганида, Абу Жаҳ
Зиннийра розияллоҳу анҳо ва илоҳий муҳаббат Зиннийра розияллоҳу анҳо Абу Жаҳлнинг қули эди. У зот иймон келтирганида, Абу Жаҳл бундан хабар топиб, уни жуда қаттиқ азоблайди. Зиннийра катта ёшда бўлишларига қарамасдан, аянчли азобларга бардош берадилар. Чунки у зот иймон келтирсалар қандай машаққатлар бўлишини яхши билганлар. Абу Жаҳл у зотнинг тилидан куфр калимаси чиқмаётганини кўриб дарғазаб бўлади ва бошларига қаттиқ нарса билан уради. Бунинг натижасида Зиннийра розияллоҳу анҳунинг кўзлари кўр бўлиб қолади. Шунда кофирлар “сен бизнинг бутларимизга сиғинишни тарк этганинг учун уларнинг ғазабига дучор бўлдинг”, деб мазах қилишади. У зот шунча қийинчиликларга чидайдилар, машаққатларга бардош берадилар лекин Аллоҳнинг шаънига бўлган бу сўзларига чидаб туролмайдилар. Дарҳол саждага йиқиладилар ва ҳақиқий маъбудга ўз ҳолларини шикоят қиладилар: “Ё Аллоҳим! Улар мени жуда кўп қийноқларга солишди, таъна-маломатлар қилишди, уларнинг барчасига чидадим. Менинг суякларимни синдиришди, жисмимни илма-тешик қилишди барчасига бардош бердим. Лекин, Сенинг шаънингга нолойиқ сўзларни сўзлашганига чидай олмадим. Уларнинг айтишича, тошдан ясалган бутлари мени кўр қилиб қўйган эмиш. Аллоҳим! Менинг кўз нуримни қайтаргин, токи уларга сенинг улуғлигинг намоён бўлсин”. Зиннийра розияллоҳу анҳо дуога кўтарган қўлларини юзларига тортмасдан туриб, Аллоҳ таоло у зотга кўз нурларини қайтариб берди. Субҳаналлоҳ! У даврдаги эркаклар қанчалик мард бўлсалар, аёлларининг ҳам қалбида илоҳий ишқ жазбалари лиммо-лим эди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан Нодир Одинаев таржимаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari  ЭНГ ЯХШИ АМАЛ ҚАЙСИ? Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

📢 30 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илми
+5
📢 30 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2026-2027 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига барча йўналишлар бўйича абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (✔️Бакалавр✔️Магистратура✔️Модул таълим тизими); ⏺Мир Араб олий мадрасаси, ⏺Ҳадис илми мактаби, ⏺Имом Термизий номидаги ислом институти ва 💬 барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 🗓 қабуллар 2026 йил 30 июндан 20 июлгача давом этади.
🗂️ Олий диний таълим муассасалари бакалавр босқичига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади: ✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
🌐 хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
🗂️ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 📚чет тиллари бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади; 📁чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
🗂️ Тошкент ислом институтининг магистратура босқичига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 📚араб тили бўйича камида С1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.
🗂️ Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 📄 иш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома; 🗂 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда).
🗣 Абитуриентларга қулайлик: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагидаги абитуриентлар ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасининг қабул ҳайъати орқали республикадаги исталган диний таълим муассасасига ҳужжат топширишлари мумкин. 🟢Эслатма: Диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда мактаб, академик лицей ёки коллежни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно. 🖥 @qabulmuslimuz

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар эса, айнан улар жаннат аҳлидирлар ва улар у ерда абадий қолувчила
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар эса, айнан улар жаннат аҳлидирлар ва улар у ерда абадий қолувчилардир. Бақара сураси 82-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 30-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 30-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:11 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:07 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Порахўрликнинг жамиятга етказадиган зарарлари: Адолатсизлик: Лаёқатли инсонлар қолиб, порахўрлар юқорига чиқади, бу эса иқтид
Порахўрликнинг жамиятга етказадиган зарарлари: Адолатсизлик: Лаёқатли инсонлар қолиб, порахўрлар юқорига чиқади, бу эса иқтидорларнинг сўнишига олиб келади. Бараканинг учиши: Ҳаром аралашган жамиятда хотиржамлик, тинчлик ва ризқ баракаси бўлмайди. Зулм: Камбағал ва ҳақдор инсонларнинг ҳуқуқлари пулдорлар томонидан поймол бўлади. Дуонинг ижобат бўлмаслиги: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром луқма еган инсоннинг дуоси қабул бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганлар. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

“Эгизак”лар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ота-онага яхшилик қилиш билан ҳаётда муваффақиятга эришишни шартли равишда “эгизак”лар дейиш мумкин! Чунки биринчиси бор жойда албатта иккинчиси бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хонасидан чиқиб, онасининг ҳужраси олдидан ўтаётганида унинг эшиги олдида тўхтар ва: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, онажон!” дерди. Онаси жавобан: “Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, болажоним!” деб алик оларди. Сўнг ўғил: “Мени кичиклигимда тарбиялаганингиздек, Аллоҳ сизга раҳм қилсин!” дер, она: “Кексайганимда менга яхшилик қилганингдек, Аллоҳ сенга раҳм айласин!” дерди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ишни ҳар куни қиларди. Ёдда тутингки, бахт-саодат турлари қанча кўп бўлмасин, улар ичра энг гўзали ота-она дуосидир! Кимки ота-онаси дуосига муяссар бўлиб яшаса, улар хизматида қоим турса, унинг бандалик мақоми кўтарилади, ҳаёти давомида муваффақиятларга ноил бўлади! Буюк тобеинлардан Ҳужр ибн Адий онасининг тўшагини ўз қўли билан солиб, юмшоқ ва текислигига ишонч ҳосил қилгач, онасини ётқизарди. Шу замонамизда бир йигит масжид совиткич (кондиционер)ларини созлаш билан шуғулланар экан. Ундан қанча маош олиши ҳақида сўрашганида, онаси унга масжиддаги иши учун маош олмасликни насиҳат қилгани, шу боис у масжидлардан мутлақо ҳақ олмаслигини айтди. Фарзанди онгига шундай гўзал тушунчани сингдирган онага тасанно! Онасининг насиҳатини маҳкам тутиб, унга ҳурмат кўрсатаётган у йигитга офарин! Энди бунинг мутлақо акси бўлган ҳолат – ота-онага яхшилик қилмаган ҳолатда ҳам бу ёмон иллат билан ютқизиқ, хорлик “эгизак”дир. Ундай банда дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳақиқий мақом-мартаба, эҳтиром топмайди. Бир йигит отаси вафотидан кейин онасини қариялар уйига олиб бориб, бир-бир хабар олиб турадиган бўлибди. Бир куни қариялар уйидан онасининг ўлим ёқасида экани ҳақида хабар келибди. Ўғил онаси тиригида бир кўриб қолиш мақсадида дарҳол етиб борибди. Онасидан сўрабди: “Онажон, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз?”. Онаси: “Елпаррак олиб беришингни истайман, чунки бу ерда димиқиб кетяпман. Егулик сақлаш учун музлаткич ҳам олиб берсанг. Неча кундан бери оч ухлаяпман”, дебди. Ўғил бу гаплардан ҳайрон қолиб: “Ахир нега бу нарсаларни энди сўраяпсиз? Нега аввалроқ айтмадингиз?” дебди. Онаси маъюс ҳолда: “Ўғлим, мен-ку иссиққа ҳам, очликка ҳам кўникдим. Лекин эртага сен ҳам қариб, болаларинг бу ерга олиб келишганида қийналмагин, деб айтяпман”, дея жавоб берибди. Ота-онасига етарлича эҳтиром ва яхшилик қилмаётганлар ўзларини ўнглаб, кўзларини очиб олишсин! Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Онасининг яхшилигини унутган ёки онасига битта гап билан бўлса ҳам озор берадиган одамни кўрсангиз, унга асло ишонманг, ишларингизни унга топширманг! Онасининг яхшилигини билмаган бошқанинг яхшилигини билармиди, қадрига етармиди?!”. “Метин қоялар” китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Иккинчи саждани қилгани аниқ бўлмаса Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Савол: Намоз ўқиётган одам саждада иккинчи саждани қилдимми ёки қилмадимми деб шубҳаланиб қолса, қандай йўл тутади? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намоз ўқиётган одам иккинчи саждани қилдимми, йўқми деган шакка борса, қилган қилмаганини аниқлашга ҳаракат қилади. Агар гумони бир томонга кўпроқ бўлса, шунга асосан йўл тутади. Агар аниқ бир тўхтамга кела олмай, иккиланиб қолса, бажармаган деб ҳисобланади ва намознинг қаерига келган бўлса, ўша ерда битта саждани қилиб қўяди ва намоз охирида саждаи саҳв қилади. Бу намоз ичида шак қилишга тегишли. Агар намоздан кейин шундай шакка тушиб, қилган-қилмаганини аниқ билмаса, унга аҳамият бермайди ва намозини қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#Bosh_imom_minbari  НАМОЗДАН УЛУҒ ИБОДАТ ЙЎҚ Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 29-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 29-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:09 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:52 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:07 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора о
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар" (Абу Довуд ва Термизий ривояти). Лаънат — бу Аллоҳнинг раҳматидан қувилиш демакдир. Бу иллат билан шуғулланувчи кимса нафақат дунёда, балки охиратда ҳам расволикка юз тутади. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Тез орада вазиятга мослашасиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир танишимнинг жароҳат сабабли оёқлари кесилди, унга ҳамдардлик би
Тез орада вазиятга мослашасиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир танишимнинг жароҳат сабабли оёқлари кесилди, унга ҳамдардлик билдириш учун ёнига бордим. У ақлли ва олим киши эди, уни зиёрат қилишга борган пайтимда: “Уммат сендан тез югурадиган спортчи ёки доим ғолиб бўладиган курашчи бўлишингни кутаётгани йўқ, улар сендан нурли ва тўғри фикрларингни кутишади. Бу нарса эса сенда бор, алҳамдулиллаҳ”, деб ҳамдардлик билдираман дея ният қилдим. Ёнига етиб борганимда у менга: “Алҳамдулиллаҳ, бу оёғим узоқ йиллар менга гўзал ҳамроҳ бўлди. Қалб рози бўладиган нарса аслида диннинг саломатлигидадир”, деди. Ҳакимлардан бири айтади: “Қалб хотиржамлиги бошга тушган энг ёмон нарсаларга ҳам рози бўла олиш билан ҳосил бўлади. Бундай ҳолатларга рози бўлиш инсоннинг кишанланган шижоатини озод этади. Шунга қарамай жуда кўпчилик инсонлар ҳаётларини ғазаб оловида барбод этишади. Чунки улар аччиқ ҳақиқатга таслим ва халос бўлиш мумкин бўлган нарсадан қутулишдан бош тортадилар. Орзуларини янгидан бунёд этиш ўрнига мозий билан охири йўқ жангга киришадилар ва изтиробларни бефойда маломат қиладилар. Аслида эса ўтиб кетган нарсага афсус-надомат чекиш муваффақиятсизликка олиб боради. Шунинг учун бундай нарсалардан сақланишга уриниш лозим”. Шуъла: Йиқилганингизни тан олиш энг катта душманинингиздир. У сизнинг хотиржамлигингизни йўқотади. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурм
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз. Анбиё сураси 35 - оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Фарзанднинг отага имом бўлиши Савол: Мен бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда отага имомлик қилиб бўлмайди, дейилган.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Фарзанднинг отага имом бўлиши Савол: Мен бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда отага имомлик қилиб бўлмайди, дейилган. Отага имомлик қилиб бўлмайдими? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадис эмас, балки тобеинларнинг улуғ олимларидан бўлган Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳга мансуб гапдир. У зот ўз сўзларини отага эҳтиром кўрсатиш, унинг олдида одоб билан туришга тарғиб маъносида айтганлар. Фиқҳий қоидаларга кўра ҳар бир масжидда унга тайинланган доимий имоми энг ҳақли бўлади. Ҳатто отаси ёки ундан кўра фақиҳ ёки тақводорроқ одам турганда ҳам у имомликка ўтишга ҳақли бўлаверади. Шунингдек, намоз қоидалари ва қироатни намозни адо этадиган даражада биладиган инсон ўз уйида имомликка ўтишда бошқалардан кўра ҳақли ҳисобланади. Бу ҳолатда ота ва бошқалар тенг бўлади. Фақатгина султон ёки унинг ноиби уй эгаси ва масжид имомидан кўра ҳақли саналади. Инсон ёки доимий имом ўзи ҳақли бўлса-да, ўша ерда ундан афзалроқ одам бўлса, унга имомликка ўтишни таклиф қилиши мустаҳаб саналади. Демак, фарзанд ўз уйида ёки ўзи имом бўлган масжидда имомликка ўтиши отадан кўра ҳақли бўлса-да, унга таклиф қилиш ёки унинг рухсати билан ўзи ўтиши афзал ва одоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA