Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 669
Subscribers
+724 hours
+77 days
+4630 days
Posts Archive
Порахўрликнинг жамиятга етказадиган зарарлари:
Адолатсизлик: Лаёқатли инсонлар қолиб, порахўрлар юқорига чиқади, бу эса иқтидорларнинг сўнишига олиб келади.
Бараканинг учиши: Ҳаром аралашган жамиятда хотиржамлик, тинчлик ва ризқ баракаси бўлмайди.
Зулм: Камбағал ва ҳақдор инсонларнинг ҳуқуқлари пулдорлар томонидан поймол бўлади.
Дуонинг ижобат бўлмаслиги: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром луқма еган инсоннинг дуоси қабул бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганлар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“Эгизак”лар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ота-онага яхшилик қилиш билан ҳаётда муваффақиятга эришишни шартли равишда “эгизак”лар дейиш мумкин! Чунки биринчиси бор жойда албатта иккинчиси бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хонасидан чиқиб, онасининг ҳужраси олдидан ўтаётганида унинг эшиги олдида тўхтар ва: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, онажон!” дерди. Онаси жавобан: “Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, болажоним!” деб алик оларди. Сўнг ўғил: “Мени кичиклигимда тарбиялаганингиздек, Аллоҳ сизга раҳм қилсин!” дер, она: “Кексайганимда менга яхшилик қилганингдек, Аллоҳ сенга раҳм айласин!” дерди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ишни ҳар куни қиларди.
Ёдда тутингки, бахт-саодат турлари қанча кўп бўлмасин, улар ичра энг гўзали ота-она дуосидир! Кимки ота-онаси дуосига муяссар бўлиб яшаса, улар хизматида қоим турса, унинг бандалик мақоми кўтарилади, ҳаёти давомида муваффақиятларга ноил бўлади!
Буюк тобеинлардан Ҳужр ибн Адий онасининг тўшагини ўз қўли билан солиб, юмшоқ ва текислигига ишонч ҳосил қилгач, онасини ётқизарди.
Шу замонамизда бир йигит масжид совиткич (кондиционер)ларини созлаш билан шуғулланар экан. Ундан қанча маош олиши ҳақида сўрашганида, онаси унга масжиддаги иши учун маош олмасликни насиҳат қилгани, шу боис у масжидлардан мутлақо ҳақ олмаслигини айтди. Фарзанди онгига шундай гўзал тушунчани сингдирган онага тасанно! Онасининг насиҳатини маҳкам тутиб, унга ҳурмат кўрсатаётган у йигитга офарин!
Энди бунинг мутлақо акси бўлган ҳолат – ота-онага яхшилик қилмаган ҳолатда ҳам бу ёмон иллат билан ютқизиқ, хорлик “эгизак”дир. Ундай банда дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳақиқий мақом-мартаба, эҳтиром топмайди.
Бир йигит отаси вафотидан кейин онасини қариялар уйига олиб бориб, бир-бир хабар олиб турадиган бўлибди. Бир куни қариялар уйидан онасининг ўлим ёқасида экани ҳақида хабар келибди. Ўғил онаси тиригида бир кўриб қолиш мақсадида дарҳол етиб борибди.
Онасидан сўрабди: “Онажон, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз?”. Онаси: “Елпаррак олиб беришингни истайман, чунки бу ерда димиқиб кетяпман. Егулик сақлаш учун музлаткич ҳам олиб берсанг. Неча кундан бери оч ухлаяпман”, дебди. Ўғил бу гаплардан ҳайрон қолиб: “Ахир нега бу нарсаларни энди сўраяпсиз? Нега аввалроқ айтмадингиз?” дебди. Онаси маъюс ҳолда: “Ўғлим, мен-ку иссиққа ҳам, очликка ҳам кўникдим. Лекин эртага сен ҳам қариб, болаларинг бу ерга олиб келишганида қийналмагин, деб айтяпман”, дея жавоб берибди.
Ота-онасига етарлича эҳтиром ва яхшилик қилмаётганлар ўзларини ўнглаб, кўзларини очиб олишсин! Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Онасининг яхшилигини унутган ёки онасига битта гап билан бўлса ҳам озор берадиган одамни кўрсангиз, унга асло ишонманг, ишларингизни унга топширманг! Онасининг яхшилигини билмаган бошқанинг яхшилигини билармиди, қадрига етармиди?!”.
“Метин қоялар” китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Иккинчи саждани қилгани аниқ бўлмаса
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Намоз ўқиётган одам саждада иккинчи саждани қилдимми ёки қилмадимми деб шубҳаланиб қолса, қандай йўл тутади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намоз ўқиётган одам иккинчи саждани қилдимми, йўқми деган шакка борса, қилган қилмаганини аниқлашга ҳаракат қилади. Агар гумони бир томонга кўпроқ бўлса, шунга асосан йўл тутади. Агар аниқ бир тўхтамга кела олмай, иккиланиб қолса, бажармаган деб ҳисобланади ва намознинг қаерига келган бўлса, ўша ерда битта саждани қилиб қўяди ва намоз охирида саждаи саҳв қилади. Бу намоз ичида шак қилишга тегишли. Агар намоздан кейин шундай шакка тушиб, қилган-қилмаганини аниқ билмаса, унга аҳамият бермайди ва намозини қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
#Bosh_imom_minbari
НАМОЗДАН УЛУҒ ИБОДАТ ЙЎҚ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 29-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар" (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Лаънат — бу Аллоҳнинг раҳматидан қувилиш демакдир. Бу иллат билан шуғулланувчи кимса нафақат дунёда, балки охиратда ҳам расволикка юз тутади.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тез орада вазиятга мослашасиз
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бир танишимнинг жароҳат сабабли оёқлари кесилди, унга ҳамдардлик билдириш учун ёнига бордим. У ақлли ва олим киши эди, уни зиёрат қилишга борган пайтимда: “Уммат сендан тез югурадиган спортчи ёки доим ғолиб бўладиган курашчи бўлишингни кутаётгани йўқ, улар сендан нурли ва тўғри фикрларингни кутишади. Бу нарса эса сенда бор, алҳамдулиллаҳ”, деб ҳамдардлик билдираман дея ният қилдим. Ёнига етиб борганимда у менга: “Алҳамдулиллаҳ, бу оёғим узоқ йиллар менга гўзал ҳамроҳ бўлди. Қалб рози бўладиган нарса аслида диннинг саломатлигидадир”, деди.
Ҳакимлардан бири айтади: “Қалб хотиржамлиги бошга тушган энг ёмон нарсаларга ҳам рози бўла олиш билан ҳосил бўлади. Бундай ҳолатларга рози бўлиш инсоннинг кишанланган шижоатини озод этади. Шунга қарамай жуда кўпчилик инсонлар ҳаётларини ғазаб оловида барбод этишади. Чунки улар аччиқ ҳақиқатга таслим ва халос бўлиш мумкин бўлган нарсадан қутулишдан бош тортадилар. Орзуларини янгидан бунёд этиш ўрнига мозий билан охири йўқ жангга киришадилар ва изтиробларни бефойда маломат қиладилар. Аслида эса ўтиб кетган нарсага афсус-надомат чекиш муваффақиятсизликка олиб боради. Шунинг учун бундай нарсалардан сақланишга уриниш лозим”.
Шуъла: Йиқилганингизни тан олиш энг катта душманинингиздир. У сизнинг хотиржамлигингизни йўқотади.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Фарзанднинг отага имом бўлиши
Савол: Мен бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда отага имомлик қилиб бўлмайди, дейилган. Отага имомлик қилиб бўлмайдими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадис эмас, балки тобеинларнинг улуғ олимларидан бўлган Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳга мансуб гапдир. У зот ўз сўзларини отага эҳтиром кўрсатиш, унинг олдида одоб билан туришга тарғиб маъносида айтганлар. Фиқҳий қоидаларга кўра ҳар бир масжидда унга тайинланган доимий имоми энг ҳақли бўлади. Ҳатто отаси ёки ундан кўра фақиҳ ёки тақводорроқ одам турганда ҳам у имомликка ўтишга ҳақли бўлаверади.
Шунингдек, намоз қоидалари ва қироатни намозни адо этадиган даражада биладиган инсон ўз уйида имомликка ўтишда бошқалардан кўра ҳақли ҳисобланади. Бу ҳолатда ота ва бошқалар тенг бўлади. Фақатгина султон ёки унинг ноиби уй эгаси ва масжид имомидан кўра ҳақли саналади. Инсон ёки доимий имом ўзи ҳақли бўлса-да, ўша ерда ундан афзалроқ одам бўлса, унга имомликка ўтишни таклиф қилиши мустаҳаб саналади.
Демак, фарзанд ўз уйида ёки ўзи имом бўлган масжидда имомликка ўтиши отадан кўра ҳақли бўлса-да, унга таклиф қилиш ёки унинг рухсати билан ўзи ўтиши афзал ва одоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 28-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 13-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#mutolaa #baxtiyor #muvaffaqiyat
📚СИЗ МАЗЛУМА ЭКАНИНГИЗ ҲАҚИДАГИ ХАЁЛЛАРНИ ТАРК ЭТИНГ
📈 Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият томон юриш, дўстликни сақлаш ва оилада бахтиёр бўлишга ёрдам беради.
🌍 Чунки дунёқараши кенг инсон бошқаларнинг табиатларини тушунадиган, ўзгаришлар қилишга қодир, ўзини бошқалар ўрнига қўйиб кўрадиган ва вазиятларга ўз ҳолича баҳо бера оладиган инсон бўлади.
✅Дунёқараши кенг инсон турли ишларни аъло даражада тушунади, бошига бирор қийинчилик тушган ёки ўзи орзу қилган нарса амалга ошмай қолган вақтда ҳаёт табиатини, унда кам-кўстсиз маза қилиб яшаётган инсон йўқлиги ҳамда гоҳида инсон ёмон кўрган нарсасида яхшилик бўлиши ва гоҳида эса яхши кўрган нарсасида ёмонлик бўлиши мумкинлигини, яхшилик Аллоҳ ирода этган нарсада эканини яхши англайди.
⚡️ Дунёқараши кенг инсон ушбу кенг борлиқнинг бир парчаси эканини, бу борлиқнинг аламлари ва шодликларидан унга бир насиба борлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам оғир зарбалардан довдираб қолмайди. Дунёқараши тор инсон эса бу ёмонлик ёки мушкул иш унгагина етган, ўзини доим зулм қилинадиган ва унга доим ёмонлик етадиган инсон деб ҳис қилади. Дунёқараши кенг инсон эса бундай нарсаларни ҳис қилмайди, бор кучини энг яхши нарсага эришишга сарф этади ва ўзига берилган нарсага рози бўлади.🤝 Шуъла: Бугун бахтиёр бўлинг, эртага эмас! Доктор Оиз ал-Қарнийнинг 📖"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 ⏳ Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади 📕 Саратон ва сеҳрга қарши ўқиладиган оятлар 🟢 Бир дона хантал уруғи ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
Фарзандларингизни машаққатга қўйманг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Давлат мулкига хиёнат (Ғулул)
Коррупциянинг энг ёмон кўринишларидан бири — бу мансабни суиистеъмол қилиш ва давлат (халқ) мулкини талон-торож қилишдир. Бу ислом ҳуқуқида «ғулул» деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
مَنِ اسْتَعْمَلْنَاهُ عَلَى عَمَلٍ فَرَزَقْنَاهُ رِزْقًا فَمَا أَخَذَ بَعْدَ ذَلِكَ فَهُوَ غُلُولٌ
"Биз кимни бир ишга тайинласак ва унга маош белгиласак, у ўша маошдан ташқари нима олса, бу хиёнат (ғулул)дир".
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 27-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 12-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗНИНГ ЯРМИДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН МУСОФИРНИНГ ҲУКМИ
САВОЛ: Муқим киши имом бўлганда кеч қолиб келган мусофир киши муқимга учинчи ёки тўртинчи ракатларда иқтидо қилиши жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, жоиз. Мусофир ҳам худди муқим каби жамоат имоми мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар унга иқтидо қила олади. Аммо шуни билиш керакки, охирги икки ракатга қўшилган мусофир “мен икки ракат қаср ўқийман, шунинг учун имом билан ўқиган ушбу икки ракатим кифоя қилади”, деб имом салом берганда тугатиб қўймайди, балки муқим эргашувчилар сингари улгурмаган ракатларни ўзи ўқиб олади. Чунки мусофир киши муқим имомга иқтидо қилиши туфайли унинг намози ҳам тўрт ракатга айланиб кетади. Қайси ракатда иқтидо қилса ҳам тўрт ракат қилиб тугатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Ислом динининг беш мақсади
Ислом дини таълимоти, қонун-қоида ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилган:
1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш;
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш;
3. Инсон динини муҳофаза қилиш;
4. Инсон наслини муҳофаза қилиш;
5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Совчиликнинг ҳам одоби бор
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ботил йўл билан мол ейишнинг ҳаромлиги
Коррупция орқали топилган маблағ — ҳаром луқмадир. Қуръони каримда инсонлар бир-бирларининг молларини ноҳақ ўзлаштиришидан қайтариб шундай дейилади:
وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ.
"Молларингизни ораларингизда ботил йўл билан еманг. Ва билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейишингиз учун уни ҳуккамоларга (пора қилиб) тутманг" (Бақара сураси, 188-оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Ғалаба билан алданма, мағлубият билан синма!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсан ўзлари пойга мусобақаларини ташкиллаштирар эдилар. Отлар пойгаси бўларди, ғолибларга мукофотлар ҳам бериларди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғоятда тез югурадиган Азбо номли туялари бўлиб, у пойгаларда ҳеч кимга енгилмас, ундан ҳеч ким ўзиб кета олмас эди.
Кунлардан бирида бадавий (аъробий) ўзининг ёш туясида келиб, Азбодан ўзиб кетди. Бу воқеа мусулмонларга жуда оғир ботди ва улар хафа бўлишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига таскин бериб:
"Дунёда бирор нарсани кўтариб (юксалтириб) қўйса, уни пастлатиб (қуйига тушириб) қўйиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизни барча яхшиликларга йўллаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз салавотлар бўлсин. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликнинг барча эшикларини бизга очиб берганлар.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
📹 Васила қилиш дуоси
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
