en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 594
Subscribers
-424 hours
No data7 days
+330 days
Posts Archive
#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

#асл_моҳият 🕌 Пайпоққа масҳ тортишда адашаётганлар ▶️ Мифтохиддин домла Рожиддинов Андижон шаҳар "Бош" (Девонабой) жоме масжиди имом-хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлди
Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!! Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 31-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 31-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:51 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:45 ⏱ШОМ - 19:54 ⏱ХУФТОН - 21:25 🔗 Улашинг: @diyonatli

Икки хислат борки, улардан афзал нарса йўқ: Аллоҳга иймон келтириш ва мусулмонларга фойда келтиришдир. Икки хислат борки, ула
Икки хислат борки, улардан афзал нарса йўқ: Аллоҳга иймон келтириш ва мусулмонларга фойда келтиришдир. Икки хислат борки, улардан ёмонроқ нарса йўқ: Аллоҳга ширк келтириш ва мусулмонларга зарар етказишдир. “Мунаббиҳот” китобидан @fitratuz

#Видео #Маъруза ҲАҚЛАР ҲАҚДОРГА ОЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Қуръонда 70 марта такрорланган амал "Солиҳ амал" атамаси Қуръони каримнинг 70 дан ортиқ ўринда зикр этилган. مَنْ عَمِلَ صَال
Қуръонда 70 марта такрорланган амал "Солиҳ амал" атамаси Қуръони каримнинг 70 дан ортиқ ўринда зикр этилган. مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ "Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз" (Наҳл сураси, 97-оят). Солиҳ амалнинг ўзи нима? деган савол туғилиши табиий. Чунки солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади. Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади. Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя. Устоз Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОЗДИРАДИГАН ПРОТЕИНЛАРНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ? CАВОЛ: Оздирадиган протеинларни шариатда ҳукми қандай? Ҳалолми ёки ҳ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОЗДИРАДИГАН ПРОТЕИНЛАРНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ? CАВОЛ: Оздирадиган протеинларни шариатда ҳукми қандай? Ҳалолми ёки ҳаромми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар оздирадиган дори таркибида шариатимиз ҳаром қилган нарсалар бўлмаса ҳамда бу дори инсон саломатлигига салбий таъсир қилмайдиган бўлса, озиш мақсадида уни истеъмол қилишга динимиз рухсат беради. Лекин ҳар ишда мўътадиллик яхши, дорилар воситасида заифлик ва касаллик даражасида озиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ЖАМИЯТИМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР БОР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

УМРАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурим
#Ҳадис Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиққан эдилар, биз у зотга: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик, лекин саловотни қандай қилиб айтамиз?» десак, у зот: «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама баракта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:51 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:45 ⏱ШОМ - 19:53 ⏱ХУФТОН - 21:25 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

#Солиҳлар_гулшани Уч жойда хато қилдингиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғи кечада одамларнинг аҳволини билиш учун шаҳарни айланиб юрарди. Уйлардан бирида чироқ нурини кўриб қолди. Ундан овоз ҳам эшитилиб турарди. Уйнинг эшиги олдига бориб, уйнинг ичини кузатди. Бир ҳабаш қулнинг олдида бир идиш турар, идишда шароб бўлиб, қул ундан ичаётган эди. Атрофида бир гуруҳ одамлар бор эди. Умар ичкарига кирмоқчи бўлган эди, эшик берк экан. У девордан ошиб ўтиб, уларнинг олдига кириб борди. Қўлига дарра ушлаб олган Умарни кўриб, одамлар эшикни очиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги қулни ушлаб олди. Қул эса: «Эй мўминларнинг амири, хато қилдим. Тавба қиламан, тавбамни қабул қилинг», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сени хатоинг учун урмоқчиман», деди. Қул: «Эй мўминларнинг амири, мен битта нарсада хато қилган бўлсам, сиз учта нарсада хато қилдингиз. Биринчиси – Аллоҳ таоло «Жосуслик қилманглар» деган, сиз эса жосуслик қилдингиз. Иккинчиси – Аллоҳ таоло «Уйларга эшикларидан киринг» деган, сиз эса девордан ошиб кирдингиз. Учинчиси – Аллоҳ таоло «Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг» деган. Сиз эса кирдингиз, лекин салом бермадингиз. Шу хатоларингиз эвазига менинг биргина хатоимни кечиринг. Мен Аллоҳ таолога тавба қиламан ва бу хатога бошқа қайтмайман», деди. Қулнинг гаплари маъқул келиб, Умар розияллоҳу анҳу уни кечирди. «Солиҳлар гулшани» китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Ҳажнинг нозик сирлари (18-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Ҳажнинг нозик сирлари (18-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. Тўлиқ видео👉https://youtu.be/bN_bAH8QbNU Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Расулуллоҳ ﷺ Қуръонни қандай ёд олганлар? Расулуллоҳ ﷺ Қуръонни қандай ёд олганлар? «Биз Сизга қироат қилдирамиз, бас, эсдан
Расулуллоҳ ﷺ Қуръонни қандай ёд олганлар? Расулуллоҳ ﷺ Қуръонни қандай ёд олганлар? «Биз Сизга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайсиз» («Аъла» сураси, 6-оят). Расулуллоҳ ﷺ нинг ваҳий қилинган оятларни бир марта эшитиб, ёдлаб олишлари – пайғамбарлик белгисидир. Чунки У зот ﷺ ёзишни ҳам, китоб ўқишни ҳам билмас эдилар. Бундай инсонлар (одатда) бирор нарсани ўз она тилларида бир неча бор эшитсалар ҳам ёдлашлари қийин кечади. Расулуллоҳ ﷺ эса, бир марта эшитиб, ваҳий қилинган барча оятларни ёдлаб, сўнг ўқиб берар эдилар. Бу ҳам пайғамбарликнинг бир нишонаси! Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ АБДУЛМАЖИД тайёрлади Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛЛАРНИНГ ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШИ CАВОЛ: Ҳозирги кунда умрада одам кўпайгани учун Ҳажарул асвад олдида одамлар кўпайиб кетди. Улар ичида Ҳажарул асвадни ўпаман деб, аёллар ҳам тиқилинчга киришмоқда. Уларнинг бу ишлари хато эмасми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай тиқилинч пайтларда аёл киши асло Ҳажарул асвадга яқинлашмаслиги керак. Бу ҳақда “Дуррул мухтор” китобида шундай дейилган: ولا تقرب الحجر في الزحام لمنعها من مماسة الرجال "Аёл киши тиқилинчда Ҳажарул асвадга яқинлашмайди. Чунки аёл киши эркакларга ёпишишдан қайтарилган". Қолаверса аёл киши тиқилинч ҳолатда Ҳажарул асвадга яқинлашса, авратларини очилиб кетиши, номаҳрамларга ёпишиш каби ўзи билмаган ҳолатда бир қанча гуноҳларни содир этиб қўяди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёллар ҳеч қачон Ҳажарул асвадни ўпмасин дейилмайди, чунки уни истилом қилиш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: واللهِ ليبعثنَّه اللهُ يومَ القيامةِ ، له عينانِ يبصرُ بهما ، ولسانٌ ينطقُ به ، يشهدُ علَى مَنْ استلمَه بحقٍّ رواه الترمذي عن عبدالله بن عباس رضي الله عنه “Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ Ҳажарул асвадни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари). Юқоридаги ҳадисга эътибор берилса, унда “истилом қилган бўлса”, дейилмоқда. "Истилом" сўзи Ҳажарул асвадни ўпишдан кўра кенгроқ маънони ифолайди. Бировга озор бермасдан Ҳажарул асвад олдига бориб, уни ўпилади. Тиқилинч бўлса, яқинроғига бориб, қўлини ёки қўлидаги ҳасса ёки шу каби бирор нарсани Ҳажарул асвадга текказиб, шуни ўпади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўша томонга юзланиб, қўлларини кўтариб, такбир, таҳлил, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Шуларнинг барчаси “истилом” дейилади. Кимдир Умра ёки Ҳажга бориб, Ҳажарул асвадни ўпа олмаган бўлса, Умра ёки Ҳажи нуқсонли бўлди дегани эмас. Чунки узоқдан туриб унга қараб қўл кўтариш ҳам ўпишнинг ўрнига ўтади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўргатганлар. Шунингдек, барча мўътабар диний манбаларда Ҳажарул асвадни истилом қилиш ҳар доим суннат эмас, балки тавофнинг суннатларидан экани таъкидланган. Яъни тавофни бошламоқчи бўлган киши уни истилом қилиб бошлайди. Бошқа вақтда бу амал суннат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli