en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 589
Subscribers
-424 hours
No data7 days
+330 days
Posts Archive
#Видео #Маъруза ТАҚВО ИНСОННИНГ ҚАЛБИДА ДУР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм»дир», деб айтдилар. Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:53 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:45 ⏱ШОМ - 19:53 ⏱ХУФТОН - 21:25 🔗 Улашинг: @diyonatli

🖥 САУДИЯ НАШРЛАРИ ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ 📢 Саудия Арабистонида энг фаол бўлган madina.com, alriyadh
🖥 САУДИЯ НАШРЛАРИ ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ
📢 Саудия Арабистонида энг фаол бўлган madina.com, alriyadh.com, al-spa.gov.sa, shahdnow.sa, nabd.com, newsi.gulf, arab.sahafahh.net, 2lkhbr.com каби нашрлар ўзбекистонлик зиёратчиларни Тошкент ҳамда Мадина шаҳарларидаги кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилгани ҳақида қатор хабарларни эълон қилди.
😄Мазкур хабарларда бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлгани ва хайрли дуолар қилинганига алоҳида эътибор қаратилган. 🛬 Шунингдек, Мадина шаҳрига етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан катта эҳтиром билан кутиб олингани ва уларга илтифотлар кўрсатилгани эътироф этилган. Мазкур хабарда зиёратчилар республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилаётгани ҳам қайд этилган. ✅ Ушбу араб нашрлари мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида ҳаж тадбирларига катта эътибор қаратилиб, мўмин-мусулмонларнинг ҳаж арконини мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар ҳозирлангани ва бундан бўлғуси ҳожилар ҳам миннатдор эканига урғу қаратилган. ❕Маълумот ўрнида, “Ар-Риёз” газетаси 1965 йилда таъсис этилган бўлиб, 52 саҳифали кунлик нашрдир. У 150 000 ададда чоп этилади, alriyadh.com номли сайти эса энг машҳур электрон нашрлардан бири ҳисобланади. Бир кунда ўртача 1,5 млн. киши сайт маълумотларини мутолаа қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ? CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ? CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза БАЙ УСТИГА БАЙ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: бир киши намозда дуо қилаё
#Ҳадис Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: бир киши намозда дуо қилаётганини эшитдилар. У Аллоҳ таолога ҳамд ва Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот айтмас эди. Шунда у зот: «Бу киши шошилди», деб ҳалиги дуо қилган кишини (ёки бошқа бир кишини) чақириб: «Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамдусано, сўнгра Унинг расулига саловот айтиб, бундан кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#асл_моҳият ❗️Баъзилар ҳанузгача улардан фатво олмоқда ▶️ Авазхон Жалолов Гулистон шаҳар «Исо ўғли Мусо» жоме масжиди имом-хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙3-суҳбат: Мадинаи мунаввара фазилати ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга салом йўллаш 00:35 - Ер юзидаги энг улуғ жой; 04:44 - Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламга салом йўллаш; 09:52 - Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга салом йўллаш; 14:02 - Узрли аёлларнинг салом йўллаши; 16:58 - Элликбошиларга тавсиялар Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Хато қилиш айб эмас Хато қилиб, юқоридан пастга қулашингиз айб эмас. Бу қулашдан даҳшатга тушиб, энди қайта кўтарила олмайман, дейиш айб. Хато қилиш айб эмас, уни тушуниб етгандан кейин тўғриламаслик айб! Ҳеч бир инсон хато ва камчиликдан холи эмас. Ўзи адашиб қилган гуноҳ ишларни сўзламаслик, ўзгалардан айб ахтармаслик, бировнинг айбига, хатосига ногоҳ кўзи тушиб қолганида, уни ёймаслик динимиз талабларидандир. Мўминнинг айби, гуноҳини кўриб қолган киши уни яшириши мустаҳабдир. Хусусан, хунук ишлар обрўли, ёмонлиги кузатилмаган кишидан содир бўлса, уни оммага ошкор қилмаслик зарур. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким мўминнинг айбини яширса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Яна бир ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Яхшиларингизнинг адашишларидан кўз юминглар”, дедилар (Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалалм: “Ким мусулмон биродарининг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини қиёмат куни яширади. Ким мусулмон биродарининг айбини ошкор қилса, Аллоҳ унинг айбини ошкор қилади, ҳатто уни ўз уйида ҳам шарманда қилади”, деганлар (Ибн Можа ривояти). Чунки айбларни ошкор қилиш, бир мўминдан содир бўлган ишни сўзлаш ёмонликни ёйиш ҳисобланади. Уламолар: “Ишларнинг аълоси айбларни яширишдир”, дейишган. Фузайл ибн Иёз айтади:
“Мўмин яширади ва насиҳат қилади, фожир эса ошкор қилади ва айблайди”.
Бироқ фисқу фужур ишларни қилаётган кишини кўрганда, уни қайтариш вожиб саналади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар унга қодир бўлмаса, тили билан, агар бунга ҳам кучи етмаса, кўнгли билан ўзгартирсин. Бу эса имоннинг энг заифидир”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Ҳеч кимнинг бирор мусулмондан айб қидириши тўғри эмас. Аллоҳ таоло: “Ўзгалардан айб қидирманг” (Ҳужурот сураси, 12 оят), деб марҳамат қилган. Хато ёки гуноҳ қилган мўмин Аллоҳга тавба қилиши керак. Ким бўлишидан қатъи назар, айбини бировга очмасин. Чунки Аллоҳ таоло: “Албатта, имон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз” (Нур сураси, 19 оят), деб марҳамат қилади. Ислом дини инсонларни фақат яхшиликка тарғиб этади. Бундай йўл динимизнинг нақадар инсонпарварлигига, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламларга раҳмат қилиб юборилганларига далилдир. Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 28-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 28-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:54 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:45 ⏱ШОМ - 19:52 ⏱ХУФТОН - 21:25 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

#Видео #Маъруза ҲАСАД НИМАДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

+5
#хушхабар 📕🏆 Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди 🗣Аввал хабар берганимиздек, шу йил 25-27 май кунлари Россия Федерациясининг Ингушетия минтақасида "Ихва" хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақаси ўтказилди. 🇺🇿Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли муваффақиятли иштирок этди.
🏆Якуний натижаларга кўра ҳамюртимиз Аббосхон қори фахрли 3-ўринга сазовор бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким? ЖАВОБ:
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ҲАСАД ВА ТАҚВО Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсаму,
#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсаму, менга саловот айтмаса, ана шу киши бахилдир», дедилар. Имом Термизий ривояти. @fitratuz

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... 👉 @fitratuz
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... 👉 @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:54 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:45 ⏱ШОМ - 19:50 ⏱ХУФТОН - 21:25 🔗 Улашинг: @diyonatli