en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 599
Subscribers
+324 hours
-17 days
+1030 days
Posts Archive
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-АВГУСТ 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 4-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:55 ⏱БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:25 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:40 ⏱ШОМ - 19:36 ⏱ХУФТОН - 21:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

#мазҳаб "Имомлар (яъни, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад)га хилоф қилган одамнинг гапига назар ҳам солинмайди". ©️ Имом Фахри
#мазҳаб "Имомлар (яъни, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад)га хилоф қилган одамнинг гапига назар ҳам солинмайди". ©️ Имом Фахриддин Қозихон Бухорий раҳимаҳуллоҳ Изоҳ: Азалдан Мовароуннаҳр диёри ҳанафий мазҳаби кенг тарқаган юрт ҳисобланади. Имом Фахриддин Қозихон ушбу диёр уламолари ичида ҳанафий мазҳабининг энг етук фақиҳларидан саналганлар. У Зотнинг мазкур гаплари билан ҳанафий имомларига хилоф бўлган мазҳаб вакилларининг фатволари тарқатилса, унга нафақат эргашилмаслиги, балки унга эътибор ҳам берилмаслигини таъкидламоқдалар. Шунга биноан, бугунги кунда: "Фалон масалада фалон мазҳабнинг гапи рожиҳ (устун)", деяётганларнинг сўзи назар солишга ҳам арзимайди. @fitratuz

#Видео #Маъруза ТИЛНИНГ УЧТА ОФАТИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

⏱ ...Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. 🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади. 🤷Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир. Инсон дунёга нима учун келган, бир мартагина бериладиган ҳаёт неъматини беришдан кўзланган буюк ҳикмат нимада? Табиийки, бу саволга энг тўғри жавобни инсонни яратган, унга ҳаёт ато этган Зотнинг Ўзи бериши мумкин. Мана, ўша энг тўғри жавоб: «Жин ва инсонни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят). ⏳Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”. 🕓 Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари бундай деб марҳамат қилганлар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”... 🖥 БАТАФСИЛ #maqola #vaqt #lahza #umr MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

☪️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ САНАЛАРИ, ЖОЙЛАРИ ВА ТАРТИБЛАРИ 📚Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БИРИНЧИ УМРАНИ ТУГАТМАЙ ТУРИБ, КЕЙИНГИ УМРАГА ЭҲРОМ БОҒЛАШ CАВОЛ: Биз аёлим билан Мадинаи мунавварадан умра у
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БИРИНЧИ УМРАНИ ТУГАТМАЙ ТУРИБ, КЕЙИНГИ УМРАГА ЭҲРОМ БОҒЛАШ CАВОЛ: Биз аёлим билан Мадинаи мунавварадан умра учун эҳромга кириб, Маккага бордик. Аёлим ҳайзли бўлгани учун пок бўлгунича меҳмонхонада туриб турди. Шунда бир киши аёлингиз покланса, Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳром боғлаб келиб, кейин умра қилади деди. Биз ҳам шундай қилдик. Шу масалани бир илмли одамдан сўрасам, хато қилибсизлар, деди. Биз ростдан ҳам хатога йўл қўйдикми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу масалада хатога йўл қўйилган. Ҳаж-умра масаласида савол пайдо бўлса, бу бўйича малакали мутахассисларга мурожаат қилиб, унинг тавсияси билан иш кўриш керак. Акс ҳолда хатолар кўпаяди. Мийқотдан ўтаётганда узрли бўлган аёллар умрани ният қилиб, лаббайка айтиб эҳромга киради ва пок бўлгунича эҳромда тақиқланган ишларни қилмай туради. Пок бўлгач, ғусл қилиб, аввалги нияти билан умра амалларини бажаради. Агар Оиша онамизнинг масжидига бориб қайтадан ният қилиб, эҳромга кириб келса, хато иш, яъни эҳром устига эҳромга кирган бўлади. Умрага эҳром боғлаган шахс амалларини тугатмай туриб, яна умра учун эҳром боғласа, иккинчи эҳромини тарк қилади. Тарк қилиши вожиб саналади. Кейин биринчи эҳромидаги амалларини тугатиб, сочини қирқиб ёки олиб эҳромдан чиқади. Эҳромдан чиққандан кейин тарк қилган умрасининг қазосини бажариш учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳромга кириб келади ва умранинг амалларини бажариб, эҳромдан чиқади. Кейин жарима учун битта қўй сўяди. فَلَوْ أَحْرَمَ بِعُمْرَةٍ فَطَافَ لَهَا شَوْطًا أَوْ كُلَّهُ أَوْ لَمْ يَطُفْ شَيْئًا ثُمَّ أَحْرَمَ بِأُخْرَى لَزِمَهُ رَفْضُ الثَّانِيَةِ وَقَضَاؤُهَا وَدَمٌ لِلرَّفْضِ “Агар умрага эҳром боғлаб, тавофни бошлаб, бир ёки етти марта айланган ёки умуман тавоф қилмасдан туриб, бошқа умрага эҳром боғласа, кейинги умранинг эҳромини бекор қилиш, қазо қилиш ва бекор қилгани учун жонлиқ сўйиши лозим бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби). Шунга биноан аёлингиздаги ҳолатда унинг зиммасида битта қазо умра ва қўй лозим бўлган. Шуларни адо қилиш билан жаримадан қутилади. Чунки у Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаганда эҳромнинг устига эҳром боғлаган. Умра амалига киришиши билан битта эҳром бекор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш ва қазо умра вожиб бўлган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза КИМ СУКУТ САҚЛАСА НАЖОТ ТОПАДИ! Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-АВГУСТ 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 3-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:53 ⏱БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:24 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:40 ⏱ШОМ - 19:38 ⏱ХУФТОН - 21:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Алига (розияллоҳу анҳумо):
#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Алига (розияллоҳу анҳумо): «Тўшакка ёки ўрнингизга ётсангиз, ўттиз уч мартадан «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», денглар», деб тайинлаганлар. Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тасбеҳни ўттиз тўрт марта айтингиз», яна биттасида «Такбирни ўттиз тўрт марта айтингиз», деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ Бир қиз айтади: «Жуда кўп йиллар давомида ғам-ташвишсиз жойда бўлиб қолишни орзу қилиб яшадим. Уйимизда муаммо
#МУТОЛАА_ВАҚТИ Бир қиз айтади: «Жуда кўп йиллар давомида ғам-ташвишсиз жойда бўлиб қолишни орзу қилиб яшадим. Уйимизда муаммоларнинг кети узилмасди, ота-онам мени хафа қилиш бўйича гўёки кимўзарга ўйнашарди. Ҳатто овқат пайти ҳам тинчлик йўқ эди, доим бақир-чақир билан ўтарди. 👇👇👇👇 Батафсил ўқиш учун босинг «Қулоғим сенда, қизим!» китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ҒИЙБАТ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАЙЙИТНИ ТЕСКАРИ ДАФН ЭТИЛГАН БЎЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ? CАВОЛ: Яқинда биз томонда шундай ҳодиса бўлди, бир жанозад
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАЙЙИТНИ ТЕСКАРИ ДАФН ЭТИЛГАН БЎЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ? CАВОЛ: Яқинда биз томонда шундай ҳодиса бўлди, бир жанозадан кейин маййитни бошини оёқ томонга қилиб дафн қилингани эртасига маълум бўлган. Шу ҳолатда нима қилишимиз керак? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатларда қабр очилмайди. Чунки бу маййитга ҳурматсизлик ва озор бериш ҳисобланади. Бу борада “Фатово Оламгирийя” китобида шундай ёзилган: وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ وَرُوعِيَ السُّنَّةُ ، كَذَا فِي التَّبْيِينِ “Агар маййитни қиблага тескари ҳолда ёки бошини оёғи томонга қилиб кўмилган бўлса ва устига тупроқ тортилган бўлса, қабрни қайтадан очилмайди. Аммо лаҳад оғзини ғишт билан тўсилган бўлсаю, ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, лаҳадни очиб, маййитни суннатга мувофиқ дафн қилинади (“Табйин”)”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ТИЛИДА ИМОН КЕЛТИРИБ, ДИЛИДА ИМОН КЕЛТИРМАГАНЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ҳузайфа (р.а.) ва Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига ётсала
#Ҳадис Ҳузайфа (р.а.) ва Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳя ва амуту», дер эдилар. Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан». Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @diyonatli

#Видео #Маъруза ИНСОН ГУНОҲКОР БЎЛИШИ УЧУН ЭШИТГАНИНИ ГАПИРАВЕРИШИ КИФОЯ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда
#Ҳадис Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда «Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шайъун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар Mаъноси: «Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal - Statistics & analytics of Telegram channel @diyonatli