Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Open in Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Show more2 588
Subscribers
+124 hours
-117 days
+130 days
Posts Archive
#Видео #Маъруза
РИЗҚ-НАСИБА КЎП БЎЛИШИНИНГ САБАБИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#bugunning_muhim_mavzusi №7
💬 Нега Расулуллоҳ ﷺ
1 саволга 2 хил жавоб берганлар?
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
@diyonatli
#VIDEOLAR
🎞Musulmonni kufrga hukm qilish gunoh emasmi?
🔰Faxritdin Xudoynazarov,
Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi ilmiy xodimi
🔷Manba: “Ziyo” media markazi
Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!
@diyonatli
#muftiy_minbari
📹 АҲИЛЛИКДА БАРАКА БОР (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
#Ҳадис
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб: «Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳим, бандаларингни қайта тирилтирадиган Кундаги азобингдан сақла».
Имом Термизий ривояти.
Абу Довуд ҳам Ҳафса онамиздан худди шу маънодаги ҳадисни ривоят қилиб «уч марта», деган сўзни қўшиб қўйдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 12-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 8-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:00
⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:29
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:39
⏱ШОМ - 19:31
⏱ХУФТОН - 21:00
🔗 Улашинг: @diyonatli
#muftiy_minbari
📹 ГУВОҲЛАРСИЗ НИКОҲ ЎҚИТСА БЎЛАДИМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAТАКФИРЧИЛАР БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ...
#такфир_иллати
•Бировни кофирга чиқарадиганлар ҳам бир хил бўлмайди.
•Улардан баъзилари фақат давлатни кофир деса, айримлари давлатга қўшиб ҳукуматларни ҳам кофирга чиқаради.
•Яна бир тоифаси борки, улар давлатни ҳам ҳукуматларни ҳам ва уларга қўшиб ўша ҳукуматлардаги вазифадор бўлиб ишлаётган кишиларни ҳам кофирга чиқаришади.
•Энг ашаддий такфирчилар эса ўзларидан бошқа барчани:
- давлатларни;
- ҳукуматларни;
- вазифадорларни;
- ҳатто уларга қўшиб оддий халқни ҳам кофир санашади!
•Устозларимдан бири тоғам шайх Муҳаммад Солим роҳимаҳуллоҳ Мавританияда таълим вазири бўлган эди. У киши масжидда жаноза намозини ўқиб чиқсалар такфирчилардан бўлган бир танишларини кўриб қолибдилар.
•Унга:
- Ассалому алайкум, — дея қўл узатибдилар.
•Такфирчи эса:
- Салом фақат ҳидоятга эргашганларга бўлади, - дея шайхнинг қўлини олмабди.
•Шайх ажабланиб:
- Нега мен билан сўрашгинг келмаяпти, - десалар, у:
- Сиз кофир давлатда вазир бўлиб ишлайсиз, демак сиз ҳам кофирсиз! — дебди.
•Шунда шайх унинг жаҳолатидан кулимсираб:
- Саломлашавер, бир ҳафтага таътилга чиққанман! — дебдилар"...
© Фазилатли Шайх Муҳаммад Ҳасан Валад Даду ҳафизаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ
CАВОЛ: 1) Чувалчанг савдоси жоизми? 2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган:
أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ .
“Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز
“Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
БОЙЛИК МОЛ ДУНЁДА ЭМАС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётадиган бўлсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва кафана ва авана факам мимман ла кафия лаҳу ва ла муъвий», деб айтар эдилар.
Маъноси: «Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ».
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@fitratuz
#Видео #Маъруза
БОЙЛИК ВА ФАҚИРЛИК АЛЛОҲНИНГ СИНОВИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ БЕРГАНИГА ШУКР ҚИЛИНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар тўшагингга келсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжаъту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжаъа ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. Бу нарсаларни ўқиб ётиб ўша кечаси вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Юзимни Сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
#Видео #Маъруза
МАЗАХ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган.
Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган.
Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади.
Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”.
Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар.
Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ЖУМА КУНИ ЖУМАГА ЯЁВ КЕЛИШ ҲАМ БИР ИБОДАТ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA