Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Відкрити в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Показати більше2 664
Підписники
+124 години
-27 днів
+4130 днів
Архів дописів
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 28-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 13-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#mutolaa #baxtiyor #muvaffaqiyat
📚СИЗ МАЗЛУМА ЭКАНИНГИЗ ҲАҚИДАГИ ХАЁЛЛАРНИ ТАРК ЭТИНГ
📈 Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият томон юриш, дўстликни сақлаш ва оилада бахтиёр бўлишга ёрдам беради.
🌍 Чунки дунёқараши кенг инсон бошқаларнинг табиатларини тушунадиган, ўзгаришлар қилишга қодир, ўзини бошқалар ўрнига қўйиб кўрадиган ва вазиятларга ўз ҳолича баҳо бера оладиган инсон бўлади.
✅Дунёқараши кенг инсон турли ишларни аъло даражада тушунади, бошига бирор қийинчилик тушган ёки ўзи орзу қилган нарса амалга ошмай қолган вақтда ҳаёт табиатини, унда кам-кўстсиз маза қилиб яшаётган инсон йўқлиги ҳамда гоҳида инсон ёмон кўрган нарсасида яхшилик бўлиши ва гоҳида эса яхши кўрган нарсасида ёмонлик бўлиши мумкинлигини, яхшилик Аллоҳ ирода этган нарсада эканини яхши англайди.
⚡️ Дунёқараши кенг инсон ушбу кенг борлиқнинг бир парчаси эканини, бу борлиқнинг аламлари ва шодликларидан унга бир насиба борлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам оғир зарбалардан довдираб қолмайди. Дунёқараши тор инсон эса бу ёмонлик ёки мушкул иш унгагина етган, ўзини доим зулм қилинадиган ва унга доим ёмонлик етадиган инсон деб ҳис қилади. Дунёқараши кенг инсон эса бундай нарсаларни ҳис қилмайди, бор кучини энг яхши нарсага эришишга сарф этади ва ўзига берилган нарсага рози бўлади.🤝 Шуъла: Бугун бахтиёр бўлинг, эртага эмас! Доктор Оиз ал-Қарнийнинг 📖"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 ⏳ Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади 📕 Саратон ва сеҳрга қарши ўқиладиган оятлар 🟢 Бир дона хантал уруғи ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
Фарзандларингизни машаққатга қўйманг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Давлат мулкига хиёнат (Ғулул)
Коррупциянинг энг ёмон кўринишларидан бири — бу мансабни суиистеъмол қилиш ва давлат (халқ) мулкини талон-торож қилишдир. Бу ислом ҳуқуқида «ғулул» деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
مَنِ اسْتَعْمَلْنَاهُ عَلَى عَمَلٍ فَرَزَقْنَاهُ رِزْقًا فَمَا أَخَذَ بَعْدَ ذَلِكَ فَهُوَ غُلُولٌ
"Биз кимни бир ишга тайинласак ва унга маош белгиласак, у ўша маошдан ташқари нима олса, бу хиёнат (ғулул)дир".
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 27-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 12-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗНИНГ ЯРМИДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН МУСОФИРНИНГ ҲУКМИ
САВОЛ: Муқим киши имом бўлганда кеч қолиб келган мусофир киши муқимга учинчи ёки тўртинчи ракатларда иқтидо қилиши жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, жоиз. Мусофир ҳам худди муқим каби жамоат имоми мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар унга иқтидо қила олади. Аммо шуни билиш керакки, охирги икки ракатга қўшилган мусофир “мен икки ракат қаср ўқийман, шунинг учун имом билан ўқиган ушбу икки ракатим кифоя қилади”, деб имом салом берганда тугатиб қўймайди, балки муқим эргашувчилар сингари улгурмаган ракатларни ўзи ўқиб олади. Чунки мусофир киши муқим имомга иқтидо қилиши туфайли унинг намози ҳам тўрт ракатга айланиб кетади. Қайси ракатда иқтидо қилса ҳам тўрт ракат қилиб тугатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Ислом динининг беш мақсади
Ислом дини таълимоти, қонун-қоида ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилган:
1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш;
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш;
3. Инсон динини муҳофаза қилиш;
4. Инсон наслини муҳофаза қилиш;
5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Совчиликнинг ҳам одоби бор
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ботил йўл билан мол ейишнинг ҳаромлиги
Коррупция орқали топилган маблағ — ҳаром луқмадир. Қуръони каримда инсонлар бир-бирларининг молларини ноҳақ ўзлаштиришидан қайтариб шундай дейилади:
وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ.
"Молларингизни ораларингизда ботил йўл билан еманг. Ва билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейишингиз учун уни ҳуккамоларга (пора қилиб) тутманг" (Бақара сураси, 188-оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Ғалаба билан алданма, мағлубият билан синма!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсан ўзлари пойга мусобақаларини ташкиллаштирар эдилар. Отлар пойгаси бўларди, ғолибларга мукофотлар ҳам бериларди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғоятда тез югурадиган Азбо номли туялари бўлиб, у пойгаларда ҳеч кимга енгилмас, ундан ҳеч ким ўзиб кета олмас эди.
Кунлардан бирида бадавий (аъробий) ўзининг ёш туясида келиб, Азбодан ўзиб кетди. Бу воқеа мусулмонларга жуда оғир ботди ва улар хафа бўлишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига таскин бериб:
"Дунёда бирор нарсани кўтариб (юксалтириб) қўйса, уни пастлатиб (қуйига тушириб) қўйиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизни барча яхшиликларга йўллаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз салавотлар бўлсин. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликнинг барча эшикларини бизга очиб берганлар.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
📹 Васила қилиш дуоси
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Мол (ва бойлик) ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!
Бақара сураси 188-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Ҳадисдаги кенгликдан мурод нима?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).
Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Муносиб танлов саодат калитидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 26-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 11-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Отамдан қолган сабоқлар: Онамга бирорта марта овозимни кўтарганим йўқ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ўсмир эдим. Ўсмирлик шундай даврки, инсон ўзини катта бўлиб қолган, ҳеч ким унга тенг келолмайдигандек ҳис қилади.
Бир куни онам билан орамизда келишмовчилик чиқди. Аниқ нима сабаб бўлганини эслолмайман, лекин бир нарсани яхши эслайман: мен онамга овозимни баландлатган эдим.
Отам ишдан уйга қайтгач, онам унга бўлган воқеани айтиб берди. У мени дарҳол чақирди:
– Гаплашайлик, – деди.
Биз меҳмонхонада ёлғиз қолдик. Отам, Аллоҳ раҳмат қилсин, кўп гапирадиган инсон эмас эди. Аммо у гапирса, сўзлари олтиндек қадрли бўларди.
У аввал менинг гапларимни, вазиятга менинг кўзим билан қараб тинглади. Сўнг бироз сукут сақлаб:
– Ўғлим, эҳтиёт бўл. Онангга овозингни кўтаришингдан бошқа ҳамма нарсани тушуниш мумкин. Аммо бунга йўл қўймайман. Агар ўзингни тарбиялай олмасанг, сени тартиб-интизом ўргатиладиган жойга юбораман. У ерда сенга одоб ва ҳурматни ўргатишади. Тушундингми? – деди.
Шу билан суҳбат тугади.
Шундан сўнг онамга бирорта марта овозимни кўтарганим йўқ.
Отам уришмади, менга бақирмади ҳам. Аммо бир неча сониялик қатъий сўзи билан ҳаётим давомида ўтиб бўлмайдиган чегарани белгилаб қўйди.
Бугун, орадан йиллар ўтиб, ўша лаҳзани эслар эканман, ўсмирлик даврида отанинг қандай катта қалқон эканини тушунаман.
Она – оиладаги меҳр ва ҳурматни сақловчи зот. У жонини хавфга қўйиб фарзандни дунёга келтиради, тунларини бедор ўтказади, чарчоқларини яширади...
Аммо айрим фарзандлар улғайгач бу қийинчиликларнинг барчасини унутиб, онасига бепарво муносабатда бўлади. Ана шундай пайтда отанинг ҳақиқий вазифаси намоён бўлади.
Ҳақиқий ота қўпол бўлиши билан эмас, балки керакли пайтда қатъиятлиги билан оиласини ҳимоя қилади.
Ота – оиланинг умуртқа поғонасидир. Агар у заифлашса, бутун оила зарар кўради.
Бугун англаяпманки, отамнинг ўша куни айтган сўзлари таҳдид эмас, балки онамни ҳимоя қилиш эди. Бу – мени келажакда ҳурматли инсон бўлиб улғайишим учун қилинган ҳимоя эди.
Отам ҳақида қанча шеър ёзмайлик, қанча сўз айтмайлик, унинг қадрини тўлиқ ифодалаб бўлмайди. Шунинг учун отангиз борида унинг қадрига етинг. Унинг кетишини кутманг. Чунки айрилиқдан кейинги кўз ёшлар тирикликдаги меҳрнинг ўрнини боса олмайди.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
🗣 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.Ашуро — барака ва кенгчилик куни 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БИР МАҲСУЛОТНИ ТУРЛИ НАРХДА СОТИШ
САВОЛ: Сотувчи бир хил маҳсулотни харидорга қараб турлича нархлаши, мисол учун, танишларга арзонроқ, бегоналарга ёки насияга олувчига қимматроқ сотиши шариатимизга тўғри келадими?
ЖАВОБ: Аслида сотувчи ва харидор ўртасидаги савдо ўзаро розилик асосига қурилиши лозим. Динимизга кўра, бир хил маҳсулотни турли харидорларга ҳар хил нархларда сотишда алдов, мажбурлаш ёки келишув билан бозор нархини сунъий ошириш каби омиллар бўлмаса, жоиз. Масалан, сотувчи нақд пулга олганга арзонроқ, муддатли тўловга олганга эса бироз қимматроқ сотиши ёки улгуржи ва чакана харидорларга турлича нарх белгилаши мумкин.
Аммо, харидорнинг соддалиги, тажрибасизлиги ёки бозор нархларидан бехабарлигидан фойдаланиб, унга бошқаларга нисбатан анча қиммат сотиш макруҳ саналади. Динимиз савдода бағрикенглик, саховат ва инсофга чақиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сотишда, сотиб олишда, ҳақини талаб қилишда бағрикенглик, юмшоқлик қилган кишининг ҳақига: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган кишини Аллоҳ раҳм қилсин» (Имом Бухорий ривояти), деб гўзал дуо қилишлари ҳам айнан шу маънони ифодалайди.
Демак, савдо шаръан дуруст бўлса-да, мўмин киши учун тақво ва мурувват юзасидан барчага имкон қадар бир хил ва адолатли муомалада бўлиш афзалдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 25-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 10-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Ақлли аёл – ҳақиқий саодатли ҳаётдир
Аёл киши эри ишдан қайтган вақтида чиройли кутиб олиши, уни чарчаган ёки сиқилган ҳолатда кўрса баттар сиқмаслиги лозим. Бунинг ўрнига эрининг буйруқларини тезроқ бажариши, эри уйига кириши билан чарчоғи ва сиқилиши сабабини сўрамаслиги керак. Чунки эри кўча кийимларини алмаштириб бироз ўзига келгандан сўнг ўзи аёлига маҳзунлигининг сабабини баён қилади. Агар шунда ҳам айтмаса унда аёл бу ҳақида сўраса бунинг зарари йўқ.
Агар аёл эрининг маҳзунлигига сабаб бўлган мушкул ишни кетказишга ёрдам бериш имкони бўлса бунга ҳаракат қилсин. Чунки бу нарса эрининг елкасидан тоғни олиб ташлагандек таъсир қилади. Шунда эр уйида қимматбаҳо – ҳатто дунёларга алишилмайдиган қимматбаҳо гавҳар борлигини ҳис этади.
Шуъла: Қила олмаган ишингизга асло ғам чекманг. Буюклар ишлари ҳеч қачон тугамасилигини билиб олинг.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
